Дунёнинг эзотерик манзараси инсон маънавий борлиги ва маданиятнинг ўзига хос бир бўлаги сифатида турли эзотерик қарашларнинг пайдо бўлишига замни яратди. Уз навбатида, маданий омил бу каби эзотерик таълимотларни институтционаллаштиришда муҳим урин тутади. Зеро, ҳар кандай ижтимоий институт маълум бир функцияларни бажариши баробарида, унинг мавжудлиги мазкур функцияларга жамият томонидан бўлган эҳтиёжнинг даражаси билан боғлиқ. Яна бир мухим жихат, эзотеризмга бўлган кизиқишнинг кучайиши сабабларини ўрганганда, аввало, маълум бир эзотерик билимлар гуруҳининг ижтимоий структурадаги амалга ошираётган вазифаларини аниқлаб олишдир. Бунинг учуй биз тизимли сидашув асосида социологик, психологик, маданиятшунослик хамда диншунослик йўналишидаги ишланмалардан фойдаланамиз. Чунки шу сохалар дунёнинг эзотерик манзарасини ижтимоий ходисалар воситасида такомиллаштириб боради. Хусусан, лингвистика асосида дунёнинг эзотерик моҳияти тушунарли ва тизимли мазмунга эга бўлади.