Barcha maqolalar
Терроризмга қарши курашнинг тарихий-фалсафий таҳлили
Тадқиқот объектлари: Террор ва терроризмнинг генезиси ва эволюцияси хусусида мугахассисларнинг илмий-назарий асарлари.
Ишнинг мақсади: Террор, терроризм ходисалари ва уларга қарши курашни жаҳон файласуфлари таълимотлари асосида тарихий-фалсафий тахдил этиш.
Тадқиқот методлари: Диссертацияда илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворисийлик, қиёсий тахдил, тарихийлик ва мантиқийлик, экзистенционал ёндашув каби усулларига таянилди.
Олиигаи натижалар ва улариинг яигилиги: а)тарихий-фалсафий ва қиёсий тахлил қилиш асосида «террор», «терроризм» тушунчалариинг мазмуни конкретлаштирилди, уларнинг илмий таърифига аниқлик киритилди; б) «террор»нинг инсоният ижтимоий-сиёсий тараққиётидаги эволюцияси кўрсатилди; в) гарб ва шарқ мутафаккирлари умуминсоний ғояларига асосланиб террроризмнинг потенциал сабабларига (агрессия, зўрлик, конфликтлар, бегоналашув, худбинлик, эгоизм, нафс)ғоявий курашни аҳамияти асослаб берилди; г)Ўзбекистоннинг терроризмга қарши курашда халқаро хамжамиятдаги ўрни, нуфузи ҳамда Ватанимиз осойишталиги ва барқарорлигини таъминлашда «Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат» тамойили мухим ахамият касб этиши илмий-назарий тахлил асосида ёритиб берилди.
Амалий ахамияти: республикамизда халқаро террорчиликка қарши курашнинг мафкуравий, ғоявий, маъиавий-маърифий масалалари бўйича берилган таклиф ва тавсиялар, ўртага ташланган фикр-мулоҳазалардан экстремизм, терроризм, унинг глобаллашуви жараёнига қарши курашда маънавий-маърифий тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, Миллий ғоя ва миллий мафкура илмий-амалий маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларидан республика вилоятлар маънавият-тарғибот марказларинииг тарғибот ва ташвиқот ишларида, Олий ва ўрта махсус ўқув юртларидаги таълим- тарбия жараёнида, «Фалсафа», «Диншунослик», «Фалсафа тарихи ва назарияси», «Сиёсатшунослик» фаиларидан хамда «Дииий экстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маърифий асослари» ўқув курсларига оид ўқиладиган маърузаларда фойдаланилади.
Қўлланиш сохаси: Илмий-назарий изланишларда, ижтимоий фанларни ўқитишда, уюштириладиган мулоқот, давра суҳбатлари хамда ёшларни мустақиллик, миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш, уларда ғоявий иммунитетни шакллантиришда, комил инсонни вояга етказиш билан боғлиқ бўлган маънавий-маърифий ишларда, оммавий ахборот воситалари, тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг монографиялари ҳамда мақолаларида оммалаштирилган.
Темурийлар тарихшунослик анъаналарининг бошқа томони: Гулбадан Бегум ва унинг Ҳумоюннамлари
Ушбу мақолада Темурнинг бешинчи авлоди бўлган Бобуршоҳнинг қизи Гулбадан бегимнинг “Ҳуммоюннома” номли асари таҳлил қилинган. Маълумки, темурийлар давридан бошланиб, кейинчалик сулола вакиллари томонидан давом эттирилган тарих, адабиёт, дин, хаттотлик, ёзув ва бошқа соҳаларда ижод қилиш анъанаси кўплаб асарларнинг яратилишига олиб келган. Буларнинг ичида эътиборга лойиқ бўлганлардан бири темурийлар сулоласига мансуб бўлган Гулбаданбегимнинг ижодидир. Асарда Бобуршоҳнинг ўғли Ҳумоюн (1530 1544) ҳукмронлиги даврида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида баҳс юритади. Бу ерда аввало темурийларнинг тарихшунослик анъанаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Бобуршоҳдан бошланиб, сулоланинг бошқа вакиллари томонидан ҳам давом эттирилган “воқеанома, хотиралар, йилномалар” ёзиш анъанаси ҳақида сўз боради. Бобуршоҳнинг “Бобурнома” асаридан сўнг бу анъанани Гулбадан давом эттирган. Қуйида Гулбадан ва унинг асари ҳақида маълумотлар берилган. Мақоланинг асосий мавзуси бўлган “Ҳуммоюннома” эса ёритилган жиҳатлар ҳамда тарихчилик анъанаси усули танқидий нуқтаи назардан муҳокама қилинган. Асарда давр ўзгаришларини шоҳиди бўлган ёки бошқалардан эшитган бир аёлнинг кузатишлари ўрин олган. Мавзуни қулай тушунилиши учун тадқиқот кичик сарлавҳаларда берилган. Шу нуқтаи назардан мақола хулоса, аннотация, кириш, кичик сарлавҳалар, хулоса, библиографиядан иборат. Тадқиқот кенг кўламли шаклда имкон бўлгани ҳолда чегараланган бўлиши талаб қилингани учун баъзи жиҳатлар жуда қисқа бир шаклда берилди.
Темурийлар салтанатида Шохрух Мирзонинг урни ва унинг ташки сиёсати
Тадкикот объсктлари: Темурийлар салтанати тарихи.
Ишнинг максади: Шохрух Мирзо фаолияти ва унинг кушни давлатлар билан олиб борган ташки сиёсий апокалари тарихини комплекс равишда ёриппидир.
Тадкикот мстодлари: даврий-лугуаммовий, киёсий тахлил, индуктив ва дедуктив тахлил усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадкикотда тарих фанида илк бора XV асрнинг биринчи ярмида Урта Осиё, Афгонистон ва Эроннинг сиёсий тарихи, айрим олинган шахе, хусусан, Шохрух Мирзо фаолияти оркали. батафеил ёритилди. Уз даврида дунёнинг энг йирик давлатн сифатида Амир Темур барпо этган салтанат парокандалиганинг олдини олган ва давлат бугунлигини саклаб колган хамда уни узок муддат мобайнида баркарор ходда бошкарган Шохрух Мирзонинг алохида тарих ий роли турли манбалар маълумотларини киёсий тахлил этиш асосида илк бора тадкик этилди.
Шунингдек, Шохрух Мирзо хукмронлиги йилларида Темурийларнинг Дашти Кипчок, Мугулистон, Хиндистон, Хигой, Миер ва Усмонийлар битам харбий-сиёсий ва дипломатии муносабатларига оид номаълум фактлар илмий истифодага киритидди.
Амалий ахамияти: тадкикот натижаларидан Темурийлар даври тарихини тадкик этиш буйича янги илмий изланишларда, оммабоп нашрлар яратишда, олий ва урта махсус хамда умумтаълим мактабларида Темурийлар даври инки ижтимоий* сиёсий хамда ташки алокалари тарихини урганишда. мавзу донрасида кулланма ва дареликлар тайёрлашда самаралн фойдаланиш мумкин.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадкикот мавзуси буйича илмий журналларда 7 та, конференция материаллари тупламларда 4 та ва "Ziyo NET' интернет-порталида 1 та макола чоп этилди.
Кулланиш (фойдаланиш) сохаси: илмий тадкикотлар, таълим тизимининг барча бугинларида ижтимоий-гумашггар сохаларининг укитиш, илмий билимларни оммалаштириш, халкимизда тарих тафаккурини яратищцек маънавий тарбия сохэсида фойдаланиш мумкин.
Темурийлар давридаги поэтикага доир рисолаларда қофия илмининг қиёсий таҳлили
Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”, кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.
Темурийлар давридаги поэтикага доир рисолаларда қофия илмининг қиёсий таҳлили
Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”, кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертaция муайян даражада хизмат қилади.
Темур ва темурийлар даврида карвон йўлларининг тараққий этиши ва унинг этномаданий жараёнларга таъсири
Марказий Осиё, жумладан хозирги Ўзбекистон ҳудуди АмирТемур ва ворислари даврида ҳалқаро муносабатлар муҳум ўрин тутган. Буни темурийларнинг Хитой билан элчилик алоқаларида ҳам кўриш мумкин. Бу алоқалар Соҳибқирон Амир Темур Мовораунаҳирда ҳокимятга келгач анча фаоллашган ва Буюк Ипак йўлининг Моворауннаҳрда орқали ўтган йўналиши равнақ топган эди [1: 180]
Ташриъ санъатида бадиият, қофия ва вазн уйғунлиги
Ушбу мақолада ташриъ саньатинииг ўзига хос хусусияти "илми сегона"нинг уч илми асосида тадқиқ этилади. Ташриъ санъати бадиият, қофия ва аруз вазни уйғунлиги асосида юзага чиқадиган бадиий санъатлардан бири бўлиб, мақолада бу санъат тури байтлар мисолида тадқиқ этилади. Тадқиққа Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг «Бадойиъ Уз-Санойиъ» асори асос килиб олинган.
Тасаввуф таълимотининг тарихий-фалсафий моҳияти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда тасаввуф диний-ирфоний таълимоти ислом динининг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Ундаги комил инсон ғояси, юксак маънавий фазилатларни шакллантириш йўлларини кўрсатувчи диний-ахлоқий меъёрлар ислом динининг инсонпарварлик мохиятини, кишиларни эзгуликка, яратувчанликка, жамият тараққиётига ҳисса кўшиб, бошка динлар ва конфессиялар вакиллари билан муросада, келишиб яшашга ундаб келган. Исломнинг жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса кўшган инсонпарвар дин сифатида тарқалиши бевосита тасаввуф таълимоти билан боғлиқ. Чунки «хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва линий багрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат» мамлакатимизда стратегик вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди1.
Мустақиллик йилларида муқаддас ислом динининг кенг тарақкий этиши, хамда унинг замирида пайдо бўлган тасаввуф таълимотининг илғор ғояларини ўрганиш йўлга қўйилди. Ўзбекистонда демократии жараёнларни янада чуқурлаштиришнинг янги босқичи бошланиб, сўнгги йилларда Узбекистан Республикаси ҳукумати томонидан дин соҳасида ҳам қатор муҳим хужжатлар имзоланди ва амалга оширилди. Жумладан, "Узбекистан Ислом академияси, Ислом маданияти халкаро маркази ташкил этилиб, иш бошлади. Бухоро шахрида тасаввуфшунослик мактаби фаолият кўрсатмокда. Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Ахрор Валий Нажмиддин Кубро, Абдухолиқ Ғиждувоний каби машҳур мутасаввифлар юбилейлари нишонланди. Тасаввуф таълимотининг йирик намоёндалари илмий ижоди намуналаридан кўплаб асарлар нашр қилинди.
Тадқиқотнинг мақсади тасаввуф таълимотининг тарихий-фалсафий моҳияти, унинг ислом маданияти ва цивилизацияси тарақкиётида тутган ўрнини очиб бериш дан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
таникли сўфийлар ҳаёти, фаолияти, асарлари мисолида тасаввуф, тарикат тушунчалари ҳозирги замон этик-фалсафий яратувчанлик ва гуманистик моҳияти нуқтаи назардан мумтоз сўфийларнинг ахлоқий идеал эканлиги асосланган ҳамда сўфийлик концептларининг мотивацион самарадорлиги очиб берилган;
сўфийликнинг умуминсоний қадриятга айланган диний қадриятлар тизимидаги ахлоқий-креатив характери аниқланган ва ўзбек халқининг тасаввуф апъапалари асосида комил ипсоп шахсипи шакллаптиришга йўналтирилган педагогик-психологик детерминантлари ишлаб чиқилган;
ёшларда машҳур сўфийлар мисолида альтруизм, филантропия ва инсонпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг ижтимоий-ахлоқий, маънавий-ташкилий усуллари ишлаб чикилган, комил инсон шахсини шакллантиришда устоз-шогирд, мурид-муршид муносабатларидаги катъий интизом, тарбия босқичлари, фалсафий тафаккур ва сўфийлар эътиқодига хос билиш усуллари юзасидан фалсафий-илмий тадкикот зарурияти асосланган;
мумтоз тасаввуф прогрессив таълимот эканлиги, сўфиёна дунёқарашнинг ўзига хос хусусиятлари концепцияси тўғрисидаги илмий хулосалар жахон фанининг янги тамойиллари воситасида очиб берилган;
марказий осиёлик сўфий шоирлар, олимларнинг тасаввуф таълимоти ривожланишидаги хизматларига ёндашувлар тарихи фалсафий тадқиқ этилган;
тасаввуф таълимотининг замонавий кўринишлари - тариқатчиликдаги ҳозирги ҳолатнинг тарихий-фалсафий талкини такомиллаштирилган. Бузгунчи гояларни таркатаётган деструктив кучларга карши яратувчилик ғояларини халқ онгига сингдиришга йўналтирилган прогрессив ёндашув шакллари тавсия этилган
Хулоса
1. Тасаввуф ўз моҳияти билан диний-ирфоний ва ахлоқий фалсафий таълимот. Аллоҳ, олам, табиат, инсон тўғрисидаги онтологик масалалар тасаввуф таълимотидаги бош муаммо, ғоя сифатида қабул қилингани унинг фалсафий моҳиятини белгилайди. У Аллоҳни ва унинг яратиқларини англашда рационал тафаккур билан бир қаторда иррационалистик тамойилларни ишлаб чикди ва ижтимоий онгга сингдирилди;
2. Тасаввуф ўз даврининг фалсафий карашлари билан кўшилиб, диний хурфикрлиликнинг кўринишларидан бири сифатида юзага чикқан;
3. Тасаввуф мусулмон жамоаларининг зарурий эҳтиёжларига жавоб бера олгани учун ислом мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий тафаккурнинг ва маданиятнинг таркибий кисми сифатида тараққий этган;
4. Тасаввуф таълимотидаги муҳим мавзулардан бири инсон ва унинг имкониятлари тўғрисидаги қарашлардир. Ҳакқа эришиш ва баркамол инсон ҳақидаги карашларни уйғунлаштириб у бетакрор ғояга айланган, комил инсонни шакллантиришнинг сўфиёна тамойиллари ишлаб чиқилган. Улар негизида баркамоллик тамойиллари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган;
5. Жаҳон фанининг сўнгги ютуқлари, хусусан Синергетиканинг илмий тамойилларидан важдий таълимот бўлган тасаввуфни ўрганишга жорий қилиниши фалсафанинг асосий масалаларига ёндашувнинг бири-бирига қарама-карши бўлган материалистик ва идеалистик позицияларнинг якинлашувига имкон яратилади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, синергетикадаги ўз-ўзидан ташкилланиш, ночизиклилик, аттрактор, бифуркация, флуктуация, диссипатив холат, хаосдан пайдо бўлиб, тартибланиш ва яна унта қайтиш каби тамойиллар комил инсон шахсини тарбиялаш тизимида хам мавжуддир;
6. Тасаввуфнинг диний-ирфоний ва ахлоқий-фалсафий таълимот сифатида шаклланиши босқичларида турли хил диний оқимлар, қарашлар ва таълимотлар ўртасида ғоявий курашлар борган. Лекин Нақшбандия, Кубровия каби тариқатлар ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топтан, ислом дини билан бирга жахонда тобора кенг таркалиб бормокда;
7. Ислом оламида маънавий маданиятнинг шаклланиши ва ривожланишида, Ўрта Шарк Уйғониш даврининг карор топишида Марказий Осиёдан чиққан мутафаккир сўфийлар хам катта роль ўйнадилар. Машхур алломалар Ҳаким Термизий, Имом Ғаззолий, Нажмиддин Кубро, Ахмад Яссавий, Бахоуддин Накшбанд каби кўплаб донишмандлар ислом илмлари ва тасаввуф таълимотини юксакликка кўтарганлари тўғрисидаги тарихий ҳақиқатни бутун дунё олимлари якдиллик билан тан олдилар;
8. Узбекистан тарихида ўз вақтида ижтимоий хаётда мухим роль ўйнаган мутафаккирлар, масалан, ўз даврида эл орасида шайхушшуюх (шайхлар шайхи) унвонини олган Мухаммад Сайф Фарғоний ҳаёти ва ижодий мероси мусулмон оламида ўрта асрларда тасаввуф илми ривожига қўшган хиссалари илк бор ёритилган.
9. Тасаввуф ўзининг ижтимоий, маънавий-мафкуравий хусусияти билан диний ва этник батрикенгликни ифодалагани учун бу таълимот ислом дини ғояларининг жахон халклари орасида кенг ёйилишига ёрдам берди.
10. Турли тарикатлар фаолиятини объектив ёритишда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланиш, тарғибот-ташвиқот ишларида расмий давлат ва диний идоралар ходимларини, ёшлар таълим-тарбияси билан боғлиқ тизимлар, ўз-ўзини бошқариш органлари, барча зиёли педагогларни бунга жалб қилиш лозим. Бунда эътикод масалаларида адашган ёшлар билан индивидуал ишлаш усулини қўллаш, экстремистик гурухдарга қўшилиб колган шахсларнинг фарзандлари жамиятда яккаланиб колишига йўл кўймаслик, уларни ижтимоий ҳаётга ижтимоий фойдали иш фаолиятига, оммавий маданий-маърифий тадбирларда, маҳаллаларда тўй-маракаларда, спорт мусобакаларида иштирок этишларига эришиш тавсия этилади.
Тарихнавислик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисосликлари бўйича “ХIV–XVII асрларда Марказий Осиё ва Хитой халқлари муносабатлари (хитой манбалари асосида)
Тадқиқот объектларн: Хитой манбалари асосида XIV-XVII асрларда Марказий Осис ва Хитой халқлари муносабатлари.
Ишнинг мақсади: XIV-XVII асрларда Марказий Осис ва Хитой халклари муносабатларини комплекс тахдил этиш; Марказий Осиё ва Хитой халкла-рининг Амир Темур ва унинг авлодлари давридаги муносабатларининг турли аспсктларини хитой манбалари асосида тахлил килиб, систсмага солиш ва илмий муомалага киритиш.
Тадқиқот усули: қиёсий-тахдилий, объектив-тарихий, тизимли структура-вий ва мантикий. Шунингдек, ёзма манбаларнинг комплекс танкидий тахлили кулланганки, бунда ўрганилаётган минтакадаги муайян тарихий ва сиёсий вазият хисобга олинади.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: XIV-XVII асрларда Марказий Осиё ва Хитой халклари муносабатларининг ички ва ташки сиёсий ас-псктлари хар томонлама ўрганилди; мин Хитойи, Амир Темур ва Тсмурий-лар давридаги муносабатларнинг тарихи ёзма хитой манбалари асосида тадкик этилди ва систсмалаштирилди; Марказий Осиёнинг тарихий гсогра-фияси бўйича Чэн Чэнгнинг баёнлари ва бошка хитой ёзма манбаларидаги маълумотлар илмий муомалага киритилди; ўрганиластган давр бўйича Марказий Осиё ва Хитой давлатларининг савдо ва элчилик муносабатлари кам урганилган хитой манбаларининг маълумотлари асосида тадкиқ этилди ва тулдирилди; мазкур давр бўйича хитой манбаларидаги Марказий Осиёдан утган савдо йўллари ҳакидаги маълумотлар тўпланди ва тахдил этилди.
Марказий Осиё ва Хитой халклари муносабатларини ўрганишнинг янги ёндошувлари аникланди; муносабатларнинг айрим аспсктлари бўйича мавжуд адабиётда ўрнашиб колган ноаниқ ва хато маълумотлар кўрсатиб бсрилди. Хитой манбалари ва инглиз тилидаги илмий адабиётлардаги маълумотлар қиёсий тахдил этилди.
Амалий ахамияти: Диссертация материаллари Узбекистан хитойшуносли-гининг базасини анча кенгайтиради. Ишнинг натижалари Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари тарихига ва Хитойнинг Марказий Осиёдаги сиёсати тарихига оид кейинги тадкикотлар учун материал сифатида хизмат килиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Диссертация мавзуси бўйича 1-та монография ва 23-та макола нашр этилган.
Қулланиш (фойдаланиш) сохаси: Диссертация натижалари олий ўкув юртларининг тсгишли факультстлари учун тарих ва манбашунослик бўйича ўқув кўлланмалари яратиш, куп жилдли янги Узбекистан тарихини ёзиш, махсус курслар ўкиш ишларида жалб этилиши мумкин. Тадқикот натижала-рн сиёсатшунослар учун Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари бўйича янги концепциялар ишлаб чиқиш учун аскотиши мумкин.
Тарихий хариталарни тузишда картографик методлардан фойдаланишнинг аҳамияти
Ҳодисаларни тасвирлаш, таҳлил қилиш ва билиш учун хариталардан фойдаланиш, улар тўғрисида янги билим ва хусусиятларни олиш, уларнинг фазовий муносабатлари ва прогнозларини ўрганишни биз картографик тадқиқот усули деб номлаймиз
Тарихий тадқиқотларни олиб боришда BIM технологиясининг ўрни
ХХ асрнинг сўнгги чорагидан бошлаб ижтимоий фанларга ахборот технологиялар (Information technologies – IT) жорий этила бошланди. ХХI га келиб бу жараён янада жадаллашди[5, Б. 31]. Бунга иккита омил сабаб бўлди. Биринчидан, ахборот технологияларининг ўтган даврда янада ривожланиши ва эндиликда фақат аниқ ва табиий фанлар эмас, балки ижтимоий фанлар эҳтиёжлари учун ҳам кенг кўламда махсус хизмат кўрсата олиш имконияти пайдо бўлди. Иккинчидан, ижтимоий фанлар хусусан тарих фанида фанлараро ёндашув усулларидан фойдаланиш ва IT ёрдамида тарихий тадқиқотларни олиб боришга ўтилди
Тарих фанини ўқитиш ҳақида айрим мулоҳазалар (2-бўлимдан)
Дунёда х,еч бир халк ёки миллат йукки, узининг миллий ва бстакрор тарихи булмаса, шундай экан хар бир миллат ва халк уз тарихини яратишга ва уни авайлаб асрашга ва кслажак авлодга кандай булса шундайлигича колдиришга харакат килади. Бунда айникса мактаб таълимининг урни катта хисобланади. Таълим жараёнида эса тарих фанини укитиш, унда миллий асосга таяниш, халкимизнинг маърифатпарварлик, багрикснглик, мсхмондустлик каби анъаналари, андишалилик, иймон-инсоф, мсхр-окибат, ор-номус каби фазилатларини чукур урганиш ва уларни ёшлар калбига сингдириш асосий вазифа сифатида бслгилаб бсрилган.
Таниқли олим ва жонкуяр устоз
Инсон туғилганидан бошлаб изланади. Изланаверади, изланаверади. Қадамлар секинлашади, сочларга оқ оралайди, тўкилади...Аммо умр сўнггида топгани бир ҳовуч ҳам чиқмайди. Сабаби? Сабаби минг битта. Чунки бу ҳаёт.Ҳаёт йўлида топганларимизнинг барчасида ҳикмат бор. Яхшиликлар бор. Яхши инсонлар бор.Ана шундай яхши инсонлардан бири Профессор Ўктам Маҳмасобирович Мавлонов
Тадқиқотчиларнинг симоб кўзачалар тўғрисида мулоҳазалари
Ушбу мақолада муаллиф мусулмон ўлкаларда оммавий тарқалган сфероконусларнинг географик ҳусусиятлари, безаклари, шаклига алоҳида тўҳталади. Унинг функцияси тўғрисида тадқиқотчиларнинг кескин ажралиб турувчи илмий мулоҳазаларини ёритаркан идишларни аниқ вазифаси нимадан иборат бўлганлигини мутаҳассисларнинг аниқ далиллари асосида келтиришга уриниб кўради
Суғддаги археологик ёдгорликларнинг умумий таснифи
Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жанубидаги қадимги тарих ва моддий маданиятни ўрганиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қадимги Суғддаги археологик тадқиқотларнинг салмоғи ҳам анча юқори. Бизга маълумки, Суғд тарихига оид ёзма маълумотлар “Авесто”да Суғд-Суғуда этнонимининг пайдо бўлиши билан бошланиб, эллинизм, илк ўрта асрларда янада кўпроқ келтирилади. Бу ҳолатни даврий жиҳатдан уч даврга: 1) “Авесто” ва Суғднинг Аҳамонийлар давлати таркибига кирган давр; 2) Эллинизм даври; 3) Ўрта асрлар даври.
Суғд конфедерациясининг шаклланиши, тараққиёти ва таназзули
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида кечаётган бугунги мураккаб жараёнлар ҳар бир халқнинг инсоният тараққи-ётида тутган ўрнини аниқлаш эҳтиёжини туғдирмокда. Уз ўтмиши ва кадри-ятларини билиш ҳар бир халқнинг тинчлиги, фаровонлиги ва равнаки учун мустаҳкам пойдевор яратади. Бу эса ўз навбатида тарихни чукур ўрганиш ва билишни тақозо этади. Шунинг учун ҳам тарих фани жаҳон миқёсида тобора амалий аҳамият касб этиб бормокда.
Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўзбек халқи давлатчилиги тарихини ўрганишга, миллий ўзликни, маънавий қадриятларни тиклашга жиддий эътибор қаратила бошланди. Ушбу зарурият-нинг назарий методологик асослари Узбекистан Республикасининг Биринчи Президента Ислом Каримов томонидан ишлаб чикилиб, тарихчи олимлар учун ўзбек халқи ва унинг уч минг йиллик миллий давлатчилиги тарихини ўрганишда дастурил амал қилиб берилди1. Ушбу концептуал талаб асосида ўзбек халқи давлатчилиги тарихининг илк ўрта асрлар боскичини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга2. Бу давр ўзбек давлатчилиги тарихида ноёб сиёсий тажриба даври бўлди: Буюк Турк хоқонлиги салтанати ўз таркибига бир қатор маҳаллий давлат уюшмаларини, жумладан, Тохарис-тон, Чоч, Суғд, Фаргона, Уструшонани, уларнинг ҳар бири учун ўз ички нисбий мухториятини сақлаган ҳолда бирлаштирган эди.
Жаҳон тарихида кам учрайдиган бу ноёб сиёсий бошкарув шакли бир томондан хоконлик марказий бошқаруви учун, иккинчи томондан ўз даврида Зарафшон водийси ва Қашқадарё воҳасини эгаллаган Суғд конфедерацияси учун бирдек манфаатли ва самарадор бўлган3. Суғднинг кадимги Марказий Осиё - Ҳиндистон йўли бўйлаб, кейинчалик эса Буюк ипак йўли орқали халқаро савдо-иқтисодий, маданий муносабатларда юзага келган анъанавий воситачилик вазифаси турли боскичларда уни ўзига тобе қилишдан манфа-атдор салтанатларни қизиқтириб келган. Бироқ ҳар бир вазиятда, қайси давлат таркибида бўлмасин, Суғднинг ички мухториятини сақлашдан хукм-рон давлат манфаатдор бўлган. Бу эса, ўз навбатида Суғд ерларининг ички конфедератив уюшмаси шаклланишига имкон яратган. Турк хоқонлиги таркибига кирган ҳолда турли даражада нисбий мустақил амал килган маҳаллий ҳукмдорликлар тарихини яхлит, тизимли ўрганиш жиддий илмий муаммолар мажмуини ташкил этади. Бу масалага фанда зарур эътибор берилмаган. Шу жумладан, Суғд конфедерациясининг шаклланиши, тарақ-қиёти ва таназзули билан боғлик махсус тадкиқот ҳам яратилмаган. Бу вазият диссертациянинг долзарблигини белгилайди.
Давлатчилик таракқиёти боскичларидан бирини тадқиқ этиш орқали сиёсий бошқарув масалаларини ҳал этишда ўзига хос илғор ва манфаатли ечимларни топиш, уларни амалда қўллаш тажрибасининг азалдан мавжуд эканлигини назарий ва амалий жиҳатдан аник маълумотларга таянган холда асослаш диссертациянинг бажарилишига бўлган заруратни белгилаб берди. Шунингдек, тадқиқотнинг зарурлиги Ўзбекистон Республикаси биринчи Прези-дентининг тарихчи олимлар билан 1998 йил 26 июнда бўлган суҳбати чоғида таъкидлаган ғоялари асосида халқимиз ва миллий давлатчилигимизнинг ҳаққоний тарихини тиклаш олимлар зиммасидаги масъулият билан хам боғлиқ.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Суғд конфедерациясининг тутган ўрни ва хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Ишнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Зарафшон водийси ва Қашқадарё воҳалари бўйлаб жойлашган Суғд конфедерациясининг шаклланиши унинг таркибига кирган субъектларнинг иқтисодий (танга зарби, марказий ҳокимият олдида молиявий мажбури-ятлар), сиёсий (Самарканд Сугдини марказий ҳокимият сифатида тан олиш), ҳарбий (ташқи душманга карши кучларни бирлаштириш тамойили), диний омиллар (зардуштийлик) муштараклиги асосида юзага келгани исботланган;
Суғд конфедерацияси бошкарувида амал қилган марказий, маҳаллий (суғдий), туркий унвонларнинг вазифалари (хўжалик, молия, ижтимоий, сиё-сий ва диний) ва уларнинг субъектлараро фарқли жиҳатлари аниқланган;
Конфедерация субъектларининг тарихий-маъмурий бўлиниш омиллари (тоғ, дарё, канал, чўл каби табиий чегаралар, сиёсий бирликдан манфаат-дорлик) ва уларнинг давлат маркази Самарканд билан боғликлик даражалари далиллар асосида аникланган;
Суғд марказий ҳокимиятининг Турк хоконлигидан нисбий мухтория-тининг сиёсий (никоҳ муносабатлари, дипломатик муносабатлар) ва иқти-содий (танга зарби, иктисодий салоҳияти) сабаблари очиб берилган.
Суғд конфедерациясининг Кабудон ва Иштихон мулкларининг алоҳида мустакил маъмурий бирлик бўлганлиги ҳамда ушбу ҳукмдорликлар устидан бир муддат Уструшонанинг ҳукмрон бўлмаганлиги исботлаб берилган.
Хулоса
«Сугд копфедерациясипипг шакллапиши, таракқиёти ва тапаззули» мавзуидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган илмий изла-нишлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Хитой йилномаларида келтирилган Самарқанддаги сулоланинг етакчи бўлганлиги ва унинг тўққизга бўлинганлиги, нумизматик материаллар асо-сида Суғддаги хар бир ҳукмдорликнинг ўз танга зарбига эгалиги ҳамда Муғ тоғи суғдий ҳужжатларида келтирилган ташқи душманга қарши биргаликда иттифоқ тузиш, араб ва форс манбаларида келтирилган Суғд чегараларининг доимий равишда ўзгариб туриши каби мисоллар Суғд тарихий-маданий ўлкаси конфедератив асосда бошкарилганлигини тасдиқлайди.
2. Тадкикотларда Суғд тарихига конфедератив асосда қараш учрамайди. “Суғд конфедерацияси” жумласи В.А.Лившиц, Б.Гафуров, М.Исҳоқов, А.Отахўжаев, Ғ.Бобоёров, Ш.Шоёқубов каби тадқикотчиларнинг ишларида келтирилади. Лекин унинг шаклланиши ва ички хусусиятлари ҳакида маълумот берилмайди. Илк ўрта асрларда Суғд конфедерацияси ва унинг хусусиятларини ёритувчи алоҳида махсус тадқиқот олиб борилмаган.
3. Суғд конфедерациясининг маъмурий-сиёсий тузилиши унинг табиий-географик жойлашуви билан чамбарчас боғлик бўлиб, воҳадаги хар бир кичик ҳукмдорлик ўзи жойлашган ҳудуд - дарё ҳавзаси, тоғ ёки қирлар орка-ли бири иккинчисидан ажралиб туришидан келиб чиққан ҳолда ўзаро алоқа-дорликдан манфаатдор маъмурий-сиёсий бирликларга айлана борган. Бу жа-раёнда этник ва ижтимоий жиҳатдан муштараклик ҳам алоҳида рол ўйнаган.
4. Суғд конфедерациясининг шаклланиши бир неча асрларни ўз ичига олган бўлиб, гарчи Суғд воҳаси хар доим хам ягона иттифоқ ҳолатини сақламаган бўлса-да, бирок минг йилга якин давр мобайнида гоҳ торайган, баъзан эса кенгайган бўлса хам, муайян бир сиёсий уюшма - конфедерация шаклида амал қилган. Унинг шаклланиш жараёни Суғднинг ўз ички ташаб-буси ёки ташки таъсирлар билан алоқадор ҳолда у ёки бу даражада ўзгариб турган бўлса-да, асосий моҳиятини йўқотмаган.
5. Конфедератив бошкарувда марказ битта шахар бўлиб, унга бирлашган иттифокдош ҳудудларнинг хар бири ўз номидан танга-пул зарб қилиши, ҳоки-мият рамзларига эга бўлиши ҳамда душман хуружи даврида марказга ўз қўшини билан ёрдам бериши ва маънавий тадбирларни биргаликда бажариш шарти ҳам бўлган. Тил, дин ва этник мансублилик жихатдан хам умумийлик муҳим ахамият касб этган. Хуллас, Суғд ўзининг бошқарув тизими, солиқ сиёсати, маъмурий бўлиниши, ҳукмдорлар шажараси, хокимият рамзлари мавжуд бўлган конфедератив давлат кўринишига тўла мое келади.
6. Суғд конфедерацияси таркибидаги барча маҳаллий ҳукмдорликлар бошқарувчиларининг бош унвони бир-биридан фаркли бўлиб (Самарқандда -uxuiud, Кешда - ихрид, Нахшабда - испаҳбод, Панчда - афшин ва ҳ.к.), ана шу хусусияти билан хам улар Бухоро ва Тохаристон таркибидаги майда хукмдорликлардаги бухорхудот ва жабгу каби унвонлардан ажралиб туради.
7. Сугд конфедерацияси давлат махкамачилиги бошкарув тизимида хужжатчиликка катъий амал килинган. Девон (дабиристон) хизмати йўлга қўйилган. Тилхат ва фармонлар, мактубларнинг хар бирида хужжатнинг санаси: Йили, ойи, кунларини белгилашга катъий риоя килинган. Шунинг ўзиёқ давлатчиликнинг асосий хусусиятларидан бири бўлган бошкарувнинг яхши йўлга кўйилганини исботлайди.
8. Суғд конфедерациясида подшолик сулоласининг номи хитой манба-ларида «Чжаову» деб келтирилган. Унинг маҳаллий шакли «Жамук» ёки «Чамук» бўлган деб тахмин қилинади. Ушбу сулоланинг этник келиб чиқишида туркий ва суғдий этнослар иштирок этишган. «Бэй ши» ва «Суй шу» йилномаларида Хэ (Кушония) ва Ми (Маймурғ) хукмдорларининг келиб чиқи-ши Кан (Самарканд) хонадонига мансублиги манбалар асосида ўз тасдиғига эга.
9. Суғд конфедерацияси ҳукмдорларининг бир-бирига сиёсий мухо-лифлиги, диний қарашлардаги ислом динининг етакчи ўринни эгаллаши ва махаллий динларнинг сикиб чиқара бошлаши, суғдий тилнинг йўқола бориши, ўрнини арабий, форсий, туркий тиллар эгаллаши натижасида Суғд конфедерацияси нафакат сиёсий жиҳатдан, балки ижтимоий ва маданий жиҳатдан таназзулга юз тутди.
10. Олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар йўналишлари учун яратилган ўкув адабиётларида, дарслик, ўкув кўлланмаларида Суғдиёна тарихи тўғрисида маълумотлар кам. Ўқув режаларда Суғд конфедерацияси тарихи ва турк-суғд муносабатларини кенгроқ акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир.
Суғд конфедерациясида Панч мулкининг тутган ўрни (илк ўрта асрлар мисолида)
Тадқиқот объекти: Илк ўрта асрларда Суғднинг Панч вилояти ва Панжикент шаҳри тарихи тадқиқот объектидир.
Тадқиқот мақсади: Диссертациянинг бош мақсади илк бора V-VIII асрларда Суғднинг Панч вилояти ва Панжикент шахри тарихини монографик асосда ёритишдир.
Тадқиқот усуллари: тарихийлик, статистик, системалаштириш, эмперик маълумотларни умумлаштириш ва киёсий таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: мазкур тадқиқотда Ўзбекистон тарихида ўрганилмаган илк ўрта асрларда Суғд конфедерацияси таркибидаги йирик вилоят бўлган Панч ва унинг маъмурий маркази Панжикент шаҳри тарихи ёзма манбалар ва археологик ашёвий далиллар асосида тахлил қилинди. Тадқиқотга доир муҳим ёзма манба ҳисобланган Муғ тоғи архиви ва археологик тадқиқотлар нашрлари талкини асосида диссертацияда илк бора Панч ҳокимлигининг комплекс тарихи ўрганилди.
Амалий ахамияти: Тадқиқотда келтирилган маълумотлар илмий асосга эга бўлиб, ундан Ўзбекистоннинг илк ўрта асрлар тарихи, араблар босқини тарихи, илк ўрта аср шаҳарсозлигига оид ўкув қўлланмалар ва дарсликлар яратишда ҳамда олий ўкув юртлари тарих факультетлари бакалавриат ва магистратураси учун махсус курс ташкил этишда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей талабалари учун ҳам илк ўрта асрларда Суғд тарихини ўрганишда муҳим қўлланма бўлиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкиқот мавзулари бўйича илмий журналларда 2 та, конференция материаллари тўпламларда 9 та ва «ZiyoNET» интернет-порталида 1 та мақола чоп этилди.
Қўлланиш сохаси: тадқиқот натижаларидан Суғднинг фундаментал тарихини ёзишда ҳамда ўкув қўлланмалар, дарсликлар, махсус курслар ишлаб чикишда фойдаланиш мумкин.
Сўх ҳавзасидаги археологик қидирув-кузатув ишларида сorona – сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланиш амалиёти
Жорий 2022 йилнинг июнь ойида Қўқон экспедицияси аъзолари томонидан Қўқон шаҳрида жойлашган Тепақўрғон ёдгорлигида археологик қазув ишлари билан биргаликда Сўх дарёсининг қуйи оқимида жойлашган ҳудудларда археологик қидирув-кузатув ишлари олиб борилди.
Сурхон воҳасида мискарлик ва зapгapлик санъати ҳaқидa айрим мулоҳазалар
Ўзбекистоннинг бир қатор маданий марказларида бўлгани каби Сурxон воҳаси ҳам ўзига xос анъана ва ишлаб чикариш усулларига эга бўлган ҳунарнмандчиликнинг мискарлик ва заргарлик санъати мактаблари вужудга келган. Ушбу мактабларда яратилган маҳсулотлар ўзининг бетакрор шакл ва безаклари билан алоҳида ажралиб турган.
Сурхон воҳаси тожикларида халқ ўйинларининг тарихий-ижтимоий ва маиший-хўжалик хусусиятлари
Воҳада тожик ва ўзбек аждодлари қадимда, илк ўрта асрларда ва кейин ҳам доимо аралаш, ёнма-ён яшаб келганлар. Маҳмуд Кошғарий “Тотсиз турк бўлмас, бошсиз бўрк бўлмас” яъни тожиксиз турк бўлмаганидек, бош қалпоқсиз (бош кийимсиз) бўлмас, деган мақолни бежиз келтирмаган [12,Б.432].
Суйима Ғаниева илмий-адабий мероси: тадқиқот усуллари ва мезонлари
Навоийшунослик тарихида ўтган асрнинг 60-йиллари қўлёзма манбаларни ўрганиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларига эътибор сиёсий талаб даражасида кўтарилганлиги билан ажралади. Бу давр навоийшунослиги шоир ижодини муҳим ва долзарб муаммолар бўйича тадқиқ этиш босқичига кўтарила борди. Навоийшуносликда янгича тамойилларнинг ривож топиши шоир ижодини ўрганишда турли йўналишдаги илмий-эстетик таҳлиллар кўпая борганлиги, илмий мақола, монографиялар билан бирга илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши кенгайганлиги ҳамда навоийшунослик ишлари кўплаб олимлар томонидан махсус тадқиқ этила бошланганлиги билан аҳамият касб этади. Ушбу монографияда навоийшунос, матншунос олима Суйима Ғаниеванинг тадқиқот усуллари ва мезонлари тадқиқ этилган.
Монография адабиётшунос олимлар, олий ўқув юртининг ўзбек филологияси талабалари, магистрантлар ҳамда Суйима Ғаниева илмий фаолияти билан қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида марғилон
Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрнинг қадимги шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилган Марғилоннинг маданий маърифий муҳити тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек мақолада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳукмдорлик даврида бир умр унга садоқат билан хизмат қилган Марғилондан етишиб чиққан уламолар ва ҳарбий саркардалар фаолиятига доир маълумотлар таҳлил этилган.
Социальная жизнь каракалпакского общества в 1960-1980-х годахм
Создание электронных копий архивных документов – современный метод сохранения историко-культурного наследия и расширения доступа к нему
Одна из центральных задач, которая стоит перед архивами, библиотеками и музеями всего мира это создание электронных фондов пользования копий архивных документов, книг и музейных предметов
Создание электронной базы данных документов национального архива узбекистана по истории эвакуации населения в годы войны
Государственные архивы являются крупными информационными системами регионального информационного пространства. Возможности такой информационной системы зависят от объема и характера находящихся на государственном хранении документов, с одной стороны, и от доступности информационных ресурсов в процессе их использования, с другой. Если первая составляющая целиком и полностью зависит от профиля архива, то вторая - от наличия, достоверности и полноты справочно-поисковых средств и свидетельствует об информационной открытости архивного учреждения.