Препролифератив диабетик ретинопатияни комплекс дори воситаларини биргаликда цўллаганда даволаш самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар. Препролифератив диабетик ретинопатияли 73 нафар беморда ретиналамин билан даволаш самарадорлигини бахолаш амалга оширилди. Беморлар 2 гуруҳга бўлинган. Асосий гуруҳда дори воситаси конъюнктива остига, юқори ташқи квадрантда (0,5 мл эритма) 10 кун давомида комплекс даво мажмуасида юборилди. Натижа. Даволанишдан сўнг асосий гуруҳдаги беморларининг кўриш ўткирлиги 0,35 га контроль гуруҳда эса 0,12 га сезиларли даражада яхшиланди. Иккала гуруҳнинг кўз туби реологик кўрсаткичлари хам яхшиланди. Асосий гурухда даволанганларинг кўрув фаолиятининг стабиллашиши 71% беморларда кузатилган. Хулоса: препролифератив диабетик ретинопатияни даволаш самарадорлигини ошириш ва кўрув фаолиятини стабиллаштириш учун мазкур комплекс даволаш усули тавсия цилиш мумкин