Ердан фойдаланишда ер ва атроф мухит муҳофазаси

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
CC BY f
305-311
3
1
Поделиться
Хафизова, З. (2023). Ердан фойдаланишда ер ва атроф мухит муҳофазаси. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1), 305–311. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16783
З Хафизова, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада чеклангандан оқилона фойдаланиш зарурати кўриб чиқилади ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни яхшилаш, бу ишларни амалга оширишда ер тузишнинг роли.


background image

305

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЕР ВА АТРОФ МУХИТ МУҲОФАЗАСИ

Хафизова З.Х. , ТИҚХММИ МТУ

катта ўқитувчи

АННОТАЦИЯ

In the article consideration of the need for more rational use of limited

use of land and improve its protection, the role of land management in the

implementation of this work.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ер ва сув муносабатларини

такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини

мақбуллаштириш ва уларни ажратишнинг соддалаштирилган тартибини

қўллаш,

ер-сув

ресурслардан

фойдаланишда

замонавий

бозор

механизмлари, инновацион ва ресурс тежамкор технологияларни жорий

қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига

юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича тизимли

чоралар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, республика аҳолиси сонининг юқори суръатлар

билан ўсиб бориши. Қишлоқ хўжалиги ерларининг бошқа тоифага

ўтказилиши ва глобал иқлим ўзгариши таъсирининг кескинлашуви

оқибатида охирги 15 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган

суғориладиган ер майдонлари ўлчами 24 фоизга (0,23 гектардан

0,16 гектаргача) ўртача йиллик сув таъминоти даражаси эса 3 048 метр

кубдан 158,9 метр кубгача қисқарди.

Узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларидан нооқилона

фойдаланиш натижасида табиий унумдорлиги ва экинлар хосилдорлиги

пасайиб, етиштирилган маҳсулот сифати ёмонлашмоқда, атроф муҳит

ифлосланиши ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги

“Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурслардан самарали фойдаланиш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742 сонли фармонида айнан юқоридаги


background image

306

муаммоларнинг барчараф этишга қаратилган бўлиб, фойдаланишдан чиқиб

кетган суғориладиган ерларни босқичма- босқич фойдаланишга киритиш,

ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий қилган қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар бериш, илм-фан ва амалиёт

интеграциясини жадаллаштириш масалаларини ўз ичига олади. [2]

Мамлакатимизда

суғориладиган

ерлар

билан

таъминланиш

даражасининг жуда пастлиги, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш

ва уларни муҳофаза қилиш муоммосининг устиворлигини кўрсатади.

Ер-чекланган ресурс, шунинг учун ҳам у муҳофазага мухтож. Бир

хўжалик ерларининг кенгайиши бошқа хўжалик ерларининг камайиши ёки

умуман тугатилиши ҳисобигагина амалга оширилиши мумкин. Ердан

фойдаланишнинг бир тури майдонини кенгайтириш (масалан, ер фондининг

қайсидир тоифаси ерларини) учун бошқасини қисқартириш керак. Бир

турдаги фойдаланишлар бошқаларга қаршилик қилади. Шунинг учун ҳам

ерларни тармоқлар орасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш масаласи жуда

аҳамиятли, қийин ва ҳамма вақт ҳам асосли ечилавермайдиган масала

ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида катта ҳажмдаги ер тузиш ишларини

бажариш заруратини келтириб чиқарди. Янги турдаги хўжаликларнинг

пайдо бўлиши ер тузишни лойиҳалашнинг мазмуни кенгайишига,

усулларининг ўзгаришига, такомиллашишига олиб келди ва ерларни қайта

тақсимлаш билан боғлиқ катта ҳажмдаги ер тузиш ишларини тақазо этди. Бу

ишлар таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- янги ташкил этилаётган, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик

корхоналари, муассасалари, ҳамда ташкилотларига ер ажратиб бериш

лойиҳаларини тузиш;

- корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга давлат ва жамият

эхтиёжлари учун олиб қўйиладиган ерларни ажратиб бериш лойиҳаларини

тузиш;

- ер участкаларини натурада (жойнинг ўзида) ажратиб бериш, ерга

эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқларини, ер участкасини ижарага


background image

307

олиш ҳуқуқини, ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи

ҳужжатларни тайёрлаш;

- янги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалик ерларини яхшилаш,

тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, бузилган ерларни

рекультивация қилиш, тупроқни сув ва шамол эрозиясидан селлардан,

кўчкилардан,

сув

босишидан,

захлашдан,

қақраб

қолишдан,

заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, радиоактив ва кимёвий

моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш бўйича ишчи лойиҳаларни

ишлаб чиқиш;

- барча ерларни рўйхатга олиш, ҳамда фойдаланилмаётган, самарасиз

фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни

доимий аниқлаб бориш;

- ерларни ресурс жиҳатдан баҳолаш, ерлардан фойдаланиш ва уларни

муҳофаза қилиш юзасидан ер тузиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- ерларни баҳолаш тадбирларини ўтказиш.

Ерни ва атроф муҳитни муҳофаза этиш тўғридан-тўғри ердан

фойдаланишни ташкил этишга боғлиқ. Шунинг учун ҳам ерни муҳофаза

этиш бўйича тадбирлар ер тузиш жараёнида ишланиши керак. Ер тузиш ва

ҳудудни ташкил этиш нуқтаи назаридан бу тушунчалар яқин, сабаби, улар

ўзларида аниқ ер участкаларини акс эттиради. Ҳар қандай ер эгаликларини

ва ердан фойдаланишларни ташкил этиш, уларни ҳудудда жойлаштириш,

уларга ўзгаришлар киритиш, ерларни ер мулкдорлари, ердан

фойдаланувчилар, халқ хўжалиги тармоқлари, тармоқлар ичида тақсимлаш

хўжаликлараро ер тузиш ёрдамида амалга оширилади.[1,3]

Ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини

энг тўғри ва тўла ечиш учун улар ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар

тизимидан иборат ҳудудда кўриб чиқилиши керак, бундай ҳудуд ҳозирги

шароитда энг аввало, маъмурий тумандир. Ер тузиш ишлари таркибида

лойиҳа олди ишлари босқичи бор. Бу босқичларда катта ҳудудларда

ерлардан самарали фойдаланиш ва уни муҳофазва қилишни ташкил


background image

308

этишнинг йирик муаммолари ечилади. Лойиҳа олди ишлари босқичида

ечиладиган масалалар туман ер тузиш чизмаларида ўз аксини топиши керак.

Туман ер тузиш чизмаси ер тузиш лойиҳаларидан олдин ишланади ва

уларни тузишга асос бўлиб хизмат қилади. Туман ер тузиш чизмалари

асосида хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари ишланади. Оқибати номаълум

бўлган ва илмий асосланмаган ҳаракатларга йўл қўймаслик керак, сабаби

бунда зарар миқдори жуда катта бўлиши мумкин.

Табиий ресурсларни ва атроф муҳитни туман ҳудудида муҳофаза

қилишни ташкил этишнинг асоси ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар

ҳисобланади, уларда аниқ ишлаб чиқариш фаолияти олиб борилади.

Шунинг учун, атроф муҳит ва табиий ресурслар уларнинг атрофида ҳам

муҳофаза қилиниши керак.[4]

Ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш режалаш ва лойиҳалаш

жараёнида одамнинг нотўғри ҳаракатлари, айниқса, биосферанинг

маҳсулдорлиги пасайиши келтириб чиқарадиган, ҳар қандай зарарларга йўл

қўймайдиган ва уларни максимал чеклайдиган воситаларни мақсадли

топишдан; ердан фойдаланиш жараёнида унинг сифати ёмонлашишига

ҳамда атрофдаги ҳудудларга зарарли таъсирига йўл қўймайдиган

усуллардан фойдаланишдан иборат бўлади. Ҳўжаликлараро ер тузиш

лойиҳаларини ишлашда ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза

қилиш бу вазифанинг мазмунига мос махсус ишлар билан амалга

оширилади. Уларга қуйидагилар киради:

-ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни ташкил этишда, яъни,

уларни жойлаштиришда, ўлчамларини, чегараларини, инфратизимларни ва

ш.ў. ер ресурсларини ва атрофдаги табиий муҳитни ишончли муҳофаза

қилишни таъминловчи барча талабларга ва шартларга риоя қилиш;

-қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудида ерларни ва табиатни муҳофаза

қилиш бўйича зарур тадбирлар (ташкилий-худудий, ташкилий-хўжалик ва

бошқ.) тизимини лойиҳалаш;


background image

309

-ҳимояланадиган

ер

эгаликлари

ва

ердан

фойдаланишлар

участкаларини, минтақаларини, полосаларини худудларини ажратиш ва

улар ичида ва атрофдаги ерларда ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича

тадбирларни ишлаш.

Хўжаликлараро ер тузиш масалаларини маъмурий туман ҳудудида

ечишда, яъни, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар ўлчамларини,

уларнинг ички тузулишини, ер массивларининг жойлашишини,

чегараларини, қишлоқларини белгилашда атроф муҳитга таъсир этадиган

барча шароитлар ва омиллар ҳисобга олиниши керак. Лойиҳада қилинган

тавсиялар қуйидагиларни таъминлаши керак:

-ерларнинг маҳсулдорлигини ва сифатини сақлашни;

-ҳар бир ер эгалигини ва ердан фойдаланишни ўраб турган ҳудудда ер

ва табиий ресурсларни муҳофаза қилишни;

-ҳудудни хўжаликларда оқилона ички ташкил этиш учун оптимал

шароит яратишни;

-ҳудудни, атмосферани ва сув манбааларини ишлаб чиқариш ва бошқа

объектлар чиқиндилари билан ифлосланишдан ҳимоя қилишни;

-ерларни шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялашни;

-суғориладиган ва мелиорацияланган ерларни ҳимоялашни;

-ерларни шўрланишдан ҳимоялашни.

Ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни, уларнинг тизимларини

лойиҳалашда кейинчалик ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш

бўйича хўжаликларда ички чегараларни лойиҳалашни таъминловчи

тадбирлар белгиланиши ва шароитлар яратилиши керак, шу жумладан:

ердан тўла ва самарали фойдаланишни таъминловчи ер эгаликларининг

(ердан фойдаланишларнинг) оқилона ўлчамлари ва жойлашиши, улардаги

ер турларининг нисбати;

хўжаликлар чегараларини тупроқ эрозиясига ва бошқа салбий

таъсирларга қарши кураш талабларидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш;


background image

310

суғориладиган ерларни самарали фойдаланишга имкон яратадиган,

шўрланиш, эрозия ва бошқа салбий оқибатларга олиб келмайдиган қилиб

жойлаштириш;

хўжалик марказлари, чорвачилик фермалари ва саноат корхоналарини

сув манбаларига, ҳосилдор ерларга ва муҳофаза қилинадиган ҳудудларга

нисбатан уларнинг ифлосланишига йўл қўймайдиган қилиб жойлаштириш;

хўжалик ҳудудида оқова сувлар оқизилиб суғориладиган махсус

далаларни қишлоқлар ва чорвачилик фермаларидан чиқадиган оқова

сувларни тозалаш мақсадида тўғри жойлаштириш;

нафақат қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳудудида, балки улар атрофидаги

ерларда ҳам экологик мувозанатни сақлаш ва табиатни муҳофаза қилиш

учун зарур шароитлар яратиш;

ҳудудни хўжаликлараро ташкил этишни экологик асослаш.[5]

Бу ҳудудлардан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш тартибини

аниқлайдиган илмий тавсиялар, меъёрлар, қоидалар асосида лойиҳада

(чизмада) қуйидаги тадбирлар кўзда тутилади:

муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалик ерларидан

фойдаланиш бўйича; ҳайдалма ерлар, боғлар ва бошқа дарахтзорлардан

минерал ўғитлар ва заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш чекланган

шароитда самарали фойдаланиш бўйича;

муҳофаза қилинадиган ҳудудлар билан чегарадош ерлардан

фойдаланиш йўллари; атроф муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза

қилиш бўйича бошқа тадбирлар.

Ерлар хар доим тармоқлар орасида тақсимланиб туради. Бу мураккаб

ишлар ер тўғрисидаги қонунлар ва хукуматимиз қарорларини амалга

оширилишини таъминлайдиган давлат тадбирлари тизимидан бири бўлган

ер тузиш зиммасига юклатилган. Ҳар қандай мақсадлар учун бериладиган

ер участкаларининг майдони, шакли, жойлашиши, ҳамда бу участкалардаги

ердан фойдаланувчиларнинг ва уларнинг бошқа ердан фойдаланувчиларга


background image

311

нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари - ер тузишнинг элементидир.

Шундай қилиб, объектнинг якуний жойлашиши ер тузиш натижасида

аниқланади. Лойиҳа маъмурий органлар томонидан тасдиқланади ва у фақат

малакали ҳамда асосланган тарзда ишлангандагина барча зарур ерларни ва

атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини назарда тутиш имкониятига

эга бўлади. Бу масала юқорида баён этилган усуллар билан амалга

оширилади

АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”. Т.: Адолат, 2018

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги

“Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурслардан самарали фойдаланиш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742 сонли фармони. www.lex.uz

3. Авезбаев С., Волков С.Н. «Ер тузишни лойиҳалаш» Т.: Янги аср авлоди,

2004 -784б.

4. Атроф мухитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга оид

норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами Т.:”Адолат” 2008-659б.

5. С. Шарипов ”Ер чекланган ресурс, у муҳофазага муҳтож” “Ўзбекистон

замини” Илмий-амалий ва инновацион журнали. 2019 й. № 1сон 36-38

бетлар

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”. Т.: Адолат, 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурслардан самарали фойдаланиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742 сонли фармони. www.lex.uz

Авезбаев С., Волков С.Н. «Ер тузишни лойиҳалаш» Т.: Янги аср авлоди, 2004 -784б.

Атроф мухитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами Т.:”Адолат” 2008-659б.

С. Шарипов ”Ер чекланган ресурс, у муҳофазага муҳтож” “Ўзбекистон замини” Илмий-амалий ва инновацион журнали. 2019 й. № 1сон 36-38 бетлар

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов