Ушбу мақолада диабетик полинейропатияни пайдо бўлиш сабаблари ва асоратлари, таснифи, ташхис қўйиш учун керак бўлган скрининг усуллари ҳақида таъриф берилган. Қандли диабет билан касалланган беморларда диабетик полинейропатияни ташхислашда скрининг усулини қўллаш тез (10,5 дақ.), қулай ва аниқ йўл ҳисобланади. Аниқ ва эрта ташхислаш касалликни ривожланиш хавфини олдини олади ва даволашни ўз вақтида бошлашида ёрдам беради.