Маоний аҳлининг соҳибқирони

Nurboy Jabborov

Ушбу монографияда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг шахс ва давлат арбоби сифатидаги фазилатлари, бунёдкорлик фаолияти янги талқинлар асосида ёритилган. Улуғ бобокалонимизнинг ирфоний ва адабий-эстетик олами билан боғлиқ ўзига хос илмий қарашлар илгари сурилган. Буюк бешлик – “Хамса”да ижодкор бадиий концепцияси, она образининг поэтик талқини юзасидан илмий-назарий фикрлар билдирилган. Алишер Навоий ижодиётининг миллат адабий-эстетик тафаккури такомилига кўрсатган таъсири масалалари тадқиқ қилинган.
Монография адабиётшунос ва навоийшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

79

Koʻrishlar

0

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos