Мақолада агрокластерларни ташкил этиш зарурияти ва ривожлантириш тамойиллари, шарт-шароитлари, босқичлари ва самарадорлигини аниқлашга оид назарий қарашларни ўрганиш асосида такомиллаштирилган ва кенгайтирилган таърифи ишлаб чиқилган, унинг умумий хусусиятларини тизимлаштириш асосида давлат томонидан қўллаб - қувватлашнинг асосий йўналишлари аниқланган.
Ушбу мақолада мамлакатимиз аргар секторнинг иқтисодиётдаги роли ва ахамияти, ривожланган мамлакатларда хозирги кундаги холати хамда аграр сектор ва қишлоқ хўжалиги тушунчаларининг ўзаро луғавий фарқи тахлил қилинган. Илмий тахлилий натижаларига кўра аграр секторни ривожлантириш юзасидан хулосалар тақдим қилинган.
Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр сектори кўп босқичли ва унинг таркибига қатор тармоқ ва соҳалар киради. Қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат, қайта ишлаш саноати ва бошқа тармоқлар, шунингдек, аграр бозор, агросаноат комплекси, йирик корхоналар шулар жумласига киради. Ушбу сектор тармоқ ва соҳаларини бошқарув поғоналари бўйича тўғри талқин қилиш, улар тушунчалари ўртасида ўзаро номувофиқликни бартараф этиш, ҳозирги халқаро агросаноат интеграцияси кучайган даврда мазкур тизим
соҳаларида илмий тадқиқот ишларини кенгайтиришни талаб қилмоқда. Шуларни ҳисобга олиб ушбу тадқиқотда аграр сектор тушунчаларининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган ва уларни ўзаро мутаносиблигини, мазмун – моҳияти кенг талқин этилган ҳамда ушбу сектор ва у билан боғлиқ тармоқларни ташкилий таркибини такомиллаштириш йўллари таклиф этилган.