Authors

  • Пулатова Малоҳат Рихсибаевна
  • Эргашев Орифжон Маъруфжон ўғли

Author Biographies

  • Пулатова Малоҳат Рихсибаевна

    Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ фалсафаси ва герменевтика кафедраси в.б.доценти

  • Эргашев Орифжон Маъруфжон ўғли

    Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ фалсафаси ва герменевтика кафедраси 1 курс магистри

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.94951

Keywords:

“Қуръон” оятлари ҳадислар арбаъин анъана. Аннотация.. Данная статья посвящена традиции написания произведений арбаъин в истории литературы народов Востока. В статье освещены особенности и своеобразие традиции

Abstract

Ушбу мақолада Шарқ халқлари адабиёти тарихида арбаъин асарлар ёзиш анъана бўлганлиги ва бу анъананинг ўзига хослиги ёритиб берилган. Бинобарин, аръбаин анъанаси унинг жанр хусусиятларидан бири бўлиб, айнан шеърий асарлар, турли шакллардаги ривоятлар, афсоналарнинг халқ оммаси орасида кенг тарқалганлиги мазкур жанрнинг адабий анъана даражасига кўтарилганлигидан далолат беради.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

136

ХАДИСЛАРНИНГ БАДИИЙ ИНКИШОФИ

Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ фалсафаси ва

герменевтика кафедраси в.б.доценти Пулатова Малоҳат Рихсибаевна

Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ фалсафаси ва

герменевтика кафедраси 1 курс магистри

Эргашев Орифжон Маъруфжон ўғли

Аннотация: Ушбу мақолада Шарқ халқлари адабиёти тарихида

арбаъин асарлар ёзиш анъана бўлганлиги ва бу анъананинг ўзига хослиги ёритиб

берилган. Бинобарин, аръбаин анъанаси унинг жанр хусусиятларидан бири

бўлиб, айнан шеърий асарлар, турли шакллардаги ривоятлар, афсоналарнинг

халқ оммаси орасида кенг тарқалганлиги мазкур жанрнинг адабий анъана

даражасига кўтарилганлигидан далолат беради.

Таянч сўз ва иборалар: “Қуръон” оятлари, ҳадислар, арбаъин, анъана.

Аннотация.. Данная статья посвящена традиции написания

произведений арбаъин в истории литературы народов Востока. В статье

освещены особенности и своеобразие традиции

Опорные слова и выражения: Аяты Куръана, хадисы, арбаъин,

традиция.

Summary: This given article is devoted to the traditions of writing Arbain's

works in literature of history people of the East. In the article the special features of

tradition has been described.

Keywords and expressions: Kuran's sayings, stories, arbain, tradition.

Жаҳон халқлари бир-бирларининг санъати, адабиёти, илм-фани ва

маданияти ютуқларидан баҳраманд бўлиши умуминсоний маънавий ҳамда

маданий қадриятларнинг шаклланиши, инсониятнинг маънавий юксалишида

муҳим аҳамиятга эга.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

137

Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётган бугунги

кунда, барча соҳалар қатори илмий меросимизнинг таркибий қисми бўлган

мумтоз адабиётимиз намояндаларининг диний, маънавий, бадиий асарларини

ўрганишда янги ёндашувлар жорий этилмоқда. Шарқ мумтоз адабиётида ўзига

хос анъанага эга бўлган буюк алломаларимизнинг бадиий-маърифий, диний

меросига оид кўп асрлик арбаъин қўлёзма манбаларини жумладан, Жомий,

Навоий ва Фузулий “Арбаъин” – “Чиҳил ҳадис” асарларини ўрганиш бугунги

авлодларнинг таълим-тарбияси ва маънавий камолотида муҳим аҳамият касб

этади.

Ислом дини ўз тараққиёти ва бутун шарқ ҳудудига кенг ва чуқур кириб

бориши натижасида ислом минтақа маданияти доирасидаги халқларнинг

тафаккурини маънавий қадриятлар асосида бирлаштириб, моҳиятан барча

мусулмон халқлари учун ягона бўлган яхлит маданиятни, хусусан яхлит

фалсафа, илм фан, бадиий адабиётни шаклланишига асос бўлиб хизмат қилди.

Ислом энциклопедиясида қайд этилишига кўра, “ислом дини дунё динларининг

бири сифатида инсоният тамаддуни тарихида жуда катта роль ўйнади ҳамда

ҳозиргача ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида дунё бўйлаб таъсир ўтказиб

келмоқда. Шу боис ҳам, мусулмон давлатлари халқларининг маданий мероси

ва мафкуравий-маънавий қадриятларига нисбатан қизиқиш кундан кун ортиб

бормоқда”

1

.

Ислом динининг халқимиз тарихи, маданияти, урф-одатида тутган

ўрнини холис баҳолаш

мақсадида миллий ўзликни англаш

ва

аждодларимизнинг бой илмий-фалсафий ва маданий-маърифий меъросини

қайта тиклаш борасида изчил давлат сиёсати олиб борилмоқда. Чунки, дин

инсон мафкураси ва эътиқодида ўзига хос ўринга эга бўлиб, диний эътиқод

одамлар учун зарур маънавий эҳтиёждир.

Шарқ мумтоз адабиётида “Арбаъин” – “Чиҳил ҳадис” асар ёзиш, яъни

40 та ҳадисни бир ерга жамлаб, унинг маъносини оддий халққа тушунтириб

бериш, унга шарҳ ёзиш анъана бўлган. Кузатувлар шуни кўрсатадики, ҳар бир

1

Ислам энциклопедический словарь. –Москва: Наука, 1991.-С. 3. (-315 с).


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

138

даврнинг ўз “Арбаъин”лари мавжуд бўлиб, уларда аниқ мавзу ва мақсад илгари

сурилган.

Пайғамбаримиз

Муҳаммад

(с.а.в.)дан

“Кимки,

менинг

ҳадисларимдан қирқтасини ёд билса, унга амал қилса ва уни бошқаларга

ўргатса, қиёмат куни менинг шафоатим остида бўлади”, –деган ҳадис етиб

келган. Шунга кўра ҳадислардан 40 тасини ёдлаб олишга ва уларни халққа

етказишга интилганлар. “Арбаъин”нинг луғавий маъноси: –40 демакдир.

Шунингдек, 40 кун чилла ўтириш яъни, суфийларнинг 40 кун хилватда риёзат

чекишлари ва ибодатлари ҳамда, инсон дунёга келган кундан 40 кунни ва

вафотидан кейинги 40 кунни ҳам англатади.

2

Қирқ кун –“покланиш” даври деб,

аталади.

Ўрта аср мутафаккирлари пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг турли

мазмундаги аҳлоқий ҳамда ислом аҳкомларига оид ҳадислардан 40 тасини

танлаб, бир ерга жамлаганлар. Жамланган қирқта ҳадиснинг маъно-моҳиятини

оддий халққа осонроқ тушунтиришга интилганлар. Бунда наср ва назмдан

унумли фойдаланганлар.

Турли назарий тадқиқотларни ўрганиш асосида ҳамда арбаъиннинг

шакли ва мазмунига доир спецификани белгилаш негизида биз ўз

тадқиқотимизда арбаъин адабий жанрининг бир нечта умумий жанр

хусусиятлари мавжуд деб ҳисоблаймиз. Ушбу мақоламизда:арбаъиннинг

адабий жанр хусусиятлари ҳақидага баъзи фикрларимизни билдириб ўтамиз.

Биз арбаъин жанр хусусиятларини белгилашда адабий асарнинг “шакл

ва мазмун, яхлитлиги”

3

тамойилидан келиб чиқдик. Шу боис, белгиланган

классификацияда ҳам шакл унсурларига, ҳам мазмун унсурларига алоҳида

эътибор қаратдик. Агар белгиланган хусусиятларнинг ҳар бири таҳлил

қилинадиган бўлса, ҳар бир белгининг ўзига хос сабаби ва объектив зарурати

намоён бўлади:

Арбаъин асарларида тил ва стиль масалалари – бадиий асар тили унинг

бетакрорлигини билдирувчи бош бадиийлик хусусиятларидан бири

2

Муҳаммад Ғиёсуддин. “Ғиёс ул-луғат”. 1-жилд. (Нашриёти адиб). Душанбе: 1997

3

Теория литературы. Том первый. Теория художественного дискурса. Теоретическая поэтика. -Москва:

«Академия», 2007. - 510 с.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

139

ҳисобланади. Арбаъин бадиийлигида тил ўзига хос муҳим ўрин тутади. Мазкур

тил жуда аниқ тилдир. Чунки у Қуръон ва Ҳадис тили билан бевосита

боғланган. Маълумки, Қуръон ва Ҳадис тилини ўзгартириб бўлмайди, улар

турғун, қатъий ва муқаддасдир. Бинобарин, муаллиф тили Қуръон ва

Ҳадислардан иқтибос келтирганда уларни ўзгартирмайди. Бироқ, арбаъин

структурасида баъзи холларда турли афсона, ибратли ҳикоялар, мақоллар,

маталлар келтирилиши мумкин. Мана шундай ўринларда муаллиф маҳорати

ишга тушади.

Бинобарин, тилнинг эстетик потенциалини, демакки, биз кўраётган

экспрессив ва волюнтатив функциялари асосини мана шу тилнинг парадигмик

жиҳатдан тартиблаштирилган барча мавжуд стилистик заҳиралари ташкил

қилади”

4

.

Шунингдек, наср ва назмда яратилган “Арбаъин” асарлари ислом

динининг асл моҳиятини содда ва ғаройиб ҳикоятларда бадиий тимсоллар

билан безанган ҳолда халқ оммаси қалбига йўналтирилган. Бу эса арбаъин

асарларининг бадиий хусусиятларини белгилайдиган омиллардан биридир.

Шунингдек, иқтибосдан ташқари барча ўринларда, шеърий ва насрий

талқинда муаллиф тилининг ўзига хослиги намоён бўлади. Тилнинг ўзига

хослиги стил ва бадиийликда кўринади. Чунки, тил бадиийлиги нутқнинг

гўзаллги, унинг нафосати ва ўзига хос акс этитриш ва таъсирчанлиги билан

боғлиқ.

Масалан, Жомий ва Навоий қуйидаги ҳадисни бадиий образлар орқали

талқин қиладилар

5

:

هراج نود نمؤملا عبشي لا

Мўъмин қўшнисиз тўқ бўлмайди.

Жомийда:

یناملسم هطخ رد هک ره

هيامنارگ نيد دقن زا دشاب

4

Рустамий С. Балоғат илмида лингвистик назариялар ва тил ҳодисаларининг ёритилиши. –Тошкент:

“Наврўз”, 2017. -170 б.

5

ARAYANA Vol. XXIV, 1-2, Jan-Feb. Kabul. P. 1996.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

140

ریس دتفخ شيوخ هک دنسب هن

هياسمه هنسرگ دنیشنب

(яъни, кимки, мусулмонлар ўлкасида (диёрида) дин туфайли обрў-

эътиборга, эга бўлади, қачонки, у қўшниси оч бўлганида (бўла туриб) ўзининг

қорни тўқ ухлашига (беписанд бўлмаса) чидай олмаса).

Навоийда:

Кимки, мўминдурур, қачон чидағай

Ким, ўзи тўқу қўшни бўлгай оч.

Анга дағи керак етурса касиб,

Хонида гар кулмочу, гар умоч.

Каноничность –мазкур хусусият арбаъиннинг жанр сифатида бевосита

ислом динининг муқаддас манбалари, яъни Қуръон ва Ҳадис билан

боғлиқлигидан келиб чиқади. Арбаъиндаги ҳар бир ҳадиснинг албатта ровийси

бўлиши шарт саналади.

Маълумки, Қуръон матни муқаддас саналади. Унинг асосида Қуръон

мазмуни ҳам муқаддасдир. Унинг мазмунини нотўғри талқин қилиш, бузиш ва

ўз шахсий мақсадларига кўра ўзгартириш қатъий равишда қораланиб, мумкин

эмаслиги белгилаб берилган. Бу – белгиланган тартиб. Бу – муқаддас қоида. Шу

боис арбаъинда ҳам бу тартиб қоидаларга қатъий амал қилинади. Арбаъин

талқин қилади, аммо ҳеч қачон мазмунни ўзгартиролмайди, уни бузолмайди.

Бинобарин, мана шу қатъий меъёр, мазмунга нисбатан бўлган эҳтиромли

муносабат ва қонуният, яъни диний канон арбаъиннинг жанр сифатидаги

каноничность хусусиятини белгилаб беради. Шундай қилиб, ислом дини

муқаддас манбаларига, уларнинг мазмунга бўлган эҳтиром ва қатъий

белгиланган меъёрларга асосланиш арбаъинга доир каноничность жанр

хусусиятини қатъийлигин намойиш этади.

Худди шундай каноник муносабат ҳадис мазмунига ҳам тегишлидир.

Шамсуддин Муҳаммад Омулийнинг тадқиқотига кўра, ҳадислар Пайғамбар

Муҳаммад (с.а.в)нинг айтган сўзлари, ҳатти-ҳаракатларини акслантирувчи

маълумотлардир. Ҳадисларнинг ижтимоий баҳоланиши муқаддас бўлиб, улар


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

141

Пайғамбар ҳаёти, руёбга оширган амаллари, сўзлари, яъни қарашлари ва

ғоялари моҳиятини ўзида мужассам этади. Шунингдек, ҳадислар орқали

Қуръон оятлари тушунтирилади ва мусулмонларга тўғри йўл кўрсатилади.

Ҳадисларнинг маъносини бузиш, айниқса, ёлғон ҳадис тўқиш оғир гуноҳ

саналади. Шунга кўра, нафақат Қуръон оятлари, балки ҳадислар талқин

этилганда ҳам, арбаъиннинг кононичность жанр хусусияти устувор қолади

6

.

Масалан, Имом Муҳиддин Нававийнинг “Қирқ ҳадис” китобида ҳаёнинг

фазилати ҳақидаги ҳадис қуйидаги мисоллар билан изоҳланади

7

:

Йигирманчи ҳадис:

Ҳаёнинг фазилати

الله لوسر لاق لاق هنع الله ىضر ىردبلا ىراصنلاا ورمع نب ةبقع دوعسم ىبا نع

كردا مم نا

ةوبنلا ملاك نم سانلا

ىلولاا

تئشام عنصاف حتست مل اذا :

.ىراخبلا هاور ."

Уқба ибн Амр Ансорий розийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ

саллолоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Собиқ пайғамбарлардан одамларга етиб

келган бир ибора мавжуд: “Беҳаё эрсанг, истаганингни қил” (Бухорий, Абу

Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

“Беҳаё эрсанг, хоҳлаганингни қил”. Яъни, инсон бирор ишни қилишини

ирода қилса, агар Аллоҳдан ва одамлардан уялмаса, хоҳлаганини қилади, йўқса

уни қилмайди. Ислом дини бутунлай ана шу асос устида қурилган. Расулуллоҳ

алайҳи ва салламнинг: “Истаганингни қил”, ишлари мубоҳ ишларга ҳам

таалуқлидир. Чунки бир иш шаръан таъқиқланмаган бўлса, мубоҳ ҳисобланади.

Баъзилар ҳадисни қуйидагича изоҳлашган: “агар кўнглингда бир ёмон

ишни ният қилсанг, Аллоҳдан ҳаё қилмасанг ва ундан қўрқмасанг,

истаганингни қил”. Бу ерда амр таҳдид учун, мубоҳ учун эмас.

. ٌری ِصَب َنوُلَمْعَت اَمِب ُهَّنِإ ْمُتْئِش اَم اوُلَمْعا

“Ўзларингиз хоҳлаган амални қилаверинглар! Албатта У қилаётган

амалларингизни кўриб турувчидир” (Фуссилат, 40).

ْز ِزْفَتْسا َو

. َكِت ْوَصِب ْمُهْنِم َتْعَطَتْسا ِنَم

6

Омулий Шамсуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд. ан-Нафоис-ул-фунун фи ароис-ил-уюн. –Теҳрон: Дор-ул-

исломийя, 1381х.-3ч.

7

Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий. Қирқ ҳадис. – Тошкент: Моварауннаҳр, 2005. –Б. 65.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

142

“Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат...” (Ал Исро, 64)”,

деб, ҳадис Қуръон ояти билан далилланади. Арбаъин таркибидаги ҳадисларни

шарҳлашда узундан-узун, мураккаб жумлаларнинг йўқлиги ҳадислар

мазмунини тушунишини осонлаштиради. Умуман олганда арбаъинларда

насрий тилнинг соддалиги билан халқ тилига яқин туради.

Ислом маънавияти ва маърифатига асосланганлик – Мазкур жанр

белгиси нафақат арбаъинга тегишлидир, у диний-мистик адабиёт, хусусан,

агиография, диний ритуал ва маросим асарлари (нутқлар, ашулалар, маросим

қўшиқлари, йиғловлар, марсия, муножот), диний поэзия, фольклор адабиёти

кабиларнинг барчасига тегишлидир. Бу ҳолат арбаъин жанрининг теологик

мазмунга эга эканлиги билан белгиланади. Унинг жуда муҳим аспектларидан

бири арбаъин жанрининг ислом маънавияти ва ислом маърифати билан

алоқадорлигидир. Арбаъин дин меъёрларини тушунтирибгина қолмай, яъни

намозни қандай ўқиш керак, ҳажга қандай бориш керак, закотни қанча бериш

керак каби масалаларга бағишланибгина қолмайди. Арбаъин мусулмон

кишисининг маънавиятини бойитиш ва уни маърифатли қилиш учун зарур

бўлган ижтимоий-маънавий қадриятлар тизимини тушунтириб беради. Бу

билан у эътиқод қилувчиларни исломий билимлар билан қуроллантиради,

инсоннинг маънавий покланишига хизмат қилади ва унинг кундалик

эҳтиёжларини қондиради. “Маънавият ўз манбасига кўра ҳам, мақсадига кўра

ҳам бу фоний дунёдан ташқарига – бақога йўналган. Маънавият асли бақонинг

фанода зуҳр этишидир. Маънавият инсон учун моддий эҳтиёж ҳам, сиёсий

зарурият ҳам эмас. Маънавият инсоннинг ўз моҳияти олдидаги масъуллигидир.

Унинг моҳияти эса Борлиқ абадиятига даҳлдордир”

8

.

Арбаъин асарларда сюжет қурилишига эгалик – асардаги воқелик баёни

алгоритмидир. Яъни воқеалар кетма-кетлиги унинг сюжетида намоён бўлади.

Арбаъин жанридаги ҳар қандай сюжет ислом омили билан боғлиқ бўлади.

Аввало, арбаъинда сюжетнинг ўзи бўладими деган саволни қўйишга ҳақлимиз.

Чунки, агар, арбаъин фақат Қуръон оятлари ва Ҳадислардан иқтибос қелтириш

8

Имомназаров М., Эшмуҳамедова М. Миллий маънавиятимиз асослари. –Тошкент: 2001. – Б. 34


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

143

асосидаги структурага эга бўлса, унда воқеалар кетма-кетлиги мавжуд

бўлмайди. Агар, арбаъин эркин бадиий талқин асосидаги структурага эга бўлса,

унда муаллиф эркига уни сюжет асосидами, ёки сюжетсиз қилиш юкланган

бўлади. Кўпчилик ҳолларда айнан сюжет асар структурасига киритилган

афсона, ибратли ҳикояларда келади.

Адабиётда ҳар бир асар индивидуал хусусияти билан ажралиб туради.

Асар индивидуаллиги муаллиф тили, баён услуби, илгари сурилган ғоялари,

шакл ва мазмун уйғунлигида намоён бўлади. Арбаъин индивидуаллиги мазкур

жанрнинг айнан Қуръон ва Ҳадислар мавзуларига боғлиқлиги, кўтарилган

ғояларнинг умумбашариятга тааллуқлиги, уларнинг инсоният тарихи ва

келажагини узвий боғлаб турганлиги билан белгиланади

9

.

“Арбаъин” ёзишнинг ўзига хос қонун – қоидалари бўлиб, бунда муаллиф

аввал 40 ҳадисни жамлашдан мақсадини ва бу ҳадисларнинг ровийларини қайд

этади. Сўнгра Аллоҳ ва унинг пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га ҳамду санолар

билан бошлайди. Ҳадисларнинг саноғи рақам билан берилади. Ҳар бир ҳадис

албатта санади ва ровийлари билан келтирилади. Баъзи “Арбаъин”ларда ҳар

бир ҳадисдан сўнг унинг шеърий шарҳи берилса, баъзиларида келтирилаётган

40 та ҳадисни тўғри англаш учун ҳадисдан сўнг бир неча ҳикоят ва ривоятлар

берилади. Бу эса арбаъин анъанасининг ўзига хос ҳусусиятларидандир.

Имом Нававий ўзининг “Арбаъин” асари муқаддимасида “Арбаъин”

ёзиш мақсадини шундай келтириб ўтади: “Қирқ ҳадис” ёзган олимларнинг

баъзилари ақоидга оид, диннинг турли масалалари – зуҳд, одоб, насиҳат ва

бошқа мавзудаги ҳадисларни тўплашган. Уларнинг барчаси жуда гўзал ёзилган.

Аллоҳ улардан рози бўлсин. Мен эса бу мавзуларнинг ҳаммасидан ҳам

муҳимроқ бўлган бир мавзуда қирқ ҳадис тўплашни маъқул кўрдим. Яъни, бу

китоб ана шу мавзуларнинг барчасини ўз ичига жамлаши лозим. Ундаги

ҳадисларнинг барчаси диннинг энг буюк асосларидан, олимлар исломнинг

тамали деб қабул қилган ёки исломнинг ярми ёки учдан бири, деб эътироф

этилганмасалаларни таърифлайдиган масалалардир.

9

Адабий турлар ва жанрлар. 1 том. – Тошкент: “Фан”, 1991. -Б. 64 .


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-20

Часть–5_ Февраль –2025

144

Танланган 40 ҳадиснинг барчаси саҳиҳ бўлишига эътибор бердим. Бу

ҳадисларнинг аксарияти Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳларида

мавжуд...”

10

деб ёзади.

Кузатувлар шуни кўрсатадики, ҳар бир даврнинг ўз “Арбаъин”лари

мавжуд бўлиб, уларда аниқ мавзу ва мақсад илгари сурилган. Бунда наср ва

назмдан унумли фойдаланганлар. Арбаъинда куйидаги бадиийлик воситалари

амал қилади: тилнинг лўндалиги, очиқлиги, ахборотнинг аниқ ва равшан

узатилиши, фикрнинг очиқ ифодаланиши, илоҳий моҳият мазмунини

ўзгартирмасдан берилиши; мантнинг осон ёд олиниши, тафаккурга тез сингиши

ва қабул қилиниши; асар тилининг жимжимадорлик, безак, бадиий

воситалардан мумкин қадар озодлиги, содда, халқ тилига яқинлиги ва осон

тушинарли эканлиги; қисқа мазмуннинг равшан ифода орқали берилиши;

аръбаин шоир маҳорати меваси эканлиги, ҳар бир талқиннинг ўзига хос бадиий

ва стиль хусусиятлари.

10

Қирқ ҳадис. Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий. – Тошкент: Моварауннаҳр,

Most read articles by the same author(s)

Пулатова Малоҳат Рихсибаевна, Исамиддинов Элбек Абварович, ШАРҚ АДАБИЁТИДА “АРБАЪИН” АНЪАНАСИ , Modern education and development: Vol. 20 No. 5 (2025)