“Media. Til va madaniyat. Tarjima” talabalar ilmiy-amaliy konferensiyasi - 2023
313
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА АХБОРОТ ТАҲДИДЛАРИ
Акбаржон АБДРАИМОВ
Мирзо
Улугбек номидаги Ўзбекистон
Миллий уииверситети магистранти
Бугун дунёда 200 дан opTHK; давлатлар мавжуд. Улар турлича талқиндаги
катта, дoнop, pивoжлaнaётгaн, pивoжлaниши ўртача, ва халқ таъбири айтганда
“учинчи дунё” мамлакатлари ёки aҳoлисининг кўпчилик қисми o4- нoчopлapни
ташкил этадиган, иктитодий жиҳатдан анча opқaдa бўлган ‘T^o^’ мамлакатлар
билан гтобаллашув асри деб аталмиш шиддатли зaмoндa яшaмoқдaмиз. Ушбу
асрда фан ва техниканинг pивoжлaниб бopиши биз ўйлагандан-да тезpoқ
эканлигини ҳис этмoқдaмиз.
Шу билан бирга дунёда умpгузapoнлик қилаётган интонлар турли ҳаёт
тарзида яшaшмoқдa. Улар яшаётган мамлакатлар ўз танлаган йўлидан бopишдa
дaвoм этмoқдa. Айримлари ўз йўлларини кескин буришга, бoшқaлapи эса
биpoвлapнинг таъсири oстидa тараққиётга эмас, таназзулга юз тутмoқдa. Ўтган
асрда ниҳoясигa етган “мвуқ уруш” аста-секинлик билан уйғoнмoкдa.
Унинг уйгонишида жaҳoндa гегемoнлик қилишга уринаётган лидер
мамлакатлар жoнбoзлик кўpсaтишмoкдa. Африка ва Осиёнинг айрим
мамлакатларида oдaмлap йўқчилик ва oчликкa қарши курашаётган бир пайтда
ғарбнинг бир нечта давлатлари “тўқдикка-шўхлик” қабилида иш тутиб, ҳар хил
йўллар билан дейлик, маънавий, мафкуравий таҳдидлар opқaли aҳoлисининг
турмуш даражаси бир мунча яхши бўлган pивoжлaнaётгaн мамлакатларда
турли фуқapoлик урушларини келтириб чиқapмoкдa. Ҳа, шубҳасиз маънавий,
мафкувий тахдидлар дунёнинг турли минтақаларида тинчликни урушга,
фаровонликни таназзулга олиб келмоқда.
Маънавий таҳдидлар инсонларнинг ҳаётига кириб келар экан, у
фуқароларнинг ўз мамлакатига унинг ҳукуматига қарши курашга чорлайди. Гуё
бунда демократия ниқоби асосий ролни бажаради. Шу йўллар билан фуқаролар
уруши кетаётган нотинч мамлакатларга “тинчликпарвар” кучларини
киритадилар. Мамлакатни ҳар қандай йўл билан талон-тарож қиладилар.
“Media. Til va madaniyat. Tarjima” talabalar ilmiy-amaliy konferensiyasi - 2023
314
Жаҳон афкор оммасига яхши маълумки, “араб баҳори” деб ном олган тўнтариш
даставвал Мисрда сўнгра Сурияда давом этди. Бу сингари тўнтаришларнинг
сценарийси бўйича биринчи бўлиб сал олдинроқ Африканинг бой нефт
заҳираларига эга бўлган мамлакати Ливияда бошланди. Таҳлилчиларнинг
фикрича ушбу мамлакатни узоқ йиллар бошқарган Муаммар Каддафий ўз
фуқароларига бир қанча имтиёзлар берган эдики, унинг халқи осойишта
яшарди. Бироқ, масаланинг иккинчи томони шундаки, М.Каддафий ўз
мамлакатининг турли ҳудудларида яшаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар
олиш улар билан турли учрашувлар ўтказишни деярли унутиб қўйганди.
Яна бир бор такрор айтиш мумкинки, маънавий, мафкуравий таҳдидлар
ҳар қандай мамлакатни, унинг маънавий савияси ниҳоятда ортда бўлган
халқини, ўзининг қулига айлантиради.
Бу урушларнинг бошланишига ташқи кучларнинг таъсири сифатида
қарашимиз табиийдир. Лекин, масаланинг бошқа асосий томони бор бу ҳам
бўлса ўша мафкуравий таъсирга тушиб қолган, ким нима деса шуни
маъқуллайдиган, бир сўз билан айтганда, маънавий дунёси тор, ўз фикрига эга
бўлмаган, керак бўлса эътиқодини сотишга тайёр турган, “Яшасин демократия”
деб ҳайқираётган ёшлар, шу билан бирга кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга
бўлган ўз миллатининг улуғларини ҳам кўришимиз мумкин.
Мафкуравий таҳдидлар кенгайишда давом этиб, Шарқни ҳам Ғарбни ҳам
ўз домига тортиш йўлида турли воситалардан фойдаланиб, мамлакатлардаги
ёшу-қарини дўсту-биродарни бир-бирига қарши гиж- гижлашда давом этмоқда.
Тарих ҳатоларни кечирмайди, уларни эсга солиб туради. Бир кун келиб биз
мисол келтирган бу мамлакатларда ҳам тинчлик ўрнатилади.
Йиллар ўтиши билан яроқсиз ҳолга келтирилган иқтисодиётни,
вайронакор шаҳару-қишлоқларни инсонлар ўз қўллари билан қайта тиклайди.
Бироқ руҳан ва маънан синган авлод қалбини тиклаш учун жудаям кўп вақт ёки
авлодлар алмашинуви бўлиши лозим.
Шундай экан, атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодислардан хабардор бўлган
ҳолда хулоса чиқаришимиз, мафкура майдонида фикрга қарши-фикр,
“Media. Til va madaniyat. Tarjima” talabalar ilmiy-amaliy konferensiyasi - 2023
315
жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоғимиз лозим. Зеро, юксак
маънавиятли халқгина тараққиётга юз тутади.
Адабиётлар рўйхати
:
1. Qizi, Valiyeva Nargizaxon Zamir. "Helpful methods of translating phraseological
units containing components of anthroponyms." (2022).