Рыночная система, различные формы собственности и ее локализация

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
232-237
40
7
Поделиться
Норбоев, О. (2014). Рыночная система, различные формы собственности и ее локализация. Экономика и инновационные технологии, (6), 232–237. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8226
О Норбоев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статьи во всех областях экономики посвящена широкому использованию местного производства. Улучшение экономики, потребности и проблемы отечественной продукции на внутреннем покрытия насыщения рынка.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

О.А. Норбоев,

катта ўқитувчи, ТДИУ

БОЗОР ТИЗИМИ ТУРЛИ МУЛК ШАКЛЛАРИ ВА УНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

Статьи во всех областях экономики посвящена широкому использованию

местного производства. Улучшение экономики, потребности и проблемы
отечественной продукции на внутреннем покрытия насыщения рынка.

Articles in all areas of the economy devoted to the use of local production.

Improving the economy, needs and concerns of domestic products in the domestic
market saturation coverage.

Калитли сўзлар:

иқтисодиёт тармоқлари, корпорациялар, товар, мақсад,

мулкдорлар, кичик бизнес.


Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришга иқтисодий сиёсатнинг

муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Мамлакат Президенти томонидан кичик бизнес иқтисодиётнинг уч асосий
масаласини ҳал этиши зарурлиги белгилаб берилган. Биринчидан, яқин вақт
ичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мамлакат ялпи ички
маҳсулотининг асосий хажмини ишлаб чиқариши керак. Иккинчидан, улар
аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишининг энг муҳим манбаи бўлиши зарур.
Учинчи масала – мулкдорлар синфини мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва
ижтимоий барқарорликни таъминловчи асосий куч сифатида шакллантириш
зарур. Бу мақсадга эришиш учун энг аввало кўп укладли иқтисодиётни яратиш,
ўрта мулкдорлар синфини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга
оширилди. Иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларида мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари босқичма-босқич
амалга оширилди. Иқтисоди ривожланган мамлакатлар тажрибаси далолат
берадики, аҳоли турмуш даражасининг доимий равишда юқори бўлишига,
аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш орқали
эришиб келинмоқда. Масалан, Германиянинг қисқа вақт мобайнида Европа
иқтисодиётининг устунларидан бирига айланишда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш ҳал қилувчи роль ўйнади. Шунинг учун
мамлакатимизда ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан
тўлдириш, хизмат кўрсатиш тармоқларини кенг йўлга қўйиш вазифаларини ҳам
муҳим устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаб олган эдик.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

2

Асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлар % да

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

Ялпи ички
маҳсулотнинг ўсиши

9,5

9,0

8,1

8,5

8,3

8,2

8,0

Саноат маҳсулотнинг
ўсиши

12,1

12,7

9,0

8,3

6,3

7,7

8,8

Хизмат кўрсатиш ҳажми

20,6

21,3

12,9

13,4

16,1

15,0

13,5

Чакана савдо айланмаси

21,0

7,2

16,6

14,7

16,4

13,9

14,8

Давлат бюджетининг
бажарилиши

+1,1

+1,5

+0,2

+0,3

+0,4

+0,4

+0,3

Инфляция даражаси

6,8

7,8

7,4

7,3

7,6

7,0

6,8

Иқтисодиёт бўйича
ўртача иш ҳақининг
ошиши

44,2

40,0

40

32

26,5

26,5

20,8

Аҳоли жон бошига реал
даромадларнинг ўсиши

27,0

23,0

26,5

23,5

23,1

17,5

16,0

2007-2013 ЙИЛЛАРДА ЭРИШИЛГАН АСОСИЙ

МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

2013 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8 фоизни,

саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмлари – 8,8 фоизни, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6,8 фоизни ташкил этди, қурилиш ишлари
ҳажми – 16,6 фоизга, хизматлар ҳажми – 13,5 фоизга, чакана товар айланмаси –
14,8 фоизга ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,3 фоиз
миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз
параметрларидан ошмади ва 6,8 фоизни ташкил этди. Саноат, ижтимоий, йўл-
транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва
технологик жиҳатдан модернизациялаш бўйича фаол инвестиция сиёсати
амалга оширилиши асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг 11,3 фоизга
ўсишини таъминлади.

Хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 3 миллиард АҚШ

долларидан

ошди,

уларнинг

72

фоиздан

ортиғи

тўғридан-тўғри

инвестициялардир. Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 2,7
миллиард АҚШ долларига яқин бўлган 150 та ишлаб чиқариш лойиҳаларини
амалга ошириш тугалланди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспорт
қилувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг рақобатли устунликларини амалга
ошириш, жаҳон бозори

1

конъюнктураси ўзгарувчанлигига қарамай, экспорт

ҳажмининг 10,9 фоизга ўсишини ва ташқи савдо айланмасининг сезиларли
ижобий сальдосини таъминлади.

1

Президент Ислом Каримовнинг 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

ва 2014 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган маърузаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

2

3,1

3,2

2

2,1

2,1

3,4

0

1

2

3

4

Ғалла

Картошка

Сабзавот

Узум

Гўшт

Сут

Тухум

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

етиштиришнинг кўпайиши, 2000

йилга нисбатан баробар

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИ

ҒАЛЛА

7 миллион 800 минг тонна

ПАХТА

3 миллион 360 минг

тоннадан ортиқ

САБЗАВОТ

8 миллион 400 минг тонна

2013

йилда

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
2000

йилга

нисбатан

2,3

баробар

кўпайди.

2013

йилда

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

ишлаб

чиқариш

6,8

фоизга

, жумладан деҳқончилик –

6,4

фоизга

, чорвачилик –

7,4 фоизга

ўсди.

Тармоқнинг ЯИМдаги улуши 2000

йилдаги

30,1 фоиздан

2013 йилда

16,8

фоизга

пасайди.


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳар томонлама қўллаб-

қувватлаш, модернизациялаш ва интенсивлаштириш юзасидан кўрилаётган
чора-тадбирлар аграр секторда сифат ўзгаришларини таъминламоқда. Ноқулай
об-ҳаво шароитларига ва сув тақчиллигига қарамай, ўтган йилда барча асосий
қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича юқори ҳосил етиштирилди ва йиғиб олинди
– 3,36 миллион тонна пахта хомашёси, 7,8 миллион тонна ғалла, 8,4 миллион
тонна сабзавот маҳсулотлари ҳосили олинди.


Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш

бўйича минтақавий дастурларни амалга ошириш натижасида:

2013 йилда қарийб

970 минг киши

иш билан таъминланди.

Янги иш ўринларининг

60,3 фоиздан ортиғи қ

ишлоқ жойларда яратилди.

Кичик тадбиркорликни ривожлантириш эвазига

480 мингдан ортиқ

,

касаначиликни кенгайтириш ҳисобидан эса

210 мингдан зиёд

иш ўрни ташкил

этилди.

Касб-ҳунар коллежларининг

500 минг нафардан ортиқ

битирувчиси иш билан

таъминланди.

Ўз бизнеси билан шуғулланувчи коллеж битирувчиларига

140 млрд. сўмдан

зиёд

имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

АҲОЛИ ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА

ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш тизимли чора-тадбирларини

амалга оширишни давом эттириш кичик бизнеснинг янада ривожланишига
кўмаклашди. Аҳолининг иш билан бандлигини оширишнинг ҳар йиллик
дастурини амалга ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар 2013 йилда 970
минг нафарга яқин кишини, улардан 60,3 фоиздан ортиғини қишлоқ жойларда
ишга жойлаштирилишини таъминлади.

Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ва динамик ривожланиши туфайли

аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатининг изчил ўсиши таъминланмоқда. 2013 йилда
бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва
ижтимоий нафақалар миқдори 20,8 фоизга, аҳолининг реал даромадлари эса –
16 фоизга ўсди

2

.

2013 йилда аҳоли реал даромадлари

16 фоизга

ошди, ўртача ойлик иш ҳақи, пенсия,

ижтимоий нафақа ва стипендиялар

20,8 фоизга

кўпайди.

Ҳозирги вақтда пенсияларнинг ўртача миқдори ўртача иш ҳақига нисбатан

37,5 фоизни

ташкил этиб, 2014 йилда

41 фоизга

етказиш кўзда тутилмоқда.

Дециль коэффициенти

8 баробарга

тўғри келмоқда.

2013 йилда 2000 йилга нисбатан аҳолининг истеъмол харажатлари

9,5 баробар

ошди.

Мустақиллик йилларида гўшт истеъмоли –

1,4 марта

, сут –

1,3 баробар

, сабзавот ва

полиз маҳсулотлари –

2,6 марта

, картошка –

2 баробар

, мевалар истеъмоли –

6,4 карра

ошди.

Агар 2000 йилда ҳар 100 та оилага ўртача

20 та

енгил автомобиль тўғри келган бўлса,

бугунги кунда бу рақам

41,4 тага

етди, оилаларнинг

11 фоиздан ортиғи

иккитадан енгил

автомобилга эга.

АҲОЛИ ҲАЁТ ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ ЮКСАЛТИРИШ

НАТИЖАЛАРИ

Бу борадаги энг катта ютуғимиз ялпи ички маҳсулот таркибида кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши кўпайгани ҳамда мамлакатимиз
иқтисодиётини ривожлантиришда унинг роли сезиларли даражада ошганида
намоён бўлмоқда. Қишлоқларда такомиллаштирилган замонавий лойхалар
асосида янги уй-жойлар қуриш ва қишлоқ ахоли пунктиларини комплекс
равишда ривожлантириш бу аввало одамларимизнинг турмуш тарзи ва
минталитетни тубдан ўзгартириш бўйича эзгу мақсадларни кўзлайдиган
қишлоқ ахолиси хаётини сифатли ташкил этиш ва яхшилашга доир узоқ
муддатли давлат дастурининг асосий маъно-мазмунини ташкил этади.

2

Президент Ислом Каримовнинг 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

ва 2014 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган маърузаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1

• 2009 йилдан бошлаб

159 та

қишлоқ туманида намунавий лойиҳалар

асосида

900 дан ортиқ

янги уй-жой массивлари барпо этилди.

2

• Умумий майдони

4,5 млн. кв. метр

бўлган

33,5 мингдан зиёд

якка

тартибдаги уй-жой фойдаланишга топширилди.

3

732 км

асфальт қилинган автомобиль йўллари, мингдан ортиқ ижтимоий

ва бозор инфратузилмаси объектлари барпо этилди.

4

• 2013 йилда

353 та массивда

умумий майдони

1,5 млн. кв. метр

бўлган

10

мингта

уй-жой барпо этилди (2012 йилга нисбатан 17 фоизга кўп).

5

• Бу мақсадлар учун

650 млн. долл.

қийматидаги маблағ йўналтирилиб,

унинг

106 млн. долл.

Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағларидир.

ҚИШЛОҚ ЛАРДА НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР АСОСИДА УЙ-

ЖОЙЛАР ҚУРИШ ВА ИНФРАТУЗИЛМАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Замонавий мухандислик, транспорт ва ижтимоий тузилмага эга янги ва

кўркам уй жой массивларини барпо этиш – мамлакатимиз қиёфасини хар
томонлама обод қилишга қаратилган, истиқболга мўлжалланган мухим
вазифамиздир. Жорий йилда қишлоқ жойларда якка тартибдаги янги уй-жойлар
қуришни 8.5 мингтадан 10 мингтага етказиш кўзда тутилмоқда. 2013 илда бу
мақсадлар учун 1 тиррилион 400 миллиард сўм яни ўтган йилга нисбатан 54 %
маблағ йўналтириш мўлжалланган.

Шу ўринда,буюк Амир Темур бобомизнинг ҳозирги кунимиз учун долзарб

бўлган бир ҳикматини ёдга олиш лозимдир: “Ишбилармон, мардлик ва шижоат
соҳиби бўлган, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб
тадбирсиз, лоқайд кишилардан афзалдир”. Айни вақтда, доимо ёдда тутушимиз
лозимки, тадбиркорлик, ишбилармонлик фазилатлари халқимизнинг қонида
азалдан яшаб келади. Ҳаммамиз бир ҳақиқатни яхши англашимиз зарурки,
тарихнинг қайси даврини олмайлик, ғайрат-шижоатли, ташаббускор ва
тадбиркор инсонлар мамлакатнинг гуллаб-яшнаши ва ҳалқ фаровонлигини
таъминлашини кўрамиз. Мамлакатимиз ва халқимизнинг тақдири, келажаги
мана шу жараённи қай даражада муваффақиятли амалга ошира олишимизга
боғлиқ. Буни барчамиз чуқур тушуниб олмоғимиз даркор.

Қайд этиш жоизки, бундай кишилар йил сайин кўпайиб бормоқда, улар

таъбир жоиз бўлса, барқарорликнинг асосий кафолати, жамиятимизнинг
тараққиёт ва юксалиш сари боришида мустаҳкам таянч ва ҳаракатлантирувчи
кучга айланмоқда.

Бозор тизимида мулкчилик ва уни маҳаллийлаштириш кичик бизнес

имкониятларидан фойдаланиш иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва
диверсификация жараёнларини амалга ошириш, етакчи тармоқларни
модернизациялаш ва янгилаш жараёнларидаги иштирокини фаоллаштиришни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тақозо этади. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим
ҳисобланади:

- кичик бизнеснинг технологик, ташкилий, функционал ва тармоқ

жиҳатидан таркибий тузилмасини такомиллаштириш. Хусусан, замонавий
техника ва технологиялардан фойдаланиб, замонавий талабга жавоб берувчи
тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, инновацион лойиҳа ва ишланмаларни амалга
оширувчи кичик корхона ва микрофирмаларни устувор даражада
ривожлантириш зарур;

- кичик корхоналарнинг «ҳаётий даври»да кўлам жиҳатидан ривожланиш

йўналишини кучайтириш. Яъни, уларнинг секин-аста йирик корхоналарга ўсиб
ўтишини рағбатлантирувчи иқтисодий механизмни ишлаб чиқиш ва йўлга
қўйиш муҳим ҳисобланади;

- йирик корхоналарнинг кичик бизнес билан кооперация алоқаларини

янада мустаҳкамлаш ва ҳоказо.

Иқтисодиётда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бозор

тизимида мулкчилик ва уни маҳаллийлаштиришнинг янада жадал
ривожланиши учун имкон яратади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2010.

2.

“Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини

қатъият билан давом эттириш” Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг 2012-йилнинг асосий якунлари ва 2013-йилда Ўзбекистонни
ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларига

бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маьрузаси // Халқ сўзи
2013 йил 19 январь.

3. Ўлмасов А., Ваҳобов А.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.:

«Шарқ», 2006. – 480 бет.

4. Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Иқтисодиёт назарияси (дарслик). – T.,

«Иқтисод-молия нашриёти, 2010, 470-488 б.

5. Экономика.: Учебник. /Самуэлсон Пол Э., Нордхаус Вильям Д. 18-е изд.:

Пер с англ. – М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2009., 857-848 с.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараккисти ва халкимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. / И.А.Каримов. - Т: Узбекистон, 2010.

“Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш” Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012-йилнинг асосий якунлари ва 2013-йилда Узбскистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маьрузаси И Халк сузи 2013 йил 19 январь.

Улмасов А., Вахобов А.В. Иктисодист назарияси. Дарслик. - Т.: «Шарк», 2006. - 480 бет.

Шодмонов III.III., Гафуров У.В. Иктисодист назарияси (дарслик). - Т., «Иктисод-молия нашриёти, 2010,470-488 б.

Экономика.: Учебник. /Самуэлсон Пол Э., Иордхаус Вильям Д. 18-е изд.: Пер с англ. - М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2009., 857-848 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов