Barcha maqolalar
Шарқий Туркистонлик мигрантларнинг Туркистон генерал-губернаторлигидаги иқтисодий ҳаёти
XIX аср охиридан бери Шарқий Туркистон ўзининг ғарбий қўшниси Россия империяси билан ўзаро муносабатларга қаттиқ боғлиқ эди. Россия ёнғоқ, майиз, чорвачилик, ипак хомашёси, тамакининг асосий харидори бўлиб, ўзи эса Шарқий Туркистонга тайёр саноат маҳсулотларини етказиб берувчи сифатида қарар эди. Шунинг учун Россия империяси Шарқий Туркистонга катта аҳамият берган
Шарафиддин Али Яздий илмий мероси Асомиддин Ўринбоев талқинида
Мақолада Асомиддин Ўринбоев томонидан Шарафиддин Али Яздийнинг ноёб қўлёзмаси «Зафарнома»нинг ўрганилиши, форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиниши, Муқаддима қисмининг мазмуни, ушбу тадқиқот бўйича олимнингшахсий фикрлари турли адабиётларга таяниб таҳлил этилган.
Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи
Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона (илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди. Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия илмининг назарий асосларига бағишланган рисолалар яратилди. Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий (XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган.
Чоч воҳаси Буюк Ипак йўлидаги алоқаларда
Тошкент воҳасида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари бу қадимий ўлканинг қадим тарихи ва маданиятини ёритишга имкон берувчи кўплаб моддий маълумотларни тақдим этди.
Чехов асарларида инсон фалсафаси
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар самара-сининг инсонга, унинг дунёқараши, маънавий қиёфасига боғлиқлиги тобора кўпроқ аён бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, «Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради»[1,39]. Шунинг учун инсон фалсафаси, инсон, унинг ўзига хос сифати ва имкониятларининг чексизлиги, бунёдкорлик фаолияти, айни пайтда индивидуализм, эгоизм (худбинлик), манфаатпарастлик, инсон табиатининг ҳам инсониятнинг бир хил манфаатлари муштараклашадиган муҳим нуқталар борлиги тўғрисида қарашлар ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди.
Цифровой Убекистан и актуальные задачи исторического образования
Современные технологии и телекоммуникации открывают широкие возможности перед высшим образованием и научными исследованиями. Они, безусловно, позволяют повысить качество учебно воспитательного процесса и мотивировать студентов и исследователей в получении новых знаний и сведений. В этой связи, поставленные перед Высшей школой задачи подготовки высококвалифицированных, конкурентоспособных, отвечающих современным требованиям, кадров – специалистов ХХI века, требуют незамедлительного их выполнения. В связи с этим являются актуальными вопросы подготовки специалистов – кадров с применением современных цифровых технологий, создание инновационных или технологических парков (технопарков) в этом направлении и др
Цифровизация образования как путь к новой парадигме социогуманитарного знания
Цифровая трансформация шаг за шагом меняет жизнь современного человека. Без сложных цифровых систем в настоящее время не возможно представить эффективно работающую экономику, качественное образование, современную развитую культуру, инновационные производственные процессы. По факту цифровой трансформации подверглась и повседневная жизнь человека, в ускорении этого процесс свою роль сыграла пандемия коронавируса
Цифровизация и инновационное развитие в рамках шанхайской организации сотрудничества
Цифровое развитие важный обобщающий процесс всех сфер общественной жизни под влиянием инновационных технологий. Несмотря на трудности социальной адаптации, которыми сопровождаются любые масштабные изменения, необходимо учиться работать с такими явлениями и получать из этого максимум пользы
Цифровизация архивов фонда Шарафа Рашидова – поэта, писателя и государственного деятеля Узбекистана
Сегодня мы живем в эпоху цифровых технологий или цифровой век. Цифровые технологии дают нам необъятные возможности, наиболее актуальным из которых на сегодняшний день для нас является цифровизация архивов. Цифровизация (анг. Digitalization) это процесс создания нового информационного носителя в цифровой форме, в более узком смысле digitization (оцифровка) представляет собой перенос информации с физических носителей на цифровые, например сканирование документа. [ЛН Мазур, 2018. Стратегии дигитализации архивных массовых источников: электронный архив и база данных.] Но не только это, цифровизация архивов также подразумевает выбор цифрового инструмента, при помощи которого оцифрованные данные (грубо-говоря сканированные) станут доступны массам. Внедрение цифровых технологий в каждодневный процесс позволяет нс только усовершенствовать внутренние процессы, но и существенно облегчить работу с архивами.
Цифровизация архивных документов 1920-30-х гг. в республике Казахстан
Указ президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева о создании Государственной комиссии по полной реабилитации жертв политических репрессий [5] знаменует новый этап переосмысления отечественной истории и восстановления исторической правды
ХХ асрнинг охири XXI асрнинг бошларида рус адабиётида роман жанри талқини
Тадқиқот обьекти: XX асрнинг охири XXI асрнинг бошларида рус адабиётидаги матн шаклида тузилган асарлар (прематн) ва текстологик аппаратлар (сўз боши, талқин, кўрсатма, мундарижалардан ташкил топган), хажм каттароқ прематн, талқинлар ҳақида бирлаштирилган сюжетлар, илмий академик талкинларнинг композицион кўрсатилган шакли.
Ишнинг мақсади: роман жанри талқинлининг пайдо бўлиши ва тасвирлаш хусусиятлари.
Тадқиқот методлари: умум илмий методлар ва бўёқлар, филологик тахлил методларидан: қиёсий тарихий, типологик, гермеиевтик, коицептуал, изох бериш методларидан фойдаланилди.
Олингаи иатижалар ва уларнинг яигилиги: биринчи марта тўлиқ роман жанри талқии бўйича назарий курс ишлаб чикилди, ажратилган жанрнинг мезони аниқланди, роман талқииига асосий жанр структураси сифатида тасниф берилди, унинг ички вариаитлари топилди, унинг ғоявий бадиий ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилди, тематик доминант билан боғлиқ миллий ўзига хослик муаммолари, миллий бадиий тажриба эьтиборга лойик мезонлари ўргаиилди, ривожлаииш даври аииқланилди.
Кабул килиигаи назарий моделнинг асосида ишда жанрнинг типологик классификацияларини тузиш принципларига таъриф берилади, мукаддима, изоҳ, кўрсаткич, мундарижадан иборат бўлган, хажми бўйича претекстдан анча катта бўлган, изохлаш ҳақидаги сюжет билан бирлаштирилган, академик (илмий) изох шакли ёрдамида композицион такдим этилган матн (претекст) ва унинг текстологик аппарати кўринишидаги асарларнинг қандай жанрга таалуқлилиги муаммоси бўйича хозирги вақтда мавжуд бўлган тадқиқот материаллари таърифлангаи ва тартибга солинган.
Амалий ахамияти: олинган натижалардан адабиёт назарияси фаиидан умумий ва махсус курсларии, шуниигдек, янги рус адабиёти тарихи фанларидан маьрузалар ўқишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси. Диссертация иши иатижаларини ЎзМУ Хорижий филология факультетининг славян филологияси бўлими магистратурасида “Рус альтернатив прозаси” ва бакалавриатсида “Матн ва контекст” махсус курсидалар қўллаш мумкин.
Қўлланиш сохаси: рус адабиёти тарихи, адабиёт назарияси.
ХХ Асрнинг 20 – 30-йилларида Ўрта Осиё минтақасидаги географик тадқиқотлар
География фани инсоният тамаддунининг ажралмас бир қисми бўлиб, рўй бераётган жараёнлар ва ҳодисалар, уларнинг шаклланиш омиллари ва ривожланиши, инсон хўжалик фаолиятини табиий шароит ва қонуниятларга мослаштириш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда жамиятнинг табиатга муносабатини оптималлаштириш каби муаммоларни ҳал этишнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганади. Олимлар география билан узоқ даврдан бери шуғулланиб келмоқда.
ХХ аср ўзбек романчилиги ҳикоя тарзининг ўзига хос хусусиятлари (жаҳон адабиёти контекстида)
Тадқиқот объектлари: ўзбек насри анъаналарини унинг тарихий тараққиёти нуктаи назаридан тадқиқ этиш, ўзбек романини жаҳон адабиёти контекстида идентификациялаш, унинг жаҳон адабиётида тутган ўрнини белгилаш учун миллий-бадиий ўзига хослигини аниқлаш.
Ишнинг мақсади: А.Қодирий, А.Чўлпон, Ў.Ҳошимов, О.Мухтор романлари композицион-стилистик хусусиятларини жаҳон адабиёти контекстида белгилаш йўли оркали XX аср ўзбек романидаги хикоя килиш шаклининг ўзига хос томонларини ўрганиш.
Тадқиқиқот методлари: системли, қиёсий-тарихий, қиёсий-чоғиштирма ва структуравий-типологик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқикотда илк бор А.Қодирий, А.Чўлпон, Ў.Ҳошимов, О.Мухтор романларидаги ҳикоя қилиш структураси кўринишлари тадқиқ этилган. Ўзбек насрий анъаналарини ўрганиш давомида эпик достон ва манокиб жанрларининг ўзбек романига жуда якин эканлиги аникланди. Ўзбек романини, унинг композицион-стилистик ўзига хосликларига боғланган ҳолда жаҳон романчилиги структуравий тараккиётига қиёслаб ўрганишдек янги аспектнинг ишлаб чикилганлиги ва унинг тадбиқ этилиши диссертациянинг назарий қимматини белгилайди.
Амалий ахамияти: ўзбек ва жаҳон адабиётларини киёслаб ўрганиш миллий истиклол ғояларини ўзлаштириш, миллатлар ўртасидаги дунёкарашни, бошқа халқлар тили ва маданиятига толерант муносабатни шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Олинган натижалар миллий адабиётлар структуравий-типологик таҳлили назарий асосларини яратишга хизмат қилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари ва материалларини «XX аср ўзбек адабиёти», «Адабиёт назарияси», «Адабиётшуносликка кириш» фанларидан ва «Қиёсий адабиётшунослик» ҳамда «Адабий танқид» махсус курслари доирасида Олий ўқув юртларида татбиқ этилган. Улардан шунингдек, монография, дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратишда ҳам фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг монографиялари, республика ва чет эл журналларида чоп этилган маколалари, ҳамда республика ва халқаро анжуманларда ўқилган маърузаларида ўз ифодасини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: адабиётшунослик, қиёсий адабиётшунослик.
ХХ аср турк ҳикоячилигининг тараққиёт тамойиллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида турк хикоячилигининг шаклланиш босқичи ва таракқиёт тамойилларини ўрганиш жараёнида ҳикояларда тасвирланган инсон руҳиятини бадиий ифодалаш усулларини асослаш, каҳрамонлар руҳий оламида кечаётган ўзгаришларни тасвир этиш йўлларини аниқлаш, ҳикоя жанрида романтизм, реализм, модернизм, постмодернизм сингари адабий йўналишларнинг намоён бўлиши ва кўринишлари муҳим аҳамият касб этади. Инсон концепциясининг бадиий асарларда ёрқин ифодаланиши нафақат турк, балки ҳозирги жаҳон адабиётшуносларининг диққат марказида турган муҳим вазифалардан биридир.
Мустақиллик йилларида республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий хаётида юз берган туб ўзгаришлар табиий равишда адабий жараёнга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Турли халқлар адабиётини ўрганиш, уни ўзбек ва жаҳон адабиётшунослиги андозаларига мувофиқ илмий-назарий жихатдан тадқиқ этиш ва таржима қилишга замин яратилди. Мамлакатимиз илм ахди томонидан турк адабиётининг бир қатор масалалари ўрганилган. Шунга қарамасдан хозирги кунда хорижий мамлакатлар адабиётининг умумбашарий дурдоналарини халқимизга етказиш эҳтиёжи янада ортмокда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 ижтимоий сохада, хусусан, илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларида илмий-амалий изланишлар кўламини янада кенгайтириш учун кўшимча имкониятлар яратилди. XX аср турк насри, хусусан хикоя жанридаги бадиий тафаккур билан боғлиқ янгиланишлар, услубий изланишлар, мавзу ва ғоя кўламини кенгрок ёритиш имкони хам юзага келди. XX аср жахон адабиётшунослигида ўзининг спецификаси билан ажралиб турадиган турк адабиётининг илмий-назарий жиҳатдан тадкиқ қилиниши илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ва инновация фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Дунё адабиётшунослигида XX аср турк адабиётидаги хикоя жанрининг шаклланиш, ривожланиш ва поэтик хусусиятлари муайян даражада кузатилган бўлса-да, жанрнинг тараккиёт тамойиллари алохида монографик планда ўрганилмаган. Мазкур тадқиқот турк адабиётида хикоя жанрининг вужудга келиши, унинг шаклланиши ва тараққиёти, янги бадиий-услубий изланишлар, тарихий-ижтимоий давр таснифи, замон ва кахрамон муносабати, психологик тахдил, бадиий махорат муаммоси, услубдаги ранг-баранглик, янгича изланишлар, хикоя сюжети ва композицияси сингари муаммоларни ўрганишга багишланган. Шу билан бирга турк ҳикоячилиги босиб ўтган йўлни, хар бир даврга хос хусусият, янгилик ва ўзгаришларни алоҳида тадкик этиш назарда тутилган. Бинобарин, XX аср турк хикоячилигининг тараккиёт тамойилларини монографик планда ўрганиш мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-2020 йилларга мўлжалланган номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида»ги Фармойиши, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди XX аср турк насри доирасида хикоя жанрининг шаклланиш омиллари, тараққиёт тамойиллари, даврлаштириш муаммолари, услубий ўзига хосликлари ҳамда замон ва қаҳрамон психологиясини илмий асослашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
турк адабиётида хикоя жанрининг вужудга келиш, шаклланиш ва таракқиёт тамойиллари, жанр тадрижидаги тарихий-адабий жараён асосланган;
XX аср турк хикоячилиги хронологик жиҳатдан даврларга бўлиниб таснифланган шунга кўра жанрнинг шаклий ва мазмуний ахамияти далилланган;
турк ҳикоячилигига француз адабиётининг таъсири, унга хос реалистик тасвир кўринишлари аниқланган;
анъанавийлик ва новаторлик масаласи XX асрнинг 1920-1940 йиллар ҳикоялари тахдилида исботланган;
замонавий ҳикояларда давр инъикоси ва психологик тахдилнинг ўзига хослиги услуб ва методлар хилма-хиллигида далилланган.
Хулоса
XX аср турк ҳикоячилиги катор поэтик босқичларни босиб ўтди. Турк фольклори, анъанавий Шарк мумтоз поэтикаси, XX аср турк ҳикоянавислиги таракқиёти тамойиллари, жаҳон насри анъаналари янги турк ҳикоячилиги поэтик тамойилларининг юзага келиши учун асос бўлиб хизмат килди. Бу жараёнда индивидуал ижодкорлар истеъдоди, бадиий махорати мухимлиги тадқиқ этилди ва куйидагича хулосаларга олиб келинди:
1. Турк адабиётида реалистик хикоянинг юзага келиши халк ижодиёти теран илдизларига бориб тақалади. Турк фольклорида мавжуд миф, афсона, эртак, таҳкие, халк ҳикоялари ва ҳикоятлари замонавий хикоянинг пайдо бўлиши учун асос вазифасини бажарган. Халк достонлари, хусусан, «Китоби Дада Қўрқут» хикояларининг хам турк реалистик хикоячилигидаги илк шаклланиш жараёни учун ахамияти чексиз. Айни пайтда, турк мумтоз адабиёти вакиллари томонидан араб, форс адабиётидан қилинган таржималар, миллий анъаналар таъсирида пайдо бўлган турк мумтоз хикоянавислиги анъаналари, XIX аср охирларига келиб, жаҳон хикоячилиги, хусусан, француз хикоячилигидаги хикоя жанрига хос хусусиятларни турк ҳикояси билан синтезлаш асосида миллий хикоя жанри янги бадиий тамойиллар билан бойиди.
2. XIX аср охири ва XX аср бошларида турк ҳикоячилиги ўзига хос шаклланиш, такомил босқичларини босиб ўтди. Танзимот ходисаси турк реалистик хикоячилиги учун муҳим ўрин тутди. Жаҳон ва Ғарб маданияти билан тизимли ижтимоий, иктисодий ва маданий алокаларнинг йўлга қўйилиши, халк ижтимоий хаёти, маиший турмуши, дунёкараши, психологиясида рўй берган ўзгаришлар, биринчи навбатда, энг фаол насрий жанр - ҳикояда ўзининг бадиий ифодасини топди. «Сарвати Фунун» даврига келиб, санъатнинг тарбиявий роли билан бир қаторда, унинг энг мухим ва азалий функцияси - ўкувчида эстетик завқни камол топтириш олдинги планга чикди. «Фежри Оти» ижтимоий-маданий харакати вакиллари адабиётни ижтимоий, фалсафий карашлар воситаси сифатида эмас, айнан мақсаднинг ўзи сифатида талкин килдилар. Адабиёт марказита «гўзаллик» категорияси кўтарилди. Услубда ноанъанавийлик, рамзийлик, санъаткорлик тамойиллари бош максадга айланди. «Генж каламлар» («Ёш каламкашлар») журнали атрофида жипслашган ёш ижодкорлар авлоди турк хикоячилигида яна бир самарадор боскичга асос бўлиб хизмат килди. Бу давр хикоянавислари «миллий адабиёт» гоясини ривожлантирдилар.
3. Мамдух Шавкат турк хикоячилигида янги йўналишни бошлаб берди. Адиб янги услубда турк халқи реал ҳаёт тарзини ёркин тасвирлашга эришди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан Чехов ҳикояларининг илк маротаба турк тилига ўгирилиши турк носирлари учун катта воқеа бўлди. 20-йиллардан 30-йилларга кадар Эсендал йўлида ижод киладиган хикоянавислар авлоди етишиб чикди. Рашод Нури Гунтекин, Леями Сафо, Усмон Жамол, Фахри Жалолиддин каби ёзувчилар шулар жумласидандир.
4. XX асрнинг 20-30 йиллари ҳам турк ҳикоячилиги такомили ва жанр поэтикаси нуқтаи назаридан самарали давр бўлди. Бу давр турк ҳикоячилиги жанр тадрижи билангина эмас, балки жанр мезонлари, бадиияти жиҳатидан ҳам юксак даражага эришди. Шу пайтгача турк хикоячилигида кузатилмаган реал ҳаётдан олинган сюжетлар, «кичкина одам», «кишлок одами», «қашшоқ одам», «эзилган аёл» образлари пайдо бўлди.
5. 30-йиллардан кейин Саид Фоикнинг инсон ва жамият мавзусидаги хикоялари табақаланган халқ, турли хавф-хатарлар ичра яшаётган инсон, ишчи ва ишбошчи, ташландиқ, бегона одамлар тасвири билан янгилик касб этди. Сабохаддин Али ижоди хам бу давр хикоячилигида ижтимоий муаммоларни ҳакқоний талқин этгани эътиборга молик. У салафлари (У.Сайфиддин, М.Эсендал, С.Фоик) бошлаб берган ижтимоий мавзуни тубдан янгилади. Асарларида бир оз соцреализм адабиётига мойиллик сезилса-да, XX аср турк жамиятига хос ҳаёт хақиқатини тасвирлаш тамойилидан чекинмади. Новаторона хикоялари билан миллий ҳикоячиликни янги бир боскичга олиб чикди.
6. 1940-1960 йиллар турк хикоячилигидаги услуб масалалари ҳақида сўз борганда, бу давр ҳикояларида бадиий услубнинг ранг-баранг бўлишида ўзининг ижодий дунёқараши, истеъдоди, ҳаётни идроклаш, бадиий акс эттириш принциплари билан ўзгартирган ёзувчилар ижоди муҳим ўрин тутади. Бунда энг аввало Ўрхон Камол асарлари, ёзувчи ижоди учун бош мавзу хисобланган куйи табака вакиллари турмуш йўлларини тасвирлаш, уларга нисбатан муаллифнинг гуманистик муносабати ушбу ҳикоялар учун мухим асос бўлиб хизмат қилди. Ў.Камол услуби ёш турк хикоянавислари томонидан изчил давом эттирилди.
7. Турк реалистик хикоячилигида ўз услуби билан танилган иккинчи ёзувчи Ҳаликарнас Балиқчиси тахаллуси остида ижод этган Мусо Жават Шакир Қабооғочлидир. У, У.Камолдан фарқли ўлароқ, турк хикоячилигига денгиз ва денгизчилар хаёти мавзусини олиб кирди. Туркия мамлакатининг географик жойлашув ўрни, денгиз бўйида яшайдиган туркларнинг турмуш тарзи, қолаверса, Мусо Жават Шакир Қабооғочлининг денгизу денгизчиларнинг халкқа яқин услубда ёзилиши ва хаётига бўлган муҳаббати унинг янги хикоя композицияси ва услубини топишда муҳим омил бўлди.
8. Азиз Несин ижоди халк кулгиси билан ижтимоий трагизмни ўзаро уйғунликда акс эттириши билан қимматлидир. Унинг хикояларида халк ижодига хос латифа, аския, хажвий хикоя, масал, матал, мақол муҳим ўрин тутади. Торик Буғро услуби эса инсоннинг ботиний, психологик ҳолатларини теран идроклаш, тасвирлашга уринишлар жараёнида шаклланди. Т.Бугро ҳикояларидаги ўзига хос тасвир принципи турк адабиётида психологик тасвир йўналишини бошлаб берди. Бу услуб 1940-1960 йиллар ҳикоячилигининг замонавий турклар - эркаклар, аёллар, болалар, кексаларнинг зохирий дунёсидан ботиний дунёсига, шахсияти тасвиридан ички «мен»и таҳлилига ўтганидан далолат берди.
9. 1960-1980 йиллар турк насрида адибалар ҳикоячилиги бўртиб кўринади. Бу хикоялар ўзигача бўлган эркак ёзувчилар ҳикоячилигидан услуб, образ, сюжет, психологик талкин усули, айниқса, аёл калбини теран тасвирлаши билан фарк килади. Бу давр аёллар хикоячилигида кўзга ташланган монолог-хикоя шакли турк замонавий насри учун янгилик эди. Қисман интуитив, кисман лирик ва драматик туйғуларга йўғрилган, маълум даражада декадент кайфиятга ўхшаб кетадиган монолог-хикоянинг энг етук намуналари икки турк адибаси - Назиха Мерич ва Фирузан томонидан яратилди. Янгиланаётган даврда замондош аёлнинг калби, ички кечинмалари, руҳий ҳолати қаламга олинди. Аёл баъзан ожиз, заиф, кучсиз, баъзан иродали, чидамли, бардошли, қаноатли, баъзан эса хам маънавий, хам маданий кашшок, баъзида фидойи она сиймосида тасвирланди.
10. Томрис Уяр, Севинч Чўкум ҳикояларида аёл руҳий оламини очиб беришда унга хос сирли хотиралар асос қилиб олинди. Психологик тасвир, монологик нутқ, образлар ва вокеаларнинг ассоциацияга курилиши бу адибалар ҳикоячилигининг ўзига хос жихатлари ҳисобланади.
11. Турк хикоячилигига турк модерн (янги) адабиёти тушунчасининг кириб келишида Ю.Отилган ва Ф.Эдгулар ижодининг ахамияти катта. Рамзий сюжет, рамзий образ, рамзий диалоглар, уларнинг янги усубий шаклда ифодаланиши турк модерн хикоячилигининг етакчи хусусиятларидир. Ю.Отилган ҳикояларида кахрамон хатти-харакати огир ва мураккаб вазиятлар фонида акс эттирилади. Ф.Эдгу ижодининг ўзига хослиги шундаки, у бир катор хикояларида инсон хаётидаги фожеа, исён, муросасизлик ва муросасозлик каби зиддиятга тўла ҳолатларни бутун мураккабликлари билан ишонарли ёритди. Ф.Эдгу Шарк халқлари адабиётига хос мажоздан тасвир воситасида самарали фойдаланиб, мажозий наср услубига асос солди, турк хикоянавислигига «минимал хикоя» (minimal oykii) жанрини олиб кирди.
12. Турк адабиётшунослари томонидан «модерн» услубига мансубланган турк ҳикояларининг ҳаммаси хам мавжуд назарий колипларга сигадиган бадиий ходисалар эмас. Улар янги шаклга солингани, тасвир тамойиллари мураккаблашгани, психологик талкинлари, анъаналарнинг истифода этилиш усулига кўра тамомила янги моҳият касб этади. Аммо ҳеч бир жиҳатдан Тарб модернизмини такрорламайди.
13. М.Қутлу ижодида турк фольклори, Шарқ классикаси анъаналарини замонавий усулда кайта жонлантириш, шу асосда жанр, сюжет, қаҳрамон ва услуб компонентларини янгилаш тамойили етакчилик қилади. Унинг ҳикояларида сюжет мотивацияси, рамз ва тимсоллар модификацияси пухта ишланган. Хизр алайҳиссалом, Дада Қўрқут, сўфий, эртакчи, сув париси, денгиз сингари образлар янги сюжет, янги ҳикоябоп воқеалар фонида бадиий инкишоф этилган. С.Илери ҳикоялари эса глобал цивилизация қуршовидаги одамнинг ёлғизлиги, ички изтироблари, мушоҳада ва хаёлларини трагик тасвирлашга қаратилгани билан ажралиб туради.
Умуман, XX аср бошларидан бугунги кунгача бўлган даврда турк хикоянавислигида қатор янги поэтик тамойиллар кашф этилди. Инсон ва ҳаёт воқелиги ўзига хос бадиий усуллар ёрдамида ифодаланди. Бу тамойиллар нафақат турк адабиёти, балки жахон насри учун муҳим аҳамият касб этади.
ХХ аср бошларида Туркистон тадбиркорларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаолияти
Тадқиқот объекты: XX аср бошларида Туркистон тадбиркорларининг ижтимоий-сиёсий хаётдаги фаолиятлари.
Ишнинг мақсади: Бирламчи манбалар асосида XX аср бошларида ўлка тадбиркорларининг жамият ҳаётида тутган ўрнини аниқлаб, таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг усули: тадқиқотда тарихий-қиёсий, холислик, тарихийлик ва даврий изчиллик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: Ишда асосий эътибор Туркистон тадбиркорларининг XX аср бошларида ўлкадаги мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокларини аниклашга қаратилди. Даврий матбуот, архив ва мавзуга алокадор хужжатларни комплекс тадкик этиш асосида махаллий сармоядорларнинг жамиятда рўй бсрган ўзгаришларга муносабатлари, хусусан, ижтимоий-сиёсий фаолиятлари кўрсатиб бсрилди. Уларнинг жадидлар билан бирга халк, миллат манфаати ва юрт озодлиги йўлидаги амалга оширган ишлари очиб бсрилди. Шунингдек, XX аср бошларида Туркистон тадбиркорлигининг ўрганилмаган ва кам аҳамият каратилган жихатлари ёритилди хамда масаланинг келгуси тадқикоти учун тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ишнинг амалий ахамияти: тадкикот натижалари ва илмий хулосалари Узбекистан тарихида XX аср бошларида хам махаллий тадбиркорларнинг жамият ҳаётида фаол бўлганликларини кўрсатади.
Тадбиқ этиш даражасн ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот мавзуси бўйича илмий журналларда 3 та, конференция матсриаллари тўпламларида 5 та ва “ZiyoNET” интернет-порталида 1 та мақола чоп этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадкикот натижалари ижтимоий фанларнинг барча соҳаси тадқиқотчилари, Узбекистан тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун назарий қўлланма бўлиши мумкин. Шунингдек, дарсликлар тайёрлашда, махсус курслар ўкишда тарих фани йўналишидаги талабаларга маърузалар қилишда муҳим аҳамиятга эга.
ХХ аср бошлари матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон манбашунослиги ва матншунослигида Шарқ адабиётига оид манбаларни ўрганишга интилиш матн таҳлилига оид тадқиқотлар ортиб бормоқда. Натижада матншуносликнинг назарий асослари, матн таҳлилига оид аниқ концепциялар ишлаб чиқилмоқда, таҳлил усуллари аниқланмоқда. Матншуносликдаги мавжуд устувор йўналишлар мумтоз адабиёт намуналарининг асл манбаларини аниқлаш ва мамлакатимизнинг маънавий-маданий тараққиётида тутган ўрнига доир янги хулосалар чиқариш имконини беради.
Жаҳон манбашунослик ва матншунослик илмида бирламчи манбалар қиёсий таҳлил ва талқин тамойиллари асосида ўрганилмоқда. Манбашуносликнинг асосий объекти бўлган матн ва унинг муаллифи ҳақида илмий-назарий хулоса чиқариш учун, аввало, бирламчи манбани тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш,қадим адабий манбаларни қўлёзма нусхалар асосида нашр этиш муҳим вазифалардан саналади. Аср бошларида вужудга келган илмий-адабий муҳитни ўрганиш, манбаларни табдил ва талқин қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш бугунги кун адабиётшунослик ва матншунослик фанлари олдида турган долзарб муаммолардандир.
Аждодларимиз яратган адабий мерос, уни тадқиқ этиш халқимиз маънавий оламини бойитишда, келажак авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади»[1]. Бизнинг ана шундай
бой маънавий меросимиз XX аср бошларидан мустақиллик даврига қадар матншунос ва манбашунос олимлар томонидан тўпланиб нашр қилинди. Бу борада аср бошларида профессор Абдурауф Фитрат (1886–1938) олиб борган тадқиқот ва нашр ишлари бугунги кунга қадар аҳамиятини йўқотгани йўқ. Фитратнинг ўзбек мумтоз адабиётига доир манбалар устида ишлаб, уларнинг матнини табдил этиб, нашр эттириш борасидаги тадқиқотлари «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ҳамда «Ўзбек адабиёти намуналари» (1-жилд, 1928) мажмуаларида жамланган. Гарчи бугунги кунга қадар Фитратнинг ижодий ҳамда илмий фаолияти бир қанча тадқиқотларда ёритилган бўлса-да, олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолияти жиддий тадқиқга тортилмаган. Олимнинг манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги тадқиқотлари ўзбек матншунослигининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойилларини назарий- амалий жиҳатдан ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилди. Асар мазмуни, ғояси, матн тарихини чуқур билиш, аниқ хулосага келиш, мавжуд манбалар матнини танқидий ўрганиш, матндан келиб чиққан ҳолда муаллиф таржимаи ҳолини тиклаш ва бадиий асар талқини каби илмий-назарий тамойилларни ишлаб чиқишда олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолиятини ўрганиш нафақат ўз даври, балки бугунги кун манбашунослиги ва матншунослигида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ–4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 -сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I.«Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш»устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек мумтоз адабиёти манбалари ва намуналарини нашрга тайёрлаш ва унинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича матншунослик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган. С.Айний, Ғафур Ғулом, Амин Умарий, Ҳусайнзода, И.Султон, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймон, С.Ғаниева, Ғ.Каримов, Ш.Эшонхўжаев, Э.Аҳмадхўжаев, С.Эркинов, И.Ҳаққул, Н.Раҳмонов, Б.Тўхлиев, Қ.Содиқов, С.Ҳасанов, В.Раҳмонов, Н.Жабборов, А.Эркинов, Р.Зоҳидов[1] ва бошқа олимлар матншунослик ва манбашунослик; В.Маҳмуд, О.Шарафиддинов, Э.Рустамов, А.Қаюмов, А.Ҳайитметов, С.Ғаниева, А.Абдуғафуров, Р.Воҳидов, М.Ҳамидова, Ш.Сирожиддинов, Н.Жумахўжа, К.Муллахўжаева, Д.Юсупова[2] каби олимлар мумтоз адабиёт намуналари
нашрларини таҳлил қилган; хорижий олимлар Н.Осимбек, Ф.Кўпрулу, Б.Аталай; С.Е.Малов, В.В.Радлов, А.Самойлович, Е.Э.Бертельс, И.В.Стеблеванинг матн ва тадқиқотлари шулар жумласидандир[1]. Шунингдек, Фитрат ижоди ва жадидчилик муаммолари О.Шарафиддинов, Н.Каримов, Э.Каримов, Б.Қосимов, Ҳ.Болтабоев, М.Қурбонова, И.Ғаниев, Б.Каримов, У.Жўрақулов[2] ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган. Бироқ Фитрат мажмуаларининг матний тадқиқини амалга ошириш, мажмуадаги намуналарнинг бирламчи манбаларни излаб топиш, уларни ўзаро қиёслаш натижасида асл манбани аниқлаш, таҳлил ва тадқиқ этиш ҳамда ХХ аср матншунослиги тарихида Фитрат тажрибаларини ўрганишга доир махсус тадқиқотлар амалга оширилмаган.
[1] Самойлович А. Собрание стихотворений императора Бабура. – Петроград, 1917; Малов С.Е. Из третьей рукописи «Кутадгу билиг», Изв. АНСССР Отд. Гумм.: Наук, 1929; Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. – М.–Л., 1951; Кўпрулу Ф. Турк адабиётида илк мутасаввуфлар. – Истанбул, 1918. / Купрулу Ф. Турк адабиётининг маншаъи // Миллий татаббулар мажмуаси. 2-жилд, 4-сон. – Б.71; Besim Atalay. Divanü Lügat-ıt-Türk ve Tercümesi üzerine Notlar / Kaşgarlı Mahmud. Divanü Lügat-ıt-Türk (çeviri). Çeviren: Besim Atalay. 5.Baskı. Cild I-III. – Ankara, 2006; Бертельс Е.Э. Навои. Опыть творческое биографие. – М., 1947; Навои и Джами. – М., 1965; Стеблева И.В. Семантика газалей Бабура. – М., 1978, Тюркская поэтика. – М., 2012;
[2] Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. – Т.: Шарқ, 2004; Каримов Н. Адабиёт ва тарихий жараён. – Т., 2013; Каримов Э. Развитие реализма в узбекской литературе. – Т., 1978; Қосимов Б. Милллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. – Т.: Маънавият, 2004; Болтабоев Ҳ. Абдурауф Фитрат – адабиётшунос. – Т.: Ёзувчи, 1996; Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007; Қурбонова М. Фитратнинг тилшунослик мероси: Фил.фан.номз. ... дисс. – Т., 1993; Ғаниев И. Фитрат драмалари поэтикаси. – Т.: Фан,. 2005; Каримов Б. Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд. – Т., 2000; Жўрақулов У. Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати. – Т., 2003.
ХХ аср бошида Туркистон ижтимоий-сиёсий ва диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрни
Тадқиқот объекта: Туркистоннинг XX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ҳаёти.
Ишнинг мақсади: XX аср бошидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ҳаётида “Ал-Ислоҳ” журналининг тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
Тадқиқот методлари: Тадқикотни амалга оширишда илмийлик, тарихийлик, холислик ва қиёсий тахдил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диссертацияда “Ал-Ислоҳ” журналидаги маколалар мавзулар бўйича тахдил килиниб, XX аср бошида Туркистон ижтимоий-сиёсий ва диний-маърифий хаётида журналнинг катта ўрин тутганлиги, унинг ислом тарихи ва манбашунослигида мухдм аҳамиятга эга эканлиги ва Туркистондаги ислоҳотчилик ғояларига таъсир кўрсатганлиги очиб берилган. Туркистондаги ислохотчиликнинг тарихий илдизлари Қрим, Волга бўйлари, Миер, Туркия ва Эрондаги ислохотчик харакати билан уйгунликда юзага келгани тадкик этилган.
Амалий аҳамияти: тадкикот натижалари ва илмий хулосалари Туркистон тарихидаги ислоҳотчилик ҳаракатини янада чуқурроқ ўрганишга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисоднй самарадорлиги: мавзу бўйича 5 та илмий мақола ва 4 та тезис чоп этилди хамда диссертация материаллари асосида илмий-амалий анжуманларда 3 та маъруза килинди.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Диссертациядаги фактик материаллардан Туркистоннинг XX аср бошлари тарихи, даврий матбуот бўйича умумлаштирувчи асарлар тайёрлашда, тарихий тадқиқотларни ривожлантиришда, “ислом тарихи ва манбашунослиги” бўйича дарсликлар ва ўкув қўлланмалари яратишда, махсус курслар ўқитишда фойдаланиш мумкин.
ХХ Аср бошида амударё флотилиясининг минтақа коммуникация тизимида тўтган ўрни
Ўрта Осиё ва Тошкент-Оренбург темир йўллари қурилишининг бошланиши билан Амударё флотилияси юк ташиш хизматининг аҳамияти янада ортди: «Ўрта Осиё темир йўллари қурилиши муносабати билан Амударё сув йўли, бир томондан, Афғонистондан, жанубий-шарқий ва дарё соҳилидаги Бухородан, Хива ва Амударё бўлимидан Чоржўй станцияларига олиб келинган юкларни Европа Россиясига йўналтиришда табиий кириш йўли ҳисобланса, иккинчи томондан, ўша сув йўли рус маҳсулотларининг Чоржўйдан биз билан чегарадош, Амударё соҳилларида жойлашган ерларга ташишда хизмат қилади».
Хоразмнинг антик даврдаги заргарлик буюмлари таснифи
Заргарлик – ҳунармандчиликнинг қадимий ва анъанавий соҳаларидан биридир. Заргарлик буюмлари бадиий ҳунармандчилик ва саънатнинг ажралмас қисми бўлиб, халқимиз маданий меросини ўрганишда асосий манба сифатида хизматқилади. Шунингдек, заргарлик буюмлари халқнинг эстетик ва аҳлоқий идеалларини белгилаб берадиган амалий санъатнинг оммавий турларидан бири ҳисобланади. Заргарлик буюмларини таснифий ўрганиш Хоразмнинг антик даврдаги савдо – иқтисодий ва маданий алоқалардаги ўрнини белгилашда ҳамда эстетик ҳаётиниўрганишдамуҳим аҳамиятга эга.
Хоразмий алгоризми эволюцияси: алгоритмдан googleгача
ХXI аср рақамли ва сунъий интеллект технологиялари асрида алгоритм ва алгоритмлаш тушунчалари “ахборот” каби инсон фаолиятининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Негаки, алгоритмсиз инсониятнинг бугунги ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, алгоритмлар бугунги жамиятда шунчалик кенг тарқалганки, улар ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида одамларнинг хатти ҳаракатларини кузатиб боради, башорат қилади ва таъсир қилади.
Хоразм воҳаси бронза ва илк темир даври тарихи (маданият, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатлар муаммолари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон микёсида ҳозирги давр глобаллашув жараёнлари шароитида тарихий-маданий меросни саклаш, тарихда намоён бўлган бунёдкорлик анъаналарини ўрганиш ва янги асосларда давом эттириш долзарб аҳамият касб этмокда. Ўз халқи тарихини билиш ва ўзга халклар ўтмиши ва маданиятига хурмат билан караш минтақавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида кенг миқёсда ўзаро ҳамкорликнинг чуқурлашувига мустаҳкам пойдевор яратади. Шу боис тарихий-маданий алоқалар ва ўзаро таъсир илдизларига мурожаат этиш ўз долзарблиги билан ажралиб туради.
Жаҳоннинг етакчи илмий муассасалари томонидан Марказий Осиёнинг Марғиёна, Бақтрия, Суғд, Чоч ва Фарғона тарихий-маданий вилоятлари сингари кадимги Хоразмнинг моддий ва маънавий маданияти, илк давлатчилик ва жамият бошкаруви тизими каби масалалар ўрганилмокда. Бирок бу соҳада Хоразм воҳасида неолит давридан бошлаб, бронза даврига қадар ўзлаштирувчи хўжаликлар ахамиятини сакланиши, мил. авв. VII асргача маҳаллий аҳоли томонидан деворлари синч, кулбасимон уй-жойлар, ярим ертўлалардан ҳамда кўлда ясалган сопол идишлардан фойдаланиш сабаблари, пахса ва хом ғишт бинокорлиги, шаҳарлар ва давлатчиликнинг пайдо бўлиши, маҳаллий этномаданий анъаналар ва миграцияларнинг этник тарихига таъсири, «хорасмийлар» - хоразмликлар элатининг келиб чиқиши каби илмий муаммолар етарли даражада ўрганилмаган. Қадимги Хоразм цивилизацияси тарихини янги асосларда ўрганиш мухим вазифага айланган.
Бугун мамлакатимиз тарақкиётининг янги йўлида фан ва таълим соҳаларига инновация ғояларни татбик этиш зарурати 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хам ўз аксини топган. «Янги жамият қурилиши жараёнида халқимизнинг тарихида бой маданият ва бунёдкорлик анъаналарини ўрганиш ва улардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга»1. Узбекистан тарихи Марказий Осиё тарихининг ажралмас қисмидир. Бу борада Хоразм цивилизациясининг ўрни ҳам муҳим аҳамиятга молик. Мазкур цивилизациянинг тарихий илдизларини янги илмий маълумотлар асосида тадқиқ этиш, етарли даражада ўрганилмаган муаммоларни кўриб чиқиш ва умумлаштирилган ҳолда хулосалар чикариш, кадимги Хоразмнинг минтақа цивилизацияси ривожига қўшган хиссасининг кўлами, унинг аҳамиятини чукурроқ ўрганиш имконини беради. Шу боис Қуйи Амударё, Сариқамиш ва Узбой ўзани атрофларида истикомат қилган бронза ва илк темир даври аҳолиси тарихининг янгича қарашлар ва ёндашувлар асосида тахдил қилиш ҳозирги давр заруриятидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда 2018 йил 18 январ Ф-5181-сон «Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармойишида белгиланган илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш каби вазифаларни маълум даражада бажаришга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Хоразм воҳаси бронза ва илк темир даври маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатлари тарихини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
воҳанинг бронза ва илк темир даври тарихий географияси (Арёнам Вайжо ва Хоразм, Қанғҳа ва Туроннинг ҳудудий чегаралари, сак-массагетларнинг ҳудудий жойлашиши чегаралари), ижтимоий-иктисодий муносабатлар ва бошкарув (жамият тизими, уруғ, қабила, қабилалар иттифоқи, ҳарбий демократия, хўжалик ва ишлаб чиқариш) масалалари очиб берилган;
Хоразм вохасида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларига нисбатан қадимий кабилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий нотекис ривожланиши ҳамда воҳада давлатчиликнинг хронологик жиҳатдан кеч вужудга келишининг сабаблари очиб берилган;
қадимги жамоалар ўртасидаги алоқалар хусусиятлари ва тарихий жараёнларнинг ўзгариши, ташқи миграцияларнинг маҳаллий маданият ривожига ва этник тарихига таъсири ҳамда маданий тараққиёт омиллари аниқланган;
Хоразмнинг қадимги тарихига доир ёндашувлар, фикр-мулоҳазалар кўриб чикилиб, кўп йиллар мобайнида тарих фанида анъанавий бўлиб келган айрим илмий қарашлар ҳамда назариялар («ирригация-давлат», «қулдорлик давлати» концепцияси) тахдил этилган ва янги илмий маълумотларга таянган ҳолда мазкур назария ва концепциялар тарихий воқеликка мое келмаслиги исботлаб берилган.
Хулоса
Тадкиқот натижасида куйидаги асосий хулосаларга келинди:
1. Бронза даври Жанубий Оролбўйида сунъий суғориш мақсадида Окчадарё ён ирмокларидан кичик каналлар (ариқлар) чикарилган. Тўғонлар қуриб, дарёнинг асосий ўзанидан канал чикариш ва кенг тармокли суғориш тизимини яратиш учун маҳаллий зироатчиларда етарли кўникмалар ва тажриба бўлмаган. Нисбатан кичик далалар ярим ертўла уй-жойлар теварагида жойлашиб, деҳқончилик ишлари алоҳида жамоалар кучлари билан амалга оширилган. Шу сабабли суғорма деҳкончилик чекланган ҳолда томорқа ерларида ривожланиб, мазкур ҳолат Оқчадарё воҳасида истиқомат қилган кам сонли аҳолининг иктисодий эҳтиёжларидан келиб чикқан.
2. Илмий адабиётларда тадкиқотчилар (С.П.Толстов, Б.В.Андрианов, М.А.Итина) Хоразм воҳасидаги бронза даври экин майдонлари - томорқа ерларига тегишли ўлчов кўрсаткичларини ва сунъий суғориладиган ерлардан қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш даражасини бирмунча ошириб юборганлар. Парвариш қилинган экинларнинг турлари ҳам аникланмаган, дон қолдиқлари эса (арпа, буғдой, сули, тариқ) топилмаган. Хоразм воҳасида бронза даври деҳқончилик хўжалиги ортиқча маҳсулотни кенг даражада ишлаб чиқаришга замин яратмаган. Уруғ-қабилавий тузумнинг анъаналари сакланиб қолган ҳолда, меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожини жадаллаштириш имкониятлари ҳам чекланган бўлиб қолган.
3. Асосий белгиларга кўра, тозабоғёбликлар қўлда ясалган сопол идишлардан ва ярим ертўлали уй-жойлардан фойдаланиб, дашт қабилаларининг маданий анъаналари ва турмуш тарзини узок муддат мобайнида сақлаб келганлар. Мазкур ҳолат Амиробод даврида хам, яъни мил. авв VII асрга қадар катта аҳамиятга эга бўлди.
Бронза даврида дастлаб яйловларда чорва боқиш Жанубий Оролбўйи хўжалик хаётида муҳим ахамият касб этган. Сўнг мавсумий кўчиб юриш, ярим кўчманчи чорвачилик подаларни боқишга замин яратган. Эҳтимол, шу боис тозабоғёбликларда пахса ёки хом ғиштдан барпо этилган мустаҳкам доимий уй-жойларга эҳтиёжлар бўлмаган. Бундай анъаналар Амиробод даврида хам ривожланган.
4. Бронза даври археологии материалларида ижтимоий-иқтисодий ахборотнинг акс эттирилиши шу давр Хоразм воҳасининг уругчилик тузумига хос хусусиятларини ўрганишга асос бўлади. Тозабоғёб маданияти даврида катта оила аъзолари умумий уй-жойда хаёт кечирганлар. Бундай оилалар чорва, томорка ерлари, ишлаб чиқариш қуроллари, рўзғор буюмлари ва озик-овқат захираларига эга бўлиб, уруғ жамоасига бирлашганлар. Турли уруғ жамоалари қабилани ташкил этган. Бронза даврида жамиятда ижтимоий бошкарув мавжуд бўлган. Унинг келиб чиқиши ва ривожланиши жамоа манфаатларини амалга ошириш ва хаётий мухим муаммоларни хал килиш заруриятига асосланган.
5. Хоразмда давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши хусусиятларини очиб бериш пайтида, давлатнинг келиб чиқиши тўғрисидаги назарияларнинг кўп хиллиги эътибордан четда колиб кетди. Илк давлат синфий жамияти маҳсули сифатида ёритилиб, Хоразмда унинг келиб чиқиши «ирригация-давлат» концепцияси, яъни «ирригация назарияси» ёндашуви асосида воҳада йирик ирригация тизимини барпо этиш жараёнида «минглаб» куллар мехнатидан кенг фойдаланиш зарурияти билан богланди. Мазкур концепция тадқиқотчилар томонидан кабул қилиниб, XX асрнинг охирларига қадар танқидий баҳоланиб кўриб чиқилмаган. Мил. авв VII асрда Хоразм вохаси аҳолининг «минглаб» кулларга эгалик килиш имкониятлари, шубҳасиз, бўлмаган. Бирок бу эътиборга молик холат илмий жихатдан мухокама килинмади. Шу боне, «жамоа-кулдорлик давлати» ва кулдорлик ишлаб чиқариш бирламчи ижтимоий-иқтисодий белги тарзида илк Хоразм давлатига хос эди, деган анъанавий қарашлар устунлик килган. Ҳозирги қарашларга кўра, давлатчиликнинг илк боскичида жамоаларнинг озод вакиллари ишлаб чикаришда асосий куч бўлган.
6. Илк темир даврига келиб, Оролбўйи ҳудудларида чорвадор қабилаларнинг ҳарбий-сиёсий уюшмалари пайдо бўлади. Улар ҳақида (массагетлар, сака тиграхауда бирлашмалари) ёзма манбаларда маълумотлар мавжуд. Кўчманчиларнинг мозор-кўрғонларида топилган яроғ-аслаҳалар ва от анжомлари, саклар курол-яроғларни ривожлантириш сохасида катта ютуқларга эришиб, уларнинг қўшинларида ёзма манбаларда кайд этиб ўтилган «чақкон отларга эта» жангчилар, суворий-ўқчилар мавжуд бўлганидан далолат беради. Геродот томонидан кўчманчи қабилалар (скифлар, массагетлар) сардори «подшо» сифатида таърифланган (киёслаш учун, Тўмарис - «вафот этган подшонинг хотини»). Бехистун ёзувларида сакларнинг йўлбошчиси «Скунха исмли сардор» деб аталган. Лекин сак-массагетларнинг сиёсий уюшмалари подшолик даражасига кўтарилмаган. Уларнинг ижтимоий муносабатлари уруғ-қабила тизимидаги анъаналарга асосланган эди.
7. Мил. авв. VII—VI асрлар чегарасида давлатчиликнинг шаклланиш жараёни ижтимоий-иқтисодий ва харбий-сиёсий омилларга асосланган. Урта Осиёнинг турли вилоятлари сингари, Хоразмда давлатчилик алоҳида воха-туманларида пайдо бўлиб, кичик давлатчилик ташкилотини ўзида акс эттирган. Умуман, Урта Осиё ҳудудларида илк давлатчилик шаклланиш жараёнида «қулдорлик формацияси» иктисодий-ижтимоий жиҳатдан ҳаракатланувчи ва ҳал қилувчи куч эди деган мунозарали концепция рад этилди. Мазкур концепцияни эскириб колганлиги Хоразм тарихи мисолида яна бир бор тасдикланди.
8. Кўп йиллар мобайнида илмий адабиётларда кенг ёритилган «Катта Хоразм» бирлашмаси, давлати тўғрисида қарашлар ўз исботини топмади. Улар олимларнинг тахминлари бўлиб, «Катта Хоразм» давлати назариясидан воз кечиш мақсадга мувофикдир. Юнон муаллифлари Скилак, Гекатей ва Геродот хорасмийларни элат сифатида тилга олиб, уларнинг давлати, подшолиги ёки сиёсий бирлашмаси хақида муайян тарихий маълумотлар қолдирмаганлар. Ушбу ўта муҳим ҳолат «Катта Хоразм» назарияси тарафдорларининг нашрларида инобатга олинмаган.
9. Илк темир даврида Хоразм воҳасига босқичма-босқич Марғиёна ва Бактриядан бинокор ва хунармандларнинг кўчиб келиши натижасида маҳаллий маданиятда туб ўзгаришлар ва янгиликлар намоён бўлган. Воҳада илгари маълум бўлмаган истеҳкомлар, мудофаа деворлар ва йирик биноларнинг барпо этилиши, қурилишда пахса ва хом ғиштдан фойдаланишнинг бошланиши, амалий бинокорлик билимлар ва услубларнинг таркалиши, кулолчилик чархи ва темир қуролларидан кенг фойдаланиш ҳам Марғиёна-Бактрия жанубий аҳолининг миграциялари натижаси деб тан олиш мақсадга мувофикдир.
10. Илмий адабиётларда хорасмийларнинг илк ватани сифатида Туркман-Хуросон тоғолди, Ҳирот ва Сарахс воҳалари, Марв ва Бақтриянинг ғарбий ҳудудлари кўрсатиб берилган. Ушбу ёндашувлар турли даврлар нашрларида такрорланиб, хорасмийлар муаммоси юзасидан маълум холатларда тахминий хулосалар чиқарилган. Бизнингча, хорасмийлар тарихига тегишли Гекатей ва Геродотнинг ҳикоялари, Хоразм во хасида хоразмликлар элати таркибини ташкил этган бактрияликлар ва марғиёналикларнинг жанубий юрти хақидаги тарихий хотирага асосланган. Бу хотиранинг акс-садоси ўрта асрлар муаллифларининг асарларида ва тарихий ривоятларда ифодаланган.
Келгинди жанубий ва туб жой аҳлининг ассимиляцияси - қоришиб кетиши натижасида Қуйи Амударё ҳавзасида хоразмликлар элати пайдо бўлган. Хоразм воҳасида Кўзалиқир маданиятининг шаклланишини миграциялар орқали Ўрта Осиёда турли маданий инновациялар, технологии ютуқлар ва илғор анъаналар татбиқ қилинишининг ҳудудий кенгайиб бориши жараёни билан боғланган холда таърифлаш мақсадга мувофикдир.
11. Кўзалиқир каби истеҳкомлар қабилалар уюшмалари маъмурий-сиёсий ва ибодат маркази, ташқи босқинлар хавф-хатари пайтида жамоалар аъзолари ва уларнинг асосий бойлиги чорва учун пана жойга айланган. Бу борада «Хоразм» атамасининг маъносига тегишли, «чорва учун яхши истеҳкомларга эга ўлка» тушунчасини эслатиб ўтиш лозим. Кўзалиқирнинг ички қалъасида қабилалар сардорининг қароргохи жойлашган.
12. Кўзалиқир маданияти мисолида ривож топган илк давлатчилик тизимидаги бошқарув дастлаб уруғ-кабила тузумининг ижтимоий муносабатлари анъаналарига асосланиб, жамият хаётининг муҳим манфаатларини иқтисодий, ижтимоий, ҳудудий ва харбий соҳаларда амалга ошириш каби вазифалари билан боғланган. Аммо илгари даврларга нисбатан ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва ташқи алокаларнинг жадал ривожланиши натижасида бошқарув функциялар кенгайиб бориб мураккаблашган.
Тадкиқот натижалари қуйидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чикиш имконини берди:
Ўзбекистон тарихи фани бўйича ўрта мактаб ўкувчилари ва олий ўкув юртлари талабалари учун дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни Хоразм воҳаси бронза ва илк темир даври тарихига дойр янги маълумотлар билан бойитиш муҳим аҳамиятга эга;
Ўрта Осиёда тарихий-маданий вилоятларнинг вужудга келиши, этник картографияси ва географияси масалаларини тадқиқ этиш, Жанубий Оролбўйи худудларида туризмни ривожлантириш жараёнида, Хоразм воҳаси тарихига оид илмий ахборот доираси ва тарихшунослик маълумотларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади;
Оролбўйидаги экологии шароитнинг кескин ўзгаришини инобатга олган ҳолда, қадимги ёдгорликларни саклаш, таъмирлаш ва ўрганиш ишларини давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва бошқа мамлакатлар олимларининг иштирокида қўшма минтакавий фундаментал илмий тадқиқот лойиҳаси режасини ишлаб чикиш мақсадга мувофикдир.
Хитой адибаси Фан Сяотинг (范小青) ижодида реалистик тамойиллар табиати
ХХ асрнинг сўнгги чорагида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли сонининг кўплиги, бир маромдаги иқтисодий ўсиш ва бошқа омиллар Хитойни дунёнинг етакчи мамлакатлари сафига киришига, жаҳон сиёсати
майдонида ўз овозига эга бўлишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси маданият, маънавият, санъат ва адабиётга ўзининг жиддий таъсирини кўрсатиши табиий ҳолатдир
Хива хонлигида кемачилик
Амударёнинг қуйи оқимидаги ҳудудларни кўздан кечириш мақсадида Хива хонлари кемаларда Чоржўйдан Туямуйингача сайр қилиб туришлари ҳам сарой маросимларидан бири бўлган. Хива хонларининг Амударё сув йўлининг Хива хонлигига тегишли оқими бўйлаб кемаларда сайр қилиши, шикор пайтларида маълум масофаларни кемада босиб ўтишлари одатий ҳол ҳисобланганлиги манбаларда ҳам акс этган. Огаҳийнинг “Зубдату-т-таворих” асарида келтирилган маълумотлар ҳам бу фикрга келишимизга имкон беради.
Хива хонлиги марказий ва маҳаллий бошқарув тизимида мансаб ва унвонларнинг ўрни
XVIII асрнинг ўрталаридан бошлаб Хива хонлигида чуқур сиёсий инқироз даври бошланди. Бунинг асосий сабабларидан бири - қабилалар орасидаги қонли курашлар, хон билан катта мулкдорлар, кўчманчилар билан ўтроқ халқ ўртасидаги тўқнашувлар, шунингдек, ташқи душманлар билан бўлган курашлардир. Бу ҳол хонлик иқтисодий тараққиётига ҳам катта таъсир ўтказмасдан қолмади. Сиёсий вазият мураккаблашиб давлат тушкунликка қараб бораётган ва тўхтовсиз қонли кураш давом этаётган бир вақтда қўнғирот уруғи сулоласининг етакчиларидан бўлмиш Эшмуҳаммад ўғли Муҳаммадамин сиёсий кураш майдонига кириб келди ва марказий ҳокимиятни қўлга олишга уринди.
Хива хонлиги деҳқончилигида экин турлари ва уларнинг хонлик тараққиётидаги ўрни
Хива хонлигида унумдор тупроқли ерларнинг камлиги, ерга ишлов берадиган деҳқончилик қуролларининг қолоқлигига қарамай, мазкур ҳудудда сунъий суғоришга асосланган суғорма деҳқончилик яхши ривожланган ва деҳқонлар томонидан жуда кўп турдаги экинлар етиштирилган.