Authors

  • Ешмуратов Шерали Бахитович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.jnci.93663

Keywords:

Калит сўзлар: вояга етмаган бола ҳуқуқий мақом вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари юридик тармоқлар ювенал юстиция.

Abstract

Аннотация. Мақолада вояга етмаган ва бола тушунчалари ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш нуқтаи назаридан уларга қарши жиноятларнинг олдини олишда ҳуқуқий таҳлил қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Муаллиф вояга етмаганлар ва болаларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида ўз фикрларини билдирган олимларнинг фикрларини тақдим етади. Муаллифнинг хулосалари асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида вояга етмаганлар ва болаларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тегишли илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

451

451

451

451

УДК 373.24

ВОЯГА ЕТМАГАН ВА БОЛА ТУШУНЧАЛАРИНИНГ УЛАРГА ҚАРШИ

ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ

ТЎҒРИСИДА

Ешмуратов Шерали Бахитович

Тошкент шахар ИИО Ички ишлар бўлинмаси

катта эксперти, подполковник

Аннотация.

Мақолада вояга етмаган ва бола тушунчалари ўртасидаги

муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш нуқтаи назаридан уларга қарши
жиноятларнинг олдини олишда ҳуқуқий таҳлил қилиш билан боғлиқ масалалар
муҳокама қилинади. Муаллиф вояга етмаганлар ва болаларнинг ҳуқуқий ҳолати
тўғрисида ўз фикрларини билдирган олимларнинг фикрларини тақдим етади.
Муаллифнинг хулосалари асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида вояга
етмаганлар ва болаларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тегишли илмий
асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

вояга етмаган, бола, ҳуқуқий мақом, вояга етмаган ва бола

ҳуқуқлари, юридик тармоқлар, ювенал юстиция.

О СООТНОШЕНИИ ПОНЯТИЙ НЕСОВЕРШЕННОЛЕТНИЙ И РЕБЕНОК В

ПРЕДУПРЕЖДЕНИИ ПРЕСТУПЛЕНИЙ В ОТНОШЕНИИ НИХ

Аннотация.

В статье рассматриваются вопросы связанные с правовыми

анализом соотношения понятий несовершеннолетний и ребенок в
предупреждении преступлений в отношении них с точки зрения юридической
регламентации. Автором приводятся мнения ученых, которые высказали мнения
правовом статусе несовершеннолетнего и ребенка. Основываясь на заключениях
автора, разработаны соответствующие научно обоснованные предложения
относительно

особенностей

несовершеннолетнего

и

ребенка

в

правоприменительной деятельности.

Ключевые слова:

несовершеннолетний, ребенок, правовой статус, права

несовершеннолетнего и ребенка, юридические отрасли, ювенальная юстиция.

ON THE RELATIONSHIP BETWEEN THE CONCEPTS OF A MINOR

AND A CHILD IN PREVENTING CRIMES AGAINST THEM


Annotation.

The article examines issues related to the legal analysis of the

relationship between the concepts of a minor and a child in preventing crimes against


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

452

452

452

452

them from the point of view of legal regulation. The author cites the opinions of
scientists who expressed their opinions on the legal status of a minor and a child. Based
on the author's conclusions, relevant scientifically substantiated proposals have been
developed regarding the characteristics of a minor and a child in law enforcement
activities.

Key words:

minor, child, legal status, rights of minors and children, legal

branches, juvenile justice.

Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик

ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 3-
моддасида, “вояга етмаган – ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс” [1] деган тушунча
мустаҳкамланган.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1985 йилнинг 10 декабрида қабул

қилинган “Пекин қоидалари”да қуйидаги таъриф келади: “вояга етмаган деб,
ҳуқуқбузарлик учун мавжуд ҳуқуқий тизим доирасида катта ёшдагилар
тортиладиган жавобгарлик шаклидан фарқ қиладиган шаклдаги жавобгарликка
тортилиши мумкин бўлган бола ёки ёшга айтилади”[2].

Мазкур таърифда муайян, аниқ ёш кўрсатилмаганлиги сабабли “вояга

етмаган бола” атамаси бир қадар ноаниқ бўлиб туюлади. Бу нуқтаи назардан
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда келтирилган тушунча энг аниқдир.

“Бола” ҳамда “вояга етмаган” тушунчалари масаласида Конвенцияда “бола”

тушунчасига

таъриф

берилганлиги

сабабли

ҳуқуқий

адабиётларда

қонунчиликдан “вояга етмаган” атамасини чиқариб ташлаб, унинг ўрнига “бола”
атамасини қўллаш масаласи мутахассислар томонидан илгари сурилмоқда.
Шунингдек, улар томонидан қонун ҳужжатларида “вояга етмаган жиноятчилар”
каби изоҳлар бўлмаслиги кераклиги тўғрисида фикр билдирилмоқда. Улар
ўрнига “вояга етмаганларга нисбатан судлов”ва “жиноий судлов тизимида
болалар” атамаларини киритиш таклиф этилмоқда. Бу атамалар устуворлиги
шундаки, улар нейтрал характерга эга бўлиб, таҳқиромуз кўринишга эга эмас[3,
с.11]. Бизнинг фикримизча, “бола” атамаси билан “вояга етмаган” тушунчаси
бирхиллаштирилиши мақсадга мувофиқ. Бунда “бола” атамасига нисбатан
“вояга етмаган” атамаси изоҳ, таъриф сифатида қабул қилиниши керак.

Бола ҳуқуқлари юридик соҳа олимларининг илмий асарларида турлича

талқин қилиб ўтилган. “Ўзбекистон юридик энциклопедияси”да бола ҳуқуқлари
деб инсон ҳуқуқларининг болага нисбатан қўлланишига айтилган ва айни вақтда
бола ҳуқуқлари соҳасидаги махсус нормаларнинг ишлаб чиқилиши, боланинг
жамиятдаги алоҳида ҳолати, уларнинг оиладаги ўрни, ёши билан боғлиқ махсус
ҳуқуқларнинг ҳамма давлат қонунчилигида белгиланмаганлиги, вояга етганлар
ҳуқуқларининг барчасига эга эмаслигидан келиб чиқиши қайд этилган[4, б.64].


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

453

453

453

453

Ҳуқуқшунос олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган юридик атамаларнинг
қомусий луғатида ҳам бола ҳуқуқлари тушунчаси юқоридаги тартибда баён
қилиб ўтилган[5, б.82]. Бизнинг фикримизча, мазкур таърифларнинг умумий
мазмуни бола ҳуқуқлари тушунчасини бир жиҳатдан, яъни инсон ҳуқуқларининг
болаларга нисбатан қўлланилиши нуқтаи-назаридан очиб берсада, таърифда
ўзига хос камчилиги намоён бўлади. Тўғри, бола ҳуқуқлари айни вақтда инсон
ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқларининг болаларга нисбатан қўлланилиши, бироқ инсон
ҳуқуқларининг барчаси ҳам болалар учун татбиқ қилинмайди. Хусусан,
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, сиёсий партияларга аъзолик каби ҳуқуқларни
қайд этиб ўтишимиз мумкин.

Юқорида кўриб чиқилган бола ҳақидаги тушунчалар боланинг ижтимоий

мавқеъини белгилаб беради. Қайд этиб ўтилган фикрлардан хулоса қилиб шуни
таъкидлаш жоизки, демак, бола деганда инсон ҳаётининг 18 ёшгача бўлган,
тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган, бир сўз билан айтганда вояга етмаган
даврини тушунишимиз лозим.

В.И.Абрамов бола ҳуқуқларини инсон ҳуқуқларининг болаларга нисбатан

қўлланиладиган қисми деб изоҳланиши ҳақида тўхталиб, бу таърифнинг бола
ҳуқуқлари моҳиятини тўлиқ очиб бермаслигини таъкидлаган. Унинг фикрича, бу
тушунча шахс субъектив ҳуқуқларининг бола ҳуқуқларига уларнинг вояга
етмаганлигини инобатга олиб татбиқ қилинишидир[6, с.12].

Т.В.Осипова ҳаммуаллифликда бола ҳуқуқларига халқаро ҳужжатларда

қайд этилган болалар ҳуқуқларининг мажмуидир, деб таърифлашган[7, с.10].

Бола ҳуқуқларига оид тушунчалар айрим хорижий энциклопедияларда ҳам

қайд этилган. Бола ҳуқуқлари бу – жинси, тили, дини, миллати, туғилган жойи,
ижтимоий келиб чиқиши ва бошқа фарқлардан қатъи назар ҳар бир бола эга
бўлиши зарур бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар мажмуидир[8, с.2].

Вояга етмаган ва бола ҳуқуқларига оид маълумотлардан кўриниб

турибдики, уларнинг ҳуқуқлари миллий ҳуқуқий тизимининг муҳим таркибий
элементи бўлса-да, ушбу тушунча юридик жиҳатдан турлича талқин қилиниб,
унга аниқ таъриф, тавсиф берилишида турли қарашлар мавжуд. Шу нуқтаи
назардан ва қайд этилган маълумотлардан келиб чиқиб бола ҳуқуқлари
тушунчасига қуйидаги таърифини бериш мумкин: “вояга етмаган ва бола
ҳуқуқлари сифатида инсон ҳуқуқларининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми
бўлиб, инсоннинг ўн саккиз ёшгача бўлган даврида фойдаланадиган хулқ-атвор
қоидаларининг йиғиндиси деб тан олиш мумкин.

Вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари миллий ҳуқуқий тизимнинг муҳим

таркибий элементи ҳисобланган ҳуқуқий муносабатларнинг улар билан боғлиқ
жиҳатларини тартибга солади. Бу жараёнда вояга етмаган ва бола ҳуқуқларига
оид ҳуқуқий нормалар ҳуқуқ тизимидаги бошқа тармоқ нормалари билан


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

454

454

454

454

бевосита алоқадорликда қўлланилади. Шунинг учун ҳам вояга етмаган ва бола
ҳуқуқлари ҳақида сўз юритганда, албатта, ҳуқуқ тизимига алоҳида тўхталиб
ўтиш мақсадга мувофиқ.

Маълумки, ҳар қандай ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатилган ва бажарилиши

ҳокимият воситалари билан таъминланадиган нормалар мажмуидан иборат.
Айни вақтда, бу нормалар мажмуи бетартиб тарзда жамланган бўлмай, балки
унинг қисмлари ўзаро мувофиқлик, боғлиқлик асосида бирлашади. Бу тизим бир
пайтда умумийлик ва алоҳидалик, мустақиллик ва боғлиқлик, ўхшашлик ва
фарқланиш хусусиятларига эгадир.

Ҳуқуқ тизимининг мазкур тавсифидан вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари

ҳуқуқ тизимини ташкил қилувчи бир қатор унинг тармоқлари билан бевосита
боғлиқ эканлиги тўғрисида асосли хулосага келиш мумкин. Дарҳақиқат, вояга
етмаганлар ва бола ҳуқуқлари тармоғи ҳуқуқ тизимининг жиноят, оила,
фуқаролик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқ соҳалари билан чамбарчас боғлиқ. Шу
нуқтаи-назардан вояга етмаган ва бола ҳуқуқларини улар қайд этилган ҳуқуқ
тармоқларига асосланиб шартли равишда маълум гуруҳларга ажратиб
ўрганишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз, жумладан, оила соҳасидаги
вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари, жиноят, меҳнат, таълим, фуқаролик
ҳуқуқларида қайд этилган бола ҳуқуқлари ва бошқалар.

Биз юқорида вояга етмаган ва бола ҳуқуқларини ҳуқуқ тизимнинг таркибий

элементларидан бири сифатида кўриб чиқдик. Масаланинг муҳим жиҳати
шундан иборатки, вояга етмаган ва бола ҳуқуқларини ҳуқуқ тизимининг айнан
қайси таркибий элементи сифатида баҳолаш лозимлиги хусусида аниқ тўхтамга
келинмаган. Маълумки, ҳуқуқ тизими ҳуқуқнинг тизимли тузилиши бўлиб, ўз
таркибига ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ институтлари ва ҳуқуқ соҳаларини қамраб
олади. Ҳуқуқ тизими ҳуқуқ нормаларининг ташкилий тузилиши бўлиб, унинг
мавжуд бўлиши объектив шарт–шароитларга боғлиқ ва ҳуқуқ ички
тузилишининг ягоналиги билан белгиланади[9, с.97].

Ҳуқуқ институти эса, ҳуқуқий нормаларнинг унча катта бўлмаган барқарор

гуруҳи бўлиб ижтимоий муносабатларнинг маълум бир турини тартибга
солади[10, б.345-346]. Юридик адабиётларда ҳуқуқ институти деб, турдош
ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ва ҳуқуқнинг муайян тармоғи
таркибига кирувчи ҳуқуқий нормаларнинг алоҳида гуруҳига айтилган[11, б.644].
Бироқ айрим ҳолатларда айни бир хил ижтимоий муносабатлар турли
тармоқларнинг нормалари билан тартибга солинади. Бундай ҳолларда ҳуқуқнинг
икки ёки ундан ортиқ тармоғи нормалари ҳуқуқ институтини ташкил қилиши
мумкин. Улар тармоқлараро институтлар деб юритилади.

Вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари ҳуқуқ тизимида кенг қамровли ҳуқуқий

нормаларни ўз ичига олади[12, с.78]. Ўзбекистон Республикасида вояга етмаган


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

455

455

455

455

ва бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш
масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари тизими яратилган. Бу тизим
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси,
Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси, Жиноий–процессуал кодекси, Жиноят-
ижроия кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда “Бола
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун ва вояга етмаган ва бола
ҳуқуқларини амалга ошириш масалаларини тартибга солувчи ва тегишли давлат
органларининг ҳамда жамоат ташкилотларининг ҳамда ота-оналарнинг уларни
бажариш ва бузилган тақдирда ҳимоя қилишини таъминлаш бўйича
мажбуриятларини белгилайдиган қонун ҳужжатларини ўз ичига олади.

Вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари билан боғлиқ қайд этилган норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар бола ҳуқуқларини тартибга солишнинг кенг қамровли
механизм эканлигидан далолат беради. Қайд этиб ўтилган маълумотлардан
кўриниб турибдики, вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари билан боғлиқ муносабатлар
ҳуқуқ тизимининг бир қатор тармоқлари, ўз навбатида, уларнинг таркибидаги
ҳуқуқ институтларини ташкил қилувчи ҳуқуқий нормалар воситасида тартибга
солинган. вояга етмаган ва бола ҳуқуқларига оид ижтимоий муносабатлар ҳажм
ва мураккаблик жиҳатидан ҳам ўзига хос хусусиятга эга ва бир қатор қонун
ҳужжатлари билан тартибга солинган.

Вояга етмаган ва бола ҳуқуқларига оид мажмуавий ҳуқуқ соҳаларининг

табиати ҳақидаги масала мунозаралидир. Уларни ўз предмети ва методига эга
бўлмаган ёки мустақил ҳуқуқ соҳаларидан фарқли ўлароқ, қонунчилик соҳалари
деб ҳисоблашади[13, с.149].

Бу борада юридик фанда ҳуқуқ соҳаси билан қонунчилик соҳасининг

ўзаро муносабати, айниқса, мажмуавий ҳуқуқ соҳалари (ёки

қонунчилиги)нинг мавжудлиги масаласи охиригача аниқланмаган[14, с.303].

Бу ҳолатни вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг

шаклланишида кўришимиз мумкин.

А.Х. Саидов бу борада фикрига кўра вояга етмаган ва боланиг ҳуқуқий

мақомини белгиловчи юридик меъёрлар ҳуқуқнинг турли соҳалари – оила,
фуқаролик, молия, ижтимоий таъминот, меҳнат, жиноий, фуқаролик-процессуал,
жиноий-процессуал, солиқ ва бошқа соҳалари ўртасида белгиланган.
“Конституция ва конституциявий ҳуқуқ, шунингдек, ҳуқуқнинг бутунлай янги
соҳаси – ювенал ҳуқуқ нормалари ана шундай асос бўлиши мумкин. Ювенал
ҳуқуқ Ўзбекистон миллий ҳуқуқ тизимининг шаклланаётган янги соҳаси
сифатида ўз предметига ва ҳуқуқий бошқариш методига эга” [15, б.13].

Баъзи ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича, вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари

соҳасини ҳуқуқ тизимининг таркибий қисмларидан бири, айни вақтда мураккаб,
тармоқлараро ҳуқуқ институтидир. Бола ҳуқуқлари билан боғлиқ амалдаги


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

456

456

456

456

ижтимоий муносабатларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда вояга етмаган ва бола
ҳуқуқларига алоҳида соҳа сифатида ёндашилсада, назарий жиҳатдан у миллий
ҳуқуқий тизимимизнинг мураккаб ҳуқуқ институти деб баҳолайдилар. Вояга
етмаган ва бола ҳуқуқлари ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни алоҳида
ҳуқуқ тармоғига ажратиш, янги ҳуқуқ соҳасини вужудга келтириш бир қатор
қўшимча мураккабликларни келтириб чиқариши мумкин, жиноий, маъмурий,
оила, фуқаролик, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги бола ҳуқуқлари
тармоғига оид ҳуқуқий нормаларни бир тармоққа жамлаш амалий ва назарий
жиҳатлардан илмий асосларга эга эмас, деб талқин қиладилар.

Қонунчилик ривожланишининг тенденцияларини инобатга олган ҳолда,

вояга етмаган ва бола ҳуқуқларини мажмуавий ҳуқуқ соҳаси, деб кўрсатиш
мумкин. Ушбу мажмуавий ҳуқуқ соҳасининг ювенал ҳуқуқ ёки вояга етмаган ва
бола ҳуқуқлари, деб номланиши масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда. Муҳими
шундаки, ўзининг алоҳида ҳуқуқий тартибга солиш методига эга бўлган бу
соҳадаги мустақил ижтимоий муносабатларнинг объектив шаклланиши ҳамда
мазкур ғоянинг мавжудлигидир.

Шундай қилиб вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари ҳуқуқларини юридик

жиҳатдан тадқиқ этиш, унинг бошқа ҳуқуқий муносабатларга нисбатан ўзига хос
жиҳатларга эга эканлигини таъкидлаб ўтиш мумкин. Шу жихатдан, вояга
етмаган ва бола ҳуқуқлари қуйидаги ўзига хос хусусиятларни кўрсатиш мумкин.

1. Вояга етмаган ва бола ҳуқуқларининг ўн саккиз ёшга тўлганидан ёки

шахснинг тўла муомала лаёқатига эга бўлганидан кейин ҳам давом этиши, ўз
навбатида янги ҳуқуқларга эга бўлиш билан бойиши.

2. Вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари ҳуқуқларининг инсон ҳуқуқларининг

барча турларини қамраб олмаслиги (сиёсий ҳуқуқ сифатида сайлаш ва сайланиш
ҳуқуқлари).

3. Вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари ҳуқуқлари инсон ҳаётининг маълум

даври билан ажратилади, яъни уларнинг ўн саккиз ёшга тўлиши муносабати
билан бу ҳуқуқлар ўзгача мазмун моҳият касб этади.

4. Вояга етмаган ва бола ҳуқуқлари ҳуқуқларини инсоннинг қонунда

белгиланган тартибда тўла муомала лаёқатига эга бўлиши билан боғлиқлиги,
агар бу ҳолат ўн саккиз ёшга тўлмасдан олдин содир бўлган бўлса, шу улар учун
белгиланган ҳуқуқларининг тўлиқ инсон ҳуқуқлари доирасига ўтиши.

5. Вояга етмаган ва бола ҳуқуқларининг таъминланиши бевосита уларнинг

шахсий ташаббуслари билан эмас, балки бошқа шахслар, яъни ота-оналар, ота-
она ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар ва бошқа масъул
идораларнинг ташаббусларига боғлиқлиги кабиларни айтиб ўтишимиз мумкин.

Юқоридагиларга асосланиб, таъкидлаш керакки, вояга етмаган ва бола

ҳуқуқлари инсон ҳуқуқларининг муҳим таркибий қисмидир. Вояга етмаган ва


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

457

457

457

457

бола ҳуқуқлари ҳуқуқлари таъминланганлик даражаси мамлакатнинг келажакка
бўлган ишончини намоён этади. Ҳар бир қисми сифатида вояга етмаган ва бола
ҳуқуқлари ҳимоясига ҳам алоҳида эътибор билан қаратиши лозим.

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

“Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг

профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни,
29.09.2010 йил, O’RQ-263-сон. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2010 й., 39-сон, 341- модда

2.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1985 йилнинг 10 декабрида қабул

қилинган «Пекин қоидалари». -2.2-модда.

3.

Международный обзор уголовной политики №49-50. 1998-1999 гг. ООН

и преступность среди несовершеннолетних: Руководство по международным
стандартам и наилучшим видам практики. ООН. Нью-Йорк, 1999 год. – С.11.

4.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. // Нашр учун масъул

Р.А.Муҳитдинов ва бошқ.; –Т.: Адолат, 2010. –Б. 64.

5.

Юридик атамаларнинг қомусий луғати. // Масъул муҳаррир:

Х.Р.Раҳмонқулов. –Т.: «Шарқ», 2003. –Б. 82.

6.

Абрамов В.И. Права ребенка и их защита в России:общетеоретический

анализ. // Авторефератдиссертации на соискание ученой степенидоктора
юридических наук. – Саратов: 2007. – С. 12.

7.

Осипова Т.В., Почивалова В.Г., Коляда О.В. Актуалность проблемы прав

ребенка и его защиты // Вестник ЮУрГУ. Серия “Образование. Педагогические
науки”. 2018. Т. 10. №4. – С.10.

8.

Права ребёнка // Онлайн – энциклопедия “Кругосвет”. 2001-2011. – С. 2.

9.

Морозова Л.А. Основы государства и права. – Москва. Норма. 2004. – С.

97.

10.

Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва

бошқ. –Т.: «Шарқ», 2009. –Б. 345-346.

11.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси / Нашр учун масъул

Р.А.Муҳитдинов ва бошқ.; –Т.: Адолат, 2010.–Б. 644.

12.

Матчанов А.А. Методика расследования преступлений по делам о

преступлениях несовершеннолетних. Монография. – Т. Академия МВД
Республики Узбекистан, 2010. – 116 с.

13.

Протасов В.Н. Теория права и государства. Проблемы теории права и

государства. 2-е изд., перераб. и доп. – М.: Юрайт-М, 2001. – Стр.149.

14.

В.В. Лазарев, С.В. Липень, А.Х. Саидов. Теория государства и права:

Учебник. Под ред. акад. Абдурахманова К.Х. – Ташкент, «АKADEMIYA»,
2007.– С.303.

15.

Ўзбекистонда ювенал адлия: ҳозирги аҳволи ва истиқболлари” миллий

семинари материаллари. Тошкент, 2002. – Б.13.

References

“Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.09.2010 йил, O’RQ-263-сон. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341- модда

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1985 йилнинг 10 декабрида қабул қилинган «Пекин қоидалари». -2.2-модда.

Международный обзор уголовной политики №49-50. 1998-1999 гг. ООН и преступность среди несовершеннолетних: Руководство по международным стандартам и наилучшим видам практики. ООН. Нью-Йорк, 1999 год. – С.11.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. // Нашр учун масъул Р.А.Муҳитдинов ва бошқ.; –Т.: Адолат, 2010. –Б. 64.

Юридик атамаларнинг қомусий луғати. // Масъул муҳаррир: Х.Р.Раҳмонқулов. –Т.: «Шарқ», 2003. –Б. 82.

Абрамов В.И. Права ребенка и их защита в России:общетеоретический анализ. // Авторефератдиссертации на соискание ученой степенидоктора юридических наук. – Саратов: 2007. – С. 12.

Осипова Т.В., Почивалова В.Г., Коляда О.В. Актуалность проблемы прав ребенка и его защиты // Вестник ЮУрГУ. Серия “Образование. Педагогические науки”. 2018. Т. 10. №4. – С.10.

Права ребёнка // Онлайн – энциклопедия “Кругосвет”. 2001-2011. – С. 2.

Морозова Л.А. Основы государства и права. – Москва. Норма. 2004. – С. 97.

Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ. –Т.: «Шарқ», 2009. –Б. 345-346.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси / Нашр учун масъул Р.А.Муҳитдинов ва бошқ.; –Т.: Адолат, 2010.–Б. 644.

Матчанов А.А. Методика расследования преступлений по делам о преступлениях несовершеннолетних. Монография. – Т. Академия МВД Республики Узбекистан, 2010. – 116 с.

Протасов В.Н. Теория права и государства. Проблемы теории права и государства. 2-е изд., перераб. и доп. – М.: Юрайт-М, 2001. – Стр.149.

В.В. Лазарев, С.В. Липень, А.Х. Саидов. Теория государства и права: Учебник. Под ред. акад. Абдурахманова К.Х. – Ташкент, «АKADEMIYA», 2007.– С.303.

Ўзбекистонда ювенал адлия: ҳозирги аҳволи ва истиқболлари” миллий семинари материаллари. Тошкент, 2002. – Б.13.