Кўплаб муаллифлар фикрича, СОVID-19 болаларда анча енгил ва белгиларсиз кечади (1/5 дан 1/3 гача ҳолатларда). Ҳозирги вақтга келиб, болаларда COVID-19 нинг кечиши ва даволаниши тўғрисида қўшимча юқори сифатли маълумотларни тўплаш беморларни кузатиш бўйича энг самарали алгоритмларни ажратиб кўрсатиш учун муҳимдир. Тўғри кузатув, касалликнинг асоратларини эрта аниқлаш, шунингдек, ўз вақтида даволаш ва инфекциянинг иккиламчи тарқалишини чеклаш имконияти муҳимдир.