243
ЖИСМОНИЙ
МАДАНИЯТ
ТАЪЛИМ
ЙЎНАЛИШИ
ТАЛАБАЛАРИ
ОҒЗАКИ
НУТҚ
КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
ЛИНГВОДИДАКТИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
(Спорт терминлари мисолида)
Ж.А.Кенжабаев (ТерДУ)
Коммуникатив ёндошув асосида, чет тилларини ўрганиш жараёнида чет тилида
мулоқот қилиш компетенциясини шакллантириш ёки бошқа сўз билан айтганда
коммуникатив қобилиятга эга бўлиш керак. Коммуникатив ёндошув нутқнинг барча
турларини ишлатиш компетенциясини билдиради: ўқиш, тинглаш, нутқ (монолог,
диалог), ёзиш.
Чет тилда мулоқот жараёни фақат ахборотни узатиш ва олиш жараёни
сифатида эмас, балки кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш,
мулоқотнинг ҳолатини баҳолаш, таҳлил қилиш компетенцияси, коммуникатив
салоҳиятини баҳолаб, зарур қарорларни қабул қилиш каби турли хил ўзаро
таъсирларни
ўрнатишдир.
Чет тилда коммуникатив компетенция
–
тил, оғзаки ва ижтимоий
-
маданий
билим, кўникма ва қобилиятга эга бўлган маълум
бир даражадир, бу эса ўқувчининг
алоқа шароитларига боғлиқ равишда оғзаки хатти
-
ҳаракатларини ўзгартириши учун
коммуникатив равишда мақбул ва мақсадга мувофиқ бўлишига имкон беради.
Чет тилида мулоқот компетенцияси коммунитив маданий ривожланиш учун
асос яратади. Ўтган асрнинг оҳирларида чет тилларни ўқитиш назарияси ва
амалиётида янги бир йўналиш пайдо бўлди. «Коммуникатив метод»
номини олган бу
йўналиш кейинчалик «коммуникатив метод», «Коммуникативликка ўргатиш»,
«Коммуникативликка йўналтирилган таълим» атамалари билан юритила бошланди ва
ўқувчилар ўқув фаолиятини интерфаол усулларда ташкил қилишнинг муҳим омили
сифатида т
o
бора оммалаша бошлади.
Анъанавий ўқитиш методикасида хорижий тилларни ўқитишдан асосий мақсад
ўқувчиларнинг нутқ фаолиятининг тўрт турига: гапиришга, эшитиб тушунишга, ўқиш
ва
ёзишга ўргатиш бош мақсад қилиб белгиланган бўлса, коммуникатив таълимда
ўқувчиларни мулоқотга ўргатиш асосий мақсад қилиб белгилана бошланди.
Натижада методик адабиётларда коммуникативликка (мулоқатга) ўргатишнинг
лингводидактик, психологик, методик асослари, тамойиллари, восита ва усуллари
кенг ва атрофлича тадқиқ қилина бошланди.
Коммуникатив ёндошувнинг анъанавий ўқитишдан фарқи.
Коммуникатив топшириқлар орқали ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил
қилиш ва бошқариш анъанавий ўқитиш методикасидан фарқли
ўлароқ
ўқув
материалининг
талаффузини,
янги
лексикасини,
грамматик
материалини,
эшитиб
ва
ўқиб
тушуниладиган
матнларини,
фикрни
ёзма
баён
қилиш
усулларини
мулоқот
жараёнида
комплекс
ўзлаштиришни
кўзда
тутилади
яъни, ўқувчи коммуникатив
топшириқни бажаришни машқ қилаётган жараёнидаёқ ундаги лексик жараёндир.
Коммуникатив компетенцияни шакллантириш нутқ фаолиятига ўргатиш
жараёнида нутқий фаолият усулларини ўргатувчи коммуникатив топшириқлар орқали
ташкил қилинади. Бундай топшириқлар ўқитувчи томонидан тайёрланиб, уларни
бажаришнинг психологик ва методик омиллари белгиланади.
244
Ўқувчиларнинг
коммуникатив
компетенциясини
шаклланишига
ва
ривожланишига йўналтирилган коммуникатив таълимда қўйидаги психологик
омилларга асосий
эътибор қаратилади:
1.
Ўқувчиларга мулоқот жараёнида ўз шахсий фикрларини эркин равишда
ифодалаш имконияти берилади;
2.
Мулоқотнинг ҳар бир
иштирокчиси ўз суҳбатдошининг (гуруҳ аъзоларининг)
диққат эътиборида бўлади; Бундай мулоқотда ўқувчиларнинг нотўғри,
қарама
-
қарши
ва мантиққа зид фикрлари ҳам қўллаб
-
қувватланади. Чунки, буларнинг ҳаммаси
ўқувчиларнинг мустақил фикрлаётганидан,
фаол ўқув фаолиятига киришганидан
далолат беради;
3.
Мулоқот иштирокчилари ўзларини танқид қилишларидан, хатоларга йўл
қўйишликларидан чўчимасликка ўрганадилар;
4.
Мулоқот топшириғини жуфт бўлиб ёки гуруҳ бўлиб бажаришда ҳар бир
ўқувчининг индивидуал хусусиятлари, қобилияти ва ўзлаштириш даражалари ҳисобга
олинади;
5.
Жуфтликлараро, гуруҳлараро муносабатлар самимий, дўстона ёрдам,
ўзаро
бир
-
бирларига ҳайрихоҳлик, бир
-
бирини тушуниш руҳида ташкил қилинади;
6.
Мулоқот жараёнида йўл қўйилган тил нормаларининг бузилиши, нотўғри
талаффузлар ўша вақтнинг ўзидаёқ тўғриланмайди ва гапиришдан тўхтатиб
қўйилмайди. Бундай хатолар ўқутувчи томонидан ҳисобга олиб борилади ва уларни
аста
-
секинлик билан бартараф қилиш чоралари кўрилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Begmatov Q.M. methods of teaching german as a second language after first
foreign language // Theoretical & Applied Science. – 2020. –
№.
4. –
С
. 648-651.
2. www.ziyonet.uz.
3. www.lex.uz.
4. Jalolov, J., and G. Makhkamova. "Ashurov Sh." English Language Teaching
Methodology. Tashkent (2015).