Баъзи ўзбек анъанавий кийим номларининг этимологияси ва функцияси хусусида

CC BY f
210-212
35
54
Поделиться
Алимов, Т. (2022). Баъзи ўзбек анъанавий кийим номларининг этимологияси ва функцияси хусусида . Современные лингвистические исследования: зарубежный опыт, перспективные исследования и инновационные методы преподавания языков, (1), 210–212. https://doi.org/10.47689/linguistic-research-vol-iss1-pp210-212
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инсониятнинг кийиниш эхтиёжини ўтовчи буюмлар мажмуининг умумий номи ўзбек адабий тилида «кийим», «кийим-кечак», сўзлашув нутқида «энгил», «энгил-бош» (энгилвош), «кийим-бош» (кийим-вош), «уст-бош» (уствош), «либос», «сарпо» каби атамалар билан ифодаланади. Анъанавий кийимлар узоқ тарихий давр давомида шаклланиб. у ёки бу халқ яшаган географик муҳит, унинг хўжалик шакли, ижтимоий муносабатлари, маданияти, этник катламлари ва бошқа қатор омиллар билан бевосита боғлиқ Ҳолда тараққий этиб борган. Бошқача айтганда, кийимлар ва кийиниш маданияти узоқ тарихий-тадрижий йўлни босиб ўттан. Халқ турмушига мос, ишлаб чиқариш жараёнларига хос бўлган кийимлар асрлар мобайнида шаклланиб бориши натижасида халқнинг анъанавий миллий кийимлари мажмуи юзага келган. Халқона миллий либосларнинг шаклланишида ташқи табиий мухит, хўжалик машғулоти, халқ фалсафаси, маданияти, ижоди, диний эътиқоди ва миллий анъаналари каби турфа хил омиллар муҳим ўрин тутади. Кийимларнинг юзага келиши ва турларининг кўпайишида кишиларнинг турмуш тарзи, меҳнат ва иқлим шароитидан ташк-ари, уларнинг маданий ривожланиши, эстетик дидининг усиши ҳам асосий омиллардан бири бўлган.


background image

210

БАЪЗИ ЎЗБЕК АНЪАНАВИЙ КИЙИМ НОМЛАРИНИНГ

ЭТИМОЛОГИЯСИ

ВА ФУНКЦИЯСИ ХУСУСИДА

Т. Э.Алимов (ЎзДЖТУ)

Инсониятнинг кийиниш эхтиёжини ўтовчи буюмлар мажмуининг умумий номи

ўзбек адабий тилида «кийим», «кийим

-

кечак», сўзлашув нутқида «энгил», «энгил

-

бош» (энгилвош), «кийим

-

бош» (кийим

-

вош), «уст

-

бош» (уствош), «либос», «сарпо»

каби атамалар билан ифодаланади. Анъанавий кийимлар узоқ тарихий давр давомида

шаклланиб. у ёки бу халқ яшаган географик муҳит, унинг хўжалик шакли, ижтимоий

муносабатлари, маданияти, этник катламлари ва бошқа қатор омиллар билан бевосита

боғлиқ Ҳолда тараққий этиб борган. Бошқача айтганда, кийимлар ва кийиниш

маданияти

узоқ тарихий

-

тадрижий йўлни босиб ўттан. Халқ турмушига мос, ишлаб

чиқариш жараёнларига хос бўлган кийимлар асрлар мобайнида шаклланиб бориши

натижасида халқнинг анъанавий миллий кийимлари мажмуи юзага келган. Халқона

миллий либосларнинг шаклланишида ташқи табиий мухит, хўжалик машғулоти, халқ

фалсафаси, маданияти, ижоди, диний эътиқоди ва миллий анъаналари каби турфа хил

омиллар муҳим ўрин тутади. Кийимларнинг юзага келиши ва турларининг

кўпайишида кишиларнинг турмуш тарзи, меҳнат ва иқлим шароитидан ташк

-

ари,

уларнинг маданий ривожланиши, эстетик дидининг усиши ҳам асосий омиллардан

бири бўлган

.

Дархақақат, кийимлар бўйича олиб борилган илмий тадқиқодлар шундан

далолат берадики, миллий

либосларда маълум бир бадиий талкин мужассамлашган

бўлиб, унда инсон ўзининг эстетик ғояларини ифода этган ва жамият хаёти билан

боғлиқ хамда ривожланиб борган. Ўз навбатида, унинг тараққиёти нафақат

иқтисодиёт ривожи натижасида содир бўлган ўзгаришлар, балки сиёсат,

дин, этика

билан ҳам бевосита боғлиқ бўлган. Умуман олганда, халқ кийимлари анъанавий

миллий маданиятнинг асосини ташкил килувчи муҳим этномаданий ходисалардан

бири бўлиб, унда халқнинг рухий тафаккури, турмуш ўлчовда ёш, жинс, бўй

-

бастни

ҳисобга олган ҳолда ўзига хос дид билан тайёрлана бошлаган ва тобора

мукаммаллашиб борган. Хуллас, хар бир тарихий давр кийим

-

бошларида уша

боскичга хос кийиниш маданиятининг инъикоси акс этиб тўрган.

Ўзбекистан худудида яшаган энг қадимги аждодларимизнинг

кийимлари ҳам

дунёнинг бошқа миллатлар кийимлари каби табиий иқлим, турмуш

шароитлари ва

ypyғ қабила анъаналари асосида шаклланган. Ўтмиш аждодларимизнинг кийим

-

кечаги, уларнинг шакллари ва эволюцияси ҳамда махаллий хусусиятлари тўғрисида

Республика ҳудудидан

топилган археологик ёдгорликлар, деворий расмлар,

хайкалчалар, манда нақшлар, торевтика, ёзма манбалар, қўлёзма китобларга

ипшанган мўъжаз ранг тасвирларбирмунча аниқ тасаввурлар беради. Юқорида

таъкидлаб ўтилганидек кийимларнинг дастлабки шакллари тўқимачиликнинг пайдо

бўлиши билан бевосита боғлик бўлган. Археологик маълумотларга кўра, Марказий

Осиё худудида тўқимачиликнинг вужудга

келиши тош асри илк неолитга бориб

тақалади. Хусусан, Копеттог этакларида аниқланган Жайҳун маданиятига оид

ёдгорликларда

тўқув дастгоҳларининг қолдиқлари топилган. Бу даврда минтақада

чорвачилик сохаси ривожланган бўлиб, тўқимачиликда жундан тайёрланган кийим

-

кечаклар асосий ўринни эгаллаган. Ўз навбатида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки,

Марказий Осиёдан алоҳида аҳамиятга эга бўлган қадимги тўқимачилик марказлари

топилмаган бўлсада, туташ тарихий

-

маданий минтақаларда кузатилган ашёлар

энеолит давридан бошлаб тўқимачилик юқори даражада ривожланлигини кўрсатади.


background image

211

“Бойсун” халқ фольклор

этнографик жамоасининг кийимлари ҳам миллий

қадриятдан далолат беради. Эркаклар

олача чопон

, безакларида

мўкки

ёки

чориғ

,

бошларида эса қуёш рамзи ифодаланган бойсуннинг дўпписи. Қадимий желак ёки

қизил рангли матодан гулдор кенг кўйлак аёллар хуснига хусн қўшиб туради. Улар

бошидаги касаба ёки

қадимий

бойсуний дўппи тоғлик халқлари либоснинг бетакрор

намунасидир. Бадиий безак намунаси бўлмиш

тиллақош, булоқи, хайкал гардон

,

турли шаклдаги зираклар албатта қадимиятдан далолат беради.

Биргина Бойсуннинг ўзида 20 хилдан ортиқроқ дўппи шакллари мавжуд.

Дўппини баъзан

«

Каллапуши

» ҳам дейилади. Масалан:

лолагул, тўлдирма

ва

бошқалар. Уларнинг ҳар бирида рамзий маъноси ўз аксини топгандир.Аёллар эса

желак, каркасли рўмол

ўрашади. Каркасли рўмолни асосан ўзбекларнинг «Қўнғирот»

уруғига мансуб бўлган аёллар ўрашади. 16 хил рўмолнинг барчасини ўраб чиққанда

эса, Камалак жилоси хосил

бўлади. Бундан ташкари аёллар жиякли кўйлак, йўл

-

йўл

чопон

киядилар. Қизларнинг кўйлаги иложи борича қизил, пушти, сариқ, кўк, тўқ

қизил матолардан тикилади. Чунки қизлар кийган қизлар

лоланинг уфорини намоён

этиши керак. Келинчаклар оқ гажим рўмол ёки қизил шойи рўмол ўрашади. Бу

либослар албатта ўтказилаётган маросимга, айтилаётган қўшиққа, ижро этилаётган

рақсга монанд равишда кийилади. Шу либосларга мослаштирилган холда турли хил

тақинчоқлар тақилади. Масалан: тиллақош, булоқи хайкал гардон, турли шаклдаги

қимматбаҳо тошлар ва занжирлар тақилади. Кўпроқ Бойсунликларнинг ўзлари

жамалакнинг турли хилларини қора ипдан ясашади Бу хусусиятлар жамоанинг

ўзигагина хос бўлмай балки, мазкур кийим

-

кечак, зеби

-

гардон, соч попукларини ерли

халқнинг миллий ифтихори хисобланади. «Бойсун» ижрочиларининг ташқи

кўринишларидан тортиб, ижро этгани томошабинларигача мухлисларнинг маънавий

дунёсини бойитишда қадимий, урф

-

одат, маросим ва анъаналарга бўлган ҳурмат

эътиборини уйғотишда тарбиявий аҳамиятга эга.

Маданиятлиликнинг асосий белгиларидан бири бу кийиниш одатидир.

Кимнинг қандай кийинганлигига қараб, унинг дид

-

фаросати, моддий ва маънавий

даражасини

,

хатто касбини аниқлаб олиш мумкин.

Инсоният онгида бошқалардан

истихола қилиш, уялиш, андиша тушунчалари пайдо бўлгандан бошлаб улар

кийинишни одат қилишган.

Кийим одамни иссиқ

-

совуқдан сақлайди. Киши танаси, руҳига ижобий таъсир

қилади. Саломатликни барқарорлаштириб туради. Бизнинг ўзбек халқимиз кийиниш

маданияти нуқтаи назаридан ҳам дунёдаги халқларнинг олдинги сафларида туради.

Бир неча минг йиллар илгари ота

-

боболаримиз эгнига

яктак-лозим

, оёқда

ковуш-

махси

,

этик,

бошга

шабпўш

,

дўппи, телпак

устга

чопон, тўн

кийиб белга

белбоғ, арс

бойлашган. Шунинг

учун ҳам халқимизда эркак кишиликни рамзий ифодалаш

хусусида «белингда

белбоғинг борми?» деган ибора қолган. Чўпон

-

чўликлар,

чавандоз ва пахлавонлар фаслга қараб

чакмон

ҳам кийишган.

Момоойиларимиз қимматбаҳо, нафис узун кўйлак

-

лозим, ковуш

-

махси,

тун

кийишган. Жун,

ипак товар, чит

-

сатин рўмоллар ўрашган. Сочпопуқ кулота, пўпақ

тиллақош, зебигардон, турли

-

туман узук

-

халқа, танга

-

тиллолардан иборат

тақинчоқлар ҳам кийимлар дастасига янада кўрк ва жило берган.

Кийиниш хар бир халқнинг қадим замонлардан буён яшаб келаётган

минтақаси, шарт

-

шароити, турмуш тарзи, удум, урф

-

одатлари, табиати билан ҳам

чамбарчас боғлиқ, бўлган. Масалан, серқуёш ўлкаларда яшовчи халқларда қадим

замонлардан бери оқ матодан кийим кийинишни одат қилинган. Чунки оқ мато қуёш

нурларини

бир қадар қайтариб, кишиларни иссиқ таъсиридан сақлаган.Аксинча,


background image

212

иқлими совуқ ўлка ва юртлар халқлари эса одатда қора матодан кийим кийишга

одатланишган. Чунки бу кийим сал бўлса

-

да чирой кўрсатган куеш нурларини ўзига

сингдириб, кийим эгасининг танини яйратган.

Хозирги даврда умуман катта кишилар ҳам ранги

-

туси, катта

-

кичиклиги

демаса, одатда, бир хил кийим

-

бош: кўйлак костюм

-

шим, туфли

-

ботинка, плашч

-

пальто, шляпа ёки шапка кийишади. Бу кийимлар дастаси умуман Оврўпо

маданиятига доир, хусусан қадимий

инглиз халқи миллий кийим

-

бош хосиласидир.

Тараққиётнинг сўнгги асрига келиб, дунёда энг фаол ишлатиладиган тил бу

инглиз

тили бўлганидек кийиниш борасидаги энг қулай ва кўпчилиқбол кийиниш удуми ҳам

инглиз кийими: костюм

-

шим, плаш

-

пальто ва ҳоказо

кийимлар бўлиб қолди.

Бош кийимлари ҳам анъанавий кийимларнинг асосий қисмларидан бирини

ташкил қилади. Қадимги даврлардаёқ бош кийимига караб ўзбекларнинг этник ва

локал гурухларини фарқлаш мумкин бўлган. Зеро, ўзбек аёлларининг анъанавий бош

кийимлари санъатшунос ва этнограф олимлар томонидан жиддий тадкиқ этилган.

Анъанавий кийимларга хос тақинчоқ ва безаклар яқин даврларгача одат бўлиб

келган. Кийим

-

кечаклардаги янгиланиш ва унинг трансформациям тақинчоқларнинг

айрим хиллари истеъмолдан чикиб кетишига

сабаб бўлган. Бу даврда анъанавий

кийимларнинг ажралмас қисми бўлган тақинчоқларнинг турлари, тарихи ва улар

билан боғлиқ тасаввурлар ҳам маълум даражада ўрганилган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2

-

жилд, Ўзбекистон нашриёти

-

Тошкент

2020

2.

Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати (туркий сўзлар).

Тошкент: “Университет”, 2000

3.

Абдулласв Ф. Ўзбек тили лекснкасининг баьзи бир масалаларига доир // ЎзР

ФА Тил ва адабиёт институти асарлари.

-

Т.: Фан, 1949. 25

-6

4.

Асамутдинова М. Названия

одежди и се

частей вузбекском язьже: Автореф.

дис.... канд. филол. наук. Ташкент, 1969.

5.

Девон

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1

-

том, Тошкент 1960

-6

6.

Ашуров, шахобиддин, and фарида шукурова. "инглиз ва ўзбек тилларидаги

фразеологик бирликлар этимологиясига оид айрим мулоҳазалар." международный

журнал искусство слова 3.2

(2020).

Библиографические ссылки

Узбек тилининг изохли лугати, 2-жилд, Узбекистан нашриёти -Тошкент 2020

Рахматуллаев Ш. Узбек тилининг этимологик лугати (туркий сузлар). -Тошкент: “Университет”, 2000

Абдуллаев Ф. Узбек тили лекснкасининг баьзи бир масалаларига дойр // УзР ФА Тил ва адабиёт институти асарлари. -Т.: Фан, 1949. 25-6

Асамутдинова М. Названия одежди и се частей вузбекском язьже: Авторсф. дис.... канд. филол. наук. Ташкент, 1969.

Девон - Махмуд Кошгарий. Девону луготит турк. 1-том, Тошкент 1960-6

Ашуров, шахобиддин, and фарида шукурова. "инглиз ва узбек тилларидаги фразеологик бирликлар этимологиясига оид айрим мулохазалар." международный журнал искусство слова 3.2 (2020).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов