Mualliflar

  • Хайрулла Қосимов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.pedagogs.114683

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: Бадиий инновацион таълим чизматасвир рангтасвир профессионал фан техника палитра мойбўёқ акварель гувашь.

Annotasiya

Мақолада бадиий таълим соҳасида мутахассисларни тайёрлаш,  шунингдек ижодий кўникмалар, моҳир рангтасвир усталарини тайёрлашда мутахассислик фанларнини ўзлаштиришг даражаси, фикрларимизда айтиб ўтилганидек бадиий таълимни инновацион ривожлантиришда мутахассисларни амалий машғулотларни педагогик янгиликлар билан ижод қилиш жараёнлари ҳақида фикр юритилади.


background image

“PEDAGOGS”

international research journal ISSN:

2181-3027

_SJIF:

5.449

https://scientific-jl.com/ped

Volume-84, Issue-1, June -2025

22

ТАСВИРИЙ САНЪАТ АСАРИНИ ЯРАТИШДА
КУЗАТУВЧАНЛИК ВА КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИ

Хайрулла Қосимов

Камолиддин Беҳзод номидаги

Миллий рассомлик ва дизайн институти

Чизматасвир кафедраси доцент

АННОТАЦИЯ

Мақолада бадиий таълим соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек

ижодий кўникмалар, моҳир рангтасвир усталарини тайёрлашда мутахассислик
фанларнини ўзлаштиришг даражаси, фикрларимизда айтиб ўтилганидек бадиий
таълимни

инновацион

ривожлантиришда

мутахассисларни

амалий

машғулотларни педагогик янгиликлар билан ижод қилиш жараёнлари ҳақида
фикр юритилади.

Калит сўзлар:

Бадиий, инновацион, таълим, чизматасвир, рангтасвир,

профессионал, фан, техника, палитра, мойбўёқ, акварель, гувашь.

АННОТАЦИЯ

В статье рассматривается процесс подготовки специалистов в области

художественного образования, а также творческих способностей, овладения
профильными предметами при подготовке квалифицированных живописцев,
процессы создания практических занятий специалистов с педагогическими
инновациями в инновационном развитии искусства. образования, как уже
упоминалось, на наш взгляд.

Ключевые слова:

Художественный, инновационный, учебный, рисунок,

живопись, профессиональный, наука, техника, палитра, акварель, акварель,
гуашь.

ABSTRACT

The article discusses the process of training specialists in the field of art education,

as well as creative skills, the level of mastery of specialized subjects in the training of
skilled painters, the processes of creating practical training of specialists with
pedagogical innovations in the innovative development of art education, as mentioned
in our opinion.

Keywords:

Artistic, innovative, educational, drawing, painting, professional,

science, technique, palette, watercolor, watercolor, gouache.

Бугунги кунда таълимни ривожлантиришда амалга оширилаётган

ислоҳотлар инновацион жараёнларнинг фаоллашувига кенг имкониятлар
яратмоқда. Таълимнинг инновацион ривожланишида фақат назариётчи


background image

“PEDAGOGS”

international research journal ISSN:

2181-3027

_SJIF:

5.449

https://scientific-jl.com/ped

Volume-84, Issue-1, June -2025

23

педагогни эмас, балки узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларига
тааллуқли таълимий тарбиявий муассасаларда меҳнат қилаётган амалиётчилар,
раҳбар ходимлар ва педагогикларни педагогик янгиликлар билан ижод қилиш ва
уларни амалиётга жорий қилиш эҳтиёжи оширилмоқда. Бунда педагогик
ижодиёт билан шуғулланиш ва ўзлари янгиликларни яратиш амалиётчи
педагоглар фаолиятининг муҳим белгиларидан бирига айланмоқда. Демакки,
одатда педагоглар янги педагогик технологияларни татбиқ этишга
интилишларини кўрсатади. Бадиий таълимда ҳам инновацион жараёнлар фақат
“замонавий” эмас, балки “анъанавий” педагогик усуллар ва воситаларни ҳам
“педагогик янгилик” сифатида кенг қўлланиши керак. Баддиий таълимда ҳам
умуминсоний қадриятларни, жаҳон халқларининг илғор тажрибасини
ўзлаштириш вазифаси ҳам ҳеч қачон талаба-ёшларни миллий ўзлигини таркиб
топтириш вазифаларига зид бўлмайди. Демак, бадиий таълимда ҳам инновацион
жараёнлар миллий таълим-тарбия вазифаларини амалга ошириш билан
ҳамоҳангдир.

Бадиий таълим соҳасида малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш

борасидаги касбий хусусиятларни ривожлантиришда, шунингдек ижодий
кўникмаларни ўзида номоён қилишда ва ўз йўлини топишда ҳамда моҳир
рангтасвир устаси бўлиб етишишда чизматасвир фани асосий фан ҳисобланади.
Чизматасвир фанини ўрганишдан мақсад бугунги кундаги тасвирий санъат
талабларига мувофиқ бўлғувси мутахассис янги поғоналарни эгаллашдан
иборатдир. Юқорида айтиб ўтилганидек бадиий таълимни инновацион
ривожлантиришда мутахассисларни амалий машғулотларни педагогик
янгиликлар билан ижод қилишни жорий этиш эҳтиёжи оширилмоқда.

Рангтасвирнинг жозибали чиқишида қаламтасвирнинг ўрни беқиёсдир.

Моҳир ижодкор рассом қаламдан фойдаланмасдан ишни бўёқлар билан
тасвирлаши ҳам мумкин. Ижодкор изланиш жараёнида рангтасвирни
қаламтасвир билан бевосита боғлиқлигини яхши билади. Яъни, тасвирланаётган
буюмларнинг фазовий жойлашуви, нисбатларнинг аниқлиги, ранглар уйғунлиги,
нур ва соя ўйини, асрнинг бир бутунликда якунланиши кўп жиҳатдан ижодкорга
боғлиқ. Ижодкор рассом қаламтасвир фанини пухта ўзлаштириб олгандагина,
рангтасвирда кўзланган мақсадга эриша олади. Бадиий таълим йўналишларини
ўзлаштиришда дастлабки қаламтасвирни мукаммал ўзлаштириш зарур.
"Қаламтасвир доимо бизга йўл кўрсатиб турувчи қутб ва компас бўлиб, турли
бўёқлар океанида чўкаётганларга нажот бериш омилидир, - дея таъкидлаган
XVII асрда яшаб ижод қилган француз рассоми Шарль Лебрен. Бундан ташқари
машҳур К.П.Брюллов, И.И.Шишкин, В.Е.Маковский, В.Д.Поленов, И.Е.Репин,
М.А.Врубель,

В.А.Серов,

К.А.Коровин,

А.Абдуллаев,

Ў.Тансиқбоев,


background image

“PEDAGOGS”

international research journal ISSN:

2181-3027

_SJIF:

5.449

https://scientific-jl.com/ped

Volume-84, Issue-1, June -2025

24

З.Иноғомов, М.Набиев, Р.Аҳмедов, Б.Жалолов, А.Мирзаев, А.Икромжонов ва
И.Хайдаров кабилар қаламтасвир усталаридир.

Ижодкор рассом асарларида инсониятнинг ҳамиша гўзалликка интилиб

яшаши, гўзалик, ҳаётдаги барча нарсаларни гўзаллик тимсолида тасвирлайди.
Борлиқдаги барча нарсалар узвийликда ривожланади ва бунда тасвирий санъат
ва қаламтасвир фанининг аҳамияти каттадир. Етук, моҳир рассомларнинг
яратган асарлари шуниси билан диққатга сазоворки, композицион ечими,
мавзунинг долзарблиги, иссиқ ва совуқ рангларнинг ўзаро ҳамоҳанг уйғунлиги
билан ажралиб туради. Рангтасвир асарларида нозик пластик шаклнинг
мавжудлиги, нисбатларнинг мутаносиблиги, ҳажм, фазовий сифатлар ҳам муҳим
ўрин тутади. Рассом натурадаги ана шу жиҳатларни тўлақонли акс эттира
олсагина тассаввуридаги мақсадига эриша олади яратилаётган асар дунёга
келади. Агарда бу жиҳатлар мавжуд бўлмаса, асар ўта эҳтиётсизлик, пала-
партишлик билан ишланган сифатсиз ишга айланиб қолади.

Бадиий таълимда чизматасвирни ўқитиш жараёнида кўриш, идрок этиш ва

англаш асосий мезондир. Чунки тасвирий санъат асарини яратишда чизматасвир
бизга ёрдамчи. Чизматасвир мусаввир учун шакилни ўрганувчи восита ҳамда
буюмни қиёфасини очиб беришда сўзлашувчи сифатида фойдаланиш мумкин ва
борлиқни идрок этиш, томошабин билан мулоқоти жараёнида унга ўз тасирини
ўтказади. Кўриш аъзоларимиз ташқи дунёни қабул қилиш жараёнида бизнинг
онгимизга придметларни турли сифатини ҳис қилиш имконини беради.
Жумладан ранг, шакил, фазовий кенглик, ҳаракат ва ҳаракатсизликдир.
Инсонлар оламни ҳар хил кўрадилар, бунга уларнинг дунё қараши, тарбияаси,
маданий даражаси каби ҳолатлар сабаб бўлади. Чунки мусаввирнинг кўриш
қобилияти ўткир ва идвидуалдир. Мусаввир кўраётган барча нарсалар ҳар доим
ҳам тасвирлаш учун муносиб бўлавермайди. Рассомни бирор бир жисм ёки ҳолат
қизиқтириб қўйса албатта таҳлил қилади ва асар яратишга киришади.

Мусаввирнинг ижодий услубида айнан атроф муҳитни кузата билиш

қобилияти билан бирга кўриш қобилиятини доимий машқлар орқали
мукамаллатириб боради. Кузатувчанлик билан борлиқни ранглар орқали
тасвирлашда рассом қоблиятини янги таассавурларини бадиий қарашларига
бағишлайди. Рассомнинг бутун ижоди давомида кузатиш ва таассуротлари билан
ижод қилади.

Танқидий кузатишни билиш, жумладан натура ҳақида тасаввурга эга бўлиш,

кейин умумий хулосага келиш, буларнинг барчаси умумий қарашни яъни яхлит
кўришни мустаҳкамлайди. Шу сабабли ижодкорлар орасида яхлит кўриш
профессионал кўриш деб ҳам юритилади. Жисимни ёки ҳолатни кўриш ва ўзига
хослигини ажратиб олиш алоҳида бўлакларни узвийлигини ажрата билиш яҳлит
кўришнинг асосий меъёрларидан биридир. Рассом оддий инсонлар


background image

“PEDAGOGS”

international research journal ISSN:

2181-3027

_SJIF:

5.449

https://scientific-jl.com/ped

Volume-84, Issue-1, June -2025

25

эътиборсизлик билдирадиган ҳолатларга, ўзгача кўриб ўз хотирасида муҳим
характерли ҳолатларнигина сақлаб ижодий жараёнида қўллай билади. Шу
сабабли ижодкорлар орасида қараш мумкин кўриш мушкул деган муҳим ибора
бор. Нигоҳли хотира доимий эслаб қолиш машиқлари жарёнида ривожланади.
Бу қобилият мусаввирларда кузатувчанлик натижасида вжудга келади. Кўплаб
йиғилган таассуротлар хотира еғиндисини бойитади ва кейинчалик иш жарёнида
зарур бўлган манбаларни хотира заҳирасидан олиб қўллайди. Кўплаб буюк
рассомлар бетакрор кўриб эслаш қобилятига таяниб ижод этишган. Кўриш
хотираси мусавирда атрофимизни ўраб тургувчи оламнинг базилари турғунлик
ҳолатида, базилари тез ҳаракатда масалан табиат холатлари, жисимларнинг
турли тезлиги эса оддий инсон бу гўзалликдан фақатгина таъсирланса, мусаввир
ҳоҳ қисқа муддатда ҳоҳ узоқ муддатда яхлит ўзига хос холатни ёки шакилни
ўрганиб кўриш хотирасига мухирлаб қўя олади. Кейинчалик у ўз асарларида
теккис юзада жонли қилиб тасвирлашда ўша кўриш хотираси айнан кўмакчидир.
Демак хулоса қилиб айтганда мусавир бўлмоқчи бўлган инсон олдида тўртта
муҳум масала қўйилади. Бирон бир тасвир чизиш жараёнида тасвир воситалари
унсурларини ўзаро мутоносиб бўлишига, яъани композиция, чизматасвирда
харакат ва сокинлик, нур ва соя нисбатлар ўлчами тўғри акс этишига эътибор
бериш лозим бўлади.

Тасвир мавзуни ва тимсолининг ҳис этиш,турли жисимлар шакли, инсонлар

феъл атворини ўрганишда таржимон вазифасини ўташи хам мумкун.
Чизматасвирнинг бутун тизими, ўқув вазифалари талабаларнинг бадиий
тимсоли, дунё қараши ва тафаккурини ривожлантиришга,унинг мустақил
ижодкор бўлиб етишишига кўмаклашуви зарур. Чизматасвир бевосита пластик
анатомия,перспектива, ашёлар технологияси фанлари билан узвий боғлиқдир.
Мазкур фанни ўзлаштиришда кўриш қобилияти кузатувчанлик, яхлит кўриш
ҳамда кўриш хотираси жуда муҳумдир. Жумладан, кўпчилик инсонларда
ҳаловатнинг йўқлиги, қалбдаги туйғуларнинг ҳам тинч ва сокин эмаслиги
уларнинг фаолияти, қизиқиш доираларида ўз аксини топмоқда. Масалан, санъат
асарларини томоша қилишаётганларида ортиқча ҳиссиётларга берилмайдилар,
улардан етарли даражада эстетик завқ ола билмайдилар, яъни бундай пайтда
баъзан уларни бефарқлик қамраб олади. Бошқача айтганда, одамларда
атрофмуҳитдаги ўзгаришлардан таъсирланиш кучи эстетик мазмундаги
ҳиссиётлар ўрнини эгаллаб боради. Бугун томошабиннинг истаган
воқеаҳодисани, жумладан, санъат асарларини ўз хоҳоши ёки хоҳишидан ташқари
кўриш имкониятлари мавжуд: булар - ривожланган телевидение, интернет
тармоқлари ва турли визуал ахборот олиш манбалари ва ҳоказо. Албатта, бу
жараёнлар санъат олами вакилларини ҳам чеклаб ўтмайди.


background image

“PEDAGOGS”

international research journal ISSN:

2181-3027

_SJIF:

5.449

https://scientific-jl.com/ped

Volume-84, Issue-1, June -2025

26

Сўнгги йилларда кўпгина рассомларнинг асарларида турли ранг ва

чизиқларнинг фавқулотда намоён бўлиши, шунингдек, турли композицион
ечимлар қўллашга интилиш кучайиб, ижодкорнинг шу каби унсурлар орқали
реал ҳаётга мос бўлмаган тасвирлар яратишга иштиёқи баланд эканлигини
кўриш мумкин. Бундай асарларда ижодкорнинг қандайдир фалсафий фикрларни
айтишга интилиши яққол сезилиб, уларда ноанъанавий талқинлар орқали
томошабинга таъсир ўтказиш тенденцияси сақланиб қолади. Бу жараёнларни биз
тасвирий санъатда юзага келган турли оқим ва йўналишлар ва уларнинг
номланиши билан изоҳлаймиз.

Хулоса қилиб айтганда, Мамлакатимиз президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

“...бизнинг энг катта бойлигимиз - бу халқимизнинг улкан интеллектуал ва
маънавий салоҳияти. Бу салоҳиятни яратиш ва кўпайтиришда ҳурматли
зиёлиларимиз - илм - фан ва техника намояндалари, биринчи навбатда, қадрли ва
ҳурматли академикларимиз, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларининг
вакиллари бутун вужудини бериб, фидокорона меҳнат қилаётганларини биз
яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Ана шу заҳматкаш инсонларнинг илмий ва
ижодий изланишларини ҳар томонлама қўллаб -қувватлаш, улар учун зарур
шарт-шароитлар яратишни биз ўзимизнинг бирламчи вазифамиз сифатида
кўришимиз даркор”,- деб айтганлари бежиз эмас. Бадиий таълимдаги
инновацион жараёнларда анъанавий педагогик маданиятимиз бойликлари янги
маъно касб этади, Янги Ўзбекистоннинг равнақ топишидаги улуғвор
вазифаларни амалга оширишга келажак авлодни тайёрлаш мақсадларига хизмат
қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ш.М.Мирзиёев. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини

биргаликда барпо этамиз. -Т.: Ўзбекистон, 2016.-13 б.

2. Р.Жуманиёзов. Нутқий маҳорат. -Т.: Адолат, 2005.
3. Н.Азизхўжаева. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. - Т.:

2006

4. А.Суаймонов, Б. Жабборов. Тасвирий санъатда оқим ва йўналишлар. -

Тошкент: 2008.

5. Н.Абдуллаев. Санъат тарихи. - Тошкент: 1986 йил.
6. Ойдинов Н. Узбекистон тасвирий санъати тарихидан лавхалар. - Тошкент:

Ўқитувчи, 1997.

Bibliografik manbalar

Ш.М.Мирзиёев. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -Т.: Ўзбекистон, 2016.-13 б.

Р.Жуманиёзов. Нутқий маҳорат. -Т.: Адолат, 2005.

Н.Азизхўжаева. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. - Т.: 2006

А.Суаймонов, Б. Жабборов. Тасвирий санъатда оқим ва йўналишлар. -Тошкент: 2008.

Н.Абдуллаев. Санъат тарихи. - Тошкент: 1986 йил.

Ойдинов Н. Узбекистон тасвирий санъати тарихидан лавхалар. - Тошкент: Ўқитувчи, 1997.