ЁШЛАРНИ УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР АСОСИДА ТАРБИЯЛАШДА НАВОИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Аннотация

Маълумки, туркий халқларни асрлар давомида ўзининг бой ва ўлмас мероси билан бирлаштиришга хизмат қилиб келган улуғ зот – Алишер Навоийга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишлари ҳеч қачон сўнмайди.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2023
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
270-274
27

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Uzоqоvа Lоlа Аbdurаshitоvnа. (2025). ЁШЛАРНИ УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР АСОСИДА ТАРБИЯЛАШДА НАВОИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ. ИКРО журнал, 14(01), 270–274. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/iqro/article/view/69161
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маълумки, туркий халқларни асрлар давомида ўзининг бой ва ўлмас мероси билан бирлаштиришга хизмат қилиб келган улуғ зот – Алишер Навоийга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишлари ҳеч қачон сўнмайди.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Uzоqоvа Lоlа Аbdurаshitоvnа

SаmDCHTI tаdqiqоtchisi

l.uzаkоvа@mаil.ru

Tel: (90) 191-50-50

ЁШЛАРНИ УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР АСОСИДА ТАРБИЯЛАШДА

НАВОИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Маълумки, туркий халқларни асрлар давомида ўзининг бой ва ўлмас мероси билан

бирлаштиришга хизмат қилиб келган улуғ зот – Алишер Навоийга ҳурмат-эҳтиром

кўрсатишлари ҳеч қачон сўнмайди.

Давлатимиз раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан 2020 йил декабр ойида тузилган

махсус ишчи гуруҳ Ҳиротдаги Ҳазрат Навоий мақбараси қайта таъмирлаш ва атрофини

ободонлаштириш мақсадида Афғонистонда бўлиб, қизғин музокараларни амалга ошириб

қайтди. Бу борада яқин кунларда кенг миқёсда амалий ишлар бошланиши кўзда тутилган.

Бу ҳам Президентимизнинг аллома шахсиятига бўлган юксак эҳтироми рамзидир.

Аллома таваллудининг 580 йиллиги айни дамларда халқаро миқёсда ва юртимизда кенг

нишонланмоқда.

Юртимизда Ҳазрат Навоий номини абадийлаштириш, руҳини шод этиш борасида кўпгина

ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбeкистoн Рeспубликаси Прeзидeнтининг

“Буюк шoир ва мутафаккир Алишeр Навoий таваллудининг 580 йиллигини кeнг

нишoнлаш тўғрисида”ги Қарoри қабул қилиниб, унга кўра, Алишер Навоий номидаги

халқаро жамоат фондини ташкил қилиш, аллома ижодий меросини чуқур ўрганиш ва

оммалаштиришга салмоқли ҳисса қўшган юртимиз ҳамда чет эл фуқароларини,

шунингдек, илмий-ижодий муассасаларни мукофотлаш мақсадида Алишер Навоий

орденини таъсис этиш, Ҳирот шаҳридаги жойлашган Алишер Навоий мақбараси

мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш каби кўплаб долзарб

вазифалар белгилаб олинганлиги таҳсинга сазовор. Айни вақтда Туркий Кенгашга аъзо

давлатларнинг 150 миллиондан ортиқ аҳолиси мазкур табаррук санани кўтаринки руҳда,

тантанали нишонлаётганлари қувончлидир.

Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросининг кўлами ва таъсир даражаси

шунчалик кенгки, шу боис у замон ва макон чегарасини тан олмайди. Унинг асарларида

умуминсоний қадриятлар мадҳ этилади. Бу эса ҳар қандай миллатга мансуб инсон

маънавияти учун сув ва ҳаводай зарурдир.

Аммо, Навоий ва унинг асарлари

туркийзабон халқлар, жумладан, биз ўзбеклар учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, ўзбек

адабий тилининг шаклланиши ва халқнинг миллат сифатида юзага чиқишида бошқа бирор

бир шахсият Алишер Навоийчалик чуқур из қолдирмаган. Шунинг учун бизда Навоийни

тушуниш ва тушунтириш йўлидаги изланишлар ҳеч қачон тўхтаб қолмаган.

Алишер Навоий ижоди ва ҳаёт йўлини тадқиқ этиш, хусусан, XX аср бошларида шиддат

билан бўй кўрсатди. Бунда миллат фидойиси ва маърифатпарвари Абдурауф Фитратнинг

алоҳида ўрни бор. Фитрат халқда миллий руҳни уйғотиб, миллий онгни ўстиришда бебаҳо

бойлик бўлган она тилимизнинг беназир аҳамияти борлигини биринчилардан бўлиб

англаб етди ва шунга яраша ҳаракат қилди.

Ўтган аср бошларида ўзбек тилини адабий тил даражасига кўтарилишига қарши


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

бўлганларнинг бу борада қуйидагича важлари бор эди:

туркчага кириб қолган арабча, форсийчанинг туркчалари йўқтур;

илмий истилоҳларнинг туркчалари йўқтур;

илмий истилоҳларни турклаштирмоқ учун ҳаракат қилиш билан вақтимизни беҳуда

ўтказган бўламиз;

– чиғатой тилида билим ўқумоқчи бўлсак, юз йил кутиб турайлик;

арабча илмий-адабий бир тилдир: арабча илмий истилоҳларни ўзгартирмак тўғри

эмас, биз илмий китобларимиздан илмий сўзларни чиқариб, аробачилар сўзини киргуза

олмаймиз. Бундай эътирозларнинг аксарияти Навоий даврида ҳам мавжуд эди

1

.

Навоий яшаган XV аср шароитига назар солсак, мазкур даврда ҳам бадиий асарларни форс

тилида, илмий асарларни араб тилида ёзиш анъанаси бузиб бўлмас қонуният сифатида

мавжуд эди. Мазкур қонуниятга қарши чиққан Навоий туркий тилнинг чексиз

имкониятларини ўз асарлари орқали исботлаб берди ва “ўзбек адабий тилининг асосчиси”

деган улуғ унвонга муяссар бўлди.

Абдурауф Фитрат буюк аллома Навоий изидан бориб, уни ўзи учун миллий тимсол деб

билди. “Муҳокамат ул-луғатайн”

2

асаридан илҳомланиб, улуғ мутафаккир Навоий сингари

ўзбек тили дунёнинг ҳеч бир тилидан қолишмайдиган даражада бойлигини исботлашга

ҳаракат қилди.

“Навоийнинг форсға ва форс маданиятиға бир душманлиғи йўқдир, у тўғридан-тўғри

миллатчи (миллатпарвар) ва туркликни севатурғон бир шахсиятдир,” – дея бежизга

таъкидламаган эди адиб Вадуд Маҳмуд

3

.

Фитрат “Навоийнинг форсий шоирлиғи ҳам унинг форсий девони тўғрисинда” (“Маориф

ва ўқитғучи” журнали, 1925) ва “Фарғод-у Ширин” достони тўғрисида” (“Аланга”

журнали. 1930) каби мақолаларини биринчилардан бўлиб эълон қилди. Туркистон Мухтор

жумҳурияти ва Туркистон ўлка мусулмон бюроси томонидан 1919 йилдан бошлаб

Алишер Навоий таваллудининг ҳижрий-қамарий сана ҳисобидаги 500 йиллигини

нишонлаш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилади. “Алишер Навоийнинг 500

йиллик юбилейига тайёргарлик ишларини бошлаш ҳақида” 1925 йилнинг 11 июлида Ўлка

мусулмон бюроси ҳузуридаги ўзбекшунослик қўмитаси қарори қабул қилиниши

муносабати билан бир қанча ишлар амалга оширилади. Навоий юбилейи 1926 йилнинг 4

март куни Биринчи Туркология қурилтойи доирасида Боку шаҳрада ўтказилиб, унда

В.В.Бартолд, Ф.Кўпрулузода, А.Н.Самойлович, В.Чўпонзода сингари олимлар Ҳазрат

Навоийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маъруза қиладилар.

Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига оид 40–50-йиллар оралиғида В.Абдуллаевнинг

“Алишер Навоийнинг ҳаёти ва Самарқанддаги адабий фаолияти” (1941), О.Усмоновнинг

“Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари ҳақида” (1947), И.Султоновнинг

1

Азимов И, Сапарниёзова М. Фитратнинг алишер навоий ижодига муносабати хусусида // “Aлишер Навоий ижодий

меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” Халқаро илмий анжуман материаллари. –

Навоий. 2018. – 263-б.

2

Навоий А. Мухокамат ул-луғатайн. МАТ.Ж.16. –Тошкент: Фан, 2000. – 335 б.

3

Вадуд Маҳмуд. Танланган асарлар. –Тошкент: Маънавият, 2007. –34-б.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

“Навоийнинг “Мезон ул-авзон” ва унинг критик тексти” (1947), С.Мирзаевнинг “Навоий

арузи” (1948), А.Саъдийнинг “Навоий ижоди ўзбек мумтоз адабиёти ривожидаги юксак

босқич сифатида” (1949) каби диссертацион ишлари ҳимоя қилинди.

Профессор А.Саъдий Навоий асарлари юзасидан тадқиқот олиб бориб, унда тасаввуф

таъсири кучли эканлигини таъкидлайди. Ҳазрат Навоий тараннум этган ишқда

дунёвийликдан кўра илоҳийлик устуворлигини айтиб, “Хамса” достонлари пантеистик

ҳам илоҳий ишқ билан тўлган” деган хулосани билдиради. Социалистик мафкура

таъсирида тадқиқотчининг фикрлари 30-йилларнинг ўзидаёқ танқид остига олинди.

Хусусан, адабиётшунос Олим Шарафиддинов А.Саъдий асарига қарши ёзган раддиясида

кесатиб шундай дейди: “...бизнинг донишманд авторимиз Навоийни мистика,

таркидунёчилик, ўлмасдан бурун ўлиш, дунёвий ишларга душманлик билан суғорилган

тасаввуф (суфизм) поэзиясининг типик вакили сифатида таърифлайди

4

. Юқоридаги

фикрдан кўриниб турибдики, Олим Шарафиддинов тасаввуф таълимотига бутунлай

қарши ва ҳатто Навоийнинг ҳам тасаввуфга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини исботламоқчи.

1940 йилда нарш қилинган Ойбекнинг “Навоийнинг дунёқараши масаласига доир”

номли мақоласида ҳам ўша давр мафкураси тазйиқи остида тасаввуф таълимотига

нисбатан зид фикрлар айтилса-да, аммо, Алишер Навоий ижодида тасаввуфнинг ўрни

борлиги таъкидланиб, бунинг сабаби сифатида мутафаккир яшаган давр мафкураси ҳамда

Навоий илҳомланган ижодкорлар Фариддидин Аттор ва Ҳофиз Шерозий каби шоирларни

улғайтирган тасаввуфий шеърият деб кўрсатилади.

Алишер Навоий шахсиятига эътибор ва эҳтиромнинг асрлар давомида сўнмаганлиги,

аксинча, замонлар оша мутафаккир илмий-фалсафий меросига эътиборнинг кучайиб

бораётганлиги, Ҳазрат Навоий маънавий меросида илгари сурилган умуминсоний

қадриятлар билан боғлиқ эканлиги билан изоҳланади. Қуйида Навоий тараннум этган

умуминсоний қадриятлар мисолида фикримизни далиллаймиз.

Ҳазрат Навоий наздида ҳақиқий одам халқ манфаатини ўз мафаатидан устун қўйиб,

халқнинг ғамини ўз ғами деб билган кишидир. Ҳамиша, ўз манфаатини ўйлаган, ўзганинг

ғам ташвишига шерик бўлмаган, худбин одамни ҳақиқий одам деб бўлмайди. Файласуф

таъкидича,

шоҳми ёки оддий деҳқон, ким бўлишидан қатъи назар, инсонийлик

фазилатларига эга бўлиши даркор. Мутафаккир шу боис ҳам ҳар бир кишини инсофли,

адолатли, сахий ва маърифатли бўлишга чорлайди. Жамиятда мавжуд бўлган золим,

худбин, хасис кишиларни адолатга, одамийликка, олижанобликка, тўғри ва меҳрибон

бўлишга ундаш мақсадида Навоий қўлига қалам олади. Навоий наздича, бу каби

одамларни тарбиялаш керак.

Навоий нигоҳида ҳар бир инсон ўзига хос бир олам. Бир инсоннинг феъл-атвори, иккинчи

бир кишига ўхшамайди. Шунинг учун раҳбар мукофатлаш ва жазолашда уларнинг бу

хусусиятларини ҳисобга олиши зарур. Чунки шаъм билан муз ранги бир-бирига ўхшаса

ҳам, бири ўт (олов) бири сувдир. Киши табиати ҳам икки хилдир:

Кимники инсон десанг – инсон эмас,

Шаклда бир, феълда яксон эмас.

5

4

Шарафиддинов О. Танланган асарлар. –Тошкент: Фан, 1978. – 182-б.

5

Алишер Навоий. МАТ.20 жилдлик, 7-жилд. –Тошкент: Фан.1991. –Б. 350.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Агарда кимнидир ўзингга нисбатан яқин олиб, ҳамдам қилишни ният қилсанг, даставвал,

уни синовдан ўтказ. Шошилиб хулоса чиқарма. Ғафлатда қолиб, дўст-ҳамдам ва маҳрам

танлашда зинҳор адашма.

Кимники айлай десанг маҳраминг,

Кўп синамай, айламагил ҳамдаминг.

6

Навоий умуминсоний қадриятларнинг зиди бўлган кўпгина салбий иллатлар ҳақида

тўхталиб, улардан йироқ юриш кераклигини таъкидлайди. “Исроф қилиш – сахийлик эмас;

ўринсиз совуришни ақлли одамлар сахийлик демас. Ҳалол молни куйдирганни – девона

дейдилар; ёруғ жойда шам ёққанни ақлдан бегона дейдилар. Кимки халққа кўрсатиб эҳсон

берса, у пасткаш, сахий эмас. Яхшиликларни топмоқ – едирмоқдир; айбларни яширмоқ –

кийдирмоқдир”, – дея таъкидлайди Ҳазрат Навоий.

Мутасаввиф барча миллатлар учун бирдек аҳамиятли қадрият, саховатни фойдали мева,

ҳосилдор дарахт, мавж уриб турган денгиз, бебаҳо гавҳарга ўхшатади. Унинг акси бўлган

саховатсизликни эса мевасиз дарахт, ёғинсиз баҳор булути, ҳиди йўқ мушк-анбар, тутун,

ўтин, дурсиз садафга қиёслайди. “Яхши инсондан ёмонлар ҳам ёмонлик кутмайди. Боиси

яхши одам ёмонлардан ҳам яхшилигини дариғ тутмайди”, – дейди аллома.

“Яхшилик қилишни эплай олмасанг ёмонлик ҳам қилма. Яхшиликни ёмонликдан

афзалроқ деб ҳисобламасанг, ёмонроқ деб ҳам англама. Яхшилик қилишни билмасанг,

яхшиларга қўшил; яхшилик атрофида айлана олмасанг, яхшилар атрофида айлан”, – деб

башар аҳлини яхшиликка чорлайди Ҳазрат Навоий.

Мутасаввиф ҳилм хусусида тўхталиб, қуйидагиларни баён қилади: “Ҳилм ахлоқли

одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир. Ҳилм ёмон

нафсни дайди шамол учиришидан муҳофаза қилувчи ва иккиюзлама мунофиқларнинг

беҳуда ҳаракатидан асрагувчидир”.

Юмшоқ кўнгиллилик фазилатини Навоий ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг

лангари деса бўлади ёки уни инсоният қадрини ўлчайдиган тарози тошига тенглаштирса

ҳам бўлади деб таърифлайди.

Мутафаккир инсоннинг доимо шукроналик билан ҳаёт кечириши лозимлиги тўғрисида

“Ҳайратул-аброр”нинг ўн учинчи мақолатида баён қилади: “Инсонлар билан мулоқотда

яхши сўз сўзламоқ шукрнинг энг ҳосиятлисидир”. Сўзнинг қудрати билан элга нажот,

ўлик танга ҳаёт ато этиш мумкин. Қимматбаҳо маъданлар ичида гавҳари ҳам – сўз,

одамийликнинг самари ҳам – сўз.

Ҳам сўз ила элга ўлумдин нажот,

Ҳам сўз ила топиб, ўлук тан ҳаёт.

Маъдани инсон гуҳари сўздурур,

6

Алишер Навоий. МАТ.20 жилдлик, 7-жилд. –Тошкент: Фан.1991. –Б. 350.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Гулшани одам самари сўздурур

7

.

“Очиқ юз билан чучук сўзларни айтишлик” одамийликнинг яна бир кўриниши

ҳисобланади. Ҳар бир инсон шу хил ахлоқ билан дилхираликни шодликка айлантирса,

жафо қилганга вафо кўрсатса, ҳақиқий инсон саналади.

Они башар хайлининг инсони бил,

Одамилар одамиси они бил.

Англа кишиликни мусаллам анга,

Юз кишиликча иш эса ҳам анга

8

.

Навоий қаҳри қаттиқ, фосиқ, зулмкор шоҳларнинг турли найрангларини фош қилади.

“Адолатли подшоҳ, – деб таъкидлайди файласуф, – кўзгу ва бу унинг тескарисидир. У

ёруғ тонг, бу унинг қоронғи кечасидир. Зулм унинг кўнглига ёқимли ва фисқ унинг

хотирига севимли. Мамлакат бузуқлигидан юрагида бирикиш, халқ паришонлигидан

хотирида тинчиш. Обод жойлар унинг зулмидан вайрона, кабутар уялари бойқушга ошёна.

Май сели унинг базмида ошиб-тошганидан мамлакат ободонликларини вайрона қилган”

9

.

Ҳазрат Навоийнинг юқоридаги умуминсоний ғояларидан англашиладики, инсон илмли

бўлиши, лекин қалби нопоклигича қолиши мумкин. Бундай ҳолда тасаввуф ғоялари

ёрдамига таянилади. Зеро, тасаввуфнинг асил моҳияти – инсон қалбидаги ғуборларни

тозалаш, уни комил инсон даражасига кўтаришдир.

Ватанимиз мустақиллиги Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишнинг янги

босқичини бошлаб берди. Файласуф ҳаёти, ижоди ва фаолияти, илмий-фалсафий

қарашлари бўйича 10 га яқин докторлик, 20 дан ортиқ номзодлик диссертациялари ҳимоя

қилинди.

Навоий инсоният тан олган севимли ижодкорлардан бири сифатида қадрланмоқда. Унинг

ҳайкали Москва, Боку ва Токиода қад ростлаган. Алломанинг китоблари дунёнинг кўп

тилларига таржима қилинган. Асар қаҳрамонлари номига хиёбон, кўчалар қўйилиб,

бюстлари ўрнатилган.

7

Алишер Навоий. МАТ.20 жилдлик, 7-жилд. –Тошкент: Фан.1991. –Б. 414.

8

Алишер Навоий. МАТ.20 жилдлик, 7-жилд. –Тошкент: Фан.1991. –Б. 259.

9

Ўша асар. –Б.14.