“ЯГОНА ДАРЧА” ТАМОЙИЛИ КОНЦЕПЦИЯСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ МИСОЛИДА

CC BY f
139-145
33
17
Поделиться
Маткаримов, С., Ирисметова, У., & Ахмедов, С. (2022). “ЯГОНА ДАРЧА” ТАМОЙИЛИ КОНЦЕПЦИЯСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ МИСОЛИДА. Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте, 1(1), 139–145. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp139-145
Салай Маткаримов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

мустақил тадқиқодчи, логистикани ривонлантириш ва рақамлаштириш бош бошқармаси бош мутахассиси

Умсун Ирисметова, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

мустақил тадқиқодчи, “Амалий дастурлаш ва IT-технологияларини амалга ошириш гурухи” (ГИТ) бўлим бошлиғи

Сардорбек Ахмедов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

мустақил тадқиқодчи, Халқаро хамкорлик ва ташқи иқтисодий муносабатлар бошқармаси бошлиғи 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада транспорт логистика соҳасида инвестицион жозибадорликни ошириш, инвесторлар сафини кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатдор ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида “Ягона дарча” тамойили асосида юк эгаларига юк ташиш жараёнида хизмат кўрсатишни электрон тарзда тақдим этишга қаратилган автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши юзасидан амалга оширилган ишлар батафсил баён этилган.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)


139

“ЯГОНА ДАРЧА” ТАМОЙИЛИ КОНЦЕПЦИЯСИ

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ

“ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ МИСОЛИДА

Салай МАТКАРИМОВ,

мустақил тадқиқодчи, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Логистикани

ривонлантириш ва рақамлаштириш бош бошқармаси бош

мутахассиси,Тошкент,Ўзбекистон

E-mail: salay1441@mail.ru

Умсун ИРИСМЕТОВА,

мустақил тадқиқодчи, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Амалий дастурлаш

ва IT-технологияларини амалга ошириш гурухи” (ГИТ) бўлим бошлиғи,

Тошкент,Ўзбекистон

E-mail: irismetovaumsun.git@gmail.com

Сардорбек АХМЕДОВ,

мустақил тадқиқодчи, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Халқаро хамкорлик

ва ташқи иқтисодий муносабатлар бошқармаси бошлиғи

E-mail: sxahmedov@yandex.ru

DOI:

https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp139-145

Аннотация:

Мақолада транспорт логистика соҳасида инвестицион

жозибадорликни ошириш, инвесторлар сафини кенгайтириш, хорижий
ҳамкорлар билан ўзаро манфаатдор ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида
“Ягона дарча” тамойили асосида юк эгаларига юк ташиш жараёнида хизмат
кўрсатишни

электрон

тарзда

тақдим

этишга

қаратилган

автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши юзасидан
амалга оширилган ишлар батафсил баён этилган.

Калит сўзлар:

“Ягона дарча”, “Е-imzo”, IFCSUM, ОСЖД, СМГС, ТехПД,

API, ОАО “РЖД”, АО “НК КТЖ”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2019 даги ПФ–4230-сонли

“Юк ва йўловчиларни ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорини бажариш учун, шунингдек, уни амалга ошириш
бўйича “Йўл харитаси” хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот
технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” 2018-йил 19-февралдаги Фармонини бажариш мақсадида
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда “Амалий дастурлаш ва IT-технологияларини
амалга ошириш гурухи” (ГИТ) ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 28-апрелдаги

“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги

4699-сонли

Қарори

асосида

“Амалий

дастурлаш

ва

IT-

технологияларини амалга ошириш гурухи”, “Ягона дарча” тамойили асосида

юк эгаларига юк ташиш жараёнида хизмат кўрсатишни электрон тарзда тақдим
этишга қаратилган автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда
"Ягона дарча" тизими) ишлаб чиқмокда.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)

140

Ушбу миллий веб-дастур, темир йўл транспортидан фойдаланувчи – юк

эгалари Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидент бўлган юридик ва
жисмоний шахсларга қулайлик яратиш, барча ўзаро мулоқотларни интернет
орқали масофадан туриб бажариш, электрон маълумотлар айланмасини
ташкил этишга қаратилган.(1-расм)

“Ягона дарча” тамойили асосида яратилган веб-дастур яратишнинг асосий

мақсади:

– темир

йўл

транспортида

юкларни

ташиш

хизматларини

такомиллаштириш;

– мижозларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш;
– темир йўл транспортидаги ахборотларни электронлаштириш;
– темир йўл тизимидаги барча хужжатлар айланмасини электрон тарзда

таъминлаш;

– темир йўл тасарруфида бўлган, жойлардаги корхоналар (станция, Юк

ҳужжатларини қайта ишлаш технологик маркази ва бошқа тааллуқли
ташкилотлар) ишларини назорат қилиш ва уларнинг барча ҳисоботларини
онлайн тизимда ўз вақтида тўлиқ олиш;

– банк ва молиявий ишлар ҳужжатларини расмийлаштиришда онлайн

тизим орқали ишларни амалга оширишдан иборат.

IT-

технологияларини амалга ошириш гуруҳи томонидан ҳозиргача бир

неча муҳим ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, тизимни яратиш
учун техник топшириқ ва лойиҳа паспорти ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўзбекистон
темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан тасдиқланган.

1-

расм. “Ягона дарча” ахборот тизимини жорий этиш орқали

эришиладиган самарадорлик.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)


141

Бугунги кунда жамиятимиз томонидан темир йўл тарифларини ҳисоблаш

учун “Калькулятор” модули ишлаб чиқилган. Бу модуль “Ўзбекистон темир
йўллари” АЖ https://www.railway.uz сайтида жойлашган бўлиб, ҳамма учун очиқ.
Темир йўлдан фойдаланмоқчи бўлган барча мижозлар сайтимизга кириб, темир
йўл тарифларининг базавий тарифларини олишлари мумкин.

Шу билан бирга, тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний

субъектларга темир йўл орқали юк ташиш хизматларини кўрсатишни янада
такомиллаштириш, масофадан электрон хизмат кўрсатишда қулайлик яратиш
мақсадида бугунги кунда янги “e-nakl.railway.uz” сайти яратилган бўлиб, ушбу
сайт орқали мижозларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

1.

Веб – дастур орқали рўйхатдан ўтиш.

2.

Тариф суммаларини олдиндан ҳисоблаш ва аниқлаш учун электрон

буюртма шакллантириш.

3.

Темир йўл билан электрон “Шартнома” ва “Келишув”ларни тузиш ва

уларни “Е-imzo” ЭРИ ( кейинги ўринларда – электрон рақамли имзо) орқали
имзолаш.

4.

Юк ташиш ойлик, ўн кунлик прогнозларга электрон буюртмалар

шакллантириш, тақдим қилиш ва уларнинг бажарилиши ҳақида онлайн кузатиш.

5.

Темир йўл хизматлари учун ўтказилган пул тушумларини кузатиш ва

керакли пул миқдорини керакли станцияга электрон маълумот тарзида узатиш.

6.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда транзит темир йўллари учун

экспедитор корхонаси орқали бажариладиган тўловларни тизимга киритиш.

7.

Вагонларни станция ходимлари тарафидан қўйиб бериш тўғрисида

маълумот олиш.

8.

Ички қатновларда ва экспортга кетадиган юклар учун электрон юк ташиш

ҳужжатларини яратиш.

9.

Станцияда тузилган барча тижорий ҳужжатларнинг электрон шаклини

олиш ва уларни “Е-imzo” ЭРИ орқали тасдиқлаш.

10.

Темир йўлдаги шаҳсий ҳисоб варақасидаги пулларнинг харажатини

кузатиш.

Пировардида “Ягона дарча” тамойили асосида ишлаб чиқилган ушбу веб-

дастур орқали мижозлар бугунги кунда хизмат кўрсатувчи Минтақавий темир
йўл узели унитар корхонаси (кейинги ўринларда - МТУ УК) ва Юк ҳужжатларини
қайта ишлаш технологик марказ (кейинги ўринларда – ТехПД)лар билан
электрон шартнома ва келишувлар тузишни “Е-imzo”, яъни электрон рақамли
имзо қўйиш орқали амалга оширишлари мумкин.

Бундан ташқари, юкларни ташиш учун белгиланган тартибда

тўлдириладиган ариза ГУ-12 шаклдаги “Юк ташиш ойлик прогнози”ни,
ГУ-11 шаклдаги “Ўн кунлик буюртманома”ларни электрон равишда тақдим этиш
ва жавобини сайт орқали кузатиб туриш ҳамда станция ходимлари билан
онлайн мулоқот қилиш имкониятига эга (2-расм).

Маркетинг нуқтаи назаридан, мижозлар билан интерфаол мулоқотни

ташкил этиш мақсадида “Форум” электрон ахборот алмашув тизими яратилган.
Бу орқали барча тизимда рўйхатдан ўтган мижозлар ва темир йўл ходимлари
ўзини қизиқтирадиган саволлари билан мурожаат қилиб, батафсил
маълумотлар олишлари таъминланган.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)

142

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда эксплуатацион ишларни оптимал

ташкил этиш мақсадида “Ягона дарча” тизими қуйидаги таркибий
бўлинмаларда қўлланади: Логистикани ривожлантириш ва рақамлаштириш
бош бошқармаси, Ягона диспетчерлик маркази, Ташишларни ташкил этиш
бошқармаси, Юк ва тижорат бошқармаси, Статистика бошқармаси, Иқтисодий
таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси, барча юк ташиш станцияларда,
Минтақавий темир йўл узелларидаги юк ҳужжатларини қайта ишлар технологик
маркази (ТехПД).

2-

расм. “Ягона дарча” интеллектуал тизими фукционал принципи.

Ушбу “Ягона дарча” интеллектуал тизими станция ходимлари учун

қуйидаги имкониятларни яратади:

– юк ташиш тарифларининг ўзгариши, тариф кўрсатмаларининг ўзгариши

ва юк ташиш операциялари билан боғлиқ барча ўзгаришлар тўғрисида онлайн
электрон маълумот олиш;

– юк ва тижорат ишлари бошқармасидан электрон тарзда халқаро

ва ички қатновларда юк ташиш учун ойлик (ГУ-12-асосий прогноз), халқаро
қатновларда юк ташиш учун қўшимча (ГУ-12-қўшимча прогноз) тасдиқланган
прогнозлар олиш;

– юк жўнатувчилардан ички қатновларда темир йўл орқали юк ташиш учун,

қўшимча прогнозлаштириш учун буюртмалар олиш ва ЭРИ билан тасдиқлаш;

– тасдиқланган ойлик прогноз асосида кундалик вагон қўйиб бериш ва

ортиш режасини тақсимлаш, ГУ-1 “Ҳисобга олиш варақаси ”ни яратиш;

– юк жўнатувчилардан ГУ-12, ГУ-1 ҳужжатларга мувофиқ ўн кунлик ортиш

режасини олиш ва ЭРИ билан тасдиклаш;

– мижозлардан, Юк ҳужжатларини қайта ишлаш марказида мижознинг

шахсий ҳисоб варақасидан, маблағ ажратиш ҳақида станция учун яратилган
электрон маълумотнома олиш;

– мижознинг буюртмаси асосида қўйиб берилган ва ортилган вагон учун

мувофиқ йўналишлар асосида белгиланган шаклдаги электрон юк
ҳужжатларини шакллантириш;


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)


143

– юкланиш учун бўш вагонларни қўйиб бериш ҳақида юк жўнатувчиларга

электрон хабарнома юбориш ва ГУ-2 шакл электрон китобини шакллантириш;

– “Юк қабул қилувчи эслатмаси” ГУ-45 шакл, “Вагонни қўйиб бериш ва

олиш варақаси”нинг ГУ-46 шакл, “Йиғимлар варақаси”нинг ФДУ-92 шакл,
умумий шакл далолатномаси ГУ-23, ГУ-34, ГУ-37, ГУ-42, ГУ-44, ГУ-48
китобларининг электрон шаклини яратиш;

– станция ҳисоботлари учун ФДУ-91, ФДУ-93,-4 ФО, ФО-5, КОО-1, КОО-4

электрон шаклини яратиш;

– юк ташиш ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш (3-расм).

3-

расм. “Ягона дарча” тамойили асосида яратилган веб-дастурда

тарифларнинг дастлабки ҳисоби.


Келажак истиқболдаги режаларни бекам-кўст бажариш мақсадида веб-

сайт ва “Ягона дарча” интеллектуал тизимини янада такомиллаштиришда
ҳозирда жамиятда қуйидаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда:

1.

Станциялар ва Минтакавий темир узеллари (МТУ) қисмида вагонлар

билан таъминлаш ва ортилган ёки бўш вагонларни станциялардан олиб кетиш
бўйича электрон кунлик буюртмалар яратиш модули ишлаб чиқилди. Яратилган
модуль орқали станция ходимлари МТУнинг юк ташиш бўлимига юк ортиш учун
бўш вагонлар билан таъминлаш турларини ва сонларини, станцияда ортилган
ва жўнатишга тайёр бўлган вагонларнинг сонларини ҳамда юк туширилгандан
сўнг бўшаган вагонларнинг сонларини электрон тарзда “Ягона дарча” тизими
сайти орқали тақдим қиладилар. МТУ ходимлари бу маълумотларни ҳамма
станциялар бўйича умумлаштириб, ягона диспетчерлик марказига узатадилар.
Ягона диспетчерлик маркази диспетчерлари бу маълумотлар асосида
станцияларни бўш вагонлар билан таъминлаб берадилар ва станциядаги
вагонлардан поездлар тузиб олиб кетадилар.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)

144

2.

Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси томонидан МТУларга,

МТУлар томонидан станциялар бўйича тақсимлаш ва уларга қўйиладиган ойлик
юк ташиш кўрсаткичлари бўйича прогнозлар жадвалини шакллантириш модули
яратилди. Келажакда “Ягона дарча” тизими тўлик ишга тушганидан сўнг
прогнозларнинг бажарилишини ҳам акс эттириш имконияти яратилади.

3.

Юк ташиш жараёнида қўшни давлат темир йўлига поездлар ҳақида

IFCSUM(International Forwarding & Consolidation. Summary Message) стандарт
электрон хабарлар узатиш ва қабул қилиш модули яратилди. Модуль
поездларни тузиш ва қўшни давлат темир йўлига жўнатишга тайёр бўлгандан
сўнг топширувчи-ташувчидан қабул қилувчи-ташувчига поезд составидаги
вагонлар, интермодал транспорт бирлиги, автомобил-транспорт воситаси ва
юклар ҳақида IFCSUM стандарт электрон хабарлар узатилади. Улар асосида
электрон топшириш қайдномаси шакллантирилади.

4.

Вагон жўнатмаси учун электрон вагон варағи ГУ-38 шакллантириш

модули яратилди. Бу модуль орқали битта юк ҳужжати билан ёки
расмийлаштирилган йўналтириш варақаси билан ташишга қабул қилинган
вагон ёки вагонлар уланмасига, шунингдек, юк вагонлар паркининг
автоматлаштирилган маълумотлар банки АБД ПВдан рўйхатдан ўтмаган ҳар
бир ҳарақатдаги таркибга электрон вагон варағи яратилади.

5.

ДУ-1 шаклдаги поезд натур варақасининг электрон вариантини яратиш

модули ишлаб чиқилмоқда. ДУ-1 шаклдаги поезднинг натур варақаси поезддаги
вагонлар ва поезд тўғрисида қуйидаги маълумотларни акс эттиради:
а) вагоннинг номери; б) юкнинг массаси; в) подшипниклар тўғрисида маълумот;
г)

манзиллаштирилган

станция;

д)

юкнинг

уйғунлаштирилган

юк

номенклатураси ГНГ-коди; е) юк олувчининг 4 рақамли коди ва бошқа керакли
маълумотлар.

6.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2020-йил

4-

сентябрдаги 559-сонли Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ ўртасида ўзаро ахборот
тизимларининг электрон ҳамкорлигини ташкил этиш тўғрисида битим тузилди
ва икки томонлама имзоланди. Томонлар ушбу битим билан келишилган
ахборотларни идоралараро маълумот алмашиш тармоғи орқали ахборот
тизимларида электрон шаклда ҳамда онлайн режимда алмашадилар. Ахборот
тизимлари ўртасида электрон маълумот алмашиш жараёнида узатиладиган
маълумотлар шакли ва таркиби учун талабларни тавсифлайдиган
ТЕХНОЛОГИК ЙЎРИҚНОМА ишлаб чиқилди ва икки томонлама имзоланди. API
(application programming interface)

– амалий дастурлаш интерфейсини яратиш

бўйича ишлар олиб борилмоқда.

7.

“Қозоғистон темир йўллари” очиқ акциядорлик миллий компаниясидан

электрон маълумотлар алмашуви орқали олинган маълумотларни қайта
ишлаш ва манзиллаштирилган станция учун электрон темир йўл орқали
халқаро юк ташиш битими (СМГС) Темир йўл ҳамкорлик ташкилоти (ОСЖД)
доирасида юк ҳужжатини яратиш модули ишлаб чиқилди.

8.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Юк ва тижорат ишлари бошқармасининг

18.06.21 МПО-18/М-204 хатига асосан, темир йўлда юк ташиш жараёнини
прогнозлаштириш модулига ўзгаришлар киритиш ишлари якунланди.


background image

“Актуальные вопросы развития инновационно-

информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021

I-

Республиканская научно-техническая конференция

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)


145

9.

Юк жўнатиш станциясидан манзиллаштирилган станциягача маршрут

бўйлаб юкларни ташишни электрон ахборот кузатув тизими модулини яратиш
бўйича ишлар олиб бориш давом этмоқда.

10.

“Ягона

дарча”

тизимининг

яратилган

модуллари

бўйича

фойдаланувчилар учун янги қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда.

11.

“Ягона дарча” тизими сайтидан фойдаланувчиларга телеграм гуруҳи

очилган ва саволларга доимий равишда онлайн жавоблар берилади, таклиф ва
мулоҳазалар

ўрганиб

чиқилади.

Станция

ходимларининг,

ТехПД

ходимларининг, юк ва тижорат ишлари бошқармаси ходимлари ва
бошқаларнинг таклифларига биноан яратилган модулларга қўшимчалар,
ўзгартиришлар киритиш ишлари олиб борилмоқда.

12.

Станция ходимлари учун малака ошириш ўқув курсларида электрон юк

ҳужжатларини ва ҳисоботларни тўғри расмийлаштириш ва “Ягона дарча”
тизимидан фойдаланиш ўқиш дарслари ўтказилмокда.

13.

Бундан ташқари, Россия ва Қозоғистон темир йўллари (ОАО “РЖД”,

АО “НК КТЖ”) билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасида, Темир йўл
ҳамкорлик ташкилоти ОСЖД талабларига мувофиқ халқаро қатновда юкларни
ташиш ҳужжатлари (СМГС) асосида электрон ахборот алмашувини ташкил
қилиш битими ва томонларнинг электрон ахборот тизимларини улаш API
(application programming interface) яратиш техник қўлланмаси ва стандарт
маълумотлари (каталоглари), қўллаш майдони ва чегаралари, электрон
маълумотлар узатиш шакллари ва бошқа ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.

“Ягона дарча” тизимининг тўғри ишлашини текшириш бўйича тест

синовлари станция ходимлари, ТехПД ходимлари ва бошқа мутахассислар
билан биргаликда олиб бориш ишлари давом этмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. https://railway.uz/uz/e-okno/.
2. https://www.railway.uz.
3. https://e-nakl.railway.uz/.

Библиографические ссылки

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов