Barcha maqolalar

170-178 86 0

Повышение сейсмической устойчивости увлажнённых лёссовых оснований

G Xakimov
Сейсмик туманларда намланган чўкувчан лёссимон грунтларда курилишнинг ўзига хос хусусиятлари келтирилган. Намланган чўкувчан лёссимон грунтларда бино ва итиоотларнинг сейсмик тургунлигини таъминловчи чора тадбирлар (майдоннинг ҳисобии сейсмиклигини пасайтиришга қаратилган ва сейсмик тургун асосларни лойиҳалаш билан боглиқ) тўгрисида ахборотлар берилган.
38-42 99 0

Оценка реакции изолированной суперструктуры на сейсмические воздействия

D Nizomov, I Kalandarbekov, I Kalandarbekov
В настоящее время одним из наиболее перспективных методов активной сейсмозащиты зданий и сооружений является сейсмоизоляция. Сейсмоизоляция является одним из основных способов обеспечения сейсмостойкости зданий и сооружений [1,3,5,6]. Основная идея ссйсмоизоляции состоит в том, чтобы увеличить основной период свободных колебаний здания и выйти из области преобладающих периодов сейсмических воздействий. Все виды системы ссйсмоизоляции соответствуют общему принципу, по которому структура разбивается на две части и между ними устанавливается сейсмоизоляция. Часть фундамента, которая опирается на грунт, называется субструктурой, а другую часть - суперструктурой [1]. Следовательно, защищаемый объект состоит из трёх составных частей: субструктура; сейсмоизоляция и суперструктура.
137-144 82 0

Ознакомления студентов с методами математического моделирования, для развития умения организации производством

Xamza Yusupov, Xusan Matgoziev, Ulugbek Axmadiyorov
Аннотация: В статье излагается методики обучения методам моделирования, позволяющим некоторыми процессами управлять, т.е. допускать использование различных вариантов действий, меняющих протекание этих процессов, и как следствие - их результат.
1-56 57 0

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнидаги асоратларни бартараф этиш учун самарали ювувчи суюқликларни ишлаб чиқиш

Шерали Умедов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда нефть ва газ қазиб олиш бўйича бурғилашнинг техникавий-иқтисодий кўрсаткичларини оширишнинг муҳим шароитлари, жумладан ювувчи суюкликларини мукамаллаштиришнинг муҳим шароитлари кабул қилинган. Замонавий шароитда ювувчи суюклиги сифатини бошкариш ҳолати, бургилашнинг гидравлик дастури ҳамда кон-геологик шароитлар инобатга олиниб, бу эритмаларининг талаб даражасидаги структуравий -реологик ва фильтрацион хоссалари, маълум даражадаги ингибиторлаш, ис -сиклик ва тузга чидамлилиги ва осматик фаоллигига мое келиши таъминлаш долзарб ахамиятга эга.
Дунёда нефть ва газ кудукларини бургилаш жараёнида янги самарали ювувчи суюқликларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилмокда. Айникса, нефть ва газ казиб олишда ювувчи суюқликларнинг кенг кўлланилиши уларни сифати ва самарадорлигига бўлган талабни юкори бўлишини таъминлайди. Бу ўринда ювувчи суюкликларнинг таркиби эритмадан сув ажралишини пасайтириши, бургилаш жараёнида тог жинсларига нисбатан нейтраллиги, суюқликлар таъсирига чидамлилиги, таркибидаги элементларнинг сеткали структураси, гилли фаза билан ўзаро таъсирида армирланган фракция ҳосил килиши, нефть ва газ кудукларини бургилашда хавфсизликни таъминлаши, хароратга тургунлиги ва олтингугуртли агрессияга чидамлилиги билан тавсифланиши лозим. Шунга кўра, бургилашнинг геологик-техникавий шароитларига мое равишда махсуслаштирилган ювувчи суюкликларни танлаш, кудукларни куриш жараёнининг сифатини назорат килиш, ҳамда нефть ва газ кудукларини бургилашда авария ва асоратларни бартараф этиш долзарб илмий-амалий ахамият касб этади.
Республикамиз мустақилликга эришгандан сўнг нефть ва газ саноатини ривожлантириш ва бунда янги техника ва технологияларни кўллашга катта эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, муайян натижаларга, жумладан, нефть ва газ конларини ўзлаштириш, маҳсулдорлик хажмини ошириш ва замонавий технологияларини қўллаш туфайли янги нефть ва газ конларини очишга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «ишлаб чикаришни модернизация килиш, саноатни юкори технологияли кайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жихатдан янги босқичга ўтказиш» вазифалари асосида, жумладан, нефть ва газ қудуқларини бургилашдаги асоратларни бартараф килиш, махаллий хом ашёлар асосида самарали бўлган ювувчи суюкликлар ишлаб чикиш, мураккаб геологик-технологик шароитларда нефть ва газ кудукларини асоратсиз бургилашни таъминлайдиган технологияларни яратиш борасидаги илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Президентининг 30 июн 2017 йил № ПҚ-3107 “Нефть ва газ саноатини бошқариш тизимини мукаммаллаштириш туғрисида”, 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлар тўғрисида»ги карори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги карори ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қудуқларни бурғилашдаги асоратларга қарши курашишда толали полимер асосида самарали ювувчи суюқликларни яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нефть ва газ кудукларини бурғилашдаги асоратларни бартарафлаш учун иктисодий тежамкорлиги ва маҳалий хомашёдан олиш имконияти мавжудлиги билан фаркланадиган ювувчи суюқликларнинг самарали таркиби ва тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
ювувчи эритмаларнинг реологик параметрларига боғлиқ ҳолда бурғиланган тоғ жинси зарачаларининг чўкиш тезлиги тенгламасини тузиш ва қудукда бурғиланган заррачаларининг чўкиш зонаси ва траекторияси аниқланган;
мураккаб геологик-технологик шароитда нефть ва газ кудукларини асоратсиз бурғилашни таъминлайдиган, агрессив муҳитни ҳосил қилишга асосланган, маълум таркиб ва структурали композицион полимер реагентларни кўллаб, турғунлашган ювувчи эритмаларни яратишнинг илмий ва физик-кимёвий асослари аниқланган;
бургилаш кувурларида ва ҳалқасимон бўшликда юкори эластик кўринишда ҳаракатланаётган оқимларнинг критик тезлигида техник-эксплуатацион сифати яхшиланган енгиллашган полимер реагента асосида ювувчи суюқликларни ҳосил қилувчи структуралари исботланган;
Устюрт ва Бухоро нефт-газ вилоятларидаги конларнинг мураккаб геологик шароитларида қудуқларни муваффақиятли бурғилашни амалга оширадиган, янги полимер реагентлар асосида тайёрланадиган ювувчи суюқликларнинг меъёрий-техник асоси такомиллаштирилган.
Хулосалар
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар кўйидагилардан иборат:
1. Мураккаб геологик-техник шароитларда нефть ва газ кудукларини асоратларсиз бургилашни таъминлайдиган махсус таркиб ва тузилмага эга бўлган композицион полимер реагентини қўллаган холда тургунлаштирилган ювувчи суюқликларни яратиш илмий асослаб берилган;
2. Нефть ва газ кудукларини бургилашда асоратлар билан курашиш учун маҳаллий хомашё асосидаги иқтисодий тежамли ювувчи суюқликларнинг самарали таркиби ва уни яратиш технологияси таклиф этилди;
3. Гилли фаза билан армирланган структура ҳосил килувчи, толали табиий материаллар билан биргаликда харакати, хамда полимер реагента зарачалари атрофида майда купиклар сифатида намоён бўладиган ювувчи суюқликларнинг технологик параметрларни ва хоссаларини ўрганишга янгича ёндошиш тавсия этилган;
4. Ювувчи суюкликларнинг реологик кўрсаткичларига боглик равишда қазиб чикарилган тог жинси заррачаларининг чўкиш тезлигини аниклаш учун тенглама таклиф этилди ва кудукда бургиланган тог жинси заррачининг чўкиш зонаси ва траекторияси аникланди;
5. Техник ишлатиш тавсифлари яхшиланган ювувчи суюкликларнинг окимини шакллантиришда асосий ўринни нафакат таркиб, балки полимер реагентининг тузилмаси эканлиги хам аникланди.
6. Янги енгиллашган полимер реагента асосида ювувчи суюқликларни олишини маъёрий-техник асослари ишлаб чиқилди.
7. “Енгиллаштирилган полимер реагенти”ни ишлаб чиқариш учун Ts 20154403-001:2017 давлат стандарта тузилди.
8. ОПР асосидаги ювувчи суюкликларнинг таркиблари Жанубий Кемачи конининг 89,110 сонли қудуқларда,ҳамда Устюрт ва Бухоро-Хива нефтгазли областларининг мураккаб геологик шароитларидаги бошқа кудуқларда муваффакиятли жорий этилди.
9. Бир кудукдан 276 млн.сўм микдорда иктисодий самарадорликка эришилди ва бургилаш ишларининг самарадорлигини ва хавфсизлигини ошишига эришилди.

11-18 211 0

Научно-технический уровень и соблюдение требований строительных норм – основа обеспечения сейсмобезопасности зданий

S Xojayev

В статье обобщены и критически проанализированы данные ученых из разных стран, информация в СМИ, фото и видео материалы о причинах столь катастрофических последствий землетрясений в Турции. Показано, что сейсмостойкость зданий безусловно определяется научно-техническим уровнем применяемых строительных норм и их неукоснительным соблюдением.
Рассмотри! состояние применения различных конструктивных систем зданий, обеспечения качества строительства, соблюдения строительных норм в нашей стране. Формулируются основные напрвления принятия мер по обеспечению сейсмобезопасности зданий и сооружений.

1-52 48 0

Намланган грунтларда жойлашган қувурларнинг динамик устуворлиги

Екатерина Ан

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда зилзилавий ҳудудларда намланган грунтларда жойлашган ер ости қувурларининг устуворлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмокда. Шу жиҳатдан, ер ёриклари ёки кўчкилар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудлардан, шунингдек намланган грунтларда жойлашган ер ости қувурларининг устиворлигини таъминлаш учун лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада кўпгина ривожланган мамлакатларда, жумладан АҚШ, Япония, Туркия, Италия, Хиндистон, Эрон ва бошқа сейсмик хавфли ҳудудларда ер ости кувурларининг устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор каратилган.
Жаҳонда турли хил грунт шароитларида жойлашган қувурларнинг устуворлигини таъминлаш ва бўртиб чиқишининг олдини олишга йўналтирилган мақсадли илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада, жумладан ер ости кувурларнинг зилзила оқибатида бўртиб чиқиш омилларини ҳамда кувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниклаш ва қудуқларни кўтарилишини камайтиришга хизмат қиладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга каратилган илмий тадқикотларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда республикамизда ер ости кувур тизимларини зилзилавий ҳудудларда ҳисоблаш услубларини ишлаб чиқиш ва ер ости кувурларнинг зилзила содир бўлгандаги шикастланиш даражасини баҳолаш, уларнинг турғунлигини таъминлаш, жумладан, намланган грунтларда жойлашган кувурларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун сейсмик таъсирларга ҳисоблаш ва лойиҳалаш услубларини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада, жумладан намланган грунтларда жойлашган ер ости кувурларнинг устуворлигини ошириш бўйича янги хисоблаш усуллари ишлаб чиқилмокда. Ушбу йўналишда ер ости кувурларининг сейсмик мустаҳкамлиги масалаларида устуворликни ошириш зарур хисобланади. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини қуриш, ... қишлоқ жойларда таза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ...»' таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан намланган грунтларда ётқизилган ер ости кувурларини сейсмик устуворлигини таъминлаш ва устуворликни хисоблаш учун компьютер дастурларини яратиш, грунтнинг реологик параметрлари хамда кувурнинг геометрик ва механик характеристикаларини унинг устуворлигига таъсирини ва кувурнинг бўртиб чиқиши юзага келиш омилларини аниклаш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мухим ахамият касб этмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонлари, 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сон «"Узбекистан Республикаси худуди хамда ахолининг сейсмик хавфсизлиги, курилиш зилзилабардошлиги ва сейсмология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 71-сон «Фавкулодда холатларни прогноз килиш ва олдини олиш бўйича Давлат дастури» даги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди сувга тўйинган грунтларда жойлашган, тез ёки даврий бўйлама юкланиш кўринишидаги кучлар таъсиридаги ер ости қувурларининг динамик мустаҳкамлигини ҳамда кувурнинг бузилишига олиб келадиган нотурғунлик ҳолатларини аниклашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“қувур-грунт” тизимидаги ўзаро таъсирининг кинематик моделларидан фойдаланиб сувга тўйинган грунтда жойлашган ер ости кувурларининг динамик устуворлигини ҳисоблаш усули ишлаб чикилган;
кўчишнинг вақтга боғлиқлиги хамда амплитуда частоталар боғлиқлигини аниқлаш учун бевосита қўллаш мумкин бўлган ҳисоблаш усули ишлаб чикилган;
кўндаланг ва бўйлама кўчишларни биргаликда ҳисобга олувчи умумий ҳоллар учун сувга тўйинган грунтларда жойлашган, геометрик чизиқсиз ер ости қувурининг устуворлигини текшириш масалаларини ечиш усули ишлаб чикилган;
“қувур-грунт” тизимида ўзаро таъсирининг кинематик моделларини қўллаш асосида, кувур охирида маълум бир оғирлик (кудуқ) бўлган ер ости кувурининг кучланганлик-деформацияланганлик холатини сонли ҳисоблаш усули ишлаб чикилган.
Хулоса
«Намланган грунтларда жойлашган кувурларни динамик устуворлиги» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. “Қувур-грунт” тизимида ўзаротаъсирининг кинематик моделини қўллаган ҳолда сувга тўйинган грунтларда жойлашган ер ости қувурларининг кинематик турғунлиги бўйича янги масала кўйилган ва уларни ечиш усуллари таклиф қилинган. Оғир ва енгил қувурлар ҳолатини акс эттирадиган максимал кўндаланг кўчиш ва амплитуда-частота характеристикалари аниқланган.
2. Тез бўйлама юкланишларда геометрик чизиқли ва чизиқсиз ҳоллар учун масалалар ечилган. Ечимлар натижалари киёсий тахлил килинган ва натижада геометрик чизиқсизлик сезиларсиз даражада намоён бўлиши қайд килинган. Қувур нотурғун бўладиган критик вакт ва куч катталиги аниқланган. Шунингдек, масаланинг бундай кўйилиши сонли усул билан ечилган. Масаланинг аналитик ва сонли усуллар орқали олинган ечимлари натижаларини қиёсий тахлилидаги бир-бирига жуда ҳам яқинлиги уларни ишончлилиги тасдиғидир.
3. Циклик кучланишлардаги масалаларда унча катта бўлмаган қовушқоқликка эта бўлган сувга тўйинган лойли грунтларда жойлашган катта қувурларда бўртиб чиқиш параметрик резонанс кўринишида намоён бўлиши белгиланган. Нисбатан юкори қовушқокликка эга бўлган сувга тўйинган лойли грунтларда жойлашган енгил қувурларда бўртиб чиқиш бўлиши мумкинлигини тадкиқ қилиш А.Н.Тихонов усули билан ечиладиган оддий дифференциал тенгламаларга келтирилади. Шунингдек, бу масалалар учун грунт билан ўзаротаъсирнинг 2 ва 4 звеноли математик моделларини қўллаган ҳолда натижалар солиштирилган. Қувурлар бўртиб чиқиши тадқиқотлари мисолида, қувур кичик погон массали бўлса, уни бўйлама пульсли юкланишларида ўзаротаъсирнинг 2 звеноли моделини қўллаш мумкинлиги аниқланган.
4. Аник сонли параметрлар учун графиклар тузилган бўлиб, уларни тахлили грунтни реологик параметрларини, қувурни геометрик характеристикасини унинг мустаҳкамлигига таъсирини аниқлаш имконини беради. Улар бўйича олинган натижалар ва хулосалар табиий шароитдаги қувурларни кузатишда олинган натижаларга, шунингдек чет эл тадқиқотчиларининг экспериментал тадқикотлари натижаларига мос келади. Бир хил грунт шароитида жойлашган енгил қувурларда оғир қувурларга нисбатан бўртиб чиқиш хавфи камроқ бўлади.
5. Сейсмик ҳудудларда ётқизиладиган қуйқаланадиган грунтларда ер ости қувурларини бўртиб чиқишини камайтириш бўйича тавсиялар таклиф килинган.
Намланган грунтларда жойлашган ер ости кувурларининг устуворлиги бўйича олинган натижалар ва ҳисоблаш дастури AJ «O’zogirsanoatloyiha instituti» ва бош лойиҳа-қидирув института «Қишлоқкурилишлойиҳа» МЧЖ корхоналарида лойихалаш ва курилиш жараёнига жорий этилган (Узбекистан Республикаси Давлат архитуктура ва курилиш кўмитасининг 2018 йил 31 январдаги 794/11-03 -сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг кўлланилиши иш сифати ва мехнат унумдорлигини ортишига, ҳисоблаш вақтининг кикаришига, кувурнинг устуворлигини ва мустахкамлигини 1,25 марта захира билан таъминлаш имконини берган.
Бўйлама юкланишлардаги намланган грунтларда кўмилган ер ости кувурларининг динамик турғунлиги тадқиқотлари бўйича ишлаб чикилган усули ва ҳисоблаш дастури лойихалаш ва курилиш жараёнига жорий килинган (AJ «O’zog’irsanoatloyiha instituti» 2017 йил 10 ноябрдаги №7/1767 сонли жорий этиш маълумотномаси). Илмий натижанинг кўлланилиши лойихалаш жараёнида иш сифати ва эффективлигини ортишига, ҳисоблаш вақтини 2,3 баробар кискартириш, иншоотнинг турғунлиги ва заҳира мустаҳкамлиги 1,25 марта ошириш имконини берган.
Қувур охирида маълум бир оғирлик (қудуқ) бўлган ер ости кувурининг кучланганлик-деформацияланганлик холатини сонли хисоблаш усули ва кўчишларни вактга боғлиқ ҳолда аниқлашнинг ҳисоблаш формуласи МЧЖ «Кишлоккурилишлойиха» Бош лойиҳа-қидирув институтида “Якка тартибдаги яшаш комплекслари” обектларида лойихалаш ва курилиш жараёнига жорий этилган (МЧЖ «Кишлоккурилишлойиха» нинг 2017 йил 7 декабрдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши иш сифати ва мехнат унумдорлигини 20 % га, хамда ҳисоб-лойиҳалаш ишлари самарадорлигини 1,5 баробар ошириш имконини берган.
6. Олинган натижалар бўйича кўпгина мулоҳазалар, дастурий хисоблашлар ва кетма-кет экспериментал тадқиқотлар, шунингдек Ўзбекистоннинг маҳаллий шароитига мослаштирилган турли давлатлар меъёрий хужжатларидан тавсиялар ҚМҚ 2.01.03-96 меъёрий хужжатини тўлдириш ва такомиллаштиришга ҳизмат қилиши мумкин. Тадқиқотнинг асосий ғояси “махсулотни ташишда оқиб чиқиб кетишига йўл қўйиш йўқ” ишлаб чиқаришнинг сейсмик критерийсини таъминлаш мақсадида ер ости иншоотларини шикастланишини камайтиришдир. ҚМҚ 2.01.03-96 га ер ости қувурларини турғунлигини баҳолаш бўйича бўлим киритиш лозим, бу ер ости қувурларини лойиҳалаш, қуриш сифатини ва зилзилабардошлигини ошириш имкониятини беради.
Олиб борилаётган тадқиқотлар ер ости иншоотлари сейсмодинамика назариясининг навбатдаги ривожланиши бўлиб, дунё миқиёсида кўтарилган долзарб мавзуни акс эттиради. Диссертация иши натижалари қувурлар устуворлигига грунт шароити намланганлиги таъсирини хисобга олиб, устуворлик назариясига кўшилган янги хисса ҳисобланади.
7. Бажарилган иш биринчилардан хисобланади ва келгусида илгари кўзда тутилмаган ер ости қувурига нисбатан ихтиёрий йўналишдаги сейсмик таъсирларни ўрганиш билан боғлиқ янги тадқиқотларга йўл очади. Бундай масалаларга асос ва ишларни давом эттириш йўллари яратилган,
Бу йўналишда ўтказилган тадқикотнинг амалий аҳамияти бевосита масалани қўйилишидан келиб чиқади, жумладан кувурларнинг тургунлигини баҳолашнинг соддароқ усулларини лойиҳаловчилар ва курувчиларга учун тавсиялар ишлаб чикиш талаб этилади. Шунингдек ер ёриқларидан ва кўчкилар бўлиши мумкин бўлган жойлардан қувурлар ўтказилганда уларнинг тургунлигини ўрганиш масалалари ҳам аҳамиятлидир.
Талабгор ЎзР ФА академиги, т.ф.д. Т.Рашидовга кимматли маслаҳатлари, доимий эътибори ва хар томонлама амалий ёрдамлари учн, ф.-м. ф.н., доц.|Ш,М. Сибукаевга ^асалаларни қўйилишидаги бебаҳо ҳиссаси ва устуворлик назарияси бўйича берган маслаҳатлари учун, шунингдек ф.-м.ф.д., проф. Б. Мардоновга диссертация иши қўлёзмасини яхшилашдаги кимматли консултациялари, маслаҳатлари ва ўз вақтида кўрсатган ёрдами учун ўзининг самимий миннатдорлигини билдиради.

301-304 90 0

Наманган шаҳрида жойлашган Мулла Қирғиз мадрасаси конструкцияси

Зафар Адилов

Мақола Наманган шаҳрида жойлашган Мулла Қирғиз мадрасаси архитектурасига бағишланган бўлиб, унда мадрасанинг тарҳий ва тарзий ечими, қурилиш материаллари, безаклари ҳамда уни қурган усталар ёритиб берилган. Шунингдек мадрасанинг куфий услубда битилган ташқи безаклари таҳлил этилган.

1-89 87 0

Муҳандислик конструкциялари ва қурилмаларини лойиҳалаштиришнинг автоматлаштирилган тизимида конструкторлик ва технологик ечимларини синтез ва таҳлил қилиш усуллари ва алгоритмлари

Сабир Якубов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Муҳандислик конструкцияларини юқори сифатли ва ишончли лойихалаш билан бир вақтда материаллар ва бошқа молиявий ҳамда меҳнат ресурсларини иқтисод қилиш, шунингдек лойихалаш муддатларини қискартиришни замонавий компьютер техникаси асосидаги автоматлаштирилган лойихалаш ва оптималлаштиришнинг замонавий усулларини жалб этмасдан амалга оширишнинг имкони йўк. Замонавий фан ривожланишининг марказий йўналишларидан бири у ёки бу синфдаги масалаларни ечишга мўлжалланган янги математик моделлар, самарали алгоритмлар, амалий дастурлар пакетлари ва тизимларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Жамият ривожланишининг рақобатга асосланган бозор стратегияси лойихалаш муддатларига бўлган катъий талабларни қўймокда. Бундай шароитларда автоматлаштирилган лойихалаш тизими (АЛТ) дан фойдаланиш энг муҳим зарурият бўлиб қолади. Мамлакат халк хўжалигининг тараққиёти ва ушбу секторда фаннинг ролини ортиб бориши илмий-техник ходимлар олдига ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, материалларни тежаш, махсулот сифатини ошириш, объектларни лойихалаш ва ишга тушириш муддатларини қисқартириш каби муаммоларни кўяди. Фан олдида эса бу муаммоларни мутахассислар томонидан муваффақиятли ҳал килинишига қаратилган интилишларнинг назарий, услубий ва амалий асосларини таъминлаш масаласи кўйилган. Муаммоларнинг мураккаблиги бозор шароитларида қурилиш лойиҳалашлари жараёнини бошқаришнинг амалий масалаларини ечишни таъминлаш имконини берадиган, асосланган ва амалий жиҳатдан тасдиқланган математик моделлар ва усулларни, жумладан АЛТ технологиялари ва автоматлаштирилган бошқариш тизимлари (АБТ) дан фойдаланишни талаб этади. Муаммонинг амалий аҳамияти кўйилган масалаларни ечиш учун лойиҳа-технологик хужжатларни ишлаб чиқишда лойихалаш жараёнларини бошқариш самарадорлигини оширишда тадкиқотларнинг амалиётдаги асосий ҳолатлари ва тавсияларидан, жумладан турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган АЛТ ва АБТдан фойдаланишни кўзда тутади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида автоматлаштирилган лойихалаш тизимларини ривожлантириш бўйича Узбекистан Республикаси хукумати томонидан кабул килинган мажмуавий чора-тадбирлар замонавий ахборот технологиялари асосида ишлаб чикилган дастурий махсулотларни кенг таркалиши ва жорий этилишига йўналтирилган. Шундан келиб чикқан холда, муҳандислик конструкцияларини тадқиқ килиш ва оптималлаштириш учун дастурий воситалар мажмуасини яратиш ўта долзарб ва шу билан биргаликда халк хўжалиги ахамиятига молик бугунги куннинг мухим назарий ва амалий муаммоси ҳисобланади.
АЛТ бугунги кунда техник ишланмалар яратиш муддатларни қисқартириш ва сифатини ошириш ҳамда муҳандислик меҳнати ва илмий фаолияти унумдорлигини оширишнинг энг самарали воситаларидан бири хисобланади. Лойихалашни автоматлаштиришга бўлган замонавий ёндашувлар кўп меҳнат талаб киладиган хисоблашларни амалга ошириш, ахборот қидируви ёки техник хужжатларни тайёрлаш учун компьютердан фойдаланиш билан чекланиб қолмайди. Бугунки кунда сўз интеллектуал инсон-машина тизимлари деб номланадиган тизимларни яратиш ҳақида бормокда ва унинг доирасида илмий тадкиқотдан бошлаб конструкторлик ва технологик хужжатларни ишлаб чиқиш, қатор ҳолларда макет ва синов намуналарини тайёрлашгача бўлган лойиха ишларининг барча циклини амалга ошириш мумкин бўлади.
Диссертация ишига бўлган зарурият, илмий тадкикотдан бошлаб конструкторлик ва технологик хужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган лойиха ишларининг барча циклини бажариш, ишлаб чиқаришга автоматлаштирилган лойихалаш усуллари ва алгоритмларини кенг жорий этиш, оптимал мухандислик конструкцияларини лойихалаш жараёнларини бошқаришни автоматлаштириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги билан тавсифланади.
Тадқиқотнинг мақсади унификациялашган ахборот алмашинуви тамойиллари асосида конструкторлик ва технологик лойихалаш босқичларини жамловчи муҳандислик конструкцияларини автоматлаштирилган лойихалаш тизимини амалга ошириш учун илмий-методологик асосларини, математик моделлар, алгоритмлар, усуллар ва амалий ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оптимал муҳандислик конструкцияларини лойиҳалаш жараёнини автоматлаштиришда оптималлаштириш масалаларини ечиш учун математик моделлар ва ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
муҳандислик конструкциялари элементларининг оптималлаштириш масалалари синфларини ечиш учун автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларини куриш тамойиллари шакллантирилган ва назарий мулоҳазалар ишлаб чиқилган;
локал ҳамда глобал экстремум каби тасодифий қидирувнинг самарали алгоритмлари синфи ишлаб чиқилган;
конструкциялар синфларини оптимал лойиҳалашнинг амалий дастурлари муаммоли-йўналтирилган пакетларини куриш тамойиллари ва методологияси ишлаб чиқилган;
муҳандислик конструкциялари ва иншоотларини ҳисоблаш ва оптималлаштиришнинг қатор муҳим масалалари ечилган;
ясси пластиналар динамикаси масалаларини ечишда нейронли тармок яратилган.
Хулоса
Ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш, материалларни тежаш, лойиҳаланаётган объектлар сифатини яхшилаш, мухандислик конструкцияларини лойихалаш муддатларини кискартириш учун мавжуд автоматлаштирилган лойихалаш тизимларини такомиллаштириш ҳамда асосан оптималлаштириш, тизимли таҳлил ва математик моделлаштириш усулларидан фойдаланишга асосланиб ишлайдиган алгоритмлар мажмуини яратиш лозим.
Объектли структуравий-атрибутли моделлар ишлаб чикилган бўлиб, ахборотли акс эттиришнинг эскизли сатҳида ўзида муҳандислик конструкцияларининг конструкторлик ва технологик жиҳатларни мужассамлаштиради, бу эса эскизли координатлар сатхида технологик лойихалар масалалари тавсифини шакллантириш ва ижро координаталарига ўтишда амалларнинг бажарилишини автоматлаштиришнинг юкори даражасини таъминлаш имконини беради. Турли хил лойиха ахборотларининг ўзаро боғланган тўпламини моделлаштирувчи технологик боғлиқликка асосланган концепция автоматлаштирилган лойихалаш ва лойиха ишларини бошқариш тизимлари интеграциясини амалга ошириш имконини беради.
Мухандислик конструкцияларини оптимал лойиҳалашнинг муҳим ва долзарб муаммоларидан бирини ечишга багишланган диссертация ишининг асосий натижалари куйидагилардан иборат:
1. Мухандислик конструкцияларини оптимал лойихалаш хусусиятларини эътиборга олган холда тизимли ёндашув асосида ахборот алмашинувининг умумий унификациялашган тамойилларига кўра мухандислик конструкциялари АЛТ да конструкторлик ва технологик ечимларни таҳлил килиш ва синтез усуллари, алгоритмларини амалга оширишнинг илмий муаммоларига бўлган асосий концептуал ёндашувлар ва коидалар таърифланган.
2. Оптималлаштириш масалалари синфини самарали ечиш учун ўзида кидирув алгоритмлари тўпламини мужассамлаштирган оптималлаштириш тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиклиги асосланган.
3. Мухандислик конструкцияларини оптималлаштиришнинг назарий асослари математик моделларни тадқиқот объекти вазн кўринишидаги самарадорлик мезонларининг кўрсаткичлари бўйича оптималлаштиришга асосланади. Бундай моделларни куриш хам назарий хам хисоблаш тажрибаларини ўтказишни талаб этди. Лойиха ишларида кенг қўлланиладиган моделлар ва уларнинг алгоритмлари бўйича катта ҳажмдаги далилий материал, хисоблаш амалиётида биринчи марта мухандислик конструкцияларини оптималлаштириш алгоритмларининг янада ишончлирок (монанд) тизимини ишлаб чиқиш имконини берди.
4. Кўп экстремал масалаларни ечиш ва хисоблаш жараёни вактини кисқартиришни таъминлаш имконини берадиган локал ва глобал кидириш алгоритмлари (ГҚ-3) таклиф этилган. ГҚ-3 алгоритми асосида бутун сонли ўзгарувчилар бўлган шароитда масалани ечишга кодир бўлган унинг модификацияси яратилган.
5. Мувофиқликнинг максимал тезлигига эга бўлган алгоритмларни қўллашнинг оптимал кетма-кетлигини аниклаш услубияти таклиф этилган. Моделларни параметрик идентификациялаш усули ишлаб чиқилган, хусусан идентификациялаш масаласи экстремал масалага келтирилган, сўнгра ГҚ-3 алгоритмини қўллашга олиб келинган.
6. Ҳар бири қатъий аниқланган функцияга эга бўлган алгоритмик банклар (Б) ишига асосланган оптималлаштириш масалаларининг кенг синфини ечишнинг алгоритмик тизими таклиф этилган. Алгоритмик тизим автоматик режимда ишлайди ва қуйидагиларни назарда тутади: оптималлаштириш масалалари қўйилишларини унификациялаш; аниқ масалаларнинг қўйилиши тўғрилигини назорат килиш; моделларни тадқиқ килиш ва идентификациялаш; қўйилган масалалар ечими ва уларнинг оптималлиги шартларидан алгоритмларни танлаш; ушбу предмет соҳасидаги масалалар синфи учун мувофикликнинг талаб этилган тезлигига эришиш мақсадида параметрик идентификацияни ўтказиш; ишлаб чикилган алгоритмларни кўллашнинг оптимал кетма-кетлиги усули таклиф этилган.
7. Метрополитен туридаги иншоотларни оптималлаштириш бўйича ҳисоблаш натижалари келтирилган. Бир гумбазли бекатлар гумбазининг мавжуд конструкциялари материал сарфи жиҳатидан рационал ҳисобланмайди. Мавжуд бекатлардагига кўра материалдан рационал фойдаланиб, ўзгармас эгриликли гумбазларни лойиҳалаш имкониятлари кўрсатилган. Гумбазларнинг конструкцияларини лойиҳалашда берилган мезонга кўра гумбазнинг оптимал конструкциясини топа оладиган математик дастурлаш ва компьютерли усуллардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиклиги асосланган.
8. Оптимал мухандислик конструкцияларини вазнли оптималаштириш ва уларни алгоритмлаштириш бўйича лойиҳалаш учун таклиф этилган тавсиялар бўйича муаллифлик гувоҳномаси билан химояланган ва хисоблаш амалиётига жорий этилган алгоритмик тизим яратилган.
9. Четлари эркин ёки каттиқ таянчга қўйилган пластиналар динамикаси тенгламалари тизимини нейрон тармокларда силлиқлантириш усули ва моделлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда хисоблаш тажрибаларининг сонли натижалари орқали ўзгармас қалинликдаги бир жинсли пластиналар тебранишининг бигармоник тенгламалар тизимини, реал конструкциялар титрашининг бошлангич тенгламалар тизимини трансформацияли ечишга солиштирганда, Гаусснинг ярим трансформация тамойилидан фойдаланиб, белгили аниқланган матрицалар оркали ечишнинг итерацион жараёни мувофиклиги энг яхши эканлиги тасдикланган.
10. Тадқиқот натижалари мухандислик конструкцияларини лойихалаш ва қурилишида турли оптималлаштириш масалаларини ечиш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот институтлари, тажриба синов-конструкторлик бюролари ва лойиҳалаш ташкилотларида муваффақиятли қўлланилиши мумкин.
Тадкиқот натижаларини жорий қилишдан олинадиган иқтисодий самарадорлик қуйидагилардан ташкил топтан:
хисоблаш тажрибаларининг натижалари мустаҳкамлик захираси бир хил конструкциялар вазни бўйича 20 марта фарк қилишини, яъни калинлиги ўзгармас конструкциялар ўрнига калинлиги ўзгарувчан қобиқли конструкцияларни қўллашда вазн 14 фоизга (цилиндрсимон қобиқлар учун) ва 27 фоизга (конуссимон кобиқлар учун) камайиши аниқланган.
конструкция вазнини оптималлаштириш натижасида мустаҳкамлик захираси бир хил конструкциялар вазни бўйича 20 марта фарк килиши, яъни қалинлиги ўзгармас конструкциялар ўрнига калинлиги ўзгарувчан қобиқли конструкцияларни қўллашда вазннинг 14 фоизга (цилиндрсимон қобиклар учун) ва 27 фоизга (конуссимон кобиқлар учун) камайиши билан материаллар ва меҳнат ресурсларининг тежалишига эришилган.
Шундай килиб, ишда келтирилган янги илмий ҳолатларни назарий умумлаштириш ва амалиётга жорий килиш асосида мухандислик конструкциялари ва курилмаларини лойихалаштиришнинг автоматлаштирилган тизимида конструкторлик ва технологик ечимларини синтез ва тахдил килиш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилди ҳамда мухандислик конструкциялари ва курилмаларини вазн бўйича оптималлаштиришда қўллаш натижасида материалларни тежаш, маҳсулот сифатини ошириш, объектларни лойихалаш ва ишга тушириш муддатларини қисқартириш каби халқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлган йирик муаммо ечилган.

158-161 85 0

Модели деформирования трёхслойной плиты на упругом основании с учётом повреждаемости

A Abdusattarov, S Xojaxmatov, X Ismoilov
Как отмечена в работах [1-2], слоистые конструкции, в частности, трёхслойныс, выполненные из материалов с существенно отличающимися физико-механическими и прочностными свойствами, обладают широким спектром новых качеств: высокой несущей способностью и изгибной жесткостью, стойкостью к тепловым воздействиям, сравнительно малым удельным весом по сравнению с традиционными однослойными конструкциями. В связи с этим значительное распространение получили трёхслойные элементы конструкции, которые состоят из двух несущих слоев и заполнителя, обеспечивающего их совместную работу [3-4]. Несущие слои из материалов высокой прочности и жёсткости предназначены для восприятия основной части механической нагрузки. Связующие слои, служащие для образования монолитной конструкции, обеспечивают перераспределение усилий между несущими слоями [5-6].
253-258 87 0

Кўп қаватли турар-жой биноларининг зилзилабардошлигини ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ечимлари

Nusiratjon Norov, Akmal Bobokulov, Yulduz Xudaynazarova

Мақолада кўп қаватли турар-жой биноларини сейсмик мустаҳкам қилиб лойиҳалашда амалга оширилши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида ва Ўзбекистон шароитида лойиҳаланадиган турар-жой биноларининг зилзилабардошлилигини ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ечимлари келтирилган.

132-137 77 0

Кўп қаватли каркасли биноларнинг асосий юк кўтарувчи конструкцияларини ўзаро бирикиши ва уларнинг зилзилабардошлигини ошириш йўллари

Nusiratjon Norov, Abdurahim Mingyasharov, Diyorbek Tursunov
Угибу мақолада темир-бетон синчли бинода устунларнинг тўсинларлар билан бирикиш бурчаклари шаклларининг бино деформация-кучланганлик ҳолатига таъсири ўрганилган ва бинонинг техник холатини бахолаб уни холатини яхшилаш орқали бинонинг хизмат даврини узайтириш хамда зилзилабардошлигини ошириш куриб чиқилади.
271-276 82 0

Кам қаватли турар жой биноларининг конструктив ечимлари тахлили

Abbosbek Khalimov, Asadulla Khotamov

Дунё бўйича бинолар энергиясамарадорлиги ва зилзилабардошлиги долзарб масала ҳисобланмоқда. Ушбу мақолада кам қаватли турар жой биноларининг энергиясамарадорлиги ва зилзилабардошлиги бўйича республикамиздаги биноларнинг ҳолатлари таҳлили келтирилган.

402-408 70 0

Кам сув талабчан боғловчи таркиблари

Axtamovich Iskandar, Xamid Yusupov

Охирги йилларда самарали қўшимчалар, суперпластификаторларни қўллаш натижасида портландцемент танқислик муаммосини ҳал этишда кам сув талабчан боғловчиларни тадқиқотлаш энг асосий долзарб муаммо бўлмоқда. Боғловчи моддани механик-кимёвий фаоллаштириш, яъни майин майдаланган фаол минерал қўшимчаларни қўшиш, цементни майинлик даражасини ошириш ва суперпластификаторларни қўллашни кенгайтириш юқори даражада цементни тежаш учун имконият беради. Цемент танқислигини ўсишига боғлиқ бўлган факторлар, юқори сифатли хом ашё ресурсларини камайиши, саноат чиқиндилар хажмини ошиши ва экологик муаммоларни кўпайиши асосий сабаб бўлиб келмоқда, натижада цемент ва бетон материалларида ҳар хил минерал қўшимчаларни миқдорий қўлланиши актуал муаммо бўлмоқда.

35-37 91 0

К вопросу управления сейсмическим действием промышленных подземных взрывов на каменном карьере

B Raxmonov, T Uzakov
Массовые промышленные подземные масштабе в народном хозяйстве, являются сейсмических волн. Иногда промышленные
взрывы, используемые в широком источниками возбуждения в грунте взрывы выполняются в стесненных условиях (вблизи жилых зданий, промышленных объектов и т.д.). Сейсмические воздействия таких взрывов приобретают особо опасный характер и требует прогнозировать интенсивность сейсмического действия за ранее.
210-212 71 0

Ички ва ташки қатламлари компазит материаллардан иборат цилиндрсимон қувурларнинг ва резервуарларнинг мустаҳкамлиги ва узоққа чидамлилиги

A Dusmatov, I Hamzayev, O Yusufjonov

Ушбу изланишда ички ва ташқи қатламлари композит материаллар билан ўралган ўртасида металл қатламли цилиндрсимон қобиқларнинг узоққа чидамлилиги ва мустаҳкамлиги кўриб чиқилган. Металл қувурлар маьлумки, кислота, ишқор каби агрессив мухитларга чидамсиз бўлади яьни коррозияга учраш натижасида ўзининг мустаҳкамлигини ва узоққа чидамлилигини йўқотади. Металл труба (қувурларнинг) юк кўтариш қобилятлари компазит қувурларникига нисбатан бир неча баровар катта бўлади. Агар юк кўтарувчи қатлам сифатида металл қувирларни танласак ва уларни ички , ташқи қатламларини агрессив муҳитга чидамлик композит материаллар билан ўраб чиқсак, коррозияга чидамлилик ҳам агрессив муҳитларга бардош берадиган ҳамда ташқи динамик ва статик юкларни бемалол кўтарувчи мустаҳкам ва узоққа чидамли резервуарлар ва қувирларни ҳосил қилишимиз мумкин. Бундай цилиндрсимон комбинацяланган уч қатламли қобиқларни мустаҳкамлигини ва устиворлигини ҳисоблашда ҳам анизотроп материалларни ҳамда изотроп материал сифатида металл (пўлат) қобиқларнинг физик-механик хоссаларини ҳисобга олишга тўғри келади.

107-111 66 0

Исследования напряженно - деформативного состояния жестких подземных труб

R Xujakulov, Sh Baymatov
Мақола турли хил чуқурликда ётқизилган ва юклантирилган шароитидаги қаттиқ ер ости қувурларини кучланганлик-деформация ҳолатини тадқицот қилишга бағишланган бўлиб.унда қўйиладиган юкла.малар.қувурлар диаметрларини тик ва ётиқ йўналишларда ўзгариши, қувур доираси йўналишида унинг деворларини деформацияси, грунт зичлиги ва грунт босимини қувурга таъсири тавсифи ўлчаш натижалари баён қилинган. Шунингдек, унда тадқиқотларни ўтказиш услубиёти, юклантириш схемалари келтирилган ҳамда икки куч схемаси бўйича синовлар натижалари ёритилган
21-25 141 0

Исследования актуальных проблем обеспечения сейсмической безопасности реципиентов в Узбекистане

A Suleymanov, N Xamrabayeva

В статье рассмотрены современное состояние исследований по оценке сейсмического риска урбанизированных территорий в Узбекистане и очередные задачи по обеспечению сейсмической безопасности реципиентов в республике.

101-103 111 0

Исследование просадочности лессовых грунтов с целью предотвращения разрушения зданий

S Axmedov, M Rahimbabayeva, A Abdurahimov
Лессовые просадочные грунты как "геологическая среда" изучены достаточно хорошо. Но в практике строительства приходится сталкиваться с рядом проблем, касающихся расчета и проектирования оснований и фундаментов, возводимых на этих грунтах [ 1 ]. Известно, что при замачивании основания, сложенного лессовыми грунтами, возникают сложные деформации, в результате чего происходит повреждение зданий, а в некоторых случаях и полное их разрушение. Это происходит, прежде всего, в результате накопления ошибок, допускаемых на различных этапах изысканий, проектирования и строительства объектов. На наш взгляд, решение проблем, связанных с процессом инфильтрации воды и возникновения дополнительных деформаций лессовых грунтов, подлежит пересмотру и более глубокому осмыслению. Анализ повреждений зданий и сооружений, построенных на лессовых грунтах, как в Узбекистане, так и в других странах Центральной Азии, показывает, что здания с различными вариантами остова по-разному воспринимают неравномерные просадочные деформации [2].
247-250 94 0

Информационные технологии в управлении строительством

Madina Sayfullayeva
В статье рассмотрена актуальность и необходимость применения современных информационных технологий в управлении строительством. Автор приводит несколько направлений применения 1Т в изучаемой сфере, а также выявленные в ходе исследования преимущества и недостатки от применения информационных технологий в управлении строительными процессами.
165-170 90 0

Изменение прочностных характеристик виброуплотнённых увлажнённых лёссовых грунтов во времени

G Xakimov
Ушбу маъқолада дала ва лаборатория шароитида вибрация билан зичланган намланган лёссимон грунтларнинг мустаукамлик характеристикаларини вақт давомида ўзгариишни ўрганиш бўйича ўтказилган тажриба тадқиқот ишлари натижалари келтирилган. Дала шароитидаги тажрибалар лёссимон грунтларнинг энг қулай намлигида ўтказилган.
1-46 91 0

Замин билан пойдеворлар орасидаги эластик-қовушқоқ-пластик ўзаро таъсир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда демпфер билан уланган ёнма-ён биноларнинг зилзилабардошлиги

Анвар Ювмитов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирда жаҳоннинг ривожланган давлатлари қурилиш амалиётида зилзила кучи энергиясини сўндирувчи қурилмаларни қўллаш орқали кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш масалалари етакчи ўринни эгаллайди1. Бу борада маълум ютуқларга эришилган бўлиб, кўп қаватли биноларни куриш ва реконструкция қилишда мустаҳкамликни, зилзилабардошликни таъминлаш учун конструктив ечимлар ва антисейсмик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда назарий ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгач қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда конструкциявий сейсмик ҳавфсизлигини таъминловчи ҳисоблаш ва лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада лойиҳалаш ишларида кўп қаватли биноларнинг конструкцияларини заиф жойларини кучайтириш мақсадида кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлашга, ёриқбардошлик ва шикастланиш даражаларини камайтириш усулларини такомиллаштиришга, мавжуд ва янги қуриладиган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишга, биноларда зилзила кучи энергиясини, сейсмик кучлар таъсирини ва юз бериши мумкин бўлган шикастланишлар даражасини пасайтиришга эришилди. Шу билан бир қаторда кўп қаватли биноларда сейсмик ҳимоя қурилмаларини қўллаш ҳамда пойдевор билан грунт орасидаги таъсир хусусиятларини замонавий лаборатория-экспериментал асбоб-ускуналаридан кенг фойдаланган ҳолда моделли ва табиий шароитда экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш ва олинган натижалар асосида бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш бўйича янги конструктив ечимларни такомиллаштириш масалалари долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш, реконструкция қилиш ва мавжудларини капитал таъмирлаш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилаш” юзасидан вазифалари белгиланган2. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан турли хил конструктив тизимга эга бўлган ёнма-ён биноларни демпфер қурилмаларини такомиллаштириш асосида зилзилабардошлигини ошириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Жаҳон тажрибасида мавжуд ва янги қуриладиган биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишга мўлжалланган қурилмаларни яратиш, сейсмик кучларнинг биноларга таъсирини ва улар таъсирида юз бериши мумкин бўлган шикастланишларни камайтиришга катта аҳамият берилмокда. Бу борада, жумладан энергияни сўндирувчи қурилмаларни биноларда қўллаб, биноларни зилзила таъсирига ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш, мавжуд бинога демпфер қурилмаси ёрдамида уланадиган қўшимча бинонинг замин грунта билан пойдевори орасидаги ўзаро таъсирини ҳисобга олиб, компьютер ҳисоблаш дастурларини яратиш, биноларда пайдо бўладиган зилзила кучи энергиясини камайтирадиган демпфер қурилмасининг параметрлари орқали лойиҳалаш услубини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги» Фармони, 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сон “Узбекистан Республикаси ҳудуди ҳамда аҳолининг сейсмик ҳавфсизлиги, қурилиш зилзилабардошлиги ва сейсмология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турли хил конструктив тизимга эта бўлган ёнма-ён кўп қаватли биноларни ишлаб чиқилган демпфер қурилмаси ёрдамида улаш орқали зилзилабардошлигини ошириш ҳамда уларда фойдали майдонни кенгайтиришдан иборат.

196-200 99 0

Влияние комплексной добавки на свойство бетона

Rustam Narov

Мазкур мақолада суюлтирувчи АЦФ ёки САФА ва ёғ-мой саноати чиқиндиси асосида олинган пластификатор СОАПСТОН - мажмуали қўшимчанинг қуйма бетон мустаҳкалигига, бир жинслигига, зичлигига ва ультратовушнинг қуйма бетонга тарқалиш тезлигига таъсири кўриб чиқилди.

284-286 101 0

Бугунги кунда шаҳарларимиздаги ер ости муҳандислик тармоқлари холатининг шахарсозлик таҳлили

Қувват Усмонов, Nazokat Orazbaeva, Sirojiddin Xolbekov

Мазкур мақола шаҳар ҳудудидаги муҳандислик тармоқларининг мавжуд ҳолатини, уларнинг таҳлили ва мухандислик жиҳатдан реканструксия қилиш зарузлиги ёритилган.

161-165 85 0

Биноларни лёссимон заминларда лойиҳалашда сейсмик кучлар таъсирида пайдо бўладиган деформацияларни ҳисобга олиш

G Xakimov, Sh Baymatov
Ушбу маъқолада намланган лёссимон грунтларда динамик (сейсмик)кучлар таъсирида лаборатория шароитида ўтказилган синов натижаларининг тсцлиллари келтирилган. Республикамизнинг юқори сейсмик ту.манларида бино ва иншоотларни лойщалашда сейс.мопросадкани ҳисобга олиш бўйича тавсиялар берилган.
197-208 115 0

Амир Темурнинг Самарқандда бизгача сақланмаган усти ёпиқ савдо кўчаси – “тим”нинг график реконструкцияси

B Elmurodov, А Uralov

Мақолада Амир Темурнинг Самарқандда 1404 йилда бунёд эттирган, бироқ бизгача етиб келмаган усти ёпиқ савдо кўчаси ҳақидаги тарихий маълумотлар келтирилган. Мазкур савдо кўчаси “Бибихоним” жоме масжиди олдидаги майдондан то Регистон ансамбли ёнидаги Чорсу биносигача давом этган ва у ўз даврида Мовароуннаҳрда қурилган илк усти ёпиқ савдо кўчаси ҳисобланган. Кейинчалик ҳудди шундай савдо кўчаси – бозорни Шоҳрух Мирзо Ҳирот шаҳрида қурдиради. Маскур мақолада Амир Темурнинг Самарқанддаги савдо кўчаси архитектурасининг график реконструкциясини амалга ошириш бўйича йиғилган тарихий маълумотлар ва бажарилган ишлар таҳлил қилинган.