Том 1 № 1 (2024)
Статьи
Samarqand viloyati to‘qay sharoitida o‘suvchi yovvoyi o‘simliklar nematodalari kompleksining ekologiyasi
Mualliflarning ushbu monografiya yozishlaridan asosiy maqsad:
Zarafshon to‘qay biotoplarida o‘suvchi yovvoyi o‘simliklar nematodafaunasining taksonomik va ekologik tarqalish qonuniyatlarini o‘rganishdan iborat.
Qishloq xo‘jalik ekinlariga zarar keltiruvchi nematodalarning ko‘pchiligi avvalo yovvoyi o‘simliklarda yashab, keyin madaniy o‘simliklarga o‘tadilar. Shularning o‘zi ko‘rsatib turibtiki, O‘zbekiston mintaqalaridagi madaniy va shifobaxsh yovvoyi xolda o‘suvchi o‘simliklarining zararkunandalardan bir guruhi bo‘lgan fitogelmintlarni o‘rganish, ularga qarshi kurashish choralarini o‘z vaqtida qo‘llash
O‘zbekiston Respublikasini o‘simlik dunyosini asrash va uning ekologik ahvolini yaxshilashga qo‘shilgan amaliy xissa bo‘ladi. Shuningdek, maxsus kasallik qo‘zg‘atuvchi turlarining tabiiy manbalarini topish va ularning madaniy landshaflariga o‘tishini oldini olish kabi muammolar yechilgan.
Ushbu monografiya universitetlarning biologiya, ekologiya fakulteti bakalavr, magistr yo‘nalishlarida tahsil olayotgan talabalar hamda qishloq xo‘jaligi soxalarida o‘qiyotgan mutaxassislar uchun mo‘ljallangan va o‘simliklarning parazit nematodalardan himoya qiluvchi mutaxassislarga asos bo‘la oladi.
Ta’lim xizmatlari raqobatbardoshligini oshirishda marketing tadqiqotlarining ahamiyati
Monografiyada ta’lim xizmatlari raqobatbardoshligini oshirishda marketing tadqiqotlarini amalga oshirishni nazariy-uslubiy asoslari tadqiq etilgan. Ta’lim xizmatlari marketingining nazariy asoslari, ta’lim xizmatlari bozorida iqtisodiy munosabatlar tizimi, ta’lim xizmatlari bozorini marketing strategiyasini rejalashtirishda raqobat muhitining o‘rni O‘zbekistonda oliy ta’lim tizimini rivojlantirishning marketing strategiyalaridan foydalanishni hozirgi holati tahlili, oliy ta’lim raqobatbardoshligini oshirishning marketing strategiyalari samaradorligini baholash, O‘zbekistonda oliy ta’lim tizimini rivojlantirishning marketing strategiyasi va uni amal qilish mexanizmi, Jahon oliy ta’lim tizimini isloh qilishning marketing modellari va ulardan foydalanish imkoniyatlari bo‘yicha ilimiy taklif va amaliy tavsiyalar shakllantirilgan.
Monografiya ta’lim sohasida faoliyat olib boruvchi mutaxassislar, magistrantlar, ilmiy tadqiqotchilar, doktorantlar va keng kitobxonlar jamoasi uchun mo‘ljallangan.
Исследование корпуса узбекских национальных диалектов
Монография ўзбек миллий шевалари корпусини тузишнинг лингвистик асослари Бойсун тумани “ж”ловчи шевалари мисолида ёритилган. Ўзбек миллий субшевалар корпусининг базавий структурасига оид назариялар ҳамда амалиётдаги статистикаси келтирилиб ўтилган.
Шунингдек ўзбек миллий мавзувий шевалар корпусининг матн, паспорт, жанр, мавзувий метаразметкаси ва унинг конструктив концепцияси оид қарашлар назарий ва амалий асосланган.
Китоб тилшунослар, диалектолог ва корпус лингвистикаси доирасида тадқиқот олиб борувчилар ва амалий филология талабалари учун мўлжалланган.
Когнитивные модели полисемии лингвистических терминов
Монография посвящена изучению полисемии лингвистических терминов через призму когнитивной лингвистики. Освещаются когнитивные аспекты восприятия многозначности, раскрываются детерминанты когнитивного моделирования полисемии лингвистических терминов в английском, узбекском и русском языках, а также предлагаются типы когнитивных моделей для описания этого явления: модель радиальной категоризации, модель метафорической проекции, модель метонимии, модель концептуальной интеграции (blending theory), модель концептуальных доменов, модель сценариев и фреймов.
Книга предназначена для студентов филологических факультетов университетов и педагогических институтов, магистрантов, докторантов, соискателей, преподавателей-филологов.
Ўзбекистон ёшлари ва виртуал олам: тадқиқот натижалари асосида
Еш авлодларга социологик ёндашувнинг ўзига хос хусусияти уни жамиятнинг бир қисми сифатида кўриб чиқишдан иборат. Социологлар ёш ва ёшлар гуруҳини ижтимоий ҳаёт фаолиятининг турли шаклларига жалб қилишнинг умумий ва барқарор усулларини ифодаловчи ҳаётнинг асосий жиҳатларини ўргапа дилар.
Ешларни ўрганишда бу ёшларга оид ҳар қандай муаммони социологик ўрганиш фундаментал назарияга, фактик материални олиш, уни тушунтириш ва амалий мақсадларда қўллаш методологиясига фундаментал ёндашувларни белгилайдиган услубий асосларга таяниши кераклигини англатади. Ёшларнинг ҳар қандай тоифасиии, унинг ҳаёти ва фаолиятининг ҳар қандай жиҳатини ўрганиш «ёшлар» тушунчасини ва уларнинг мавжуд гуруҳларини (шаҳар, қишлоқ ёшлари, ўқувчи ёки талаба-ёшлар ва ҳ.к.) конкретлаштиришни, ўз-ўзини белгилаши ва ижтимоийлашуви концепцияларини қабул қилишни назарда тутади1.
«Ёшлик» атамасининг пайдо бўлиши илмий-техник инқилоб, ишлаб чиқариш жараёиларининг мураккаблашуви, шунингдек, инсон ҳаётининг маълум бир даврини таълимга ажратиш зарурати билан боғлиқ бўлиб, ўтиш даври сифатида «ёшлик» деб таърифланган. Ешларга болаликнинг ижтимоий ролидан катталар дунёсига ўтиш жараёнида бўлган ўзига хос жамоа сифатида қаралади ва улар оилавий ҳамда оиладан ташқарида бўлган ижтимоийлашув ва мослашув, меъёрлар ва қадриягларни байналминаллаштириш, ижтимоий ва касбий орзу-тидаклар, роллар ва мақомларни яратишдан иборат бўлгап муҳим босқичдан ўтади2.
XIX аср немис тадқиқотчиларининг ҳисоблашишича, ёшдар, бир томондан, мерос қилиб олинган фаолиятини давом эттиришади ва бошқа томондан, ўзларининг меҳнат фаолиятлари туфайли эски шароитларни шаклан ўзгартирадидар. Ёшларни маълум бир жамият томонидан яратилган ижтимоий-синфий тузилишга мувофиқ баҳолаб, «улғаядиган авлод» атамаси илмий муомалага киритилди. Олимларнинг фикрича, удғаядиган авлод барча синфларнипг бир қисмидир, чунки у ҳар бир ижтимоий гуруҳнинг ҳаётий фаолияти, унинг асосий эҳтиёжлари ва манфаатларига мувофиқ шаклланади, авлоддарнинг ўзаро боғлиқлиги ва узлу ксизлигипи таъминлайди3.
XX аср бошларидан бошлаб, индивид ҳаётий фаолияти бир босқични ва нисбатан мустақил ижтимоий-демографик гуруҳни англатадиган «ёшлик» ва «ёшлар» тушунчалари чет эл фанида кенг тарқалди. Европалик ва америкалик социологлар ҳамда файласуфлар ёшларнинг ўзларига хос (оригинал) концепцияларини илгари сурдилар, миллий ёшлар сиёсатипи шакллантириш, ёшлар ҳаракатини ташкил этиш ва ислоҳотли ўзгартиришларга оид масалаларни ишлаб чиқдилар4.
Шу ўринда ёшлар социологиясида ёшларни ижтимоий жиҳатдан ўрганувчи турли хилдаги хусусий концепциялар ва назарияларнинг ўртача даражасини тавсифловчи бир нечта тадқиқот йўналишларини ажратиб кўрсатамиз:
- таркибий ва функционал (Т. Парсонс, Р. Мертон, Ш. Эйзенш-тадт, Ф. Малер ва бошқалар.), жамиятнинг ижтимоий тузилишидаги ёшларнинг ўрни ва ролини, мобильлик ва таълим муаммоларини ўрганиш;
- маданиятшунослик (М. Мид, К. Мангейм, А. Щюц, П. Бергер, Т. Дукман, Т. Роззак, Ч. Рейч, Т. Джефферсон, Г. Джонс, Л.С. Выготский ва бошқалар.), қадриятлар ориентирини олиш ва ёшлар субмаданиятини ўрганиш;
- ёшлар муҳитидаги хавфларни ўрганиш йўналиши (У. Нэйгел, К. Робертс, Э. Ферлонг, К. Эванс, Л. Джонсон, К. Уолас, С. Робинсон, Н. Грегсон ва бошқалар.);
- ювенал (вояга етмаганлар) (Ф. Малер, В. Адамски, Л. Розенайр ва ҳ.к.), ёш шахснинг биоижгимоий камолоти, шаклланиши ва маънавий ривожланиши механизмларини, шунингдек, демографик гурух сифатида болалар, ўсмирлар ва ёшлардаги тегишли ўзгаришларни ўрганиш;
- психоаналитик (К. Юнг, Э. Эриксон, Г.С. Холл, К. Гроос, И.С. Кон ва бошқалар.), шахснинг ривожланиши ва ижтимоийлашуви жараёнларини ўрганиш.
Ҳозирги замон жамиятининг трансформацияси ёшларни инсоният тараққиёти жараёнида алоҳида роль ўйнайдиган ижтимоий тизимнинг ажралмас қисми сифатида кўриб чиқиш заруратига олиб келди. Ёш авлоднинг воқеликни ижтимоий куришдаги иштироки ижтимоий лашувнинг энг муҳим функциялари ёрдамида амалга оширилади. Ижтимоийлашув функцияси ёшлар ўзларининг ижтимоий ривожланишида жамиятнинг ижтимоий тузил ишига кирити лишили, яъни и жги мои й л а шу ви ни ан глата ди5.
Ёшларни ўрганиш бўйича Ғарб дискурсида «ёшлик»ни асосий мавзуга айлантиргап youth studies фанлараро тадқиқот соҳаси шаклланди. Узок вақг давомида инглиз тилидаги ихтисослашган «Ёшлар» (Young) нашри фаолият юритди. Америкалик социолог Т. Парсонс ёшларнинг ижтимоий ҳаракатларини икки тартиб элементи - «норматив» ва «шарглар» элементлари ўртасидаги кескинлик ҳолати сифатида талқин қилди6.
Ёшлар социологияси социологик билимларпинг тармоқларидан бири сифатида 1960-йиллардаги «ёшлар инқилоби» даврида шакллана бошлади, бу эса ёшлар муаммоларига, авлодлар тўқнашувига эътиборнинг ва ижтимоий узгаришларда ёшлар ролининг кучайишига олиб келди. Унинг мавзулар доирасига ёшларни ижтимоий ҳамжамият сифатида ўрганиш, ёш авлод ижтимоийлашуви ва тарбиясининг хусусиятларини тадқиқ қилиш, ижтимоий узлуксизлик жараёни ва ёшларнинг билим ва ҳаётий тажрибани кекса авлоддан мерос сифатида қабул қилиб олиш, ёшлар турмуш тарзининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг ҳаёт режаларини шакллантириш ва қадриятлар ориентирини олиш, йўналишлари, ижтимоий мобильлик, турли ёшлар гуруҳлари томонидан ижтимоий ролларни бажариш каби масалалар киради. Ёшлар муаммолари ҳам бутун жамият, унинг асосий хусусиятлари, таркибий ўзгаришлари контекстида ҳам алоҳида, яъни дифференциал шаклда ўрганилади ва ажралиб туради -ўзига хос хусусиятлар ва жиҳатларга эга бўлган махсус ижтимоий гуруҳ сифатида ҳам тадқиқ қилинади7.
Иигирманчи асрнинг биринчи ўн йилликларида Чикаго университети «Социология» кафедраси* негизида ёшлар муаммоси Чикаго Социология мактаби олимлари томонидан синчковлик билан ўрганилди. Э. Берджесс, /1. Вирг, Ф.Г. Гиддингс, Ч.Х. Кули, Л.Ф. Уорд ва бошқа машҳур олимлар9 Чикаго шаҳрининг (АҚШ) ўзига хос муаммоларини ҳал қилиш учуй ёшлар гуруҳларини ўрганишни бошладилар, зеро, унинг аҳолиси қишлоқ муҳожирларидан таркиб топган бўлиб, мегашаҳар шароитларига мослашиш муаммоларига дуч келган эди. Социологлар оилавий тартибсизлик, девиант хулқ-агвор, бепарволик, вояга етмаганлар жинояти ва ҳоказо муаммоларга эътибор қаратдилар.
Кўплаб эмпирик тадқиқотлар натижасида социологлар шаҳарнинг қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзидан сезиларли даражада фарқ қиладиган ўзига хос турмуш тарзига эга эканлигини аниқладилар10. Чикаго мактабининг тадқиқотлари муҳожирларнинг этник келиб чиқиши муаммосини, америкалик ёшларнинг девиант хулқ-атвори муаммосини, шунингдек, ёшлар субмаданиятларининг ўзига хос хусусиятларипи ўрганишга қаратилган эди.
Чикаго мактаби олимлари томонидан ёшлар муҳитини тадқиқ қилиш натижалари Бирмингем мактаби (Буюк Британия) фаолиятига таъсир кўрсатди. 1960-йилларда Бирмингем университети қошидаги замонавий Маданиятшунослик маркази (Centre for Contemporary Cultural Studies (СССБ)да социологик тадқиқотлар билан шугулланувчи С. Холл, Г. Тёрнер, Д. Хебердигер, R Хогарг ва бошқа олимлар ёшлар муҳитида содир бўлаётган жараёнларни тизимли таҳлил қилиб, ёшлар муаммоларининг табиатига алоҳида эътибор қаратдилар.
Тадқиқотчилар «ёшлар» деб 13 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни ҳисоблашди. С. Холл йигирманчи асрдаги ёшлар муаммолари махсус турмуш тарзига интилишдан кўра, чуқурроқ ижтимоий асосга эга, деб ҳисоблаган. Ешларнинг радикал ҳаракатлари Ғарб жамиятининг ўзига хос жиннилиги, оммавий параноя, барча нарса ва ҳамма устидан ҳукмронлик қилишдек ўта қимматли гояси мафтункорлиги билан белгиланадиган касаллик аломатларига ижтимоий реакциядир”. Д. Хебердигернинг сўзларига кўра, ёшларда шаклланадиган ва кенг тарқаладиган ёшлар услублари (стиллари) ёшлар маданияти поргловчи кучининг заифлашишига олиб келадиган маданий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарғиб қилиш жараёнлари билан боглиқ. Жаҳон товар иқтисодиёти маданий рамзларни фойдали говарларга айлантирганда, маданиятнинг моҳияти ва мазмуни қадрсизланади12. Бирмингем мактаби вакиллари XX аср ўрталарида Ғарб ёшларининг ҳаракатлари авлодлар орасидаги тафовуг туфайли эмас, балки ижтимоий тузилишдаги қарама-қаршиликлар туфайли пайдо бўлган, деб ҳисоблашган. Расмий мафкура ва ҳукмрон маданиятнинг қиймат-семантик даражадаги гегемонлигига қаршилик кўрсатиш Ғарб мамлакатлари ёш авлоди норасмий ташкилотларининг стратегик вазифаси эди, аммо бундам қаршидик ҳаётнинг энг муҳим муаммоларини ҳал қила олмади13.
Немис олимлари Г. Маркузе, Т. Адорно, М. Хоркхаймер, Ю. Хабермас, Э. Фромм ва бошқадар14 Франкфурт ижтимоий тадқиқотдар института (Франкфурт мактаби) вакиллари булиб, ёш авдодпинг бегоналашуви муаммолари билан шуғулданишди, бу жараённинг намоён будиши сабабдари ва турди шаклдарини ўрганишди. 1968 йилда дунёнинг турди мамдакатдарида будиб ўтган талабаларнинг норозилик ҳаракатлари ҳақидаги социологик тадқиқотдар уларнинг асарлари орасида энг машҳурлари эди. Г. Маркузе Ғарб цивилизацияси имманентлик даражасида табиатни бўйсупдириш билан ипсопнипг инсон устидан ҳукмронлигини кедтириб чиқаради, деб ҳисоблаган.
Индустриал жамияти шароитида истеъмодчидар пойгасига киритидгап жамиятга нисбатан танқидий муносабат пасайгап ҳодда маънавий манипуляция объекти сифатида «бир удчовди шахе» нинг шакдданиши ушбу жараённинг натижасидир15. Т. Адорно Ғарбий Европа давдатдари онгпи ривожлаптиришпи талаб қидадиган барча юксак маданий қадриятдарни қашшоқ оммавий маданият стандартлари билан алмаштирмоқчи эканлигини кўрсатди. Кунгидочар ва истеъмод саноати, тунги кдубдар, раемди журнадлар ва бошқалар ёш авлодни маънавий мудоқотдан маҳрум бўлган, ҳозирги кунни қадрлай олмайдиган ёки кедажакни кўра олмайдиган «пода»га айдантиради. М. Хоркхаймернинг фикрича, вазифаси одамлар ва табиат устидан ҳукмронлик қилиш бўлган instrumental қиймат ягона восита бўлиб қодди16.
М.Хоркхаймернинг ёрдамчиси бўлган Ф.Тенбрук назарий жиҳатдан ўсмирликнинг ўтиш даври табиатини тушунган ҳолда ёшларни субмаданий феномен деб билди. Унинг таъкидлашича, ёшларнинг жамиятдаги ижтимоий роллар асосий контурларини йўқотиши натижасида пайдо бўлган нодалиллиги (ўзига бўлган шубҳаси) аввалгидек вақтинчалик ёшлик ҳодисаси эмас, балки у му мий ҳодисага айланди17.
Ешларнинг социологик таърифига турли ёндашувлар XX аср давомида ҳам ривожланди. Л.С. Виготский, Э. Клапаред, С. Холл, В. Штерн ва б.18 ёшларнинг хулқ-атвори детерминациям ва уларнинг онгига хос хусусиятларни асосан ички биологик омиллар билан аниқлашга интилдилар. В.Н. Боряз, В.А. Луков, И.М. Слепенков19 ёшларни «ижтимоийлашув босқичидан ўтган, у мумий таълим, касбий ва маданий функцияларни ўзлаштираётган (етуклик даврида эса ўзлаштирган) ва жамият томонидан тайёрланган ижтимоий ролларни ўзлаштириш ва уларни бажариш учун тайёрланадиган одамлар авлоди» деб таърифладилар20. И. Кон, Л. Розенмайр, Ф. Филиппов, Г. Шелски, С. Эйзенштадт21 ва бошқалар ёшларнинг ижтимоий моҳиятини унинг ёшга караб белгиланадиган ижтимоий тузилишдаги ўзига хос позициям билан боғлиқ деб ҳисобладилар22.
Социолог И.С. Коп ёшларни ёши, ижтимоий мавқе хусусиятлари ва иккаласи туфайли ижтимоий-психологик хусусиятларнинг комбинацияси асосида ажралиб турадиган ижтимоий-демографик гуруҳ сифатида таърифлайди23.
Олимлар В.Т. Лисовский, С.Н. Иконникова, В.Н. Лупандин, А.И. Ковалева, В.А. Луков ва бошқаларга кўра, ёшлик моҳиятан утиш, катталар ролларини бажаришга тайёргарлик каби хусусиятлар билан таърифла на диган оралиқ босқичдир24. И. Кон дефипициясига кура, ёшлар ижтимоий тузил ишдаги мавдеи ва фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, дунёқараши, қизиқиш ва эҳтиёжларининг ноёблиги, ижтимоий муносабатларнинг хилма-хилдигига жало этилиши билан ажралиб турадиган махсус ижтимоий-демографик гуруҳ сифатида тавсифланади25.
Ёшлар - бу маълум ёш чегараларига ва шу муносабат билан уз ижтимоий-психологик хусусиятларига эга бўлгап ижтимоий гуруҳ. Бошқа ижтимоий гуруҳлардан фарқли ўлароқ, ёшлар ўзларининг ижтимоий мавқеи ва ўзига хос фукциялари, ста! 1дартдаштири л маган ижтимоий-ма даний хатти-ҳаракатлари ва ижтимоийлашув жараёнининг хусусиятлари билан ажралиб туради26. Муайян тарихий шароитларга караб, ёшларнинг ёш мезонлари 13-16 ёшдан 29-30 ёшгача ўзгариб туриши мумкип27.
СО. Елишев ёшларни шаклланиш ва ижтимоий етукликка эришиш босқичида бўлган, яъни асосий ижтимоий роль ва функцияларни ўзлаштириш, ҳаёт йўлини танлаш, ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўз-ўзини, қадрият позициялари, манфаатлари, дунёдаги ўрнини англаш жараёнидаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижтимоий-демографик гуруҳ сифатида бел ги лайд и28. Ёшлар аҳолипинг энг заиф, ҳимоясиз тоифаларидан бири бўлиб, у жамият ҳаётининг турли субъектлари томонидан манипулятив таъсир ўтказиш учуй жозибали объект бўлиб хизмат қилади29.
Социолог ва педагог А.Н. Тесленко ёшларни ўзига хос турмуш тарзи, хулқ-атвор услуби, маданий меъёрлар ва қадриятларга эга булган ёш чегаралари (пасткиси - 13-15 ёш, юқориси - 29-30 ёш) билан чекланган махсус ижтимоий-демографик гуруҳ деб билади. Олим жамият ва ёшлар ўртасидаги кенг кўламли муносабатларда ёш авлодни тизимли фанлараро тадқиқ қилишнинг интегратив йўналишига асосланган янги илмий парадигма - ювенология, яъни вояга етмаганлар тадқиқотларини яратиш ва ривожлантириш омилларини кўриб чиқади30. XX асрнинг 60-йилларида «ёшлар инқилоблари» фонида тадқиқотчиларнинг ёшлар муаммолари, авлодлараро низолар ва ижтимоий ўзгаришларда ёшларнинг ролига оид масалаларга эътибор каратган ёшлар социологиясининг социологик билимларнинг алоҳида мустақил соҳасига бўлиниши кузатилди31. Ёшлар тадқиқот стратегияларидаги парадигма ўзгариши янги тадқиқот йўналишларининг пайдо бўлишига олиб келди.