“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
https://scientific-jl.com/ped
Volume-79, Issue-1, April -2025
174
ТЕРГОВ ҚИЛИШГА ЁКИ СУД ИШЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШГА
АРАЛАШИШНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Юсупова Қ
Қорақалпоқ давлат университети магистранти
Жиноят ҳуқуқи бўйича шахснинг қилмишида жиноят қонунида белгиланган
аниқ
жиноят
таркиби
барча
белгиларининг
мавжудлиги
жиноий
жавобгарликнинг ягона асоси бўлиб ҳисобланади. Шу боис, шахснинг содир
этган қилмиши жиноят қонунининг аниқ моддасида назарда тутилган бўлсагина,
у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шахснинг муайян жиноятни содир этишда айбдорлиги масаласини
ҳал этишда тергов органлари, прокурор ёки суд у содир этган қилмишнинг барча
белгиларини қамраб олувчи жиноий-ҳуқуқий нормани танлашлари, яъни унинг
қилмишини квалификация қилишлари керак.
Квалификация сўзи лотинча “quаlis” – “қандай”, “қандай сифатли”
ва “fасiо” – “қилиш” маъноларини англатади. Таъкидлаш жоизки, жиноятларни
квалификация қилиш суриштирув, дастлабки тергов ва суд органлари томонидан
амалга оширилиб, суднинг қонуний кучга кирувчи якуний ҳукми билан
мустаҳкамланади
1
. Жиноятларни квалификация қилиш жиноят ҳуқуқи
назариясида ҳуқуқшунос олимлар ўртасида турлича талқин этилади. Хусусан
В.Н.Кудрявцевнинг назарида “жиноятни квалификация қилиш – қилмишга
юридик баҳо беришни, ушбу жиноят аломатларини акс эттирган тегишли
жиноий-ҳуқуқий нормани кўрсатишни билдиради”
2
.
Жиноятларни квалификация қилиш – бу содир этилган қилмиш белгилари
билан ЖК Махсус қисмида назарда тутилган жиноят таркиби белгиларининг
бир-бирига тўлиқ мос келишини аниқлаш ва юридик жиҳатдан
мустаҳкамлашдир.
М.Ҳ.Рустамбоев ва Р.Кабулов жиноятларни квалификация қилиш
тушунчасини кенг ва тор маънода шарҳлаганлар. Яъни, тор маънода
квалификация қилиш жиноий-ҳуқуқий нормаларга мувофиқ келувчи ижтимоий
хавфли қилмишнинг ҳуқуқий баҳосидир
3
. Кенг маънода эса, квалификация
муайян мантиқий жараён бўлиб, ЖК Махсус қисмида назарда тутилган
1
Кабулов Р. Жиноятларни квалификация қилиш: Дарслик. / Р.Кабулов, А.А.Отажонов, И.А.Соттиев ва бошқ. – Тошкент:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. – Б. 7.
2
Кудрявцев В.Н. Общая теория квалификации преступлений. – М., 2001. – С. 4.
3
Кабулов Р. Жиноятларни квалификация қилиш: Дарслик. /Р.Кабулов, А.А.Отажонов, И.А.Соттиев ва бошқ. – Тошкент:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. – Б. 9.
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
https://scientific-jl.com/ped
Volume-79, Issue-1, April -2025
175
ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг қилмишида жиноят таркиби
мавжудлигини аниқлаш бўйича муайян шахсларнинг фаолияти ҳисобланади
4
.
Шунингдек, жиноят ҳуқуқи назариясида олимлар томонидан жиноятларни
квалификация қилиш тушунчаси турлича таърифланади. Биринчидан,
“жиноятларни квалификация қилиш бу муайян қилмишнинг жиноят қонунида
кўзда тутилган у ёки бу жиноят таркибининг белгиларига мос келиши”
5
,
иккинчидан, “жиноятларни квалификация қилиш содир этилган қилмишнинг
белгилари ва жиноят таркибининг белгилари ўртасидаги аниқ мос келишини
аниқлаш ва юридик мустаҳкамлашдан иборат”
6
, учинчидан, “жиноятларни
квалификация қилиш содир этилган қилмишни жиноят-ҳуқуқий баҳолаш, унинг
белгиларини энг тўлиқ таърифлайдиган жиноят-ҳуқуқий меъёрни танлаш ва унга
нисбатан қўллашдир”
7
, тўртинчидан, “жиноятларни квалификация қилиш – бу
содир этилган қилмишда ижтимоий хавфли қилмишнинг белгилари Жиноят
кодекси Умумий ва Махсус қисмининг меъёрларида кўзда тутилган жиноят
таркибининг белгиларига мос келишини аниқлаш ҳамда Кодекснинг у ёки бу
моддасининг қўлланиши тўғрисида хулосага келишдир”
8
, бешинчидан,
“жиноятларни квалификация қилиш ҳар доим жиноят қонунининг бирор
нормасини танлаш ва уни қўллаш билан боғлиқ бўлади. Квалификация
натижасида қилмишнинг белгилари билан конкрет жиноят таркиби белгилари
ўртасидаги
мувофиқлик
аниқланади”
9
,
олтинчидан,
“жиноятларни
квалификация қилишни жиноятнинг белгиларини ва меъёрнинг белгиларини
таққослаш каби таърифлашга қўшилмайди. Бу абстракт қонун ва ижтимоий
ҳодиса – жиноят гўёки турлича категориялардир”
10
каби таърифлар мавжуд.
“Жиноят квалификацияси” атамасининг икки хил маъносига эътибор
қаратамиз: а) қонун қўлловчи мансабдор шахслар (суриштирувчи, терговчи,
прокурор, судья)нинг асосий вазифаси содир этилган ҳуқуқбузарликлар
4
Рустамбаев M.Ҳ. Ўзбекистан Республикаси жиноят хукуки курси. Махсус кисм. Т.3: Шахсга карши жинояглар. Тинчпик
ва хавфеизликка карши жинояглар: Дарслик. – Тошкент, 2011. – Б. 11.
5
Гаухман Л.Д. Квалификация преступлений: закон, теория, практика. – М., 2005. – С. 3.; Герцензон А.А.
Квалификация преступлений. – М., 2007.; Андреев И.В. Теоретико-правовме основм квалификации преступлении:
Автореф. дисс... канд. юрид. наук. – Омск, 2000. – С. 21.
6
Кудрявцев В.Н. Общая теория квалификации преступлений. – М., 1999. – С. 14.; Благов Е.В. Приминение уголовного
право (теория и практика). – СПб., 2004. – С. 505.; Колоссовский В.В. Квалификационные ошибки. – СПб.:
Юридический центр Пресс, 2006. – С. 157.
7
Коржанский М.И. Квалификация преступлений. – Киев, 2000. – С. 10-11.; Левицкий А.Г. Квалификация
преступлений. – М., 2001. – С. 140.; Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации. / Отв. ред. В.М.
Лебедев. – М.: Юрайт-Издат, 2004.
8
Рустамбоев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Т.3. Махсус қисм. Шахсга қарши жиноятлар.
Тинчликка қарши жиноятлар. – Тошкент: ИЛМ ЗИЁ, 2011. – Б. 6.; Якубов А.С. Теоретические проблемы
формирования правовой основы учета о преступлении. – Ташкент, 2000.
9
Иногамова Хегай Л.В. Конкуренция норм об освобождении от наказания. // Государство и право. – 2000. – № 2. – С.
57-64.; Павлов В.Г. Квалификация преступлений со специальным субъектом. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2011.
– С. 374.; Левицкий А.Г. Квалификация преступлений. – М., 2001. – С. 140.
10
Тарарухин С.А.
Понятие и значение квалификации преступлений: Учебное пособие. – Киев, 1990. – С. 6.; Шишов
О.Ф. Теоретические проблемы квалификации преступлений. – М.: Юность, 1988. – С. 11.
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
https://scientific-jl.com/ped
Volume-79, Issue-1, April -2025
176
белгиларини Жиноят кодексининг Махсус қисм моддаларида кўрсатилган
жиноят таркиби аломатлари билан солиштириш; б) жиноят қонунчилигида
кўрсатилган ижтимоий хавфли қилмишга давлат ва ҳуқуқ соҳаси томонидан
берилган жиноят ҳуқуқий баҳо.
Жиноятларни квалификация қилишнинг мақсади ва вазифаларига
тўхталадиган бўлсак, аввало, квалификация қилишнинг мақсади ижтимоий
хавфли қилмишни содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун
ҳуқуқий асос мавжудлигини аниқлашдир.
Содир этилган жиноятни тўғри квалификация қилишни таъминлаш
– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаларидан биридир.
Жиноятни квалификация қилишда содир этилган қилмиш юридик таҳлил
қилинади: тажовузнинг объекти аниқланади, унинг конкрет белгилари
тавсифланади, объектив ва субъектив томонлари, субъектини характерлайдиган
белгилари аниқланади. Бундай таҳлил содир этилган қилмишда қандай
жиноятнинг таркиби мавжудлиги ва ушбу қилмишни содир этган шахсни
ЖКнинг қайси моддаси билан жавобгарликка тортиш мумкинлиги ҳақида бир
фикрга келишга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикасида “жиноятни квалификация қилиш” атамасининг
ҳар хил қўлланилишига тўхталадиган бўлсак. Бугунги кунда жиноятни
квалификация қилиш тушунчаси турлича номлар билан хусусан, малака қилиш,
малакалаш, тавсифлаш, квалификация қилиш каби атамалар билан номланиб
келмоқда. Мазкур ҳолатни биз танқидий баҳолаб қуйидагиларни таъкидлаймиз:.
биринчидан, жиноят юқорида таъкидлаганимиздек давлат, жамият, инсон
учун хавфли саналса, ҳуқуқни қўлловчи яъни жиноятни квалификация қилувчи
шахс уни малака қилмайди аксинча содир этилган ижтимоий хавфли қилмишни
жиноят эканлигини аниқлайди. Жиноятнинг малакаси бўлмайди ва у қонунни
қўлловчи томонидан ҳам малака қилинмайди;
иккинчидан, жиноятнинг тавсифи деб номланиши борасида ҳам эътироз
билдирамиз. Тавсиф одатда ижобий нарсаларга ва ҳолатларга берилиб, салбий
нарсалар ва ҳолатлар сифатланади. Жиноят ижтимоий маданий, аммо салбий
ҳодиса
11
бўлганлиги боис уни тавсифланмайди.
Ҳар қандай қонунни амалиётда аниқ, бир хилда, одилона қўлланилиши
билан бирга тил ва услуб жиҳатдан ҳам мукаммал бўлмас экан, у ўз олдига
қўйган мақсад ва вазифаларини бажарилишини мураккаблаштиради. Қонунни
қўллашда ҳам битта сўз бир маънони англатса уни қўллаш ҳам осон, аниқ ва
равон бўлади.
11
Рустамбоев М.Ҳ., Абдухолиқов С.О. Ҳуқуқ методологияси: ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш асослари
(жиноят ҳуқуқида универсал алоқадорлик масалалари). – Тошкент: ИЛМ ЗИЁ, 2008.
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
https://scientific-jl.com/ped
Volume-79, Issue-1, April -2025
177
Фикримизча, мазкур номланишлар хорижий ва рус тилидан таржима
қилинганда кўпроқ нотўғри талқин қилиниб қўлланилмоқда. Бунга сабаб кўп
сўзларни дастлаб рус тилига таржима қилиниб сўнг эса ўзбек тилига таржима
қилинмоқда. Маълумки, хорижий сўзларни одатда бошқа тилдан ўзбек тилига
таржима қилинаётганда ўша сўзни тўғри таржима қилиш учун луғатдан
фойдаланилади. Бизнинг фикримизча ҳар бир хорижий кўринган сўзни таржима
қилишда ва қўллашда ўша тилнинг луғатидан ҳамда ўзбек тилининг изоҳли
луғатидан
фойдаланиш
мақсадга
мувофиқ
бўлиб,
бу
юқоридаги
номутаносибликни бартараф этади. Чунки квалификация сўзини изоҳли
луғатдан кўрганимизда у рус тилидан эмас, аксинча, лотин тилидан кириб келган
сўзлигини аниқладик.
Демак, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан жазо ёки
бошқа ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун қонуннинг қайси нормаси
бузилганлигини, қилмишда қандай жиноят таркиби белгилари борлигини уни
“малакалаш” орқали эмас аксинча “жиноятларни квалификация қилиш”
воситасида аниқланади. Аниқроқ қилиб айтганда квалификация (юридик баҳо)
жиноят процессининг барча босқичларида амалга оширилади. Дастлаб
у бирламчи хусусиятга эга бўлади. Содир этилган қилмиш ҳақида батафсил
тўлиқ маълумотлар тўпланганидан сўнг қилмишга тўғри, аниқ ҳуқуқий баҳо
берилади
12
.
Биз тадқиқот олиб бораётган ЖКнинг 236-моддаси тергов қилишга ёки суд
ишларини ҳал этишга аралашиш учун назарда тутилган қилмишни
квалификация қилишда жиноятнинг объекти суд органларининг мустақиллиги
ва обрўйи, суриштирув, тергов, прокуратура органларининг жиноий ишларни
тергов қилиш ва (ёки) судларнинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий
ишларни ҳал қилиш каби нормал фаолияти ҳисобланади.
Объектив томондан жиноят ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона
ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурорга
ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарор чиқарилишига
эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир
ўтказишда ифодаланади. Бу таъсир ўтказиш турли хил шаклда амалга
оширилиши мумкин. Масалан, оломондан фойдаланган ҳолда турли хил
чиқишлар, тергов органи ёки суд биноси ёнида туриб турли хил таҳдидлар,
қўрқитишлар кўринишида бўлиши мумкин. Ушбу жиноят нормаси бугунги
кунда амалда деярли асосий жиноят нормаси эмас қўшимча норма сифатида
қўшилиб квалификация қилинади. Негаки, тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал
12
Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм: Дарслик. / Р.Кабулов, А.Отажонов ва бошқ. Масъул муҳаррир: Ш.Т.Икрамов.
– Tошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2014. – Б. 16.
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
https://scientific-jl.com/ped
Volume-79, Issue-1, April -2025
178
этишга аралашиш доимо турли хил шаклда амалга оширилиб, бошқа бир жиноят
таркибини ташкил этгандек бўлади гўёки.
Масалан, М. терговдаги ишни ҳал қилиш учун терговчи П.га 1000 АҚШ
долларини пора тариқасида бераётганда қўлга олинди. М.нинг қилмиши
дастлабки тергов томонидан пора бериш сифатида ЖК 211-моддаси 1-қисми
билан квалификация қилинган. Бир қарашда ҳақиқатдан ҳам пора бериш
жинояти содир этилаябди, шу билан биргаликда ушбу ҳолатда пора бериш ишни
ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида
терговчига қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишнинг бир шакли сифатида
баҳоланиши ҳам мумкин.
Субъектив томондан тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш
фақат тўғри қасддан содир этилади, яъни шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий
хавфлилигини билади, қонунга зид ва адолатсиз қарор чиқарилишини хоҳлайди.
Ушбу жиноятнинг мотиви шахсий манфаатдорлик, ғаразли ният ва бошқалар
бўлиши мумкин.
Субъектив томоннинг зарурий белгиси аралашиш қандай мақсадда содир
этилганлиги ҳисобланади.
ЖК 236-моддаси билан квалификация қилишда доимо қилмиш нимага
қаратилганлигини яъни қай даражада аралашиш юзага келаётганлигини билиш
катта аҳамиятга эгадир. Масалан, терговни бошқа йўналишда олиб бориш
тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурордан илтимос ёки талаб қилиш,
судья ёки халқ маслаҳатчисидан ваъда берилган фойда ёхуд манфаат эвазига
ишни муайян йўналишда олиб боришни талаб қилиш, таҳдид қилиш билан
қўрқитиш, ўзи яхши танийдиган суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки
халқ маслаҳатчиси орқали тергов ёки суд ишини ўзининг фойдасига ҳал этишга
уриниш, маслаҳат бериш ёки давлат ҳокимияти мансабдор шахси орқали йўл-
йўриқ бериш кабиларда тергов ёки суд ишларига аралашиш деб квалификация
қилиниши лозим. Шунингдек, аралашиш ёки таъсир этиш, улар аниқ бир ишга
тааллуқли бўлса, жиноят таркибини ташкил этади. Жазо чорасини кучайтириш
ёки камайтиришга, умуман ёки бирон-бир жиноят турини аниқлашга қаратилган
аралашиш, фуқаролар ёки корхона, муассаса ва ташкилотлар бошлиқларининг
тергов ёхуд суд органларига меҳнат жамоаси аъзосига нисбатан бошқа эҳтиёт
чорасини қўллаш, шартли ҳукм қилиш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазони қўллаш ёки, уларнинг фикрича, ишга дахлдор бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш билан боғлиқ мурожаатномалари ёхуд
илтимосномалари, маслаҳат ёки таклиф қилиш умумий кўринишга эга бўлса,
тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб ҳисобланмайди.
Бундан ташқари, тайёрланаётган ёки содир этилган жиноят тўғрисида хабар
бериш, ишга дахлдор янги далилларни келтириш, мансабдор шахслар устидан
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
https://scientific-jl.com/ped
Volume-79, Issue-1, April -2025
179
шикоят бериш тергов, прокурор, суд органларининг фаолиятига аралашиш деб
топилмаслиги керак. Ушбу жиноятларни квалификация қилишда юзага
келадиган муаммолардан бири аралашиш шакллари, турлари ва даражалари
Жиноят кодексида айнан келтирилмаган ёки бу тўғрисида тушунтириш берувчи
бирор бир Олий суд Пленум қарори мавжуд эмас. Агар ушбу тергов қилиш
фаолиятига ёки суд ишларига айнан қайси шаклда таъсир этиш ёки аралашиш
ЖК 236-модда таркибига гипотеза кўринишида киритилса ёки Олий суд Пленум
қарори бу борада аниқ тушунтириш берса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб
ҳисоблаймиз.
Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш билан боғлиқ
жиноятларни квалификация қилишда таҳлил қилиниши зарур бўлган энг муҳим
масалалардан бири ушбу жиноятни ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлаш
ҳисобланади. Бундай жиноятлар рўйхатига ЖК 97-моддаси 2-қисми “г” бандида
назарда тутилган ўз хизмат бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки
унинг
яқин
қариндошларини
қасддан
ўлдириш,
112-моддаси 3-қисмида жавобгарлик белгиланган ўз хизмат бурчини бажариши
муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан ўлдириш
ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, 211-моддасида назарда тутилган пора
бериш ҳамда 219-моддасида жавобгарлик белгиланган ҳокимият вакилига ёки
фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш ва бошқа
жиноятларни киритиш мумкин.
Ўз хизмат бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин
қариндошларини қасддан ўлдириш (ЖК 97-моддаси 2-қисми “г” банди) ҳамда
тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш (ЖК 236-моддаси)
жиноятларини таҳлил қилсак. ЖК 97-моддаси 2-қисми “г” бандида назарда
тутилган хизмат бурчини бажариш деганда, ҳар қандай муассаса, корхона ва
ташкилотда ишлайдиган ва хизмат ёки бошқа иш бўйича ўз зиммасига
юклатилган мажбуриятларни бажараётган ҳар қандай шахснинг фаолияти
тушунилади
13
. Яъни, ЖК 236-моддасида назарда тутилган суриштирувчи,
терговчи, прокурор ёки судья ушбу жиноятда жабрланувчи ҳисобланади.
М.М.Кадировнинг қайд этганидек, айбдор хизмат бурчини бажараётган
жабрланувчига ўзининг хизмат бурчини бажарашига тўсқинлик қилган ҳолатда
жабрланувчини
ҳаётдан
маҳрум
қилса,
унинг
қилмиши
ЖК
97-моддаси 2-қисми “г” банди билан квалификация қилинади
14
. Бундан келиб
чиқадики, тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашган ҳолда
суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьяни ўлдириш ўз хизмат бурчини
13
Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Махсус қисм. Т.2. – Тошкент: Yuridik
аdаbiyоtlаr publish, 2021. – Б. 24-25.
14
Кадыров М.М. Уголовное право Республики Узбекистан. Особенная часть: Учебник. – Ташкент: Адолат, 1997. – С. 24.
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
https://scientific-jl.com/ped
Volume-79, Issue-1, April -2025
180
бажариши муносабати билан шахсни қасддан ўлдириш сифатида ЖК
97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жавобгарликка тортилади.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан
муайян кўрсатма ёки тушунтириш берилмаган, аммо шунга ўхшаш
муносабатлар юзасидан айрим тушунтиришлар берилган. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги
“Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
13-сон қарорининг 9-бандига кўра, хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият
вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш билан
боғлиқ ҳолда уни қасддан ўлдириш ЖК 219-моддасининг тегишли қисмида
ҳамда 97-моддаси иккинчи қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятлар
мажмуи бўйича квалификация қилинади
15
.
Ушбу аналогиядан келиб чиққан ҳолда, бизнингча, агар суриштирувчи,
терговчи, прокурор ёки судьянинг ўлими айбдор шахснинг тергов қилишга ёки
суд ишларини ҳал этишга аралашиши муносабати билан содир этилган бўлса,
бундай қилмиш ЖК 236-моддаси тегишли қисми ҳамда 97-моддаси иккинчи
қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация
қилиниши зарур.
Хорижий тажриба ўрганилганда, бу борада ўзига хос тажриба мавжудлиги
аниқланди. Жумладан, Россия Федерацияси ЖКда
16
қасддан одам ўлдириш (ЖК
105-моддаси) ҳамда тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга тўсқинлик
қилиш (ЖК 294-моддаси) жиноятларининг махсус таркиби сифатида ЖК 295-
моддасида одил судлов ёки дастлабки терговни амалга оширувчи шахснинг
ҳаётига тажовуз қилиш жинояти учун алоҳида жавобгарлик белгиланган. Унга
кўра, судьянинг, суд маслаҳатчисининг ёки одил судловни амалга оширишда
иштирок
этувчи
бошқа
шахснинг,
прокурорнинг,
терговчининг,
суриштирувчининг, ҳимоячининг, экспертнинг, мутахассиснинг, Россия
Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимининг,
шунингдек, уларнинг қариндошларининг ҳаётига тажовуз қилиш судда иш
юритиш ёки материалнинг кўриб чиқилиши, дастлабки терговни амалга ошириш
ёхуд ҳукм, суд қарори ёки суднинг бошқа ҳужжатларини ижро этиш муносабати
билан ушбу шахсларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида ёки
уларнинг хатти-ҳаракатлари учун ўч олиш мақсадида содир этилган бўлса, ўн
икки йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш, икки йилгача
15
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 13-сон қарори. // www.leх.uz/dосs/1455961
16
Уголовный
кодекс
Российской
Федерации
от
13.06.1996
N
63-ФЗ
(ред.
от
24.09.2022).
//
www.соnsultаnt.ru/dосument/соns_dос_LАW_10699/dd7eb92bс48d1575696eа7аfа9с2e0987d7634с2/
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
https://scientific-jl.com/ped
Volume-79, Issue-1, April -2025
181
озодликни чеклаш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан
жазоланади.
Шунга ўхшаш нормалар Украина ЖК 379-моддаси (одил судлов билан
боғлиқ фаолиятини амалга ошириш муносабати билан судьянинг, халқ
маслаҳатчиси ёки судьясининг ҳаётига тажовуз қилиш)
17
, Қозоғистон ЖК
408-моддасида (Одил судловни ёки судгача терговни амалга оширувчи шахснинг
ҳаётига тажовуз қилиш)
18
белгиланган.
Ушбу мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, биз Ўзбекистон
ЖКни қуйидаги мазмундаги
236
2
-модда
билан тўлдиришни таклиф этамиз:
“
236
2
-модда. Одил судлов ёки дастлабки терговни амалга оширувчи
шахснинг ҳаётига тажовуз қилиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ҳаётига тажовуз қилиш
ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш ёки
адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёхуд қарор чиқарилишига эришишни
кўзлаб ушбу шахсларнинг қонуний фаолиятига аралашиш ёки ушбу
шахсларнинг хатти-ҳаракатлари учун ўч олиш мақсадида содир этилган бўлса, –
ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш
ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади”.
17
Уголовный кодекс Украины от 5 апреля 2001 года № 2341-III. // www.оnline.zаkоn.kz/Dосument/?dос_id=30418109
18
Уголовный кодекс Республики Казахстан (с изменениями и дополнениями по состоянию на 12.09.2022 г.). //
www.оnline.zаkоn.kz/dосument/?dос_id=31575252#sub_id=0