Barcha maqolalar
Наманганда жадидчилик ҳаракати ва маданий тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик алоқалари тарихидан
Ушбу мақолада Россия империяси мустамлакачили шароитида Наманган уездидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёт, жадидчилик ҳаракатининг кириб келиши ва миллий тараққийпарварлик ҳаракатида татар маърифатпарварлари билан ҳамкорлик масаласи ёритилган
Наименования государственных должностных лиц в памятниках русской письменности
В данной статье представлена группа слов, которые обозначают наименования государственных должностных лиц. Рассмотрены воевода, голова, посол, гонец. Авторы показали в целом же дипломатические терминологические системы и в России, и в Англии в XVI–XVII веках, которые находились в процессе поиска и выработки однозначных соответствий.
Надрмуҳаммадхон даврида Фарғона водийси
Ушбу мақолада Надрмуҳаммадхон (1642-1645) даврида Бухоро хонлигининг шарқий ҳудуди бўлган Фарғона водийсининг сиёсий ҳаёти манбалар ва илмий адабиётлар орқали таҳлил этилган.
Навоий вилоятида касаначилик ва қўл меҳнати
Глобаллашув даврида асллар ва эркаклар хукук хамда имкониятларининг тенглиги БМТ томонидан асосий кадриятлардан бири сифатида тан олиниши билан биргаликда Узбскистонда хам бу сиёсатга давлат ахамияти даражасида каралди. Аёллар хукукларини кснгайтириш 2000 йилда 191 давлатнинг, шу жумладан, Узбекистоннинг, 147 нафар давлат рахбарлари ва вакиллари кабул килган хужжат - БМТнинг Минг йиллик Деклорациясига мувофик шакллантирилган минг йилликнинг ривожланиш максадларидан бири булди.[1, - Б. 6] Хориж тадкикотчиларининг берган маълумот-ларига кура, дунёда хотин -кизлар билимининг ошиши ахоли жон бошига тугри келадиган ялпи ички махсулотнинг усиши билан боглик булган.[2, -Б. 28]
Мутриб хонахароб хаёти ва ижодининг урганилиши
Макола Мутриб Хонахароб хаёти ва фаолиятига дойр илмий тадкикотлар тахдилига
багишлаигаи.
Мутриб хонахароб ва унинг адабий мероси
Монографияда XIX аср охири – XX аср бошлари Хоразм адабий муҳитида фаолият юритган Муҳаммад Ҳасан Мутриб Ҳожи Табиб ўғли (1853-1923) ҳаёти ва адабий мероси қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида тадқиқ қилинган. Шоир шеърияти қўлёзмаларининг илмий-монографик тавсифи амалга оширилган. Мутриб шеърлари қиёсий-матний таҳлил этилиб, лирик асарлари матншуносликнинг матн тарихи, таҳрири ва талқини сингари назарий масалалари кесимида ўрганилган. Бирламчи манбалар асосида ижодкор лирик шеърларининг ишончли матнлари тикланган.
Монография матншунослик ва адабий манбашунослик, ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш даври адабиёти билан қизиқувчи олимлар, тадқиқотчилар ва филолог мутахассислар учун мўлжалланган.
Мутриб хонахароб ва унинг адабий мероси
Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон халқлари матншунослигида миллий адабий меросни бирламчи манбалар асосида ўрганишга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бормоқда. Қўлёзма манбалар тадқиқи, қайси даврда яшаган бўлишидан қатъи назар, шоир ёки адиб асарларининг аслиятга мувофиқ (ҳеч бўлмаганда унга яқин) матнларини тиклаш имконини беради. Ишончли матнни тикламай туриб, шоир ижодини адабиётшуносликнинг назарий муаммолари кесимида таҳлил этиб бўлмайди. Дунё матншунослигида қўлёзма манбаларни қиёсий таҳлил этиш, ижодкор илмий биографиясини яратиш, бадиий асар матни тарихини ўрганиш каби илмий муаммолар устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улар сирасидан дунё кутубхоналари бўйлаб тарқалган Шарқ қўлёзмалари, жумладан, туркий адабиётнинг буюк намояндалари Алишер Навоий ва Бобур асарлари манбаларини ўрганиш доирасида катта тажриба, билим ҳамда материал тўпланди. Олиб борилган кенг тадқиқотлар матншуносликнинг назарий асослари яратилишига замин бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбек матншунослиги мавжуд илмий тажрибалар негизида тараққий этиб, мумтоз адабий манбаларни ўрганиш борасида муайян натижаларга эришди ва эришмоқда. Миллий адабиёт тарихида ёрқин из қолдирган ижодкорлар адабий меросини аслият асосида тадқиқ қилиш, қўлёзма ва тошбосма манбаларни илмдаги сўнгги ютуқларга таяниб ўрганиш манбашунослик ва матншуносликнинг устувор вазифаларидандир. Негаки, “...ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилиш, кўпқиррали бу мавзуни бугунги кунда дунё адабий маконида юз бераётган энг муҳим жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил этиб, зарур илмий-амалий хулосалар чиқариш катта аҳамиятга эга” 1 . Шунга кўра, Хоразм адабий муҳити намояндаси Мутриб Хонахароб (1853-1923) лирик девони манбаларининг илмий-монографик тадқиқини амалга ошириш, шоир асарлари матн тарихини ўрганиб, илмий-танқидий матнини тайёрлаш тамойилларини ишлаб чиқиш долзарб экани аён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПҚ–4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ–2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Мутриб девонининг кулезма манбалари
Мацолада XIX аср охири - XX аср бошлари Хоразм адабий му^итида яшаб ижод цилган шоир Мухаммад Х,асан Мутриб девонининг цулёзмаларига дойр маълумотлар тсцлил этилган. “Девони Мутриб Хонахароб” манбалари илмий тавсифи ва тадцщи асосида эътиборгамоликумумлаишалар чщарилган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси
Х,ар кандай давлат борки, юксак даражадаги тараккистга эришиш, ривожланган давлатлар каторида муносиб уринга эта булиш, уз фукаролари учуй фаровон турмуш тарзини яратиш максадида муайян ислохотларни амалга оширади. Ислохотлар мазмун-мохиятига кура бир канча турларга булинади. Улар жумласига иктисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, маданий ва х.к сохалардаги ислохотларни киритиш мумкин.
Мустақиллик йилларида Фарғона вилоятида янги экин навларининг тарқалиши тарихидан
Ушбу мақолада совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларида Фарғонада мевали дарахтлар янги навлари кириб келиши, яратилиши ва иқлимлаштирилиши тарихи манбалар ва адабиётлар таҳлили орқали очиб берилган. Шунингдек, мевали боғлар ташкил ташкил этишдаги муаммолар, уларнинг ҳосилдорлиги, касалликларга чидами, нарх-навоси ва маҳаллий иқлимга мослашуви тарихи ҳам атрофлича келтирилган
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда экология соҳасидаги ислоҳатлар
Ушбу мақола мустақиллик йилларида респубикада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган олиб борилатган сиёсий ислоҳотлар ва амалий ишларнинг натижаси, республиканинг ижтимоий-экологик ҳолатини кўтаришда устувор аҳамиятга эга бўлган баъзи бир масаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни давом эттириш каби жиҳатларни ўз ичига олади.
Мустақиллик даврида кадрлар тайёрлашнинг маданий алоқалардаги муносабати
Ушбу мақолада рақабатбардош кадрлар тайёрлаш ишларини такомиллаштириш зарурияти қайд этилган. Янги ривожланиш босқичи даврида Ўзбекистонда хорижий давлатлар етакчи университетлари филиаллари ва қўшма факультетларнинг иш бошлаганлиги давлатлараро маданий алоқалар чуқурлашувида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
Мустамлака ва совет даври тарихшунослигида Ўзбекистоннинг ХХ аср маданияти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон ҳамжамиятининг интеграциялашуви шароитида, мафкуравий, ғоявий ва информацией курашлар кучайиб бораётган хозирги даврда маданият ижтимоий ҳаётнинг эътиборга молик сохасига айланиб бормокда. Айнан маданият жамиятнинг анъаналари ва янгиликлар уйғунлигини, шу билан бирга маънавий-маърифий, руҳий-аҳлоқий хусусиятларини ўзида акс эттиради.
Узбекистан Республикаси мустақилликка эришгач, бошка соҳаларда бўлгани каби, маънавий ҳаётда хам туб ўзгаришлар юз берди. Тарихни ўрганиш орқали маънавий кадриятларни тиклаш, миллий ўзликни англашга катта эътибор қаратилди. Зеро, «халкнинг маънавияти ва маданияти, унинг ҳақикий тарихи ва ўзига хослиги кайта тикланаётганлиги жамиятимизни янгилаш ва таракқий эттириш йўлидан муваффақиятли равишда олға силжитишда ҳал килувчи, таъбир жоиз бўлса, белгиловчи ахамиятга эта»1 эди. Халкнинг ўз тарихи ва ўтмиш маданиятига улкан қизиқиши чукур ва хар томонлама илмий изланишларни такозо этди. Мамлакатимиз Президента Ислом Каримовнинг 1998 йилда бир гуруҳ тарихчи олимлар билан бўлган учрашуви хамда Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Узбекистан Республикаси Фанлар академияси Тарих института фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорида тарих фани олдига масъулиятли вазифалар юклатилди. Шулар қаторида, «энг қадимдан ҳозирга кадар давлатчилик тарихий босқичларида ҳудудимизда яшаган халқларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий хаёти масалаларини ўрганиш, ... ўзбек халки тарихи бўйича амалга оширилган тадкикотларни тахлил килиш асосида уларнинг батафсил библиографиясини ва илмий тарихшунослигини яратиш»2 зарурлиги белгилаб берилди. Чунки ўтмиш жараёнларини тарихшунослик мушоҳадаси оркали ижтимоий тузум ва давлатнинг фанга муносабати, турли хил мафкураларнинг тарих фани илмий йўналишлари ривожига ва шунга мувофик адабиётлар мазмунига таъсири аниқланади. Бу эса хозирги тарих фанининг холата ва тарихий тафаккур динамикасини кузатиш имкониятини беради. Бу жиҳатдан XX аср тарихшунослигини, хусусан мустақилликка кадар Ўзбекистоннинг маданияти тарихида зиддиятли кечган мустамлака (1900 - 1917 йй.) ва совет (1917 -1990 йй.) даврларини ўрганиш долзарб вазифалардан хисобланади.
XX асрнинг дастлабки йилларида Туркистонда мустамлака бошкарувининг миллий маданият ривожига тўсқинлик килишига қарамай, ўлкада халкнинг миллий ўзлигини уйғонишига йўналтирилган маърифатпарварлик ҳаракати авж олди. Буларнинг барчаси давр адабиётларида ўз ифодасини топди ва уларда миллий маданият таракқиётига хизмат қилувчи турли карашлар, фикрлар хилма-хиллиги, мунозаралар, танқидий карашлар мавжуд эди.
1917 йилда большевиклар ҳокимиятининг ўрнатилиши маҳаллий халклар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Тоталитар тузумнинг купли ғоявий-мафкуравий тазйиклари, шунингдек, миллий манфаатларга зид ҳукумат карорларининг қабул қилиниши ва унинг ижросидаги мураккаб-ликлар ўзбек халкининг маданий тарақкиётга бўлган интилишига монеълик кила олмади. Совет даврида яратилган адабиётлар тахдили унинг дастлабки йилларида ўлка маданияти ривожига доир большевистик режалардан фаркли муқобил карашлар мавжудлигини кўрсатди. Бундай мураккаб ижтимоий-сиёсий даврдаги Ўзбекистон маданияти тарихшунослигини ўрганиш ушбу соҳада кечган хилма-хил жараёнларни танқидий-далилий усуллар билан баҳолашни такозо қилди.
Бу диссертация тадкикотининг долзарблигини яна бир карра тасдиқ-лайди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25-августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451 сонли карорида белгиланган «тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул ва услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги таракқиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий кадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш» вазифасини амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади XX аср Узбекистан маданияти тарихидаги жараёнлар ҳамда ўзбек халқининг маданий-маънавий ҳаётидаги ўзгариш-ларни мустамлака ва совет даври тарихшунослигида тизимли равишда очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мустамлака сиёсати шароитида Туркистон тараққийпарварларининг миллий маданият таракқиётига хизмат қилган назарий карашлари ва ижтимоий ҳаётга жорий этган маданий-маърифий янгиликларининг жамият дунёқарашидаги ўзгаришларга таъсири тарихшунослик ракурсида очиб берилган;
«ягона совет маданияти» сунъий ғоясини собиқ иттифокдаги барча миллатлар қатори ўзбек халки маънавий ҳаёти ва ижтимоий муносабат-ларига катъий татбиқининг усул ва воситалари ҳамда уларнинг ижро механизми ва интенсивлик даражасининг моҳияти тарихшунослик жиҳатдан аникланган;
мустабид тузумнинг маданият сохасини ғоятда сиёсийлаштириши, ўтмиш қадриятлардан маҳрум қилишга каратилган сиёсати шароитида ўзбек халқининг миллий ўзлик ва маданий меросини сақлаб қолишга, маънавий камолотига, тарақкиётга бўлган интилишлари совет даври адабиётларининг тизимли тавсифи билан кўрсатилган;
ислом динига муносабат орқали совет диний сиёсатининг иккиёқлама характери - миллий маънавий хаётга атеистик карашларни тизимли жорий этилиши, бошка тарафдан, жаҳонга «диний эътикод эркинлиги»ни намоён қилиш ҳамда жамиятнинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб диний сиёсатнинг тўлқинсимон тарзда ташкил қилингани очиб берилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мустамлака сиёсати шароитида Туркистон тараққийпарварларининг миллий маданият таракқиётига хизмат қилган назарий карашлари ва ижтимоий ҳаётга жорий этган маданий-маърифий янгиликларининг жамият дунёқарашидаги ўзгаришларга таъсири тарихшунослик ракурсида очиб берилган;
«ягона совет маданияти» сунъий ғоясини собиқ иттифокдаги барча миллатлар қатори ўзбек халки маънавий хаёти ва ижтимоий муносабат-ларига катъий татбиқининг усул ва воситалари ҳамда уларнинг ижро механизми ва интенсивлик даражасининг моҳияти тарихшунослик жихатдан аникланган;
мустабид тузумнинг маданият сохасини ғоятда сиёсийлаштириши, ўтмиш қадриятлардан маҳрум қилишга каратилган сиёсати шароитида ўзбек халқининг миллий ўзлик ва маданий меросини сақлаб қолишга, маънавий камолотига, тарақкиётга бўлган интилишлари совет даври адабиётларининг тизимли тавсифи билан кўрсатилган;
ислом динига муносабат орқали совет диний сиёсатининг иккиёқлама характери - миллий маънавий ҳаётга атеистик карашларни тизимли жорий этилиши, бошка тарафдан, жаҳонга «диний эътикод эркинлиги»ни намоён қилиш ҳамда жамиятнинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб диний сиёсатнинг тўлқинсимон тарзда ташкил қилингани очиб берилган.
ХУЛОСА
«Мустамлака ва совет даври тарихшунослигида Ўзбекистоннинг XX аср маданияти» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Жамият ривожининг ўзига хослигини аниклашда дунё маданияти тарихи фалсафасига дойр назарий фикрларга мурожаат этиш ғоятда самарали натижа беради. Бу оркали XX аср Ўзбекистон маданияти тарихида асорат колдирган мустамлака бошқаруви ва совет мафкурасининг англашда, маданиятдаги туб ўзгаришларга сабаб бўлган ёки купли таъсир этган омилларга мумкин қадар аниқлик киритилади. Маданият фалсафаси ва ўрганилаётган даврларнинг мафкуравий карашларининг таъсири кўп жихатдан муаммо тарихшунослигининг йўналиши ва хусусиятини белгилаб берди.
2. XX аср бошлари ижтимоий-сиёсий адабиётларнинг катта кисмини маданий жараёнларга бағишланган русийзабон матбуот материаллари ташкил этиб, уларда русийзабон ахоли учун тааллукли бўлган мактаблар, умуман ўкув муассасалари, кутубхоналар, музейлар ва бошқаларнинг фаолиятлари акс этган. Макола муаллифлари мусулмон ахолиси учун очилган янги-усул мактаблари ҳақида мунозараларга киришдилар ва турли хил мулоҳазалар билдирдилар. Кўп ҳолатларда улар мустамлака мафкураси ва маъмурият стратегиясидан келиб чиқиб, рус-тузем мактабларини ривожлантиришни қўллаганлар.
3. XX аср бошлари миллий матбуотнинг йўлга қўйилиши Туркистон маданий ҳаётида муҳим бурилиш бўлди ва унинг саҳифаларида ўз даврининг долзарб муаммолари ёритилди. Туркистон тарақкийпарварлари маданият тарақкиётига оид назарий қарашларида миллат манфаатига хизмат қилувчи масалаларни кўтардилар. Хусусан, халқ таълимининг ахволи, интеллектуал ривожланган мутахассисларни тарбиялаш, уларни хорижда ўқитиш, оммавий матбуот нашрлари, миллий театр, тил ўкитиш марказлари, европа мамлакат-лари маданияти тажрибасини ўрганиш кабилар шулар жумласидандир. Уларнинг маданий-маърифий сохадаги жонбозликлари, миллий матбуот саҳифалари оркали ўз фикрларини етказишлари жамиятнинг, айниқса ёшларнинг миллий ўзлигини англашига таъсир кўрсатди. Бугунги кунда бу асарлар Узбекистан маданий меросининг ажралмас кисми хисобланади.
4. Совет давлатида маданият сохасида олиб борилган жараёнларнинг барчасига сиёсий тус берилди. Ўзбекистоннинг миллий зиёлилари томонидан кўтариб чиқилган фаол ташаббуслар ва маҳаллий халкнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб ислоҳотлар ўтказиш зарурлиги ҳақидаги таклифлари тан олинмади ва бу жараёнлар марказнинг каттик назорати остига олинди. Миллий маданиятларни умумлаштириб «ягона совет маданияти» яратиш максади совет маданий сиёсатининг бош тамойилига айланди. Совет тарихшунослиги ушбу назарий-методологик ёндашувларга бўйсундирилди. Бутун совет даври мобайнида маданият мавзусини ёритишда марксизм ленинизм классикларининг гоялари, коммунисток партия кўрсат-малари дастуруламал бўлиб хизмат килди. Бу эса, албатта, барча йўналишлар каби, маданият мавзусига дойр тарихий фикрларнинг эркин ривожланишига имкон бермади.
5. 1920-йилларнинг дастлабки даврида вужудга келган илм-фан маскан-лари илмий ғоялар, изланишларнинг бирлашиши ва кучайишида муҳим омил бўлган. Бирок уларнинг фаолияти чекланган бўлиб, большевистик хукумат томонидан белгилаб берилган маълум доирадан четга чиқа олмаган. Мада-ниятга алокадор бўлган ташкилот ва муассасалар мисолида (бошқармалар, кейинчалик вазирликлар, университетлар, институтлар, «Билимлар жамияти» ва б.) 1930-йиллари охиридан то совет давлатининг инкирозига кадар маданият сохаси ягона марказлашган тизимга асослангани, ягона механизм ва юқоридан келган андоза асосида бошқарилгани аниқланди.
6. Совет тузумининг тоталитар сиёсати шароитида ҳар қандай маданий-маърифий ислохотлар инкилобий шошма-шошарлик рухида амалга оширилди. Бунинг замирида миллатларни ягона «совет халки» остида бирлаштирилиши ва байналмилал маданиятни яратиш мақсад қилинган. Буларнинг барчаси 1920-йилларнинг охиридан эътиборан то совет давлати таназзулигача бўлган давр мобайнида маданият тарихшунослигида ўз аксини топди. Миллий маданиятга оид мунозарали фикр-мулохазаларга чек кўйилди, эркин фикрловчилар синфий душман каторидан ўрин олди. Маданият сохасида ечилиши лозим бўлган муаммо хусусида бирор бир танкидий муносабатга йўл кўйилмади, масаланинг ечимига юзаки караш, фактларни сохталаштириш ёки улардаги ноаниқлик, маданий жараёнларнинг талқинини силликлаш, камчиликлардан кўз юмиш каби иллатлар совет йиллари тарихий адабиётларига хос бўлди.
7. 1940 - 1950-йиллардан бошлаб совет макони, шу жумладан Ўзбекис-тонда хам маданият тарихини ўрганишда илмий ёндашувлар кучайди. Маданий жараёнлар мавзусига бағишланган бир катор илмий монографиялар нашр этилди, диссертациялар ҳимоя қилинди. Уларда маданият муаммоси ечилган, совет маданият сиёсатининг «муваффақият билан ривожланаётган» соҳалари қаторига киритилди ва ягона «шаклан миллий, мазмунан социалисток маданият» концепцияси асосида яратилди. Албатта бу ишларда маданият масалаларини ижобий ечимини кўрсатувчи фактологик материал-лар, кизикарли архив маълумотлари тарихчилар томонидан такдим этилган. Бирок, тадқиқотларда танкиддан чекинилиб, муаммонинг ечимидаги тенден-циялар кўрсатилмади. Бу эса ўз навбатида тадқиқотлар илмий даражаси маълум бир маънода пасайишига олиб келди.
8. Гарчи, совет даврида маданият мавзуси фанлараро кесимда ўрганилса-да, илмий тадқиқотлар мазмунида бир хиллилик вужудга келди. Маданият муаммоларини тадкик этиш нафакат тарихчилар, шу билан бирга ижтимоий фанларнинг бошка йўналишлари вакиллари - маданиятшунослар, файласуфлар, социологлар, шунингдек, давлат ва маданият арбобларининг хам диққат марказида бўлган. Мавзуга дойр адабиётларнинг гоятда кўплигига карамай, ягона мафкуравий колипда яратилганлиги туфайли уларда оригинал ёндашувларни аниклаш кийинчилик тугдиради.
9. XX асрнинг 60-йилларидан маданият муаммолари тарихшунослик нуктаи-назаридан ўрганила бошланди. 1970-йиллардан маданият тарихшу-нослиги муаммовий соҳа сифатида шаклланди. Улар орқали илмий тадқиқотлар динамикасини аниклаш имконияти вужудга келди. Тадкикотлар ахборот ва статистик характердаги маълумотларга бой бўлса-да, ёндашув-ларда муаллифлар совет тарих фани колипларидан четга чика олмадилар.
10. XX асрнинг 80-йилларнинг иккинчи ярми - 90-йилларда Ўзбекис-тонда Марказий Осиё халқлари маданий меросини ўрганиш бўйича янгича ёндашувлар зарурлиги тўғрисидаги мунозаралар кучайди. Уларда умумин-соний қадриятлар, маънавият, миллий, ахлоқий, диний, этномаданий анъаналар, миллий хусусиятлардаги кўринишлар каби масалаларга эътибор каратила бошлади.
И. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, тарихшунослик янги замон талабларига мувофик такомиллашиб борди. XX аср маданияти ва маданий жараёнларнинг кўп жиҳатлари муаммовий тарихшунослик доирасида тадкик этила бошланди. Уларга хос асосий жихатлардан бири тарихшунослик манбалари кўламининг кенгайганлиги ва уларга бирламчи материаллар (маҳаллий манбалар, миллий вактли матбуот, архив хужжатлари)нинг хам жалб этилиши эди. Тарихшунос бир вақтнинг ўзида манбашунос вазифасини хам ўтаган ҳолда, ҳар бир даврнинг тарихий воқеликларига тарихчи сингари ўз шахсий баҳосини берди.
12. Ислом дини масаласининг ўрганилишига багишланган адабиётлар ва манбалар тахдили оркали совет диний сиёсатининг иккиёклама характери аниқланди. Бу миллий маънавий хаётга атеистик қарашларни тизимли жорий этилиши, шу билан бирга жамиятнинг ижтимоий ахволидан келиб чиқиб, дунёга «диний эркинлик»ни намоён қилиш мақсадида диний-маърифий сиёсатнинг тўлқинсимон тарзда ташкил килинганлигида кузатилди.
Музбел ўрта палеолит даври устахонаманзилгоҳи
Ўзбекистон палеолит даврини тадқиқ этишда яққол намоён бўлган асосий муаммолардан бири бу ёдгорликларнинг ҳудудий ва даврий тақсимотидаги кескин фарқларнинг мавжудлигидир [1]. Республикамизда нисбатан ўрта палеолит даври ёдгорликлари кўплаб топиб ўрганилган бўлиб, улар асосан тош хомашёси манбаларига бой ҳудудлар атрофида тўпланган. Ўрта палеолит даври ёдгорликлари жойлашувидаги ушбу хусусият гоминидлар ҳаётида хомашёга бўлган эҳтиёж бошқа эҳтиёжлар каби муҳим аҳамиятга эга бўлганлигидан далолат беради. Сўнгги йилларда Оҳангарон воҳасида аниқланган Музбел ёдгорлигида олиб борилган тадқиқотлар палеолит даври жамоаларининг хомашёдан фойдаланиш стратегияси анча мураккаб бўлганлигини кўрсатади.
Миср мамлук султонлиги ва унда ислом динининг тутган ўрни (1250-1517)
Тадқиқот объектлари: Миср мамлук султонлиги, мамлуклар даврида Қоҳирада Аббосий халифалари сулоласининг шаклланиши, давлат бошкарувида ислом динининг роли ва ўрни, мусулмон дунёсида лидерликка даъво каби масалалар тадқикот объекти килиб олинди.
Ишнинг мақсади: Диссертациядан кўзланган асосий максад 1250-1517 йиллар мобайнида Миср мамлук султонлиги ва ундаги идоравий, сиёсий, иктисодий, ижтимоий ва ҳарбий тизимларини комплекс тарзда таҳлил қилиш ва уларнинг барчасини ислом динига асосланганини очиб беришдир.
Тадқиқот усули: Тарихий-таҳлилий, қиёсий-таҳлилий, холислик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: мазкур тадкикот Миср мамлуклари хукмронлигининг исломий жихатларига оид биринчи комплекс илмий иш хисобланиб, унда бу даврда юз берган жараёнлар, уларга ислом динининг таъсири, биркатор давлатлар билан муносабатлар тахдил килинди.
Амалий ахамияти: тадқиқотда дастлабки мамлуклар Мовароуннахрдан келтирилган куллар экани, хукмрон мамлуклар синфи ўз тахтини қонунийлаштириш мақсадида Аббосий халифалардан фойдаланганлари, ҳамда улар туркий тилда суҳбатлашгани ва шу жиҳатдан тарихимиз билан боғлиқлиги очиб берилди. Шунингдек, айрим акидавий гурухдарнинг илгари сураётган халифаликни тиклаш ҳақидаги “гоя” лари нотўғри эканлиги исботланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзуга оид 5 та мақола, 2 та тезис чоп этилди ҳамда 2 та илмий конференцияда маъруза килинди. Шунингдек, Тошкент ислом университети ва Тошкент давлат шаркшунослик институтида “Ислом тарихи” ва “Араб мамлакатлари тарихи” каби фанларда диссертация материалларидан фойдаланилмокда.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Тадқиқот натижаларидан олий ўкув юртларида “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Ислом тарихи”, “Шарк мамлакатлари тарихи” каби асосий ва махсус курсларни ўқитишда кенг истифода қилиш, Осиё ва Африка мамлакатлари тарихи бўйича олиб бориладиган тадкикотларда фойдаланиш мумкин.
Миср адабиётида «Янги шеърият» ҳаракати ва Амал Дунқул ижоди
Гадки кот объект.! ари: Амал Дункул ижодини «Зарка ал-Йамама кошида йиги», «Ойнинг катл килиниши», «Бўлажак айд», «Муросага келма», «Тула шеърий асарлар» тупламлари асосида ўрганиш.
Ишнинг максади: Миер «янги шеърият»ининг ёркин намояндаси Амал Дункул шеърияти асосида янгиланиш омиллари, мазмун ва мойияти, образлар тизими ва бадиий имкониятларини аниклаш.
Гадки кот усули: тарихий-киёсий ва тайлилий тадкикот усулларидан фой-даланилди.
Олмнган иатижадар ва уларнинг янгилиги: «янги шеърият»нинг специфик хусусиятлари, «эркин шеър»нинг анъанавий вазн - аруз билан алокадорли-ги, «янги шеърият»да шакл ва мазмун муносабати илк бор таникли Миер шоири Амал Дункул ижоди мисолида ўрганилди ва унинг шеърий ижоди монографик тадкикот сифатида илмий муомалага киритилди.
Амалий айамияти: диссертация матсриалларидан араб адабиёти, хусусан, Миер адабиётига дойр дарслик ва ўкув кўлланмалари, умумий тарихий-адабий ва махсус курслар, шунингдек, шеъриятдаги янгиланиш жараёнига багишланган назарий ишлар яратишда фойдаланиш мумкин.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадкикот натижа-лари чоп этилган 6 та илмий маколада, илмий-назарий анжуманлардаги маъру-заларда акс этган. «Янги араб адабиёти» умумий тарихий-адабий курс, «Янги замон араб шеърияти» (бакалавриат) ва «Миер шеърияти» (магистратура) махсус курсларида диссертация материаллари асосида маърузалар ўкилди.
Кўлланиш (фойдаланиш) сойаси: адабиётшунослик, хусусан, араб фило-логияси.
Миллий ғоя: мустамлакачилик ва мустақиллик йилларида
Мустақилликни қўлдан бой берган халқ эрксизликка, турғунликка маҳкум. Мустамлакачилик йилларида барча соҳаларда ривожланиш депсиниб, маънавият, илм-фан ривожи секинлашди.
Методы проведения анализа на различных экологических почвенных шелочных средах на всхожесть семян подсолнечника в лабораторных условиях
В этой статье говариться о том, определение всхожести семян
подсолнечника в разной экологической шелочной полевой среде и
показатели их всхожести и энергия прорастания. Влияние температуры и продление лабораторных анализных дней, методы проведения анализа на
различных экологических почвенных шелочных средах в чашке Петри в термостате.Также говариться как можно определить всхожести и энергии
прорастания семян подсолнечника
Математико-статистические методы и компьютерные технологии в изучении репрессий против байства на рубеже 1920–1930-х гг
Экспроприации казахского байства проявилась в виде непосильного налогообложения, лишения избирательного права, незаконной конфискации имущества и скота, выселения семей с мест постоянного проживания. Она оказала существенное влияние на стагнацию индивидуального хозяйства и предпринимательства, осложнение социально-демографической ситуации в Казахстане, нарушила традиционную структуру жизнеобеспечения, устоявшиеся веками морально-этические традиции казахского народа, нанесла удар, как и по всей стране, крестьянскому традиционализму.
Марказий Осиёнинг қадимги тарихига оид юнон ва рим муаллифларининг тарихий ва географик манбалари тарихшунослигига доир
Ёзма манбалар тарихий манбаларнинг муҳим ва асосий тури бўлиб, улар инсоннинг ижтимоий фаолияти, ўзаро муносабатлари натижаси ўлароқ яратилган ва ўша замонларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни ўзида акс эттирган манба сифтатида Ўзбекистон тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутади[1, Б. 29]. Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёнинг қадимги даври тарихини ўрганишда қадимги Юнонистон ва Рим тарихчилари ҳамда географ олимларининг асарлари муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Юнон-форс урушлари бошланиши билан ушбу сиёсий воқеаларда иштирок этган Марказий Осиё халқларининг тарихи қадимги юнон тарихчиларининг асарларида ёритилган.
Марказий Осиё минтақавий хамкорлик масалалари генезиси ва асосий муаммолари: Европа тажрибасидан сабоқлар
Марказий Осиё минтақаси қадимдан Ғарб ва Шарқ давлатларининг диққат марказида бўлиб келган, чунки у муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий мавқега эга бўлиб, Осиё ва Европа давлатларини боғловчи кўприк бўлиб келган. Бир неча асрлар илгари Буюк ипак йўли Хитой ва Ҳиндистондан Европага ўтишни таъминлаган.
Маоний аҳлининг соҳибқирони
Ушбу монографияда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг шахс ва давлат арбоби сифатидаги фазилатлари, бунёдкорлик фаолияти янги талқинлар асосида ёритилган. Улуғ бобокалонимизнинг ирфоний ва адабий-эстетик олами билан боғлиқ ўзига хос илмий қарашлар илгари сурилган. Буюк бешлик – “Хамса”да ижодкор бадиий концепцияси, она образининг поэтик талқини юзасидан илмий-назарий фикрлар билдирилган. Алишер Навоий ижодиётининг миллат адабий-эстетик тафаккури такомилига кўрсатган таъсири масалалари тадқиқ қилинган.
Монография адабиётшунос ва навоийшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Мамлакатимизда темир йўл тармоқларини қуриш ва моддий техник таъминоти тарихидан
Темир йўл шахобчаларининг қурилиши Туркистонда аҳоли зич яшайдиган барча туманларни ўзаро боғлади. Бу шаҳобчалар йирик пахта заводлари ва корхоналарга ҳам етазилди. Натижада, ўлкада етиштирилган пахта толаси, мева, ипак ва бошқа товарлар Россия бозорларига ташила бошланди. Фақат Хива хонлигигина темирйўл орқали боғланмаган эди.. Тошкент-Оренбург темирйўли қурилиши билан Орол денгизида ҳам кемалар қатнови авж олди. Шундан кейин Хоразм пахтаси, Чоржўй орқали айланма йўл билан ташилмасдан. Амударё орқали Орол станциясига етказилиб берилла бошланди.
Мамлакат ижтимоий-маданий тараққиётида миллатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш босқичлари (Корейс диаспораси мисолида)
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Корея ярим оролида юзага келган бирлашган Силла ва Корё қироллиги билан Ўрта Осиё халқлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар Хитой қитъасини бирлаштирган Тан ва Ван қироллиги орқали бўлган, деган илмий қарашлар мавжуд. Айниқса, Ван давлати Осиё қитьаси билан бирлашганидан сўнг Чингизхон ёрдамида Ипак савдо йўлини бутунлай кўлга киритди. Ана шу тарихий воқеъликка таяниб, Корея ярим оролида тайёрланган маҳсулотлар узоқ давр мобайнида элчилар ва савдогарлар орқали Марказий Осиё ҳудудига олиб келингани тарихий манбаларда келтирилган.[1]
Маком тароналари (жанр хусусиятлари, ижро анъаналари)
Таддещот объекти: Шашмақом, Хорезм мақомлари, Фарғона — Тошкент маҳом йўллари туркумларининг таркибий қисми саналмшд тарона ва унга турдош ашулалар.
Ишнинг мацсади: тароналариинг келиб чиқиши, уларнипг Бухоро, Хорезм ва Фарғона-Тошкент мақом туркумларида ўрни на адамияти. мусиқип хусусмятлари. жанр қонуниятлари ҳамда ижро анъанадарини атрофлича сритишдаи иборат.
Тадқиқот усули: Ўзбекистон моқомшупослигида шакллапган илмий — тадқ1и$ог услубларига, шу жумладан миссий методга асосланилди; мавжуд манбалар истиқлол мафкураси нуқтаи — назаридан баҳоланиб, мусгартй намуналар тизимли сндошув асосида гаҳ.\ил зтилган
Олинган натижалар ва уларпинг янгилиги: мақом туркумларшшнг таркибий қисми бўлмиш тароналар нлк бор асосий м<шзу сифатида илмии — мазарий жиҳатдан тадқиқ этилди, мақомлариинг туркум бўлиб шак\.\анишида айнан гароналлр ўрни Bu моҳияти зсуҳим зклплиги асн бўлди.
Лмалий сцамияти; тад*$иқогда бажарилган таҳлиллар, илмий кузатув ва умумлашма хулосалардан ўзбек ва бошқа халқлар мақомшунослигига оид мас.алаларни сритишда фойдалониш; шунингдек, чолғу ва ашула мақом ижрочилиги равнақига кўмак бериши мумкин
Татбиц этиш даражаси ва и^тисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси бўйича И та илмий мақола зълои қилинган бўлиб, уларда илмий тадқи^отиинг асосий мазмупи ўз аксини топган.
Қўллашпп со^аси: мазкур тадқиқот материаллари олий ва ўрта махсус муси^а ўқув юртларининг «Анъанавий узбек мусиқаси асослари», «Мақом асослари». «Ўзбек мумтоз муси^аси» каби курслар бўйича маъруза машғулот,\арида, шунинрдек, муси^ий — маърифии ишларда н.\мии манба сифатида хмзмат қилиши мумкин