MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
206
ЎЗБЕКИСТОНДА ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ҲИСОБИ ВА
АУДИТИНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ.
Н.А.Алимханова
ТДИУ, мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14020997
Ўзбекистон Республикасида товар-моддий захираларни ҳисобга
олишнинг норматив-ҳуқуқий асослари қонунлар, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари
билан тартибга солинади. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий
жараёнларига товар-моддий захираларни ҳисобга олиш, баҳолаш,
инвентаризация қилиш ҳамда молиявий ҳисоботларда ёритиб бериш
кабилар киради.
Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи
субъектларда товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитининг норматив-
ҳуқуқий асосларининг муҳим элементларига қуйидагилар киради (1.1-
расм).
1.1-расм. Ўзбекистон Республикасида товар-моддий захиралар
ҳисобининг норматив-ҳуқуқий асослари
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
207
Ўзбекистонда товар-моддий захираларни ҳисобга олиш бўйича
ме’ёрий-ҳуқуқий база ишончли ва тўғри ҳисоб ва ҳисобот юритилишини
таъминловчи кенг кўламли қонунлар, стандартлар ва меъёрий
ҳужжатларни қамраб олади. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий
ҳисоботларнинг
тўғрилигини
ва
тартибга
солиш
талабларига
мувофиқлигини таъминлаш учун мазкур тартибга солиш талабларига
қатъий риоя қилишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги
Қонуннинг бир қатор моддаларида товар-моддий захиралар ҳақида
тартиб-қоидалар ёритиб берилган. Хусусан, Қонуннинг 17-моддасида
«Товар-моддий захираларни баҳолаш қуйидаги иккита баҳонинг энг пасти
бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннарх (сотиб олиш
нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (реализация
қилишнинг соф қиймати) бўйича амалга оширилади» деб таъкидланган.
Бундан келиб чиқадики, хўжалик юритувчи субъектлар товар-моддий
захираларнинг қийматини баҳолашда ҳамда ишлаб чиқариш жаарёнига
кирим қилишда таннарх ёки соф сотиш қийматидан энг кичиги бўйича
ҳисобга олишлари лозим. Мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик
юритувчи субъектлар мазкур тартиб-қоидага амал қилиш даражаси бироз
сустлигича қолмоқда. Чунки, аксарият хўжалик юритувчи субъектларда
товар-моддий захираларни сотиб олиш таннархи бўйича бухгалтерия
ҳисобида баҳолаш амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида «Пул, товар-моддий бойликларни
ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат
қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек
молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари
томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланиши»
кўрсатиб ўтилган.
Хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш жараёнининг энг
асосий элементларидан бўлган товар-моддий захиралар ҳисобини тўғри
ва ҳаққоний юритиш мақсадга мувофиқ. Чунки, ишлаб чиқариш
корхоналарининг аксарияти молиявий натижаларни ҳисоб-китоб
қилишда маҳсулот таннархининг таркибида товар-моддий захиралар
асосий ўринни эгаллайди. Маҳсулот таннархини ҳисоблашда хом-ашё
материалларнинг салмоғи энг юқори ҳисобиланади. Шу сабабли, товар-
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
208
моддий захиралар ҳисобини тўғри ва ҳаққоний юритиш хўжалик
юритувчи субъектнинг солиқ қонунчилигига риоя қилишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг бир нечта моддасида
товар-моддий захиралар бўйича тартиб қоидалар ёритиб берилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 187-моддасида
«Рентабеллик оралиғини аниқлашда таққосланишни таъминлаш
мақсадида рентабеллик кўрсаткичлари таққосланадиган юридик
шахсларнинг молиявий ҳисоботларидаги маълумотларга асосланган
ҳолда мавжуд фарқларга тузатиш киритиш мақсадида ўзгариши мумкин.
Бундай тузатишлар, хусусан, дебиторлик ва кредиторлик қарзи
кўрсаткичларида,
солиқ
тўловчининг
ва
молиявий
ҳисобот
маълумотларидан
рентабеллик
оралиғини
аниқлаш
учун
фойдаланиладиган
юридик
шахсларнинг
молиявий
ҳисоботи
маълумотлари бўйича товар-моддий захираларнинг кўрсаткичларида
амалга оширилади» деб кўрсатилган.
Мазкур
кодекснинг
266-моддасига
асосан
эса,
«товар-моддий
захираларнинг қолдиқлари бўйича — шахс рўйхатдан ўтказиш ҳисобига
қўйилган санадан олдинги сўнгги ўн икки ой ичида олинган, солиқ
тўловчида уни рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйиш (озод этишни бекор
қилиш) санасида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар қолдиғига тўғри
келадиган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қиймати бўйича»
бюджетга тўланадиган солиқларнинг ҳисоби юритилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
269-моддасида «Тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси
бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги ўн икки ой
ичида олинган товарларнинг (хизматларнинг) солиқ суммаси қайта
тикланиши лозим бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларига тўғри
келадиган қиймати асосида аниқланиши» таъкидланган. Бундан кўриниб
турибдки, кўрсатилаётган иш ва хизматларнинг таннархида ҳамда мазкур
ишлаб чиқариш жараёни натижасида тўланадиган солиқ суммаларини
ҳисоблашда товар-моддий захираларнинг қолдиқлари муҳим аҳамиятга
эга.
Солиқ кодексининг 470-моддасига биноан «Қатъий белгиланган
суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси қўшилган қиймат солиғини ва
фойда солиғини тўлашга ўтишда товар-моддий захираларнинг
қолдиқлари ҳамда узоқ муддатли активлар бўйича қўшилган қиймат
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
209
солиғи суммаларини ҳисобга олишни амалга оширмаслиги» кўрсатиб
ўтилган.
Умуман олганда мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи
субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини юритишда энг аввало,
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари норматив-ҳуқуқий асос
сифатида кўрсатиб ўтилади. Шу сабабли, бухгалтерия хизмати ходимлари
томонидан ҳисоб сиёсати ҳамда бошқа бухгалтерия ҳисобининг
регистрлари айнан бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида
юритилади.
Адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун,
ЎРҚ-404, 13.04.2016 йил
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, 01.01.2020 йил, www.lex.uz
3. Nigora A. Improving Accounting And Auditing Of Goods And Material
Resources //Gospodarka i Innowacje. – 2023. – С. 208-215.
4.Alimkhanova N. IMPROVING ACCOUNTING AND AUDITING OF GOODS AND
MATERIAL RESOURCES //Экономика и социум. – 2023. – №. 4-2 (107). – С. 21-
25.
5.Murodova N. U. et al. IMPROVING THE CALCULATION OF INVENTORIES OF
GOODS IN ACCOUNTING.
6.Алимханова Н. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. – 2023. – Т. 1. – №. 8. – С. 123-130.
Nigora A. MONETARY POLICY //Web of Scientist: International Scientific
Research Journal. – 2022. – Т. 3. – №. 10. – С. 585-591.
7.Nigora A. ACCOUNTING STANDARDS AND QUALITIES //Web of Scientist:
International Scientific Research Journal. – 2022. – Т. 3. – №. 9. – С. 533-539.