Дунёнинг эзотерик манзарасида тил ва коммуникация мутаносиблиги

CC BY f
351-353
0
1
Поделиться
Хидиров , М. (2021). Дунёнинг эзотерик манзарасида тил ва коммуникация мутаносиблиги . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 351–353. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22119
Мустафа Хидиров , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Дунёнинг эзотерик манзараси инсон маънавий борлиги ва маданиятнинг ўзига хос бир бўлаги сифатида турли эзотерик қарашларнинг пайдо бўлишига замни яратди. Уз навбатида, маданий омил бу каби эзотерик таълимотларни институтционаллаштиришда муҳим урин тутади. Зеро, ҳар кандай ижтимоий институт маълум бир функцияларни бажариши баробарида, унинг мавжудлиги мазкур функцияларга жамият томонидан бўлган эҳтиёжнинг даражаси билан боғлиқ. Яна бир мухим жихат, эзотеризмга бўлган кизиқишнинг кучайиши сабабларини ўрганганда, аввало, маълум бир эзотерик билимлар гуруҳининг ижтимоий структурадаги амалга ошираётган вазифаларини аниқлаб олишдир. Бунинг учуй биз тизимли сидашув асосида социологик, психологик, маданиятшунослик хамда диншунослик йўналишидаги ишланмалардан фойдаланамиз. Чунки шу сохалар дунёнинг эзотерик манзарасини ижтимоий ходисалар воситасида такомиллаштириб боради. Хусусан, лингвистика асосида дунёнинг эзотерик моҳияти тушунарли ва тизимли мазмунга эга бўлади.

Похожие статьи


background image

351

Хидиров Мустафо Тойирқулович

ўритувчи

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

ДУНЁНИНГ ЭЗОТЕРИК МАНЗАРАСИДА ТИЛ ВА

КОММУНИКАЦИЯ МУТАНОСИБЛИГИ

Дунёнинг эзотерик манзараси инсон маънавий борлиги ва маданиятнинг ўзига хос бир бўлаги

сифатида турли эзотерик қарашларнинг пайдо бўлишига замни яратди. Уз навбатида, маданий омил
бу каби эзотерик таълимотларни институтционаллаштиришда муҳим ўрин тутади. Зеро, ҳар қандай
ижтимоий институт маълум бир функцияларни бажариши баробарида, унинг мавжудлиги мазкур
функцияларга жамият томонидан бўлган эҳтиёжнинг даражаси билан боғлиқ. Яна бир муҳим жиҳат,
эзотеризмга бўлган қизиқишнинг кучайиши сабабларини ўрганганда, аввало, маълум бир эзотерик
билимлар гуруҳининг ижтимоий структурадаги амалга ошираётган вазифаларини аниқлаб олишдир.
Бунинг учуй биз тизимли ёндашув асосида социологик, психологик, маданиятшунослик ҳамда
диншунослик йўналишидаги ишланмалардан фойдаланамиз. Чунки шу сохалар дунёнинг эзотерик
манзарасини ижтимоий ҳодисалар воситасида такомиллаштириб боради. Хусусан, лингвистика
асосида дунёнинг эзотерик моҳияти тушунарли ва тизимли мазмунга эга бўлади.

Тилнинг инсонга хослиги туфайли индивидуал ва бутуй халққа тегишли бўлганлиги учуй

ижтимоий эканлигини эътироф этиб, Гумбольд тилдаги субъективлик ва объективлик яхлитлигини
ҳамда тарихий тараққиёт ва фаолият ҳамоҳанглигини таъкидлайди. Гумбольд тил ва маданият, тил ва
ёзув муносабатлари ҳақидаги масалага эътибор қаратди ва тилнинг билиш қуроли сифатидаги ўрнини
кўрсатиб берди. Дарҳақиқат “Тил - инсонлар орасидаги алоқа воситаси, ижтимоий ҳодиса сифатида
жамият аъзоларининг фикрни ифодалаш, ўзаро фикр алмашиш учуй хизмат қиладиган восита
сифатида илм - фан, инсон тилининг тарихий тараққиёт босқичларини ўрганиш натижасидир”.
Бизнинг фикримизча, тилнинг фалсафий талқини унинг моҳиятини ва бажарадиган вазифаларини
методологик асослаш ҳамда унинг мавжудлигини белгиловчи асосий шарт-шароитлар, қонуниятлари,
фаолият шаклларини аниқлаш билан боғлиқдир. Ушбу муаммолар ечимини топиш услуб - методлари
фалсафа ёки тилшунослик доирасида шаклланади ва ҳар қандай ҳолда ҳам инсоният маънавий-
интеллектуал фаолиятининг муҳим соҳалари бўлмиш бу икки фан соҳалари тамойиллари амал қилади.
Дунёнинг эзотерик манзарасида коммуникациянинг намоён бўлиши муҳим омил ҳисобланади. Аммо,
эзотеризмни ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида ўрганишда ушбу методологиянинг танланишига
муҳимроқ омил сифатида билиш жараёнида ролини таҳлил қилиш амалий аҳамиятга эга.

Ижтимоий структурада институтционаллашиб бораётган ҳар қандай эзотерик гуруҳи қуйидаги

функциялар (вазифалар)ни амалга оширишга ҳаракат қилади:

1)

интеграциялашув - инсоннинг жамиятдаги ўрни ва ролини аниқлаш, шунингдек, инсонни

ўраб турувчи ҳамда ҳаётда таянувчи асосий қадриятларини аниқлаш;

2)

намунани ишлаб чиқиш (яратиш) -ижтимоийлашув ҳамда “Устоз-шогирд” тартибида билим

ва кўникмаларни, гуруҳга хос бўлган аниқ бир маросим, урф-одатларни сингдириб бориш;

3)

тушунтириб бориш ва мослаштириш - ўзининг шахсий Дунё манзарасини лойиҳа- лаштириш;

4)

онтологик хавфсизлик ҳиссини таъминлаш - гуруҳ аъзолари ўртасида юқори даражадаги

бирдамлик, ҳамфикрлиликни ўрнатиш, шунингдек, жамиятнинг эҳтимолий нобарқарор соҳаларига
структуралаштириш ҳамда кўниктириб бориш кабиларни қамраб олади.

Бунда, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юқорида келтирилган функцияларни анъанавий жамият

томонидан ҳам амалга оширилади. Шу тариқа, бизнинг олдимизда бир- бирининг вазифаларини
такрорловчи иккита ижтимоий тузилма пайдо бўлади. Бундан кўриниб турибдики, эзотерика ҳамда
диншунослик фани ва унинг онтологик тагтизимлари ўзаро ўхшаш ҳамда яқин бўлиб, ўзаро
кесишадилар. Аммо, шуни ёдда тутиш жоизки, эзотерик таълимотлар бевосита ўзларида
ихтисослашган коммуникация фаолиятини акс эттирмайдилар, балки, ўхшаш функцияларни
бажарадилар ҳамда уларнинг умумий кесишув нуқталари мавжуд, холос. Т.Парсонс қайд этишича


background image

352

“фан, амалий фан, фалсафа ва мафкура, шунингдек, диний ишонч ва эътиқод ўзаро боғлиқ ҳамда
қайсидир муносабатларда, албатта, ўзаро кесишадилар”. Айнан шу фикрни эзотеризмга нисбатан ҳам
қўллаш ўринлидир.
Чунки, эзотеризмни фан ва фалсафа ҳамда бошқа ижтимоий фанлар доирасида қатъий чегарага эга
эмас. Бу эса эзотеризмни тадқиқ қилиш доираси билан боғлиқ ва у коммуникация воситасида
мустаҳкамланади.

Зеро: «ҳар қандай субектив реалликнинг тузилиши, у қандай бўлмасин, вақт, макон ва тил»

координаталари ёрдамида белгиланади, ва бу координаталар релевант (муҳим) ва реалликка нисбатан
эзотерик бўлиши лозим. Шубҳасиз, вақт, макон ва тил тушунчаларининг ўзига хос жиҳатларини кўриб
чиқиш муаммоси эзотериклар томонидан ҳам, бошқа олимлар томонидан ҳам ўрганилган ва бу
янгилик эмас. Бу тадқиқотнинг ўзигача бўлган бошқа тадқиқотлардан асосий фарқи шундаки бу
тадқиқотда макон, вақт ва тил ўз-ўзини шакллантирувчи координаталар сифатида қаралади ва айнан
шуларнинг атрофида эзотерик реаллик ваунингўзигахос жиҳатлари шаклланади. Унданташқари
мақолада эзотерик реаллик вужудга келишига олиб келувчи вақт, макон ва тилни айнан шу тарзда
тушунтирилишининг сабаблари ҳам кўрсатилади.

Эзотерикада макон ҳақидаги тасаввурлар сакрал география тушунчаси билан боғланган бўлиб,

унинг ўрганилиши Р. Геной томонидан бошлаб берилган. Кейинчалик бу масалани М. Элиаде, А. Г.
Дунин ва Ю. Ю. Завгороднийлар очиб берган. Эзотерик таълимотлар адептларининг (яъни
эргашувчиларининг) фикрларига кўра макон фақатгина жисмоний яъни физик характерга эга эмас.
Сакрал маконлар - бу жонли, ҳаракатчан, вибрацияланувчи ва ўз қонунларига асосан ривожланувчи
маконлардир. У турли хил руҳий таъсирлар билан тўлиб тошган ва барча йўналишлар бўйича -
чуқурликка, кенгликка, юқорига ва пастга бўлсин, очиқдир. Сакрал муҳитдаги ҳар бир элемент
жонлангандир. Сакрал муҳитдаги барча нуқта ва обектлар бир бирлари билан мураккаб ўзаро
алоқазанжири билан боғланган. Бу нуқталарнинг ҳар бири адептни бошқа шунга ўхшаган нуқтага ва
ўша нуқта ортида турувчи реалликка боришини ишора қилади. Шу тарзда, бутуй макон тимсоллар
билан сингдирилгандир. Бу тимсоллар махсус вужудга келиши ёки олдин тахмин қилинмаган жойда
пайдо бўлиши мумкин.Эзотеризмда тил айнан ўша маданият учун муҳим бўлган атамалар билан
тўлиб тошганидан ташқари, у яна ўзида реалликка таъсир қилиш воситасини сақлайди.

Эзотерик амалиётларда тилнинг объективлаштирилиши ижобий ва салбий жиҳатларни намоён

қилади. Тил воситасида реалликка таъсир ўтказиш тилнинг ўзига хос магик хусусиятлари ва қудрати
ёрдамидагина амалга ошади. Бу хусусиятларга умумий тил ҳам, ва муқаддас ҳисобланувчи тил ҳам
эга бўлиши мумкин. Бундай тилнинг ишлатилишига мисол тариқасида “Сефер Етсира” трактатини
олиш мумкин бўлиб, унда Худонинг қандай қилиб Дунёни яҳудий алифбосидаги ҳарфларни жойини
ўзгартириш орқали яратгани тўғрисида ҳикоя қилинади.

Баъзан эзотерик амалиётларда фақатгина ритуал мақсадлар учун яратилган ўзига хос тил

ишлатилади. Бунга мисол қилиб Ж. Ди ва Э. Келлининг енохиан тилини олишимиз мумкин бўлиб,
улар бу тилни сеҳрли кристалл орқали фаришталар билан мулоқотлар сеансларида қабул қилишган.
Бундай тилнинг ишлатилишига бошқа мисол сифатида “Руҳларни чорлаш учуй варвар исмлари” ни
келтириш мумкин.

Тилнинг бундай тушинилиши шу билан чамбарчас боғланганки, эзотерик учун сўз (исм), ва бу

сўз англатадиган маъно бир-бири билан бевосита боғланган. Эзотерик тафаккурда сўз ва реаллик
орасида бутунлай параллелизмни учратиш мумкин. Бу ерда оддий тил маъносининг бирон мистик
ғояга оккултик мўлжалини учратиш мумкин. Бу ерда тил модели эса тилга оид бўлмаган сакрал маъно,
маданиятнинг асосий кодини етказиш модели сифатида амал қилади. Бу ҳол ўзида ритуалларнинг
ўтказилиш тартиблари ва амалий йўриқномаларини келтирувчи оккултик адабиётларда яққол намоён
бўлади. масалан, Д. Б. Зилберманнинг фикрича магик дуолар нотўғри талаффуз қилиниши мумкин
эмас, чунки у ҳолда уларни тушуниб бўлмай қолади. Чунки Дуолар ва ритуал формулалари ўша
вазиятлар матнлари ва вазиятлардан ташқарида ҳеч қандай маънога эта эмас. Уларнинг маъноси
таркибида эмас, балки ўша матннинг қатъий белгиланган нуқталарида бўлиб, бу нуқталар фақат
қатъий белгиланган ритуалларда ишлатилиш учун мўлжалланган. Улар матн ичида худди ҳаракатлар
парадигмаси каби ҳимояланади.


background image

353

Макон, вақт ва тил координаталарини кўриб чиқишезотерик реалликнинг синчини шакллантириб

олиш учун асос бўлиб хизмат қилади ва унинг барча тузилмасини очиб беради. Бошқа барча,
хусусийроқ бўлган ўзига хосликлар улардан келиб чиқади. Аммо бир нарса ҳалигача аниқлангани йўқ:
айнан нима эзотерик билимлар адептларини макон, вақт ва тилни айнан шундай тарзда
тушунишларига мажбур қилади?

Бунга ишончлироқ жавоб шуки, эзотерик билимларга хос бўлган вақт, макон ва тилни

тушунишнинг ўзига хос жиҳати тафаккурлашнинг ўзига хос типи билан тушунтирилади. Бундай
фикрлаш ўз моҳиятига кўра диалектик, синкрет ва интроверт ҳисобланади. У қарама-қаршиликларни
пайқайди, ва уларни бартараф этишга уринмайди, аксинча уларни ягона барқарор тизимга
бирлаштиришга ҳаракат қилади. Фикрлашнинг бу тури К. Г. Юнг ва бошқа юнгчилар “тушкўрувчи”,
тимсолли ёки “синхронистик” деб атаган, М. Элиаде эса “мифологик” деб атаган фикрлаш шаклига
яқин келади. К. Г. Юнг ва М. Элиадедан ташқари мифологик фикрлаш типи Л. Леви-Брюл, К. Леви-
Строс, А. Ф. Лосев, А. Г. Дугин, И. Голосовкер каби тадқиқотчи олимлар томонидан ўрганилган.

Айни пайтда шуни таъкидлашимиз лозимки, фикрлаш бу ерда билимнинг феноменологияси

анъаналаридагидек тушунилади, яъни, у реалликнинг конструкцияланиш механизми ҳисобланади,
айни пайтда ўз ўзидан идрок этиладиган реаллик эса фикрлаш фаолиятининг маҳсули ҳисобланади.
Бу вазиятда нима бирламчи - фикрлашми ёки реаллик характеристикасими, деган савол мазкур
тадқиқот доирасидан ташқаридадир. Бу ердаги муҳимроқ нарса бу фикрлаш ва дунёқарашнинг ўзаро
алоқадорлигидир. Реалликни конструкциялаш механизми сифатида, фикрлаш реалликни
конструксиялашни олдин ўзи айна ўша реаллик доирасида функция бажарганидан ва уни
таърифлаганидан сўнг бошлайди.

М. Элиаде томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики - мифологик фикрлашда гаи

“ташқи”, “абстракт” билиш ҳақида эмас, балки мифни қайта жонлантириш ритуали ёки маросимида
ўзи ҳам қайта шаклланадиган билиш ҳақида кетяпти.

АмерикаликтадқиқотчиА.Верслуисёндашувинибуборадагиистиқболлийўналишлардан

бири

сифатида қараш мумкин. У дунё эзотерик манзарасининг муҳим элементларидан бири сифатида
“гнозис”ни кўради. Унга кўра, гнозис негизида “метафизик ёки космологик характердаги маданий
ёришиш (очилиш)” ётади. Гнозис асосидаги эзотеризм икки катта
бўлимга бўлинади. Бири сеҳр-жоду бўлса (космологик гнозис), иккинчиси тасаввуф (метафизик
гнозис)дир. Лекин, шу билан бирга, бу борадаги иккита муҳим назарий масалани ҳал этиш лозим:
Ғарб цивилизацияси тарихида эзотеризм ва фан ҳамда эзотеризм ва фалсафа ўртасидаги
муносабатларини кўриб чиқиш.

Юқорида келтирилганларга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, эзотерик реаллик ва маданият

доирасидаги бошқа субектив реалликлар ҳам, макон, вақт ва тил координаталари доирасида мавжуд
бўлади. Бу координаталарни идрок этиш спетсификаси оккулт ва мистик амалиётлар билан чамбарчас
алоқада бўлувчи эзотерик тафаккурнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Бу оккултик ва мистик
амалиётлар эса ўз навбатида эзотерик реалликни конструкциялаш учуй эмпирис материал тақдим
этади. Айтиш мумкинки, билдирилган фикрлар ва мулоҳазалар эзотеризм воситасида олам ва инсон
муносабатларида сирлиликдан оқилона англашга томон интилиш мавжудлигини коммуникация
воситасида кўришимиз мумкин. Дунёнинг эзотерик манзарасида тил ва коммуникация масалалари
асосий боғловчи бўғин сифатида хизмат қилишини таъкидлаш лозим.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

2.

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу
билиг»,

in

Library,

22(4),

171-180.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

3.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY
TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

Библиографические ссылки

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Абдуллаева, H. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу билиг», in Library, 22(4),171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов