“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-3027
_SJIF:
5.449
https://scientific-jl.com/ped
Volume-84, Issue-1, June -2025
186
УМУМКАСБИЙ ВА КАСБИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ТЕХНИК
АТАМАЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Мингбоев Б.Т.
Асака туман 2-сон политехникуми махсус фан ўқитувчиси
Аннотация.
Ушбу мақолада политехникум тизимидаги умумкасбий ва
махсус фанларни ўқитишда техник атамалар билан ишлашда доир баъзи
тажрибалар ва тавсиялар тўғрисида сўз юритилади.
Калит сўзлар:
техник
атама, талаффуз, мазмун, махсус фан, луғат.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий
дастури”да ҳар томонлама камол топган интелектуал салоҳияти юқори бўлган
ёшларни тарбиялаш асосий вазифа қилиб белгиланган. Айниқса, ўрта-махсус
бўғин
ҳисобланган
политехникумларда
ўқувчиларининг
маънавий
дунёқарашини ўстиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Боиси, мамлакат
тарраққиёти бугунги авлоднинг комиллилик даражаси билан белгиланади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев-“Барча эзгу мақсадларга таълим ва тарбия
орқали эришилади. Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон
тараққиётининг яккаю-ягонга тўғри йўли.”- деб таъкидлаган эдилар.
Сифатли таълим эса, таълим жараёнидаги мавжуд имкониятлардан тўлароқ
фойдаланиб, таълим жараёнида учраётган камчикларни бартараф этилишини
тақозо этади.
Касб-ҳунар тизимидаги бундай муаммолардан бири техник атамаларнинг
тўғри қўлланилишини таъминлашдир.
Мутахассис ва устозларимизга аёнки техник атамаларнинг келиб чиқиши
тилдан ташқари яна бошқа ҳар хил омиллар билан боғлиқ бўлади, масалан, атама
берилаётган қурилманинг бажарадиган ишига, шаклига, ҳаракатига, рангига ва
х.к.
Акасирят техник атамалар улар ишлаб чиқилган давлатда жойлашган
миллатнинг луғавий сўзига тегишли қилиб қўйилган бўлади. Масалан, лотин,
немис, инглиз ёки француз ҳамда айниқса рус тилларидаги атамалар кўп
учрайди.
Ҳамма техник атамаларни ўзбек тилига таржима қилишнинг имкони ҳам
мантиғи ҳам йўқ. Аммо, ҳар бир техник атаманинг аввало ҳақиқий мазмунини
(номининг келиб чиқишини) ҳамда тўғри талаффузини (ўқилиши ва
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-3027
_SJIF:
5.449
https://scientific-jl.com/ped
Volume-84, Issue-1, June -2025
187
айтилишини) бўлажак мутахассисга мукаммал ўргатиш барча йўналишларда
сифатга қўйилган талабнинг беками-кўст бажарилишига олиб боради.
-2-
Мен ишлаётган Асака 2-сон политехникумида 2023-2024 ўқув йилида
атамалар билан ишлаш бўйича услубий қўлланма тайёрланди ва унга 100 га яқин
техник атама илова қилинди. Жумладан, “Трактор ва қишлоқ хўжалик
машиналари тузилиши” фанидан йиллик ўқув дастури 100 соат бўлса, ҳар
академик соатда 5 минутгача дарс жараёнининг зарур ва қулай жойида 2 ёки 3 та
янги атамани тушунтириш, унинг асосий мазмунини ўқувчининг фан бўйича
дафтаридан луғат учун ажратилган бетларига ёздириб бориш, шу дарсни ўзида
илгари ўрганилган 2 ёки 3 та атамани такрорлаш (савол-жавоб ёки таст шклида)
ташкил этилди, ва бу самара берди.
Аввало ўқитувчидан (ишлаб чиқариш таълими устасидан) атамаларни
тўғри тушунтириш учун алоҳида режага эга бўлиш талаб этилади. Масалан,
I
.
Режа
:
1. Мавзуга алоқадор атамаларни ажратиш;
2. Уларнинг рус ва ўзбек тилларидаги луғавий маъносини тушунтириш.
3. Нутқий фаолиятни ўстириш, яъни атамани тўғри талаффуз қилишни
ўргатиш.
II. Таянч тушунчалар:
Карлик; дизель; универсал; цилиндир.
“Карлик” – сўзи рус тилида жуда кичик ўлчамдаги, заиф, кам қувватли нарса
кўринишига ўхшашлиги борлиги учун биринчи тракторга берилган номдир.
“Цилиндр” – стакан шаклидаги қуйма усулида олинган ва кейинчалик ичида
поршен ҳаракатланиши учун ишлов берилган идиш бўлиб, унинг суюқлик, газ ва
мой кириши ва чиқиши учун мўлжалланган тешиклари мавжуддир.
“Универсал” – бир вақтни ўзида бир неча ишни бажара оладиган мослама,
машина ёки қурилма.
“Дизел” - ёқилғи, дизелнинг номи уни ихтиро қилган немис олими
шарафига қўйилган.
III. Мавзуни мустаҳкамлаш учун топшириқлар:
1- топшириқ:
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Сиз хозир ўрганган атамаларни илгари ишлатганмисиз ?
2. Атаманинг аввалги сиз билган мазмуни ҳақидаги фикрингиз қанчалар
ўзгарди?
3. Илгари улардан фойдаланган бўлсангиз талаффузда йўл қўйган
хатоларингизни тушундингизми?
4. Атамани тўғри талаффуз қилиш нима учун керак?
2-
топшириқ:
Бугун ўзлаштирилган атамаларни 10 мартадан тўғри
талаффуз қилинг ва мумкин қадар ёд олинг.
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-3027
_SJIF:
5.449
https://scientific-jl.com/ped
Volume-84, Issue-1, June -2025
188
Ушбу топшириқнинг муҳимлиги шундаки, ўқувчиларининг аксарияти
техник атамани талаффуз қилишда қўпол хатоликларга йўл қўядилар. Энг
ачинарлиси эса баъзи педагоглар ёки ишлаб чиқариш таълими усталари буни
олдини олишга эътибор бермайдилар. Масалан, трактор ғилдирагининг шинаси
ўрнатиладиган қисми “обод” дейилади (яъни “ўбўд” айтилиши керак) аммо
баъзида ўқувчилар уни ўзбек тилидаги ободонлаштириш сўзининг ўзагидаги
-3-
“ободон” билан бир хил талаффуз қиладилар. Ёки яна мисол 1-машғулотда
кўрсатилган “Карлик” атамаси “Қарлик” деб талаффуз қилиши керак, бу ерда
ўқувчи “қ” товушини ўзгартирмай “к” деб айтади. Ёки “универсал” сўзини
“унверсал” деб нотўғри талаффуз қилиши мумкин. Ўқитувчи (ёки ишлаб
чиқариш таълими устаси) 2-топшириқнинг бажарилишини назорат қилишда ана
шундай жихатларга алоҳида аҳамият бериши лозим бўлади.
3-топшириқ:
Қуйидаги вазифани уйда мустақил бажаринг: мутахассисилик
фани дарсликларидан Сиз мазмунини тушуна олмаётган 2 ёки 3 та атамани ёзиб
келинг ва муҳокама учун тақдим этинг.
Ўқувчилардан бири ёки бир нечаси кейинги ўзи тушунмаган техник
атамани ёзиб келиб, уни муҳокамага қўйса, таъкидланган услубий қўлланма
иловасидаги жадвалдан фойдаланилди. Башарти, муҳокамага қўйилган атама бу
жадвалда бўлмаса, интернет тармоғидан рус тилининг изоҳли луғатидан атама
маъноси топилиб, унинг тажримаси қилиниб, жадвалга қўшимса киритиб бориш
амалга оширилди. Бунинг учун рус олимлари
Ефимова Т.Ф.; Ожегов С.И.;
Ушаков Д.Н.ларнинг рус тили имло луғатидан фойдаланиш тавсия этилди.
Ўқувчини техник атамани тўғри талаффуз қилишга, тўғри ёзишга, унинг
келиб чиқиши, мазмунини билишига даъват қилиш эса кейинчалик ишлаб
чиқаришида ёш мутахассиснинг хужжатлаштириш ишлари (масалан,
материалларга буюртма бериш, моддий қийматликларни хисобдан чиқариш,
далолатнома тузиш, йўл варақасидаги юк маълумотномасини тўлдириш)да
хатоликларга йўл қўймаслигини таъминлаши керак.
Шунингдек, техник атамалар устида ишлаш жараёнида турли фанларнинг
бир-бири билан боғлиқлиги (масалан рус тили, тарих, чет тили) таъминланади.
Демак, ҳар бир махсус фан ўқитувчисидан, ишлаб чиқариш таълими
устасидан ўзи дарс бераётган фан бўйича ҳар бир дарсининг 10 дақиқагача
вақтини эгаллаган фойдали амалиёт билан ўтказиш имкони мавжуд. Бунинг учун
мураббийдан бироз ўз устида ишлаб, изланиш, дарс жараёнида фойдаланадиган
техник атамалар жадвалини олдиндан тайёрлаб олиши зарур бўлади.
Таъкидлаш лозимки, атамалар нафақат умумкасбий ёки мутахассислик
фанларида балки аниқ фанларда ҳам бисёр. Масалан, кимё фанини олсак - унда
реакция, пробирка, катализатор, термометр, пипетка, стакан, индикатор,
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-3027
_SJIF:
5.449
https://scientific-jl.com/ped
Volume-84, Issue-1, June -2025
189
катализатор, концентрация, диффузия, штатив, атом, молекула, кислота,
экзотермик, эндотермик, оксидланиш–қайтарилиш, лакмус, эксикатор, колба,
мензурка, реакция каби атамалар мавжуд. Бундай рўйхатларни ҳар бир фанда
чексиз учратиш мумкин.
Масаланинг мухимлигини яна бир жихати бор-ки, унинг ҳам аҳамияти ўта
юқори. Кейинги даврда ҳар бир ўқув юртига таълим соҳасида ҳалқаро
ҳамкорликни кучайтириш талаби қўйилмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг ҳар бир фан
билан боғлиқ материаллар ва сўзларни, техник ва бошқа атамаларни тўғри
талаффуз қилиши, ёзиши шу ўқув юртининг нуфузига таъсир қилади.