Мазкур мақола араб луғатшунослиги тарихида мавжуд бўлган тўртта мактаб, унинг вакиллари, улар тузган луғатлар, луғат тузиш принципларига бағишланган. Шунингдек, Маҳмуд Замахшарий ва у тузган “Муқаддамату-л-адаб”, “Ал-Фоиқ фи ғариби-л-ҳадис”, “Асосу-л-балоға” ва “Ал-Мустақсо фи амсоли-л-араб” луғатлари ҳақида маълумот беради.