Barcha maqolalar
Ўрта асрлардаги жанубий шарқий устюрт қири шаҳар элатлиқлари
Элат- кишиларнинг тил, ҳудуд иқгисодий ва маданий жиҳатдан тарихан таркиб топган миллатдт олдинги бирлиги. Элат қабила билан миллат орасидаги этник бирликнинг кўринишидир. Элатнинг шаклланишига бирбирига яқин бир неча қабилаларнинг уюшуви асос бўлган. Элатлардаги этник, хўжалик, моддий ва маданий алоқаларнинг тобора ривожланиб бориши натижасида бир қанча қабилалар бирлашадилар. Натижада, этник бирликнинг янги тури вужудга келади. Бу элат дейилиб, маълум тарихий шароитда ҳудудий, иқтисодий, тил ва маданий умумийлик асосида шаклланади
Ўрта асрларда мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиш тарихи
Узбекларнинг тақвимии маросимлари (Фаргона водийси материаллари асосида)
Тадқиқот объектлари: ўзбек халкининг турли таквимий қарашлари билан боғлиқ урф-одат ва маросимларнинг Фарғона водийси ҳудудида яшовчи ўзбеклар турмуш тарзи, хўжалик анъаналари ва моддий маданиятида сақланиб қолган кўринишларини батафсил равишда илмий таҳлил этиш.
Ишнинг мақсади: тарихий-этнографик материаллар асосида Фарғона водийсида яшовчи ўзбеклар турмуш тарзидаги йил таквими билан боғлиқ қарашлар, урф-одат ва маросимларни этнологик аспектда комплекс тадқиқ қилиш.
Тадқиқот методлари: илмийлик, тарихий ёндашув, қиёсий тахдил, тўпланган материалларни холис баҳолаш ҳамда этнологик тадқиқотларнинг махсус усуллари - кузатув, интервью, суҳбатдан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотда тарихий-этнографик аспектда Фаргона водийси ўзбекларининг анъанавий турмуш тарзидаги тақвимий урф-одат ва маросимлари яхлит бир илмий муаммо сифатида тадқиқ қилинган. Ишда йил тақвими ва у билан боғлиқ маросимларнинг генезиси, эволюцияси ва трансформациям ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятлари тарихий-этнографик, археологик материаллар асосида ўрганилган. Шунингдек, таквимий маросимларнинг функционал-структуравий тузилиши ва уларнинг ўзбеклар анъанавий маданиятида тутган ўрни илмий асосда тахдил килинди.
Амалий ахамияти: дала тадқиқотлари, мавжуд илмий манбалар ва адабиётлар, шунингдек, архив хужжатлари асосида Фаргона водийси ўзбекларининг йил тақвими билан боғлиқ урф-одат ва маросимларини хар томонлама комплекс тадкик этишга багишланган мазкур диссертациянинг натижалари миллий ўзликни англаш ва кадриятларимизнинг тикланишига якиндан ёрдам беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси юзасидан республика илмий журналларида 2 та илмий мақола, республика ва халкаро илмий анжуманларда ҳамда “Ziyonet” Интернет порталининг сайтида 6 та мақола ва 4 та тезис эълон килинди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижалари ижтимоий фанларнинг барча сохаси тадкикотчилари, шунингдек, этнология ва ўзбек халқи маданияти тарихи фани бўйича махсус курслар ва ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин.
Ўзбекларнинг бола тарбиясига доир анъаналари ва инновациялар (XX асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошлари)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги пайтда глобаллашув жараёнлари жадаллашаётгани, моддий ва маънавий маданият унификациялашаётгани, миллий-этник ўзига хослик сусайиб бораётгани миллий қадриятлар, анъаналарни саклаб колиш хамда келажак авлодга етказиш максадида илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этмокда. Халкаро ЮНЕСКО ташкилоти Таълим бўйича комиссияси томонидан хам ёш авлод тарбиясини икки йўналишда олиб бориш белгилаб қўйилган. Бирин-чидан, ёш авлодни ўз халки маданиятини ўзлаштириш, уни эъзозлаш ва иккинчидан, бошка халқлар маданиятини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш1.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда таълим-тарбия борасидаги ислоҳотларнинг мазмуни, аввало, ўзликни, миллий тарбия тизимини сақлаб колиш, шунингдек, замонавий илғор қарашларни миллий тарбия тизимига мослаштиришга каратилдики, бу турли йилларда кабул килинган давлат дастурларида ҳам ўз аксини топди. Хусусан, «Соғлом бола Йили» Давлат дастурида оилада ўзаро ҳурмат, мехр-муҳаббат, юксак ахлоқий-маънавий муҳитни шакллантириш ва шу рухда баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган". Аммо бугунги кунда ахборот воситаларининг ривожланиши окибатида миллий маданиятимизга ёт бўлган карашларнинг ёшлар орасида тез таркалаётгани оила ва жамиятнинг тарбиявий имкониятларидан тўла фойдаланиш масаласи хамон муаммо сифатида қолаётганини кўрсатади.
Жаҳон амалиётида турли давлатларда ўз халқининг миллий, этник хусусиятлари, эътикодий қарашлари ва мамлакатнинг ижтимоий тарақкиёти манфаатларидан келиб чикиб ёш авлод тарбиясига оид дастурлар яратилмокда ҳамда кенг қамровли илмий тадкиқотлар олиб борилмокда. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Сочида бўлиб ўтган саммитида ҳам МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Оила института ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти қабул қилинди3. Мазур баёнотга ҳамоҳанг равишда Узбекистан Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони эълон қилинди. Унда оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқикотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди.
«2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясиада кўрсатилган «Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустахкамлаш ҳамда оила институтининг мавқеини ошириш»5 каби мухим вазифаларни бажаришда ўзбек халкининг бола тарбиясига дойр анъаналарини, оилавий ҳамда ижтимоий тарбия жараёнида юз бераётган ўзгаришларни тадқик этиш муҳим аҳамиятга эта.
Узбекистан Республикасининг «Таълим тўғрисида» (1997), «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» (2016), «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида» (2017)ги Қонунлари, «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва "Узбекистан ёшлар иттифоқи фаолиятини кўллаб-қувватлаш тўғрисида» (2017), «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни туб дан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» (2018)ги Президент Фармонлари ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгилаб берилган ёш авлодни миллий кадриятларимиз рухида тарбиялаш, оила ҳамда жамиятда юксак маънавий-ахлоқий муҳитни яратишга дойр вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқининг бола тарбиясидаги XX асрнинг иккинчи ярми-XXI аср бошларига оид анъаналар ва инновацияларнинг моҳиятини этнологии аспектда очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек халқига хос бола тарбияси усули тарихий, назарий, эътиқодий негизларга, шунингдек, кўп асрлик тажрибаларга асосланиши оилавий ҳамда ижтимоий тарбия контекстида очиб берилган ва «социализация», «гендер социализацияси», «репетитор» ва бошқа шу каби терминлар янги мазмун билан бойитилган;
оилада репродуктив карашларнинг турли омиллар таъсирида ўзгариб бораётганини хронологик тартибда уч даврий боскич (1950-йилдан -1970-йилларга қадар; 1970-йиллардан мустақиллик даврига қадар; мустакиллик даври)га бўлиб кўрсатиш оркали оклада тарбия шакли ва мазмунининг бола сонига ҳам боғлиқлиги исботланган;
ўзбек оиласидаги анъанавий тарбия усули халқнинг бола психологик ва ёш хусусиятлари ҳақидаги муайян билими, тажрибаларига асосланиб яратилгани, бунда онанинг хомиладорлигидан бошлаб, бола туғилиши ҳамда унинг ўсмирлик давригача бўлган руҳий ва жисмоний хусусиятлар эътиборга олингани илмий адабиётлардаги маълумотларни этнографик маълумотлар билан қиёслаш оркали асосланган;
ота-оналар ҳамда фарзандлар ўртасидаги муносабатлар оилада ота-онанинг ўрни, мавқеини аниклаш оркали тўрт модель кўринишида туркумлаштирилган ва ўсмирлик даври тарбияси, тарбиянинг гендер хусусиятлари бўйича умумий ҳамда ҳудудий-локал фаркланиш ҳолати аниқланган;
ўзбек халқида маҳалланинг анъанавий социализация института сифатидаги ўрни тарбия жараёнига таъсир килувчи - ижтимоий назорат, авторитетлар таъсири, жамоавий маросим ва тадбирлар, тенгдош хамда тенгқурлар жамоаси каби тўрт омил билан боғлиқ равишда кўрсатиб берилган.
Хулоса
Диссертация якунида куйидаги хулосалар берилган:
1. Ўзбек халқи ёш авлод тарбиясида ўз моделига эта бўлиб, мазкур модель асрлар давомида шакллантирилган ва унта асосий негиз - халк амалий тажрибалари; эътикодий (зардуштийлик ва ислом) ҳамда назарий-фалсафий (Ўрта Осиё мутафаккирлари ва жадид маърифатпарварларининг таълим-тарбияга оид илғор ғоялари) негизга зга.
2. Оиланинг структуравий шакли (бир бўғинли, кўп бўғинли, натта, кичик) ва демографии ҳолати хам ўзига хос шарт-шароити билан бола социализациясига таъсир кўрсатади. Хусусан, кўп бўғинли оила боланинг ўзбек этник муҳитидаги муносабатларга хос иерархии тизим ва анъанавий гендер қарашларни ўзлаштиришида муҳим роль ўйнаб келган.
3. Халининг фарзанд туғилиши ҳамда она ва чақалоннинг чилла даврида ўтиазиладиган анъанавий урф-одат, маросимлари она ва боланинг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида амалга оширилган бўлиб, а) эътинодий-демонологин, б) ижтимоий-маданий асосга эга.
4. Ўзбен халнининг оилавий тарбия анъаналари болаларни иичии ёшларида уларни эриин қўйиш, боланинг иейинги ёш босничларида (5-6- ёшдан сўнг) эса тартиб-интизомга бўлган талабнинг иучайиши билан ифодаланган. Ленин иейинги йилларда ёш ота-оналарнинг нўпчилиги бошқа усулни, яъни боланинг интизомига гўданлин босничларидан бошлаб эътиборли бўлиш ва қаттинқўллин билан тарбиялаш усулини маъқул нўрмондалар.
5. Ўзбекларда ота-оналар ва фарзандлар орасидаги муносабатлар тизими халқнинг ижтимоий-тарихий таракқиёти ва диний эътиқодига мос ҳолда шаклланган. Гарчи оилада отанинг авторитар етакчилигини ёкловчи қарашлар устун бўлса-да, амалда отанинг мақоми ва (оила бошлиғи, тарбиячи, боқувчи сифатидаги) роли оиланинг ижтимоий-иктисодий аҳволи ва маънавий муҳит билан боғликдир. Бу ерда иктисодий ва диний омил муҳим ўрин тутади. Сўнгги йилларда юз бераётган миграция жараёни ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатга таъсир кўрсатмокда. Унинг оқибати ота-оналарнинг болалар билан алоқаси узоқлашуви ва «ота», «она» роллари функциясининг мувозанати дарз кетиб, оилада психологик, тарбиявий муҳитнинг оғирлашувида кўринади.
6. Ўзбекларнинг бола тарбияси жараёнида умумий этник хусусиятлар кузатилса-да, бу ҳудудий-локал фарқланишни ҳам инкор этмайди. Умумэтник хусусиятлар сифатида бола тарбиясида катта авлод ёрдамига таяниш нисбати юқорилигини, бола хулқ-атворида сабр-тоқатлилик, конформизм, бағрикенг- лик, меҳнатсеварлик, меҳр-окибатлилик ва бошқа шу каби хислатларни шакллантиришга урғу берилишини кўрсатиш мумкин. Қатъиятлилик, тўғрисўзлик, ватанпарварлик хислатларини таркиб топтириш механизмлари жуда заиф. Бола тарбиясидаги локал-ҳудудий ўзига хослик сифатида Тошкентда оилавий муносабатларнинг мустаҳкам, тор нуклеар кўриниши, эр-хотиннинг оила бошкарувидаги тент хамкорлиги, фарзандга муносабатда гендер тафовутларнинг нисбатан пастлиги, болаларни ташаббускорликка рағбатлантириш ва уларга эркинлик, мустақиллик бериш кўрсаткичининг баландлиги кабилар кўрсатилса; Наманганда отанинг оилада устунлиги ва ота ҳамда фарзандлар ўртасидаги муносабатда илиқлик, эмоционал барьернинг янада баландлиги, жисмоний жазони жуда кам қўллаш, қиз болага ижобий муносабатнинг устунлиги хос.
Сурхондарёлик респондентлар кенг оилавий муносабатларни ёқлашлари, қариндошлар ўртасидаги алоқаларнинг зичлиги, оилани бошқарувчи, боқувчиси сифатида ота мавқеининг нисбатан пастлиги, яхши хулқ-атвор, кенгфеъллилик ва бағрикенгликни қадрият деб санаш кўрсаткичининг катталиги, шунингдек, фарзанд тарбиясида қаттиқўллик принципини ёқловчилар нисбати кўплиги билан ажралиб турадилар. Ушбу этнолокал фаркланишни келтириб чикарувчи омиллар сифатида, аввало, ҳудудларнинг географик жойлашуви, ижтимоий-иктисодий ривожланиш ҳолати, урбанизация ва миграция даражаси, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, диний эътикод билан боғлик карашлардаги ўзига хосликни кўрсатиш мумкин.
7. Анъанавий тарбиядаги гендер фарқланиш даражаси кучли бўлиб, ўғил ва кизларни ўз гендер ролига қатъий мос тарбиялашда намоён бўлган. Ҳозирги пайтда социализациянинг гендер хусусиятида муайян фарқланиш сакланиб колганига карамай, мазкур фарқланиш даражаси камайиб бормокда. Айрим нуклеар оилаларда гендерга оид қарашларнинг аник чегараланмагани ёки мўртлиги болага ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида фаол бўлиш учун шароит яратади. Бу холат қиз болаларда ўта фаоллик, ташаббускорлик хислатлари кучайиши билан, ўғил болаларда эса ўз гендер ролини ўзлаштиришнинг қийинлашуви билан ифодаланмокда.
8. Ўзбек аждодлари болада кичик ёшидан маънавий-ахлокий, руҳий-психологик иммунитетни шакллантириб боргани учун ўсмирлик муаммоси бартараф этилган. Ҳозирги пайтда глобаллашув жараёнларининг кучайиши ва бошқа омиллар айрим ўзбек ўсмир-ёшлари хулқ-атворида «эмоционал портлаш»ларни, оилаларда ота-оналар ва ўсмирлар орасида муаммоли вазиятларни келтириб чиқармокда.
9. Махаллаларнинг анъанавий ва урбанизациялашган типларида бола социализацияси хусусиятлари бир-биридан фаркланади. Анъанавий маҳаллада болаларга жамоачилик муносабатлари сингдирилган ва умумжамоага мос хулқ-атвор хусусиятлари шакллантирилган. Урбанизациялашган типдаги махаллаларда жамоачилик муносабатларини юритиш ноқулай, шу боис бола тарбияси индивидуал оиладаги шарт-шароитларга кўпроқ боғланган.
10. Ўрганилган давр мобайнида таълим соҳасидаги ўзгаришларни мазмунан икки боскичга бўлиш мумкин: совет тузуми ва мустақиллик даври. Биринчи босқичда, XX асрнинг 80-йиллари ўрталарига қадар таълим соҳасида катта ишлар амалга оширилганига қарамай, таълим-тарбия ишлари совет мафкурасини сингдиришга йўналтирилган эди. Лекин социализациянинг икки мухити (оила ва жамоа) да хам социализация анъанавий кўринишга эга бўлгани, энг муҳими, таълим муассасаларида таълим-тарбия тизимида анъанавий муносабат ва қарашлардан фойдаланилгани учун миллий-этник хусусиятлар саклаб колинди. Чунки аҳолининг аксарият қисми қишлоқларда, шахар жойларда хам асосан ўзбек маҳаллаларида яшаган. Урбанизация ва миграция жараёнларининг унчалик кучли эмаслиги ана шундай имкониятларни яратган. Бундан ташкари, ижтимоий онгни ўзгартиш қийин бўлиб, узок вақтни талаб этади.
Узбекистан мустакилликка эришган дастлабки пайтданоқ таълим соҳасига эътибор каратилди ва таълим жараёни мазмунини ислоҳ қилиш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда умуминсоний қадриятларга ҳамда ўзбек халкининг бой миллий маданий-тарихий анъаналарига таяниш, болалар иқтидори ва истеъдодини рағбатлантиришга асосланган таълим тизимини шакллантириш юзасидан кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмокда. Аммо кейинги йилларда мактабларнинг тарбиявий ва этник тарбия узатувчиси сифатидаги салоҳияти пасайган ва улар янгича қарашлар, муносабатларни шакллантиришда таъсир кўрсатмокда.
11. Сўнгги йилларда ОАВнинг, айниқса, телевидениенинг биринчи босқич социализация агенти сифатидаги роли ортиб бормокда ва бу борада у мактаб, маҳалла, тенгдош-тенгқурларнинг тарбиявий ўрнини сиқиб қўймокда. Аудивизуал таъсирга эга бўлган ТВ, Интернет, компьютер ўйинлари салмоғи ортиб бориши оқибатида болалар онги, ахлоқи ва ўйин фаолиятига Ғарб маданияти стереотипларини тиқиштириш ҳавфи кучаймокда. Шу боне мустакиллик даврида ОАВнинг тарбиявий таъсирига катта эътибор қаратилиб, уни давлатнинг ёш авлодни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб шакллантириш ғояларини тарғиб килувчи ижтимоий институтга айлантириш учун шарт-шароит яратилмокда. ОАВ орқали миллий мафкурани шакллантириш, мамлакат тарихи, миллий-диний ва умуминсоний кадриятлар, аждодлар колдирган маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб этишга, турли халқлар маданиятини ўрганишга бағишланган кўрсатув ҳамда эшиттиришлар сони ортиб бормоқда. Аммо бошқа томондан, мазмуни саёз асарлар, паст савиядаги қўшик, мусика, кинофильмларнинг кўпайиши болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмокда.
12. Ҳозирги пайтда динни ниқоб килиб олган террористик оқимларнинг ғаразли мақсадларига хизмат килувчи турли ғоялар ва менталитетимизга ёт «оммавий маданият»нинг кириб келишига йўл қўймаслик, ёш авлодни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб етиштириш мақсадида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Болаларни миллатпарварлик, ватанпарварлик ва айни пайтда ўзбек халкига хос инсонпарварлик, бағрикенглик руҳида тарбиялашга эътибор қаратилмокда. Ёш авлод тарбиясига дойр давлат сиёсатининг асосий йўналишлари: оилаларнинг тарбия муҳити сифатидаги ўрнини ошириш; таълим тизимида маънавий-ахлоқий тарбияни йўлга кўйиш ҳамда маҳаллаларнинг тарбия борасидаги ўрнини тиклаш; ёш авлоднинг ақл-идрокини ўстириш ва иқтидорли болаларни ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш; соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болалар ҳамда ўсмирларни спортга жалб қилиш оркали болалар соғлиғини мустаҳкамлашдир.
Хулосалардан келиб чиқиб қуйидаги таклиф ва тавсияларни бериш лозим деб топилди:
уч бўғинли катта оилаларда маънавий-ахлоқий тарбия бериш имкониятлари юқорилигини инобатга олиб, шу типдаги оилаларни сақлаб қолиш шарт-шароитларини яратиш, бунинг учун ОАВ оркали тарғибот ишларини олиб бориш даркор;
болаларга гўдаклигидан миллий эртакларни ўқиб бериб, дунёкарашини шакллантириш ва уларни кўркитувчи, чўчитувчи таъсирлардан муҳофазалаш лозим;
оила тарбиясининг айрим жабҳаларини мазмунан ислоҳ қилиш, кўр-кўрона бўйсунувчилик, итоатгўйликка йўналтирилган тарбия усулидан англанилган хурмат, садоқатни шакллантирувчи тизимга ўтиш, оилада ватанпарварлик, миллатпарварликни тарбиялаш механизмларини яратиш зарур;
тарбиядаги гендер тафовутларни аниқ чегаралаш ва болаларни, айниқса, ўғил болаларни гендер ролларига тайёрлаб бориш тизимини янги мазмунда тиклаш, тарбияда ота ва она иштирокининг муқобиллигини таъминлаш, эркаклар тарбиявий таъсирини кучайтирувчи воситаларни ишга солиш керак. Эркакларнинг тарбиявий функцияларини фаоллаштиришда ОАВдан фойдаланиш яхши самара беради;
ижтимоий меҳнатда банд бўлган, 12-14 ёшгача фарзанди бор оналарга фарзанд тарбияси учун кўпроқ вақт ажратишга шарт-шароит яратадиган ҳукукий мезонларни ишлаб чикиш ва амалиётга жорий қилиш лозим;
мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишларни янада ривожлантириш, тарбияланувчиларга миллатпарварлик ва ватанпарварлик туйғуларини сингдириш чораларини ишлаб чиқиш зарур;
мактабнинг тарбиявий салоҳиятини кўтариш чора-тадбирларини белгилаш, болалар тарбияси бўйича мактаб, оила ҳамда махалла ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ёш авлод тарбиясида жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва бунда авторитетга эга кишилар ёрдамидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихи манбалари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни
Maqolada O‘zbekiston Respublikasining mustaqillik yillari tarixida ommaviy axborot vositalarining o‘rni, shakllanishi, rivojlanishi va huquqiy asoslari haqida so‘z boradi. Huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish, huquq tizimini isloh qilish va fuqarolik jamiyatini shakllantirishda ommaviy axborot vositalarining o‘rni yoritib berilgan.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида шаҳарларнинг ривожланиши ва ундаги муаммолар таҳлили (ХХ асрнинг 50-60 йиллари мисолида)
Урушдан кейинги йилларда республика иқтисодиётининг барча тармоқлари сезиларли даражада ривожланиб борди. Натижада аҳолининг моддий турмуш шароити ҳам анча яхшиланиб, ижтимоий муаммолари ҳал қилина бошлади. Асосий вазифа урушнинг бутун оғирлигини елкасига олган халқнинг турмушини фаровонлаштириш, ишчилар, хизматчилар, инженертехник ходимлар ва уларнинг оилаларга моддий ва маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш зарур эди. Айниқса уй-жой қурилиши, мавжуд уй-жой фондларини таъмирлаш зарурати шу даврнинг долзарб вазифалардан бири эди. Хусусан шу даврда жанубий областларининг шаҳар аҳолисини уй-жой билан таъминлаш масаласида ҳам анчагина ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида озиқ-овқат саноати ривожидаги камчилик ва нуқсонлар
Мустақиллик йилларида ижтмоий-иқтисодий ўзгаришлар кенг миқиёсида ислоҳотларнинг амалга оширилиши туфайли жамиятнинг тубдан ўзгариш. Янги ижтимоий тузумнинг шаклланишига имконият яратди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти тарихнинг инсонва жамияттараққиётидаги ролига баҳо бериб: “Ўз тарихини билмайдиганкечагикунини унутганмиллатнинг келажагийўқ бу хақида кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган” деб таъкидлайди.
Ўзбекистонн худудида V-XV асрларда мусиқа санъатининг ижтимоий-маданий тараққиётидаги нурли саҳифалари
Ушбу мақола Ўзбекистон худудида V-XV асрларда яшаган аждодларимизнинг мусиқа маданиятга қўшган хиссалари, уларнинг турмуш тарзларида қўлланилган айтимлари, мусиқа чолғу асбобларини тутган ўрни, мусиқа санъатига хисса қўшган созанда, бастакор ҳақида маълумотлар берилган
Ўзбекистонда “ҳаракатлар стратегияси” асосида давлат хизматчиларини танлаш ва тайёрлаш тизимини ислоҳ этилиш
Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистонда давлат хизматларига замонавий бошқарув технологияларини жорий қилиниши, соҳага кадрларни танлаш ва тайёрлаш жараёнларини замонавий ёндашувларда ислоҳ этилиши, таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш саломоғининг ортиб бориши таҳлил қилинган. Шунингдек, хорижий давлатлар тажрибалари асосида Ўзбекистонда “ақлли” бошқарув принципларини амалиётга жорий қилиш масалалари ёритиб берилган
Ўзбекистонда электрон-рақамли кутубхоналарнинг яратилиш тарихидан
Жаҳонда кутубхоналар маънавиятли инсонларни тарбиялашда асосий муассаса бўлиб, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий онгининг ривожланиши учун жуда кўп вазифаларни бажармоқда. Кутубхоналар бугунга қадар ўтмиш, ҳозир ва келажак ўртасидаги кўприк вазифасини ўтамоқда. Глобаллашув жараёни кутубхоналарга ҳам жуда катта таъсир кўрсатиб, улар аҳолининг маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларини бартараф этишда катта таъсирга эга. Кутубхона ассоциациялари ва муассасалари Халқаро Федерацияси (IFLA) маълумотига кўра, жаҳонда 569 мингдан зиёд кутубхоналар фаолият юритмоқда
Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасининг аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимидаги ўрни (2017- 2020 йилларда Фарғона водийси мисолида)
Мақолада 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири бўлган шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасининг мавжуд муаммоларини баратараф этиш йўлида олиб борилган амалий ишлар натижаси Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида таҳлил этилган.
Ўзбекистонда ўқитувчилар тайёрлашнинг сиртқи таълими ва малака ошириш институтлари тарихига назар
Ушбу мақола Ўзбекистонда ўқитувчилар тайёрлашнинг сиртқи ўқитиш йўналишини ташкил этилиши ва малака ошириш институтлари тизимини шаклланиш жараёнига бағишланган. Мақолада қўйилган масалалар архив манбалари ва илмий ва даврий нашр материаллари ёрдамида очиб берилди
Ўзбекистонда ўтказилган советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати
Тадқиқот объекти: Ўзбекистонда совстларнинг аҳолини кўчириш сиёсатининг мазмун-моҳияти, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий оқибатларини XX асрнинг 20-30 йиллари мисолида тахлил этиш тадкикот объскти сифатида белгиланди.
Ишнинг мақсади: тадқик этилаётган мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш даражасидан келиб чиқиб, ҳозирга кадар илмий муомалага киритилмаган архив хужжатлари, манбалар, фактик материалларни топиш. Узбекистонда совстларнинг ахолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатларини илмий жиҳатдан таҳлил килиш ва шу асосда назарий хулосалар бсришдан иборат мақсад белгиланди.
Тадқиқот усуллари: тадқиқот тарихийлик, холислик, тизимлилик қиёсий тахлил, цивилизацион ёндашув усуллари асосига қурилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: бугунги кунга қадар илмий тадкикот объскти бўлмаган Узбекистонда совстларнинг ахолини кўчириш сиёсати миллий истиқлол мафкураси нуктаи назаридан илк марта яхлит ҳолда ёритилди.
Амалий ахамияти: аграр сиёсатда бошқарувнинг тезкор кабул килган қарорлари, доимо, салбий оқибатларга олиб боради. Бу борада тадкикот иши тарихий сабоқ сифатида хизмат килиши мумкин. Шунингдек, дисссртацияда умумлаштирилган масалалар, тахлил килиб чикарилган хулосалар Узбекистонда совстларнинг аграр сиёсатига оид бўлган «ок доглар»ни бартараф этишда ёрдам бсради.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Дисссртациянинг асосий мазмуни диссертант томонидан чоп этилган 5 та илмий мақолада ўз аксини топтан.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Тадқиқот натижаларидан Узбекистонда совет даври тарихи бўйича монографиялар тайёрлашда, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни яратишда, унивсрситетларнинг тарих факультетлари талабаларига махсус курсларни ташкил килишда фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистонда ўзини оқламаган кадрни маҳаллийлаштириш сиёсати (Сурхондарё округи мисолида)
ХХ асрнинг 20-йилларида Ўрта Осиё халқлари ҳаётида содир бўлган сиёсий ўзгаришлар бу ҳудудда мажбуран миллий-ҳудудий чегараланишнинг ўтказилиши, бунинг ҳисобига бир неча миллий республикаларнинг, жумладан, Ўзбекистон ССРнинг ташкил этилиши туб ерли аҳолининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларининг чекланишини янада кучайтирди, уларни миллий, маънавий, диний соҳалардаги эркинликларидан мосуво қилиш авж олди. Маҳаллий кадрлар техник қолоқликда, саводсизликда айбланиб, марказдан маҳаллий шарт-шароитни, туб ерли аҳолининг тили, урф-одатларини билмайдиган, тушунмайдиган европалик кадрлар оқимининг кириб келиши ортиб борди.
Ўзбекистонда тадбиркорлик маданиятини ривожланишининг ижтимоий, маданий ва тарихий жиҳатлари
Мазкур мақолада Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти ва тадбиркорлик маданиятини ошириш тажрибаси илмий-фалсафий таҳлил қилинган. "Тадбиркорлик маданияти" тушунчаси бир қатор mobil, беқарор тоифаларга киритилган. Ушбу концепция касбий маданиятни тавсифлайди ва ўз навбатида ўзини ижтимоий-иқтисодий соҳа билан боғлиқ бўлган ҳодиса сифатида намоён қилади.
Ўзбекистонда солиқ тизимининг ташкил этилиши ва унинг такомиллашув босқичлари
Ўзбекистонда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб самарали солиқ тизимини яратишга катта эътибор берилди ва бу масалага ижтимоийиқтисодий ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида қаралди.
Ўзбекистонда немис диаспораси: тарих ва ҳозирги замон
Жахондаги энг йирик этнослардан бири нсмислар узларини “дойче” (“Deutsche”) деб атайдилар ва Европа китъасидаги Германия давлати ахолисининг 90 фоизини (82,16 млн. нафардан ортик) ташкил этади. У мумий сони 86 млн. нафар киши. Россия Фсдсрациясида - 843 нафар, Козогистонда - 958 минг нафар, Узбекистонда 25 минг нафардан зиёд нсмислар истикомат килишади.
Узбекистонда нашриётчилик иши тарихи: 1972 - 2011 йиллар
Тадқиқот объекти: Ўзбекистонда нашриётчилик иши тарихи (1972 -2011 йй.).
Ишнинг мақсади: Ўзбекистонда нашриётчилик иши тарихининг (1972 -2011 йй.) асосий йўналишларини ва алоҳида хусусиятларини ёритиб бериш.
Тадқиқот усуллари: тарихийлик, илмийлик, холислик, узвийлик, тизимлилик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: мазкур диссертацион тадқикотда Ўзбекистондаги нашриётчилик иши таракқиётининг асосий йўналишлари, совет даври ва мустақиллик йилларидаги ҳолати киёсий тахдилга тортилиб, замонавий методологик назариялар хамда миллий истиқлол ғояси нуктаи назаридан ёритиб берилган.
Амалий ахамияти: диссертация натижаларидан тарих фани бўйича дарслик, қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ iTiiui даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертациянинг асосий мазмуни 5-та илмий маколларда ўз аксини топтан.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: диссертация материаллари асосида «Ўзбекистон тарихи” фани юзасидан дарслик, ўқув қўлланмалар ва рисолалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистонда моки савдогарчиликнинг шаклланиши ва аҳамияти (1991-2020 йиллар)
Ушбу мақолада рус тилидаги “челнок” ва ўзбек тилидаги “моки” тушунчалари, жамият ҳаётида савдогарлик фаолияти билан шуғулланувчиларнинг тутган ўрнига аҳамият қаратилган. Тижорат фаолияти бозорни моллар билан тўлдиришга, ахоли талабини қондиришга хизмат килганлиги кўрсатилган. Савдогарларнинг ижтимоий ҳолати, турлари, фаолияти, савдогарларнинг жинси ва ёш таркиби ҳақида маълумот берилган. Шунингдек тадқиқотда кейинги йиллардги моки савдо фаолиятига киритилган ўзгариш ва янгиликлар ёритилган.
Ўзбекистонда мактабларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
Мақолада 2017-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси ва вилоят умумтаълим мактабларида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўқувчиларни билим даражаларини ошириш ва халқаро таълим стандартлари асосида билим бериш, мактабларни дарсликлар билан таъминланишига оид маълумотлар ёритилган.
Ўзбекистонда коллективлаштириш жараёнидаги сиёсий қатағонлар ва сургун қилинган деҳқонлар аҳволи (1929-1959 йй.)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон микёсида кечаётган глобаллашув жараёнларида ғоявий, мафкуравий ва информацион курашнинг тобора кучайиб, маҳаллий локал тарздаги тарихий воқеа-ҳодисаларнинг халқаро ахамият касб этаётганлиги тарихий хотиранинг жамият хаётидаги ўрнини ортишига хизмат килмокда. XX асрнинг охиридаги сиёсий жараёнлар илгари атрофлича ва холисона ёритилмаган муаммоларни тарих фанининг тадқиқот объектига айлантирди. Айниқса, Собиқ Иттифокнинг 1930-1950 йиллардаги ички ва ташки сиёсати дунё миқёсидаги ўзгаришларга сезиларли таъсир кўрсатгани боис, бу даврни илмий тадкик этишга алоҳида эътибор каратилмокда. Россия, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Австралия ва Жанубий Кореялик тарихчи олимларидан иборат халкаро муаллифлар жамоасининг шу даврда ўтказилган сиёсий катағонларга оид «Кремль архиви»нинг катта ҳажмдаги махфий хужжатларини эълон қилиши масалага бўлган қизикишни янада кучайтирди. Бу эса янги тарихий фактлар асосида сиёсий катагонларни объектив ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар олиб боришни талаб этмокда.
Жахон амалиётида мустабид совет тузуми даврида аграр сохада амалга оширилган ўзгаришлар, деҳконларнинг ижтимоий хаётидаги трансформацией жараёнлар, ахолини совет ҳокимиятининг олиб борган иктисодий сиёсатига муносабати ва ижтимоий ҳаракатларни тадкик этиш бўйича мақсадли илмий изланишлар олиб борилмокда. Бу эса тарихдан сабок чиқариб, бугунги ва келажакка онгли карашни шакллантириш билан бирга тарих фанида эришилган натижаларни амалиётга жорий этишнинг истиқболли йўналишларини белгилашга қаратилган назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чикиш имкониятини яратади.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик анъаналарини қайта тиклаш ва миллий ўзликни англашга катта эътибор қаратилди. Ватанимиз тарихининг барча боскичларини илмий асосда холисона ўрганиш ва унга объектив баҳо бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Совет ҳокимияти йилларидаги «асоссиз равишда қилинган оммавий қатағонларни, коллективлаштириш ва саноатлаштириш даврида турмушнинг асосий негизлари шафқатсизлик билан барбод қилингани, халқларнинг маънавий кадрият ва анъаналари қалба-килаштирилгани»1 махсус тадқиқ қилинмокда. Бунда совет ҳокимияти учун хавфли деб топилган деҳқонларга нисбатан сиёсий сабаблар, синфий, ижтимоий, диний белгиларига кўра кўлланилган қатағон сиёсатини ёритиш, бегуноҳ курбон бўлган инсонлар хотирасини тиклаш заруриятга айланди. «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да белгилаб кўйилган «жисмонан соғлом, руҳан ва аклан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, катъий ҳаётий нуқтаи назарга эта ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш»2 каби муҳим вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган давлат сиёсатини такомиллаштиришда ёшларда тарихий хотира ва тарихий онгни шакллантириш, уларда Ватанга мухаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кучайтиришни тақозо этмокда. «Қатағон қурбонларини ёд этиш куни»га бағишланган 2017 йил 31 августдаги тадбирда таъкидланганидек, «Аждодларимизнинг Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлидаги кураши бугунги кун ёшлари учун ибрат мактабидир. Ҳар бир вилоятда Қатағон қурбонлари хотираси музейининг филиалларини ташкил қилишимиз керак. Улар университет ва институтлар кошида ташкил этилса, айни муддао бўлар эди. Қатағон қурбонлари хотираси бўйича мактаб дарсликларида махсус дастур асосида ўқитиш тизимини хам ишлаб чиқиш зарур»3 эканлиги оммавий қатағонлар пайтида зулм ва зўравонлик қурбони бўлган, истиклол йўлида жон фидо этган инсонларнинг ҳурмати ва хотирасини жойига қўйиш мавзунинг ижтимоий жиҳатдан ҳам долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июл-даги «Ватан ва халқ озодлиги йўлида курбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 1 майдаги «Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида»ги фармони, 2008 йил 5 майдаги «Қатағон курбонлари хотираси музейи фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-861-сонли қарори, 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Қатағон курбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ва мавзуга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади XX асрнинг 20-50- йилларида Ўзбекистондаги коллективлаштириш жараёни, ундаги сиёсий қатағонлар, деҳқонларнинг сургундаги аҳволи, иккинчи жаҳон урушида фашизмга карши кураши ва сургундан озод қилиш тарихини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
коллективлаштириш Ўзбекистон қишлоқларида асрлар давомида шаклланган деҳқончилик анъаналари, аҳолининг миллий менталитета, диний дунёқарашига тамомила зидлиги боис, норозилик ҳаракатларида барча ижтимоий қатлам вакилларининг иштироки ўз-ўзидан ташкилланиш хусусиятига эга бўлганлиги очиб берилган;
мустабид тузум коллективлаштириш ва қулоклаштириш сиёсатига хайрихох бўлмаган деҳқонларга нисбатан «муштумзўр» - мафкуралашган сиёсий атамасини қўллаш орқали салбий зўравон қиёфасини яратганлигининг мохияти очиб берилган ва «кулак», «муштумзўр», «қулоқ» сиёсий атамаларининг ўзаро трансформациям хронологик тартибда исботланган;
коллективлаштириш, қулоқлаштириш ва сургун сиёсатининг Ўзбекистонга татбикида Марказнинг ваколатли органлари, маҳаллий партия ва совет органлари ўртасидаги ўзаро муносабатдаги боғлиқлик тарихий ракурсда тизимли тарзда таҳлил килинган ва айнан битта айб билан сургун қилингандан ташкари, Ўзбекистон, Украина, Шимолий Кавказ ва Шимолий Қозоғистондаги меҳнат посёлкаларида иккинчи бор, ГУЛАГ лагерларида эса учинчи марта катағон қилиниши сабаблари очиб берилган;
Иккинчи жаҳон уруши арафасида собиқ қулокларнинг аксарияти мавжуд сиёсий режимга кўникишга мажбур бўлгани, 1941-1945-йилларда умуминсоний ва миллий қадриятларга содиқ қолиб, фашизмга карши курашда фронтда кўрсатган жасорати ҳамда фронт ортидаги фидокорона меҳнатлари ёритиб берилган;
оилавий сургун Ўзбекистон қишлоқларидаги инфраструктурани тубдан ўзгартирганлиги, деҳқонларнинг Ўрта Осиёнинг ички ҳудудлари, Шимолий Кавказ, Украина ва Шимолий Қозоғистонга сургун килиниши сабаблари қиёсий таҳлил қилинган, шунингдек, ёшлар, меҳнат қобилиятини йўқотганлардан ташкари сургундан озод килинганларнинг ватанга кайтиш жараёни совет қонунчилигидаги зиддиятлар туфайли 1959 йилгача давом этганини кўрсатувчи ночизиқли динамика асослаб берилган.
Хулоса
Ўзбекистонда коллективлаштириш жараёнидаги сиёсий қатағонлар ва сургун килинган деҳконлар аҳволи масалалари таҳлили ва тадкиқи куйидаги хулосаларга асос бўлди:
1. XX асрнинг 20- йилларида ўзбек қишлоқларидаги ижтимоий табақаланиш Совет Иттифоқининг марказий районларидан тубдан фарқ қилган бўлишига карамай, совет ҳукумати ўзбек деҳконларига нисбатан камбағал, ўртаҳол, қулоқ атамаларини тўғридан-тўғри қўллади. Деҳқонларга мафкуравий босим ўтказиш максадида жамиятда сунъий тарзда «муштумзўр», «халқ душмани», «зараркунанда» образлари шакллантирилди.
2. Большевиклар ўзбек қишлоқларида асрлар давомида шаклланган ижтимоий муносабатларни назар-писанд килмасдан, аксинча, қишлоқка коммунисток мафкурани, синфлар ўртасидаги кураш ғоясини мажбурий сингдиришга эришдилар. Қишлоқка нисбатан синфий ёндашув ёппасига коллективлаштириш жараёнида жуда катта хатоликларнинг келиб чиқишига, қонунбузарликларнинг юз беришига хамда инсон ҳукук ва эркинликларини ўта қўпол равишда поймол килинишига олиб келди.
3. XX асрнинг 20-30- йилларидаги Узбекистондаги ижтимоий-иктисодий холат ва қишлоқ аҳолиси ижтимоий таркибининг таҳлили республикада большевиклар талкини бўйича том маънодаги «қулоқ»лар бўлмаганидан далолат беради. Бирок, оммавий қулоклаштириш бошлангач, Россиянине марказий ўлкаларида катта ерларга эта бўлган деҳқон хўжаликларига қўлланилган жазо чоралари Ўзбекистондаги ер микдори жиҳатидан уларга умуман тенглаша олмайдиган хўжаликларга ҳам бирдек татбиқ этилди.
4. Махсус посёлкалар коллективлаштириш жараёнида катағон қилинган деҳқон оилаларининг жазо маскани вазифасини ўтади. Ёппасига коллективлаштириш жараёнида қулоқ қилинган деҳқонларнинг оилавий сургуни икки ҳолат бўйича ғайриоддий бўлган. Биринчидан, қулок қилинган деҳқон билан бирга бегуноҳ бўлишига қарамай бутун оиласи, бола-чақасидан тортиб, нуроний отасигача кўшиб сургун қилинди. Иккинчидан, сургунда бўлиш муддати белгилаб қўйилмади ва муддатсиз сургунга айланди.
5. Қишлоқ аҳолисининг ўзига тўқ деҳконларини қатағон қилинишининг тўрт босқичи: 1) деҳконларни қулокка тортиш, сайлов ҳукукидан, мол-мулкидан, от-уловидан, уй-ҳовлисидан маҳрум қилиниши; 2) уларнинг махсус меҳнат посёлкаларига сургун килиниши, бу жойлардаги оғир меҳнат ва турмуш шароитлари, 3) махсус меҳнат посёлкаларидан тўқима, ясама айблар билан камоқ жазосига ҳукм этилиши ва ГУЛАГ лагерларига этап қилиниши, 4) 1937-1938- йиллардаги «Катта қирғин»нинг асосий зарбаси собиқ қулокларга каратилгани, қатағон килиш режасидаги микдорни тўлдириш мақсадида шу лагерлардаги маҳбусларнинг отувга ҳукм қилинганлиги ва уларнинг жасадлари Бутова полигони, Соловки, Коммунарка, Ваганьковка, Сандармох, Серпантинка, Шаҳидлар хотираси мажмуасидаги ва бошка қатлгохлардалиги аникланди.
6. Иккинчи жаҳон уруши даврида харбий мажбурият ўташга лойиқ деб топилган собик қулоқлар ҳаракатдаги фронтларга, бошқа эркаклар фронт ортидаги мудофаа иншоотлари, уруш қуроллари, ўқ-дори, ҳарбийлар учун кийим-кечак, озиқ-овқат тайёрлайдиган меҳнат лагерларига сафарбар этилган. Собик қулоқларнинг фронтдаги жангларда иштироки ва фронт ортидаги фидокорона меҳнати уларнинг уруш тугагандан кейинги такдирида хал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
7. 1954 йил 13 августда СССР Министрлар Советининг «Собик қулоқлар ва бошқа шахслардан махсус посёлкалар бўйича чекловларни бекор килиш тўғрисида»ги карорига асосан 1929-1933- йилларда ёппасига коллективлаштирилган районлардан сургун килинган собик кулоқлардан чекловлар олиб ташланди. Қарорнинг яна бир томони 1934 ва ундан кейинги йилларда сургун қилинганлар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Оқибатда, қулоқлар сургуни СССР ИИМнинг №4 махсус бўлими ва унинг жойлардаги органлари тугатилиб, уларнинг ваколати маҳаллий ижроия кўмиталарга ўтказилгунга қадар давом этган.
Тадқиқот натижасидаги катор илмий-назарий хулосалар асосида куйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Коллективлаштириш жараёнида бевосита иштирок этган ва сиёсий қатағонлар курбони бўлган шахслар билан махсус интервьюлар ўтказиш, уларнинг хотираларини магнит тасма ва видео курилмаларга ёзиб олиш хамда махсус архив фондларини яратиш тавсия этилади;
2. Ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон курбонлари хотираси музейларини ташкил этиш да ҳар бир ҳудудни ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тасвирий ва кўргазмали экспонатлар билан бойитиш зарур;
3. Узбекистон тарихининг XX аср 30- йилларидаги кам ўрганилган сахифаларини объектив тарзда ёритиш учун бир катор давлат ва идоравий архивларда «махфийлик» тамғаси остида сақланиб келаётган архив хужжатларидан фойдаланишга имконият яратиш муҳим ахамиятга эга;
4. ГУЛАГ лагерларидаги ўзбекистонлик маҳбусларнинг таркиби, бунёдкорлик фаолияти, фожиали хаёти, такдири ва қисматини хозиргача махфийлик тамғаси остида сақланаётган ҳужжат ва материалларни топиш, тўплаш, умумлаштириш, тадқиқотлар ўтказиш лозим;
5. Фашизмга қарши курашга сафарбар қилинган собиқ қулоқлар, қатағон қилинганлар ва ҳарбий асирга тушганлар такдири ва қисмати ҳақида ҳужжат ва материалларни хориждаги архивлардан, ахборот ресурс марказларидан излаш, топиш, улар асосида ҳужжат ва материаллар тўпламларини тайёрлаш, нашр этиш орқали мазкур мавзунинг манбавий асосини шакллантириш мақсадга мувофиқ;
6. Қулоқлаштириш, сургун қилиш сиёсати ва амалиётидан сақланиб қолиш максадида хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлган юртдошларимизни номма-ном аниқлаш, улар ҳақидаги бор ҳақиқатни очиб бериш, бу ҳакдаги ҳужжатлар, материаллар, эсдаликларни Ўзбекистон ҳудудидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейларида кўрсатишга имконият яратади;
7. Тадқиқот натижалари, эълон қилинган асар ва тўпламлар коллективлаштириш жараёнида қатағонлар қурбони бўлганларнинг номини абадийлаштириш ва уларнинг такдири тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш мақсадида алоҳида интернет саҳифасини очиш тавсия этилади.
Ўзбекистонда ислом дини ташкилотлари фаолияти тарихидан
Мақолада Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида юртимиздаги исломий диний ташкилотларнинг аҳволи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ташкилотлар масжид ва мадрасалар фаолияти умий контексда таҳлил этилган. Республикада мусулмон ташкилотларининг ҳуқуқий базасининг яратилиши, мавжуд исломий таълим муассасалари фаолиятига доир маълумотлар умумлаштирилган
Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларни ҳимоя қилиш сиёсати (1991-2014 йй.)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, жаҳон ҳамжамиятида ижтимоий дунёкарашнинг ўзгариши натижасида инсон омили устувор аҳамият касб этаётган бир шароитда имконияти чекланган шахсларга бўлган муносабат тубдан ўзгариб бормокда. Ушбу давр мобайнида кабул қилинган халқаро ҳужжатлар ногиронларни жамоатчиликдан ажратиб қўйиш эмас, балки уларнинг жамият билан интеграциясини таъминлашга каратилган ижтимоий модел ғояларини ўзида мужассам этди. Бу ўз навбатида имконияти чекланган шахслар муаммоларини ҳал қилишнинг янгича тамойилларини ишлаб чикиш, уларни жамиятга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, таълим сифатини ошириш, абилитация ва реабилитация қилиш ҳамда химоя килишнинг замонавий механизмларини ишлаб чикиш максадида махсус тадкикотлар олиб бориш заруратини келтириб чиқарди.
Дунёнинг кўплаб олий ўкув юртлари ва илмий марказларида ногиронларга нисбатан муносабатнинг ижтимоий модел конуниятларини амалиётга татбиқ этиш борасида илмий тадқиқот ишлари амалга оширила бошланди. Жумладан, ногиронларнинг жамият билан интеграциялашуви учун тенг имкониятларни таъминлашнинг ижтимоий жиҳатлари очиб берилди, имконияти чекланган шахслар учун инклюзив1 таълимни амалга ошириш йўллари кўрсатилди. Бундан ташкари, ушбу сохада тиббий-касбий-ижтимоий реабилитацияни ўзаро уйгунликда олиб бориш, ногиронлар учун мос тушадиган янги технологияларни яратиш, ассистив технологияларни енгиллаштирадиган воситаларнинг илмий тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларини олиб бориш хусусиятларига алоҳида ахамият каратилган йўналишларда хам тадкикотлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда мустакилликнинг дастлабки йилларидаёк аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож табақаси вакилларига катта аҳамият қаратила бошланди. Жумладан, «Узбекистан Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Унда жисмоний имконияти чекланганлар учун кулай турмуш шароитини яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, таълим олиш ва спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратиб бериш каби муҳим вазифалар белгиланди. Бу қонун асосида 100 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ногиронликнинг олдини олиш, уларни ижтимоий ҳимоя килиш масаласи давлат микёсидаги долзарб вазифа даражасига кўтарилганлигидан далолат беради. «Пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлаконли ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш»
каби вазифалар уларга нисбатан ижтимоий модел асосидаги муносабатни шакллантиришда мухим аҳамият касб этади. "Узбекистан Республикаси Президента таъкидлаганларидек: «Инсонларнинг ногиронларга нисбатан муносабатини ўзгартириш, атрофдагиларни уларнинг жамиятда тўлиқ ва тент хукукли иштироки ҳақида хабардор килиш ногиронларнинг долзарб муаммоларини хал этишда ўта муҳим ва биринчи навбатдаги кадам хисобланади»3. Бу эса Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларни ҳимоя килиш сиёсатини тарихий нуқтаи назардан тадқиқ килиш, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини очиб бериш заруратини такозо этади.
"Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2705-сонли Қарори, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 1 августдаги P-5006-сонли «Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойиши, 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, шунингдек сохага оид бошка норматив-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган шахсларга бўлган муносабат тарихини ёритиш ва мустақиллик йилларида Ўзбекистонда уларни химоя қилишнинг моҳиятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
нодавлат нотижорат ташкилотларининг имконияти чекланган шахсларни ҳимоя килиш борасида фаолиятидаги номутаносибликни бартараф этиш учун ногиронлар Ассоциациясини ҳамда Ёшлар Иттифоки билан хамкорликда вилоятларда ногиронлар билан ишлаш секторини ташкил килишнинг зарурати исботланган;
имконияти чекланган ёшларнинг инклюзив таълими узлуксизлиги самарадорлигини оширишда олий ўкув юртлари учун махсус квота, ресурс педагогларни ажратиш ҳамда зарур инфратузилмаларни яратишнинг устувор ахамияти асосланган;
имконияти чекланган шахсларни жамиятга интеграция килишга таъсир кўрсатувчи касб ориентациясини ошириш, корхона рахбарларининг ижтимоий модел асосидаги муносабатини шакллантириш, ногиронларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, кулай инфраструктурани шакллантириш каби ижтимоий омиллар аникланган;
Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ногиронликнинг экологии, тиббий хизмат сифати ва қариндошлар ўртасидаги никох муносабатлари каби омиллар билан боғлиқлиги тизимли равишда очиб берилган.
Хулоса
Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларни ҳимоя килиш сиёсати мавзусидаги тадқиқот тахдили натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Инсоният тарихи узок ўтмишга эга бўлгани каби ногиронлик масаласи хам кадимги даврларга бориб такалади. Лекин уларга нисбатан дастлабки муносабатлар диний мифологик қарашлар замирида шакланган ва айни пайтда ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан муносабатда турли мамлакатларда турлича, бир-биридан фарқ килувчи қарашлар шаклланган. Илк ўрта асрларда Осиё давлатларида имконияти чекланганларга нисбатан ғамхўрлик муносабати шаклланган. Бунга асос сифатида диссертацияда шарк алломаларининг асарлари, жумладан Форобийнинг илмий мероси ва «Темур тузуклари»га ургу берилди. Таъкидлаш жоизки, ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ғамхўрлик фазилати қадимдан шаркда ахлокий қадрият даражасига кўтарилган эди.
2. Ногиронлиги бўлган шахсларга бўлган муносабат доирасида давлат сиёсатини амалга оширишда фукаролик жамияти институтлари хам фаол иштирок этишмоқда. Мустакилликкача бўлган давр мобайнида факат кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамиятлари фаолият юритган бўлса, мустақиллик йилларида бундай ННТлар сони ва фаолият кўлами кенгайди. Бугунги кунда уларнинг сони 78 тадан ошган бўлиб, ногиронларни касбга йўналтириш, иш билан таъминлаш, реабилитациясига кўмаклашиш максадлари, яъни жамият билан интеграциялашуви вазифаси билан бугун дунёда эътироф этилаётган ижтимоий модел конуниятларини ўзида акс эттириши билан ахамиятлидир. Аммо ушбу ННТлар фаолияти барча вилоятларда бир хил фаолият юритмаётганлиги натижасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълум қисми ушбу доирада камраб олинмаяпти. Чунки аксарият имконияти чекланганлар ННТлари асосан марказий шахарларда фаолият юритади. Лекин шахарга нисбатан кишлоқларда ногиронлиги бўлган шахслар сони нисбатан кўпроқ (умумий ногиронларнинг 60%и) бўлиб, уларнинг аксарияти ННТлар эътиборидан четда қолиб кетмокда.
3. Мустақиллик йилларида имконияти чекланган болаларнинг уч хил таълим тури шаклланди. Булар - ихтисослаштирилган мактаблардаги, уйда якка тартибдаги, инклюзив таълим турлари ҳисобланади. Инклюзив таълим тури Ўзбекистонга 1996 йилда кириб келган бўлса-да, ушбу таълим тури ҳали тўлиқ такомиллашмаган ва унинг узлуксизлиги таъминланмаган. Чунки аксарият олий таълим муассасалари XX асрнинг 70-йилларида барпо этилган бўлиб, уларда ногиронлар учун зарур инфратузилма шакллантирилмаган, йўллар ва бинолар ногиронлар аравачасининг харакатланишига мослаштирилмаган хамда зарур мосламалар билан жихозланмаган.
4. Замонавий коммуникация технологиялари ривожланган ва дунё мамлакатларида ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан муносабатнинг ижтимоий модел конуниятлари шаклланган шароитда имконияти чекланганларнинг иш билан таъминланишининг янги турлари пайдо бўлди.
Уй меҳнати, масофавий таълим тури кабилар уларнинг бу борадаги имкониятларини янада кенгайтиради. Аммо Ўзбекистонда мустақиллик йилларида имконияти чекланганларнинг (давлат ташкилотларида, ногиронлар жамиятлари қошидаги ўқув ишлаб чиқариш корхоналарида, тадбиркорлик фаолияти) мехнат фаолият турлари кенгайсада, иш билан таъминланганлар сони умумий ногиронлиги бўлган шахслар сонининг 2% ини ташкил қилади, холос.
5. Ўзбекистонда ногиронликнинг олдини олиш ва ахоли саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу мустақилликнинг дастлабки йилларидан иккита йўналишда, яъни ногиронлиги бўлган болалар тугилишининг олдини олиш ва уларни реабилитация килиш доирасида амалга ошириб келинмокда. Аммо ногиронлиги бўлган шахслар сонида ўсиш кузатилганлиги реабилитация килиш ва ногиронликнинг олдини олиш борасидаги назарий ислохотлар тўлиқ амалга оширилмаётганлигидан далолат беради. Чунки, Ўзбекистонда ногиронларни реабилитация килиш марказларидаги тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳали тўлиқ такомиллашмаган. Аксарият кишлоқ ҳудудларида малакали шифокорларнинг етишмаслиги, қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларининг сақланганлиги ушбу соҳадаги муаммоларнинг ечилмай колаётганлигига сабаб бўлмокда.
6. Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя килиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизими мустакиллик йилларида янгича маъно-мазмун касб этди, уларга ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг узлуксиз ва самарали механизми ишлаб чиқилди. Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг дори-дармон билан таъминлаш, ижтимоий хизмат, натура тўлов, протез ортопедия махсулотлари билан таъминлаш борасида 2000-2005, 2007-2010, 2010-2015 йилларга мўлжалланган узлуксиз давлат дастурлари ишлаб чикилди.
Шу маънода, Ўзбекистонда имконияти чекланган болалар таълими сифатини ошириш, бандлигини таъминлаш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш бўйича куйидаги таклифлар олдинга сурилди:
1. Реабилитация марказлари оддий стационар шифохоналардан фарк килмаганлиги ва реабилитолог мутахассислар етишмаслиги каби холатлар ушбу муассасаларда тегишли мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга кўйиш ва реабилитация марказларининг илмий базасини такомиллаштириш заруриятини такозо этади.
2. Давлат ташкилотлари билан диалогни юзага келтириш учун ногиронлар Ассоциациясини ташкил килиш.
3. Ёшлар Иттифоқи билан хамкорликда вилоятларда ногиронлар билан ишлаш секторини ташкил килиш.
4. Ногиронлиги бўлган болалар билан инклюзив таълим асосида таълим олаётган соглом болаларда уларга нисбатан толерантлик муносабатини шакллантириш зарур. Чунки аксарият имконияти чекланган болалар соглом болалар билан таълим олишни ҳоҳламасликларига асосий сабаб уларнинг соглом болалар томонидан камситилишидир.
5. Имконияти чекланган шахсларнинг олий таълим масканларида таҳсил олишини таъминлаш мақсадида ногиронлар жамиятлари билан олий ўкув юртлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.
6. Имконияти чекланган шахсларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиши ва ишлаётган жойларида эркин ҳаракатлана олишига халакит берадиган тўсиқларни бартараф этиш, уларни тегишли техник воситалар билан таъминлаш тизимини йўлга кўйиш, корхона рахбарларини имконияти чекланган шахслар учун яратилиши керак бўлган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор килиш лозим.
7 Ишсиз имконияти чекланган шахсларнинг аксарияти кишлок худудларида истиқомат қилади. Чекка қишлоқларда истиқомат қиладиган ногиронларга купай бўлган иш ўринларини яратиш ёки улар орасида уй мехнати турларини такомиллаштириш лозим.
8. Ногиронлиги бўлган шахслар ўзларининг мехнат килиш ҳуқуқларига дойр яратилаётган имкониятлардан хабардор килиш мақсадида махалла фукаролар йигинлари ва жойлардаги ногиронлар жамиятлари томонидан тушунтириш ишларини олиб бориш зарур.
9. Ногиронлар махсус муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш максадида давлат буюртмаларининг 10%ини ногиронлар муассасаларининг ишлаб чиқарган маҳсулотларига қаратилишини таъминлаш мақсадга мувофикдир.
Ўзбекистонда зўрлик билан ўтказилган коллективлаштириш ва унинг оқибатлари. 1929-1938 йиллар (ҳозирги Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари мисолида)
Тадқиқот объекти: 1929 йилларда зўрлик билан бошланган коллективлаштириш, у билан бир вактда олиб борилган қулоқлаштириш, сургун ва 1937-1938 йиллардаги “катта террор” сиёсатлари ва унинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий оқибатлари.
Ишнинг мақсади: советларнинг Самарканд, Навоий, Бухоро вилоятларида амалга оширган коллективлаштириш ва сиёсий катағонларни марказий, маҳаллий ва нарратив манбалар асосида илмий ва миллий истиқлол мафкураси нуктаи назаридан комплекс ўрганиш, тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари: тарихий, илмий, тизимли, тизимлаштириш, қиёсий тахдил, тўпланган материалларни холис бахолаш ва тақкослаш, даврий изчиллик, диалектик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: зўравонлик билан ўтказилган коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун ва сиёсий қатағоннинг асл моҳияти ва окибатларини тадқиқот объекти ҳудудлари микёсида маҳаллий архив материаллари асосида очиб берилди, бир қатор қатағон қурбонлари номма-ном аниқланди ва номлари абадийлаштирилди, янги тарихий манбалар яхлит ҳолда илмий истеъмолга киритилди.
Амалий ахамияти: тадқикотда келтирилган маълумотлар, олинган натижалар Ўзбекистон тарихини яратишда илмий маълумотлар сифатида фойдаланишга, халқларни, айникса, ёшларни мустақилликнинг қадрига етиш ҳамда унга садокатли бўлиш руҳида тарбиялашга хизмат килади. Қатағон қурбонлари, уларнинг авлодларидан олинган хотира ва суратлар “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси, “Қатағон курбонлари хотира музейи”дан жой олаётганлиги алоҳида аҳамият касб этди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертациянинг асосий мазмуни ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган 8 та илмий мақола ва 3 та илмий анжуманлардаги чиқишларда ҳамда 3 та ҳужжатлар ва материаллар тўпламида ўз аксини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқикот натижаларидан таълим соҳаси, хусусан, Ўзбекистоннинг совет даври тарихидан дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистонда виртуал музейлар: маданий маконни рақамлаштириш масалалари
Мамлакатимизда маданий соҳадаги ҳуқуқ ва эркинликлар жамият маънавий тараққиётининг асосини ташкил этади, бу эса, ўз навбатида, ҳаёт
сифатининг ўсиши ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Маданий ҳуқуқларни тарғиб
қилиш ва ҳимоя этиш давлатнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб, маданиятни ривожлантиришнинг мақсадлари ва стратегиясини
тушунишни тақозо этади