Ер ресурслари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ислоҳотлар талабларига мос тарзда ташкил этиш муаммолари

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
CC BY f
73-80
10
2
Поделиться
Алтиев, А. (2023). Ер ресурслари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ислоҳотлар талабларига мос тарзда ташкил этиш муаммолари. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1), 73–80. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16742
А Алтиев, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

и.ф.н., профессор

 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада мамлакатимизда ер ресурслари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ислоҳотлар талабларига мос тарзда ташкил этиш муаммолари ва ушбу муаммоларнинг ечими ёритиб берилган.

Похожие статьи


background image

73

2. Improving the legal regulation of protection and use of biological resources in

Uzbekistan.– T .:, 2019. –320 p

3. Namazov F.S. Forest use rights in Uzbekistan. -T .: NPO "Vostok", -2000.-B.

16

4. Juraev Yu.A. Law and management in the field of use and protection of natural

resources of the Republic of Uzbekistan. Abstract for the degree of Doctor of Law.

–M., 1996. St-28-29.

5. National Report on the State of Land Resources of the Republic of Uzbekistan

Tashkent 2020. 15 b.

6. National Database of Legislation, 08.10.2021, 06/21/6320/0940, 09.11.2021,

06/21/3/1037)

6. Kholmuminov JT, Ecological Code, foreign practice and approximate

draft.//Law and duty, 2020 №2, -B 24-31.

7. National Database of Legislation, 14.12.2019, No. 09/19/993/4152;

04.02.2021, 09/21/50/0081.

8. Krassov O.I. The right of forest use. - M.: Nauka, 1990.- P. 240., Erofeev B.V.

Ecological law of Russia. -M.: 1999. -S. 456.

9. Ecological law. – Tashkent: TSU. 2018. –364.

ЕР РЕСУРСЛАРИ БЎЙИЧА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ИСЛОҲОТЛАР ТАЛАБЛАРИГА

МОС ТАРЗДА ТАШКИЛ ЭТИШ МУАММОЛАРИ

А.С. Алтиев и.ф.д., проф. “ТИҚХММИ” МТУ

Аннотация

Мақолада мамлакатимизда ер ресурслари бўйича кадрлар тайёрлаш ва

илмий-тадқиқот ишларини ислоҳотлар талабларига мос тарзда ташкил этиш

муаммолари ва ушбу муаммоларнинг ечими ёритиб берилган.

Ер ва бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойлик, халқимиз ҳаёти

ва фаравонлигининг асоси ҳисобланиб, улардан мақсадли ва самарали


background image

74

фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатини сақлаш, айниқса

жамият ва иқтисодиёт эҳтиёжларини қондириш даражасида уларни

бошқаришни ташкил этиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор

йўналишларидан биридир. Шу нуқтаи назардан 2017 йилдан кейинги даврда

қабул қилинган қонунлар, Давлатимиз раҳбарининг кўплаб фармон ва

қарорларида мамлакатимиз ер ресурсларини бошқаришнинг янги

механизмлари ва тартиблари бозор иқтисодиёти шартлари ва талаблари

асосида белгиланганлиги уларни амалиётга тадбиқ қилиш юзасидан

комплекс чораларни ишлаб чиқишни ва бунда, энг муҳими, тегишли кадр ва

мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилади.

Ҳар қандай ислоҳотни муваффақиятли амалга ошириш, хусусан ер

ислоҳоти юзасидан ҳам илмий тадқиқотлар олиб бориш, етарли

тайёргарликка эга рақобатдош бакалаврлар, магистрлар, илмий даражага эга

кадрларни тайёрлаш энг муҳим аҳамиятга эга масала ҳисобланади. 75

йилдан буён университетимизда тайёрланиб келаётган муҳандис-ер

тузувчилар ер ислоҳотининг жуда ҳам кенг хилма-хил муаммоларининг

муҳандислик-техник

ечимларини

ишлаб

чиқади

ва

уларнинг

самарадорлигини баҳолайди. Лекин бугунги кунда ер муносабатларининг

ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, экологик, бошқарув, солиқ-бюджет, бозор,

ҳудудий ва инвестициявий каби иқтисодий ўсишимиз учун жуда муҳим

масалалари юзасидан кадрлар тайёрлаш зарурати мавжуд. Бугунги кунда

университетимизда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф

муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат

қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш

қўмитаси томонидан ер тузиш ва ер кадастри, ер экологияси, ер

ресурсларини бошқариш, ер ҳуқуқи таълим йўналишлари бўйича

бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича талаблар борлиги билдирилди.

Бу эса жуда кенг ҳамкорликдаги ишларни ташкил қилишни тақозо қилади.

Шу муносабат билан энг муҳим масалалардан бирига эътиборингизни

қаратмоқчиман. Сўнги 40 йилдан ортиқ вақтда Ўзбекистонда ер


background image

75

муносабатлари бўйича битта ҳам диссертация ҳимоя қилинмаган, уларнинг

замонавий назарий ва услубий асослари устида илмий-тадқиқотлар ташкил

қилинмаган. Илм-фан ривожланмаган, илмий жамоатчилик шаклланмаган

жойда қандай натижалар бўлиши мумкинлигини ҳаммангиз яхши

тушунасиз, деб ўйлаймиз. 2010 йилда очилган магистратурани бугунги

кунга қадар 120 га яқин ёшлар тугатган, 40 дан ортиғи бугун таҳсил

олишмоқда, 10 га яқин докторантлар қабул қилинган. Улар илмий-тадқиқот

билан шуғулланишлари лозим. Бунинг учун илмий-тадқиқот институтлари,

инновацион марказлар очилиши керак. Энг қизиғи, бизнинг институтимизда

техника ва иқтисодиёт фанлари бўйича бир эмас иккита илмий даражалар

берувчи илмий кенгашлар очилган, уларда сўнги 4 йил ичида атиги 9 та

диссертация ҳимоя бўлган. Бир йилга биттадан тўғри келади. Чунки бу

борада энди ишлар тизимлашиб, бўй кўрсата бошлади.

Бундай шароитда иқтисодиётда энг муҳим, қишлоқ ва ўрмон

хўжалигида эса асосий ишлаб чиқариш воситаси, такрор ишлаб

чиқарилмайдиган ва ўрни алмаштирилмайдиган ресурс ҳисобланадиган ер

ресурсларини бошқаришнинг ўзига хос масалаларини талаба ёшларга,

докторантларга ўргатиш ва уларда бу борада муайян тушунча, малака ва

кўникмаларни шакллантириш объектив зарурат ҳисобланади. Чунки сўнгги

йилларда ер ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланмаслик, ер

ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг самарасизлиги, ерларни

ноқишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун иқтисодий ва технологик

асосланмасдан ўтказилиши орқали уларни талон-тарож қилиш ва ерлар

унумдорлигининг пасайиб кетиши ҳолатларининг муайян динамикага эга

бўлган тенденцияга айланиб улгургани бу жараёнларни самарали бошқариш

заруратини пайдо қилмоқда.

Чунки бугунги кунда ер кадастри, ер ресурсларини тақсимлаш ва

қайта тақсимлаш, ер тузиш, ердан фойдаланишни режалаштириш ва

башорат қилиш, солиқ солинадиган базани яратадиган, ер ижарасини

ривожлантирадиган, ер билан боғлиқ турли хил битимларни тузишга


background image

76

шароит туғдирадиган муайяан ер участкасини ҳар томонлама баҳолаш,

хусусийлаштиришнинг адолатли ва самарали шаклларини жорий қилиш,

давлат ер назорати, ер мониторинги, ҳудудларни минтақалаш каби ер

ресурсларини бошқаришнинг энг муҳим функциялари, шунингдек ер

ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий, экологик, маъмурий масалалари ер

муносабатларини

замонавий

талаблар

даражасига

кўтариш

имкониятларини ҳали бермаяпти. Бундан ташқари, мавжуд иқтисодий

механизм

ердан

самарали

фойдаланишни

етарли

даражада

рағбатлантирмаяпти, унинг унумдорлиги ошишини таъминламаяпти ҳамда

унумдор ерларнинг ер оборотидан чиқиб кетишининг олдини олмаяпти. Шу

нуқтаи назардан 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг бошқа

олий ўқув юртларида мавжуд бўлмаган

“Ер ресурсларини бошқариш”

бакалавриат таълим йўналишини очиш зарурати мавжуд, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ер кодекси, “Табиатни

муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги ва бошқа

қонунлар, Президентимизнинг кўплаб фармон ва қарориларида белгиланган

мамлакатимиз ер ресурсларини асраб-авайлаш, уларни экологик муҳофаза

қилишнинг янги механизмлари ва тартибларини амалиётга тадбиқ қилиш,

энг муҳими, давлатнинг ер экологик сиёсати ва назоратини, жамоатчилик

иштирокини ташкил қилиш ва амалга ошириш юзасидан кадрлар ва

мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилади.

Маълумки, табиий ва антропоген шароитлар ва омиллар таъсирида

ҳосил бўладиган ер деградацияси ҳолатлари нафақат экологик, балки

жиддий иқтисодий-ижтимоий муаммо ҳам бўлиб, дунёнинг кўплаб

мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Худди шундай Ўзбекистон ҳам тупроқ шўрлаши, кўчиб юрувчи

қумлар тарқалиш хавфи, чанг бўронлари ва қурғоқчилик муаммоларига дуч

келмоқда. Суғориладиган ер майдонлари йилдан-йилга қисқариб бормоқда.

Оролнинг қуриган ҳудудидан туз ва бошқа минерал моддаларнинг шамол

орқали тарқалиши, сув тақчиллиги оқибатида чўлланиш даражаси ортаяпти.


background image

77

22 миллион гектар ер чўлланишга мойил ҳудуд ҳисобланса, мавжуд

яйловларнинг 43 фоизи эса инқирозга учраб, чўлланиб бўлган. Сўнги 18 йил

ичида бонитет бали 60 дан юқори бўлган ерлар 10,4 %га қисқариб кетган

бўлса, ер сифати бўйича ўртача ва ўртадан паст майдонлар 14,0 %га

кўпайган.

Муаммони тўла ҳис қилмаслик ва унинг ечимига нисбатан

бепарволик, соҳага тегишли илмий тадқиқотларнинг камлиги ёки амалиётда

улардан фойдаланмаслик, бакалавр ва магистрлар тайёрланмаслиги, миллий

қонунчиликда ерларнинг экологик ҳолатини бузганлик учун ердан

фойдаланувчиларга

нисбатан

жазонинг

муқаррарлиги

таъминланмаётганлиги оқибатида мазкур масала долзарблигича қолиб

кетмоқда. Ушбу ҳолатлар бу борадаги муаммоларнинг ечимига тизимли ва

комплекс ёндашувни талаб этмоқда. Энг аввало, ушбу муаммоларни ечиш

учун зарур билим ва кўникмаларга эга мутахассис ва кадрларни тайёрлаш

лозим ва шарт.

Ўзбекистонда бугунги кунда бирорта олий таълим муассасасида

ер

экологияси

йўналишида бакалаврлар тайёрланмаётганлигини назарда

тутган ҳолда ушбу таълим йўналишини 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб

университетимизда очишдан

асосий мақсад бу

–ер ресурсларимизни асраб-

аввайлаш, уларнинг экологик ҳолатини эҳтиёжларимизни қондириш

даражасида доимо сақлаш ва яхшилаш юзасидан мавжуд муаммоларни

аниқлаш ва уларнинг ечимлари бўйича зарур ва етарли билимлар ва

қобилиётларга эга бакалавр кадрларни тайёрлашни йўлга қўйишдир.

Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман.

Конституциямиз, қонунларимиз, Президентимизнинг бир қатор фармон ва

қарорларида белгиланган вазифалар мамлакатимиз ер ресурсларининг

ҳуқуқий ҳолатини такомиллаштириш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш

услубларини амалиётга тадбиқ қилиш юзасидан комплекс чораларни ишлаб

чиқишни ва, энг муҳими, ягона давлат ер фонди юзасидан ҳуқуқий


background image

78

муносабатларни ташкил қилиш, назорат қилиш юзасидан мутахассисларни

тайёрлашни тақозо қилади.

Маълумки, ер муносабатлари кўплаб ҳуқуқ тизими тармоқларида

тартибга солиш предмети ҳисобланади: конституцион ҳуқуқда – давлат

чегарасини белгилашда; маъмурий ҳуқуқда – ердан фойдаланувчи

субъектлар орасида ҳудудларни ажратишда; фуқаролик ҳуқуқида – ер

участкалари билан битимларни амалга оширишда; молия ҳуқуқида – ер

солиғига тортишда; аграр ҳуқуқда – қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот

ишлаб чиқаришда ва бошқалар. Санаб ўтилган ҳуқуқ тармоқларида ҳуқуқий

тартибга солиш предмети бўлиб ер муносабатларининг турли хил қирралари

ҳисобланади: кенглик-базис, мулкий, ер-ишлаб чиқариш ва ҳоказо. Ер

муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда ерлардан табиий, иқтисодий,

инвестиция ресурси сифатида, хўжалик юритиш, кўчмас мулк, солиқ солиш

объекти сифатида фойдаланиш, уни ўзига хос хусусиятга эга ва алоҳида

мустақил ҳуқуқ тармоғи ҳисобланишига асос бўлади. Шу муносабат билан

ер-ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий элементи бўлиб, мамлакат ер

фондини муайян тоифа ва турларга ажратиш ва ер фондининг ягона ҳуқуқий

режими билан ер тоифа ва турлари ҳуқуқий режимининг уйғунлигини

таъминлаш ҳисобланади. Ер-ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари ва

ер ҳуқуқини давлат ҳуқуқининг алоҳида тармоғи сифатида ажратиш ернинг

яна бошқа бир қатор хоссалари билан ҳам тақозо қилинади. Шунинг учун

ҳам ер-ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги муносабатлар – ердан

фойдаланиш ва ҳудудларни ташкил этиш муносабатлари бошқа ҳеч бир

ҳуқуқ тармоғи предметида йўқ. Мазкур ҳолат ердан фойдаланиш ва

ҳудудларни ташкил этишнинг ҳуқуқий режими унинг алоҳида ҳуқуқ

тармоғи институти сифатида ажралишини талаб қилади. Ер хўжалик

объектларини жойлаштириш учун кенглик базиси бўлиши билан бир вақтда

табиат объектлари – ўрмонлар, сув, ўсимликлар ва бошқалар учун ҳам

жойлашиш

жойи

ҳисобланади,

бу

эса

ердан

фойдаланиш

муносабатларининг экологик-ҳуқуқий режимини тақозо қилади.


background image

79

Шу нуқтаи назардан ердан фойдаланишни бозор иқтисодиёти

шартлари ва янги экологик сиёсатнинг ривожланиши шароитида амалга

ошириш амалдаги Ер кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқишни тақозо

этмоқда. “Давлат ер мулкини ажратиш тўғрисида”, “Ер баҳолаш фаолияти

тўғрисида”, “Ҳудудларни ташкил этиш тўғрисида”, “Тупроқ унумдорлиги

тўғрисида” каби қонунларни қабул қилиш, уларни қўллаш амалиётини

тизимли ва комплекс ташкил қилиш, назорат қилиш, бу борадаги

ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш зарур.

Ер муносабатлари ва ҳудудларни ташкил қилиш соҳасида меъёрий-

ҳуқуқий қоидаларни амалиётда қўллаш халқаро ҳуқуқ талаблари

даражасида рақобатдош мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилади.

Ҳозирги даврда университетимизда ва Тошкент давлат юридик

университетида

ер муносабатлари ва ҳудудларни ташкил қилишнинг

ҳуқуқий асослари

юзасидан кадрлар тайёрланмаяпти, ваҳоланки бу соҳада

ҳуқуқбузарлик ҳолатлари камаймаяпти.

Мамлакатимизда ердан фойдаланиш ва ҳудудларни ташкил қилишни

ҳуқуқий таъминлаш юзасидан юқоридаги муаммоларнинг мавжудлиги

университетимизда бу борада бакалавриат таълим йўналиши ва

магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни 2022-2023 ўқув

йилидан бошлаб йўлга қўйишни тақозо қилмоқда.

Бугунги кунда ер ресурслари тўғрисидаги фан Ўзбекистонда алоҳида

мустақил фан тармоғи ҳисобланмаяпти. ОАКдаги таснифга кўра ер

ресурслари тўғрисидаги фан қишлоқ хўжалиги фанлари таркибига

киритилган. Ваҳоланки, ер ресурслари фақат қишлоқ хўжалиги

муносабатлари объекти эмас, балки фуқаролар, саноат, транспорт ва бошқа

инфраструктура, ўрмон хўжалиги, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш,

соғломлаштириш, рекреация, тарихий-маданий муносабатлари объекти ҳам

ҳисобланади, яъни ер кўпмақсадли ва кўпфункцияли объект бўлиб, ундан

фойдаланишнинг илмий-услубий асослари ҳам турли-туман ҳисобланади.


background image

80

Хулоса шуки, ер ресурслари ҳақидаги фанни алоҳида фан тармоғига

айлантириш лозим.

Яна бир муҳим масала бу – ер ресурслари бўйича илмий-тадқиқот

ишлари юзасидан таклиф ва лойиҳаларни кўриб чиқишда Инновацион

ривожланиш вазирлигида алоҳида илмий-техник кенгаш очиш лозим деб

ҳисоблаймиз. Бу бўйича ишлар бошланган. Чунки тадқиқотчи ва

мутахассислар томонидан ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни экспертиза

қилишда соҳанинг олим ва экспертлари иштирок қилишмаяпти.

Юқоридаги ва бошқа муаммолар ечимлари юзасидан барча

манфаатдор томонлар ўзаро ҳамкорлигининг янги шакллари ва услубларини

жорий қилишга жуда катта эҳтиёж борлиги нуқтаи назардан бу борада

жиддий ва масъулият билан ёндашиш тақозо қилинмоқда. Зеро, айни

шундай ёндашув барчамизнинг нафақат ўз касбимизга муносабатимизни

ўзгартиради, балки ислоҳотларни тўғри ва самарали амалга ошириш

қобилиятига эга бўлган кадрларни тайёрлаш пировард натижада

мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янада юксалтиришга

хизмат қилиши учун кенг имкониятларни яратади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов