265
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА
НЕМИС ТИЛИНИ
ИККИНЧИ ЧЕТ ТИЛИ СИФАТИДА ЎҚИТИШ
Қ.М.Бегматов (СамДЧТИ)
Ўзбекистон таълим тизимида инглиз тили немис
тилининг ўрнини
тобора
сиқиб чиқараётган бир шароитда немис тилини иккинчи чет тили сифатида, яъни
инглиз тилидан кейин ўқитиш айниқса долзарб бўлиб қолмоқда. Филология таълим
йўналиши, бакалавриат талабалари учун ўқув режа ва дастури бўйича, иккинчи чет
тили ҳафтасига 4
соатдан, 2
–
дан 8
–
семестргача ўргатилади. Ушбу ҳолатни ҳисобга
олган ҳолда, иккинчи чет тилини ўқитишга алоҳида эътибор бериш талаб этилади.
Маълумки, инглиз ва немис тиллари герман тиллари оиласига мансуб бўлиб,
бир
-
бири билан чамбарчас
боғлиқ, яъни, уларнинг луғат бойлиги, сўз таркиби бир
–
бирига жуда яқин. Ҳар иккала тилнинг умумий хусусиятлари, масалан, элементар
грамматик тузилмалар соҳасида намоён бўлади: ингл. The postman comes every
morning. –
нем. Der Postbote kommt jeden Morge
n
. Лекин, биринчи навбатда, икки
тилнинг ўхшашлиги луғатда намоён бўлади: ингл. hand
–
нем. die Hand; ингл. father
–
нем. der Vater. Шундай қилиб, немис тилидаги сўзларининг маъносини кўпинча
инглиз тилидаги билимларни фаоллаштириш орқали тахмин қилиниши мумкин.
Ўқувчилар
диққатини айнан шу ҳолатларга
қаратиш лозим.
Кўпинча немис тилини ўрганишни бошлаганлар инглиз ва немис тилларида
жуда кўп лингвистик ўхшашликлар мавжудлигини билишмайди ёки аҳамият
бермайдилар. Улар тиллар орасидаги ўхшашликларни "кўриш"
га ўрганишмаган
.
Шунинг учун ўқувчиларда когнитив ёндашувни ривожлантириш керак. Уларни
ўзларига
яқин ва таниш инглиз ва янги немис тилларини онгли равишда таққослашга
ундаш керак.
Биринчи чет тилини ўрганаётганда талаба нафақат сўзлар ва тузилмаларни
ўрганади, балки луғат, грамматикани ўрганиш, аудио ва видео материаллар ва
матнлар билан ишлаш техникаси ва стратегиялари билан ҳам танишади. Бу иккинчи
чет тилини ўрганишда катта ёрдам беради. Бу ҳолда бир хил техникалар ва
стратегиялар қўлланилиши лозим
.
Албатта, инглиз ва немис тиллари ўртасида ҳам сезиларли фарқлар мавжуд.
Улар, айниқса, фонетика, урғу, имло соҳасида, шунингдек грамматикада (масалан
:
артикль, жумланинг тузилиши ва жумладаги сўз тартиби) яққол намоён бўлади.
Талабалар кўпинча инглиз тили таъсири остида йўл қўядиган хатолар ҳақида
айтиб
ўтиш лозим
: Ich kann nicht treffen dich heute (
тескари
сўз тартиби мисолида
, I cann’t
meet you today).
Бундан ташқари, инглиз тилидан немис тилига таржима қилишда айрим
"тузоқлар"га тушушингиз эътимоли ҳам мавжуд. Масалан, сўз бирикмаларида
"таржимоннинг сохта дўстлари" деб номланган, яъни
,
икки ёки ундан ортиқ тилларда
бир хил ёки жуда ўхшаш эштиладиган ёки ҳатто талаффуз қилинадиган сўзлар, бу
чалкашлик ва тушунмовчиликка олиб келади: ингл. become "бўлмоқ
" –
нем.
bekommen "
олмоқ, қабул қилмоқ". Аммо, агар талабалар ушбу фарқлардан хабардор
бўлса ва "тузоқлар"га тушишмаса, иккала тилни таққосласа
,
доимий машқ
орқали
улардан қочиш мумкин
ва хатоларни бартараф қилишга эришилади
.
Янги чет тилини, яъни немис тилини ўрганишнинг дастлабки босқичида
талабалар бу каби қийинчиликларни енгишлари муҳимдир. Талабалар эътиборини
таниш (ёки таниш кўринадиган) сўз бирикмаларига қаратиш лозим:
266
1)
умумий манбадан келиб чиққан кундалик ҳаётдан олинган сўзлар (оила
аъзолари, озиқ
-
овқат ва ичимликлар, об
-
ҳаво, табиат ҳодисалари, ўсимлик ва
ҳайвонот дунёси, тана қисмлари ва
бошқалар.)
2)
кўпинча юнон ёки лотин тилидан
келиб чиққан байналминал сўзлар
(Organisation, Meter, Taxi, Musik, Struktur).
Улар тегишли тил нормаларига мослашиб
,
имло ва товуш
жиҳатидан фарқ қилади.
3)
Англицизмлар
(Jeans, Internet, Basketball, Party, Team, Interview).
Кўпинча бу
ёшлар маданияти, спорт, озиқ
-
овқат ва ичимликлар
,
мода,
технология ва алоқа
воситалари каби соҳалардаги сўзлар.
Баъзан она тили, хусусан ўзбек
тили ҳам бу ерда ёрдам бериши мумкин. Инглиз
ва немис тиллари Ҳинд
-
Европа тиллар оиласидан бўлганлиги сабабли,
ўзбек
тилини
уларга
яқинлиги жуда камдир. Шунинг учун немис тилини ўрганишга қиёсий
ёндашув билан уни унга яқинроқ бўлган инглиз тили билан таққослаш яхшироқдир.
Баъзи сўзларнинг маъносини уларнинг ёзилишига қараб
(келиб чиқиши
лотинча
-
грекча
ва байналминал сўзлар), бошқаларининг маъносини
–
талаффузига
қараб осонгина тахмин қилиш мумкин.
Талаба сўзнинг илдизини таниб олишни ўрганиши муҳимдир. Бунга инглиз,
немис, ўзбек
ва эҳтимол талабаларга маълум бўлган бошқа тилларда сўзларни ёнма
-
ён ёзиш ва таққослашда уларни бирлаштирадиган нарсани (илдиз) ва уларни ажратиб
турадиган нарсани (масалан
:
суффикслар
ва қўшимчалар) аниқлаш орқали эришиш
мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Адольф, В. А. Профессиональная компетентность современного учителя:
монография [Текст] / В. А. Адольф.
–
Краснояр. гос. ун
-
т., Красноярск, 1998.
–
120 с.
2.
Азимов, Э.Г., Щукин, А.Н. Словарь методических терминов (Теория и
практика преподавания языков) [Текст] / Э.Г. Азимов, А.Н. Щукин.
–
СПб:
«Златоуст», 1999.
–
472 с
.
3.
Бим, И.Л. Методика обучения иностранным языкам как наука и проблемы
школьного учебника [Текст] / И.Л. Бим.
–
М.: Русский язык, 1977.
–
288 с.
4.
Рябцева, О.М. Обучение немецкому языку как второму иностранному в
техническом вузе. // Известия ЮФУ. Технические науки.
– 2013. –
№ 10.
–
с. 121
–125
5.
Ашуров, Шахобиддин Саидович, and Дилфуза Азизовна Атауллаева.
"ИНТЕРНАЦИОНАЛИЗАЦИЯ СИСТЕМЫ ПРЕПОДАВАНИЯ ИНОСТРАННЫХ
ЯЗЫКОВ
В УЗБЕКИСТАНЕ: ЭТАПЫ ЭВОЛЮЦИИ И ПЕРСПЕКТИВЫ." Научные
школы. Молодёжь в науке и культуре XXI века. 2018.