Мазкур илмий-тадқиқот ишида ёмғир чувалчанги биогумуси асосида томчилаб суғориш ва гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун зарур бўлган сувда эрийдиган суюқ биоорганоминерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари келтирилган, бунда кўрсатиб ўтилишича, маҳсулот юқори рентабелли, юқори қўшимча қийматли ва агрокимёвий самарадор ҳисобланади.
Ишда маҳаллий доломит хомашёсидан фойдаланган ҳолда кальций ва магний фосфатли ўғит олиш жараёни кўрсатилган. Фосфорли оддий ўғит олишнинг мазкур усулни ўрганиш натижасида экстракцион фосфат кислотани доломит билан нейтраллаш орқали жараённи жадаллаштириш ва охирги маҳсулот сифатини яхшилашга эришиш мумкинлиги аниқланган.