Barcha maqolalar
Глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари
Тадқиқот объектлари: диний глобаллашувнинг моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари, диний таълим ва диний тарғибот технологияларининг ривожланиш тенденциялари, диний интеграциянинг геосиёсий хусусиятлари.
Ишнинг мақсади: глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини фалсафий тахлил этиш.
Тадқиқот методлари: илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворисийлик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик методлари.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: диний глобаллашув фалсафий муаммо сифатида тадқиқ этилган, «диний глобаллашув» тушунчаси таърифланган; диний глобаллашувнинг феномен сифатидаги моҳияти очиб берилган; диний тарғибот ҳамда таълим тизимида диний омил ролининг ўсиб бориш хусусиятлари ҳамда бу жараёнда замонавий технологияларнинг ўрни аниқланган; геоконфессионал жараёнлар диний глобаллашувнинг мухим йўналиши сифатида илмий асосланган; глобал диний макондаги муаммоларнинг олдини олиш имкониятлари ва улардан окилона фойдаланишга доир амалий тавсиялар ишлаб чикилган.
Амалий ахамияти: диссертациянинг амалий аҳамияти ишлаб чикилган назарий хулосалар ва умумлашмалар, конкрет амалий таклиф-тавсиялардан диний сохадаги глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва асосий йўналишларини аниқлашга бағишланган ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда диний ҳаётни ривожлантиришнинг устувор тамойиллари ва уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётда инъикос этиш хусусиятларини ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида тегишли ўқув курсларини ўқитишда хам фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари илмий-назарий анжуманларда ўқилган маърузаларда, Тошкент ислом университета талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий машғулотларда, муаллиф томонидан эълон қилинган жами 10 та илмий нашрларда ўз ифодасини топтан.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан илмий изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, диний глобаллашувнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга каратилган тадбирларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Глобаллашув жараёнида инсон капитали ва интеллектуал миграция
Глобаллашув айни вактда инсониятнинг бутун дунё буйлаб харакатланиши билан биргаликда мамлакатлардаги миграция жараёнининг ошишига ёрдам бсрмокда. Дархакикат, хозирги тараккиёт даврида бирор давлат миграцион жараёнлардан четда колгани йук, сабаби ахоли миграцияси мамлакатларнинг иктисодий-ижтимоий ривожланишининг мухим омилига айланиб бормокда. Сунгги йилларда бутун дунёда олий маълумотли ва юкори малакали кадрларни камраб олаётган - интеллектуал миграция жараёни хам жадаллашиб бормокда. Энг билимли ва истикболли кадрларнинг миграцияси мамлакатда инсон капиталининг камайишига олиб келади, бу холат, албатта, мамлакатнинг тараккий этиш имкониятларига уз таъсирини утказади.Чунки миграция, одатда, мехнат фаолиятини инсон капиталининг бахоси юкори булган сохаларга кучиришга кумаклашади [1,273]. Х,озирги кунга кадар фанда интеллектуал миграция тушунчасини изох этадиган ягона ёндошувлар мавжуд эмас. Аммо, бу тушунча тор маънода илм ахдини, олимлар ва турли соха фан тадкикотчиларининг миграциясини ифода этиб, бу инновацион гояларнинг тараккий этишига ва глобаллашув жараёнларининг тезлашишига богликдир.
Гастротуризм соҳаси имкониятларини рақамлаштириш орқали кенгайтириш масаласи ва ечимлари (ўзбек миллий таомлари мисолида)
Кўпгина маданиятшунослик, санъантшунослик соҳасидаги тадқиқотлар қатори этнология соҳасидаги амалий тадқиқотлар ҳам таомларнинг ўзига хослигини аниқлайди. Шунинг учун таомлар мулоқот воситаси сифатида қабул қилинади
Воҳанинг қадимги ирригация тизимига оид ёдгорликлари
Сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигининг асоси ҳисобланиб, бу жараён жанубий Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон-нинг жанубида бронза (мил. авв. III-II йилликлар) даврида, Тошкент воҳаси ва унинг атрофларида эса илк темир (мил. авв. VIIIIV асрлар) даврида шакл-ланиб, ривожланди. Ўрта Осиёда илк давлат уюшмалари сунъий суғориш бир мунча қулай бўлган Амударё (юқори, қуйи, ўрта) оқимлари бўйларида, Мурғоб воҳасида, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида шаклланиб ривожланади. Бундай ҳолатни дунё тарихидаги дастлабки давлатлар-Миср (Нил) ва Месопо тамия (Дажла ва Фрот) мисолида ҳам кузатиш мумкин.
Воспитание в начальных классах
В этом статье рассматривается воспитание в начальных
классах его методы, роль, цели, формы и другие. И особенности каждого личности в цели воспитания
Вопросы цифровизации истории великого шелкового пути на примере создания одноименной онлайн-платформы
Великий Шёлковый путь на протяжении многих столетий служил ближению различных народов. Великий Шелковый путь как торговая магистраль, сохранившаяся до наших дней, уходит своими корнями в доисторические времена и, объединяет людей с совершенно разными культурными традициями, религиозными убеждениями и говорящих на разных языках. Наследие Шелкового пути повлияло на формирование мира, в котором мы живём сегодня: языки, искусство, наука, технологии и духовные верования. Проект ЮНЕСКО «Комплексное исследование Шелковых путей – путей диалога» начался в 1988 году, объединив сотни соискателей со всего мира, как из ЮНЕСКО, так и из научных учреждений партнеров, которые представили значительное количество исследований и проектов о разных аспектах истории Великого шелкового пути. Эта инициатива продолжена различными академическими, культурными и художественными учреждениями по всему миру путем создания онлайнплатформы
Вопросы цифровизации библиотечных коллекций туркестанского края колониального периода
Современные технологии библиотечно-информационной деятельности стали частью повседневности во втором десятилетии ХХI века. К цифровизации все активнее подключаются библиотечные учреждения. В отрасли все активнее используют информационные системы учета посетителей, формируют электронные базы данных, создают сложноустроенные порталы и виртуальные выставки, внедряют технологии дополненной и виртуальной реальности
Влияние цифровой трансформации образовательных ресурсов в гуманитарной сфере
В современных условиях наблюдаются быстрые изменения, которые касаются цифровизации множества отраслей. И основными направлениями цифровой трансформации в секторах науки и образования является как государственная политика, так и создание информационной образовательной среды, что должно отвечать всем тем требованиям, которые нацелены на внедрение научно-образовательных платформ в учебных заведениях
Влияние Фараби на творчество Алишера Навои
Алишер Навои в известной степени был знаком с античной философией, с уважением отзывался о мыслителях прошлого, окружал своих героев - справедливых правителей - мудрыми наставниками. Навои в своем творчестве испытал огромное влияние философского наследия Абу Насыра Фараби, которого называл «Вторым учителем». Данная статья посвящена раскрытию некоторых 1раней влияния Фараби на философское мировоззрение Алишера Навои.
Визуальный архив и его место в истории Туркестана
Доминанта «визуального» в современной культуре все больше подталкивает нас к поиску иллюстраций нашего прошлого. Фотография, как материальный источник, кажется говорит ярче и больше об ушедшей эпохе, чем это делал бы текст. Обращаясь к «археологическому подходу» Мишеля Фуко [2], изображение позволяет исследователю вслед за фотографом интерпретировать конкретный пример реальности. А возможность репродукции фотографии делает её как источник доступным для понимания широкой публики, не требуя того, что требует текст от своего читателя
Визуализация цифровой документальной базы данных о деятельности Шарафа Рашидова
Были собраны и оцифрованы разнотипные и разновременные материалы о деятельности Шарафа Рашидова и той эпохи. Показан его вклад в развитие Узбекистана в период с 1950 по 1983 года. Нами была разработана “форма” для наполнения её контентом о деятельности Шарафа Рашидова. Были получены предварителные данные о том, что за период деятельности Шарафа Рашидова было создано 3 области, 37 новых районов, 77 поселков городского типа получили статус города, было построено с нуля 9 городов. Разработана визуализация цифровой документальной базы данных коллективной памяти о деятельности Шарафа Рашидова. На веб-графической основе. Она позволяет оперативно обновлять материалы, обмениваться ими, проводить научные исследования, а также использоваться в качестве наглядного пособия на лекциях по новой истории и экономике Узбекистана
Визуал тадқиқотларда рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари
ХХI аср - юқори компьютер технологиялари асри ҳисобланади. Замонавий технологияларнинг ривожланиб бориши билан, барча фан соҳаларида бўлганидек, тарих фанида ҳам тадқиқот ва изланишлар олиб боришнинг янги манбалари ва усуллари шаклланди.
Визуал антропологияда рақамли технологияларнинг ўрни
Визуал антропология – бу фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларга асосланган маданият ҳодисаларини тавсифлаш ва таҳлил қилиш усули ҳисобланади. Бугунги кундаги глобаллашув ва трансформация жараёнлари шароитида дунёда антропологиянинг турли илмий йўналишлари шаклланиши ва ривожланишини талаб этмоқда. Бу жараёнда маданий (ижтимоий) антропологиянинг таркибий қисми сифатида визуал антропология ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Визуал антропология фан йўналиши сифатида шакилланмасдан анча олдин ҳам, хусусан, 1880- йиллардан европалик ва америкалик этнологлар ўз тадқиқотларида фотоапаратлардан фойдаланганлар. Бу тадқиқот йўналишини улар, асосан, бирор маданятни йўқ бўлиб кетиш арафасида деб ҳисоблаб, уни баъзи бир жабҳаларини сақлаб қолиш мақсадида ўз тадқиқот усулларига қўшган
Введение Джахана Тайрибаса в Куешли Шахар Куриш в нашей стране
Ushbu maqolada bugungi kunda dolzarb masalalardan biri bo‘lgan binolar energiya tejamkorligini oshirishda rivojlangan mamlakatlarda amalga oshirilayotgan ishlarni mamlakatimizda joriy etish va bu borada amalga oshirilayotgan ishlar, kutiladigan natijalar haqida so‘z borgan.
Вақт бирликлари ва ўлчамлари
Вақт замоннинг бир миқдори, у тез ўтади ва уни тўхтатишнинг ҳам имкони йўқ. Биз шу учун ҳам вақтни ғанимат билиб, унинг ҳар бир сонияси, дақиқасидан унумли фойдаланишимиз керак.
Буюк ипак йўлида суғдийларнинг тутган ўрни
Азалдан то бугунги кунга қадар ҳам ўз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий аҳамиятини йўқотмаган, бир неча минг чақирим бўйлаб яшаган Шарқ ва Ғарб халқларининг ҳаётида муҳим ўрин тутган, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бўлган савдо йўллари тизими – Буюк ипак йўли ўз тарихини милоддан олдинги III–II минг йилликлардан бошлайди. Бу йўл ўз даврида “Шоҳ йўли”, “Лаъл йўли”, “Меридиан йўли” каби турли номлар билан аталган. Аммо бу йўлга XIX асрда, яъни 1868-1892 йилларда Хитойда бўлган немис географи Фердинанд фон Рихгофтен янги ном берди. Унинг 1877 йилда ёзилган “Сира” (“Хитой”) асарининг 1-жилдида келтирилган “Буюк ипак йўли” номи қабул қилинди [8, 196; 233].
Буюк Ипак Йўли хизмат кўрсатиш тизимида карвонсройларнинг аҳамияти
Ипак йўли иншоотлари Марказий Осиёдаги хизмат кўрсатиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қадимги йўллар фаолиятига мос равишда борган. Тегишли манбалар таҳлили ва ибтидоий қабилалар турмуш тарзидан келиб чиқилса, оддий йўлбўйи иншоотлари илк алоқа йўллари тармоқлари шакллана бошлаган қадимги давридаёқ барпо этила бошланган бўлиши мумкин.
Буюк Ибн Сино образининг янгича талқини
“Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳақи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппароса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат – Ватан ва миллат учун, зарур бўлганда, молу жондан кеча олмоқ. Сабот – Ватан ва миллатнинг шаъни-шарафи, ор-номусини ҳимоя қилиш йўлида метин иродани намоён эта билмоқдир. Биз тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув ичган, дунё тамаддунининг, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган миллатмиз. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган буюк мутафаккирлар ворисимиз. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш, оғиз йиртиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан эришилмас. Бунинг учун аждодларни мукаммал танимоқ, улар меросини қунт билан ўрганмоқ, тафаккур ва тадаббур этмоқ, илму ирфонда улар эришган оламшумул ютуқларни янгилари билан бойитмоқ зарур.
Бухоро халқ совет республикасининг транспорт тизими ривожида дипломат Абдурахим Юсуфзоданинг ўрни ва роли
Ушбу мақолада таниқли давлат ва жамоат арбоби Абдурахим Юсуфзоданинг Москва шахрида БХСРнинг СССР ҳузуридаги мухтор вакили лавозимида ҳизмат кўрсатаётган даврида Бухоро Республикасининг транспорт тизими ривожи ва Юсуфзоданинг қўшган хиссаси ҳақида янги архив манбалари асосида маълумотлар келтирилган
Бухоро халқ совет республиеасининг ташкил этилиши ва назорат органлари фаолияти
Ушбу мақолада Бухоро халқ республикасининг ташкил этилиши ва назрат органлари фаолияти архив материаллари ҳамда илмий адабиётлар асосида ўрганилган ва таҳлил қилинган.
Бухоро воҳаси тош даври жамоаларининг моддий маданияти: тарихий реконструкция масалалари
Кишилик тарихида тош давридан бошлаб инсоният ҳаётида иқтисодий ва маданий ривожланишлар бўлган. Қадимги тош даври аҳолиси асосан тоғ ён бағирлари, сой жарликларнинг ёқалари ва сув ҳавзаларида истиқомат қилишган. Бунинг сабаби эса бундай жойларда табиат ҳайвонот дунёсига бой бўлиб ов қилиш учун жуда қулай бўлган. Бухоро воҳаси айниқса, воҳанинг шарқий қисмлари тош даврларидан бошлаб ибтидоий овчиларнинг диққат марказида бўлди.
Бухоро амирлигида таълим тизими (XIX аср охири - XX аср бошларида)
Тадқиқот объекти: XIX аср охири - XX асрнинг бошида Бухоро амирлигида таълим тизими.
Ишнинг мақсади: Бухоро амирлиги худудида XIX аср охири ва XX асрнинг бошида таълим тизими ва муаммоларини тадкик этиш.
Тадқиқот усуллари: тарихга цивилизацион ёндашув асосида тарихий билишнинг махсус методлари: муаммоли-хронологик, киёсий-тахлилий, структурали тизим.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: диссертацияда XIX аср охири ва XX асрнинг бошларида Бухоро амирлигидаги таълим тизими ва унинг муаммолари миллий истиқлол мафкураси асосида ўрганилган. Тадқиқотда фойдаланилган архив хужжатлари ва манбаларнинг асосий қисми илк бор илмий муомалага киритилди. Даврий матбуот материаллари ва хотиралардан мавзуга оид маълумотлар олинди. Бухоро амирлигидаги мавжуд анънавий таълим тизими ва бошлангич таълим тарихий манбалар асосида ёритилди. Таълим тизимидаги муаммолар таҳлил этилди. Мадрасалар фаолияти, таъминоти, ўқитиш жараёнининг ўзига хос жихатлари кўрсатиб берилди. Таълим тизимини ислоҳ этиш масалалари ва бу харакатда тарақкийпарварларнинг ўрни ва роли архив манбалари ва бирламчи хужжатлар асосида тадкик этилди.
Амалий ахамияти: тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари Узбекистан тарихининг ушбу даврини янада чукурроқ ўрганишга хизмат қилади. Улардан олий ўкув юртлари талабалари учун махсус курслар, дарсликлар ва ўқув кўлланмалари яратишда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертациянинг асосий мазмуни тадқиқотчи томонидан эълон қилинган 4 та илмий мақола ҳамда 8 та илмий анжуманлардаги тезисларда ўз аксини топтан.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” фанидан турли ўқув қўлланмалари тайёрлашда ва махсус курслар ўқишда фойдаланиш мумкин.
Бухоро амирлигида расмий қабул маросимлари хусусида айрим мулоҳазалар
И.В.Хохлов келтирган маълумотларда Бухоро хонлигининг девонбеги, қушбеги, шиғавул, ясавул каби олий мартабали амалдорлари ичида додҳоҳ-ясавул мансабини эслаб ўтади. Бу мансаб эгасининг вазифаларига юқори тоифали меҳмонлардан, элчилардан совғаларни қабул қилиш ва хонга етказиш бўлган
Бухоро амирлиги доирасида кечган этник жараёнларда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг иштироки
Бухоро амирлиги (1753-1920) доирасида Ўрта Осиёда, хусусан, бугунги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида, қисман эса Жануби-Шарқий Туркманистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида кечган этник жараёнлар жадал ривожланиб, минтақадаги бир неча халқларнинг этник шаклланишида муҳим роль ўйнади. Ушбу жараёнларда Бухоро хонлигининг марказий қисмида жойлашган Зарафшон ва Қашқадарё воҳасининг ўрни айниқса муҳим аҳамият касб этди.
Бурхонуддин Махмуд Ал-Бухорийнинг “Ал-Мухит” асари ва унинг Мовароуннахр қозилигида тутган ўрни
Тадқиқот объектлари: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ҳаёти ва бой илмий мероси ҳамда “ал-Муҳит” асарида келган “шурут” ва “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимлари.
Ишнинг мақсади: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ижодий фаолияти ҳамда XI-XIII асрлар Мовароуннахр козилик тизимидаги хужжатларнинг ҳолатини тадқиқ этиш. Шунингдек, манбашунослик нуктаи назаридан қози ҳужжатлари тузилишининг назарий ва амалий асосларини “ал-Муҳит” асари мисолида ўрганиш.
Тадқиқот методлари: Тарихий-таҳлилий ва қиёсий-тахдилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Мазкур диссертация Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг илмий мероси, Оли Моза оиласининг Бухородаги фаолияти хамда “ал-Муҳит” асари мисолида Мовароуннахрда амалда бўлган козилик маҳкамалари ва улар фойдаланган хужжатлар тарихи, уларнинг ёзилиш тартиби бўйича маълумот берувчи илк тадқиқот саналади. Шунингдек, тадқиқотда “ал-Мухит” асарининг ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, ал-Азҳар, Сулаймония кутубхоналарида сақланаётган, ҳали тадкиқ қилинмаган қўлёзма нусхалари хам киёсий таҳлил килинди.
Амалий ахамияти: Тадқикотда Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг кам ўрганилган асарлари илмий муомалага киритилди. Ўзбекистон тарихида Х1-ХШ асрлардаёқ козилик маҳкамалари орқали ижтимоий
муносабатларнинг ҳуқуқий асослари бўйича бой тажриба тўпланганлиги исботланди. Алломанинг асарларига таяниб, юртимиз тарихига оид янги илмий маълумотлар ва хулосалар берилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзуга оид 12 та илмий мақола чоп этилди. Мамлакат микёсида 2 та ва 6 та халқаро илмий конференцияда маъруза билан иштирок этилди. Шунингдек, 2007-2008 ўқув йилида Германиянинг Фрайбург университета шарқшунослик бўлими талабаларига Марказий Осиё халқлари тарихи курсини ўқишда ва ТДШИ, ТИУ талабаларига исломшунослик фанларини ўқитишда диссертация материалларидан фойдаланилди.
Қўлланилиш сохаси: Тадкиқотдан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Манбашунослик”, “Исломшунослик”, “Марказий Осиё алломалари”, “Ислом ҳуқуқи тарихи”, каби курсларда ўқув қўлланма ҳамда келгусида ислом тарихи ва ҳукукшунослиги соҳаларида амалга ошириладиган тадқиқотларда манба сифатида фойдаланиш мумкин.