240
АГРОКЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ
Проф.С.Авезбоев, таянч доктарант С.Н.Абдуқодирова
Аннотация
Мақолада
агрокластерларни
ташкил
этиш
зарурияти
ва
ривожлантириш
тамойиллари,
шарт-шароитлари,
босқичлари
ва
самарадорлигини аниқлашга оид назарий қарашларни ўрганиш асосида
такомиллаштирилган ва кенгайтирилган таърифи ишлаб чиқилган, унинг
умумий хусусиятларини тизимлаштириш асосида давлат томонидан қўллаб
- қувватлашнинг асосий йўналишлари аниқланган.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг трансформацияси жараёнларида
бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлган ички ва ташқи тенденциялар – дунёда ва
мамлакатларда озиқ-овқат муаммоларининг кескинлашуви шароитида
қишлоқ хўжалиги ривожланиши стратегик аҳамиятининг ортиши,
республикамизда ушбу тармоқда тўпланган ижобий тажрибаларни жаҳон
хўжалигида эришилган сўнгги илмий-техник тараққиёт ютуқларидан
фойдаланган ҳолда ривожлантиришни талаб этади.
Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили
бўлиб
модернизациялашни
амалга
ошириш
ҳисобланади.
Модернизациялаш, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигининг истиқболли
рақобатбардош моделини яратишни, унинг мақбул ижтимоий таркиби ва
қишлоқ хўжалиги субъектларини бозор тамойилларига мос ташкилий
турларини шакллантиришни тақозо этади. Авваламбор, ушбу йўналишда
давлатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта
ишлаш ва сотиш жараёнларида фаолият юритаётган турли хўжалик юритиш
субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ролини
оширишнинг янги институционал муҳитини яратишда агрокластерларни
ташкил этиш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
241
Бироқ агрокластернинг иқтисодий моҳияти, ташкил этиш ва
ривожлантириш
тамойиллари,
шарт-шароитлари,
босқичлари
ва
самарадорлигини аниқлаш борасидаги кенг қамровли назариясининг тўлиқ
шаклланмаганлиги натижасида турлича ёндашувлар мавжудлигидан келиб
чиққан ҳолда, бевосита агрокластер билан боғлиқ бўлган назарий
қарашларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
“Кластер” атамаси, инглиз тилидан «cluster» сўзини таржима
қилинганда, бир қанча бир хил элементларнинг бирлашуви, тўпланиши,
гуруҳ маъноларида ва маълум даражада ўзига хос хусусиятларга эга бўлган
мустақил бирлик сифатида, дастлаб математикада ва, аксарият, табиий
фанларда ишлатилган. 1970 йилларда иқтисодиётда швед иқтисодчилари К.
Фредрикссон ва Л. Линд марклар 1 чегараланган ҳудудда корхоналарнинг
тўпланишини белгилашда кластер атамасидан фойдаланганлар.
Илмий жараёнга 20-асрнинг 80-йилларида М. Портер томонидан
“кластер” атамаси иқтисодий категория сифатида киритилган. Унинг
фикрича, кластер – маълум соҳада фаолият кўрсатаётган компания ва
институтларнинг
географик
жиҳатдан
тармоқлараро
бирлашуви
ҳисобланади.
Бевосита агрокластернинг моҳияти А. А. Настин томонидан
атрофлича асосланган. Жумладан, унинг таърифича, “агрокластер бир
вақтда ва ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилиш ва
атроф-муҳитни ҳимоя қилишда бирлашиш мақсадида географик жиҳатдан
бир жойда жойлашган, ўзаро бир-бирига боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи,
турли мулк эгалари – оилавий ферма, фермерларнинг кооператив
корхоналари, ижтимоий ва илмий ташкилотлар, таълим муассасалари ва
маслаҳат хизматларидан иборат бозор субъектлари тизими”дан иборат.
Агрокластерлар ўзининг иқтисодий мазмунига кўра агросаноат
мажмуида тадбиркорлик агрокластери тарзида намоён бўлади. Шу нуқтаи
назардан ҳам, назарий жиҳатдан унинг иқтисодий категория сифатида
талқин этилиши агрокластернинг моҳиятини кенгроқ очиб беради.
242
Жумладан, А.В.Глотка томонидан берилган таърифда “агросаноат
мажмуидаги тадбиркорлик агрокластери – ушбу тизимда маълум даражада
ўзаро алоқа қилиш маданиятига эга бўлган боғлиқлик билан,
иштирокчиларининг умумий иқтисодий манфаатларини амалга оширувчи
ва технологик занжир тамойили асосида ташкил этилган ҳудудий жиҳатдан
алоҳида инновацион йўналтирилган интеграцион тузилма” тарзида баён
этилган бўлса, Р. Р. Тохчуков эса, янада аниқроқ тарзда, “тадбиркорлик
агрокластери – пировард натижаси синергетик самара олиш ҳисобланган
ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган жараёнларни ягона
такрор ишлаб чиқариш тарзида мужассамлаштирган турли фаолият билан
шуғулланувчи ташкилотларни бирлашуви”дан иборат эканлиги сифатида
таърифлайди.
Шунингдек, Э.Галвес-Ногалес агрокластерни содда ҳолда ифодалаб,
“маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва институтларнинг умумий манфаат олиш
ва имкониятларни кашф этиш йўлида расмий ёки норасмий тарзда озиқ-
овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро боғланиши ва тармоқлараро
алоқаларни ўрнатишидир” дея таъкидлайди.
Ушбу назарий таърифларни янада такомиллаштирган ва кенгайтирган
ҳолда умумлаштириб, “агрокластер – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларини ягона занжирга
бирлаштириш ва юқори технологик инновациялардан фойдаланиш билан
бир қаторда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорда
рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ жойларда инфратузилма
мажмуини шакллантириш ва ривожлантириш, қишлоқ аҳолисини иш билан
бандлиги даражаси ва даромадларини ошириш ҳамда келажакда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари сифати ва экологик муҳитни яхшилашда фаолият
юритадиган хўжалик юритиш субъектларидан таркиб топади”, деган
хулосага келиш мумкин.
243
Шу нуқтаи назардан ҳам, ривожланган мамлакатлар тажрибасининг
ижобий натижаларига кўра, қишлоқ хўжалигининг рақобатбардош
ривожланишининг самарали омилларидан бири агрокластерларни
шакллантириш ва улар фаолиятини ривожлантириш ҳисобланади.
Агрокластерларнинг умумий хусусиятларини тизимлаштириш орқали
улар фаолиятининг барча кўрсаткичлари бўйича кенг тасаввурга эга бўлиш
мумкин. Бу борада иқтисодчи олим А. И. Скиба томонидан
агрокластерларнинг умумий хусусиятлари бўйича тизимлаштирилишига
оид ишланмалари муҳим аҳамиятга эгадир. Агрокластерларни ташкил этиш
ва қўллаб-қувватлашда давлат бевосита иштирок этиши лозим.
Агрокластерларни ташкил этиш зарурияти, тамойиллари, босқичлари,
ривожлантириш йўллари ва самарадорлигини баҳолашда кенг қамровли
ёндашув талаб этилади. Жумладан, авваламбор, назарий жиҳатдан бир хил
гуруҳлар объектларини иқтисодий-географик жойлашувига кўра, кўп
ўлчовли статистик жараёнлар жамланмаси таҳлиллари амалга оширилади.
Методологик жиҳатдан эса, кластерлар ҳудудий-тармоқ мажмуаси
назарияси, тизимли ёндашув, ишлаб чиқаришни ташкил этиш тамойиллари
ва иқтисодий ўсиш концепцияларининг ўзаро алоқаларини акс эттиради.
Ниҳоят, амалий жиҳатини, кластер иштирокчилари – қишлоқ хўжалиги ва
унинг маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятини
ривожлантиришни
стратегик
бошқаришдан фойдаланиш ва эришилган натижалари ташкил этади.
Агрокластерлар ўз фаолиятида учта хусусиятга асосланишлари
мумкин:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳудудий
ихтисослашув ва маҳаллийлаштириш;
- тармоқнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ўзаро
алоқалар;
244
- турли тармоқлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тайёр
маҳсулот ишлаб чиқарувчи технологик ўзаро алоқаларнинг шаклланганлиги
кабилар.
Агрокластернинг маркази стратегик ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги
шартнома асосида ўз атрофига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчилари (фермер ва деҳқон хўжаликлари), илмий-тадқиқот
муассасалари, турли хизмат кўрсатувчи инфратузилма ташкилотлари,
маҳсулотларни сотиш, реклама қилувчи маркетинг хизматини ўз атрофида
бирлаштирган қайта ишловчи корхоналар бўлиши мумкин.
Агрокластерни ташкил этишнинг муҳим жиҳатларидан бири – унинг
иштирокчиларининг биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқариш, қайта ишлаш, сотиш, илмий тадқиқот жараёнларини ўзида
мужассамлаштирган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалиётда қўллаш орқали
бир-бирларига ишончларининг юқорилиги ҳисобланади.
Ўзбекистонда
қишлоқ
хўжалигида
амалга
оширилаётган
институционал ва таркибий ўзгаришлар натижасида шаклланган хўжалик
юритиш субъектлари ҳамда тармоқда улар ўртасидаги ҳуқуқий, ташкилий
ва иқтисодий муносабатларнинг мунтазам равишда такомиллаштириб
борилишини тақозо этишдан келиб чиққан ҳолда агрокластерларни барпо
этиш борасида янги йўналишни амалга ошириш бугунги кунда аграр
сиёсатининг муҳим вазифаларидан бирига айланган. қишлоқ хўжалигига
ишлаб чиқариш воситалари етказиб берувчи, маҳсулотлар ишлаб
чиқарувчилари ва уларнинг маҳсулотларини қайта ишловчи, сотувчи ва
турли йўналишда хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасидаги ўзаро
интеграцион жараёнлар, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи юқори
инновацион даражага эга бўлган корхоналар, тармоқ билан боғлиқ бўлган
корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлик ва рақобатга тайёрлиги, қишлоқ
хўжалигини тартибга солишнинг бозор тамойилларига мос ҳуқуқий-
меъёрий асосларнинг шаклланганлиги, хизмат кўрсатувчи кенг қамровли
245
инфратузилма ва юқори малакали мутахассисларнинг мавжудлиги ушбу
номутаносибликларни ҳал қилишда муҳим омил ҳисобланади.
Республикамизда сўнги йилларда агрокластерларни яратишнинг
ҳуқуқий асослари яратилди. Бунга яққол мисол, сифатида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрда қабул қилган
“Сирдарё вилоятида замонавий пахта-текстил кластерини тузиш бўйича
тадбир-чоралар
тўғрисида”,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Махкамасининг 2018 йил 1 декабрда “Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ
туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора тадбирлари
тўғрисида”ги 479- сонли қарори қабул қилинди. Nпқ-3279 қарори билан
диёримизда иқтисодиётни кластерлаштиришга дастлабки биринчи қадам
қўйилди. Ушбу қарорга биноан "Век Cluster" МЧЖ қўшма корҳонага
Мирзаобод туманида 18 минг гектар, Ховос туманида 5 минг гектар, Қуйи
Чирчиқ туманида 31,5 минг гектар ер ажратилди.
Мазкур корхоналар ана шу ер майдонларида фермер ҳўжаликлари
билан меҳнат шартномалари асосида бажарилган ишга одилона иш ҳақи
тўлаш ва ижтимоий қўллаш принципларга амал қилган ҳолда ўзаро хисоб-
китоблар юритади ва ўзи ишлаб чиқарган кўпроқ қўшилган қийматга эга
бўлган тайёр маҳсулотни ташқи бозорларда таъсисчи хорижий компаниялар
билан биргаликда ўтказиладиган таҳлилий маркетинг асосида белгиланган
нархларда экспортга жўнатади.
Айнан
шунинг
учун,
республикамизда
қишлоқ
хўжалик
махсулотларини етиштириш, экин майдонлари ва хом ашё ҳажмларини
кенгайтириш, қайта ишлаш учун янги корхоналар барпо этиш,
мавжудларини модернизациялаш ҳамда техник ва технологик қайта
жиҳозлаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, пахтачилик,
шоличилик,
балиқчилик,
мева-сабзавотчилик
ва
узумчиликка
ихтисослашган агрокластерлар ташкил этилиши, ушбу соҳада меҳнат
қилаётган кластер корхоналарининг кенг ривож топишини таъмин этади.
Қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берувчи,
246
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг маҳсулотларини қайта
ишловчи, сотувчи ва турли йўналишда хизмат кўрсатувчи корхоналар
ўртасидаги ўзаро интеграцион жараёнлар, қишлоқ хўжалигига хизмат
кўрсатувчи юқори инновацион даражага эга бўлган корхоналар, тармоқ
билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлик ва рақобатга
тайёрлиги, қишлоқ хўжалигини тартибга солишнинг бозор тамойилларига
мос ҳуқуқий-меъёрий асосларнинг шаклланганлиги, хизмат кўрсатувчи
кенг қамровли инфратузилма ва юқори малакали мутахассисларнинг
мавжудлиги ушбу номутаносибликларни ҳал қилишда муҳим омил
ҳисобланади.
Адабиётлар:
1. Porter, M. 1998. Clusters and the New Economics of Competition. Harvard
Business Review.Available at: http://hbr.org/product/clusters-and-the-new-
economics-ofcompetition/an/98609-PDF-ENG.
2. Глотко А.В. Инновационно-кластерная развитие АПК. Материалы
межрегион. научно-практ. конф. с междунар. участием “Проблемы и
перспективы государственноправового, экономического и социального
развития субъектов Российской Федерации. 3–4 октября 2008 г. Горно-
Алтайский, РИО ГАГ. –С.104.
2. Настин А.А. Сельскохозяйственный кластер Дании. // “Экономика
сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий”, 2011, №4. –С.
45.
4.
Скиба А.И. Кластеры: реализация системного принципа в
пространственноинституциональной организации производства. // Ж.
“Региональная экономика: теория и практика”, 2011, 10, ( 193), –С. 31.