Умумевропа баҳолаш меъзони ҳақида умумий тушунчалар

CC BY f
295-297
14
4
Поделиться
Худайкулова, С. (2022). Умумевропа баҳолаш меъзони ҳақида умумий тушунчалар. Современные лингвистические исследования: зарубежный опыт, перспективные исследования и инновационные методы преподавания языков, (1), 295–297. https://doi.org/10.47689/linguistic-research-vol-iss1-pp295-297
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Умумевропа баҳолаш меъзони немисча-der Gemeinsame europäische Referenzrahmen für Sprachen (GeR); ва инглизча Common European Framework of Reference for Languages, (CEFR):) тил ўрганувчи ва ўргатувчиларига чексиз имкониятлар беради. Ушбу йўналиш тил ўрганишда, тилни қўллашда ва тил ўрганиш усулларини эгаллашда ўқувчиларнинг транспарент ва қиёслаш усуллари имкониятини яратади. Ушбу тавсиялар барча малакавий ва кўникмавий бўлимлар бўйича, яъни ўқиб тушуниш, эшитиб тушуниш, ёзиш ва гапириш кўникмаларини эгаллаш шароитини яратади ва олти шаклдаги илм олиш даражаларини шакиллантиради.


background image

295

УМУМЕВРОПА БАҲОЛАШ МЕЪЗОНИ ҲАҚИДА УМУМИЙ

ТУШУНЧАЛАР

С.Худайқулова (СамДЧТИ)

Умумевропа баҳолаш меъзони немисча

-der

Gemeinsame europäische

Referenzrahmen für Sprachen

(GeR); ва инглизча Comm

on European Framework of

Reference for Languages, (CEFR

):) тил ўрганувчи ва ўргатувчиларига чексиз

имкониятлар беради. Ушбу йўналиш тил ўрганишда, тилни қўллашда ва тил ўрганиш

усулларини эгаллашда ўқувчиларнинг

транспарент ва қиёслаш усуллари

имкониятини яратади. Ушбу тавсиялар барча малакавий ва кўникмавий бўлимлар

бўйича, яъни ўқиб тушуниш, эшитиб тушуниш, ёзиш ва гапириш кўникмаларини

эгаллаш шароитини яратади ва олти шаклдаги илм олиш даражаларини

шакиллантиради.

Умумевропа

баҳолаш меъзони тилни грамматик назарияга кўра ўрганиш эмас,

балки уни мулоқатга мўлжалланган усулда ўргатишга асосий эътибор беришни талаб

қилади. Унинг ўз олдига қўйган мақсадларидан яна бири бу, кўп тиллиликни

шакллантириш ва кўп тилларни билувчи мутахассисларни халқаро ҳамкорликда тил

ўрганишлари ва тил ўрганиш билан бир қаторда муайян тилда гапирувчи халқнинг

маданиятини ҳам ўрганишни мақуллайди ва талаб қилади.

Бунга асосий сабаб эса бир тилда гапирувчини фақат лексик жиҳатдан эмас,

балки

минтақавий, маданий ва халқаро муносабатларга асосий эътибор беришидир.

Ҳозирги кунга

келиб, ушбу баҳолаш меъзони нафақат европада балки Миср, Япония,

Канада, Колумбия, Корея ва Филлипин каби давлатларда қам мувофақиятли

қўлланилиб

келмоқда.

Тилларни даражаларга бўлиб ўрганиш анча даврдан буён мавжуд. Биринча

марта бу даражалар 1991

-

йил Швецарияда бўлиб ўтган тилларни ўрганишга

бағишланган симфозиумда барча жабҳалар, масалан тил ўрганиш ва ўргатиш

мақсадлари, баҳолаш, feed

-

back, сертификатлаш масалалари муҳокама қилинган.

Асосий ўртага қўйилган вазифа бу европа давлатларини тил ўрганишини

кучли

ҳаракатчанлигини халқаро алоқаларнинг тил ўрганиш ва ўргатишда

интинсивлаштириш саналади.

Муҳокамага қўйилган юқорида санаб ўтилган

масалалардан аосисй мақсад европада тил даражаларини бир хиллаштириш, тил

ўрганиш бўйича таклиф қилинадиган курсларнинг бир хиллиги, улар томонидан

бериладиган сертификатлар ва даражаларнинг барча учун тушунарли бўлишлигини

таъминлашдир. Бу меъзон Германия ва Швецияда ўтказилган халқаро

конференцияда

презентация қилинди ва шу йилнинг ўзида босма ва online

шаклда чоп этилди.

Ҳозирга келиб ушбу чет тилларни баҳолаш меъзони европада мувофақиятли

ишлатилиб келинмоқда ва чет тилларни интенсив шароитда, асосан диалогик нутқ

малакаларини мулоқот қилишга мўлжалланган шаклда эгаллашга

имкон бермоқда.

Ушбу меъзон асосида чет тиллар ўқув режасининг бир хил тузилиши ва

мукаммаллаштирилиши, айнан шу ягона ўқув режаси бўйича ўқув қўлланмалар ва

дарсликлар яратилиши ва шу манбааларнинг ягона мақсадга хизмат қилиниши, тил

билиш даражасини белгловчи имтҳионларни ҳам мукаммал даражада ишлаб чиқиш

имкониятини яратади. Бу каби афзалликларга қуйидагиларни ҳам қўшиш мумкин:

Умум баҳолаш меъзони тил сертификатларининг бутун европа бўйлаб яроқли

ва кучга эга бўлишини таъминлайди, яъни немис тилини фақатгина

Германиянинг

ўзидагина эмас, балки Полша ёки Грецияда ҳам бир хил меъзонлар орқали ўрганиш


background image

296

ва тилни ҳаракатчан тарзда эгаллаш имконини беради. Ушбу йўналиш Тошкент

шаҳридаги Германиянинг Гёте Институти томонидан ҳам ўзбек тил ўрганувчиларига

кўп йиллардан бери таклиф қилиб келинмоқда.

Имтиҳон

ўтказадиган

марказларнинг

чегараланмаслиги

имтиҳон

топширувчиларнинг сертификатларга эга бўлиш имкониятларини беради.

Ўзбекистонда ҳам ушбу шаклда таҳсил олиш ва сертификатга эга бўлиш имконияти

мавжуд бўлиб, сертификат олиш учун масалан Голланд тилини ўрганувчи айнан

Голландияга бориши шарт эмас.

Ана шу меъзон тил ўрганувчиларнинг ( инглизча con forms), яъни ўзини ўзи

баҳолай олиш шаклларини таклиф этиши билан ҳам афзалдир. Масалан, муайян бир

чет тилини ўрганаётганлар ҳар

бир дарсликда бир хил тарзда мавжуд бўлган боб ёки

қисмни ўрганиб бўлгач, боб якунидаги (немисча

Selbstbewertung) ўз

ўзини

баҳолаш қисмида, шу бобни қанчалик яхши ўрганганлигини текшириб олиши

мумкин. Чет тили ўқитувчилари ҳам шу шакл орқали

ўрганувчиларни назорат қилиш

ва баҳолай олиш имкониятига осон эга бўлади.

Албатта, тил ўрганишда грамматика ҳам муҳим рол ўйнайди. Аммо ушбу

меъзон бизга асосан гапира олиш, тушуна олиш, ёза олиш ва ўқиб тушуна олиш

масалаларини эгаллаш муҳим омил эканлигини уқтиради.

Бундан ташари ушбу меъзон ҳаётий ва касбий шароитларда энг керак

бўладиган тил мулоқот воситаларини мукаммал ишлаб чиққан бўлиб, ҳар хил тил

ўрганувчига ўзи танлаган касбда керакли тил кўникмаларини мукаммал

шакллантириш имконини яратади. Тил ўрганувчилар бу меъзон орқали тилни

интенсив ва ўзларига фойдали томонлама ўрганишлари мумкин.

Умумевропа таълим системасида талабаларнинг билим ва қобилятини

қуйидаги

уч

асосий категория бўйича аниқланади.

Ҳар бир категория яна иккига бўлинади:

А

Элементар тил билиш

,

оддий сўзлашиш

А1

Бошланғич даража

А2

-

Бошланғич сўзлашув олди даражаси

В

Мустақил

сўзлаша билиш даражаси

В1

-

Мустакил сўзлашиш даражаси

В2

-

Ривожланган сўзлашиш даражаси

С

-

Профессионал билиш даражаси

С1

-

Профессионал сўзлашиш даражаси

С2

-

Юқори сўзлашув даражаси

А1

-

Ўзим ва дўстларим ҳақида таниш бўлган сўз ва иборалардан фойдаланиб

гапира оламан, савол бера оламан, туғилган жойим ҳақида маълумот

бера оламан.

Оддий

суҳбатларда

қатнаша оламан, агарда суҳбатдошим секин

-

аста гапирса

ва менга

бунда ёрдам бера олса

.

А2

-

Тез

тез учрайдиган ҳаётий гапларни тушунаман, ўзим ва оила

аъзоларим ҳақидаги асосий

маълумотларни, харид ёки ишга жойлашиш ҳақидаги

маълумотлар тўғрисида гапира оламан.

В1

-

Бадиий адабиётда ҳар

хил мавзуларга оид аниқ фикрларни тушинаман

(ишда ёки ўқиш жараёнида), хорижий давлатларда юзага келган ҳар

-

хил ҳолатлар

бўича гаплаша оламан. Ўзимни қизиқтирган мавзуларда ҳикоялар, маълумотлар

ёзишим мумкин. Ўзимни таассуротларимни, умидларимни, интилишларимни

ифодалай оламан

.


background image

297

В2

-

Қийин тузилган мавҳум ва аниқ мавзуларга оид текстларни тушуна

оламан. Тез ва равон гаплаша оламан. Ҳар

-

хил сохаларга оид ўз қарашларимни баён

эта оламан.

С1

-

Ҳар

-

хил соҳага оид бўлган катта текстларни тушуна оламан, яширинган

ғояларни илғай оламан. Тез ва жуда равон гаплаша оламан, фикрларимни

ифодалашда ҳеч қандай қийинчиликларга учрамайман. Илмий профессионал соҳада

ўз фикрларимни баён эта оламан. Қийин мавзуларга оид аниқ маълумотларни туза

оламан. Текстларни ҳар

хил боғловчи воситалар билан туза

оламан.

С2

-

Ҳамма турдаги оғзаки ва ёзма маълумотларни тушунаман ва шуларга оид

текстлар туза оламан. Тез ва юқори темп ва юқори аниқлик даражада ҳар

-

хил қийин

холатларда

ҳам ўз фикримни

ифодалаб бера оламан.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

:

1.

www.google.de

2.

www.ger.de

Библиографические ссылки

www.googlc.de

www.ger.de

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов