Мақолада муаллиф томонидан тижорат банкларининг иқтисодиётдаги ўрни ва роли очиб берилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги давлатнинг улуши тўғрисида маълумот келтирилди. Корпоратив бошқарувнинг умумий тушунчаси аниқланди ва банкларда корпоратив бошқарувнинг ўзига хос томонлари ўрганилди.Банклар фаолиятини самарали ташкил этишда корпоратив бошқарувнинг ўрни аниқланди. Шу билан биргаликда, тижорат банклари корпоратив бошқарувида Марказий банкнинг таъсир кучи баҳоланди. Муаллиф томонидан тижорат банкларида корпоратив бошқарувда давлатнинг ўрни манфаатдор томонлардан бири сифатида эътироф этилди. Ўрганишлар асосида банк корпоратив бошқарувида унинг алоҳида хусусиятлари аниқланди. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг асосий тенденциялари тавсифланди ва улар асосида хулосалар шакллантирилди.