Научные исследования
и инновации в индустрии 4.0
I-
Республиканская научно
-
техническая конференция
(Ташкент,
13-15
марта
2022
года)
257
БИБЛИОГРАФИЧЕСКИЕ ССЫЛКИ:
1. J. Herbie DiFonzo & Ruth C. Stern, The Children of Baby M., 39
CAP. U. L. REV. 345, 355 (2011).
2. Medical expenses are generally covered in commercial surrogacy.
MAGDALINA GUGUCHEVA, SURROGACY IN AMERICA 3 (Council for
Responsible Genetics 2010)
3. Hague Conference on Private Int’l Law, Private International Law
Issues Surrounding the Status of Children, Including Issues Arising from
International Surrogacy Arrangements, at 3, Prel. Doc. No. 11 (Mar. 2011).
4. Hague Conf. on Private Int‘l Law, Convention on Protection of
Children and Co-operation in Respect of Intercountry Adoption, Convention
29, art. 4 (May 1993).
5.
Karen Busby & Delaney Vun, Revisiting The Handmaid‟s Tale:
Feminist Theory Meets Empirical Research on Surrogate Mothers, 26 CAN.
J. FAM. L. 13, 44 (2009).
6. Marsha Garrison, Law Making for Baby Making: An Interpretive
Approach to the Determination of Legal Parentage, 113 HARV. L. REV. 835,
912 (2000).
7. Proc. of Tehran, Final Act of the International Conference on Human
Rights, U.N. Doc. A/Conf. 32/41, at 3 (1968).
8. U.N. Population Information Network, Report of the ICPD, ¶ 1.12,
U.N. Doc. A/Conf.171/13 (Oct. 18, 1994).
9. Report of the Fourth World Conference on Women, Beijing, China,
Sept. 4, 1995, ¶ 96, U.N. Doc. A/Conf.177/20/Rev.1 (1996)
10. D. Marianne blair et al., Family law in the world community 819–20
(2009).
ТОВЛАМАЧИЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Бабаев Абдулазиз Фахритдинович,
Тошкент вилояти Прокуратураси Олмалиқ шаҳар прокурорининг
ўринбосари
Кейинги пайтларда товламачилик жинояти борган сари кўпайиб
бормоқда. Табиийки, ундан жабрланганлар сони ҳам кам эмас.
Қолаверса, тараққиёт юксалгани сари товламачиликнинг янги турлари ва
усуллари ҳам қайд этилмоқда. Жумладан, ахборот технологиялари
-
интернет орқали амалга оширилаётган товламачилик жиноятлари шулар
жумласидандир.
Научные исследования
и инновации в индустрии 4.0
I-
Республиканская научно
-
техническая конференция
(Ташкент,
13-15
марта
2022
года)
258
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда республикамизда
товламачилик жиноятлари сони ошган. Хусусан, 2019
-
йилда 163 та иш
(251 та шахсга нисбатан), 2020
-
йил 145 та иш (208 та
шахсга нисбтан),
2021-
йилда 234 та иш (355 та шахсга
нисбатан) жиноят
ишлари кўриб
чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53
-
моддасига
мувофиқ, Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма
-
хил шакллардаги
мулк ташкил этади. Мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, унга
нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз қонунга зид
деб топилади.
Товламачиликнинг объекти
ўзгаларнинг мол
-
мулки, мол
-
мулкка
бўлган ҳуқуқи, жабрланувчи бўлган шахсларнинг соғлиғи, шаъни ва қадр
-
қимматидир. Мол
-
мулк, мол
-
мулкка бўлган ҳуқуқ, мулкий йўсиндаги
ҳаракатлар (муайян ишнинг бажарилиши хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.)
товламачилик жиноятининг предмети бўлиши мумкин. Айбдор
товламачилик жиноятини содир этиб, мулкка бўлган ҳуқуқни талаб
қилмай, ўзганинг мол
-
мулкидан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш
ҳуқуқини талаб қилиши ҳам мумкин.
Товламчиликнинг предмети фақат ўзганинг мол
-
мулки ёки унга
бўлган ҳуқуқи бўлиши мумкин. Товламчилик ўзгадан мулкни ёки мулкий
ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий
йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилишдан иборат.
Қуйидагилар:
1)
жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш билан
қўрқитиш;
2)
мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан қўрқитиш;
3)
жабрланувчи ёки унинг яқинлари учун сир сақланиши лозим
бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш;
4)
жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган
ҳуқуқини беришга
мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш товламачилик жиноятини
содир этиш ҳисобланади.
Товламачининг талаблари оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда ҳам
амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, ҳозирда мобил телефон
орқали ҳам банк ва бошқа хизматлардан масофавий фойдаланиш мумкин.
Сўнгги йилларда айнан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек,
интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб, товламачилик жиноятини
содир этиш усули
ортиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига
кўра,
вояга етмаган 17 ёшли
шахс Т.Р. 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020-йилнинг февраль ойига қадар
бўлган вақт оралиғида 20 ёшли Г.Ю. билан ўзаро гаплашиб юрган. Т.Р.
унинг фотосуратларини уяли алоқа воситаларига юклаб олиб, ушбу
фотосуратни интернет тармоқларида тарқатиб, ошкор қилиш билан
қўрқитиб, шарманда қилишини айтган ҳолда таҳдид қилиб,
Научные исследования
и инновации в индустрии 4.0
I-
Республиканская научно
-
техническая конференция
(Ташкент,
13-15
марта
2022
года)
259
фотосуратларни ошкор қилмаслик эвазига 2 850 АҚШ доллари ва турли
хилдаги тилла-тақинчоқларни беришга мажбур қиладиган шароитга
солиб, Г.Ю.нинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритган
.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165
-
моддаси
учинчи қисмини қуйидаги янги “г” банди “оммавий ахборот воситаларидан
ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон
ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса” билан тўлдириш
мақсадга мувофиқ.
Амалда моддий манфаатдорлик эвазига товламачилик содир
этилса, Жиноят кодексининг
165-
моддасида назарда тутилган жиноий
жавобгарликни келтириб чиқаради. Бироқ Жиноят кодексида ўзгадан
номулкий хусусиятга эга бўлган ҳаракатни содир этишга ёки содир
этишдан ўзини тийишга мажбур қилиш мақсадида жабрланувчи ёки
унинг яқин кишиларига зўрлик
ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни
нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган
маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш учун жавобгарлик назарда
тутилмаган. Масалан, муайян ишга жойлаштириш, ижобий баҳо
қўйдириш, танқидий мақолани чоп
эттирмаслик талаби ва ҳ.к.
Хорижий давлатлар, хусусан, Қирғизистон Республикаси Жиноят
кодексида шантаж тушунчасига Атамаларнинг ҳуқуқий маъносида
таъриф берилган. Унга кўра, шантаж
–
айбдорнинг ихтиёрида ёки
қўриқлаш остида бўлган мулкни
ёки жабрланувчининг (унинг
яқинларининг) мулкини нобуд қилиш ёки шикаст етказиш билан таҳдид
қилиш; жабрланувчини (унинг яқинларини) ўғирлаш, уни (уларни)
озодликдан маҳрум қилиш; жабрланувчи (унинг яқинлари) учун сир
сақланиши лозим бўлган обрўсизлантирувчи маълумотларни
ёки бошқа
маълумотларни ошкор қилиш ёхуд жабрланувчининг (унинг
яқинларининг) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бошқача тарзда
чеклаш, деб таъриф берилган.
Шунингдек, Қирғизистон, Туркманистон, Грузия, Арманистон,
Латвия, Украина Жиноят кодексларида шантаж учун махсус жиноят тури
белгиланмаган бўлса
-
да, шантаж тушунчаси айрим жиноятларнинг
зарурий белгиси сифатида кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шантаж тушунчаси
алоҳида жиноят тури сифатида ҳам жиноятларнинг зарурий белгиси
сифатида ҳам белгиланмаган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексига шантаж жинояти учун махсус жиноят белгилаш
мақсадга мувофиқ.
173-1-
модда.
Шантаж
Шантаж, яъни ўзгадан номулкий хусусиятга эга бўлган ҳаракатни
содир этишга ёки содир этишдан ўзини тийишга мажбур қилиш
мақсадида жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларининг мулкига шикаст
етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи ёки унинг яқин
Научные исследования
и инновации в индустрии 4.0
I-
Республиканская научно
-
техническая конференция
(Ташкент,
13-15
марта
2022
года)
260
кишилари учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор
қилиш йўли билан қўрқитиш ёки зўрлик ишлатиш базавий ҳисоблаш
миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки уч
йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
1)
бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
2)
жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши
муносабати билан боғлиқ ҳолда;
3)
оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация
тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидан
фойдаланиб содир этилган бўлса беш йилдан саккиз йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
1)
уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса;
2)
оғир оқибатларга олиб келса саккиз йилдан ўн йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жиноят қонунчилигида товламачилик ва шантаж жиноятларини
бир
-
биридан фарқлаш ва чегарасини белгилаш фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишга ва бу
турдаги жиноятларни олдини олишга хизмат қилади.
ЎЗБЕКИСТОНДА САВДО МУНОСАБАТЛАРИНИ
РАҚАМЛАШТИРИШ ВА УНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА
СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Ахтам Нуcрaтиллоевич Якубов,
Мустақил тадқиқотчи, Тошкент давлат юридик университети,
PhD
Тошкент, Ўзбекистон
Эл. манзил: akhtam.yakubov@gmail.com
Сўнгги бир неча йиллар давомида тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошириш соҳасида норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар базасини ва
тартибга солиш жараёнларини такомиллаштиришга, қулай бизнес
муҳитини ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини
шакллантиришга қаратилган чора
-
тадбирлар кўрилди. Охирги 5 йил
давомида кўрилган чора
-
тадбирлар натижасида Жаҳон банки ва
Халқаро молия корпорациясининг “Doing Business
–
2020” рейтингида
Ўзбекистон жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 146
-
ўриндан 76
-
ўринга
кўтарилди. 2012
-
йилга таққослаганда Ўзбекистон 78 позицияга
кўтарилди.