Barcha maqolalar

1-24 73 0

Ҳалқали йигириш машинаси параметрларини муқобиллаб ип хоссаларини яхшилаш

Ҳусанхон Бобожанов

Тадқиқот объектлари: «Zinser» ҳалқали йигириш машиналари, пахта толаси ва ундан йигирилган ип намуналари.
Ишнинг мақсади: «Zinser» ҳалкали йигириш машинаси параметрларини назарий ҳамда амалий изланишлар асосида муқобиллаб ип сифатини ошириш.
Тадқиқот услуби: Ип хоссалари замонавий услубиятлар асосида ТТЕСИ қошидаги «CENTEXUZ» сертификатлаш маркази ҳамда «Мурувват текс» ҳорижий корхонасининг «Гурлантекс» шаҳобчасида ўрнатилган замонавий синов ускуналарида лаборатория шароитида тадкик этилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Урчук тезлиги ва пишитилганликнинг ип хоссаларига таъсири ўрганилган. Пишитиш жараёни ип хоссаларига устивор таъсир кўрсатиб, бурамлар сони катталашган сари, амалий бурамлар номиналдан кўпроқ фаркланиши аниқланди. Пишитиш учбурчаги ўлчамларини ўзгартириб, ип структурасини яхшилаш натижасида ип сифатини ошириш мумкинлиги асосланган. Тензометрик синов асбобида ип деформацияси компонентларини юқори аниқликда баҳолашга эришилди. Компакт ипнинг оддий ипга нисбатан нисбий узиш кучи 14 % гача катталиги, тукдорлиги(ЗЗ) 80 % гача камлиги аникланди.
Амалий ахамияти: Серунум халкали йигириш машинасида урчук тезлиги ва пишитилганликнинг ип структураси ва хоссаларига таъсирини ўрганиш асосида оптимал ишчи параметрлар тавсия этилган. Ип сифатини ошириш йўллари амалда асосланганлиги катта амалий аҳамиятга эга.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлик: Диссертация иши натижалари «Мурувват текс» корхонасининг «Гурлан текс» шаҳобчасида 1200 та урчукли машинада жорий этилиб, йилига 43180,35 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
Қўлланиш сохаси: Йигириш корхоналари.

1-48 36 0

Қуёшли қурилмаларни кузатиш тизимлари параметрларини асослаш ва ишлаб чиқиш

Сергей Орлов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон амали-ётида Қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида нурни йиғувчи концентра-торлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш истиқболли йўналишдан бўлиб, концентраторларни оптимал режимда ишлашини таъминлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу жихатдан концентраторларда йиғилаётган нурлар харакатини мунтазам кузатиш тизимларини ишлаб чиқиш, уларнинг техник-иқтисодий кўрсатгичларини, биринчи навбатда концентраторларда кузатиш тизимини такомиллаштириш асосий вазифалардан бири ҳисоб-ланади.
Ҳозирги кунда дунёда энергия тежовчи куёший курилмаларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг кузатиш тизимларига катта эътибор каратилмокда. Бу борада қуйидаги йўналишлардаги мақсадли илмий тадқиқотларни, жумладан, концентраторларнинг энергетик ва жамлаш характеристикаларининг оптик ва дастурий кузатиш тизимини ишлаб чиқиш, концентратор ва гелиостатлар кузатиш хатоликларини бартараф қилиш усул-ларини ишлаб чикиш, оптик кузатув датчикларини ва кузатиш жараёнларини тадқиқ қилиш, куёш нурланиши концентраторларининг оптик ва дастурий кузатув тизимлари хатолигини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш, гелиос-татларни дастурий бошқариш тизимларини ишлаб чиқишга оид илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига кўра, принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология тур-ларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташки бозорларда миллий то-варларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмокда. Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида олинган илмий натижаларни ҳозирги замон талаб-ларига жавоб берадиган даражага олиб чиқиш алоҳида эътиборга сазовор. Бу жиҳатдан, концентраторларни нурга йўналтиришга мўлжалланган курилма-ларнинг янги турларини ва конструкцияларини оптималлаштириш долзарб масалалардан бири бўлиб, куёш электростанцияларинин ажралмас кисми ҳисобланади. Жумладан, фойдаланиладиган концентраторларда кузатиш тизимлари аниқлилига қўйиладиган талабларни асослаш, оптик датчикларни ишлаб чиқиш ҳамда концентраторларда кузатиш тизимининг дастурларини ишлаб чикиш бўйича юкори натижаларга эришилган. Шунга кўра, фойдаланиладиган концентраторларда кузатиш тизимлари аниқлилига қўйиладиган талабларни асослаш, оптик датчиклар ишлаб чикиш ҳамда концентраторларда кузатиш тизими дастурининг алгоритмини ишлаб чикиш муҳим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонини, 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772 -сон «2017-2021 йилларда электротехника саноатини ривожланти-ришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада ҳизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади оптик кузатиш тизимлари датчигини ишлаб чиқиш ва турли мақсадли концентраторларнинг оптик ва дастурий кузатув системалари аниқлигига қўйиладиган талабларни асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нуқтали ва чизиқли қуёш нурланиши концентраторларининг энергетик ва концентрациялаш характеристикаларига кузатиш аниклигининг таъсири асосланган ва аниқланган, қуёш ўчоғи концентраторлари учун ҳам кузатиш-нинг аниклигининг оким ва концентрацияга таъсири бурчаги икки дақиқадан ошиқ бўлганда намоён бўла бошлаши кўрсатилган;
60 градусгача кузатиш майдонига эта ва фаркланиш бурчаги бир хил бўлгандаги сигналлар фарқини максимал таъминловчи оптик датчикнинг оптимал параметрлари аниқланган;
гелиостат ва концентраторларнинг азимутал ўқи вертикал бўлмас-лигини аниқлаш учун курилма ва услуб ишлаб чиқилган;
гелиостат ва концентраторларнинг куёшни кузатиш динамикасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
Ер шари ўки нутацияси ва импульс момента ҳамда азимутал ўқи вертикал бўлмаслигини ҳисобга олувчи гелиостат ва концентраторларни бошка-риш дастурининг алгоритми ишлаб чиқилган.
Хулоса
Турли максадларда фойдаланиладиган концентратор кузатиш аникли-гига қўйиладиган талабларни асослаш ва ишлаб чикиш, оптик ва дастурий кузатиш тизими хатоликларини бахолашнинг экспериментал ва хисоблаш методикаларини тадқиқ қилиш натижасида куйидаги хулосалар килинди:
1. Оптик кузатув тизими датчиклари классификацияси ўтказилган ва бир хил бурчак мослаштирилмаган холда ва кузатув бурчаги 60° гача сигналларнинг максималлигини таъминлаб берувчи янги датчик конструк-цияси ишлаб чикилган.
2. Нуктавий ва чизикли концентраторнинг энергетик характеристика-ларига кузатиш аниклигининг таъсирини хисоблаш усули билан аниқлаш имконини берувчи модель ва алгоритм ишлаб чиқилиб, қуёш печлари концентраторлари учун кузатиш тизимидаги ноаникликлар таъсири икки бурчак минутидан юқори бўлганда хосил бўлиши кўрсатилган.
3. Азимутал-зенитал йиғилган гелиостат ва концентраторлар ай-ланиш ўқи азимутининг новертикаллигини аниқлаш ва назорат килиш учун янги услуб ва курилма ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу курилма фазода азимут ўқи холатини 0,5 бурчак минут аниклик билан ўлчаш имконияти яратилган.
4. Оптик кузатув тизимлари датчиги аниқлигини бахолаш методикаси ва курилмаси ишлаб чикилган ҳамда кузатув датчиклари аниқлигини бахолаш Катта Қуёш Сандонида ўтказилган.
5. Гелиостат, жумладан концентраторларнинг харакатини характерлов-чи сигнал динамикаси, олдин тасаввур килингандан бир қанча фаркланиб, айнан датчикнинг ишлаши сёзгирлик чегарасида унинг аниқлигига боғлиқ бўлмаган холда амалга ошиши кўрсатилган.
6. Илк бор куёш ортидан гелиостат ва концентраторларнинг кузатув дастурий алгоритми Ер ўқи айланиш нутацияси ва прецессия, азимутал ўқ новертикаллиги асосий дастурий кузатиш параметрлари хисобга олинган холда ишлаб чиқилган.
7. Кундузги кузатув дастури учун вакт бўйича 10 сек. аниқликда азимутал ўқининг новертикаллигини махаллий туш пайти билан куёшнинг ярим кунлигини хисобга олган холда куёшнинг кўринадиган ҳаракатининг содда тенгламаси ишлатилиши мумкинлиги кўрсатилган.

1-80 80 0

Янги олигомер антиоксидант ва коррозия ингибиторларини маҳаллий хом ашёлардан олиш технологияси

Ҳасан Бекназаров

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ҳозирги вақтда жаҳоннинг кимё ва нефть-кимё саноати ривожланган мамлакатларида металлар коррозияси натижасида етказиладиган зарар ишлаб чиқариладиган металлар йиллик микдорининг 20 фоизини ташкил килади. Ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш режалари ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг модернизация қилинишида ўз-ўзидан полимер материаллари ва металларнинг хизмат қилиш доирасини ошириш муаммоси келиб чикмоқда1.
Республикамиз мустақилликка эришгандан кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида, маиший хизмат ва ишлаб чиқаришда ишлатилувчи металл трубаларни коррозиядан асраш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилиб, бу йўналишда, жумладан, сифатли ингибиторлар ишлаб чиқариш, уларни коррозияга карши курашишда ва полимер материалларининг эксплуатацией даврини узайтиришда қўллашда муайян натижаларга эришилди.
Бугунги кунда жаҳонда ингибиторларни ишлаб чиқаришда хозирги кунда асосий хом ашё сифатида пиридин асослари, қуйи ва юқори молекулали бирикмаларнинг аминлари ва оксиаминлари, синтетик ёғ кислоталари, юкори молекулали спиртлар, хинолин асослари, имидозолинлар, тиомочевина ва уротропин хосилалари, фосфор тутган бирикмалар хамда синтетик каучук ишлаб чикаришда ҳосил бўлган кўшимча махсулотлар, коксокимё ва нефт кимё маҳсулотлари ишлатилади. Шу мақсадда ингибитор ва антиоксидантларнинг янги турларини яратиш бўйича кўпгина илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Қўлланилаётган ингибиторларга бўлган талабнинг ўсиб бориши, етакчи технологияларга асосланган универсал ингибиторларни яратиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Келтирилган муаммоларни хал килишда янги хомашёлар ва нанотехнологиялар асосида талаб этилган хусусиятларга эга бўлган олигомер таркибли ингибиторларни олиш технологиясини яратиш ва ишлаб чикариш долзарб муаммолардан хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «Узбекистан Республикасининг саноатини ривожлантириш устунлари тўғрисидаги» ва 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сон «Кимё саноати корхоналарини модернизация килиш, техник ва технологик кайта жиҳозлаш дастури тўғрисида»ги карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг макса ди таркибида азот, фосфор ва олтингугурт тутган олигомерлардан куп функцияли антиоксидантлар, коррозия ингибиторлари олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
госсиполнинг олигомер таркибли ҳосилалари, полиметиленди(тио)-амидофосфатлар, эпихлоргидрин билан ди(тио)амидофосфатлар олигомерлари ва диметилтерефталатнинг полиэтиленполиамин билан олиго-мерлари асосидаги органик кимёвий кўшимчаларнинг физик-кимёвий хосса-лари ва тузилиши аникланган;
олинган N-, S- ва Р-сақловчи олигомер ингибиторларининг полимер материаллар ва металл маҳсулотларининг физик-кимёвий ва механик хоссаларига таъсири аниқланган;
госсипол асосида синтез килинган олигомерли антиоксидантларнинг эффективлиги фенол асосидаги ишлаб чикаришда кенг кўлланиладиган антиоксидантлар билан тақкосланган ва уларнинг сифат ва микдор таъсири ва кимёвий боғлардаги фарқлари асосланган;
олинган олигомер таркибли коррозия ингибиторларининг металларда хлорид ва сульфид кислота муҳитларидаги ингибирлаш хоссалари аникланган;
металларни коррозиядан химояловчи олигомер таркибли коррозия ингибиторларини хамда полимерлар баркарорлигини ошириш учун антиоксидант махсулотларини олиш технологиялари яратилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Госсиполнинг эпихлоргидрин ва аллилтутган бирикмалар билан реагентларининг хар хил шароит ва нисбатларда олигомер антиоксидантлар олиш усуллари тавсия этилди.
2. Таркибида N-, S-, Р-тутган полифункционал олигомер
антиоксидантлар ва коррозия ингибиторлари тавсия килинди ва улар асосида госсиполнинг олигомерли ҳосилалари, полиметиленди(тио)амидофосфатлар, эпихлоргидрин билан ди(тио)амидофосфатлар асосидаги олигомерлар, диметилтерефталат билан полиэтиленполиамин олигомерлари олинди.
3. ИҚ-спектри, масс-хроматография, дифференциал-термик ва бошқа анализ усуллари асосида олигомер антиоксидантларнинг полиэтилен деструкциясида ингибирлаш активлиги ўрганилиб, улар полимерларнинг термооксидланишини тўхтатишини ва самарадорлиги бўйича амалиётда қўлланиладиган «Ирганокс-1010» ўрнига тавсия килинди.
4. Стабилизацияланмаган ва стабилизацияланган ҚЗПЭ ни хар хил босимдаги молекуляр кислородни ютиш кинетикаси ўрганилиб, пероксид ва гидропероксидлар ҳосил бўлишига карамай олигомерли антиоксидантлар полимер композицияларида деструкция жараёнини тўхтатиш имконини беради.
5. Госсипол асосидаги олигомер антиоксидантлар СКИ-3 и СКМС-30 АРКМ-15 резина коришмаларида антиоксидантлик хосаларини намоён килиши натижасида Ирганоск-1010 антиоксиданта ўрнига ишлатишга тавсия килинди.
6. Олигомер стабилизаторларнинг аралашмалари СКИ-3 и СКМС-30 АРКМ-15 каучукларига кўшилганда, уларнинг аралашмаларида синергизм ҳодисаси кузатилиб индивидуал стабилизатор самарадорлигидан 2,4-3 маротаба баланд бўлиши билан изоҳланади.
7. Олиб борилган тажрибалар асосида олигомер коррозия ингибиторларининг ингибирлаш қобилиятини баҳолаш ўрганилганда, уларнинг коррозиядан ҳимоялаш самарадорлиги 98-99% эканлиги кўрсатилиб, минераллаштирилган муҳитда ИК-4 ва ИК-5 ингибиторлари, кислотали муҳитда эса ИК-3 ингибиторларини ишлатишга тавсия этилди.
8. Изланишлар натижасида олигомер антиоксидантлар ва коррозия ингибиторларини олиш технологияси таклиф этилди.

1-27 55 0

Юк вагонлари ғилдиракларини тиклаш технологияси ва материалини уларнинг кучланганлик-деформацион ҳолатини инобатга олинган ишланмаси ва асосланиши

Дилфуза Заирова

Тадқиқот объектлари: автоматик кўпэлектродли эритиб қоплаш оилан юк вагони яхлит юмалатилган ғилдирагининг емирилган юмалаш айланаси ва гребенини тиклаш жараёни.
Ишнинг мақсади: юк вагонларининг яхлит юмалатилган ғилдираклари юмалаш юзаларини тиклаш усулини уларнинг кучланганлик-деформацион ҳолатини инобатга олиб асосланишини ишлаб чикиш.
Тадқиқот методлари: математик, сонли анализ методи, кучланганлик-деформацион ҳолатини тажрибали текшируви, металлографик текширувлар, мустаҳкамлигини ўлчаш.
Олинган натижалар ва уларни янгнлиги: ғилдирак материалини структураси ва хусусиятларини аниқловчи кучланганлик-деформацион ҳолатининг вужудга келиш конуниятлари ўрганилган.
Ғилдирак юмалаш юзасини кўпэлектродли эритиб қоплаш жараёнида кучланганлик-деформацион ҳолатини текшириш методикаси биринчи марта ишлаб чикилган.
Ғилдирак материали мустаҳкамлиги чегарасидан ошадиган максимал вактинчалик кучланишлар, юза қатламларда 500 С ошган температурада ҳосил бўлиши белгиланган. Иссиқ ёриқларни ҳосил бўлиши эҳтимоллиги ҳавфини камайтириш, эритиб қоплаш режимидаги иссиклик кувватини пасайтириш йўли билан амалга ошириш мумкиндир.
Амалий ахамияти: «O’ZTEMIRYO’LMASHTA’MIR» Давлат инспекциясида «Узбекистан темир йўллари» ДАТК тегишли «Йўлрефтранс» ОАЖ таъмирлаш ходимлари учун кўпэлектродли ускунани созлаш ва фойдаланиш бўйича Йўриқнома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Тадбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: ТошТЙМИ пайвандлаш лабораториясида автоматик кўпэлектродли эритиб қоплаш билан бажарилган текширувлар натижаларига кўра, юк вагонлари яхлит юмалатилган 10 дона микдорида тажриба гилдираклари эритиб копланган бўлиб, улардан тўрттаси яримвагон остида тажриба текширувини ўтамокда.
Эритиб копланган ғилдираклар «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК вагон депосида фойдаланиш учун «O’ZTEMIRYO’LMASHTA’MIR» УК га юборилган. Бундан кутилаётган фойда 123,89 млн. сўмни ташкил килади.
Қўлланиш сохаси: харакат таркиби таъмири билан боғлиқ бўлган «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК корхоналари. Илмий-текшириш институтлари ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари.

1-48 72 0

Эфир мойлари асосида чармларни ёғлантириш технологияси, хоссалари ва олиниши

Махбуба Шамсиева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жахонда табиий чарм турли сохаларда, жумладан пойабзал, кийим - кечак, атторлик буюмларини ишлаб чикариш, матбаа ва қурилиш тармоқлари учун коплама сифатида кенг миқёсда қўлланилиши ушбу соҳадаги технология ва ишлаб чиқариш воситаларини такомиллаштириш етакчи ўринни эгалламокда. «Турли хилдаги чарм ишлаб чиқариш бўйича кўпгина давлатларда, жумладан Бразилия, АҚШ, Ҳиндистон, Нигерия, Хитой, Россия ҳамда Ўзбекистонда катта аҳамият берилмокда»1. Бу йўналишда тайёр чарм сифатини яхшилаш ва таннархини камайтиришга қаратилган тадқикотлар кўлами ортиб бориши табиий чарм ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида тайёр махсулот сифатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш ва уларни бартараф килиш, уни ишлаб чикариш харажатларини камайтирувчи ресурстежамкор технологияларни яратиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Жахонда тайёр чарм сифатига сезиларли таъсир кўрсатувчи ёғлантириш жараёнида комплекс хусусиятга эга бўлган ёғловчи моддаларни қўллаб, ёғлантириш технологиясини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Бу борада, жумладан табиий ёглар кимматбаҳо озиқ-овқат маҳсулоти бўлганлиги учун улардан технологик мақсадларда фойдаланмаслик, чарм саноатининг атроф-муҳитга келтирадиган зарарини имкон юзасидан камайтириш ва чикиндисиз технология яратиш, табиий ёғ ва мойларнинг технологик хоссаларидан колишмайдиган, арзон ва сифатли янги ёғловчи моддалар асосида ёғлантириш технологиясини ишлаб чикиш ва мазкур соҳани такомиллаштиришга каратилган тадкиқотлар олиб бориш муҳим вазифалардан бири хисобланмокда.
Ҳозирги кунда республикамизда, аҳолининг сифатли чарм пойабзал маҳсулотларига бўлган талабларидан келиб чиқиб, тармок корхоналарида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор каратилмокда. Ушбу йўналишда, карийб 770 та ишлаб чикариш корхоналари томонидан, тери хом ашёлари кайта ишланиб, улардан пойабзал ва уларнинг тагликлари, чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чикарувчи корхоналар фаолияти йўлга кўйилди. Шулар билан бир қаторда, ракобатбардош чарм махсулоти ишлаб чикаришда фойдали технологик хусусиятга эта бўлган, таннархи паст, экологик муаммоларни бартараф эта олувчи ҳамда чарм махсулотлари сифат кўрсаткичларини оширувчи, юкори сифатли кимёвий материаллар ва технологияларни қўллаш, сарфланаётган моддий ва энергетик харажатларни камайтиришни таъминлайдиган энергиятежамкор технологияларни яратиш ва такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... махаллий хомашё ресурсларини чукур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр махсулот ишлаб чикаришни жадал ривожлантириш»2 вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани бажаришда табиий чарм ишлаб чикариш учун маҳаллий ёғловчи моддалар асосида ёғлантиришнинг самарали технологиясини ишлаб чикишга йўналтирилган илмий ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 15 сентябрдаги ПҚ-2592-сон «2016-2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги карори, Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 8 январдаги 5-сон «Саноатда ишлаб чикариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади қўшимча ва иккиламчи маҳсулотлардан эфир мойи олиш, олинган эфир мойи хоссаларини аниқлаш ва чармни ёғлантириш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотларнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
чармни ёғлантириш самарасини оширувчи, моғорлашга карши ингибирлаш натижасида чармни инновацион ёғлантириш усули яратилган;
модел намуна сифатида изоамил спирта ва олеин кислотаси ҳамда катализатор иштирокида сульфат кислотасидан фойдаланилган ҳолда, этерификация реакциялари орқали янги эфир мойи олинган ва унинг асосий хоссалари аникланган;
саноат иккиламчи ва кўшимча маҳсулотлари ҳисобланган дистилланган ёғ кислоталари ва сивуш мойи асосида чармни ёғлантириш учун янги ёғловчи модда-эфир мойи синтез қилиниб, эфир мойи олиш технологиясининг асосий параметрлари ишлаб чиқилган;
саноат иккиламчи ва кўшимча маҳсулотлари хисобланган дистилланган ёг кислоталари ва сивуш мойидан синтез килинган эфир мойи асосида чармни ёглантириш учун ёгловчи таркиб олинган;
эфир мойи асосидаги махаллий ёгловчи таркибни чармни ёглантириш жараёнида қўллаш орқали эксплуатацион хоссалари яхшиланган чарм ишлаб чиқилган.
Хулоса
Эфир мойлари асосида чармларни ёглантириш технологияси, хоссалари ва олиниши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Олеин кислота ва изоамил спиртидан этерификация реакциялари асосида эфир мойи синтез қилинди. Этерификация реакцияларида катализаторнинг қўлланилиши эфир мойининг чикишига сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланди.
2. Дистилланган ёг кислоталари ва сивуш мойи асосида эфир мойи олиш технологияси ишлаб чикилди хамда унинг асосий хоссалари аниқланди. Бу маҳаллий саноат иккиламчи ва қўшимча маҳсулотлардан янги ёгловчи модда олишга хизмат килади.
3. Эфир мойи асосида ёгловчи композиция ишлаб чикилди ва уни ёгловчи таркибда кўллаш ёглантириш жараёнининг бир маромда кечишига имкон яратди.
4. Эфир мойининг ёгловчи таркибга киритилиши бир жинсли ёгловчи композиция олишга хамда унинг чарм таркибига осон сингиши натижасида дерма толалари билан мустаҳкам бог ҳосил килишга ва бу орқали юқори мустаҳкамлик хоссаларига эга бўлган чарм олишга имкон яратди.
5. Табиий чармни эфир мойи асосида босқичли ёглантириш технологияси ишлаб чикилди, яъни ошлаш, ошга тўйинтириш ва ёглантириш жараёнларига, бошланғич компонентлар нисбатига боғлиқ ҳолда эфир мойи киритилди ва бу ёгловчи моддаларнинг дермага текис тақсимланишига имкон берди.
6. Ёғ кислоталари асосидаги олинган ёғловчи композициянинг булғори чармнинг ички структурасига таксимланиши, қўлланилган ёғловчи моддаларнинг мослашувчанлиги ҳамда уларнинг хром чармларини капилляр - ғоваклик структурасига адсорбцияланиши тадқиқ қилинди.
7. Чармни ёғлантиришнинг моғорлашга қарши янги усули ингибирлаш асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бунда моғор замбуруғлари билан чарм намуналарининг зарарланиши 0,2% гача камайиши ҳисобидан, тайёр чарм сифатини яхшилашга имкон берди.
8. Эфир мойи ва ёғ кислоталари асосидаги ёғловчи таркиб қўллаш орқали “Осиё-Чарм-Файз” ОАЖ нинг ишлаб чиқариш шароитларида 540 дона, умумий майдони 160 минг дм2 бўлган синов партиялари ишлаб чиқарилиб, бунда пойабзал устки қисми учун чарм олишда ёғлантириш жараёни ҳисобидан йиллик ҳисобланган иқтисодий самарадорлик 40 134 724 сўмни (2016-2017 йиллар ҳисобидан) ташкил этди.

1-43 182 0

Эксплуатация хоссалари яхшиланган силикат материаллар автоклав техноло-гиясининг физиккимёвий асослари

Рахимбай Рахимов

Тадкиқот объектлари: Термин ва термокимёвий фаоллаштирилган лесс кўшилган оҳак-кумли боғловчи асосидаги силикат ғишти ва ғовакли бетон.
Ишнинг мақсади: «Оҳак-кум» тизимига термик ва термокимёвий фаоллаш тирилган маҳаллий қўшимчалар кўшиб гидротермал ишлов берилганда компонентларнинг гидратланиш жараёнидаги ўзаро таъсирлашув механизмини гидратланган янги хосилаларнинг структура хосил килиш кинегикаси ва морфологиясини мақсадли ўзгартириш йўли билан техник-эксплуатация хоссалари юкори бўлган авгоклавда когувчи силикат материаллар олишнинг физик-кимёвий асосларининг илмий асосланган тамойиллари ва ресурстежамкор технологиясини ярагиш.
Тадқиқот методлари: кимёвий, физик-механик (пластик ва механик мустаҳкамликни аниқлаш), физик-кимёвий (рентгенофазовий, дифференциал термик тахлил, электрон-микроскоп ва ИҚ-спектроскопик) тадқиқот усуллари, гидротермал ва термик ишлов бериш усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: "Бархан қуми-оҳак-ТКФЛ" силикат композицияларига гидротермал ишлов берилганда минерал-ларнинг гидратланиш жараёнида ўзаро таъсир кўрсагиш конуниятлар хамда "хосса-структура" ўзаро боғлиқлигини аниклаш оркали авгоклавда котувчи силикат материаллар олишнинг физик-кимёвий асосларини илмий услубий тамойиллари ва ресурстежамкор технологияси яратилди. Ca(OH)i нинг маъ-лум бир кисмини алюминатли бирикмаларнинг тезликда кальций гидроалю-минатларга боғланиши туфайли кумтуироқнинг тўйинган охакли мухитда эриш ва паст асосли гидросиликатлар косил килиш жараёни тезлашади, юкори асосли гидросиликатларга ўтиб кетишининг олди олинади, хосил бўлган CSH(B) гурдаги гидросиликатларнинг қотаётган тизимдаги турғун-лиги таъминланади. Уларнинг бир-бири билан чатишиб кетган ипсимон ва толасимон кристаллари билан синчланган силикат ғиштининг физик-механик хоссалари, атмосфера ва совуккд бардошлилик кўрсаткичлари юкори бўлади.
Лессни фосфогипс билан биргаликда термокимёвий фаоллаштирилганда унинг таркибидаги тупрокли компонентлар ёпишкокли хусусиятларини йўқотиш хисобига силикат массасидан газ ажралиб чикиши тезлашади, газ хосил килувчидан фойдаланиш коэффициента ошади, структура шакллани-ши тезлашади, газобетонни изогермик қиздириш вакти қисқаради, мустаҳ-камлиги, совукка бардошлиги ошади ва сув ютилиши камаяди.
Амалий ахамияги: Республикамизда кенг гаркалган лесс ва лессимон суглинкаларни, чиқинди фосфогипснинг капа заҳираларини кенг микёсда авгоклавда котадиган силикат курилиш материаллар ишлаб чиқаришга жалб этиш хисобига хом ашё базаси кенгаяди, ТКФЛ дан фойдаланиш хисобига оқак тежалади, тайёрлаш жадаллашади ва олиш вақги қисқаради, буюм ва жихозларнинг техник-эксплуатация хоссалари юкори бўлиши таъминланади. Тадкиког натижалари ТФЛ ва ТКФЛ дан фойдаланиб силикат гишти ва говакли силикат бегонии тажриба сифатида ишлаб чйкарилиши учуй меьбрий-техник хужжатлар яратилишида меъёрий база бўлиб хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва икгисодий сямарадорлиги: Тадқиқот нагижалари Урганч ҚМЗ да текширувдан ўтказилди. Бунда 15-20 % ТФЛ кўшилган охак-қум боЕЛовчисидан 3460 дона силикат ғиштининг синов партияси ишлаб чикарилди. 4-5 % оҳак тежалиши хисобига 100 кг силикат аралашмасининг нархи 2320 сўмга арзонлашди ва 110720 сўм икгисодий Самара олинди. Урганч ҚМЗ да ТФЛ кўшиб гишг олишга ихтисослаштирилса кутилган икгисодий самарадорлик йилига 41472000 сўмни гашкил этади.
Жиззах ҚМК ТКФЛ дан фойдаланиб говакли силикат бетоннинг тажриба партиясини ишлаб чикариш бўйича олиб борилган синов ишлари йилига 64300 м3 хажмда говакли силикат бетон ишлаб чикарилса, кутилган икгисодий самарадорлик 46937000 сўмни гашкил этади.
Қўлланиш сохаси: УзР курилиш магериаллари ишлаб чикариш саноати ва курилиш индусгрияси.

1-27 92 0

Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзаси дарёларининг ерозия фаоллиги ва тўхтатилган чўкинди оқимини баҳолаш

Даулетбай Айтбаев

Тадқиқот объектлари: Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзасининг тог ъ дарёлари.
Ишнинг мақсади standart гидрометеорологик маълумотлар асосида ерозия фаоллиги ва тог ъ дарёларининг тўхтатилган чўкиндилари оқимини миқдорий баҳолаш ва башорат қилиш методологиясини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқот усуллари: генетик таҳлил, математик статистика усуллари, картографик усуллар, географик умумлаштириш усули ва бошқалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда биринчи marta:
- Чирчиқ-Оҳангарон тог ъ дарёларининг сув оқими ва тўхтатилган чўкиндиларини ўрганиш баҳоланди ва гидрометеорологик маълумотларнинг ихтисослаштирилган банки яратилди;
- тог ъ дарёларидан тўхтатилган чўкинди оқими ва метеорологик елементлар ўртасида алоқа ўрнатилди;
- Дарё чўкинди кўрсаткичларининг қийматлари аниқланди ва тог ъ дарёларининг ерозия фаоллигини миқдорий баҳолаш амалга оширилди;
- яхшиланган чўкма баланси тенгламалари ва тог ъ сув омборларининг лойқаланишини ҳисоблаш усуллари;
- иқлим ўзгариши сабабли тог ъ дарёлари ҳавзаларида сув ерозияси интенсивлигининг ўзгариши баҳоланди.
Амалий аҳамияти: тадқиқот натижалари сув омборларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ерозияга қарши чора-тадбирлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектлари тармоғи лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзасининг сув-қуруқлик ва сув-енергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Бажарилиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация иши материаллари ва натижаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзму ўқув жараёнида фойдаланилади. Келгусида тадқиқот натижалари ва таклиф қилинган методологиядан бошқа минтақалардаги сув омборларининг лойқаланиш ҳажмини ҳисоблаш учун фойдаланиш мумкин.
Қўллаш соҳаси: гидрологик ҳисоб-китоблар, гидротехника, гидроенергетика, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш.

1-25 60 0

Цемент ишлаб чиқариш корхоналарининг клинкер куйдириш ўчоқлари чанглари асосида комплексли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Юлдуз Хидирова

Тадқиқот объектлари: Клинкер куйдириш ўчоклари чанглари, нитрат кислота, суюк ва донадорланган азот-кальцийли ўғитлар, газсимон аммиак.
Ишнинг мақсади: Клинкер куйдириш ўчоқлари чангларини қайта ишлаб суюқ ва донадорланган азот-кальцийли ўғитлар ишлаб чиқаришнинг мақбул омилларини ўрнатиш билан самарадор технологиясини яратиш, ва физик-кимёвий асослаш.
Тадқиқот методлари: Кимёвий, рентгенофазали, ИК-спектроскопик ва спектрал.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Клинкер куйдириш ўчоклари чангларини нитрат кислотаси билан парчалашда технологик параметрларнинг таъсир қонунияти ўрнатилган, кальций нитрат асосида суюқ ва донадорланган азот-кальцийли ўғитлар олишнинг мақбул технологик параметрлари аниқланган ва физик-кимёвий усулларни кўллаган холда ишлаб чиқаришнинг самарадор технологияси ишлаб чиқарилган, ҳосил бўлувчи шлам таркиби ҳақида маълумотлар олинган ва уларни утилизация килиш йўллари танланди.
Амалий ахамияти: Бажарилган илмий тадқикот натижалари клинкер куйдириш ўчоқлари чангларини қайта ишлаб, қўшимча озуқа моддалари калий ва микроэлементлар сакловчи суюк ва донадорланган азот-кальцийли ўғитлар олиш технологиясини яратиш учун илмий асос бўлди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Таклиф этилаётган технология “Аммофос-Максам” ОАЖ модель ускунасида синовдан ўтган, суюқ ва донадорланган ўғитларнинг тажриба намунаси ишлаб чиқарилди. Олинган маълумотлар асосида принципиал технологии схема ва технологии регламентлар яратилди. Интисодий самара 1т 100% N сакловчи азот-нальцийли ўғит ишлаб чиқариш учун аммиаили силетраси билан таниослаганда иуйидагича бўлди: САКЎ-1-176100; ДАКЎ-1-284531; САКЎ-2-68375; ДАКЎ-2-132684 сўм.
Қўлланиш соҳаси: иимё саноати, халқ хўжалиги.

1-88 114 0

Целлюлоза сақловчи хом ашёлар асосида композицион полимер материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Музаффар Муродов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда целлюлоза маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши 10% га ва унга бўлган талаб 11% га ошди. Шу билан бирга целлюлоза асосидаги композицион полимер материалларга ҳамда қоғоз ва қоғоз маҳсулотларга бўлган таълаб 7% га, уларнинг экспорти эса 16,3% га ўсди. Жумладан, ёзув ҳамда гигиеник қоғозлар экспорти 11,720 минг тоннадан 32,260 минг тоннага кўпайди. Йирик ишлаб чиқарувчи давлатлар АҚШ, Бразилия, Япония, Финландия, Россия саналади1.
Республикамизда мустақиллик йилларида целлюлоза ва улар асосидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари модернизация қилиниб, маҳаллий хомашёлар асосида целлюлоза ва унинг оддий, мураккаб эфирларини олиш хамда ёзув ва ўрам коғозлари композицияси таркиб ва технологияларини яратишда, уларнинг сувга, кислоталар ва ишкорларга чидамли турларини кўпайтиришда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муаян натижаларга эришилди.
Бугунги кунда жахонда целлозанинг янги хосилаларини хамда унинг маҳсулотларини синтез қилиш, реакцион фаолликларини ва улар асосида юқори сифат кўрсаткичларга эта бўлган целлюлоза эфирлари хамда композицион махсулотларини яратиш долзарб вазифалардан хисобланади.Целлюлозани олиш даврида турли факторларнинг унинг деструктив ҳолатларига таъсирини бартараф этишга каратилган жараёнлар, уларга таъсир этувчи бир нечта параметрларнинг таъсирини ўрганиш, нано ўлчамли композиция таркибини яратиш, сувга, органик эритувчиларга баркарор ёзув қоғозлар олиш технологияларини яратиш, кимёвий кайта ишлаш учун зарурий хомашё хисобланган целлюлоза ва ундан карбоксиметилцеллюлоза (Na-КМЦ), нитроцеллюлоза (колоксилин) олиш мумкинлигини тадқиқотлар оркали кўрсатиб бериш каби долзарб масалалар бўйича илмий ишлар олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПК-916-сонли «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга қўллашни рағбатлантириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар» ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «Ўзбекистон Республикасининг саноатини ривожлантириш устунлари тўғрисидаги» ва 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сон «Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» ги карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади таркибида целлюлоза сакловчи хом ашёлар асосида кимёвий кайта ишлашга яроқли бўлганкомпозицион полимер материалларолиш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
терак дарахтидан кимёвий қайта ишлашга яроқли бўлган целлюлоза ва унинг асосида нитроцеллюлоза (коллоксилин) яратилган;
топинамбур ўсимлигининг поя қисмиданреакцион фаол бўлган целлюлоза олиш имкониятлари кўрсатилиб ва унинг асосида карбоксиметилцеллюлоза ҳамда ацетатцеллюлоза олинган;
тўқимачилик корхоналарининг толали чиқиндилари асосида кимёвий кайта ишлашга ярокли бўлган целлюлоза ишлаб чиқилган;
терак дарахти, топинамбур ўсимлиги пояси хамда тўқимачилик корхоналарининг толали чиқиндиларидан олинган целлюлозалар асосида техник карбоксиметилцеллюлозанинг ҳар-хил соҳалар учуй ишлатиладиган бир нечта маркалари яратилган;
топинамбур ўсимлиги целлюлозаси асосида фармацефтика ва озиқ овқат саноати учун юқори тозаликка эта бўлган КМЦ олиш технологияси яратилган;
саноат миқёсида Na-КМЦнинг бир нечта маркаларини «Моноаппарат» усулида ишлаб чиқариштехнологиясияратилган;
топинамбур ўсимлигининг пояси асосида олинган целлюлозалардансифатли ёзув қоғозлари олиш технологияси яратилган.
Хулосалар
1. Марказий - Осиё терак дарахтидан ишқорий усулда кимёвий кайта ишлашга яроқли бўлган целлюлоза олинди. Целлюлоза олиш жараёнига, целлюлозанинг унумига ва унинг физик-кимёвий кўрсаткичларига турли хил параметрларнинг (вакт, концентрация, температура) таъсири ўрганилди ва жараённинг мукобил шароитлари тавсия этилди.
2. Топинамбур ўсимлигининг устки поя кисмидан ишқорий усул ёрдамида кимёвий кайта ишлашга ярокли бўлган целлюлоза олинди ва жараёнга хар хил технологик парометрларнинг таъсири ўрганилди. Топинамбур ўсимлигининг поя қисмида 40-45% целлюлоза борлиги кўрсатилди.
3. Терак дарахтидан ва топинамбур ўсимлигининг поясидан олинган целлюлозаларнинг физик, кимёвий ва структура тузилишлари замонавий усуллар (ИК-спектроскопия, рентген, электромикроскопик, элемент анализ ва б.к.) билан таҳлил килинди. Олинган целлюлозаларнинг сифат кўрсаткичлари ёғочдан олинган целлюлозадан фарқ килмаслиги кўрсатилди.
4. Терак ёгочидан ва топинамбур ўсимлигининг поясидан олинган целлюлоза асосида уларнинг оддий ва мураккаб эфирлари -карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ), нитро ва ацетатцеллюлозалар олинди. Олинган эфирларнинг кўрсаткичлари замонавий усуллар билан тахлил килиниб, уларнинг хоссалари маълум ҳом ашёлар (ёгоч ва пахта линти) дан олинган эфирларидан фарк килмаслиги кўрсатилди
5. Терак ёгочидан ва топинамбур ўсимлиги поясидан олинган целлюлозалар асосида лаборатория шароитида когоз олиш мумкинлиги аниқланди ва уларнинг технологиялари таклиф килинди.
6. Ишлаб чиқилган целлюлоза олиш технологиялари “Улуг Жахон Барака” Узбекистан - Хитой кўшма корхонасида хамда “Наманган қоғози” МЧЖ да амалиётга жорий килинди.
7. Ишлаб чиқилган ярим целлюлоза асосида “Рубероид” МЧЖ да рубероид маҳсулотини олиш жорий этилди. Олинган рубероид сифат кўрсаткичлари ГОСТ талабларига жавоб бериши кўрсатиб берилди.
8. Топинамбур ўсимлигидан олинган целлюлоза асосида КМЦ олишнинг янги моноаппарат усули ишлаб чиқилди ва бу усул Наманган шахрида жойлашган “Карбонам” МЧЖ да саноатга жорий этилди. Таклиф этилаётган усул билан КМЦ олинганда мавжуд усулга нисбатан юкори самарадорликка эга эканлиги кўрсатилди.

1-53 59 0

Темир йўл кўприклари оралиқ қурилмалари ресурсини ҳисоблаш усулларини техник диагностика натижалари асосида такомиллаштириш

Рустам Мамажанов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда темир йўлларнинг меъёрий фаолиятини таъминлашда масъулиятли ва қиммат бўлган иншоот - кўприкларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. АҚШ, Япония, Германия, Хитой1 каби темир йўл инфраструктурам ривожланган мамлакатларда юқори тезликдаги темир йўл йўналишлари бўйлаб темир йўл кўприкларининг салмоғи умумий йўл узунлигининг 70% ни ташкил этади. Бу ўз навбатида кўприклар металл оралиқларини эксплуатация жараёнини илмий асосланган доимий мониторинг тизимини ташкил этиб бориш зарурати туғдирди. Шу сабабли кўприк конструкциялари элементларининг ресурсини прогноз қилиш соҳасига хорижий мамлакатларда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгач транспорт коммуникациялари тизимларида ер усти иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларини сифат жихатидан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар асосида, жумладая темир йўл ер усти иншоотларини мураккаб металл конструкциялари ёрдамида унинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги оширилди. Шулар билан бир қаторда бугунги кунда транспорт комуникация тизимларида сунъий иншоотлар ресурсларини ошириш учун ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмоқда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, ...» вазифаси белгилаб берилган. Бу борада кўприклар ресурсини ҳисоблаш, уларнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш, темир йўл линияларида янги барпо этилаётган ҳамда эксплуатациядаги кўприкларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалда кенг миқёсида олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жаҳонда металл оралиқ қурилмалар ресурсный ҳисоблаш, уларни баҳолашнинг техник диагностика асосида бажариш, бунда уларни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги нуқсонлар, шунингдек, ресурсны аниқлашда узоқ ишлаш жараёнида юзага келадиган шикастларни ҳисобга олиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу борада, жумладан оралиқ қурилмаларни ясаш, монтаж қилиш ва эксплуатация қилганда нуқсонлар пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш, оралиқ қурилмалар ресурсига нуқсон ва шикастланишларнинг таъсирини аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш, оралиқ қурилмалар ресурсный ҳисоблашнинг амалда қўллаш учун қулай услубларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон «Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузил-масини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар страдегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 242-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади эксплуатация қилинаётган темир йўл кўприкларидаги металл оралиқ қурилмалар ресурсини техник диагностика натижалари асосида ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оралиқ қурилмаларни қуриш ва эксплуатация қилиш босқичида нуқсон ва шикастланишларнинг юз бериш сабабларини техник диагностика натижалари асосида аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ишқаланиш коэффиценти f асосида узеллардаги нотекисликлар ҳисобига ҳосил бўладиган шикастланишлар концентрацияси даражаси аниқланди;
техник диагностика натижалари асосида эксплуатациядаги темир йўл металл оралиқ қурилмаларнинг қолдиқ ресурсини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
эксплуатация жараёнида ҳосил бўлган шикастланишларни ҳисобга олган ҳолда оралиқ қурилмалар ресурсини ҳисоблаш усули, шикастланишлар тўпланиш назарияси асосида такомиллаштирилган;
Хулоса
«Темир йўл кўприклари оралиқ қурилмалари ресурсини ҳисоблаш усулларини техник диагностика натижалари асосида такомиллаштириш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўтказилган изланишлар шуни кўрсатадики, металл оралиқ қурилмалар элементларини тайёрлашда, улар геометрик параметрларининг оғиш қийматлари хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистондаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келади. Бу ерда ҚМҚ 3.03.02-98 «Металл конструкциялар. Ишлаб чиқариш ва ишларни қабул қилиш қоидалари» талаблари етарлича асосланмаганлиги, бу қоидаларни республикамиздаги заводларнинг реал технологик жиҳозланганлигидан келиб чиққан ҳолда, қайта кўриб чиқиш лозим эканлигини кўрсатди.
2. Заводларда тайёрланган оралиқ қурилмалар элементларини текшириш натижаларига кўра аниқландики, бирлаштириладиган элементлардаги нотекисликлар кўринишидаги нуқсонларни амалда олдини олишнинг имкони йўқ. Нотекисликларнинг учма-уч уланган жойларнинг юк кўтариш қобилиятига таъсирини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилди. Бунда уланмалардаги нотекисликлар 3,0 мм гача бўлганда, устқўймалардаги кучланишларнинг ортиши, уларнинг букилиши ҳисобига 20% дан ошмаслиги аниқланди.
3. Паррон фермалар узелларининг бўлакларини табиий шароитлардаги синовлари асосида, бирлаштириладиган элементлардаги нотекисликларнинг катталиклари ҳар хил бўлган уланмаларининг ишлаш диаграммаси тузилди. Учма-уч уланган жойларнинг кучланиш-сурилиш диаграммасини ифодалаш учуй математик боғлиқликлар аниқланди.
4. Оралиқ қурилмалар элементлари ресурсини прогноз қилиш учун, шикастланишлар тўпланишининг чизиқли назарияси базасида, уланмаларда нотекисликлар кўринишидаги дастлабки нуқсонлари бўлган оралиқ қурилмалар ресурсини топиш формулалари такомиллаштирилди. Дастлабки нуқсонларни конструкция эксплуатация қилина бошлангунича ўз вақтида бартараф қилиш, меъёрга яқин ресурсни таъминлаш имконини берди.
5. Эксплуатация қилинаётган оралиқ қурилмалар қолдиқ ресурсини шикастланишларнинг ривожланиш меъзони бўйича, ҳисобий формулаларга кирувчи параметрларнинг тасодифий ёйилишини ҳисобга олиб прогноз қилиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш натижасида лойиҳалаш жараёнида кўприк элементлари нуқсонларини тавсифлаш орқали 7-8% оралиғида маблағ тежаш, ҳамда реконструкция даврида ресурсни прогноз қилиш орқали эксплуатацией сарф-харажатларни камайтириш имконини берди.
6. Оралиқ қурилмаларнинг таъмирлараро даврларини, эксплуатацией ишончлиликнинг меъёрий даражасини таъминлаш шартлари бўйича, элементларнинг қолдиқ ресурсини берилган ишончлилик қиймати билан ҳисоблашга асосланган прогноз қилиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш таъмирлаш сифатини ошириш, эксплуатация жараёнида харажатларни 10-12%га камайтириш, меҳнат унумдорлигини 15-20% ошириш имконини берди.

1-85 141 0

Таркибида фосфор, олтингугурт, хлор тутган олигомерларни маҳаллий хом ашёлардан олиш технологияси

Файзулла Нурқулов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда 20% дан ортик бино ва иншоотлар ёнғин асоратида фойдаланиб бўлмас ҳолатига келади. Уларда қўлланиладиган қурилиш материалларини ёнғинга чидамлилигини ошириш учун фосфор, олтингугурт ва хлор тутган олигомерлари билан ишлов берилади. Қурилиш материалларига бундай ишлов бериш 2016 йилда 5,4% га ошди. Қурилиш материаллари ва биноларни ёнғинга қарши ишлов беришда ишлатилувчи композицион материаллар реологик ва физик-механик хоссаларини яхшилаш, структура хосил килиш жараёнини ростлаш учун синтетик олигомерлар асосида модификаторлар олиш долзарб муаммодир1.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оловбардош материаллар, антикоррозион копламалар олишда полифункционал таъсирга эта органик модификаторлар қўллаш юзасидан кенг камровли тадбирлар амалга оширилиб, бу йўналишда, жумладан, сифатли фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерларни ишлаб чикариш, уларнинг курилиш ва полимер материаллари оловбардошлигини ошириш борасида муаян натижаларга эришилди.
Бугунги кунда жаҳонда таркибида фосфор-, олтингугурт-, хлор гуруҳлари тутган олигомер ва полимер материалларни сифатини ошириш улардан самарали фойдаланиш юзасидан максадли тадқиқотларни амалга ошириш муҳим бўлиб, бу борада, жумладан, куйидаги масалаларга алоҳида эътибор каратилмокда: таркибида олтингугурт тутган полисульфид каучуклари олиш ва герметиклар сифатида қўллаш; фосфор-, олтингугурт тутган олигомер антипиренларни олиш ва ёгоч ва полимер курилиш материалларида қўлланилиши ўрганиб чиқиш; таркибида хлор-, олтингугурт тутган хлорсульфоланган полиэтилен олиш усулини ишлаб чикиш технологияси ва антикоррозион қопламалар сифатида қўллаш усулини ишлаб чиқиш. Шулар асосида ушбу олигомерларнинг физик-кимёвий хоссалари, уларни модификация жараёнлари ва кўлланилиши мумкин бўлган соҳалари изчил тадқиқ этиш ва технологиясини яратиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442 сон «2011-2015 йиларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини кисқартиришга ва махсулот таннархини пасайтиришга дойр кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган бирикмалар асосидаги янги олигомерларни, композицион полимер материаллар олишда қўллаш ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маҳаллий хомашёлар асосида фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерлар олинган;
олтингугурт тутган полисульфид каучуклари, фосфор-, олтингугурт сакловчи олигомер антипиренлари ва олтингугурт-, хлор тутган хлорсульфоланган полиэтиленларни физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг хоссалари ва тузилиши аниқланган;
фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерлар учун модификаторлар синтези, уларнинг модификацияси ва механик хоссаларга таъсири асосланган;
фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерларнинг физик-механик, герметик, оловбардошлик ва антикоррозион хоссалари аникланган, хамда ушбу олигомерларнинг қўлланилишидаги техник-иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
Хулосалар
1. Ҳар хил ПСО асосидаги герметикларни котириш, механик хоссаларини кучайтириш ва кимёвий ўзгаришлар йўли билан модификация килиш технологияси таклиф килинди.
2. Ишлаб чикилган фаоллаштирувчи система иштирокида вулканланиш жараёни механизми таклиф килинди ва юқори деформацион мустаҳкамлик ва адгезион хоссаларига эта ок рангли герметиклар олиш имконияти кўрсатилди. Қотирувчи сифатида pyx оксиди ва марганец диоксиди ишлатилган тиокол олигомерлари асосидаги герметикларнинг термик хоссалари ТГ ва ДТТ орқали ўрганилди. Қотирувчи сифатида pyx оксиди ишлатилган герметикларда марганец диоксиди ишлатилган герметиклар билан солиштирилганда вулканловчи тўр хосил бўлишининг турли хоссаларига боғлик бўлган термик ва релаксация хоссалари паст эканлиги аниқланди.
3. Ёғоч ва полимерларни мақсадли янги антипиренлар синтез килишни кенг имконини яратувчи фосфор тутган композициялар билан оловдан химоя килиш жараёнининг механизми таклиф этилди.
4. АР-100, АР-110, АР-120, АР-130, АР-140, АР-150 и АДж-1, АДж-2, АДж-3, маркали олигомер антипиренлар асосида ёгоч ва полимерларни оловдан ҳимоялаш тажрибалари ўтказилди. Аниқландики, ўзининг самарадорлиги билан олинган антипиренлар чет эллик аналоглар билан бир хил хоссага эта, шу билан бирга антипиренларда кутбли функционал гурухлар билан боғлик қонуниятлар хам аниқланилди.
5. Ҳар хил системалар билан қотирилган ва ёгоч билан полимерии оловдан химоялаш самарадорлиги юқори бўлган гурухлар ўтказадиган, фосфор тутган олигомерлар асосида оловдан химояловчи таркиб ишлаб чиқилди. Антипиренлар сифатида АР-100, АР-НО, АР-120, АР-130, АР-140, АР-150 и АДж-1,АДж-2, АДж-3 таркибли олигомерлар ишлатилиши тавсия этилди.
6. Хлорсульфоланган полиэтиленни фосфор ва олтингугурт сакловчи бирикмалар асосида олинган модификаторлар билан таъсирлашуви ўрганилди. Кўрсатилдики, натижада полимер хар хил адгезион фаол функционал гуруҳларга эга бўлади.
7. Фосфор- азот тутган бирикмалар билан модификация килинган хлорсульфоланган полиэтилен асосидаги таркибларнинг адгезия структура-сини ҳосил қилиши ва адгезия мустаҳкамлигига таъсири аниқланди.
8. Композиция модификацияси натижасида олинган адгезив коплама-ни структураси ўрганилди. Модификация натижасида юзанинг кескин ўзга-риши кўрсатилди. Ушбу структура юза билан таъсирни кучайиши натижасида адгезион мустахкамликни ошишига олиб келди.
9. Махаллий хомашёлар асосида Р, S, CI- тутган бирикмалар олиш технологияси ишлаб чиқилди ва МЧЖ «QAYUM НОЛ SER.VIS», МЧЖ «KAFOLAT REZINA», Тошкент МГБ да амалиётга жорий этилди. Олинган Р, S, CI- тутган бирикмалар агрессив таъсирларга, атмосфера таъсирларига ва юқори оловбардошликка эга.

1-84 77 0

Сув истеъмолчилари уюшмаларида ирригация ва мелиорация тизимларидан фойдаланишнинг технологик асослари

Рустам Мурадов

Ишнинг долзарблилиги ва зарурияти. Ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Япония, Испания, Франция ва бошқалар) тажрибаси ер эгалари орасида сув-ер ресурсларини бошқаришдаги энг самарали орган - нодавлат, нотижорат ва жамоавий ташкилотлар эканлигини кўрсатади. Бундай ташкилотларнинг фаолияти жойлашиши, хўжаликнинг тури ва ўлчамидан қатъий назар сув ресурсларини адолатли тақсимланишига, сувни ноконуний олишнинг олдини олишга, суғориш суви йўқотишларни камайишига, канал, дренаж ва бошқа инфраструктурага техник хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга каратилган.
Ўзбекистонда янгидан ташкил этилган сув истеъмолчилари уюшмаси (СИУ) - давлат ва сув истеъмолчилари ўртасидаги сув ресурсларини бошқарувчи ва асосий бўғин хисобланади. Шунинг учун суғорма деҳқончиликда сув ресурларини тежаш ва уюшма аъзоларни сув сохасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун СИУ ни замонавий суғориш техника ва технологиялар ҳамда сув-ер ресурсларни бошқариш бўйича усул ва воситалар билан таъминлаш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1958-Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 19 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш» тўғрисидаги №82-сон қарори мазкур илмий-тадкиқот ишларни бажаришга хизмат килади. Ушбу вазифалар тезкор сувдан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ хўжалиги экин майдонларини макбуллаштириш усулларини жорий этиш, тупроқнинг намлик динамикасини башорат килиш усуллари асосида агротехник ва мелиоратив тадбирларни қўллаш самарадорлигини ошириш, лазерли текислаш тадбирларини лойихалаштириш ва амалга ошириш технологияларини модернизациялаш оркали сув танқислигини юмшатишга каратилгандир.
Тадқиқотнинг мақсади. Диссертация ишининг максади Ўзбекистонда СИУлар учун суғориш сувлари танқислиги ортиб бораётган шароитда суғориш ва зах қочириш тизимларидан фойдаланишнинг илмий асосланган технологик асосларини ишлаб чикиш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турли сув таъминоти шароитида суғориш сувининг маҳсулдорлигини ошириш ва сув-ер ресурсларидан самарали фойдаланишга эришувчи сувни тақсимлаш услуби яратилган;
систематик ётик зовур таъсирида сизот сувлари сатҳи динамикасини башорат килиш бўйича услуб тайёрланган;
илк бор ўсимликнинг илдиз тизимини ривожланиши, тупроқни хайдов катлами ва сизот сувлари сатхи чуқурлигини инобатга олган ҳолда эвапотранспирация микдорини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
илк бора систематик ётик зовур ва қўлланилаётган технологиялар: анъанавий технология (илдиз - хайдов - хайдов ости қатламлар); қатлам-катлам юмшатиш (илдиз - ҳайдов ости катламлар); тупрокда новегетация даврида намликни тўплаш учун ерни чукур юмшатиш (хайдов - ҳайдов ости катламлар) таъсирида тупроқ намлиги ўзгаришини башорат килиш бўйича услуб ишлаб чиқилган;
чўкувчан тупрокларда ер текислаш ишларини лойиҳалаштириш янги усули ва технологияси яратилган.
ХУЛОСАЛАР
Ўтказилган тадқиқотлар ишнинг назарий ва амалий аҳамиятини белгиловчи қуйидаги хулосаларни шакллантиришга имкон беради:
1. Сув танқислиги шароитида сувдан фойдаланиш режаларини тезкор тўғрилаш бўйича иқтисодий-математик модел (2) таклиф этилган. СИУ ва фермер хўжаликлари шароитида экинлар орасида сув тақсимлаш муаммоси таклиф этилаётган модел ёрдамида сув ресурслари танқислиги шароитида кишлок хўжалиги хосили етиштиришда зарарни камайтириш оркали ҳал этилиши мумкин. Бу эса анъанавий сувни тақсимлаш усулига нисбатан даромадни 342400 сўм/гагача (Тошкент вилояти Қуйи-Чирчик тумани «Сайрам суви» СИУси мисолида) ошириш имконини беради.
2. Суғориш суви танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини макбуллаштириш бўйича иктисодий-математик модел (3) ишлаб чиқилган. Экин майдонларни макбуллаштириш тажрибаси қишлоқ хўжалиги экинлар тури ва навларини деверсификация қилиш кераклигини кўрсатмокда, чунки факатгина тўғри деверсификация ишларини бажариш орқали даромад 454 200 сўм/гага (Сурхондарё вилояти Қумкўрғон туман «Н.Мирзаев» СИУси «Маматкул Жўра ўғли» фермер хўжалиги мисолида) ошириш мумкин.
3. Сув танқислиги даражасини ҳисобга олиб қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва суғориш ҳажмларини мақбуллаштириш бўйича иқтисодий-математик модел (4) ишлаб чикилган. Суғориш суви танқислиги шароитида кишлок хўжалиги экинлари майдонлари ва суғориш ҳажмларини макбуллаштириш усулларини қўллаш қурғоқчилик йилларда қишлоқ хўжалигига зарарларни минималаштиришга имкон берди. Мисол учун, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман «Н.Мирзаев» СИУсидаги «Саодат» фермер хўжалигидаги даромад назоратга нисбатан 821500 сўм/га юқорирок бўлди.
4. Ҳозирги вақтгача, физик буғланиш билан боғлиқ бўлган намлик оқимиини моделлаштиришда унинг чекланган ораликларда ўзгариши ҳисобга олинмаган. Шунинг учун мазкур ишда ҳажмий намликни сўлиш намлиги билан чегаравий дала намлик сиғими орасидаги ўзгариши инобатга олинди. Ўсимлик ривожланишининг бошланғич даври ҳамда илдиз тизими ривожланишини инобатга олиб, автоморф тупроқларда намлик ўтказиш аналитик хисобларига асосан, муаллиф тескари физикавий масалани ечиш йўли (акад. Ф.Б. Абуталиев услуби бўйича) билан каралаётган СИУ тупроқлариниг физик параметрларини аниқлаган.
5. Илк бор агротехника параметрлари (ҳайдов чуқурлиги), тупроқларни физик хусусиятлари ва илдиз катламини ривожланиши хамда намликни чегараланган (сўлиш намлиги билан чегаравий дала намлик сигими) ораликда ўзгаришини ҳисобга олувчи ер сатхидаги намлик оқими (физик бугланиш)нинг аналитик формула (12)си топилди.
6. Сизот сувлар чукурлигининг максимал ва минимал сизот сувларини ўртача киймати сифатида кабул килувчи П.Я. Полубаринова-Кочина натижаларидан мутлақо фаркланувчи аналитик богланиш (15) муаллиф томонидан таклиф этилмокда.
Ишлаб чиқилган (трансцендент) тенглама (16) сизот сувлар сатҳини исталган вақт оралиғида аниқлашга ёрдам беради ҳамда грунтнинг ғоваклиги, муҳитнинг фильтрация коэффициента, инфильтрациянинг жадаллиги, тупроқ сатҳидаги буғланиш, дреналараро масофа ва критик чуқурликка боғлиқ.
7. Муаллиф СЁЗ фильтрация қаршилиги ва сув сарфининг математик моделларини (17) яратган. СЁЗ фильтрация каршилиги ва сув сарфини ўзгармас деб қабул қилган акад. С.Ф. Аверьянов ишларидан фарқлирок, муаллиф фильтрация каршилигини ўзгарувчанлигини исботлади ва СЁЗ сув сарфини ифодаловчи айниятни олган.
8. Сизот сувлар сатҳи динамикаси формуласига асосланиб, муаллиф томонидан илк бор боғлар, узумзорлар ва кўп йиллик экинлар, яъни бир жинсли муҳит учун (23) моделлар ва дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Тадқиқотлар натижаси дренаж ёнида хажмий намлик дреналараро масофасининг ўртасига нисбатан тезрок камайишини кўрсатди.
9. Назарий тадқиқотлар асосида трансчегаравий дарёларни энергетик режимга ўтиши мунособати билан ҳосил бўладиган «сунъий» сув тошқини сувларини аэрация минтакасида ушлаб қолдириш жараёнидаги икки катламли муҳитда (новегетация даври, хайдов ва ҳайдов ости қатламлари) намликни ўзгариш боғланишлари (26 ва 27) олинган.
10. СЁЗ таъсирида қатлам-катлам босқичли юмшатишда, икки катламли муҳит (илдиз ва хайдов ости катламлари)да намлик ўтказиш динамикаси масаланиг сонли ечими (29 ва 30) топилган. Масаланинг ечими сугоришлараро муддатларни узайтирувчи қатлам-қатлам босқичли юмшатиш чукурлиги ва муддатларини мақбуллаштиришга ёрдам беради. Таклиф этилаётган қатлам-катлам босқичли юмшатишда намлик ўтказишни моделлаштириш услуби илгари қўлланилган (Бараев Ф.А. ва Аббасханов М.) усулларига нисбатан намликнинг ўзгаришини аниқрок аниқлашга имкон беради.
11. Уч катламли муҳит (илдиз, хайдов ва хайдов ости катламлар)дан иборат, СЁЗ таъсирида сугорилаётган далада тупрок намлиги динамикасини аниқлашга имкон берувчи моделлар (32, 33, 34) яратилган. Акад. Ф.Б. Абуталиевнинг фильтрация назариясидаги тескари физик масалаларни ечиш услубидан фойдаланиб, қаралаётган уюшма тупроқлариниг физик параметрларини аниклаган.
12. Ер ишлар ҳажмини 12-16%гача (Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани «Мухторали Юсупов» СИУсида) камайтириш имкониятини бурувчи чўкувчан грунтларда суғориладиган ерларнинг лазерли текислаш усули такомиллаштирилган. Ишлаб чиқилган ер текислаш услуби чукур юмшатиш ишлари бажарилгач тупроқни бир хилда чўкишига ва турғун текислик ҳосил бўлишига имкон беради.

1-48 67 0

Статик электртокидан ҳимояловчи махсус пойабзални яратиш ва тадқиқ этиш

Малохат Илхамова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ишлаб чиқаришнинг турли сохаларни ривожланиши билан махсус кийим ва пойабзалга бўлган эхтиёж кун сайин ортиб бормокда. Электрофизик хусусиятларга эга булган пойабзаллар нефт ва газни кайта ишлаш, мудофаа ахамиятига эга корхоналар, электроника, сунъий материалларни ишлаб чиқариш ва ҳ.к. каби кўплаб бошка соҳаларида муҳим ахамиятга эга бўлиб, “жаҳон бозорида ракобатнинг юқори даражадалиги, замонавий технологик ускуналарининг яратилиши, махсус пойабзал сифатига бўлган талабларини янада кучайишига олиб келди”1. Ушбу муаммо бўйича ривожланган чет эл мамлакатлари Германия, Италия, АҚШ, Хитой, Россия ва бошқа давлатларда маълум ютуқларга эришилган бўлиб, махсус пойабзални хавфсизлик даражасини такомиллаштиришга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулотларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш учун янги материаллардан фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда. Шу билан бирга махсус пойабзал конструкцияларни ва технологиясини такомиллаштириш, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларини яратиш хамда истеъмол ҳамда хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Жахонда электрофизик хоссаларга эга бўлган махсус пойабзалларнинг конструкцияларини яратиш ва такомилаштиришда янги турдаги материалларнинг қўлланилиши алоҳида ахамият касб этади. Ушбу йўналишда жумладан, инсон соғлигига зарарсиз табиий тўқимачилик матолардан фойдаланиш асосида махсус пойабзаларнинг янги конструкция ва технологияларини яратиш юзасидан илмий тадқиқот ишлари бажаришга зарурат туғдиради ва мазкур соҳани ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Республикамизда чарм -пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш жадал суръатлар билан ривожлантирилмокда, янги технологиялар қўлланилмокда ва маҳсулот турлари кенгайиб бормокда. Маҳсулотнинг истеъмол хусусиятларини яхшиланишига олиб келадиган технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорликка эга бўлган бошкариш тизимларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Шулар билан бир қаторда, ракобатбардош пойабзал ва чарм махсулотларни ишлаб чиқаришда юқори сифатли махалий хомашёлар ва инновацион технологияларни яратиш, такомиллаштириш ва қўллаш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...миллий иктисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларникенг жорий этиш...»2 вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани бажаришда махсус пойабзалларни ишлаб чикаришда маҳаллий хомашёлар асосида янги конструкциялари ва самарали технологияларини яратиш ва ишлаб чикаришга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 15 сентябрдаги ПҚ-2592-сон «2016-2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 3 январдаги 3-сон «Чарм ва пойабзал маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиклаш тўғрисидаги» Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади янги турдаги электр ўтказувчи матолардан фойдаланиб тизимли ёндашув асосида статик электрдан ҳимоя қилувчи махсус пойабзал конструкцияси ва уни ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
электрофизик хоссаларга эга бўлган махсус пойабзалларнинг иерархик таснифи ва янги конструкцияси яратилган;
электр ўтказувчи матоларнинг мустаҳкамлиги ва электрик каршилигининг намлаш цикллари сонига боғланишлари олинган;
материалларнинг хусусиятларини сифат кўрсаткичлари аҳамиятлигини ҳисобга олиш асосида мажмуавий бахолаш услубияти такомиллаштирилган;
электр ўтказувчи махсус пойабзалнинг асосий патак бўғимини конструктив-технологик параметрлари аникланган;
пиротехника тайёрлаш саноати ишчилари учун электр ўтказувчи махсус пойабзалнинг тайёрлаш технологияси ишлаб чикилган;
махсус пойабзал электрик каршилигининг пойабзалдан фойдаланиш вақтига богликлиги аникланган.
Хулоса
«Тизимли лойихдлаш методологияси асосида статик электрдан химояловчи махсус пойабзални тадкиқ этиш ва яратиш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Электр ўтказувчанлик хусусиятларига эга бўлган пойабзалнинг конструкторлик-технологик ишланмаларини хамда махсус пойабзал ишлаб чиқаришда кўлланадиган замонавий материаллар ассортиментини таҳлил қилиш асосида илк бор электрофизик хусусиятларга эга махсус пойабзаларнинг таснифи ишлаб чиқилди.
2. Материаллар хусусиятларини мажмуавий бахолаш асосида ток ўтказадиган пойабзалнинг контакт элементи сифатида қўлланадиган электр ўтказувчан тўқима материалларни танлаш мезонлари асосланди. Натижада энг қулай тўқима матони танлаш имконини берди.
3. Таглик бўғиминиг оптимал конструкциясини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида электр ўтказувчан тўқима материалдан фойдаланиб ток ўтказадиган пойабзалнинг янги конструкциялари яратилди ва уларга Ўзбекистон Республикасининг ихтиро ва фойдали моделга патентлари олинди.
4. Махсус пойабзал электрик каршилигининг пойабзалдан фойдаланиш вақтига боғлиқ ҳолда ўзгариши ишлаб чиқилган. Натижада пойабзалнинг фойдаланиш муддатларини олдиндан аниқлаш имконияти яратилди.
5. Ток ўтказувчан пойабзал, конструкторлик-технологик ҳужжатлари ва технологик регламента «Nafis» МЧЖда тадбиқ этилди. Натижада 100 жуфт пойабзал учун 686,13 минг сўм иктисодий самара олиш имконини берди.
6. Диссертация натижаларини «Восток» давлат илмий-ишлаб чикариш бирлашмасида якка тартибдаги химоя воситаси сифатида жорий этилиши хорижий валютанинг тежалиши ва ток ўтказувчан пойабзалнинг импорт ўрнини қоплаш имконини тасдиқлади.

105-106 104 0

Синтез высокотемпературных огнеупорных и керамических материалов с использованием кремний-органических соединений

Ф Ибрагимова , З Бабаханова

Состояние рынка огнеупорных материалов в мире определяет макроэкономическую ситуацию в стране, т.к. основными потребителями огнеупорных материалов являеются: черная и цветная металлургия, производство цемента и стекла, стройматериалов, нефтехимическая промышленность и энергетика. Черная и цветная металлургия потребляет в сумме более 75 % огнеупорных материалов, производимых в мире, и оказывает решающее влияние на огнеупорную отрасль. Огнеупоры являются конструктивными и вспомогательными материалами для строительства тепловых агрегатов в металлургии, производстве строительных материалов, энергетике и многих других отраслях народного хозяйстве.

103-107 72 0

Разновидности, составы и области применения жаростойких композиционных материалов

Boykuzi Xursanov
В статье представлены результаты обширных физико-химических исследований и экспериментальных испытаний по созданию энерго- и ресурсосберегающих технологий получения термостойких композиционных материалов из активированного техногенного сырья. Представлены сведения о современном состоянии науки и техники композиционных вяжущих методами механической активации.
1-77 99 0

Поликонденсацион типдаги термо- кимё- радиацияга чидамли ион алмашгич полимерлар олишнинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш

Латофат Рахимова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда бутуй дунёда гидрометаллургия, оқова сувлар ва ишлаб чиқариш эритмаларини тозалаш, сувни тайсрлаш жараёнларида ион алмашинувчи полимсрлар кенг қўлланилмокда. Сорбцион ва селективлик хоссалари юкори бўлган ион алмашинувчи полимсрларни ишлаб чикиш ва уларнинг эксплуатацией хоссаларини бошқаришнинг замонавий усулларини яратиш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмокда1.
Республикамизда мустақиллик йилларида фурфурол, бензогуанидин ва полиэтиленполиамин иштирокида поликонденсациялаш йўли билан мис, молибден ионларига нисбатан танловчан хусусиятли комплекс ҳосил қилувчи кучеиз асосли анионит яратиш; фурфурол ва ароматик халқалар тутган бирикмалар асосида янги поликодснсацион турдаги ионитлар олиш, уларнинг кимёвий ва термик таъсирларга чидамлилигини ошириш йўналишларида илмий ишлар олиб боришга алохида эътибор каратилди.
Жаҳонда стирол, дивинилбснзол, акрил кислотаси, акрилонитрил, винилпиридин каби мономсрлар асосида полимсризацион турдаги ион алмашинувчи полимсрлар олиш технологиялари йўлга кўйилган. Ион алмашинувчи полимсрлар ишлаб чиқишда қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тсгишли илмий ечимларни асослаш зарур: юқори хароратга ва кимёвий таъсирларга чидамли, механик мустаҳкам ион алмашинувчи полимсрлар олиш усулларини ишлаб чикиш; сорбцион, сслсктивлик ва эксплуатацией хоссалари юқори бўлган ион алмашинувчи полимсрлар олишнинг мақбул шароитларини аниклаш; махаллий хом ашслар асосида мавжуд мономсрлардан фойдаланиб, янги ион алмашинувчи полимсрлар олиш технологияларини яратиш долзарб муаммоларга каратилган тадқиқотлар олиб борилмокда.
Узбеки стон Рсспубликаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «Узбекистан Рсспубликасининг саноатини ривожлантириш устунлари тўғрисида»ги, 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072 сонли «Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жихозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ва 2015 йил 11 фсвралдаги ПҚ-2298-сон «Тайёр маҳсулот, бутловчи маҳсулот ва матсриаллар ишлаб чикаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарорларида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади термо-кимё-радиацион барқарор поликонденса-цион турдаги ион алмашинувчи полимсрлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
дифениламин ва фурфуролни поликонденсациялаш йўли билан оғир металл ионларига комплекс хосил килувчи хоссали тсрмо-кимёвий барқарор кучсиз асосли анионит олиш усули ишлаб чикилган;
ионоген группаларни киритиш учун дифснилоксидни фурфурол билан поликондснсациялаб, янги полимер матрицаси яратилган;
дифснилоксид ва фурфуролни поликонденсация рсакциясини бошланғич мономсрлар, катализатор табиати ва концснтрацияси, реакция темпсратураси ва бошкаларга боғлиқлиги аниқланган;
олинган полимерии сульфирлаш ва фосфориллаш рсакцияларини технологик жараёни ишлаб чиқилган;
сульфокўмир билан олинган сульфокатионитни натрий, кальций, магний ионларига нисбатан сорбцион хоссалари, ишчи интервали, механик мустахкамлиги аникланган;
фосфорли катионит таркибида мис ионлари тутган оқова сувлардан мис ионларини динамик шароитда сорбциялаши, катионитнинг регенерация технологияси такомиллаштирилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Дифсниламиннинг фурфурол билан поликондснсациялаб юқори тсрмо-кимё баркарорликка эга бўлган кучсиз асосли анионит олиш усули ўрганилиб, олинган полимсрнинг хоссаларига реакция темпсратураси, бошланғич моддалар нисбатлари, катализаторнинг табиати ва концснтрацияси ва бошкалар таъсири тадкик қилинган, унинг асосида кучсиз асосли анион алмашинувчи полимер синтезининг оптимал шароитлари тавсия этилган.
2. Дифснилоксидни фурфурол билан биргаликда поликондснсациялаб янги полимер олиш жарасни ўрганилиб, полимерии сульфирлаб тсрмо-кимё барқарорлиги ва механик мустахкамлиги билан фаркланадиган янги полифункционал СКДФ сульфокатионит, монофункционал сульфо-катионит, макроговак сульфокатионит тавсия этилди.
3. Янги фосфорли нордон полимерии олиш учун дифснилоксидли-фурфуролли полимерии фосфориллаш рсакцияси ўрганилиб, фосфорли нордон катионит хоссаларига фосфорилловчи агент табиати ва концснтрацияси, фосфориллаш рсакцияси давомийлиги, катализатор концснтрацияси ва табиати таъсири аниқланди.
4. Монофункционал, полифункционал ва макроговакли сульфокатионитлар, хамда фосфорли нордон группалари бор катионит олиш имконияти аникланди. Полимсрнинг говакли структурасини хисоблаш учун Браунэр, Эммит, Теллер (БЭТ) тенгламаларидан фойдаланиб, катионитнинг ғовакли характсристикалари ҳисобланди, уларнинг қиймати олинган ионитнинг макроғовакли катионитларга мансуб кўрсатиб бсрилди.
5. Олинган ионитларни сувда, ҳавода ва ишкор, кислоталар сувли эритмаларида тсрмик, кимёвий таъсирларга юқори баркарорлиги билан характсрланиши аникланиб, уларни сувда ва хавода Со60 у-нурланиши таъсири остида асосий хоссалари ва структурасининг ўзгариши 500 рад/сек доза билан 25°Сда нурлантирилганда ионитларни радиация таъсирига баркарорлиги кўрсатилди.
6. Олинган полифункционал сульфокатионитининг Н -»Na' ва Na+->Ca2’ алмашинишида диффузия тенгламасидан фойдаланиб кинстик характсристикалари тадқик қилиниб, аник амалда қўллаш объсктлари аниқланди.
7. Тажриба-саноат шароитларида полифункционал сульфокатионитини олиш принципиал технологик схсмаси таклиф этилди. Сульфокатионитни олиш технологияси яхши натижалар билан ишлаб чиқариш шароитларида «Фаргона кимё заводи» МЧЖда синалди ва СКДФ сульфокатионитининг тажриба партияси чиқарилди. Сульфокатионитнинг олинган тажриба партияси ишлаб чиқариш шароитларида «Қўконсупсрфосфат» ОАЖ, «Қўқонспирт» И.Г.Т. ОАЖ ва «SARBON BARAKA BIZNES» МЧЖ қозонхона цехларида сувни юмшатиш жараёнларида, шунингдек «Узметкомбинат» АЖда ишлаб чикариш айланма сувларини тозалаш жараёнларига тадбик этилди. Қўллашдан кутилаётган иқтисодий самара йилига 330 млн.сўмни ташкил килди.

1-44 33 0

Пахта таъминлагичи ишчи органлари конструкцияларини такомиллаштириш ва асосий параметрларини ҳисоблаш методлари

Айбек Мавлянов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон бозорида пахта толаси тўқимачилик саноатининг асосий хомашёси ҳисобланади. Дуне мамлакатларида пахта толасининг ипморт салохияти йилдан-йилга ортиб бормокда. Халкаро консультатив қўмитанинг (ICAC) маълумотига кўра «2015-2016 йил мавсуми бўйича Бангладеш, Вьетнам, Хитой, Туркия, Индонезия, Покистон каби давлатлар пахта толасини импорт қилиш бўйича етакчилик қилган»1. Пахта толасининг сифатига бўлган талабларни янада кучайиши пахта толасини жахон бозорида унинг рақобатбардошлигини ошириш, замонавий ҳамда технологии жихатдан ишончли ва сифатли махсулот ишлаб чиқарувчи янги технология ва қурилмаларни ўрнатиш ва мавжудларини модернизация килишга катта эътибор берилмокда. Айниқса, жахон пахта тозалаш сохасида юқори самарадорликка эта бўлган пахта тозалаш машиналарини такомиллаштириш ва ресурстежамкор технологияларни яратишга алоҳида эътибор берилмокда.
Жахон тажрибасида пахтани бир текисда (узлуксиз) узатиш, титиш ва тозалаш техникаси ҳамда технологиясини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Ушбу соҳада, жумладан пахта титишни янада самарали технологияси ва таъминлаш курилмаларини ишлаб чикиш, пахтани тозалаш ва узлуксиз узатиш, ресурстежамкор таъминлагичларнинг самарали таъминлаш валиклари ва қозиқчали барабанларини яратиш, ишлаш режимлари ва параметрларини оптималлаштириш мухим ахамият касб этмокда.
Республикамизда пахта маҳсулотининг истеъмол хусусиятларини яхшиланишига олиб келадиган пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёнларини ва ишлаб чикаришнинг юқори самарадорликка эта бўлган жиҳозларини ва бошкариш тизимларини яратишга алоҳида эътибор берилмокда. Бу борада, жумладан пахта тозалаш корхоналарида бошлангич кўрсаткичларига боғлиқ равишда қайта ишланаётган хомашёдан белгиланган сифатли пахта махсулотини олиш, пахтани узлуксиз равишда бир текисда узатиш, титиш ва тозалаш техникаси ҳамда технологиясини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш...»2 вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни бажаришда пахтани технологик жараёнга узлуксиз узатиш, тозалашнинг самарали технологиясини яратиш ва ишлаб чикаришга жорий этиш мухим масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чикқан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чикариш ҳаражатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 январдаги 5-сон «Саноатда ишлаб чикариш ҳаражатларини кискартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича кўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади пахтани дастлабки ишлаш машиналари учун таъминлагич конструкциясини такомиллаштириш, ишлаш режимлари ва параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта таъминлагич козиқчали барабанини такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган;
узлуксиз таъминлаш хусусиятига эга пахта таъминлагич валиги куракчалари узук-узук бўлган янги конструкцияси ишлаб чиқилган;
таъминлашнинг нотекислик коэффициента аналитик ифодаси ва таъминлаш валигини пахта билан таъминлаш боғланиши ишлаб чикилган;
таъминлагичнинг қозикчали барабани билан пахтани тасодифий қаршилигини ўрганиш асосида қозикчали барабан бурчак тезлиги дисперцияси ўзгаришини инерция моментига боғлиқлиги аниқланган;
таъминлаш валикларини тўлкинсимон юзали куракчалари орасидаги ишқаланиш коэффициентини аналитик ифодаси олинган, козиқчали барабан валини критик бурчак тезлигини хисоблаш усули такомиллаштирилган.
Хулоса
«Пахта таъминлагичи ишчи органлари конструкцияларини такомиллаштриш ва асосий параметрларини ҳисоблаш методлари» мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари куйидагилардан иборат:
1. Пахта таъминлагичини конструктив хусусиятларини тахлили асосида таъминлаш валиклари куракчалари узук-узук ва қия бўлган таъминлагичнинг конструктив схемаси таклиф этилди, козиқчали барабаннинг қозиқчалари кўп қиррали бўлган янги конструкциясини ишлаб чиқиш максадга мувофиқ эканлиги белгиланди.
2. Валиклари узук-узук куракчаларга эта бўлган пахта таъминлагичини пахта билан таъминлаш нотекислиги коэффициента аникланди. Таъминлагич валигини пахта билан таъминланиш нотекислигини боғланишини олишга имкон берди.
3. Таъминлагич қозиқчали барабан бурчак тезлигини пахта билан тасодифий қаршилиги ўрганилди, натижада таъминлагич қозиқчали барабанини бурчак тезлиги дисперциясини ўзгаришини инерция моментига боғлиқлигини аниқлашга имкон берди.
4. Таъминлагич машина агрегати динамик масаласини ечиш асосида қуйидагилар аниқланди: қозикчали барабан айланиш нотекислиги пахтани технологик каршилик кийматига, қозикчали барабан ва таъминлаш валиклари инерция моментларига, тасмали узатма бикрлиги ва диссипациясига боғлик равишда аниқланди; юритгич ҳаракат қонунини пахтани технологик қаршилигини ўзгаришига ва ишчи органлар инерция моментларига боғлиқлиги ишлаб чикилди.
5. Акселеметрик ва магнитоэлектрик датчикларни кўллаш орқали тавсия қилинаётган кўп киррали козиқчали барабан валидаги буровчи момент, бурчак тезлик ва бурчак тезланишни ўзгариш конунияти топилди. Гармоник тахдил усули билан таъминлагичнинг козикчали барабани валидаги юкланишларни ўзгариш конуни аникланди, тебранишни асосий гармоник тебраниши козикчали барабан айланиш частотасига мослиги аникланди.
6 Тўлиқ факторли эксперимент тадқиқотлари асосида куйидаги параметрлар тавсия килинди: иш унумдорлиги - 6,0 т/с; таъминловчи валиклар тезликлари нисбати -1,28; таъминловчи валиклар оралик масофаси - 80,0 мм, тавсия қилинган таъминлагични қўллаш оркали тозалаш самарадорлиги 83 % дан юкори бўлишига имкон берди.
7. Модернизация килинган пахта таъминлагич ишлаб чиқариш синови қиёсий натижаларига кўра пахтани етарлича титиш ва узлуксиз узатилишини таъминлаш оркали тозалаш самарадорлиги ўртача 8-10% га ошиш имконини берди.
8. Тавсия қилинаётган тўлқинсимон сиртга эга таъминлаш валиклари бўлган ва кўп киррали козикчали барабанли пахта таъминлагич конструкциясини кўллаш оркали йиллик иктисодий самарадорлик бир пахта тозалаш корхонаси учун 78616,91 минг сўмни ташкил килди.

34-36 85 0

Определение прочности раствора в кладке силикатных материалов с применением активных минеральных добавок

Р Рахимов, С Сабирова, Т Рахимова, Ш Рузимова, О Валиева, Ш Адилова

Строительный комплекс можно сравнить с локомотивом, вытягивающим страну из кризиса. Анализ прогнозных данных показывает, что в ближайшие 5 лет приоритетное развитие получит жилищное, в том числе индивидуальное, строительство. Ежегодного увеличения жилой площади на 1 м 2 на каждого гражданина Узбекистана потребуется увеличение ввода общего количества жилой площади на 20–25 %, что приведет к существенному росту потребности в мелкоштучных стеновых изделиях и клеющих материалах (цементно – песчаных растворах).

267-268 114 0

Обеспечение безопасности мебельной продукции путем разработки технического регламента

Д Ходжикариев , Д Хасанова , Г Хамракулов

Одной из важнейших проблем является безопасность древесностружечных, древесноволокнистых и других плитных материалов для экологии в широком понимании (окружающая среда) и для комфортного состояния человека в мире материальной культуры, в котором мебель играет важнейшую роль.

1-24 79 0

Никель, рух, ванадил ва мисларнинг бис-β-дикетонлар ҳосилалари билан комплекс бирикмалари

Неъмат Севинчов

Тадқиқот объектлари: p-дикетонларнинг димерланиш маҳсулотлари, олинган бис-Р-дикетонларнинг бензой кислотаси гидразиди билан конденсатланишидан синтез қилинган лигандларнинг Cu(II), Ni(II), Zn(II) ва VO(II) комплекс бирикмалари.
Ишнинг мақсади: р,р-тетракарбонил бирикмалар ва уларнинг бензоилгидразонлари синтези, янги лигандлар асосида комплекс бирикмалар синтези, уларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ва биологик фаоллиги ўрганиш, олинган комплекс бирикмалар орасидан юқори биологик фаолларини пахта хосилдорлигини оширувчи модда сифатида тавсия килиш.
Тадқиқот усули: элемент анализи, ИҚ-, ПМР-, ЭПР спектроскопия ва РСА.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: бис-Р-дикетонларнинг бензой кислотагидразидлари билан конденсатланиш маҳсулотлари асосида катор янги лигандларнинг синтез усуллари ишлаб чикилди. Олинган лигандлар асосида Cu(II), Ni(II), Zn(II) ва VO(II) комплекслари синтез килинди ва тавсифланди. Айрим комплекс бирикмаларнинг биологик фаол хоссалари ўрганилди ва исботланди.
Амалий аҳамияти: олинган бирикмалар ўкув жараёнида кўлланилиши билан биргаликда юкори биологик фаоллик хоссаси аникланди ва пахта ҳосилдорлигини оширувчи ва ўстирувчи, ҳамда оқава сувларни тозалаш жараёнида юксак сув ўсимликларига нисбатан стимулятор сифатида қўлланилди.
Тадбиқ этиш даражаси: Янги лигандлар ва комплекслар БухДУ органик ва физколлоид кимё кафедраси ўқув жараёнида қўлланилмокда ҳамда «ТК-96» препарати Узбекистан ПИТИ Бухоро филиали синов майдонларида текширилди. Назорат вариантларига нисбатан «ТК-96» препарати кулланилганда пахта ҳосилдорлиги 3,2 ц/га юқори ҳосил олинганлиги аникланди. Шу препаратнинг окава сувларини тозалаш жараёнида ишлатиладиган юксак сув ўсимликларига нисбатан кўлланганда ҳосилдорлик 13-15 центнерга ортди.
Қўлланиш соҳаси: Координацией бирикмалар кимёси, биология, қишлок хўжалиги.

1-48 71 0

Нақшли трикотаж ассортиментини ишлаб чиқаришда тўқима тузилишини ўзгартириш ҳисобига хомашёдан самарали фойдаланиш

Хамиджон Хазраткулов

Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда трикотаж ишлаб чиқариш саноатида маълум ютукларга эришилган бўлиб, уларда тўқимачилик саноати ишлаб чикариш самардорлигини ошириш ва махсулот ракобатбардошлигини таъминлаш учуй технологик жараёнларни бошқариш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилмокда. «Дунё миқёсида йилига 17 млн тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бу умумий тўкимачилик маҳсулотлари ҳажмининг 1/3 қисмини ташкил қилиб, тўқимачилик саноати жадал суръатларда ривожланаётган асосий ҳудудларга Шарқий Осиё, Жанубий Осиё, МДҲ, Европа ва АҚШ ни киритиш мумкин»1. Шу билан бирга, трикотаж хусусиятларини башорат қилиш, техникавий, эстетик ва замонавий бадиий-колористик безатилиш талабларига жавоб берадиган трикотаж тўқималарини яратиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Жаҳон трикотаж ишлаб чиқаришида юқори самарали ва энергия тежамкор техник восита ва технологияларни ишлаб чиқишга катта ахамият берилмокда. Бу борада, жумладан трикотаж тўкималарининг янги ассортиментини ишлаб чиқиш, уларнинг технологик параметрларини, физик-механик хусусиятларини тадқиқ этиш ва уларнинг ўзгариш қонуниятларини назарий асослаш, математик модслларини ишлаб чиқиш ва башорат қилиш методикасини яратиш, янги хомашё турларидан трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш технологик режимларини ишлаб чикиш, янги трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш мақсадида мавжуд техника ва технологияларни такомиллаштиришга, машиналарнинг технологик имкониятларини кенгайтиришга, технологик жараёнларни автоматик бошқаришга йўналтирилган илмий тадқиқот ишлари олиб борилмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён хомашёни тайёр маҳсулот ҳолатигача комплекс кайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада трикотаж ишлаб чикариш технологиясини такомиллаштиришда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан трикотаж ишлаб чикариш корхоналарида ўрнатилган трикотаж тўқув машина-ларининг технологик имкониятларини такомиллаштириш, сифат кўрсаткич-лари юқори ва хомашё сарфи кам бўлган трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш ҳисобига трикотаж маҳсулотларининг таннархи камайтирилмоқда. Бу йўналишда трикотаж корхоналарининг экспортга йўналтирилган махсулотларни ишлаб чиқаришда уларнинг ракобатбардошлигини таъминлай-диган ресурстежамкор технологияларни такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... маҳаллий хомашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш, ... ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардош-лигини таъминлаш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш»2 вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани амалга ошириш, жумладан трикотаж корхоналарида ишлаб чиқарилаётган сидирға трикотаж тўқималарини нақш самарасига эта бўлган тўкималарга алмаштириш, тўқима тузилишини ўзгартириб, хомашёдан самарали фойдаланиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминловчи технологияларни яратиш ва такомиллаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017-2019 йилларда тўкимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ва 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон «Саноат тармоклари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади хомашё сарфи кам бўлган, гигиеник ва харидоргирлик хусусиятлари яхшиланган ички ва ташки бозор талабларига жавоб берувчи, рақобатбардош нақшли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори эксплуатацией хусусиятларга эга бўлган устки трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда хомашёдан самарали фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган;
трикотажнинг технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларига трикотаж тузилишидаги қўшимча элементларнинг таъсир этиш қонуниятлари аникланган;
айлана игнадонли тўкув машинасида тукли трикотаж тўқимасини олишда тукли ип таранглигини ўлчайдиган аниқлиги юқори бўлган янги қурилма яратилган;
протяжкалари трикотажни бир ва икки томонида жойлашган аркоқли тукли трикотаж тўқималарини тузилиши ва олишнинг ресурстежамкор усули ишлаб чиқилган;
ластик ва интерлок тўқималари асосида аралаш трикотаж тўқималарининг янги намуналарини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Нақшли трикотаж ассортиментным ишлаб чиқаришда тўқима тузилишини ўзгартириш ҳисобига хомашёдан самарали фойдаланиш» мавзусидаги фалсафа доктори диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари қуйидагилардан иборат:
1. Бир ва икки игнадонли машиналарда, икки қаватли трикотаж тўқималарини бир каватлигига алмаштириш; чизиқли зичлиги кам бўлган иплардан фойдаланиш; машинадаги айрим игналарни ўчириб қўйилиши; трикотаж тўқималарини тўликсиз ёки аралаш тўқималар асосида олиш ҳисобига хомашё сарфини камайтиришга эришиш мумкинлиги аниқланган.
2. Протяжкалари трикотажни бир ва икки томонида жойлашган аркоқли тукли трикотаж тўқималарини тузилиши ва олиш усуллари ишлаб чиқилган. Натижада аркоқли трикотаж тўкимаси сифатини яхшилаш, юқори иссиқлик ва шакл сақлаш хусусиятларига эга бўлган трикотаж тўқимасини олиш, шунингдек машинанинг иш унумдорлигини ошириш имконияти яратилган.
3. Трикотаж машиналарининг технологик имкониятларини, тўқиш жараёнининг ишончлилигини ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини эътиборга олган ҳолда тукли трикотаж тўқималарини олиш усулларини ўзаро солиштириш асосида, уларнинг таснифи яратилган. Тасниф бошқа турдаги тукли трикотаж тўкималарини (футерли, арқокли, ёпчикли-футерли ва ёпчикли-арқоқли) олиш усулларини ўзаро солиштиришга хизмат қилади.
4. Айлана игнадонли трикотаж тўқув машинасида тукли ип таранг-лигини ўлчайдиган аниклиги юқори бўлган янги қурилма яратилган. Трикотаж тўкув машинасини ишчи ҳолатида тукли ипнинг таранглик кучини аник ўлчаш имконини беради.
5. Ластик ва интерлок тўқималари асосида ҳажм зичлиги 12 % гача камайтирилган аралаш трикотаж тўқималарининг янги намуналари, асос тўқимаси тузилишини ўзгартириш хисобига олиш усуллари ишлаб чиқилган. Натижада хомашё сарфини 10-12 % гача камайтириш имконини берган.
6. Тукли ва аралаш трикотаж тўқималарининг элементлари билан трикотажни технологик ўлчамлари ва физик-механик хусусиятлари орасидаги боғликлик қонуниятлари аниқланган.
7. Таклиф этилаётган технологияларни ишлаб чиқаришга жорий килиш орқали 1 тонна хомашёни қайта ишланганда 2017 йил нархларида 875160 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.

1-62 117 0

Мустаҳкамлиги кичик материаллардан тикланган хусусий турар-жой уйларининг конструкциявий ва сейсмик хавфсизлигини баҳолаш

Собиржон Раззаков

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда жахон амалиётидаги курилишларда экологик соф материаллардан фойдаланиш, энергиятежамкор технологиялар ва ресурсларни самарали қўллаш хамда бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфеизлигини таъминлаш масалалари етакчи ўринни эгаллайди. «Тадқиқотларга кура, ер шарининг 30 % ахолиси, мустахкамлиги кичик махаллий материаллардан тикланган уйларда, қишлоқ жойларида яқин 50 % турар-жой уйлари ва ёрдамчи хоналари мустахкамлиги кичик материаллардан курилган»1. Бу борада дунёнинг ривожланган мамлакатларида маълум ютукларга эришилган бўлиб, бино ва иншоотларни лойихалашда мустахкамлик ва зилзилабардошликни таъминлаш учун конструктив ечимлар ва антисейсмик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш хамда хисоблаш усулларини такомиллаштиришга алохида эътибор каратилмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён қишлоқ жойларида намунавий лойихалар асосида турар уй-жойларни куриш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги, конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини таъминловчи хисоблаш ва лойихалаш усулларини ишлаб чиқишга борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада бино ва иншоотлар конструкцияларининг заиф жойларини кучайтириш, хисоблаш усуллари, технологиялар ва курилиш меъёрларини ишлаб чикишни алохида таъкидлаш мумкин.
Жахонда зилзилабардош бино ва иншоотларни лойихалаш, экологик соф ва энергия тежамкор курилиш материалларидан конструкциялар яратиш, сейсмик тўлқинни бинога таъсирини ва юз бериши мумкин бўлган шикастланиш хамда зиёнларни камайтириш мухим ахамият касб этмокда. Бу борада махаллий экологик соф мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган хусусий турар-жой уйлари конструкцияларини статик ва сейсмик кучларга хисоблаш усулларини такомиллаштириш, юк кўтарувчи конструкцияларининг кучланганлик-деформацияланувчанлик холатини аниклаш, хисоблашларда биноларни ишлаш шароити реал геометриясини хисобга оладиган фазовий математик моделлар ва алгоритмларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш, сохадаги мухим вазифалардан бири хисобланиб, мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изохлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон «2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойихалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги, 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон «2017 - 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон «2016-2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини тўла инвентаризациядан ўтказиш» Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли барча меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган хусусий турар-жой уйлар конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини бахолаш ва оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгнлнги қуйидагилардан иборат:
конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини таъминлаш мақсадида мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган турар-жой уйларнинг хисоблаш услубияти ишлаб чиқилган;
терим материалини физик-механик ва деформатив характеристика-ларини аниқлашга экспериментал-назарий ёндошуви ишлаб чиқилган;
“Синч” турдаги уйлар ёгоч каркаси эгилувчи элементларидаги кучланишга бўйлама кучнинг таъсири асосланган;
бўйлама кучдан асосий эгувчи моментни камайишини эътиборга олган холда “Синч” турдаги уйлар эгилувчи ёгоч каркас элементларидаги нормал кучланишни хисоблаш такомиллаштирилган;
“Синч” туридаги уйлар ёгоч каркаси элементларида ёгоч толалари бўйлаб пластик деформациянинг ривожланиш характерини юкланиш даражаси ва юклаш цикллар сонига боғлиқлиги асосланган;
сейсмик таъсирни берувчи куч бериш қурилмаси-йўналтирилган харакатли вибростенд ёрдамида мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган уйлар хусусий тебранишлари динамик характеристикаларини аниклашга экспериментал ёндошув ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган хусусий турар-жой уйларининг конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини бахолаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Фарғона водийси қишлоқ худуди турар-жой фондини кенг тахлили, бугунги кунда мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган турар-жой уйлар умумий фондга нисбатан яқин 50 фоизни ташкил килишини курсатди.
2. Мустахкамлиги кичик материаллардан турар-жой уйларнинг конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини таъминлаш мақсадида кучайтириш учун заиф жойларини аниқлаш имконини берувчи хисоблаш услубияти ишлаб чиқилди.
3. Мустахкамлиги кичик материаллардан турар-жой уйлар ёгоч каркасидаги ёгоч сарфини 15-20 фоизга камайтириш имкониятини берувчи юк кўтарувчи чўзилувчи-эгилувчи элементлар хисоби такомиллаштирилди.
4. Кўп марта такрорланадиган ўзгарувчан юкламалардан ёгоч толалари бўйлаб цикллар сони ва юкланиш даражаларига боғлиқ холда пластик деформациянинг ривожланиш характери экспериментал асосланди. Тадқиқотлар ён пластик деформациянинг ривожланиши бошлангич (4 ва 6 цикллар) юкланиш босқичларида кўпроқ интенсивлигини, ундан кейин юкланиш даражаси 1,5 дан кам бўлган бўлганда, у асимптотага интилиши, юкланиш даражалари 1,5 дан ортиқ бўлган холларда кескин ўсиш характерига эгалигини кўрсатди.
5. Сейсмик тебранишни берувчи куч қурилма - йўналтирилган харакатли вибростенд ишлаб чиқилди ва қўлланилди. Бу курилма динамик таъсирларга уйлар моделларини қисқа вақтда, бир нечта вариантларда синаш имкониятини берди.
6. Биринчи марта реал ўлчамдаги бир каватли кучайтирилган махаллий материаллардан тикланган уйларда натуравий динамик экспериментал тадқиқотлар ўтказилди, натижалари динамик характеристикалар хисобланиб назарий хисоблашлар учун тавсияларга киритилди.
7. Фазовий модел мисолида махаллий материаллардан турар-жой уйларни сейсмик таъсирга хисоблашнинг мухандислик усули ишлаб чиқилди. Фазовий моделдан фойдаланилиши тадқиқ килинаётган объектларни хусусий тебранишларида олинган экспериментал ва назарий частотаси, даври ва шаклини идентификациялаш имконини берди.
8. Фазовий моделдан фойдаланиш, заиф жойларни аниклаш учун зарур бўлган терим материалини эластиклик параметрлари қийматларини белгилаш (эластиклик модули) имкониятини берди.
9. Фазовий моделдан фойдаланишнинг курилиш периметрида мавжуд бўлган каркасни туда хисобга олиши ва эркин тебранишда олинадиган шакл ва частоталарни таҳлил килиш имкониятини бериши асосланди. Хусусан, периметр бўйича ёгоч ёки бетон устунлар билан кучайтирилган икки каватли гиштли уй деворида каркаснинг мавжудлиги, мос асосий тебраниш шаклини ўзгартирмаган холда тебраниш даври давомийлигини камайтиради. Бу холат конструкция бикрлигини ошганлигидан ва мустахкамлиги кичик материаллардан деворларда ёгоч ёки темирбетон каркас қўйишга тавсия бериш мумкинлигини изохлайди.
10. Сейсмик хавфли худудларда мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган якка тартибдаги турар-жой уйлари юк кўтарувчи коиструкциялари ва тугунларини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва таклиф этилди. Хусусан, кават баландлигини 8 балли худудларда макбул 2,8 м ва 7 баллида эса 3,0 м, конструктив ечимлар ва бошкалар тавсия этилди.
Бу тавсиялар бугунги кунда амалий аҳамиятга эга, чунки арзон экологик соф материалли, имкониятли кишлок жойларида махаллий материаллардан турар-жой уйлари мавжудлик ва улар кучайтириш йуллари оркали сейсмик таъсирлардан хи моя қилиниш ҳукукига эга, наинки мазкур диссертация шунга багишланган.
11. Ёгоч каркасли уйларни динамик характеристикаларини хисоблаш ва мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган бинолар зилзилабардошлигини баҳолаш учун хисоблаш дастурлари ишлаб чиқилди ва муаллифлик ҳуқуқи олинди. Ишлаб чиқилган комплекс хисоблаш дастурларини Ўзбекистон Республикасининг архитектура ва курилиш кўмитаси худудий тизимларида амалий кулланилиши, хисоблаш натижаларини асосланган тахлилини утказиш, хисоблашга сарфланадиган вактни 1,3 мартага камайтириш хамда туда лойихалаш самарадорлигини ошириш имконини берди.
Шунингдек таъкидлаш жоизки, бажарилган ва диссертацияда келтирилган конструкциявий ва сейсмик ҳавфсизлик бўйича бахолашлар алохида ижтимоий-иктисодий ахамиятга эга ва 7,8,9 балли зилзилаларда кутилиши мумкин бўлган окибатлар кўрсаткичлари хисобланади.

1-77 68 0

Мураккаб юкланишдаги материалларнинг деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда пластикликнинг математик моделларини ривожлантириш

Рустам Абиров

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Пластиклик на-зарияси туташ муҳитлар механикасининг мустақил йирик йўналишларидан бири саналади. Материалларни мустаҳкамлик имкониятидан тўла ва унумли фойдаланиш, сарфини камайтириш ҳамда оптимал лойиҳалаш учун кўйила-диган талаблар уларнинг пластик деформациялари билан боғлиқ бўлиб, уларни ҳисобга олиш амалиётнинг долзарб масаласи ҳисобланади.
Машинасозлик, тоғ-кон ишлари, авиасозлик ва энергетикада ишлатила-диган маҳсулотларни такомиллаштириш, янги конструкцияларни ишлаб чиқиш мураккаб кучланганлик ҳолатида ишлайдиган кўп боғламли жисмлар-да янги материалларни ҳамда инновацион муҳандислик ечимларни жалб қилишга каратилган. Муҳандислик амалиётидан келиб чиқкан масалалар ечимини топиш туташ муҳитдаги қайтарилмас деформацияларни ҳисобга олиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, ташки кучланишларнинг турли ҳолларида материаллар пластик хусусиятларини инобатга олишни такозо килади. Бу эса жисмдаги локал кучланишларни бутун ҳажми бўйлаб тақсимланишини ишончли ифодалайди ва шу орқали юк кўтариш кобилия-тини ошириш ҳамда катта деформациялар остида конструкциянинг бузилиш хавфини камайтириш усулларини топишга имкон бериши сабабли долзарб ҳисобланади.
Туташ муҳитлар механикаси чегаравий масалаларини ифодаловчи тенг-ламалар ичида физикавий муносабатлар муҳим ўринга эта. Ҳисоблаш жараё-нида қўлланиладиган физикавий муносабатлар материал хусусиятларини им-кон қадар тўлалигича тавсифлаши лозим. Пластиклик назариясига кўра куч-лар ва кинематик хоссалар орасидаги боғликлик фақат кўйилаётган кучларни қийматига эмас, балки уларнинг кўйилиш кетма-кетлигига қараб сезиларли ўзгаради. Бу мураккаб юкланишни ҳисобга олган ҳолда пластиклик назария-сининг моделларини ривожлантиришнинг заруриятини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Автотранспорт во-ситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги 4 июл 2012 йил 191-сонли қарорида автотранспорт воситаси-нинг тормоз тизимидаги қисмларни мураккаб юкланишдаги ишининг ишонч-лигини таъминлаш бўйича талаб келтириган бўлиб, бу диссертация мавзусининг заруриятини тасдиқлайди.
Кўп параметрли юкланишларнинг айрим синф жараёнларига жисмлар-нинг механик ҳолатини ифодаловчи математик тенгламалар тузиш орқали мустаҳкамлик ва турғунлик масалаларида самарали ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш, оптимал ечимларни топиш ҳамда уларни тахдил килиш вази-фалари пластиклик назарияси билан узвий богликдир. Мураккаб кжланиш-ларда пластик деформацияланишни ифодаловчи функционалларнинг фунда-ментал хусусиятларини ўрганиш, турли кўринишдаги юкланишларда мавжуд пластиклик назарияларининг ишончлилигини физик жиҳатдан аниқлаш, таж-рибалар асосида муҳит ҳолати тенгламаларининг ишончли янги моделларини ишлаб чиқиш хисоблаш самарадорлигини оширади. Мураккаб юкланишдаги материалларнинг деформацияланишини ҳисобга олиш пластиклик назария-сини моделларини ривожлантириш учун қўлланилади. Чунки, деформацияни ҳисобга олган ҳолдагина мураккаб юкланишнинг барча параметрлари қамраб олинган бўлади. Шу билан бирга изотроп ва анизотроп материалларнинг мураккаб юкланганлик ҳолларида деформацияланиш хусусиятларини ўрганиш, пластиклик назариясини ривожлантириш ва мураккаб юкланиш жараёнлари учун замен талабларидан келиб чиққан янги математик моделларни тузиш туташ муҳит механикасининг мухим масалаларидан бири хисобланиб, бу йўналишда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш заруриятини белгилайди.
Тадқиқотнинг мақсади эластик-пластик жараёнлар назариясини ривожлантириш, тажрибалар орқали материаллар хоссаларини ўрганиб, унинг деформацияланиш математик моделларини куриш, таклиф этилган моделлар асосида мураккаб юкланиш масалаларини ечиш учун сонли-аналитик ҳисоблаш алгоритмини яратишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан ибо-рат:
пластиклик назарияларининг ўрганилган мураккаб юкланиш жараёнлари учун физик ишончлилик чегаралари аниқланган;
тажриба тадқиқотлари асосида изотроп металлар учун физик аниқловчи муносабатлар ишлаб чиқилган;
тажрибалар ва назарий изланишлар асосида трансверсал-изотроп мате-риаллар учун ҳолат тенгламаси ишлаб чиқилган;
аниқловчи муносабатлар модели учун масалаларни сонли усулда ечиш алгоритми қурилди ва амалиётда қўлланилган;
аниқловчи муносабатларни турли вариантларда аппроксимациялаш учун Мураккаб юкланиш-ЭҲМ (МЮ-ЭҲМ) усулининг яқинлашувчанлиги тажриба ассосида исботланган;
мураккаб юкланиш орқали жисм шаклига пластик ишлов беришда кам иш сарф этилиши исботланди ва унта эришиш йўллари очиб берилган;
таклиф этилган модел асосида ва чегаравий интеграл тенгламалари усу-ли ёрдамида амалиёт масалаларин ечиш учун сонли усул ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Назарий ва тажрибавий тадқикотлар асосида ўрганилган амалий масала-ларни ечишда конструкция материалларининг деформациялаш хусуси-ятларини тавсифловчи мураккаб юкланиш жараёнларига нисбатан турли пластиклик назарияларининг физик ишончлилиги чегаралари аниқланди. Бундай юкланишларни тавсифлаш учун деформация ва окувчан пластиклик назариялари фазовий мураккаб юкланиш жараёнла-рида материалларнинг сифат бўйича хусусиятларини ифодаламаслиги аниқланди.
2. Аппроксимацияловчи муносабатларнинг турли кўринишлари жорий этилишида МЮ-ЭҲМ усулининг яқинлашувчи эканлиги исботланди. Икки бўғин юкланиш жараёнлари учун квазичизиқли аппроксимация тенгламасининг дифференциал аппроксимация тенгламаси билан яқинлашувчанлик тезлиги тент эканлиги назарий ва амалий жихатдан исботланди. Эгрилиги ўзгармас траекториялар учун мустахкамлик коэффициента v<0.8, ва дастлабки оддий кичик юкланишдан кейин эгрилиги ўзгармас траекториялар учун мустахкамлик коэффициента v>0.8 бўлган ҳолларида квазичизикли аппроксимацион тенгламаси ва дифференциал аппроксимацияловчи тенгламаларининг яқинлашувчанлик тезлиги тенг эканлиги аниқланди.
3. Турли изотроп конструкцией материаллар устида ўтказилган тажриба-лар асосида пластиклик функционалларининг фундаментал хусусиятла-ри аниқланди. Яқинлашиш бурчаги, Р, N ва <т функционаллари учун ян-ги аппроксимациялар курилди.
4. Материалнинг мураккаб юкланиш холатидаги деформацияларни ифода-ловчи муносабатлар тузилди.
5. Мураккаб юкланиш шароитида трансверсал-изотроп жисмнинг ҳолатини тавсифловчи модел курилди ва унинг ишончлилиги тажриба асосида исботланди.
6. Мураккаб юкланиш шароитида материаллар шаклларининг ўзгаришига сарфланадиган иш микдори тадкиқ килинди ва мураккаб юкланиш ша-роитидаги иш оддий юкланишдаги ишга нисбатан кам эканлик кўрсатгичлари аниқланди.
7. Мураккаб юкланишдаги механик жараёнларини ифодаловчи муносабат-ларнинг янги вариантлари учун чегаравий интеграл тенглама ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланди.
8. Пластиклик назариясининг ясен ва ўққа нисбатан симметрик масалала-рини ечими учун компланарлик гипотезасига асосланган тўғри чегаравий элементлар усули билан ечиш алгоритмлари ишлаб чиқилди.
9. Компланарлик гипотезасидан фойдаланиш оркали узилишли силжишлар усули аппроксимацияловчи нисбат сифатида пластиклик назариясига жорий этилди.

111-113 130 0

Мокрый способ обогащения кварцевых песков для производства стекла в Узбекистане

С Ганиев

В последние годы опубликовано много информации о мокрых способах обогащения кварцевых песков и различных типах используемого промышленного оборудования. Мокрый способ обогащения кварцевых песков востребован на предприятиях стекольной промышленности

1-48 73 0

Микрокристаллик ва кукунсимон целлюлоза асосида қуйи қовушқоқли карбоксиметилцеллюлозанинг олиниши, хоссалари ва ишлаб чиқариш технологияси

Шерзод Йўлдошов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.Бугунги кунда карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) целлюлозанинг бошқа оддий эфирларидан фарқ қилиб, дунё бўйича саноат миқёсида ишлаб чикарилмокда ва халк хўжалигининг турли тармокларида кенг қўлланилиб келмокда. КМЦнинг ишлаб чикариш хажми йилига 1,8% ўсиб боришига қарамай, кўп талаб этиладиган саноат маҳсулоти бўлиб қолмокда. Шундан келиб чиқиб, саноатнинг турли соҳаларининг КМЦга бўлган эҳтиёжларини тўла қондиришда целлюлоза тутувчи янги манбаларни аниклаш фундаментал-амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришганидан буён маҳаллий хом-ашёлар асосида целлюлоза ва унинг ҳосилаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда юқори сифатли, жахон бозорида рақобатбардош махсулотлар ишлаб чикариш учун самарадор янги технологиялар яратиш ва мавжудларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмокда. Жумладан, КМЦ ишлаб чиқаришнинг мавжуд классик, даврий технологияларини модернизация қилиш орқали маҳаллий хом-ашё — пахта целлюлозаси асосида таннархи арзон бўлган маҳсулот олиш имконини берувчи яримузлуксиз технологияни амалиётга жорий қилишга эришилган. Ушбу йўналиш Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида принципиал жихатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосида ички ва ташки бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш белгиланган. Бу борада маҳаллий хом-ашёлар — пахта целлюлозаси, микрокристаллик целлюлоза (МКЦ) ва кукунсимон целлюлоза (КЦ) асосида ювувчи воситалар ишлаб чикариш, керамика, курилиш, гидрометаллургия, тог-кон металлургия, нефт-газ саноатларида кенг кўлланиладиган куйи ковушқоқли КМЦ ва полианион целлюлоза (ПАЦ) ишлаб чиқаришга йўналтирилган илмий ва амалий тадкиқотларни алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жахонда, целлюлоза тутувчи хом-ашёлар асосида КМЦнинг янги турларини ишлаб чикариш технологияларини яратиш хамда қўлланилиш соҳаларини кенгайтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда МКЦ ва КЦ асосида куйи қовушқоқли, юкори сифатли, сувда эрувчан КМЦ синтез килиш, реакциянинг оптимал шароитларини ва сувда тўлиқ эрувчанлик чегараларини аниклаш, жараённинг фаолланиш энергияси, реакциянинг тезлик константаси, иссиклик эффекта кийматларини аниклаш, МКЦ ва КЦ ни бир босқичда карбоксиметиллаш орқали юкори алмашинган ПАЦ олиш шароитларини аниклаш, уларнинг илмий ечимларни асослаш хамда ишлаб чикариш технологияларини яратиш долзарб хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «Узбекистан Республикасининг саноатини ривожлантириш устунлари тўғрисидаги», 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр махсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади микрокристаллик целлюлоза (МКЦ) ва кукунсимон целлюлоза (КЦ) асосида сувда эрувчан қуйи ковушқоқли карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) ва юкори алмашиниш даражасига эга полианион целлюлоза (ПАЦ) синтез килиш, уларнинг хоссаларини аниклаш хамда ишлаб чикариш технологияларини яратишдан иборат.
Дисертация тадқиқотининг илмий янгилигиқуйидагилардан иборат:
илк бор моноаппарат усулда МКЦ ва ПЦ асосида алмашиниш даражалари 0,42-0,48 бўлган куйи қовушқокли сувда эрувчан КМЦ намуналарини синтез килиш шароитлари аниқланган;
илк бор МКЦ ва КЦни этил спирта муҳитида бир босқичда карбоксиметиллаш оркали юкори алмашиниш даражали ПАЦ синтез қилинган;
адиабатик шароитда МКЦ ва КЦни гетероген карбоксиметиллаш реакциясининг фаолланиш энергияси, реакциянинг тезлик константаси ва иссиклик эффектлари аникланган;
МКЦ ва КЦ асосида куйи ковушқоқли КМЦ олишнинг моноаппарат ва ПАЦ ишлаб чикаришнинг суспензион технологиялари яратилган;
илк бор куйи ковушкокли, куйи алмашинган КМЦни қийин ёнувчан ёгоч композицияси таркибига киритиш махсулотнинг ёнгинга чидамлилик ва физик-механик хоссаларини ортишига олиб келиши исботланган.
Хулоса
1. Даврий, яримузлуксиз, суспензион ва моноаппарат усулларда МКЦ ва КЦ намуналарини ишкорий ишлов бериш ва карбоксиметиллаш шароитлари таққослаб ўрганилди. МКЦ ва КЦ асосида куйи ковушқоқли, сувда эрувчан КМЦ олиш учун факатгина суспензион ва моноаппарат усуллар самарали эканлиги аниқланди. Бошка усулларнинг нокулайлиги ишқорий МКЦ ва КЦни ортиқча ишкор ва сувдан сиқиб бўлмаганлиги, натижада этерификация жараёнида натрий монохлорацетатнинг кўшимча реакциялари тезлигининг ортиб кетиши билан изоҳланади.
2. Моноаппарат усулда махсулот хоссасига ишкор концентрацияси, ҳарорат, НМА сарфи, реакция давомийлиги, дастлабкихом-ашёларнинг зарра ўлчамларининг таъсири ўрганилди. Моноаппарат усулда МКЦ ва КЦни қаттик фазада карбоксиметиллашнинг оптимал шароитлари топилди. Бунда биринчи марта МКЦ ва КЦ асосида НМА сарфи 1,2-1,3 моль бўлганда АД=0,42-0,48 бўлган сувда эрувчан куйи алмашинган КМЦ намуналари олинди.
3. Адиабатик шароитда қаттиқ фазада МКЦ ва КЦни этерификация реакцияси кинетикаси ўрганилди. Бунда, МКЦ ва КЦни карбоксиметиллаш реакцияси фаолланиш энергияси мос равишда Е=4,0104 Ж/мол ва Е=3,011 ■ 104 Ж/мол эканлиги аникланди. МКЦ намуналарини карбоксиметиллаш реакциянинг иссиклик эффекта Qp=1797 кЖ/кг ва КЦ карбоксиметиллаш реакцияси учун Qp=l 905 кЖ/кг ни ташкил этди.
4. Суспензион усулда юкори алмашинган ПАЦ олиш учун МКЦ ва КЦни карбоксиметиллашнинг оптимал шароитлари аникланди. Этил спирти муҳитида КЦ асосида бир босқичда карбоксиметиллаш оркали (МХСК сарфи 2,0-2,2 мол) АД=0,93-1,21 бўлган ПАЦ олиш имконияти аникланди. Суспензион усулда МКЦ ва КЦ асосида олинган КМЦ намуналарининг сувда тўлиқ эрувчанлик чегараси аникланди. Бунда, суспензион усулда МКЦ ва КЦдан олинган КМЦ намуналарининг АД=0,35-0,38 кийматларида сувда тўлиқ эриши аникланди.
5. МКЦ ва КЦ асосида (алкилловчи агент сарфи 1,2-1,3 мол) АД=0,42-0,48 бўлган куйи қовушкоқли, куйи алмашинган, сувда эрувчан КМЦ ишлаб чиқаришнинг моноаппарат технологияси яратилди. МКЦ ва КЦ асосида (алкилловчи агент сарфи 2,0-2,2 моль) АД=0,93-1,21 бўлган куйи ковушкокли, юқори алмашинган ПАЦ ишлаб чикаришнинг суспензион технологияси яратилди.
6. Куйи ковушкокли КМЦ намуналарини янги йўналишда - экологик хавфсиз, қийин ёнувчан ЁҚП ишлаб чиқаришда қўлланилиш имконияти кўрсатилди ва унинг иштирокида қийин ёнувчан ЁҚПнинг лаборатория хамда тажриба-саноат намуналари олинди. Қийин ёнувчан ЁҚП композицияси таркибига куйи қовушқоли КМЦ киргизилиши махсулотнинг физик-механик хамда ёнишга чидамлилик хоссаларини ортишига олиб келиши аникланди. “Деалмар Дискаунт” МЧЖ корхонасида олинган тажриба саноат намунасининг ёнувчанлик хоссалари ЎзР ИИВ Ёнгин хавфсизлиги института ва ЎзР ИИВ ЁХББ лабораториясида тадкик этилди хамда ГОСТ 12.1.044 «Материал ва моддаларнинг ёнгин хавфсизлиги» бўйича “қийин ёнувчан материаллар” гуруҳига киргизилди. Қийин ёнувчан ЁҚП тажриба-саноат партияси физик-механик хоссалари бўйича ГОСТ 10632-2007 «Ёғоч-кипиқли плиталар» стандарт талабларига мувофик келди.