MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
201
ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРНИНГ ТАСНИФИ ВА ЎРНИ.
Н.А.Алимханова
ТДИУ, мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14020983
Бугунги иқтисодий шароитда ҳар бир хўжаликдаги маблағларни
ўрганиш ҳаракатини давр талаби бўлиб ҳисобланади. Чунки маблағларни
қай тарзда фойдаланиш корхонанинг молиявий натижасига боғлиқдир.
Товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида харажатлар
қисмини асосини ташкил қилади. Шунинг учун ҳам доимий равишда
товар-моддий захираларини ишлатилиши, қолдиғи, ҳаракатини доимий
назоратга олиш зарурдир. Шунинг учун ҳам вақти-вақти билан
корхоналарнинг ўзларида йил давомида фойдаланилишини таҳлил қилиш
зарур ҳисобланади. Таҳлил учун маълумотлар инвентаризация йўли
орқали олиб борилади. Айни пйтга келиб корхоналарда асосий харажатлар
қисмининг ошиши, харажатларнинг ошиши эса корхоналарнинг молиявий
натижаларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатлар
қисмида товар-моддий захираларининг тутган ўрни, таннархга таъсири,
улардан қай даражада фойдаланишни таҳлил қилиб пировардида
ўзимизнинг хулоса ва таклифларни беришдан иборат.
«Товар-моддий захиралар ҳисоби ҳамда уларни гуруҳлаштириш бўйича
маҳаллий ва хорижий олимлар бир қанча фикрларни ўз илмий тадқиқот
ишларида баён қилишган. Масалан, Ф.Ғуломова томонидан товар-моддий
захираларга қуйидагилар киритилган:
• маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом-ашё ва
материаллар, харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар,
ёқилғи ва х.к.з;
• боқувдаги ва яйловдаги ҳайвонлар;
• деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва
тугалланмаган ишлаб чиқариш, ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот;
• бошқа юридик ва жисмоний шахслардан харид қилинган товарлар» .
«Ушбу масалага иқтисодчи олимлар Ш.Хайдаров ва Х.Тухсановлар
томонидан эса қуйидагича ёндошилган:
• хом-ашё материаллар (бутловчи буюмлар, ёнилғилар ва х.к.з);
• тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр маҳсулотлар, булар
тайёрланиш даражасида ҳисобга олинади;
• тайёр маҳсулот ва товарлар» .
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
202
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор С.Н.Ташназаровнинг фикрича
«миллий стандартимизда товар-моддий захираларга берилган таърифда
«....маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш» деган
жумлани олиб ташлаш керак, деб ўйлаймиз, чунки бу жумлалар узоқ
муддатда фойдаланадиган моддий активларнинг таърифида ҳам
келтирилган» .
Шунингдек, хорижий олимлардан Н.И.Ладутько таърифига кўра, «ишлаб
чиқариш захиралари «хом ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр
маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, конструкциялар, деталлар, ёқилғи ва
бошқалар, яъни товар-моддий бойликлар тайёр маҳсулот олиш мақсадида
инсон меҳнати уларга йўналтирилган меҳнат предметлари ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараёнида асл шаклини сақлайдиган ва маҳсулотга
баҳони босқичма-босқич ўтказувчи меҳнат воситаларидан фарқли ўлароқ,
меҳнат объектлари тўлиқ истеъмол қилинади, ўз қийматини шу
маҳсулотга тўлиқ ўтказади ва ҳар бир ишлаб чиқариш циклидан кейин
алмаштирилади» .
О.А.Левкович фикрига кўра «ишлаб чиқариш заҳиралари деганда, меҳнат
предметлари сифатида фойдаланиладиган, қайта ишлаш ёки ишлаб
чиқариш жараёнида янги фойдаланиш қийматини яратишда ёки
иқтисодий эҳтиёжлар учун фойдаланиш учун мўлжалланган ишлаб
чиқариш элементлари тушунилади. Улар тўлиқ бир ишлаб чиқариш
циклида истеъмол қилинади ва ўз қийматини маҳсулот (ишлар,
хизматлар) қийматига тўлиқ ўтказади» .
С.Седки, А.Смит ва А.Стрикландларнинг фикрича, «товар-моддий
захиралар ҳисоби корхона томонидан амалга оширилган харажатларни
тўлиқ ифода этиши ва инвесторлар учун кутилаётган фойда хусусида
тўлиқ ахборот беришга хизмат қилиши керак» .
Профессор М А. Вахрушина «халқаро амалиётда захиралар деганда оддий
иш даври давомида ёки маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш мақсадида
ишлаб чиқариш истеъмоли учун мўлжалланган активлар назарда
тутилади, деб таъкидлаган» .
Ҳозирги вақтда бир қатор фундаментал масалалар, хусусан, омборлардаги
товар-моддий захираларни ҳисобга олишни ташкил этиш масалалари
мунозарали бўлиб қолмоқда ва корхонанинг хусусияти ва фаолиятига
қараб товар-моддий захиралар ҳисобини такомиллаштиришни тақозо
этмоқда. Бу мақсадни амалга ошириш учун корхона ва ташкилотларнинг
ишлаб чиқариш заҳираларини бошқариш йўналишларини аниқлаш зарур.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
203
Хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини тўғри
ташкил этиш учун, биринчи навбатда, бир қатор саволларга жавоб бериш
керак:
• товар-моддий захиралар қаердан, қачон, қанча ва қанча миқдорда
олинганлиги, етказиб бериш жараёни қандай амалга оширилганлиги;
• кимга, қачон ва қанча товар-моддий захиралар чиқарилган;
• ишлаб чиқариш дастури қандай бажарилган;
• товар-моддий захираларнинг турлари бўйича қолдиқ ва белгиланган
меъёрларга қандай риоя қилинган ва ҳоказо.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг хўжалик мулкига эгалик қилиш,
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларига қараб товар-моддий захираларини
қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
• «1010 счёти - Хом-ашё ва материаллар;
• 1020 счёти – Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи
буюмлар;
• 1030 счёти - Ёқилғилар;
• 1040 счёти – Эҳтиёт қисмлар;
• 1050 счёти - Қурилиш материаллари;
• 1060 счёти - Идиш ва идишбоп материаллар;
• 1070 счёти - Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар.
• 1080 счёти - Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари.
• 1090 счёти - Бошқа материаллар» .
Товар-моддий захираларини ҳолатини ўрганишда ҳисобни юритилишига
алоҳида эътибор бериш керак. Қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида”ги Қонун, “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва
сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби тўғрисида” Низом ҳамда бухгалтерия ҳисобининг
халқаро ва миллий стандартларда товар-моддий захираларига бўлган
саволлар ўз ечимини топган.
Хўжалик юритувчи субъектлар амалиётида товар-моддий захираларнинг
қуйидаги гуруҳлари мавжуд (1.1-расм).
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
204
1.1-расм. Товар-моддий захираларнинг таснифи
Материалларни бухгалтерия ҳисобида тўғри баҳолаш муҳим
аҳамиятга эга ҳисобланади. Ишлаб чиқариш захираларини баҳолаш
"Товар-моддий захиралар" номли 4-сон БҲМСга асосланган бўлиши лозим.
Ушбу стандартга мувофиқ материаллар энг кам баҳода, яъни таннархи
бўйича ёки соф сотиш қийматида ҳисобга олиниши лозим. Чунки
бухгалтерия ҳисобининг эҳтиёткорлик тамойилини акс эттиришнинг
бири бўлиб, паст баҳолаш қоидаси ҳисобланади: таннарх бўйича ёки
сотишнинг соф қиймати бўйича.
Адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун,
ЎРҚ-404, 13.04.2016 йил
2.«Товар-моддий захиралар» номли 4-сон БҲМС. www.lex.uz
3.Ғуломова Ф. Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма.
Тошкент-“Norma” -2012. 528 бет.
4.Хайдаров Ш., Тухсанов Ҳ. Товар-моддий захираларнинг таснифи ва
уларнинг бухгалтерия ҳисоби услубий асослари // Солиқ солиш ва
бухгатерия ҳисоби. – Тошкент, 2006 №4. – 6 бет
5.Ташназаров С.Н. Товар-моддий захиралар таннархи ва уларни молиявий
ҳисоботда акс эттириш масалалари. //»Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар» илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил.
6.Ладутько, Н.И. Бухгалтерский учет в промышленности: учебное пособие/
Н.И. Ладутько. Мн.: Книжный Дом, 2005. 688 с.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
205
7.Левкович, О.А. Бухгалтерский учет: учеб. пособие / О.А. Левкович, И.Н.
Тарасевич. – 8-е изд., перераб. и доп. – Минск: Амалфея, 2012. – 648 с.
8.Sam Sedki. Abby Smith, Aissa Strickland. Differences and Similarities Between
IFRS and GAAP on Inventory. Revenue Recognition and Consolidated Financial
Statements. Journal of Accounting and Finance vol. 14(2) 2014.
9.Вахрушина М.А. Международные стандарты финансовой отчетности:
учебник - 4-е изд.. перераб. и доп. - М.: Рид Групп, 2011. - С. 124.
10. Nigora A. Improving Accounting And Auditing Of Goods And Material
Resources //Gospodarka i Innowacje. – 2023. – С. 208-215.
11.Alimkhanova N. IMPROVING ACCOUNTING AND AUDITING OF GOODS AND
MATERIAL RESOURCES //Экономика и социум. – 2023. – №. 4-2 (107). – С. 21-
25.
12.Murodova N. U. et al. IMPROVING THE CALCULATION OF INVENTORIES OF
GOODS IN ACCOUNTING.
13.Алимханова Н. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. – 2023. – Т. 1. – №. 8. – С. 123-130.
14.Nigora A. MONETARY POLICY //Web of Scientist: International Scientific
Research Journal. – 2022. – Т. 3. – №. 10. – С. 585-591.
15.Nigora A. ACCOUNTING STANDARDS AND QUALITIES //Web of Scientist:
International Scientific Research Journal. – 2022. – Т. 3. – №. 9. – С. 533-539.