АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА РАҚАМЛИ ПУЛЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ
Глобаллашув - хар қандай соханинг жадал суратларда шиддат билан ўсиш жараёни хисобланиб ушбу атама асосан ахборот технологиялари ва маълумотлар алмашинувидаги бўлган жараёнларга нисбатан ишлатилади десак муболаға бўлмайди албатта.
Хар бир соха йилдан йилга ва кундан кунга ривожланиб, янгиликлар ва ўзгартиришлар киритилаётган бир вақтда ахборот олами хам кун ва соат сайин ривожланиб ёшларининг онгида ўзгача янги дунёқарашни шакиллантиришга улгурди. Маълумки барчамизнинг кундалик хаётимизда кампютер, смартфонлар, гаджетлар ва бошқа турдаги ўзида ахборот сақлаш имконини берадиган қурилмалар мавжуд.
Маълумки, хозирги кунда хар бир давлатда ривожланиш босқичи билан бир жараёнда рақамли пул (криптовалюта)лар хам ўзининг тасирини ўтказиб келмоқда.
Кўпчилик электрон пулларни криптовалюта билан адаштиради, аслида бу сўмнинг эквиваленти бўлиб, унинг айланиши фақат электрон тизимда амалга оширилади. Рақамли (электрон) пуллар – бу нақд пулнинг компьютер воситаларида акс этадиган ахборот-тимсолий эквивалентидир, кўплаб манбаларда электрон пулларга Марказий банкнинг рақамли валютаси, онлайн ҳамёнлардаги пул каби тўлов воситаси сифатида қаралади. Аниқ тушуниб олиш керакки, кўплаб мамлакатлар шунингдек, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, электрон пул деганда эмитентнинг электрон шаклда сақланадиган (пул воситаларининг ҳисоби тегишли банкда очилган махсус ҳисобда юритилади) ва тўлов воситаси сифатида қабул қилинадиган, сўзсиз ва қайтариб бўлмайдиган пул мажбуриятлари тушунилади.
Бошқачароқ қилиб айтганда, бу банк мажбуриятида бўлган электрон ҳамёнлардаги валютадир. Хавф даражасини камайтириш (асосан, рақамли пуллар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш билан боғлиқ) мақсадида, эмитент бўлишга фақатгина банкларга рухсат берилади.