Barcha maqolalar
Ўзбекистонда барқарорликни таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларга ижтиоий-фалсафий ва тарихий назар
Мазкур мақолада жамият барқарорлигини миллий ғоянинг маънавийахлоқий омилларининг ижтимоий тараққиётга ижобий жиҳатларининг илмий-фалсафий тарафлари очиб берилган. Маънавий-ахлоқий омиллар жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида шахс маънавий дунёқарашининг ўзгариши билан бирга янгича ҳаёт учун зарур бўлган кўникмалар эканлиги асосланган. Жамиятда миллий ўзликни англаш, миллий ҳистуйғуларни шакллантириш - миллий ғоянинг субстанционал хусусияти: барқарорлик шартларидан эканлиги илмий асосланган.
Ўзбекистонда бадиий хаваскорлик жамоалари фаолияти тарихидан
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг давлат бошқарувида маданият соҳасидаги сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда асосан миллийлик, тарихийлик ва халқ маънавий-ахлоқий тараққиётининг кўп асрлик анъаналари ҳисобга олиниб, миллий қадриятлар, миллий анъаналар, халқнинг миллий ўзига хослиги сақлаб қолиниши учун зарур шартшароитлар яратилиб, қўллаб-қувватланди. Ушбу миллий маданий меросни тиклаш, тарғиб қилиш маъсулиятини ўз зиммасига олган бадиий жамоалар фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистон ҳудудида жамият ижтимоий тузилмаси: анъаналар ва транформациялар (XIX аср охири – ХХ асрнинг 30- йиллари)
Тадкиког объектлари: Мустамлака ва совет даврида Узбекистан худудида жамият ижтимоий тузилмаси ва унинг трансформацияси.
Митинг максади: Узбекистан худудидаги жамият ижтимоий трансформациясини XIX аср охиридан XX аернинг 30-йиллари охирларида кечган сиёсий-ижтимоий ва ижтимоий-иктисодий жараёнлар билан узвий боғлиқликда тадқиқ этиш.
Тадкиког усуллари: муаммовий-хронологик, тарихий-ретроспектив, киёсий ва тизимли тахлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ишда Узбекистан худудида ижтимоий стратификация масаласини урганишга мамлакат тарихшунослигида авваллари қўлланилмаган жамиятни стратификациялаш назарияси асосидаги концептуал-мстодологик мавксъ нуктаи назаридан ёндашган холда комплекс тарзда кўриб чиқиб, узок давом этган тарихий давр мобайнида ўрганишга ҳаракат қилинди.
Амалий ахамияги: дисссртацияда тизимлаштирилган маълумотлар Узбекистоннинг тарихий ўтмиши хакидаги билимларнинг чуқурлашувига ва ёшлар дунёкарашининг шаклланишига ёрдам бериши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва икгисоднй самарадорлиги: диссертация материаллари асосида жаъми 38 та иш эълон килинган, жумладан, 1 монография, 21 та журнал мақоласи (жумладан 3 таси хорижий журналларда), 3 та ўкув қўлланмадан иборат акс этган. Ушбу нашрлардан олий таълим муассасалари талабалари, олимлар фойдаланиб келмокда.
Қўлланнш сохаси: Тадкикот материаллари. қўлга олинган натижа ва хулосаларидан жамиятшунослар, сиёсатшунослар, тарихчилар Узбекистан тарихи фанидан олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари учун илмий-мстодологик қўлланмалар ёзишда, юқори малакали кадрларни тайёрлаш жараёнида фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон энг янги тарих чорраҳасида (геосиёсат ва унда инсон омилига оид айрим мулоҳазалар)
Социология ижтимоий ҳаётни, хусусан ижтимоий ўзгаришларни инсон хатти-ҳаракатларининг сабаблари ва социал оқибатлари контекстида ўрганади. Ушбу жараёнлар шунингдек умуман тарих ва хусусан аниқ бир даврга боғлаб ўрганилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий констурукциялар, яъни ижтимоий гуруҳлар, институтлар ва ташкилотлар одамларнинг ушбу тузилмалардаги ҳолати ва роли нуқтаи назаридан қаралади. Инсоннинг барча хулқ-атвори ва хатти ҳаракати ўз моҳияти ва оқибатларига кўра ижтимоий мазмунга эга бўлганлиги сабабли, социологияпредмети инсон омили билан боғлиқ. Бу айниқса жамиятнинг сиёсий тарихи, аввало энг янги тарихи билан боғлиқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон ўрмон хўжалигини Орол ва оролбўйи ҳудудларидаги экологик вазиятни юмшатиш борасида халқаро хамкорлик алоқалари
Ушбу мақолада Ўзбекистон ўрмон хўжалиги томонидан орол ва оролбўйи ҳудудларидаги экологик вазиятни юмшатиш борасида юртимизда ҳамда халқаро хамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилган.
Ўзбекистон тарихини ўрганишда этнографик маълумотлардан фойдаланиш
Мазкур мақолада Фарғона водийси табиий шарт шароит ва хўжалик анъаналаридан келиб чиққан, ижтимоий иқтисодий тараққиёт босқичларида асрлар давомида сайқалланиб борган удумлари ҳақида этнографик маълумотлар асосида мушоҳада юритилиши этнотарихий жараёнларни чуқурроқ идрок этишга имкон беради.
Ўзбекистон тарихини даврлаштиришга доир айрим мулоҳазалар
Даврлаштириш – материални таҳлил қилиш ва тартибга солишнинг самарали усулидир.Тарихни даврлаштириш эса тарихий жараёнларни шартли равишда маълум бир хронологик даврларга ажратишнинг ўзига хос тизими. Бу даврлар ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.
Ўзбекистон тарихий маданий ёдгорликларига муносабатнинг 1980 йиллардаги ҳолати
Ўзбекистон нафақат иттифоқда, балки бутун дунёда ўзининг бетакрор меъморий обидалари билан машҳур бўлган очиқ осмон остидаги музей бўлган. 1980 йил бошларида республикадаги 7056 та йирик маданий тарихий ёдгорликлар илмий асосда ўрганилиб, уларнинг тарихий ва маданий аҳамияти аниқланган ҳамда давлат рўйхатига олинган эди
Ўзбекистон республикасининг экологик ноқулай муҳитда яшовчи ўткир зотилжам билан оғриган болаларда гемостаз тизими кўрсаткичларининг мавсумий ўзгаришлари
Ўткир зотилжам касаллиги дунёдаги болалар ўлимининг биринчи энг муҳим сабабидир ҳар йили у беш ёшгача бўлган 1,8 миллион болани ҳаётдан олиб кетади, улардан 98% дан кўпроқ қисми ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади [10, 136 б.; 11, 42 б.]. ЖССТ маълумотларига кўра, ўткир зотилжам касаллиги бутун дунёдаги болалар ўлимининг асосий инфекцион
сабабидир, у дунёдаги 5 ёшгача бўлган болалар орасида барча ўлим ҳолатларининг 15%га сабаб бўлади
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан муносабатлари тарихи
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XX асрнинг иккинчи ярми ва XXI асрда халқаро муносабатларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) муҳим ўрин эгаллади. БМТ фаолиятида халқаро хавфсизлик, тинчлик ва баркарор тарақкиёт масалалари жахоннинг барча минтақаларида, хусусан, Марказий Осиё минтақасида ҳам бош мақсадга айланди. Марказий Осиё - Ўзбекистон ташки сиёсатининг бош устувор йўналишидир. Чунки, “Марказий Осиё - бу ҳақиқатдан хам ноёб имкониятлар ва ҳали ишга солинмаган улкан салохият ва имкониятларга зга бўлган минтақадир”1.
Жахоннинг бир қатор мамлакатларида Марказий Осиё, хусусан, Узбекистан Республикасининг ташки сиёсий фаолияти, халкаро муносабатлари, жумладан, дунёнинг етакчи мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик алокалари, баркарор тарақкиёт масалалари, икки ва кўптомонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, минтақавий интеграцион жараёнларни таҳлил килиш юзасидан илмий изланишлар олиб борилмокда.
Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жаҳон хамжамияти билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиб, қисқа тарихий даврда халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлган давлатга айланди. Бугунги кунда Ўзбекистон жахоннинг ривожланган мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмокда ҳамда унинг географияси янада кенгайиб бормокда. Хусусан, 2018 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонни 180 га яқин давлат тан олган. Ушбу давлатларнинг 134 таси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Тошкентда 45 та давлатнинг элчихоналари, 9 та фахрий консулхона, 11 та халкаро ташкилот, 5 та халқаро молиявий, 3 та дипломатик мавкедаги савдо ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистон 100 дан ортиқ халкаро ташкилотлар аъзосидир3. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида4 ўзаро манфаатли ва конструктив ташки сиёсат, Марказий Осиё минтакасида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши кўшничилик йўналиши каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг халкаро ташкилотлар билан муносабатларида БМТ муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан халқаро хамжамиятнинг тенг ҳукукли суверен вакили сифатида БМТга аъзо бўлди ва бу халқаро ташкилот ҳамда унинг ихтисослашган муассасалари билан халқаро ва минтақавий хавфсизлик, баркарор тараккиёт муаммолари, ижтимоий-иктисодий, экологик тахдидлар каби масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорлик олиб бормокда. Ўзбекистоннинг БМТ билан муносабатлари тарихи замонавий ва долзарб, бугунги куннинг муҳим мавзуси бўлиб, янада чуқурроқ ўрганилиши зарур бўлган, тадқиқот талаб этиладиган масалалардан биридир. Шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТ билан муносабатларининг ривожланиши тарихи, ўзаро хамкорлик масалалари, ташкилот халқаро ҳужжатларнинг мамлакатда имплементация қилиниши шу вактга кадар махсус тадкиқот сифатида Ўзбекистон тарихи фанида тарихий жиҳатдан ўрганилмаган. Бундан ташқари, Ўзбекистон мустакиллиги йилларида БМТ билан муносабатлари ривожланиб, янги сифат даражасига кўтарилди. Фақат мустақиллик шароитида Ўзбекистон мазкур ташкилот фаолиятида тенг хуқуқли аъзо сифатида иштирок эта бошлади. Демак, масалани хронологик нуқтаи назардан илмий тахлил этиш ҳам тадқикотнинг долзарблигини асослайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро шартномалар тўғрисида” (1995), “Ташки сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги (2012) Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони ҳамда 2017 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3105-сон Қарори, шунингдек, соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадкиқот муайян даражада ахамият касб этади.
Тадқиқотнинг мақсади 1991-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси-нинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари тарихини ёритиб бериш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар билан ижтимоий-сиёсий, савдо-иктисодий ва маданий ҳамкорлиги динамикаси ёритиб берилган;
БМТни ислох этиш муаммолари ва бу борада Ўзбекистоннинг ташкилотни босқичма-босқич ривожлантириш, шу жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари сафини кенгайтириш, Бош котиб ваколатларини кучайтириш каби таклифлари кўрсатиб берилган;
Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ўзаро ҳамкорлигининг трансформация жараёнларининг ижобий жиҳатлари, амалга оширилган дастурлар ҳамда лойиҳалардаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари асослаб берилган;
Марказий Осиё минтакаси муаммолари ҳамда бу борада Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари, минтақада баркарор тарақкиёт ва тинчликни таъминлаш борасидаги масалалар очиб берилган;
Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган муассаслари билан гуманитар соҳадаги, хусусан, фан, таълим, маданият ва туризм йўналишларидаги ўзаро муносабатлари ёритиб берилган.
Хулоса
Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ҳамкорлиги тарихига оид тадқиқот олиб борилди хамда ўрганилган масаланинг илмий, амалий аҳамияти ва долзарблигидан келиб чикиб қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик туфайли жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро тенг манфаатли алоқаларни йўлга қўйди, ўзининг ташқи сиёсати асосларини яратди. Бу ўз навбатида давлатларнинг суверен тенглиги, куч билан таҳдид килмаслик, чегаралар дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик, халқаро тузилмалар фаолиятида иштирок этиш каби тамойиллар билан асосланган.
2. Жахон ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикаси халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТга аъзо бўлди ва мазкур ташкилот билан ўзаро кўптомонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга кўйди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустакиллигини қўлга киритиши Ўзбекистон халқларининг XX аср сўнгидаги муҳим тарихий ғалабаси бўлса, 1992 йил 2 мартда мамлакатнинг БМТга қабул қилиниши Ўзбекистон тарихининг дастлабки сахифаларидаги яна бир муҳим ютуғи бўлди.
3. Ўзбекистоннинг БМТ билан Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва баркарор таракқиёт муаммолари юзасидан ўзаро муносабатлари долзарб ва муҳим ахамиятга эгадир. Ўзбекистон афғон можароси, халқаро терроризмга карши кураш, минтақада ядро куролидан холи ҳудуд яратиш, экологик таҳдидлар каби муаммоларга БМТ минбаридан халкаро хамжамият эътиборини қаратди, уларни бартараф этиш учун биргаликда хамкорликка даъват этди. Ўзбекистоннинг таклиф ва ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланди.
4. БМТ ихтисослашган муассасалари ва Узбекистан Республикаси ўртасида ва маданий-гуманитар сохадаги хамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган ва улар илмий-техникавий, таълим ва кадрлар тайёрлаш каби йўналишларда намоён бўлади. Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари ўртасидаги маданий-гуманитар муносабатлари натижасида тарихий-маданий ёдгорликлар, обидалар ва кадимий шахарлар, моддий ва номоддий маданий мерос объектлари ЮНЕСКОнинг турли рўйхатларига киритилди ва халқаро муҳофазага олинди. Узбекистан ва дунё халқлари тарихида чукур из колдирган турли анъаналар, кадриятлар, маънавий мерос обидалари ва тарихий шахслар ва шахарларнинг юбилей саналари ЮНЕСКО хамкорлигида халкаро миқёсда нишонланди. Таъкидлаш муҳимки, бу тадбирлар Узбекистан халклари тарихи ва маданияти билан жахон жамоатчилигини якиндан таништиришда, ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Тадқиқот иши натижаларига кўра чиқарилган хулосалар ва аниқланган муаммолар юзасидан қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари суришга асос бўлди:
1. Узбекистан Республикаси ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш учун фанлараро ёндашув асосида турли соха олим ва экспертларини жалб этган холда Марказий Осиёдаги мавжуд глобал ва минтақавий муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг таклифлари асосида БМТ доирасида амалий ечим топиш мақсадга мувофик.
2. Орол муаммосининг ижтимоий-экологик оқибатларини ўрганган холда мазкур масалани мувофиқлаштириш учун Ўзбекистонда БМТ шафелигида доимий фаолият юритувчи “Марказий Осиё минтакасида экологик муаммоларини илмий ва амалий тадкик этиш” марказини ташкил муҳим аҳамиятга эта.
3. Марказий Осиё мамлакатларидаги замонавий жараёнлар минтақанинг энг янги тарихига бағишланган йирик фундаментал тадқиқотни амалга оширишни талаб килмокда. Шу боисдан, ЮНЕСКО доирасида “Марказий Осиё цивилизациялари тарихи” тадқиқотининг мантиқий ва илмий давоми сифатида “Марказий Осиё минтақаси замонавий тарихи ва маданияти” илмий лойихасини амалга ошириш ва тадқиқотни нашр этиш мақсадга мувофиқ.
4. Дунё халқлари маданиятида ўчмас из колдирган мутафаккир, шоир ва давлат арбоблари Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур таваллудини, Кармана, Қўқон ва Андижон каби кадимий шахарларнинг юбилейини ЮНЕСКО микёсида халкаро нишонлаш мухим ахамиятга эга.
5. Узбекистан Республикасининг Тошкент, Андижон, Термиз каби кадимий шахарларини хамда Навоий вилоятидаги Сармишсой ва Сурхондарё вилояти Бойсун тоғларида жойлашган Зараутсой қоятош суратларини ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон ёдгорликлари” рўйхатига киритиш максадга мувофик.
6. ЮНЕСКО кўмагида Бухоро вилоятидаги Тиждувон шахрида анъанавий кулолчилик ва Навоий вилоятида Ғозғон тоштарошлик марказларини ташкил этиш таклиф этилади.
7. Узбекистан Республикаси олий ўқув юртлари тарих факультетларида “Узбекистан ва БМТ муносабатлари”, “Узбекистан ва халкаро ташкилотлар” махсус ўкув курсларини ташкил этиш максадга мувофик.
Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991–2008 йиллар)
Тадқиқот объекта: Узбекистан сиёсий партиялари, уларнинг Олий Мажлисдаги фракциялари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини, уларнинг ижтимоий ҳаётда, сайлов тизимида, парламентда тутган ўрнини тарихий нуқтаи назардан ўрганиш ва тегишли хулосалар чиқариш.
Тадқиқот методлари: тарихий-тадрижий тахдил, тизимлилик, киёсий, мантиқий, социологик, статистик усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари мустақил монографик тадқиқот даражасида илк бор тарихий нуктаи назардан комплекс ўрганилган; Ўзбекистон сиёсий партияларининг ривожланиш тарихини даврлаштириш бўйича муаллифлик концепцияси хамда «сиёсий партия» тушунчасининг муаллифлик таърифи ишлаб чикилган; Ўзбекистон сиёсий тизимини ва сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштиришга каратилган илмий асосланган хулосалар чиқарилиб, таклиф ва тавсиялар берилган.
Амалий ахамняти: Диссертация хулосалари сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими шароитида партия ва жамоат курилишини такомиллаштиришга каратилган амалий тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация тадқиқотининг натижалари тўртта илмий мақола ва турли даражалардаги илмий анжуманларда эълон килинган, Тошкент давлат педагогика университета ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ўкув жараёнида кенг фойдаланилмокда.
Қўлланиш (фойдаланнш) соҳаси: сиёсий партиялар, бошка жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотларнинг амалий фаолияти, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўкув жараёни, илмий тадқиқот ишлари, партия фракцияларининг парламент ичидаги фаолияти, тарғибот-ташвиқот ишлари.
Ўзбекистон музейлари ва уларнинг ижтимоий-маданий ривожланиши истиқболи (1991 – 2000 йй.)
Тадқиқот объектлари: Узбекистан музейлари, Бухоро музсй-қўриқхонаси фаолияти, музейларнинг бозор иктисодиёти шароитидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида ишлаши.
Ишнинг мақсади: музей муассасаларининг фаолиятини олиб борадиган минтақадаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тизимида ишлаши қонуниятлари ва механизмларини аниқлаш.
Тадқиқот методлари: тарихий ва қиёсий-таҳлилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: хронологик чсгараларнинг кенглиги; муаллиф томонидан амалга оширилган тарихий тадқикотга асосланган холда музей муассаса фаолиятининг янги назарий схемаси такдим этилди; музей муассасининг сақлаш ва экспозиция қилиш жабҳаларида, музей тамошобини ва шсриклари билан ишлашнинг ноанъанавий шакллари ишлаб чиқилди; Узбекистоннинг турли архивларидаги нашр этилмаган манбалар тахдил этилди ва аксарият қисми биринчи бор илмий муомалага киритилди.
Амалий ахамияти: диссертация матсриаллари ва хулосаларидан музейни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қодир янги шсрикларни ўзаро манфаатли ҳамкорликка жалб этиш жараёнида фойдаланиш имконияти мавжуд.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: мавзу бўйича 2 монография, 40 дан ортиқ маколалар республика ва маҳаллий нашрларда чоп этилди, 18 дан ортик илмий анжуманда ва Смитсон институтида (АҚШ) маърузалар ўкилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: диссертация матсриаларидан музей соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, музсйларга янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларга мослашиш ва улар жойлашган минтакадаги ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини оширишдаги роли фаоллашувига оид методик ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўкув жараёнида маданиятшунослик, музейшунослик, Бухоро музей-кўриқхонаси тарихи ва ҳоказо курслар бўйича, дастур, дарслик, маъруза матнларини тайёрлашда, маънавий-маърифий соҳадаги тадбирларни ўтказишда, телскўрсатув ва радиоэшиттиришларни уюштиришда фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон миллий архивида ҳужжатларни рақамлаштириш тартиб қоидалари
Жаҳон глобаллашув жараёнида рақамли архивлар, кутубхоналар ва музейларга бўлган эҳтиёж кескин ошиб бормоқда. Жаҳон архивлари тарихидан маълумки, қадимги даврларда ҳужжатлар сопол, ёғоч тахтачаларда, тош жисмлар, деворлар, қоятошларда, папирусларда, дарахт пўстлоқларида, махсус ишлов берилган териларга битилган. Ўзбекистонда архивларнинг пайдо бўлиши бевосита уч минг йиллик давлатчилик тарихи билан боғлиқ ҳисобланади
Ўзбекистон миллий архив ҳужжатлари совет ҳокимиятининг коллективлаштириш сиёсати тарихига оид манба сифатида
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини коллективлаштириш сиёсати тарихини ўрганиш совет ҳокимиятининг республикада олиб борган ижтимоий иқтисодий сиёсатининг мазмун моҳиятини очиб беришда муҳим аҳамият касб этади. Айнан 1924-1941 йилларда совет ҳокимиятининг колхозлаштириш сиёсати ўзининг муҳим босқичиин босиб ўтди.
Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини ўрганишда архив ва музей манбаларининг аҳамияти
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, қадриятларни ҳаётга қайтариш, собиқ совет тизими даврида асоссиз равишда ўзгартириб юборилган кўплаб қадимий жой номларини тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Айниқса, мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш борасида мунтазам тадбирлар олиб борилиб, дастлаб шаҳардаги маъмурий бирликлар – туманлар ва даҳалар, кейинги навбатда аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари – маҳаллалар, шунингдек, шоҳкўча, кўча, майдон, боғ, хиёбонлар номларига тегишли ўзгартиришлар киритила бошланди.
Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини ўрганишда архив ва музей манбаларининг аҳамияти
Ўзбекистон халқлари меъморий меросини тадқиқ этилиши натижасида яратилган архив ҳужжатларининг аксарият қисмиXIX аср охири-–ХХ асрга оиддир. Хусусан, Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётганТКЛА, Средазкомстарис,Узкомстарис,Ўрта Осиё бош музейи архив фондлари ҳамдаВ.Л. Вяткин, М.Е. Массон, Г.А. Пугаченкова, Б.Н. Засыпкин, Я.Ғ. Ғуломов, Л.И. Ремпель, С.Н. Полупанов, Л.Ю. Маньковская ва бошқа тадқиқотчи-олимнинг шахсий архив фондлари ҳужжатлари Ўзбекистон миллий меъморий мероси тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эгадир[1-12].
Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг Хитой Халқ Республикаси билан иқтисодий ва маданий соҳадаги ҳамкорлиги (1991 – 2011 йй.)
Тадқиқот объектлари: Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро алоқалари тарихи.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг 1991 - 2011 йилларда Хитой Халк Республикаси билан ўзаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликларини илмий жиҳатдан тахдил килиш ва баҳолаш, шунингдек, ҳар бир Марказий Осиё давлатининг ХХР билан ўзаро ҳамкорлиги йўналишлари ва стратегиясининг умумий ва хусусий жиҳатларини белгилаш.
Тадқиқот методлари: тарихий-ретроспектив, изчил, киёсий ва статистик тахлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: Тадқиқотда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ҳамда ХХР ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг иқтисодий ва маданий жиҳатлари ривожи мустақилликнинг йигирма йиллик даври мобайнидаги таракқиёти жиҳатидан илк бор ҳар томонлама, комплекс ва қиёсий-тарихий нуктаи назардан тахдил этилган.
Амалий аҳамияти: Диссертация материалларидан халқаро иқтисодий муносабатлар ва интеграцией жараёнлар муаммолари билан шуғулланувчи тадкиқотчи ва мутахассислар тахдилий материаллар тайёрлашда фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлнгн: диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари илмий журналларда чоп этилган 10 та илмий макола ва 1 илмий - амалий анжуман тезисида, шунингдек,«ZiyoNET» интернет порталида ўз аксини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Тадкиқот натижаларидан Марказий Осиё давлатлари ва ХХР тарихини XX аернинг охирги ўн йиллиги ва XXI аср бошлари билан боғлиқ йўналишдаги илмий тадқиқотлар олиб боришда, шунингдек, ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари ва методик қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон - Марказий Осиё ва жахон цивилизациясининг ажралмас қисми
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ижтимоий ҳаёт борасидаги янгиланишлар, XXI асрга ривожланиш концепцияси билан қадам қўйдик. Ватан тарихини ҳар томонлама чуқур тадқиқ этиш, бирламчи манбаларга таяниб, бугунги шиддатли даврда ўз миллий қадриятларимизни тарихимиз босиб отган тарихий даврдаги цивилизациявий жараёнларга қошган буюк хиссамизни жахон хамжамиятига намоён қилиш ва бу билан хозирги Учинчи Ренессанс пойдеворини қўйишни мақсад қилиб қойганмиз.
Ўзбек халқининг этник шаклланиши масаласига оид
Маълумки, ўзбек халқи қадимдан дарёларнинг оралиғи ва ён-бағрида қўниб топиб, ўтроқ ва янги ерларни ўзлаштириб, халқ хўжалигининг барчасоҳаларидан унумли фойдаланган ҳолда, уни янада такомиллаштириб ҳаёт тарзини давом эттирганига олиб борилган тадқиқотлар гувоҳлик беради
Ўзбек халқи анъанавий турмуш тарзида шомонлик эътиқоди
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дуне микёсида кечаётган глобаллашув жараёнлари этномаданий хусусиятлар ва миллий маросимларни илмий жихатдан тадқиқ этиш масаласини нихоятда долзарб муаммо сифатида кун тартибига қўймокда. Айниқса, XX аср сўнгги чорагидан бошлаб жахонда миллий ва диний маросимларни халқ маданиятининг феномени тарзида ўрганишга алоҳида эътибор каратилиб, мазкур йўналишда бажарилган илмий тадқиқотлар фандаги муҳим мавзулардан бири сифатида эътироф этилмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ижтимоий-гуманитар фанлар ривожи учун кенг имкониятлар яратилди. Аждодларимизнинг маънавий дунёкарашидаги турли ғоялар ва диний бағрикенглик билан боғлиқ қарашларни тадқиқ этишга кенг йўл очилди. Бу борада, айниқса “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”'да белгиланган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган тамойиллар муҳим роль ўйнайди. Шу билан бир каторда диний ва миллий анъаналаримизни илмий асосда ўрганиш, уларнинг ижтимоий-тарихий мохиятини тадкик этиш каби муаммолар хам ўз ечимини кутмокда.
Қадим даврлардан бошлаб Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда турли динлар, эътикодлар ва культлар кенг тарқалган бўлиб, мазкур диний дунёкарашлар тизимида шомонлик ўзига хос ўринга эга бўлган. Шу боне ўзбек халқи анъанавий турмуш тарзидаги шомонликка оид карашлар ва маросимларни тадкик килиш асносида рухий олам, коинот, табиат ва инсон тўғрисидаги кадимий тасаввурларга оид янги маълумотларга эга бўлиш мумкин. Шунингдек, мавзуни этнологик материаллар асосида ўрганиш ўзбек халқининг этномаданияти борасидаги билимларни бойитишга хизмат килади. Бу эса ушбу мавзуни тадкик килиш заруратини белгилайди.
Мазкур диссертация Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 ноябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий мерос объектларини муҳофаза килиш, асраб-авайлаш, тарғиб килиш ва улардан фойдаланиш Давлат Дастурини тасдиклаш тўғрисида”2ги 222-сонли, 2011 йил 23 майдаги “Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”3ги 47-сонли қарорлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида ва соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тарихий-этнографик материаллар асосида Фарғона водийси ўзбекларининг анъанавий турмуш тарзидаги шомонлик эътиқодини этнологик йўналишда ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“умумийлик” ва “ўзига хослик” қиёсий категориялар контекстида шомонлик билан боғлиқ эътиқодий тасаввурларнинг пайдо бўлиш тарихи, шаклланиши, эволюциясига оид қарашларнинг илмий-методологик асослари очиб берилган;
шомонлик эътикоди ўзбек халқи кундалик ва маросимий ҳаётида тарихий-маданий кўриниш тарзда намоён бўлиши этнографии материаллар асосида аникланган;
Фарғона водийсида яшовчи турли этнослар анъанавий турмуш тарзидаги шомонлик эътиқоди билан боғлиқ маданий хусусиятлар генетик-компаратив (киёсий) тахлили асосида ушбу эътикод билан боғлиқ маросимлар ўтказилиш муддати, экстаз ҳолати ва маросим атрибутларига кўра фаркланиши илмий асослаб берилган;
шомонлик эътикодининг ижтимоий кўриниш тарзида махаллий этнослар ҳаётига синкретлашуви категориал муносабатда баркарор табиатга эгалиги ва ўзбек халқининг кундалик ҳамда маросимий ҳаётини маълум қисмини ташкил этиши этнографик материаллар асосида аникланган.
Хулоса
Диссертацияда Фарғона водийси ўзбеклари анъанавий турмуш тарзидаги шомонлик эътикодининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинган. Шомонлар ҳозирги кунда ҳам мавжуд бўлиб, махаллий аҳолининг кундалик ва маросимий ҳаётида ўзига хос ўринга. Бунда, бир томондан, шомонлик йўқолиб кетаётганликлари ҳакида маълумотлар берилган. Бошқа томондан эса кейинги пайтларда бутун Ўзбекистонда, шу жумладан, Фарғона водийсида турли динларнинг маданий мероси ва халк табобати билан боғлиқ урф-одатларига бўлган қизикиш ортаётганлиги кузатилмокда. Одамларнинг касалликлардан даво топиш максадида турли бахши ва табибларга мурожаат қилаётганлиги бунга мисол бўла олади.
Тадқикот натижалари ва илмий таҳлиллар диссертант томонидсан асосида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Шомонлик эътиқоди ва у билан боғлиқ маросимлар дунё халқлари мисолида анча чукур ўрганилган. Бироқ, ўзбеклар, шу жумладан, Фарғона водийси ўзбекларининг шомонликка доир қарашлари ва маросимлари турли қисмларга бўлинган ҳолда этнографик, фольклористик, тарихийлик нуқтаи назаридан ёндашилган ҳолда ўрганилган бўлса-да, муаммо умумлаштирилган, мажмуавий ёндашув асосида тадкиқ этилмаган.
2. Шомонлик Марказий Осиё ҳамда бошка туркий халқларда қадимдан мавжуд бўлиб, маросимлар номланиши, локал хусусиятлари ва атрибутлари жиҳатидан ўзаро фаркланади.
3. Ўзбеклар турмуш тарзининг барча жараёнларида кўзга ташланувчи шомонлик эътикоди билан боғлиқ маросимлар оилавий ва ижтимоий ҳаётнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади.
4. Асосан ўзбек, тожик, қирғиз, қорақалпок ва уйғурлар истиқомат қилувчи Фарғона водийси алоҳида этнографик худуд бўлиб, махаллий ахолининг турмуш тарзидаги шомонлик эътикоди ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради.
5. Фарғона водийсида яшовчи бахшиларнинг аксарияти шомонликнинг мазмун-мохияти, генезиси ва эволюцияси тўғрисида тўлиқ илмий маълумотга ҳам эга эмас. Уларнинг кўпчилиги ўзларини бахши, дуохон, табиб ва парихон деб атайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда ўрганилаётган муаммога оид қуйидаги таклифларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
-Ўзбек халқининг анъанавий турмуш тарзидаги шомонлик эътиқоди билан боғлиқ тасаввур, урф-одат ва маросимларига дойр археологии, ёзма манбалар, этнографик, лингвистик, фольклоршунослик ва катор бошқа турдаги манбаларни умумлаштирган ҳолда комплекс илмий тадқиқот ва лойиҳаларни амалга ошириш зарур;
- шомонлик эътиқоди ва унинг инсон ҳаётидаги бугунги изларини махсус ўрганишда шомон-бахшиларнинг рухдар билан мулоқот жараёни, шомон бўлиш арафасида “шомон касаллигига” чалиниши, уларнинг жазава ҳолатига тушиши ҳам ўзига хос тилсим ҳисобланади. Бизнингча, шомонларнинг бундай сир-синоатларини ўрганишда этнограф ва медикларнинг ўзаро ҳамкорликлари лозим. Тадқикот шуни исботламокдаки, кейинги даврда шомонлик билан боғлик қарашлар махаллий аҳоли орасида ўзига хос ўринга эга бўлиб, кундалик ижтимоий муаммо (оилалардаги маиший келишмовчиликлар, ажралишларнинг кўплиги)ларни бартараф этилишида руҳий таскин вазифасини бажармокда.
Хуллас, шомонлик эътиқоди билан боғлиқ қараш ва тасаввурларни тадкик этиш ўзбек халқи маданиятини ва диний дунёкараши тарихини ўрганишда муҳим манба эканлиги хисобга олиб, олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Этнология”, “Диншунослик”, “Фольклоршунослик”, “Маданиятшунослик” фанлари доирасида махсус курслар ташкил килиш мумкин.
Ўзбек халқ мақолларининг абдулла қаҳҳор ҳикояларида тутган ўрни
Мақоллар ўзбек адабиётида асрлар давомида тўпланган бебаҳо мерослардан бири ҳисобланади. Тафаккурнинг бундай дурдонасини ҳалқимиз асрлар оша кўз қорачиғидай асраб оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга еткизиб келмоқда. Мақоллар хеч қачон ўз маъноси йўқотмай замонлар оша тобора сайқалланади ва мазмуни теранлашади. Ҳалқ ҳаёти тажрибасидан келиб чиқадиган хулосаларининг бадиий ифодаси бўлмиш мақоллар, гарчи бир-икки лўнда жумлали ё мисрали бўлса-да, уларнинг ҳар бирига, М. Горький сўзлари билан айтганда: “Бутун-бутун китобларга ёритиладиган фикр ва маъно жо қилинган. Ҳалқ асрлар давомида сайқал берган ҳар бир мақол етук бадиий асардир”. Мана шу фикрга қўшилган ҳолда бизнинг ўзбек адабиётшунослар хам ўз асарларида мақолларни асарларнинг маъносини тўлиқ ифода қилиш учун ишлатишган.
Турон ҳудудида Шайбонийлар сулоласи бошқарувнинг ўзига хосликлари ҳақида
Муҳаммад Шайбонийхон томонидан Мовароуннаҳр ва Хуросонда марказлашган давлат ташкил этилишидан бошлаб, то хонлик тарихининг сўнгги даврларигача ҳам давлат бошқарувида, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётда мамлакат олий амалдорларининг ўрни юқори бўлиб, шу туфайли ҳам шайбонийлар давлати тарихини хонлик мансаби ва унинг эгалланиш тартибларини қамраб олган марказий бошқарув тарихисиз ажратган ҳолда кўриш мумкин эмас.
Туркистоннинг маданий ҳаётида татар-бошқирд аёлларининг тутган ўрни (XIX аср охири - XX асрнинг биринчи чораги)
Тадқиқот объекта: XIX аср охири - XX аср бошларида мустамлака ва совет тузумининг дастлабки даврида Туркистоннинг маданий ҳаётида татар-бошкирд аёлларининг фаолияти тарихи.
Ишнинг мақсади: Туркистонда фаолият кўрсатган татар-бошқирд аёлларининг мустамлака ва совет мафкурасига асосланган хотин-кизлар маорифини шакллантириш ҳамда хотин-қизларни “озодликка чикариш” сиёсатини амалга оширишдаги иштроки ва ўрнини бирламчи манбалар асосида ёритиб бериш.
Тадкикот усуллари: тадкикотни амалга оширишда тарихийлик, холислик, даврий изчиллик, киёсий тахдил усуллардан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадкикотда татар-бош-қирд аёлларининг Туркистондаги фаолияти илк бор тахдил этилган. Уларнинг рус-тузем мактаблари, хотин-кизлар гимназияларидаги муаллималар сифатидаги фаолияти, театр санъатининг кириб келиши ва ривожида, даврий матбуотдаги иштироки, совет мафкурасига асосланган маориф тизимини шакллантириш, хотин-кизларни “озодликка чикариш” сиёсатини амалга оширилиши, маҳаллий хотин-кизларни ижтимоий ва маданий ҳаётга кенг жалб этишда татар-бошкирд аёлларининг тутган ўрни манбалар асосида кенг ёритиб берилган.
Амалий ахамияти: тадкикот натижалари ва илмий хулосалари Ўзбекис-тон тарихининг мустамлака ва совет даврини мукаммал тарзда ёритишга хизмат қилади. Тадқиқотдаги материаллар, келтирилган умумий хулосалардан мустамлака ва совет тузуми даврида хотин-кизлар масаласи билан шуғулланаётган тадқиқотчиларга амалий ёрдам кўрсатишда ва Ватан тарихи бўйича махсус курсларда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот мавзуси бўйича 7 та илмий мақола, 6 та тезис конференция тўпламларида эълон қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиши) сохаси: диссертация материалларидан Ўзбекистоннинг XIX аср охири XX асрнинг биринчи чораги тарихи бўйича олиб борилаётган тадқиқотларда, шунингдек, Туркистонда хотин-кизлар масаласи бўйича дарсликлар, илмий монографиялар, қўлланмалар тайёрлаш ва махсус курслар ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Туркистондаги рус маънавий-маданий муассасалар (XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида)
Таянч (энг мухим) сўзлар: Россия империяси, мустамлакачилик сиёсати, Туркистон генерал-губернатори, уезд, театр, янги шаҳар, мусиқа жамиятлари, кўчириш сиёсати, шаҳар Думаси, илмий жамиятлар, тўгараклар, труппа.
Тадқиқот объекти: Туркистондаги рус маънавий-маданий муассасаларининг ташкил топиши, фаолияти ва унинг XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида махалий ахоли маънавий-маданий ҳаётига таъсири.
Ишнинг мақсади: Туркистондаги мустамлакачилик шароитида сиёсати рус маънавий-маданий муассасаларининг шаклланиши ва фаолияти тадкик этишдан иборат.
Тадқиқот методи: тарихийлик ва холислик тамойиллари, тарихий қиёсий тахлил ва даврий-муаммовий усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадкикотда илк бор Россия империяси мустамлакачилиги шароитида Туркистондаги илмий, мусиқий ва театр жамиятлари, диний-маданий муассасалар (черков, хайрия жамияти, кутубхона, музей, театрлар), рус олимлари, маърифатпарварларининг фаолияти, рус даврий матбуоти ва тошбосманинг ривожланиши комплекс тадкик этилди ва уларнинг ўлка шаҳарлари рус аҳолисининг маънавий хаётидаги роли ёритилди. Диссертацияда уларга нисбатан расмий маъмуриятнинг муносабати, унинг стратегик мақсадларига алохида эътибор каратилди.
Амалий аҳамияти: мазкур тадкиқот Туркистонда XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларидаги маданий муассасалар фаолиятини, маънавий хаётини, унга нисбатан расмий сиёсатни ўрганишда муҳим амалий аҳамият касб этади.
Татбик этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги : тадқиқотнинг асосий натижалари чоп этилган 11 та илмий мақола ва тезисларда ўз аксини топган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: диссертация натижаларидан Ўзбекистон тарихи, хусусан ўлка халкларининг маънавий-маданий ҳаётининг долзарб муаммоларининг ўрганиш бўйича махсус курслар учун услубий қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот материалларидан олий ўкув юртлари талабаларини ўқитишда, ўлка тарихи бўйича маърузалар ўқишда, шунингдек, амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланиш мумкин.
Туркистонда чорва моллари касалликларига қарши кураш масалалари. (XIX аср охири – XX бошлари)
Мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда чорва хайвонлари орасида энг кўп тарқалган вабо, куйдирги, сап, яшур, ўпка қурти каби юқумли касалликларининг оқибати ва мазкур касалликларнинг тез тарқалиши натижасида чорва молларининг нобуд бўлиши шунингдек Туркистонда ветеринария врачлик пунктларининг фаолияти, муассасаларда керакли тиббиёт қисмлари етишмаслиги, ветеринария ишлар юқори савияда олиб борилмаганлиги тўғрисида маълумотлар таҳлил қилинган.