Мақолада бугунги кун ҳинд танқидчилиги ва унга бўлган муносабат ҳақида турли адабиётшунос олимларнинг фикрлари қиёсий ўрганилган ва унинг энг асосий, давр муаммоларини тўғри акс эттирган, тўғри баҳолаган адабиётшунослар номи келтирилган. Хусусан, охирги ўн йилликда ҳинд адабиётида бўлган кўпгина ўзгаришлар, янги номлар, янги мавзу ва образлар ҳақида ҳам сўз юритилган. Айниқса, ҳинд халқининг таниқли шахслари – Махатма Ганди, Амбедкар, Бхагат Синх, Рамасвами ва шунга ўхшаш жамиятда туб бурилиш ясаган шахсларнинг фаолияти ҳинд халқининг ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини ҳам ўзгартириб, янгича дунёқарашли инсонларни яратгани ҳақида сўз юритган. Бу ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга шу давр адабиётшунослари – Намвар Синх, Вишванатх Трипатхи, Менежр Пандей, Шивкумар Мишра, Ражендра Ядава ва бошқалар ҳам ўз муносабатларини билдирдилар ва давр адабиётшунослигининг янги саҳифасини очиб бердилар. Мана шу адабиётшунослар фикрлари орқали бугунги Ҳиндистонни тушуниш мумкинлигига ойдинлик киритилган.