Использование местного доломитового сырья в производстве фосфорно-кальциевых и магниевых удобрений

CC BY f
105-108
23
9
Поделиться
Шамшидинов I., Мамуров B., & Кодирова G. (2017). Использование местного доломитового сырья в производстве фосфорно-кальциевых и магниевых удобрений. in Library, 17(1), 105–108. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/9123
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В работе приведены процессы получения кальций и магнийфосфатных удобрений с использованием местного доломитного сырья. Изучением данного способа получения одинарных фосфорных удобрений, установлено, что нейтрализация экстракционной фосфорной кислоты доломитом приводит интенсификацию процесса и улучшению качества конечного продукта.

Похожие статьи


background image

“Наманган му

ҳ

андислик-технология институти илмий-техника журнали”

НамМТИ ИТЖ 2017, №1

105

КИМЁ - МАТБАА САНОАТИ ТЕХНОЛОГИЯСИ


КАЛЬЦИЙ ВА МАГНИЙ ФОСФАТЛИ ЎҒИТЛАР ОЛИШДА

МАҲАЛЛИЙ ДОЛОМИТ ХОМАШЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

И.Шамшидинов, Б.Мамуров, Г.Қодирова

Наманган муҳандислик-педагогика институти

Ишда маҳаллий доломит хомашёсидан фойдаланган ҳолда кальций ва

магний фосфатли ўғит олиш жараёни кўрсатилган. Фосфорли оддий ўғит
олишнинг мазкур усулни ўрганиш натижасида экстракцион фосфат кислотани
доломит билан нейтраллаш орқали жараённи жадаллаштириш ва охирги
маҳсулот сифатини яхшилашга эришиш мумкинлиги аниқланган.

В работе приведены процессы получения кальций и магнийфосфатных

удобрений с использованием местного доломитного сырья. Изучением данного
способа получения одинарных фосфорных удобрений, установлено, что
нейтрализация экстракционной фосфорной кислоты доломитом приводит
интенсификацию процесса и улучшению качества конечного продукта.

In the work shown technological process of production of calcium-containing

phosphorus fertilizers using indigenous carbonate raw material (stranding). Is
established that the use of this method leads to the production of raw material chalk-
like attraction of to get calcium phosphorus fertilizers.

Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариш технологик

талабларига жавоб берадиган кальций ва магний карбонатларидан ташкил
топган кальцит, оҳактош, доломит ва бошқа маҳаллий норуда минерал
хомашёлари кўп миқдорда учрайди [1]. Кальций ва магний карбонатли
хомашёларни технологик нуқтаи назардан комплекс ўрганиш ҳамда улардан
кальций ва магний фосфатли ўғитлар олиш жараёнини ўрганиш муҳим
аҳамиятга эгадир.

Ишлаб чиқариладиган фосфорли ўғитлар ҳажмини ошириш ва

таннархини пасайтириш (аммофосга нисбатан), маҳсулот бирлигига нисбатан
қимматбаҳо хомашё – фосфорит сарфини (қўшалоқ суперфосфатга нисбатан)
камайтириш мақсадида Марказий Қизилқум фосфорит термоконцентратидан
олинган экстракцион фосфат кислотани (ЭФК) доломит хомашёси билан
нейтраллаш йўли билан таркибида ўзлашадиган кальций ва магний фосфатлари
бўлган фосфорли ўғитлар олиш жараёни ўрганилди.


background image

“Наманган му

ҳ

андислик-технология институти илмий-техника журнали”

НамМТИ ИТЖ 2017, №1

106

Бунинг учун таркибида, оғ.% ҳисобида: Р

2

О

5

= 17,23, CaO = 0,32, MgO =

0,66, Fe

2

O

3

= 0,30, Al

2

O

3

= 0,41, F = 1,18 ва бошқалар бўлган ЭФК ҳамда

таркибида, оғ.% ҳисобида: CaO = 32,36, MgO = 18,68, R

2

O

3

= 0,53, CO

2

= 45,76

ва бошқалар бўлган доломит хомашёсидан фойдаланилди.

Маҳаллий кальций ва магний карбонатли хомашёлар (бўр, оҳактош, сув

тозалаш иншооти чиқиндиси) ва уларни куйдириш (100÷1050

O

C ҳарорат

интервалида) маҳсулотлари билан ЭФКни нейтраллаш ва бунда ҳосил
бўладиган барқарор кўпикланиш жараёнлари батафсил ўрганилган [2, 3].
Нейтраллаш жараёнида куйдирилмаган кальций ва магний карбонатли
чиқиндидан фойдаланилганда барқарор кўпик ҳосил бўлиши, барқарор
кўпикнинг сўниши учун маълум вақт (50 минутдан 150 минутгача) сарфланиши
ҳамда бунинг натижасида ишлаб чиқариш жадаллигини пасайтириши,
700÷850

O

C ҳарорат интервалида куйдирилган кальций ва магний карбонатли

хомашёлардан фойдаланилганда эса барқарор кўпикнинг сўниши учун атиги 5-
10 минут вақт сарфланиши аниқланган.

ЭФКни доломит хомашёси билан нейтраллаш бошқа карбонатли

хомашёларга нисбатан фарқланади. Нейтраллаш жараёнида доломит хомашёси
ишлатилганда барқарор кўпикланиш деярли содир бўлмайди. Бу эса
нейтралланиш жадаллигини ошириш имкониятини яратади.

ЭФК ва 1% миқдорида аммоний нитрат қўшилган ЭФК доломит

хомашёси билан нейтралланди, ҳосил қилинган суспензия буғлатилди ва
қуритилди. Қўшилган аммоний нитрат нейтраллаш жараёнида ҳосил бўладиган
суспензиялардаги кальций ва магний фосфатларининг эрувчанлигини
яхшилашга хизмат қилади. 17,23% Р

2

О

5

концентрацияли ЭФКни доломит

хомашёси билан нейтраллаш жараёнидаги кислота меъёри монокальцийфосфат,
мономагнийфосфат, темир ва алюминий фосфатлари ҳосил бўлишига мувофиқ
келадиган стехиометрик миқдорга нисбатан 100% ни ташкил этди. Нейтраллаш
жараёни 60

О

С ҳароратда 30 минут давом этди. Ҳосил қилинган суспензиялар

95÷100

О

С ҳарорат интервалида қуритилди.

ЭФКни доломит хомашёси билан нейтраллаш йўли билан кальций ва

магний фосфатли ўғитлар олиш технологик кўрсаткичлари ҳамда оралиқ ва
олинган маҳсулотлар кимёвий таркиби 1-жадвалда келтирилган.

Жадвал 1 – ЭФКни доломит хомашёси билан нейтраллашда ҳосил қилинган
суспензия ҳамда уни қуритилишидан олинган маҳсулотнинг кимёвий таркиби
ва жараённинг технологик кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Суспензия

Қуритилган

маҳсулот

Бошланғич ЭФК ва уни
NH

4

NO

3

билан

фаоллаштириш

NH

4

NO

3

иштирокида

NH

4

NO

3

иштирокида

Р

2

О

5

(умумий), %

16,15

15,99

49,21

49,57


background image

“Наманган му

ҳ

андислик-технология институти илмий-техника журнали”

НамМТИ ИТЖ 2017, №1

107

Р

2

О

5

(ўзлашадиган), %

15,92

15,77

48,60

49,03

Р

2

О

5

(сувда эрийдиган), %

15,09

14,96

45,94

46,51

CaO (умумий), %

4,04

4,02

12,31

12,46

MgO (умумий), %

2,78

2,76

8,46

8,56

R

2

O

3

(умумий), %

1,11

1,10

3,39

3,41

SO

3

(умумий), %

1,17

1,16

3,57

3,60

F, %

1,07

1,06

2,70

2,55

N (умумий), %

-

0,32

-

1,01

Н

2

О, %

69,16

69,58

5,96

5,68

(P

2

O

5ўзл

.:P

2

O

5умум.

)x100, %

98,58

98,62

98,76

98,91

(P

2

O

5с.э

.:P

2

O

5умум.

)x100, %

93,44

93,56

93,35

93,83

17,23% Р

2

О

5

концентрацияли ЭФКни доломит хомашёси билан кислота

меъёри 100% ни ташкил этган ҳолда нейтралланганда (P

2

O

5ўзл

.:P

2

O

5умум.

)x100

нисбат 98,58%, (P

2

O

5с.э

.:P

2

O

5умум.

)x100 нисбат эса 93,44% ни ташкил этади.

Бошланғич ЭФКга унинг массасига нисбатан 1% миқдорида аммоний нитрат
қўшиш ҳамда доломит хомашёси билан нейтраллаш орқали суспензиядаги
компонентларнинг эрувчанлигини қисман оширишга эришилади. Бунинг
натижасида (P

2

O

5ўзл

.:P

2

O

5умум.

)x100 нисбат 98,76%, (P

2

O

5с.э

.:P

2

O

5умум.

)x100 нисбат

эса 93,56% га етиши кузатилади. ЭФК ва аммоний нитрат қўшилган ЭФКни
доломит хомашёси билан нейтраллаш натижасида таркибида мос равишда, оғ.
% ҳисобида: Р

2

О

5умум.

= 16,15 ва 15,99; Р

2

О

5ўзл.

= 15,92 ва 15,77; Р

2

О

5с.э.

= 15,09 ва

14,96; СаО = 4,04 ва 4,02; MgO = 2,78 ва 2,76; R

2

O

3

= 1,11 ва 1,10; SO

3

= 1,17 ва

1,16; F = 1,07 ва 1,06; N = 0 ва 0,32; Н

2

О = 69,16 ва 69,58 бўлган суспензиялар

олинди.

Ҳосил қилинган суспензиялар таркибида 35-40% сув қолгунча буғлатилди

ҳамда 95÷100

О

С ҳарорат интервалида қуритилди. Натижада таркибида кальций

ва магний фосфатлари бўлган фосфорли ўғитлар олинди. Қуритиш ҳарорати
100

О

С дан юқори бўлганда маҳсулот таркибидаги монокальцийфосфат ва

мономагнийфосфатнинг дегидратацияси ҳисобига P

2

O

5

нинг ўзлашадиган ва

сувда эрийдиган шакллари камаяди ва маҳсулот сифати пасаяди. Қуритиш
ҳарорати 95

О

С дан паст бўлганда маҳсулотни қуритиш жадаллиги пасаяди.

ЭФК ва аммоний нитратли ЭФКни доломит хомашёси билан нейтраллаш,

ҳосил қилинган суспензияларни буғлатиш ҳамда уларни 95÷100

О

С ҳарорат

интервалида қуритиш натижасида

таркибида мос равишда, оғ. % ҳисобида:

Р

2

О

5умум.

= 49,21 ва 49,57; Р

2

О

5ўзл.

= 48,60 ва 49,03; Р

2

О

5с.э.

= 45,94 ва 46,51; СаО =

12,31 ва 12,46; MgO = 8,46 ва 8,56; R

2

O

3

= 3,39 ва 3,41; SO

3

= 3,57 ва 3,60; F =

2,70 ва 2,55; N = 0 ва 1,01; Н

2

О = 5,96 ва 5,68 бўлган кальций ва магний

фосфатли

ўғитлар

олинди.

Ҳосил

қилинган

маҳсулотлардаги

(P

2

O

5ўзл

.:P

2

O

5умум.

)x100 нисбат 98,76 ва 98,91%, (P

2

O

5с.э

.:P

2

O

5умум.

)x100 нисбат эса

93,35 ва 93,83% ни ташкил этиши кузатилади. Бу эса олинган кальций ва
магний фосфатли ўғитларнинг сифат таркиби бўйича қўшалоқ суперфосфат


background image

“Наманган му

ҳ

андислик-технология институти илмий-техника журнали”

НамМТИ ИТЖ 2017, №1

108

туридаги ўғитлар учун белгиланган талабларга тўла жавоб беришини
кўрсатади.

Шундай қилиб,

ЭФКни маҳаллий доломит хомашёси билан нейтраллаш

орқали таркибида монокальцийфосфат ва мономагнийфосфат бўлган фосфорли
ўғитлар олишда нейтраллаш жараёнини жадаллаштиришга эришилади ҳамда
ҳосил қилинадиган маҳсулот сифати яхшиланади. Фосфоритлардан қўшалоқ
суперфосфат туридаги ўғитлар ишлаб чиқаришнинг амалдаги усулларига
нисбатан қимматбаҳо фосфорит хомашёси 15-20% га тежалади, аммофос ишлаб
чиқаришга солиштирилганда эса аммиак хомашёси тўла тежалади ҳамда
маҳсулот ҳажмини 4-5% га оширишга эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Геология и полезные ископаемые Республики Узбекистан / Т. Н. Долимов,
Т. Ш. Шаякубов и др.:– Т.: Университет, 1998. – 724 с.

2.

Шамшидинов И. Т., Мамаджанов З. Н., Ғанибоева Г. Қ. Экстракцион фосфат
кислотни нейтраллашда кўпикланиш жараёнига бўрсимон хомашёларни
дастлабки термик қайта ишлашнинг таъсирини ўрганиш // ФарПИ илмий-
техника журнали. – Фарғона: ФарПИ. – 2016. – № 4. – Б. 175-178.

3.

Shamshidinov I. T. Ekstraksion fosfat kislotani kalsiy karbonatli xomashyolar
bilan neytrallash asosida fosforli o’g’itlar olish // Noorganik moddalar va mineral
o’g’itlar texnologiyasi: Darslik. – T.: «Iqtisod-moliya» nashriyoti, 2014. – B. 248-
251.

МОДИФИКАЦИЯ ОТХОДОВ ПРОИЗВОДСТВА ОКСИ-

ПАН МЕТОДОМ МЕТАЛЛИЗАЦИИ

Н.Борисова, Л.Мавлютова, Р.Абдуллаев

Наманганский инженерно технологический институт

Ушбу мақолада окси-ПАН чиқиндиларини меттализация йўли билан

модификация қилиш ўрганиб чиқилган. Окси-ПАН чиқиндилари толали
фракциясини яхши адгезияга учраши ва модификация қилингандан кегин физик-
кимёвий хусусияти ўзгариши кўрсатилган.

В данной работе рассматривается возможность модификации

(металлизации)

разноокисленных

отходов

производства

окси-ПАН.

Установлено, металлизацию разнооксиленных волокнистых отходов окси-ПАН
необходимо проводить по технологической схеме, исключающей стадию
травления при этом медное покрытие получается достаточно однородным и
равномерным по всей длине волокнистых отходов и имеет хорошую адгезию.


In this paper we consider the possibility of plating waste hydroxy-PAN.

Installed, metallization fibrous waste of oxy-PAN should be carried out by the

Библиографические ссылки

Геология и полезные ископаемые Республики Узбекистан / Т. Н. Долимов, Т. Ш. Шаякубов и др.:- Т.: Университет, 1998. - 724 с.

Шамшидинов И. Т., Мамаджанов 3. Н., Ганибоева Г. К- Экстракцион фосфат кислотни нейтраллашда купикланиш жараёнига бурсимон хомашёларни дастлабки термик кайта ишлашнинг таъсирини урганиш // ФарПИ илмий-техника журнали. - Фаргона: ФарПИ. -2016. -№ 4. - Б. 175-178.

Shamshidinov I. Т. Ekstraksion fosfat kislotani kalsiy karbonatli xomashyolar bilan neytrallash asosida fosforli o’g’itlar olish // Noorganik moddalar va mineral o’g’itlar tcxnologiyasi: Darslik. - T.: «Iqtisod-moliya» nashriyoti, 2014. - B. 248-251.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана