Ўзбек адабиётида эпистоляр жанр тараққиёти

CC BY f
184-187
17
24
Поделиться
Бозоров, О. (2022). Ўзбек адабиётида эпистоляр жанр тараққиёти. Современные лингвистические исследования: зарубежный опыт, перспективные исследования и инновационные методы преподавания языков, (1), 184–187. https://doi.org/10.47689/linguistic-research-vol-iss1-pp184-187
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақола жаҳон адабиётида эпистоляр ижодкорликни ривожлантиришга, жумладан, романларни ўрганишга ва бадиий адабиётни санъат тури сифатида тасаввур қилиш имкониятларига бағишланган. Эпистоляр жанр тарихий, ижтимоий, кундалик воқеликни шахсий нуқтаи назардан, тарихий воқеликдаги қаҳрамон тақдири ва инсон руҳиятининг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқади.


background image

184

ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ЭПИСТОЛЯР ЖАНР ТАРАҚҚИЁТИ

О.Ч.Бозоров (ҚарДУ)

Annotation: The article focuses on the development of epistolary works in world

literature, including the study of novels and the possibilities of imagining fiction as an art
form. The epistolary genre discusses the historical-social, domestic reality from a personal
perspective, the fate of the hero in the historical reality and the peculiarities of the human
psyche.

Хат

ижтимоий

-

сиёсий ҳаётда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ғоятда муҳим

ҳодисадир. Ҳукмдорлар ўртасидаги сиёсий ёки дипломатик мактублар бутун

-

бутун

халқлар, давлатлар ҳаётида муайян роль ўйнаган. Санъат ва маданият вакиллари

ўртасидаги мактубларда муҳим илмий, маънавий

-

маърифий масалалар ўртага

ташланган ва ҳал этилган. Шахсий

мактублар эса одамлар ўртасидаги дўстлик, меҳр

-

оқибат, садоқат инъикосидир. Ҳаётда учрайдиган мана шу хат турларининг

барчаси

бадиий адабиётга олиб кирилган.

Профессор Н.Раҳмоновнинг ёзишича, милоддан олдинги III асрда

Марказий

Осиёда ҳукмдорлик қилган Ботир тангриқутнинг Хитой маликасига ёзган мактублари

ва маликанинг Ботир тангриқутга ёзган мактублари маълум. Олим ёзадики: “Нома

эски ўзбек тилида билдиргулик сўзи билан ҳам ифодаланган. “Ўғузнома” достонида

Ўғуз хоқон барча элларнинг ҳукмдорларига билдиргулик, яъни нома юбориб,

бўйсунишни ва ўлпон тўлашни талаб этади. Шу тариқа маълум эҳтиёжлар туфайли

пайдо бўлган хабарни ифодалаш шакллари ҳам номанинг шаклланишига асос бўлган

бўлиши мумкин”.

Худди шундай қараш бошқа адабиётшуносларда ҳам бор. Д.Урновга кўра,

эпистоляр бадиий адабиёт ҳаётий мактублар асосида шаклланган, бунда хабар

мазмуни

ҳикояга, мактуб ёзувчилар

адабий қаҳрамонларга айланган, хат адабий

шартлиликка мувофиқлаштирилган.

Ўтмиш маънавий

-

маърифий ҳаётимизда мактуб билан боғлиқ иккита жанр

фарқланади: муншаот ва нома. Муншаот

бирор кимсанинг ҳаётий хатлари

мажмуасидир. Муншаот

арабча, иншо этилган, ёзилган деган маънони англатади.

Специфик маънода эса хатлар тўплами дегани. Албатта, ҳар қандай кишининг эмас,

тарихда муҳим роль ўйнаган,

давлатчилик, санъат ва адабиёт, илм

-

фан, маданият

соҳаларида из қолдирган кишиларнинг мактублари назарда тутилади бунда.

Мутафаккир шахслар, улуғ санъаткорлар, давлат ва жамоат арбобларининг

ёзишмаларини ўзи ёки бошқалар томонидан тўпланиб, мажмуа ҳолига келтирилиши

дунёнинг барча халқлари тарихида учрайди. Ўзбек маданияти тарихида “Муншаот”

кўпроқ Алишер Навоий номи билан боғлиқ эканлиги мутахассислар томонидан қайд

этилган. Ўзбекистон Қаҳрамони И.Ғафуров бу ҳақда шундай ёзади: “Навоий даври ва

Навоий номи билан

боғлиқ ҳамда Навоийнинг ўз қаламига мансуб мактубларини

ўрганган А.Ўринбоев, Ю.Турсунов, М.Ҳасанов сингари олимларнинг қимматли

тадқиқотларига қараганда, Навоий умрининг иккинчи ярмида ўз замондошлари билан

кўп ёзишмалар олиб борган. 1485

–1499

йиллар орасида темурий шаҳзодалар ва

подшоҳлар, ўз яқинларига ёзган мактубларини тўплаб, “Муншаот” номида асар

яратган. Асар деганимизнинг боиси шуки, Навоий барча мактубларда

мукотаблар(мактуб

ёзилган шахслар)нинг номлари ва мактубларнинг қаерда, қачон,

нима

муносабат билан ёзилганлигини олиб ташлаган. Натижада муайян кишиларга


background image

185

жўнатилган мактублар шахсий воқелик доирасидан чиқиб, умуман, бадиий ва чуқур

инсоний қимматга эга бадиий асар турларига айланган... Ўзбек тилида яратилган илк

муншаот китоби эса Навоий қаламига мансубдир”. Буни Алишер Навоийнинг ўзи ҳам

“Муншаот” муқаддимасида қайд этади.

У форс тилида мактублар санъаткорлик билан

ёзилганини, уларда мактубларни жамлаб

китоб тузиш анъанаси борлигини ва ўзи ҳам

ўша анъанага эргашиб бу ишга қўл урганини таъкидлайди: “...атрок иншосида ва бу

аҳли идрок баёну адосидаким, бировдин бировгаруқъа ёзғай, ё ул киши ул руқъаға

жавоб битигай, дағи руқъа келтурган қосидни қайтарған

алфози латофатдин муарро

ва тарокиби балоғатдин мубарро эрди ва адоси рангин фиқаротдиннамойишсиз ва

мазмуни рангин абётдин оройишсиз ва муқобалада форсий алфознинг

иншоларидилписанд ва макотибу имлолари аржуманд эрди, хаёлға андоқ келдиким,

турк алфозининг дағируқъалари ҳамул мисол била битилгай ва бу тилнинг

номаларини ҳам ўшул минвал билан сабтэтилгай. Оз фурсатда бу руқъалар жамъ

бўлиб ва номалар йиғилиб эрдиким, бу авроқ зимнида сабт бўлди”. Аслида Алишер

Навоийнинг “Муншаот”и устози Абдураҳмон Жомийга эргашиб тузилган.

Жаҳон адабиётида бўлгани каби, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётида ҳам

мактубларни муайян жанрдаги асарлар таркибига киритиш усули ҳам бор. Бу, аввало,

халқ оғзаки ижоди достонларида қўлланган. “Алпомиш” достонида Барчиннинг ёзган

хати достон сюжетидаги

ҳал қилувчи моментлардан биридир.

Ўзбек адабиёти мулкининг султони бўлмиш Алишер Навоий ҳам ўз

достонларида эпистоляр усулдан унумли фойдаланди. Севишганларнинг ўзаро

ёзишмалари “Фарҳод ва Ширин” ҳамда “Лайли ва Мажнун” достонларида учрайди.

Бу мактублар

буюк шоир томонидан катта маҳорат билан яратилган, чуқур лиризми,

реалистик кучи билан ажралиб туради. Масалан, Лайли севгилисига мактуб битар

экан, Навфалнинг қизига унуштирилиш муносабати билан Мажнунга таъна

-

маломат

ёғдиришдан ўзини тия олмайди:

Ёвар санга ҳақ таборак ўлсун,Ёд айла гаҳи бу хастани ҳам.

Бу

хайр

ишинг

муборак

ўлсун.Инсофға

ҳам

канора

тутма,

Бўлсанг неча онинг ила хуррам,

Бизни дағи бир йўли унутма.

Ўзбек замонавий адабиётида ҳам сюжетда мактубдан фойдаланиш усули кенг

истифода этилган. Бунинг энг ёрқин намунаси “Ўткан кунлар” романидир. Бу

романда хат композицион унсур сифатида асар сюжетида ҳал қилувчи аҳамият касб

этган. Дейлик, Юсуфбек ҳожи томонидан ўғлига ёзилган мактуб Отабек ва

Мирзакарим қутидорнинг ўлимдан қутулишига сабаб бўлади.

Ҳомид томонидан

уюштирилган сохта мактублар эса Отабек ва Кумуш ҳаётини кескин бошқа ўзанга

буриб юборади.

Ўзбек мумтоз адабиётида эпистоляр жанр нома шаклида алоҳида ҳодиса

сифатида тараққий этди. Биз бу ерда “Шоҳнома”, “Зафарнома”, “Бобурнома”,

“Шайбонийнома” каби асарларни назарда тутмаймиз, чунки бу номалар таркибидаги

“нома” сўзи “шу ҳақда ёзилган” деган маънода қўлланади.

О.Рогинская Европа адабиётидаги илк эпистоляр романнинг майдонга

келишини реал ҳаётий воқелик билан боғлайди. У Д.Урнов луғатига

асосланиб

айтадики, XVIII асрда почтадан фойдаланишнинг ривожланиши

туфайли туфайли хат

оммавий ахборот воситасига ҳамда бекорчиликда зерикиб қолмаслик воситасига

айланади. Ўша даврда турли хил хатлар тўплами(“письмовник”)лар тартиб берилар,

бундан мақсад

хат ёзишга нўноқроқ бўлган одамларга ёрдам бериш эди. 1739 йилда

икки нашриёт Ричардсонга Лондон нашриёт гильдияси раҳбари сифатида қишлоқ

одамларига мўлжалланган шундай письмовник тузишни таклиф қилади. Ричардсон


background image

186

эса намуна

-

хатлар тўплами ўрнига эпистоляр роман яратади. “Реал ҳаётдан, маиший

ёзишмалардан тасаввур дунёсига, бадиий матнга ўтиш худди шу тахлит содир бўлди”.

Ўзбек адабиётидаги илк нома ҳам шунга ўхшашроқ ҳаётий вазият натижасида

ҳукмдор

Муҳаммад Хўжабек илтимоси билан ёзилади. Хоразмий номалар матнидан

олдин Муҳаммад Хўжабек васфини келтиради, унга бўлган

меҳр

-

муҳаббатини изҳор

қилади.

Хуллас, XVIII асрда пайдо бўлган ва шу асрда тараққиётининг юқори

чўққисига чиққан Европа эпистоляр романига хос типологик ўхшашликларни ўзбек

адабиётидаги нома

-

достонда ҳам кўришимиз мумкин. Бу ўхшашликлар муайян жанр

қачон ва қаерда пайдо бўлган бўлишига қарамасдан, умумий қонуниятлар асосида

шаклланиши ва ривожланиши мумкинлигини кўрсатади.

Замонавий ўзбек насрида эпистоляр усул дастлаб Абдулла Қодирийнинг

“Ўткан кунлар”ида муваффақият билан қўлланди. Адиб керакли ўринларда

мактубларнинг матнини тўлиқ келтирган. Романда мактуб сюжетнинг муҳим

моментларида ҳал қилувчи компонент ўлароқ майдонга чиқади. Сюжет ривожининг

асосий ҳаракатлантирувчи эпизодлари бўлмиш Отабек ва Мирзакарим қутидорнинг

дордан омон қолиши, Отабек ва Кумуш муносабатларидаги мураккабликлар бевосита

мактуб билан боғланган. Абдулла Қодирий бу борада халқ оғзаки ижоди, ўзбек

мумтоз адабиёти ва жаҳон насри анъаналаридан таъсирлангани шубҳасиз

.

Ўзбек замонавий насрида фақат мактубга асосланган эпистоляр жанр

намуналари ҳам яратилди. Бу сирада Мақсуд Қориевнинг “Ойдин кечалар”,

Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг “Уйқу келмас кечалар”, Ўлмас Умарбеквонинг “Қизимга

мактублар”, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ҳижроним мингдир менинг”, Беназир

Муҳаммаднинг “Ёбондан гулхонага мактублар” асарларини санаб ўтиш мумкин.

Ўлмас Умарбеков асарини истисно қилганда, санаб ўтилганларнинг барчаси ўзбек

номачилиги ва жаҳон адабиётида бўлгани каби

ишқий мактуб ёки ёзишмалардан

иборат

.

Миллий адабиётимиздаги илк мактуб

-

роман 2001 йилда нашр этилган “Уйқу

келмас кечалар” асаридир. Ушбу эпистоляр роман соф ишқий мазмунда битилган.

Иқбол Мирзо қаламига мансуб “Бону” ижтимоий

-

психологик романи миллий

адабиётшуносликда бу борадаги иккинчи тажрибадир. Роман структураси ўзига хос: у

бош қаҳрамон томонидан номаълум ёзувчига телеграм ижтимоий тармоғи орқали

ёзилган хатлардан иборат. Адиб бир аёлнинг тақдири орқали муайян ижтимоий

-

тарихий даврга оид, миллий

-

маиший ҳаётга оид жуда кўп ҳақиқатларни қаламга

олган. Жаҳон адабиётида яратилган аксарият эпистоляр романлардан фарқли равишда

ўзбек адиби воқеаларга умуман аралашмайди, сюжет занжирини ташкил қилган

воқеалар Бону тарафидан ҳикоя қилинади.

Мумтоз адабиётдаги номаларда ҳам, жаҳон адабиётидаги эпистоляр асарларда

ҳам кўпинча ишқий мотив устуворлиги кўзга ташланади. “Бону”да

севги

-

муҳаббат

билан боғлиқ воқеалар кенг ўрин тутса

-

да, умумий мазмун

-

ғоясига кўра уни

ижтимоий роман дейиш тўғри бўлади. Иқбол Мирзо миллий тарихимизнинг мураккаб

бир даврини катта маҳорат билан эпистоляр жанрда бадиий гавдалантирди

.

Турли тадқиқотларга кўра, эпистоляр асарлар ёзиш XVIII асрда ўзининг энг

юқори чўққисига кўтарилган, кейин эса эпик жанрнинг бу кўриниши кўпроқ

ижтимоий, психологик асарларга ўз ўрнини бўшатиб берган. Айни вақтда, атоқли рус

олими Я.Любарский фикрича,

“Бадиий адабиётнинг бошқа кўпгина турларидан

фарқли равишда, эпистолографиянинг реал асослари ҳеч қачон ҳаётий практикадан

йўқолиб кетмайди. Ҳар қандай даврда одатдаги мактуб бадиий асар белгиларига эга

бўлиши мумкин”.


background image

187

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Рогинская О.

Эпистолярный

роман: поэтика жанра и его трансформация в

русской литературе: Дисс.на соиск.

.

.. канд.наук.

Москва, 2002.

Стр. 65.

2.

Навоий А. МАТ. 20 жилдлик. 14

-

жилд.

Т., Фан, 1998.

– 136-

б.

3.

Урнов Д. Эпистолярная литература // Краткая литературная

энциклопедия.Том

8. –

Москва, 1975.

Стр. 918.

4.

Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. II жилд

(XIV –

ХУасрнинг бошлари).

Тузувчи, изоҳ ва шарҳлар муаллифи: филология фанлари доктори, профессор

Насимхон Раҳмон.

Т.: ЎзР ФА “ФАН” нашриёти, 2007.

– 94-

б.

5.

Любарский Я. Эпистолярный жанр в античной литературе // Вопросы

литературы, 1969, № 3. //

https://voplit.ru/article/epistolyarnyj-zhanr-v-antichnoj-

literature/

6.

Ашуров, шахобиддин,

and

фарида шукурова. "инглиз ва ўзбек тилларидаги

фразеологик бирликлар этимологиясига оид айрим мулоҳазалар." международный

журнал искусство слова 3.2 (2020).

Библиографические ссылки

Рогинская О. Эпистолярный роман: поэтика жанра и его трансформация в русской литературе: Дисс.на соиск.... канд.наук. - Москва, 2002. - Стр. 65.

Навоий А. МАТ. 20 жилдлик. 14-жилд. - Т., Фан, 1998. - 136-6.

Урнов Д. Эпистолярная литература // Краткая литературная энциклопедия.Том 8. - Москва, 1975. - Стр. 918.

Узбек мумтоз адабиёти намуналари. II жилд (XIV - ХУасрнинг бошлари). Тузувчи, изох ва шархлар муаллифи: филология фанлари доктори, профессор Насимхон Рахмон. - Т.: УзР ФА “ФАН” нашриёти, 2007. - 94-6.

Любарский Я. Эпистолярный жанр в античной литературе // Вопросы литературы, 1969, № 3. // https://voplit.ru/article/epistolyarnyj-zhanr-v-antichnoj-literature/

Ашуров, шахобиддин, and фарида шукурова. "инглиз ва узбек тилларидаги фразеологик бирликлар этимологиясига оид айрим мулохазалар." международный журнал искусство слова 3.2 (2020).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов