Authors

  • Пулатова Малоҳат Рихсибаевна
  • Исамиддинов Элбек Абварович

Author Biographies

  • Пулатова Малоҳат Рихсибаевна

    Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ фалсафаси ва герменевтика кафедраси в.б.доценти

  • Исамиддинов Элбек Абварович

    Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ фалсафаси ва герменевтика кафедраси 1 курс магистри

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.94950

Abstract

Шарқ мумтоз адабиётида Қуръон ва Ҳадисларнинг мазмун-моҳияти ижодкорларни қизиқтирган, улар муқаддас манбалардан илҳомланган, муқаддас манбаларда келтирилган ғоялар ва қарашлар ижодкорларни янги асарлар яратишга ундаган  ва шу тариқа кейинчалик ижод вакилларининг ахлоқий-ғоялар акс этган махсус асарлари, яъни арбаъинлар вужудга келган.  


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

145

ШАРҚ АДАБИЁТИДА “АРБАЪИН” АНЪАНАСИ

Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ фалсафаси ва

герменевтика кафедраси в.б.доценти

Пулатова Малоҳат Рихсибаевна

Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ фалсафаси ва

герменевтика кафедраси 1 курс магистри

Исамиддинов Элбек Абварович

Шарқ мумтоз адабиётида Қуръон ва Ҳадисларнинг мазмун-моҳияти

ижодкорларни қизиқтирган, улар муқаддас манбалардан илҳомланган,

муқаддас манбаларда келтирилган ғоялар ва қарашлар ижодкорларни янги

асарлар яратишга ундаган ва шу тариқа кейинчалик ижод вакилларининг

ахлоқий-ғоялар акс этган махсус асарлари, яъни арбаъинлар вужудга келган.

Пайғамбар (с.а.в.) ҳадислари ва уларга битилган бадиий шарҳлар шарқ

адабиётида қадимдан мавжуд бўлиб, бунга қуйидаги ҳадис асаос бўлган:

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)дан “Кимки, менинг ҳадисларимдан

қирқтасини ёд билса, унга амал қилса ва уни бошқаларга ўргатса қиёмат куни

менинг шафоатим остида бўлади

1

”,-деган ҳадис етиб келган. Шунга кўра

муайян мавзудаги ҳадислардан 40 тасини бир ерга жамлаб, уларни халққа

етказишга интилганлар. Ўртамиёна саводга эга бўлган кишилар қайси ҳадис

зарурий ва ҳаётийроқ, қайси бири эътиқод ва ахлоқни яхшилашда муҳимроқ

эканлигини танлашга қийналганлар, шу сабаб олиму-фузалолар оддий

халқнинг тушунчалари ва шароитларга мос, ҳамда ёдлашга осон бўлган одоб-

ахлоққа оид, ўқилиши қисқа ва ёд олиниши осон бўлган содда ҳадислардан 40

тасини саралаб, бир китобга жамлаганлар ва араб тилида “Арбаъин” деб ном

берганлар, уларга шарҳлар ҳам битганлар. Ҳар бир даврнинг ўз “Арбаъин”лари

мавжуд бўлиб, уларда аниқ мавзу ва мақсад илгари сурилган. XII асрдан бошлаб

1

Ал-Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий. “Бўстон ул-орифийн”. - Т., Мовароуннаҳр, 2004.-240 б. 144 б.

Абу Бакр Лоҳурий. “Ҳадиси Усфурий”.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

146

Шарқ мумтоз адабиётида “Арбаъин” яратиш ва уларга шарҳ ёзиш кенг

тарқалган. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ваъда қилган шафоат ва хайрли

дуоларига эришиш умидида жуда кўп муҳаддис ва уламолар, адиб ва шоирлар

арбаъин ҳадис асарларини ёзганлар. Хожи Халфа ўзининг “Кашф уз-зунун”

номли қомуси ва унинг иловаси бўлган “Изоҳ ул-макнун” асарида арбаъин

ҳадис ҳақида ёзилган асарлардан тўқсон бештасини санаб ўтади

“Арбаъин”нинг луғавий маъноси: - 40 демакдир. Шунингдек, 40 кун

чилла ўтириш яъни, суфийларнинг 40 кун ҳилватда риёзат чекишлари ва

ибодатлари, ҳамда инсон вафотидан 40 кун ўтганидан кейинги маъракани ҳам

англатади.

2

Арбаъинлар таркибидаги 40 та ҳадис моҳиятан дин ва шариатга оид

улуғ бир қоида чамбарида бўлган.

Ҳадислар араб тилида бўлганлиги, машҳур муҳаддисларнинг асарлари

ҳам араб тилида ёзилганлиги туфайли ўтмишда фақат араб тилини мукаммал

билган кишиларгина уларнинг маъносидан хабардор бўлган. Араб тилини

чуқур эгаллаган уламолар, муҳаддислар хатиблар, воъизлар жамоат жойларида,

маъракаларда кенг халқ оммасига ҳадисларнинг маъносини айтиб, шарҳлаб,

тушунтириб берганлар. Шу сабаб ҳадисларни оммага осонроқ етказиш

мақсадида адабиётнинг турли жанрларидан кенг фойдаланганлар. Ҳадисларни

тушунтириш ва шарҳлашда хикоят, ривоят ва қиссалар муҳим роль ўйнаган.

Баъзи арбаъинларда ҳадислар Қуръон оятлари билан қувватланса, баъзиларида

40 та ҳадисни тўғри англаш учун ҳадисдан сўнг бир ва бир неча хикоят ва

ривоятлар келтирилган. Баъзи арбаъинларда эса, ҳар бир ҳадисдан сўнг унинг

шеърий талқини қитъа жанрида берилган

3

. Бу эса арбаъин анъанасининг ўзига

хос хусусиятларини белгилаб беради.

Ҳадислар Шарқ мумтоз адабиётида, шу жумладан, ўзбек адабиётига ҳам

маънавий, ҳам бадиий жиҳатдан катта таъсир кўрсатган. Алишер Навоийнинг

устози Абдураҳмон Жомий (1414-1492) арбаъин асарлар яратиш анаънасига

амал қилиб, 1481/886 йилда ёд олиниши осон ва ёзилиши қисқа бўлган одоб-

2

Муҳаммад Ғиёсуддин. “Ғиёс ул-луғат”. 1-жилд. “Нашриёти адиб”, 1997 й.

3

Шарқ мумтоз шеъриятида қитъа жанри ўзининг вазни, ихчамлиги, муайян шакл хусусиятларига эга бўлганлиги

билан салмоқли ўринн тутади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

147

ахлоқ доирасидаги 40 та ҳадисни саралаб олиб, қирқ ҳадиснинг ҳар биридаги

мазмуни асосида форс тилида қитъа – тўртлик яратди ва уни “Чиҳил ҳадис”

яъни “Арбаъин” деб номлади. Алишер Навоий устозига эргашиб, худди шу

“Чиҳил ҳадис”ни ўзининг таъбири билан айтганда “форсийдонлар идрок

айлаган 40 ҳадис маҳиятидан туркийзабон халқларни баҳраманд этишни” ният

қилиб, “Арбаъин”ға туркича тил била таржима орзуси кўнгулға тушти....”

4

ва

уни форс тилидан ўзбек тилига ўгирган.

Шарқда арбаъин асар ёзиш анъана бўлган

5

. Ҳар бир даврнинг ўз

“Арбаъин”лари мавжуд бўлиб, уларда аниқ мавзу ва мақсад илгари сурилган.

XII асрдан бошлаб Шарқ мумтоз адабиётида “Арбаъин” яратиш ва уларга шарҳ

ёзиш кенг тарқалган. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ваъда қилган шафоат ва

хайрли дуоларига эришиш умидида жуда кўп муҳаддис ва уламолар, адиб ва

шоирлар арбаъин ҳадис асарларини ёзганлар. Хожи Халфа ўзининг “Кашф уз-

зунун” номли қомуси ва унинг иловаси бўлган “Изоҳ ул-макнун” асарида

арбаъин ҳадис ҳақида ёзилган асарлардан тўқсон бештасини санаб ўтади

Демак, Жомий ва Навоийнинг устоз билан шогирд муносабатлари,

дўстлиги, ўзаро маслакдошлиги, маънавий ҳамкорлиги бошқа нодир асарлари

каби “Арбаъин”нинг ёзилишига ҳам сабаб бўлган.Ҳадислар форс ва ўзбек

тилига таржима қилинмаган бир вақтда қирқ ҳадислар асосидафорс ҳамда ўзбек

тилларида тўртлик-қитъалар яратилиши Жомий ва Навоий “Арбаъин”ларининг

қимматини яна ҳам оширди. Хусусан “Арбаъин” ҳадисларга бағишланган

махсус асар бўлганлиги учун аҳамияти жуда каттадир. “Арбаъин” Навоий

асарлари ичида энг кўп кўчирилгани ва энг кўп ўқилганларидан ҳисобланади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қўқон Адабиёт музейи

қўлёзмалар фондида ягона нусхада инв. Р-35. КП-4096 рақами остида Жомий ва

Навоийнинг “Арбаъин” асари сақланмоқда. Мазкур мақоламизда шу нусха

ҳақида маълумот берамиз. Бу қўлёзма ноёб нусхалардан бўлиб, матншунослик,

4

Навоий. Асарлар XIV т. – Т., 1967. 46 б.

5

XVI асрда Муҳаммад Фузулий (1494-1556) ҳам мазкур анаънага кўра Жомийнинг “Арбаъин” асарини

озарбайжон тилига ўгирган. Бу асар ҳам Шарқда халқлари орасида “Арбаъин” ёки “Чиҳил ҳадис” номи билан
жуда машҳур бўлган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

148

манбашунослик фани ва хаттотлик, китобот санъати учун ҳам эътиборли

манбадир.

Бу қўлёзма манба қачон, қаерда, ким томонидан кўчирилганлиги

номаълум, китоб яхши сақланган, қалин картон билан муқоваланган.

Муқованинг каъби ва қолган уч томонига яшил рангдаги қалин чарм

ишлатилган. Муқованинг ташқи юзасига тўқ яшил рангли қоғоз ёпиштирилган.

Муқовага тўқ қизил рангда бостирма нақш ишлатилган. Нақшда муқовачи

(саҳҳоф)нинг исми “Саҳҳоф Мулла Умар Муҳаммад” деб ёзилган. Китоб

таъмирланган. Китобнинг ички юзасига жигарранг тери ёпиштирилган. Бу тери

асл муқованики бўлиши мумкин. Кўринишидан китоб муқоваси бошқа асар

муқоваси. Варақлар сони -102 та. Қўлёзма қоғози сарғиш рангдаги Қўқон

қоғози, хати чиройли настаълиқда ёзилган. Қўлёзманинг ҳеч бир варағи ёки

ҳарфи уринмаган. 1- саҳифадан бошлаб 30-бетгача саҳифалар бўш қолган.

Тадқиқотимиз асоси бўлган “Арбаъин” асари китобнинг 31 б дан 71 б

саҳифаларига,яъни 38 та варақда “Арбаъин” асари жойлаштирилган.

Китобнинг 73-74- варақлари бўш қолдирилган. 75 а дан бошлаб шоир

Амирий, Вазир, Баҳжад, Гулҳанийнингқитъа ва ғазаллари кўчирилган.

Шоирларнинг шеърлари қора ва қизил сиёҳларда ёзилган. Ҳошияга олинмаган.

Кўринишидан тугалланмаган.

Китобнинг 88 саҳифасидан 102 саҳифасигача бўлган варақлар бўш

қолдирилган. Китобнинг сўнги саҳифасида форс тилида, чиройли насталиқ

хатида икки мисра шеър ёзиб қўйилган. Кўринишидан китоб мажмуага

тайёрлаб китобот қилинган. Мажмуа охирига етмаган. Бироқ “Арбаъин” асари

алоҳида “ҳафтранг

6

” қоғозга ёзилганидан унинг тугаллангани кўриниб

турибди.Китоб битта котиб томонидан кўчирилган.

Биз тадқиқ этаётган ушбу “Арбаъин” асари юқорида қайд этиб

ўтганимиздек, китобот санъатининг ўзига хос жиҳатларидан (кўринишларидан)

бири бўлган “ҳафтранг” қоғозига чиройли насталиқда,оқ ва сариқ сиёҳларда

6

Ўрта аср китобатчилигида қўлланилган ҳар хил рангли, яхши сифатли қоғоз. Бундай қоғоз кўпроқ баёзлар

ҳамда бир қатор шоирлар шеърлари мажмуасидан иборат китоблар тайёрлашда ишлатилган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

149

кўчирилган. Бунда яхши сифатли жигарранг ва қора рангли қоғоз

ишлатилган.Арбаъин асари икки қатор жадвалга олинган. Асосий матн – қитъа

саҳифанинг ўртасига жойлаштирилиб, қизил ва тўқ кўк рангдаги хошияга ва у

яна ташқи оқ рангда жадвалга олинган. Матн ўлчови 18х9. Қўлёзма ўлчови 27

х 15,5. Китоб варақларида пойгир белгилари бор.

Асар анъанавий “Басмала” билан бошланган. Бунда фақат Жомийнинг

арбаъин асари муқаддимаси, яъни “Сабаби таълифи манзума” тўлиқ ва чиройли

ва нуқсонсиз кўчирилган. Ушбу қшлёзма нусхага Навоийнинг “Арбаъин”

асарига ёзган муқаддимаси киритилмаган.

Муқаддима тўрт саҳифада 31 -34 бетларда қора сиёҳ билан ёзилган, кўк

ва қизил ранглар билан икки қаторли хошияга олинган. Муқаддиманинг 1- ва 2-

саҳифалари бир устунда 4 қаторда ёзилган, 3-, -4 саҳифалари бир устунда 6

қаторда ёзилган.

Аслида Жомийнинг “Арбаъин” асари–муқаддима, асосий қисм ва

хотима 2 та қитъа ҳамда араб тилида ёзилган дуо билан тугалланган. Бу қўлёзма

китобда эса фақат анъанавий “басмала” берилган, хотима ва калафон йўқ.

Муқаддима сўнгида котиб ўзидан “Қала с.а.в.” деб қўшиб қўйган.

Одатда “Арбаъин”нинг бошқа қўлёзма нусхаларида аввал араб тилидаги

ҳадис қизил сиёҳ билан ажратиб кўрсатилар ва унинг тагидан қора сиёҳда

шеърий шарҳи берилар эди. Бу қўлёзма нусхада фақат битта ҳадис яъни

биринчи ҳадис қизил сиёҳ билан ажратилмасдан қора сиёҳда

ٌبحي يتح مكدحا نمؤيلا

هسفنل ٌبحي ام هيخلا

(Қайси бирингиз токи ўзига раво кўрмаганни биродарига раво

кўрар экан, имонли бўлмайди

7

)берилган, тагидан Жомийнинг шеърий шарҳи

ҳам қора сиёҳда ёзилган. Қолган 39 та ҳадис берилмасдан тўғридан-тўғри

қитъалар кўчирилган. Бунда аввал Жомийнинг шеърий таржима шарҳи битта

саҳифага,

кейинги

саҳифага

Навоийнинг

шеърий

таржима

шарҳижойлаштирилган.Шу тартибда қитъалар ҳадисларсиз ёзиб борилган.

Асар охирги қирқинчи қитъалар билан тугалланган.Қитъалар жуда чиройли

хатта, хатосиз кўчирилганлиги ўқувчига қийинчилик туғдирмайди. “Арбаъин”

7

Алишер Навоий. Арбаъин.(нашрга тайёрловчилар: Каримбек ва Саидбек Хасан)–“Меърос”, Т. 1991.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

150

асари охиридаги хотима кўчирилмаган, хатто калафон ҳам йўқ. Шунга қарамай

қитъалар хатти сиймийда яъни жигарранг, қора рангли қалин қоғозларга оқ

ҳамда сариқ сиёҳларда, дона-дона қилиб,настаълиқ хатида кўчирилганлиги

китобнинг қийматини янада оширган, ўқувчига эстетик завқ бағишлайди.

Бу қўлёзма тугалланмаган мажмуа сарасига кирсада, XIX аср китобот

санъти намунасига оид ноёб нусхалардан хисобланади. Шунингдек,

матншунослик, манбашунослик фани, хаттотлик, зийнатли китобат санъати

учун ҳам бебаҳо манбадир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Навоий асарларининг китобат

қилиниши турлича бўлиб, бу қўлёзмаларнинг хилма-хил китобат қилиниши

турли давр ва турли ижтимоий табақаларнинг маънавий дунёси, талаби ва

эстетик завқининг маҳсули дейиш мумкин.

Диний ва ахлоқий асарлардан “Арбаъин”ининг ўтмишда кўп мутолаа

қилинганлиги унинг қўлёзмалар фондларида сақланаётган нусхалари сонидан

ҳам билиш мумкин. Шу билан бирга қўлёзма нусхаларнинг турли котиблар

томонидан ўзгача бир завқ билан кўчирилганлиги ҳар бир даврнинг ўз бадиий

китобат санъати юзага келганлигидан далолат беради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.

Собрание восточных рукописей АН УзССР. –.VII. –Т., 1964.

2.

Қ. Муниров. А. Носиров. Алишер Навоий қўлёзма асарлари каталоги. Т.

“Фан”. 1970.

3.

М. Ҳакимов. Навоий асарлари қўлёзмаларининг тавсифи. Т. “Фан”. 1983.

4.

Каталог фонда института Рукописей. Том. I. –Т., 1988; II. 1989.

5.

Шукур Қурбон. Арбаъин. Алишер Навоий назм ила баён этган ҳадислар.

“Меҳтат”. Т. 1991.

6.

Ал-Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий. “Бўстон ул-орифийн”. - Т.,

Мовароуннаҳр, 2004.

7.

Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий. Қириқ ҳадис.

“Мовароуннаҳр” Т. 2005

8.

Д. Муродов. Ҳадисшунослик атама ва иборалар. –Т., “Фан”. 2009.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

151

9.

М. Ҳакимов. Шарқ манбашунослиги луғати. Т. “Davr press”. 2013.

10.

Қўлёзма китоб: инв. Р-35. КП-4096 рақамли қўлёзма нусха.

Most read articles by the same author(s)

Пулатова Малоҳат Рихсибаевна, Эргашев Орифжон Маъруфжон ўғли, ХАДИСЛАРНИНГ БАДИИЙ ИНКИШОФИ , Modern education and development: Vol. 20 No. 5 (2025)