Ўрмон хўжалиги тасаруфидаги қишлоқ хўжалиги яйлов ерларини деградацияга учрашининг асосий омиллари

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
CC BY f
263-268
8
8
Поделиться
Кароматов, В. (2023). Ўрмон хўжалиги тасаруфидаги қишлоқ хўжалиги яйлов ерларини деградацияга учрашининг асосий омиллари. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1), 263–268. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16771
Валихан Кароматов, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

магистрант 2 уровня по специальности «Использование и управление земельными ресурсами»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада ўрмон хўжалигининг яйлов ерлариида деградацияга учрашининг олдини олиш ва самарали фойдаланиш, уни ташкил этиш борасидаги илмий ва амалий ишлар. Иқлим ўзгариши шароитида яйлов ерларидан фойдаланишни лойиҳавий усуллари бўйича маълумотлар ва тавсиялар келтирилган.


background image

263

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ТАСАРУФИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ЯЙЛОВ ЕРЛАРИНИ ДЕГРАДАЦИЯГА УЧРАШИНИНГ АСОСИЙ

ОМИЛЛАРИ

Кароматов Валихон Шобобо ўғли

«Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш»

мутахассислиги бўйича

2-босқич магистранти

Аннотация

Мақолада ўрмон хўжалигининг яйлов ерлариида

деградацияга учрашининг олдини олиш ва самарали фойдаланиш, уни

ташкил этиш борасидаги илмий ва амалий ишлар. Иқлим ўзгариши

шароитида яйлов ерларидан фойдаланишни лойиҳавий усуллари бўйича

маълумотлар ва тавсиялар келтирилган.

Калит сўзлар:

Тоғ олди ва чўл яйловлари, пичанзорлар, деградация

жараёнлари, яйловлар тадқиқоти.

Мавзунинг долзарблиги

Маълумки, дунёда иқлим ўзгаришининг

қишлоқ хўжалигига таъсири ёмон оқибатларга олиб келмоқда. Ўзбекистон

Республикаси ер фонди тоифалар ичида қишлоқ хўжалиги ерлари

республканинг умумий ер майдон (яъни 44892,4 минг га) нинг 20761,6 минг

гектарни ташкил етади [3]. Бу дегани қишлоқ хўжалиги ерларимиз умумий

ҳисобда республиканинг 46,08 % ни ташкил етмоқда. Қишлоқ хўжалигига

кирувчи екин ерлар, лалми ерлар, бўз ерлар, боғлар, яйлов ва пичанзорлар

билан қопланган ерларда ҳозирги кунда ерозияга учраш ҳолатлари,

деградацияга олиб келувчи омиллар, антропоген омиллар йил сайин ортиб

қишлоқ хўжалиги ерларига салбий таъсир қилмоқда. Ҳавонинг йил сайин

исиб бориши, ёғингарчиликни камлиги, баъзи экин ерларимизга сув

етишмовчилиги нафақат бизда балки бу глобал муаммоларга айланиб

бораётгани дар ҳақиқатдир. Чорвачиликни ривожлантириш авваламбор,

аҳолини гўшт ва сут махсулотларига бўлаётган талабни ошиб бориши яйлов

ерлардан фойдаланишни янада орттиради [4]. Қишлоқ хўжалигидаги яйлов


background image

264

ва пичанзорлар билан банд ерлар 21102,5 минг гектарни (жами қишлоқ

хўжалиги ер майдонини 43% ни) ташкил етади. Шундан, 17 млн. 415 минг

гектари чўл ҳудудида, 3 млн. 687 минг гектари тоғ ва тоғ олди ҳудудларида

жойлашган. Яйлов ва пичанзорларнинг 3 млн. 282 минг гектари ўрмон

хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, 194 минг гектари саноат

ва мудофаа мақсадларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, 9 млн.

393 минг гектари қишлоқ хўжалиги корхонларига ижара асосида ажратиб

берилган. Қолган 8 млн. 233 минг гектари, шундан 1 млн. 635 минг гектари

вақтинча тарқатилмасдан, 6 млн. 598 минг гектари йиллар давомида давлат

заҳирасида фойдаланилмасдан турибди.

Яйлов ва пичанзорларда ҳозирги пайтда чорвани ортиқча боқиш ва

ёппасига човани ўтлатиш ҳолатлари натижасида яйлов ерларида ерозия

ҳолатлари учраши ва яйлов ерларида деградация учрас ҳолатлари йил сайин

кузатиляпти. Геоботаника мониторинг ишларида кузатувлар олиб борилиб

яйлов майдонларни 16,4 миллион гектари (78 фоизи) инқирозга учрагани ва

20 фоизи ҳозирги кунга келиб мамлакатдаги яйлов ва пичанзор ўсимликлар

сони ҳамда турлари камайиб, маҳсулдорлик 2 баробарга қисқарган (1-

жадвал).

1-жадвал

Қорақалпоғистон

Республикаси

ва

вилоятлар

бўйича

яйловларнинг тақсимланиши (Давергеодезкадастр МХ 2015-2019 йй.)

Ҳудудлар номи

Майдони

(минг,га)

2015 й

Майдони

(минг,га)

2016 й

Майдони

(минг,га)

2017 й

Майдони

(минг,га)

2018 й

Майдони

(минг,га)

2019 й

Майдони

(минг,га)

2020 й

Қорақалпоғистон

Республикаси

5275,1

5277,5

5277,7

5278,4

5277,8

5175,6

Андижон

вилояти

21,3

21,2

21,2

21,2

21,0

21,1

Бухоро вилояти

2543,2

2543,0

2541,3

2540,8

2530,4

2558,1


background image

265

Жиззах вилояти 757,8

757,8

757,8

757,7

750,5

726,7

Қашқадарё

вилояти

1415,3

1408,4

1408,4

1407,3

1407,1

1406,8

Навоий вилояти 8745,6

8745,3

8745,0

8737,7

8747,6

8762,3

Наманган

вилояти

152,4

152,4

151,4

151,2

151,1

150,8

Самарқанд

вилояти

793,8

797,9

797,7

797,3

797,1

797,1

Сурхондарё

вилояти

830,9

830,9

830,8

830,3

826,7

826,5

Сирдарё вилояти 20,5

20,4

20,3

20,2

20,3

20,5

Тошкент вилояти 436,1

440,0

439,9

440,2

440,0

437,6

Фарғона вилояти

23,5

23,5

23,5

23,5

23,5

23,4

Хоразм вилояти 110,1

110,1

109,4

109,4

109,4

109,3

Жами

21125,6

21128,4

21124,4

21115,5

21102,5

21015,8

Изоҳ:Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича яйловлар

ерларининг тақсимланиши. Давергеодезкадастр МХ 2015-20 йй чага

маълумотлар асосида 6-йиллик яйлов ерларининг таҳлил маълумотлари [2-

3].

Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси

Яйлов ерларни

лойиҳалаш мамлакатимизга чорвачилик тармоғини ривожлантиришга жуда

муҳим ечим ҳисобланади. Фермерлар ва ер эгаларига чорвачиликни ва

ротацион яйловлар ерлардан фойдаланишга лойиҳа харитаси ёрдам бериш,

тупроқ сифатини ва уни ривожлантирадиган кўплаб амалиётларни тарғиб

қилувчи ердан фойдаланиш тармоғини қўллаб-қувватлаш, чорвачиликни

қайта интеграциялашувидаги асосий таълимий, сиёсий, иқтисодий ва

ижтимоий тўсиқларни тўғридан-тўғри йўқ қилишга ечим бўлади [5].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23

апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер


background image

266

ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник

тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чорва-

тадбирлари тўғрисида”ги 299-сон қарорига асосан Республикамизда яйлов

ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар амалга оширилиб келинмоқда [1].

Ушбу қарорнинг 3-иловасига асосасан “Яйлов ва пичанзорларда геоботаник

тадқиқотларни ўтказиш” орқали Ўзбекистон Республикаси яйловларнинг

ўсимликлар билан қопланганлик даражаси ўтказилган 10,8 млн гектар

(жами майдоннинг яъни 51%) да геоботаник тадқиқот натиларига олиб

борилди ва ҳолат бўйича таҳлил қилиниб, яйлов ерларнинг деградацияга

учраш ҳолати 1990 йилда жами яйлов майдониниг 5% ни ташқил қилган

яъни 540 минг гектар яйлов ерларимиз деградацияга учраган аниқланди.

2000 йилда 11% ни 1,2 млн гектар майдонни, 2020 йилда бу кўрсаткичлар

ортиб 19% ни яъни жами яйловнинг 2,0 млн гектар яйлов ерларида

деградацияга учраб яйлов ўсимликлари камайиб ва йўқолиб бориш

ҳолатлари аниқланди. Тахминий хисоб-китоб қилиб қўрилса 2030 йилга

бориб бу қўрсаткич 30% ни яни 3,2 млн.га яйловлар ерларимиз деградация

учраш ҳолатлари прогноз қилиши мумкин. Ўтказилган тадқиқот худудлари

(Тошкент вилояти Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманлари, Жиззах вилояти

Фориш ва Зомин туманлари, Қорақолпоғистон Республикаси Тахтакўпир ва

Мўйноқ туманлари, Бухоро вилояти, Навоий вилояти Нурота тумани,

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, Қашқадарё вилояти Ғузор ва Муборак

туманлари) да яйлов ерларнинг тадқиқот олиб борилди. Ушбу ҳудудларда

деградацияга учраган яйлов ер майдонлари 2,0 млн гектар (яъни умумий

яйлов ер майдонининг 19%), яхши яйлов ер майдонлари 2,6 млн.га (24%),

ўрта яйлов ер майдонлари 6,2 млн.га ни ташкил этади. Бу яйлов ерларида

тарқалган дориворлар ўсимликлар турлар сони 21 та, қизил китобга

киритилган 8 та, зарарли ва заҳарли 11 та, чорва моллар ейдиган 53 та яйлов

ўсимлик турлари аниқланди. Ҳолати тубдан баҳолаш, ҳолати ёмонлашган

ва деградацияга учраган майдонларни тиклаш ёки консервация қилиш

тадбирларини қилиш тадбирларини йўлга қўйиш учун муҳим омил бўлди.


background image

267

Хулоса қилиб шуни

айтмоқчиманки, яйлов ерлар ҳолатини яхшилаш

ва деградация омиллари камайтириш бўйича қуйидаги тавсияларимни

келтириб ўтаман:

Биохилмахилликни сақлаш, деградацияни олдини олиш мақсадида,

ҳар 5 йилда геоботаник тадқиқотлар, хар йили мониторинг ўтказиб

бориш ва яйлов ерларидан фойдаланувчилар учун малака ошириш

курсларини ташкил этиш;

Яйловдан фойдаланувчилар ўз ҳисобларидан деградацияга учраган

яйловларини қайта тиклаш;

Амалда бўлган солиқ ундириш яъни фақатгина фермер

ҳўжаликларидан эмас балки барча яйлов фойдаланувчиларга

табақалаштирилган солиқ тўлаш тизимини жорий қилиш;

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

23 апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер

ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник

тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чорва-

тадбирлари тўғрисида”ги 299-сон қарори.

2. Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий

Ҳисобот. -Тошкент: “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, 2015. - 25-26б.

3. Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий

Ҳисобот. - Тошкент: Давгеодезкадастр қўмитаси, 2020. – 26-27 б.

4. Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг Stat.uz сайти

маълумотлар, 2019.

5. Алтиев А.С. “Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш

механизмларини такомиллаштириш” Тошкент, 2018, 274 б.

6. Бабажанов А.Р., Рўзибоев С.Б. Аҳоли яшаш жойлари кадастри. Тошкент,

Тафаккур, 2011


background image

268

7. Авезбоев С., Волков С.Н. Ер тузишни лойиҳалаш / Дарслик. - Тошкент:

“Янги аср авлоди”, 2004. - 590 б.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чорватадбирлари тўғрисида”ги 299-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий Ҳисобот. -Тошкент: “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, 2015. - 25-26б.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий Ҳисобот. - Тошкент: Давгеодезкадастр қўмитаси, 2020. – 26-27 б.

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг Stat.uz сайти маълумотлар, 2019.

Алтиев А.С. “Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш” Тошкент, 2018, 274 б.

Бабажанов А.Р., Рўзибоев С.Б. Аҳоли яшаш жойлари кадастри. Тошкент, Тафаккур, 2011

Авезбоев С., Волков С.Н. Ер тузишни лойиҳалаш / Дарслик. - Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2004. - 590 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов