JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–76_Issue-1_May-2025
443
443
443
443
УДК 343.221.5
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ
ОЛДИНИ ОЛИШ АЛГОРИТМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ешмуратов Шерали Бахитович
Тошкент шахар ИИО Ички ишлар
бўлинмаси катта эксперти, подполковник
Аннотация.
Мақолада ички ишлар органлари томонидан вояга етмаганлар
ўртасида жиноятларнинг олдини олиш алгоритмининг асосий назарий ва амалий
жиҳатлари илмий таҳлил қилинган. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг
олдини олиш тамойиллари асосида профилактика чораларини амалга ошириш
механизми ва муаллифнинг хулосалари кўриб чиқилиб, вояга етмаганлар
томонидан
содир
этилган
ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олишни
такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича тегишли илмий асосланган
таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
вояга етмаганлар, ҳуқуқбузарликлар, профилактика, ички
ишлар органлари, олдини олиш тамойиллари, вояга етмаганлар ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш алгоритми.
ОБ АЛГОРИТМАХ ПРЕДУПРЕЖДЕНИЯ ПРАВОНАРУШЕНИЙ
СРЕДИ НЕСОВРЕШЕННОЛЕТНИХ
Аннотация.
В статье проведен научный анализ основных теоретических и
практических аспектов алгоритма предупреждений преступлений среди
несовершеннолетних органами внутренних дел. Основываясь на принципах
предупреждения правонарушений среди несовершеннолетних рассмотрен
механизм осуществления предупредительных мер и заключениях автора,
разработаны
соответствующие
научно
обоснованные
предложения
относительно мер по совершенствования предупреждения правонарушений
совершаемых несовершеннолетними.
Ключевые
слова:
несовершеннолетние,
правонарушения,
предупреждение, органы внутренних дел, принципы предупреждения, алгоритм
предупреждения правонарушений среди несовершеннолетних.
ON ALGORITHMS FOR PREVENTING JUVENILE DELINQUENCY
Annotation.
The article provides a scientific analysis of the main theoretical and
practical aspects of the algorithm for preventing crimes among minors by internal
affairs agencies. Based on the principles of preventing offenses among minors, the
mechanism for implementing preventive measures and the author's conclusions are
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–76_Issue-1_May-2025
444
444
444
444
considered, and relevant scientifically based proposals are developed regarding
measures to improve the prevention of offenses committed by minors.
Key words:
minors, offenses, prevention, internal affairs agencies, principles of
prevention, algorithm for preventing offenses among minors.
Ўзбекистонда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, жумладан ички ишлар
органлари (ИИО), вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
фаолиятини олиб боришда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги
имкониятлардан фойдаланган холда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига маъсулият
билан қараш, онгли равишда жамиятда ўрнатилган умуминсоний қадриятлар ва
тартиб-интизом қоидаларига риоя қилиш, ўзининг ҳатти-ҳаракатлари ва
қилмишларига жавобгарлик ҳиссини ўйғотиш масаласи бугунги куннинг
долзарб масалаларидан бир бўлиб келмоқда.
Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари томонидан вояга
етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш алгоритмида қонун
аҳамиятини ошириш, вояга етмаганлар манфаатларини муҳофаза қилиш, ҳаракат
этиш доирасини кенгайтириш ва такомиллаштириш лозимлигини тақоза этади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган “Инсон
ҳуқуқлари Умумжаҳон декларцияси”да: Жиноят содир этишда айбланаётган ҳар
бир шахсга ҳимоя учун барча имкониятлар яратиб берилиши, суд мажлисида
ошкора тартибда қонуний йўл билан унинг айбдорлиги аниқланмагунча, айбсиз,
деб ҳисобланиши лозим»[1] – деб таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасида, “Боланинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя
қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши
учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир”, –
дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек,
“Биз учун жамиятда бегона бола йўқ ва бўлмаслиги керак. Ҳаммаси ўзимизнинг,
Ўзбекистонимизнинг болалари. Вақтида меҳр кўрсатсак, ишга, илмга, касбу
ҳунарга, эзгу фазилатларга ўргатсак, уларнинг йўлини очиб берсак, эртага
фойдаси ўзимизга, жамиятимизга тегади” [2].
Шундан келиб чиққан холда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш ва уларнинг манфаатларини муҳофаза этишда ҳуқуқий тарбия ва
оилани мустаҳкамлаш ҳуқуқий муаммолари алоҳида аҳамият касб этади. Бу
йўналишда барча алоқадор соҳа мутахассислари: ички ишлар органлари
ходимлари, педагоглар, тиббий ходимлар, фуқаролик жамияти ташкилотлар
вакиллари, ҳуқуқшунослар, ўзини ўзи бошқариш органларининг вояга
етмаганлар орасида ҳуқуқбузалрликларни самарали олдини олиш давр
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–76_Issue-1_May-2025
445
445
445
445
талабидир.
Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни
баркамол ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган
меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, амалдаги қонунчилик ҳамда
меъёрий ҳужжатларги замон талабларига мос ўзгартириш ва кўшимчалар
киритиш бўйича талаб қўйилди[3, с.3-5]. Бундан ташқари хозирги даврда
Ўзбекистонда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида суд-
ҳуқуқ тизимини шакллантиришнинг муҳим таркиби қисми сифатида чуқур
ислоҳ этиш бўйича янги стратегия ҳаётга тадбиқ қилинди.
Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш алгоритмлар
бошқа муаммолар ўртасида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки жиноятчилик ва ўзга
ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, биз томондан, ўсиб келаётган ёш авлодни
тўғри тарбиялашнинг жиддий шарти ҳисобланади. Бошқа томондан, умуман
жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги занжирнинг зарур ҳалқасини ташкил
этиб, унинг заҳираларига жиддий зарба беради.
Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг
олдини олиш алгоритми бир неча даражаларни ўз ичига олади ва муаммони ҳар
томонлама ҳал етишга қаратилган.
Вояга етмаганлар ўртасида хабардорлик ва ҳуқуқий саводхонликни
ошириш, оммавий ахборот воситалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда
вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг
оқибатлари тўғрисида мунтазам равишда ахборот кампанияларини ўтказиш,
ахборот материаллари (буклетлар, плакатлар, видеофилмлар)ишлаб чиқиш ва
тарқатишдан иборат ўзбек ва рус тилларида. Бундан ташқари, ушбу даражада
ИИО ходимлари вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
ва уларни содир этишга мойиллигини
эрта аниқлаш бўйича ота-оналар учун
маърузалар, семинарлар ва тренинглар ташкил этишга қаратилган олдини олиш
тадбирларини амалга оширадилар[4, с. 24].
ИИО ходимларининг ҳаракатлари алгоритмига оила институтини
мустаҳкамлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган
чора-тадбирлар киради. Вояга етмаганларнинг зўравонлик, шафқатсизлик ва
ноқонуний хатти-ҳаракатларни тарғиб қилувчи маълумотларга киришини
кузатиш ва чеклаш.
Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олишнинг навбатдаги муҳим
даражаси бу хавф гуруҳлари ва ҳуқуқбузарликка мойил бўлган вояга етмаганлар
орасида ишлашдир[5, с.255]. Шу мақсадда вояга етмаганларни ижтимоий хавфли
вазиятда эрта аниқлаш ва рўйхатга олиш амалга оширилади. Шунингдек, хавф
остида бўлган вояга етмаганларнинг ягона маълумотлар базасини яратиш керак.
Бундай вояга етмаганлар билан якка тартибда ишлаш ҳам вояга етмаганлар
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–76_Issue-1_May-2025
446
446
446
446
ўртасида олдини олиш фаолиятининг муҳим даражасидир. Шу мақсадда
ҳуқуқбузарликни содир этган вояга етмаганлар учун ижтимоий реабилитация ва
хатти-ҳаракатларни тузатишнинг якка тартибда ишлаш дастури ишлаб
чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда.
Юқоридаги вазифаларни самарали бажариш учун вояга етмаганлар билан
ишлайдиган ИИО ходимларининг малакасини ошириш зарур.
Шунингдек, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
алгоритмни амалга оширишнинг қуйдаги умумий тамойилларига амал қилиш
зарур:
1) мураккаблик (барча манфаатдор идоралар ва ташкилотларнинг ўзаро
таъсири);
2) мувофиқлик (турли даражадаги олдини олиш чораларини изчил амалга
ошириш);
3) мақсадли (вояга етмаганларнинг якка тартибда олдини олиш
хусусиятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда);
4) ўз вақтида (вояга етмаганлар муаммоларига эрта аниқлаш ва жавоб
бериш);
5) илмий асослилик (замонавий педагогик, психологик ва ижтимоий
технологиялардан фойдаланган ҳолда);
6) очиқлик ва ошкоралик (вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини
олиш дастурларини амалга оширишга жамоатчиликни жалб қилиш);
7) самарадорликни баҳолаш (олдини олиш ишлари натижаларини мунтазам
мониторингни олиб бориш ва натижаларни таҳлил қилиш.
Ушбу алгоритм тахминий бўлиб, хар бир худуднинг ўзига хос
хусусиятларини ва Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд вазиятни ҳисобга
олган ҳолда мослаштирилиши ва тўлдирилиши мумкин. Амалдаги чора-
тадбирлар самарадорлиги ва халқаро тажрибани таҳлил қилиш асосида вояга
етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини доимий
равишда такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга[6, с. 65-68].
Шулардан келиб чиқиб, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг
олдини олиш алгоритмига уларни содир этувчи шахсларнинг ижтимоий-
демографик ва психологик хусусиятларини алоҳида ўрганиш илмий ва шу каби
амалий жиҳатдан қизиқиш уйғотади.
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш алгоритми
юқорида қайд этиб ўтилган комплекс муаммоларнинг такибий қисми сифатида
ушбу босқичда Ўзбекистондаги жиноятчиликка қарши курашнинг муҳим
вазифалари қаторида, аввало бундай қилмишларнинг нисбатан тарқалганлигига
кўра кўриб ўтилиши керак.
Республика
айрим
ҳудудларида
вояга
етмаганлар
ўртасида
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–76_Issue-1_May-2025
447
447
447
447
ҳуқуқбузарликнинг ўсиши тенденцияси кузатилмоқда. Вояга етмаганлар
томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши самарали кураш олиб
боришга уларни фақатгина криминологик жиҳатдан эмас, балки, ижтимоий-
демографик, ахлоқий-психологик белгиларга, шунингдек ҳуқуқбузарликка олиб
келувчи сабабларга ҳуқуқий таъриф бериш орқалигина эришиш мумкин.
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш алгоритми
таркибига уларнинг хусусиятлари мураккаб ижтимоий ва ижтимоий
психологик ходисадир. Бу уларнинг жамиятга хилоф хулқ-атворини
белгилайдиган барқарор белгиларга эга бўлади, шу нуқтаи назардан вояга
етмаганлар орасида олиб бориладиган ишлар ҳам ўзига хос хусусиятларга
эгадир. Ўз навбатида буларнинг барчаси эса кўриб ўтилаётган муаммонинг
долзарблигини, илмий ва амалий аҳамиятини кучайтиради[7, с.74-79].
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг
олдини олиш алгоритми давлат идоралари ва фуқаролик жамияти ходимлари
билан ҳамкорликдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолиятини
такомиллаштириш самарадорлигини ошириш зарурлиги, ҳозирги шароитда
олдини олишни механизмини такомиллаштиришни тақозо этди.
Бунинг учун вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш
алгоритми билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, ички ишлар органлари
фаолиятини такомиллаштириш бўйича асосли хулоса ва таклифлар ишлаб
чиқиш мақсадга мувофиқ.
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш алгоритмини
такомиллаштиришдан
келиб
чиқадиган
муаммоларни
таҳлил
этиш
натижаларини умумлаштириш ва самарали олдини олиш чора-тадбирларини
ишлаб чиқишга қаратилган бир қатор йўналишларни белгилаш мақсадга
мувофик[8, б. 57].
Биринчидан
, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда
барвақт чораларни қабул қилиш, улар томонидан содир этиладиган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш алгоритмларидан келиб чиқувчи асосий
дастлабки қоидаларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил
бўлган вояга етмаганлар билан олдини олиш усуллари тизимида амалиётда юзага
келган холатларни аниқлаш[9, с.100-105]. Вояга етмаганлар ўртасида
ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш алгоритми биринчи навбатда, бу йўналишда
каттагина ҳажмдаги ишларни бажарувчи ички ишлар органлари томонидан
ташкилий-тактик усулларни таҳлил қилиш ва баҳолашга сезиларли боғлиқдир.
Иккинчидан,
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш
чораларни бирлаштирувчи умумий белгилар билан бир қаторда уларнинг ҳар
қайси яна ўзига хос хусусият касб этади ва уларни ҳисобга олмай туриб, вояга
етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–76_Issue-1_May-2025
448
448
448
448
борасидаги ишлар сезиларли натижалар бермайди.
Учинчидан,
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини
олишнинг юқори ижтимоий хавфлилиги, унга астойдил тайёргарлик кўриш
катталарга қараганда вояга етмаганларга унчалик хос эмас. Асосан бундай
тайёргарлик илгари ҳуқубузарликларни содир этган ёки катталар иштирокида
(айниқса, илгари судланган, ташкилотчиликни ўз қўлига олган) гуруҳ таркибида
жиноят содир этилган тақдирда амалга оширилади.
Тўртинчидан
, вояга етмаганлар орасида маданий ахборот тармоқларидан
фойдаланишдаги чекланганлик хосдир. Кўриб чиқилаётган вояга етмаганлар дам
олиш ва маиший аҳволига келганда мақсадсиз ва тартибсиз вақт ўтказиш,
спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш, уларнинг ҳиссий ва маънавий
соҳаларида уят ҳиссининг сустлиги бошқаларнинг қайғусига нисбатан
лоқайдлик, бетоқатлик, қўполлик, ёлғончилик, ўзига танқидий қарамаслик
ҳоллари қайд этилади.
Бешинчидан,
ички ишлар органлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида
ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бир қанча босқичларда вужудга келади. Унга
хулқ-атвори ва ҳ.к.га қараб жиноят содир этишни кутиш мумкин бўлган вояга
етмаганларнинг гуруҳларини аниқлаш; бу гуруҳлар ва умуман унда бўлган
шахсларни синчиклаб ўрганиш; ўрганиш жараёнида олинган маълумотлар
асосида гуруҳларни тарқатиб юбориш ва уларни ижтимоий фаолиятга буриб
юбориш ва ҳ.к.ларни бундай босқичларга киритиш мумкин.
Олтинчидан,
вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш
бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини келгусида такомиллаштириш ва
ташкил этиш, қуйидаги асосий йўналишлар бўйича бориши лозим деб
хисоблаймиз: ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолиятини ахборот билан
таъминлашни такомиллаштириш; вояга етмаганларнинг ғаразли йўналтирилган
хулқ-атворини якка тартибда башорат қилиш; ички ишлар органларининг бошқа
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат бирлашмалари билан
фаол ўзаро ҳамкорлиги жараёнида кучлар ва воситалардан комплекс тарзда
фойдаланишни ташкил қилишни таъминлаш; вояга етмаганлар томонидан содир
этиладиган жиноятлар профилактикаси субъектларининг барча ишлари, вояга
етмаганлар томонидан амалга ошириладиган жиноятларнинг ўзга шакллари ва
усуллари ҳамда омиллари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда маълум анаъанавий
шакллар ва усулларидан фойдаланиб амалга оширилиши керак.
Еттинчидан,
вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш
алгоритми қуйидаги асосий йўналишлар бўйича олиб борилса, мақсадга
мувофиқдир:
1) ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,
давлат ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликдаги куч ва
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–76_Issue-1_May-2025
449
449
449
449
воситаларидан комплекс фойдаланишни таъминлаш;
2) вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш алгоритми
тактикасини қўллашни режалаштириш;
3) вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликларни содир этишни олдини
олиш бўйича чора-тадбирларнинг комплекс режага киритилиши синчковлик
билан ўрганишни тақозо этади.
Вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш алгоритмида вояга
етмаганларга ижтимоий, педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш мақсадга
мувофиқ. Бундан ташқари вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини
олиш алгоритмининг яна бир йўналиши – жамоат ташкилотлари ва
волонтерларни вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш ишларига
жалб қилиш.
Ушбу чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши ички ишлар
органларининг барча бўлимлари томонидан мувофиқлаштирилган ишларни,
шунингдек, бошқа давлат органлари, таълим муассасалари, жамоат
ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни
талаб қилади.
Фойдаланган адабиётлар:
1. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклрацияси. 1948 йил 10
декабрда Бош Ассамблеянинг 217-А (III) кўрсатмаси билан қабул қилинган
ҳужжат, 11-модда.
2.
http://insonhuquqlari.uz/uz/news/yangi-ozbekistonda-har-bir-bolaning-
barcha-huquqlarini-taminlash-ustuvor-vazifa (2025 йил 4 апреля мурожат қилинган)
3. Кожевников, К.М. Защита прав несовершеннолетних /К.М. Кожевников
// Законность. – 2011. – № 7. – С. 3-5.
4. Головкин Е. В. Правовые и организационные основы деятельности
милиции общественной безопасности по предупреждению правонарушений,
совершаемых несовершеннолетними: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. Москва,
2002. 24 c
5. Беженцев А.А. Административная деятельность органов внутренних дел
по предупреждению правонарушений несовершеннолетних. Москва: ЮНИТИ-
ДАНА; Закон и право, 2017. 255 с.
6. Барышников М. В. К вопросу профилактики административных
правонарушений, совершаемых несовершеннолетними // Правопорядок:
история, теория, практика. 2020. № 1 (24). С.65-68.
7. Матчанов А.А. Об эффективности деятельности подразделений
уголовного розыска в осуществлении ранней профилактики преступлений среди
молодежи//Ёшлар жиноятчилигининг сабаблари, шарт-шароитлари ва олдини
олиш: Халқаро илмий-амалий конференция материллари тўплами (2021 йил 22
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–76_Issue-1_May-2025
450
450
450
450
апрель) / Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. Қ.Р. Абдурасулова. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2021. – С.74-79 (537 б.)
8.Умирзаков Б.А. Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминологик
тавсифи ва олдини олишни такомиллаштириш: Юрид. фан. бўйича фалс. док-ри.
(PhD). дис. автореф. – Т., 2021. – 57 б.
9. Винниченко Е.О. Проблемы ранней профилактики правонарушений
несовершеннолетних / Е.О. Винниченко // Управление инновационным
регионом / Материалы Всероссийской научно-практической конференции.
Тюмень. 2013. Выпуск 9. Часть 1. С. 100-105.