INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
56
ОДАМ САВДОСИ БИЛАН КУРАШИШ: ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ
ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАР.
Холов Дилшодбек Дилмурод ўғли
Ички ишлар вазирлиги Навоий вилоят ИИБ тезкор ходими.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15303006
Одам савдоси — бу фақат миллий даражадаги муаммо эмас, балки
глобал миқёсдаги жиноятдир. Ушбу муаммога қарши курашиш учун
халқаро ва миллий ҳуқуқий механизмлар фаолияти муҳим аҳамиятга эга
саналади.
Бу механизмлар, аввало, одам савдосига қарши курашиш учун халқаро
ҳамкорлик ва қонунчилик тизимларини мустаҳкамлашни ўз ичига олади.
Ҳўш, одам савдоси борасидаги
халқаро ҳуқуқий механизмлар
деганда айнан нималар назарда тутилади?
Одам савдоси жиноятига қарши курашишга оид халқаро ҳуқуқий
механизмлар турли халқаро шартномалар ва конвенциялар орқали
белгилаб қўйилган. Бу механизмлардан баъзилари
қуйида бирма-бир
кўриб чиқамиз
:
БМТнинг одам савдоси бўйича Конвенцияси
: 2000 йилда
қабул қилинган “Одам савдоси ва унинг қурбонлари ҳимоясини
таъминлашга оид Протокол” халқаро миқёсда одам савдоси билан
курашиш учун муҳим ҳуқуқий асосни ташкил этади. Бу конвенция одам
савдосига қарши самарали чораларни кўришни ва қурбонларга ҳимоя
қилишни талаб қилади.
1
Европа Кенгаши конвенцияси
: Европа Кенгаши томонидан
қабул қилинган “Одам савдоси ва унга қарши курашишга оид Конвенция”
халқаро ҳуқуқда одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг яна бир
муҳим механизми ҳисобланади.
2
Глобал ҳамкорлик
: БМТнинг турли агентликлари, шу
жумладан UNODC
(БМТнинг наркотиклар ва жиноятларга қарши курашиш
бошқармаси)
, одам савдоси жиноятига қарши глобал ҳамкорлик ва
йўналишларни мустаҳкамлашга йўналтирилган ишларни доимий равишда
амалга ошириб келмоқда.
3
Миллий ҳуқуқий механизмлар.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида одам савдоси билан
курашишга қаратилган махсус механизмлар мавжуд. Бу механизмлар
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
57
миллий даражада жиноятларнинг олдини олиш, қурбонларни ҳимоя
қилиш ва уларга зарур кўмак кўрсатишни назарда тутади. Ўзбекистонда бу
борада амалга оширилаётган асосий қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар
қуйидагиларни ўз ичига олади:
Жиноят кодекси
: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
кодексида одам савдоси жинояти учун жавобгарлик белгиланган.
2017 йилда амалга оширилган қонунчилик ўзгаришлари одам савдоси
билан боғлиқ жиноятларга карата жудда қатъий жазо чораларини
белгилашга йўналтирилган.
4
Одам савдоси билан курашишга оид миллий стратегия
:
Ўзбекистонда одам савдоси билан курашиш бўйича миллий стратегия
қабул қилинган. Бу стратегия қонунларнинг ижросини таъминлаш,
жиноятчиликка қарши курашиш ва қурбонларга зарур кўмак беришга
қаратилган.
Ташкилотлар ва муассасалар
: Ўзбекистонда одам савдоси
қурбонларини реабилитация қилиш ва ҳимоя қилишга масъул бўлган
махсус ташкилотлар ва муассасалар мавжуд.
5
Бу ташкилотлар қурбонларга
психологик ёрдам, ҳуқуқий ёрдам ва бошқа хизматлар кўрсатишни
таъминлайди.
6
Миллий ва халқаро ҳамкорлик масалалари.
Одам савдоси билан курашишда миллий ва халқаро ҳамкорлик муҳим
ўрин тутади. Ўзбекистон халқаро ҳуқуқий тўғридан-тўғри ҳамкорлик
қилиш орқали одам савдоси билан курашишга кўмак бериш, ушбу
жиноятга қарши самарали чораларни кўриш ва қурбонларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
7
Махсус органлар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик, инсон
ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, дастурлар
ва лойиҳалар ҳамда жиноятга қарши курашишнинг самарадорлигини
оширишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Шундай экан одам савдосига қарши кураш борасидаги халқаро
ҳамкорликни доимий равишда таъминлаш ва ҳуқуқий механизмларни
янги босқичга олиб чиқиш учун бизнинг назаримизда қуйидаги чораларни
амалга ошириш зарур саналади:
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
58
1.
Одам савдоси жинояти халқаро миқёсда амалга ошириладиган
жиноятлардан бири бўлгани учун, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик
муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон халқаро
ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЕХҲТ ва Европа Кенгаши билан
ҳамкорликни ҳар тарафлама кенгайтириши ҳамда халқаро ҳуқуқий
механизмларни самарали тадбиқ қилиб болриши муҳимдир.
2.
Ҳамкорликнинг яна бир муҳим жиҳати мамлакатлар ўртасидаги
маълумот алмашиш, ўқув дастурларини ташкил этиш ва фаолиятни
мувофиқлаштиришдир. Шу боисдан халқаро тажрибани кенг тадбиқ этиш
борасида доимий равишда қўшма тадбирларни ташкил этиш орқали
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маъсул ходимлари билимини
чархлаб бориш зарур.
3.
Миллий ва халқаро даражадаги ҳамкорликни ривожлантириш учун
мамлакатлар ўртасида барқарор алоқалар ўрнатиш, одам савдоси
жиноятларига қарши курашишдаги кўрсатмалар ва таклифлар бўйича
ҳуқуқий стратегияларни ишлаб чиқиш лозим.
Қонунчиликни таҳлил қилиш жараёнида ҳар бир давлатда одам
савдоси жиноятига қарши курашиш учун белгиланган қонунлар ва
халқаро шартномалар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Одам савдоси
билан боғлиқ ҳуқуқий белгилар миллий ва халқаро қонунларга мувофиқ
аниқланиши лозим. Бундан ташқари, ҳар бир давлат одам савдоси
қурбонларига ҳуқуқий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш хизматларини
таъминлашга масъулдир