Barcha maqolalar

1-50 520 0

Совет ҳокимиятининг қатағонлик сиёсати ва уни Ўзбекистон маданий ҳаётига кўрсатган таъсири (1925 – 1950 йй.)

Замира Ишанходжаева

Тадқиқот объекти: Совет ҳокимиятининг таълим, маданий окартув муассасалари, илм-фан, адабиёт ва санъат соҳасидаги ўтказилган катағонлик сиёсати.
Ишнинг мақсади: XX асрнинг 20-50 йилларида Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг қатағонлик сиёсати ва унинг жамиятни маданий ҳаётига кўрсатган таъсири, ўзбек халкини маънавий ҳаётига фожеавий таъсири Ўзбекистон тарихини янги концепцияси асосида атрофлича ўрганиш.
Тадқиқот усуллари: тарихийлик, тарихий-генетик, тарихий маълумотларни тизимлаштириш ва умумлаштириш, тарихий қиёсий таҳлил, ретроспектив.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Илк маротаба XX асрда совет қатағон сиёсатининг Ўзбекистон маданий ҳаётига таъсирини олдин ўрганилмаган материаллар ва манбалар асосида комплекс ўрганишга ҳаракат қилинди. Ишда ягона концептуал тизими асосида турли характерли ва масшабдаги материаллар жалб қилинган. Ўрганилаётган муаммо доирасидаги илмий ишларнинг тадрижи ва характери кўрсатилган.
Амалий ахамияти: Диссертация ишининг натижалари советларнинг Ўзбекистондаги қатағонлик сиёсати тарихини ўрганишда ва Ўзбекистон тарихига оид янги ишларга янги материал сифатида хизмат қилади. Диссертация мазмуни хулосаси ва таклифлари Ўзбекистон тарихига оид маърузалар ўтказишда, тарих факультета магистрантларига махсус курс сифатида ва Ўзбекистон тарихига оид музейларга экспонатларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Диссертация маълумотлари 39 дан ортик илмий ишларда, шу жумладан, илмий монография, тўртта дарслик ва ўкув услубий қўлланма, 34 илмий макола, илмий анжуманлар тезисларида ўз аксини топган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Ўзбекистон тарихига оид янги фундаментал ишларни яратишда, дарсликлар, ўкув қўлланмалар тузишда, Ўзбекистон тарихига оид асосий ва махсус курсларни ўқитишда, тарихчи, шарқшунос, сиёсатшунос ва маданиятшуносларга фойдали ҳолат ҳисобланади.

1-32 57 0

Совет ҳокимиятининг ХХ асрнинг 20-30 йилларида “маданий инқилоб” сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиши

Файзиддин Тиловатов

Тадқиқот объектлари: Ўзбекистонда амалга оширилган “маданий инқилоб» сиёсати тарихи.
Ишнинг мақсади: Ватан тарихшунослигида “маданий инқилоб” тарихини ёритувчи махсус тадқиқот йўқлигини ҳисобга олган ҳолда ишда совет маданияти шаклланишининг мураккаб ва зиддиятли жараёнини ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, унинг амалиётга тадбиқ этиш боскичларини очиб бериш мақсади қўйилади.
Тадқиқот методлари: муаммога цивилизациялашган ёндошув асосида тадқиқотда объективлик, тарихийлик, киёсий таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда биринчи марта ватан тарихшунослигида яхлит тарзда Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг “маданий инкилоб” сиёсатининг шаклланиши тарихи тадқик этилди; совет давлат қонунчилиги таҳлил қилинди ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган демократах тамойилларнинг декларатив хусусиятга эга эканлиги, уларнинг амалий фаолиятига мос келмаслиги “маданий инқилоб” сиёсати мисолида очиб берилди. Шунингдек, совет ҳокимиятининг миллий зиёлиларга муносабати, маҳаллий ахолининг турмуш тарзи, миллий ва диний қадриятларига карши олиб борган чора-тадбирлари ва унинг оқибатлари танқидий таҳлил этилди.
Амалий ахамияти: ишнинг мазмуни ва хулосалари “маданий инқилоб” сиёсатининг моҳиятини, мақсадларини ва амалга оширилишининг оқибатларини ўрганиш, таҳлил қилиш билан боғлиқ хужжатларни, ахборот маълумотлари, хулосалар, мулоҳазалар тарихий дарсликларни, сиёсий-ижтимоий асарларни ёзиш ва бахолашда илмий-назарий ва амалий ахамият касб этади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси бўйича битта рисола, 3 та илмий макола ва 6 та тезислар эълон қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот материаллари ва хулосаларидан тарих ва юридик таълим тизими талабалари учун Ўзбекистон тарихи, маданий ҳаёт ва давлатчилик тарихи бўйича дарсликлар ва ўкув қўлланмалари яратишда, махсус курслар ўтишда фойдаланиш мумкин.

466-469 51 0

Совет ҳокимиятининг дастлабки даврида марказий осиё инфратузилмалари тизимида темир йўлларнинг тутган ўрни

О Раджабов

Жаҳон мамлакатлари ўртасида интеграция жараёнлари кундан-кунга ривожланиб, такомиллашиб бораётган бугунги кунда ички ва ташқи коммуникация алоқалари, инфратузилма масалаларини тадқиқ этиш долзарб вазифага айланиб бормоқда. Йўловчи ва юк қатновида энг қулай ва нисбатан ресурс тежовчи тармоқ шубҳасиз темир йўллар тизимидир. Айниқса, халқаро транзит савдо йўлларидан узоқда жойлашган минтақа ва мамлакатлар иқтисодиётида темир йўллар аҳамияти янада юқорироқдир.

266-277 121 0

Совет даврида Қўқон хонлиги тарихининг ўрганилиши

Р Арслонзода, С Маматкадиров

Ushbu maqolada sovetlar davrida Qo'qon xonligi tarixiga doir yaratilgan adabiyotlar tahlil qilingan. Sovet davri tarixchilarining erishgan muvaffaqiyatlari bilan birga, siyosiy-mafkuraviy vaziyat tufayli asarlardagi o'ziga xos kamchiliklar ham qayd etilgan.

222-226 108 0

Совет даврида қатағонга учраган завод ва фабрика ишчи-ходимларининг фаолиятини тадқиқ этишда рақамли технологияларнинг ўрни (Тошкент вилояти мисолида)

Sh Bozorboeva

1937-1946 йилларда Узбекистан ССРда совет хокимияти томонидан катагон сиёсати олиб борилган. Ушбу катагонга давлат, фан, маданият арбоблари, зиёлилар ва уламолар билан биргаликда завод ва фабрикаларда фаолият юритган ишчи ходимлар хам учраган. Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган завод ва фабрика ишчиларининг айримлари катагонга учраган. Бугунги кунда катагонга учраган завод ишчи ва ходимлари тугрисида маълумотлар архивларда сакланиб келмокда. Катагонга учраган завод ва фабрика ишчи-ходимларининг фаолиятини ва уларнигн катагонга учраш холатини урганишда ракамли технологиялар мухим ахамият касб этади. Чунки, мазкур катагон курбонлари тугрисида маълумотлар камрок булиб, уларни маълум услуб оркали урганиш максадга мувофикдир [13].

400-404 71 0

Сирдарё вилоятига метрополиядан кўчириб келтирилган аҳолининг миллий таркиби (XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари )

Г Турсунова

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида «Тарихимиз каби, қадим маданиятмизнинг яратилишида ҳам унга кўплаб этник гуруҳлар, Эл элатлар ўз улушини қўшган. Бу – табиий ҳол. Чунки, ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат бита миллатга мансуб маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан кўп халқлар, миллатлар, элатган фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир. Бир сўз билан айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб кетаверишади, лекин ҳалқ боқий қолади, унинг маданияти абадий яшайди», деб таъкидлаган эди.

23-27 52 0

Серқирра олим ва фикри бутун инсон

А Яхшиев

Айни пайтда тарих фанлари доктори, професссор, таниқли олим Ўктам Мавлонов билан қачон ва қандай вазиятда танишганимни, рости, эслай олмайман. Аслида ўтган асрнинг саксонинчи йиллари биринчи ярмида ўша пайтдаги ТошДУнинг тарих факультетида олдинма кетин ўқиганмиз. Бошқа курсларда ўқийдиган талабалар орасида фақат ётоқхонада яшайдиганларини яқиндан билардим, қолганларини эса шунчаки танирдим. Афтидан, Ўктам Мавлонов ҳам ётоқхонада яшамаган, адашаётган бўлсам маъзур тутасизлар. Аммо, хонаси келганда айтиш керакки, ётоқхонада яшамаган ва пахта теримида иштирок этмаган талаба талабаликнинг чинакам руҳини ҳис эта олмайди, бу туйғуни фақат бошдан кечирганларгина билади, холос.

65-67 69 0

Секрет обучения детей мышлению

A Ashirbekova

В статье были затронута тема, интересующая всех, кто
воспитывает детей, то есть, как можно обучить детей думать и излагать свои мысли

216 0

САҲМИ ПРОФЕССОР О. БОҚИЕВ ДАР ТАҲҚИҚИ ВАЗЪИ ИҶТИМОИИ ХАЛҚИ ТОҶИК ДАР ОХИРИ АСРИ XIX ВА ИБТИДОИ АСРИ ХХ

Сӯҳроб Нуров

Дар мақолаи мазкур инъикоси масъалаи ҳаёти иҷтимоӣ-иқтисодии халқи тоҷик дар нимаи дуюми асри XIX ва ибтидои асри ХХ дар осори илмии профессор О.Б. Боқиев мавриди баррасии илмӣ қарор дода шудааст. Муаррих дар рисолаи доктории худ як бобро ба ин масъала бахшидааст. Аз таҳлили осори ӯ бармеояд, ки дар нимаи дуюми асри XIX ва ибтидои асри ХХ дар ҳаёти иҷтимоӣ-иқтисодии халқи тоҷик бо ворид гардидани унсурҳои ҷомеаи сармоядорӣ ва омехта шудани он бо ҷомеаи анъанавии феодалӣ-исломӣ то ҷое тағйиротҳо ба миён омад. Ин тағйиротҳо аз як тараф омили ташаккулёбии баъзе аз қувваҳои тараққихоҳ, махсусан табақаи зиёии ҷомеа гардид. Аз миёни ин табақа шахсиятҳое ба вуҷуд омад, ки дар зери таъсири ин таҳвуллот ба таҳлили вазъи замона пардохтанд. Баъзе асарҳое рӯйи нашр омад, ки хусусияти таърихнигориро ба худ гирифта буд. Дар саргаҳи муаллифони чунин асарҳо асосгузори ҳаракатҳои маорифпарварӣ ва ҷадидия Аҳмади Дониш ва Садриддин Айнӣ қарор доштанд.

188-194 103 0

Самарқанд Алломалари тарихи

Б Мамашикуров

Ушбу мақолада IX-XII асрларда Самарқанд диёридан етишиб чиққан   фақиҳлар ва уларнинг фиқҳ илмининг ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида сўз боради. “Самарқандий” нисбаси олган фақиҳ алломалар ҳаётига доир манбалардан бири шубҳасиз Абулфайз Муҳаммад ибн Абдужамол ас-Самарқандийнинг “Қандияи хурд” асаридир. Бу асарда Самарқанд алломалри ҳаёти баён қилинади ҳамда Самарқанд атрофидаги жой номлари ҳақида ҳам батафсил тухталади. Бу асар ҳалигача тўлиқ ўрганилмаган. Илм фан марказларидан бири бўлган  Самарқанд алломаларининг ҳаётини ўрганилиши бугунги кунда долзарб муаммолардан биридир

154-157 118 0

Савдо йўллари ва унинг аҳамияти

А Қудияров

1937-йилдан бошлаб республикамизда илмий изланишларини олиб борган Хоразм археология этнография экспедицияси Ғарб билан Шарқни боғлаб келган «Буюк Ипак йўли» ўлкамиз орқали ўтганлигини далиллаб берди.

418-423 59 0

Россиянинг шарқий Бухородаги мустамлакачилик сиёсати

С Турсунов

ХIХ аср ўрталарида Европа сиёсий доираларини таъкидлашича, Осиёда Туркиядан кейин Мусулмон дунёсида алоҳида мавқега эга бўлган Бухоро катта иқтисодий сиёсий нуфузга эга эди. Туркистон ва Бухоронинг Россия томонидан истило қилиниши натижасида Россия ҳукуматини иқтисодийсиёсий нуфузи ўсиб саноат учун бой хомашё манбасига эга бўлди.

1-31 118 0

Россия империяси тажовузи арафаси ва босиб олиниши даврида Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволи

Насиржон Топилдиева

Тадқиқот объекти: маҳаллий манбалар, тарихий асарлар, архив жамғармалари, илмий тадқиқотлар ва адабиётлар.
Ишнинг мақсади: Россия тажовузи арафасида Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволини янги мустақиллик ғоялари асосида яхлит ўрганиш, бу зиддиятли муносабатларга баҳо бсриш, маҳаллий тарихчилар ва янги архив маълумотларини илмий муомалага киритиш.
Тадқиқот усуллари: тарихий-генетик, тарихий-қиёсий, мантиқий ва диалектик таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертация натижалари XIX - XX асрнинг бошларида ёзилган Қўқонлик тарихчилар асарлари ҳамда архив маълумотлари асосида олинган. Унинг илмий янгилиги куйидагиларда ифодаланади: Россия тажовузи арафасида Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволи манбашунослиги ва тарихшунослиги кснг ёритилди; хонликнинг Россия билан муносабатлари ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволи XIX асрнинг ўрталаридан то хонлик бутунлай босиб олингунга қадар даври миллий ғоя асосида таҳлил килинди, ксракли хулоса ва таклифлар бсрилди.
Амалий ахамияти: дисссртацияда кслтирилган маълумотлар, қилинган назарий ва илмий хулосалар Узбекистан мустамлака даври тарихини, Қўкон хонлигининг халқаро алоқаларини ўрганишда, тарихий тадкиқотларда фойдаланиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишнинг якуний хулосалари ва унда кўтарилган муаммолар қатор илмий журналлар, конференция матсриаллари ва бошқа нашрларда ёритиб бсрилган.
Қўлланиш сохаси: олинган тадкиқот матсриаллари, уларнинг натижалари ва хулосаларидан Узбекистан тарихи дарслигини ёзишда, амалий дарсларни ўтказиш ва махсус курсларни ташкил қилишда фойдаланиш мумкин.

344-347 98 0

Россия империяси даврида Фарғона вилояти аҳолисининг миллий-этник таркиби

Ш Равшанов

Тарихдан маълумки ватанимиз ҳудудида қадимдан турли миллат ва элат вакиллари истиқомат қилиб келишган. Россия империяси ҳукмронлиги даврида ҳам Туркистон минтақасининг Фарғона вилоятида кўп сонли этник таркиб сақланган ҳолда русийзабон аҳоли вакилларини кўчириб келтириш ҳисобига янада кенгайиб борган

1-50 36 0

Россия императори сиёсий агентлиги ва Бухоро амирлиги ўртасидаги ёзишмалар Россия – Бухоро муносабатлари тарихини ўрганиш манбаси

Ойбек Кличев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган аждодларимизнинг ёзма мероси намуналарини тадқик қилиш, илмий муомалага тортиш манбашунос ва тарихчи олимлар олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Дунё илмий жамоатчилиги вакиллари томонидан мамлакатимиз тарихини ўрганиш асосан қўлёзма манбалар асосида олиб борилмокда. Дарҳақиқат, тарихий даврни ёзма манбалар ёрдамида тадкиқ этиш тарих фанининг умумжаҳон миқёсидаги амалий жиҳатларидан бирини ташкил этади.
Дунёнинг қатор мамлакатларида Россия империяси ва Бухоро амирлиги ўртасидаги муносабатлар тарихи асосан Россия империясининг Ўрта Осиё минтақасида юритган сиёсати, давлатлараро иқтисодий масалалар, суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар, амирлик давлат бошкарувидаги легитимизация масалалари йўналишларида ўрганилмокда.
Мустақиллик даврида миллий давлатчилик анъаналарини қайта тиклаш, миллий ўзликни англаш, халқимизнинг моддий ва маънавий мерос намуналарини холис ўрганиш имконияти яратилди. «Маълумки, бизнинг миллий давлатчилигимиз неча минг йиллик қадимий тарих ва бой маданиятга эга. Бинобарин, дипломатик муносабатлар ҳам тарихимизнинг энг чукур қатламларига бориб тақалади. Бу ҳақиқат нафақат мамлакатимиз, балки дунё олимлари томонидан кенг эътироф этилган»1. Шуни алохида таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда хориж олимлари ишларида Россия-Бухоро муносабатлари тарихи нарратив манбалар асосида ўрганилаётган бўлса, мазкур ишда ушбу муносабатлар тарихи кенг кўламли расмий ёзишмаларни илмий муомалага киритиш оркали тадкиқ қилинмокда. Мазкур тарихий жараёнда содир бўлган воқеа-ходисаларнинг муҳим жихатларини Россия императори сиёсий агентлиги ва Бухоро амирлиги қўшбегиси ўртасида олиб борилган ёзишмалар орқали ўрганиш ва бунда ёзишмаларнинг илмий аҳамиятини хар томонлама очиб бериш ҳамон кам тадкиқ этилган муаммолардан бири бўлиб қолмокда2. XIX аср охири - XX аср бошларида Бухоро амирлигининг Россия империяси маъмурияти билан муносабатлари тарихини ўрганишда ёзишмаларнинг манбавий ўрнини очиб бериш диссертациянинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли «2017 - 2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги карори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих института фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, ва соҳага оид бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Россия императоры сиёсий агентлиги ва Бухоро амирлиги ўртасида олиб борилган ёзишмаларнинг XIX аср охири - XX аср бошларида Россия-Бухоро муносабатлари тарихини ўрганишдаги муҳим манбавий ўрнини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Россия императоры сиёсий агентлиги ва Бухоро амирлиги девонхоналарининг фаолияти ҳамда ҳукуматлараро ёзишмаларни олиб бориш жараёнлари (мактубларни расмийлаштириш, таржима ва тасдиқлаш тартиби) далиллар асосида ёритиб берилган;
ёзишмаларнинг палеографик (қўлёзма материалы, форматы, ёзув тури ва воситаси) ва дипломатии (формуляри) хусусиятлари очиб берилган;
ёзишмаларда фойдаланилган элликка яқин фабрикага тегишли қоғозларнинг турлари ва уларнинг фарқлаш усуллари (ўлчами, қандай мосламада тайёрланганлиги, қалинлиги, ранги, сакланиши ва холати, филигран хамда штемпелнинг мавжудлиги) аникланган;
ёзишмалардаги Россия императори сиёсий агентлиги ходимларининг шаркона шакл ва мазмунга зга мухрлари, имзо ва штампларининг сфрагистик тавсифи(му\р диамстри, гсомстрик шакли ва ёзувлари) амалга оширилган;
Россия илмий жамиятларининг Бухоро амирлигидаги фаолияти, рус таълим тизими ва Туркистон билим юртлари ўкувчилари учун таъсис этилган амирлик стипендиялари масаласини ўрганишда ёзишмаларнинг муҳим манба вазифасини бажариши исботланган.
Хулоса
Диссертацияда XIX аср охири - XX аср бошларида Россия императори сиёсий агентлиги ва Бухоро амирлиги ўртасидаги 800 га якин ёзишмалар ўрганилиб, куйидаги хулосага келинди.
1. Россия-Бухоро муносабатлари тарихига дойр тадқиқотлар кўлами эътиборга молик салмоқни ташкил этса-да, ушбу муносабатларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этган хукуматлараро мактублар, уларнинг тайёрланишига масъул девонхоналар, мактубларнинг ёзилиш шакли, ёзув куроллари, муҳр, имзо ва штамплар хамда иккала томон иш юритиш тизимларида содир бўлган трансформацион жараёнлар, икки мамлакатнинг илмий тадқиқот хамда маориф сохасида олиб борган муносабатларига дойр ёзишмалар махсус тадкикот объекти сифатида илмий муомалага тортилмаган. Мазкур ёзишмалар информативлик ва воқеа-ҳодисаларнинг муҳим жиҳатларини ёритиши билан бошқа турдаги манбалардан фарк килади. Шу сабабли Россия императори сиёсий агентлиги ва Бухоро амирлиги ўртасидаги ёзишмаларни ўрганмасдан туриб Россия-Бухоро муносабатлари тарихини аник тасаввур килиш ва реал бахолаш мушкул.
2. Хукуматлараро муносабатларда девонхоналар ўртасидаги алокалар мухим ахамият касб этади. Шу жумладан, сиёсий агентлик девонхонаси амирлик билан асосан Эски Бухорода фаолият олиб борган амирлик кўшбегиси девонхонаси орқали давлатлараро муносабатларга киришган. Расмий муносабатларнинг асосий шакли хукуматлараро ёзишмалардан иборат эди.
3. Иккала девонхонанинг ўзаро муносабати, уларда фаолият юритган ходимлар ва уларнинг давлатлараро муносабатларни амалга оширишдаги ўрни бугунги кун илмий адабиётларида деярли ёритилмаганлиги боис ушбу масала мазкур тадкиқотда атрофлича ўрганилди. Зеро, девонхона фаолиятининг давлатлараро муносабатлардаги ўрни хар кандай тарихий даврда ўз аҳамиятини саклаб колган.
4. Хукуматлараро мактубларнинг тегишли тартибда тайёрланиши ва расмийлаштирилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиш жараёнида амирлик ҳукумати ва сиёсий агентлик мутасаддилари амирликдаги мавжуд иш юритиш анъаналари билан бир каторда Россия империясида амал килган тартибларга риоя қилгани маълум бўлди.
5. Тарихий манбашуносликнинг бугунги ҳолатига кўра, ёзма манбаларни тадкик этиш жараёнида манбашунослар кўпроқ манбанинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазият махсули эканлигига, ундаги маълумотларнинг давр тарихини ёритишдаги аҳамиятига, бир сўз билан айтганда, манбанинг информативлик хусусиятига эътибор каратиб келмокдалар. Шуни таъкидлаш жоизки, манба, хох у хужжат бўлсин, хоҳ китоб ёки битик бўлсин, биринчи навбатда у - ёдгорликдир. Унинг информативлик даражасидан катъий назар, манбанинг материали, сиёхи, ёзуви, қоғози ва бошка ташқи аломатлари унинг ёдгорлик сифатидаги аҳамиятини янада оширади. Демак, ушбу холат манбани ўрганишда комплекс ёндашувни, барча жихатларни хисобга олишни талаб килади.
6. XIX аср охири - XX аср бошларида мавжуд ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазият тақозоси билан Ўрта Осиёга Россия фабрика когозлари кириб келди. Натижада ушбу давр тарихи тўғрисида маълумот берувчи хужжатлар фабрика когозларида ёзила бошлади. Бухоро амирлиги кўшбегиси девонхонаси хужжатларини тадкик этиш жараёнида бунга яна бир бор гувох бўлдик.
7. Тадқикот натижаси амирлик ҳукуматининг хужжатлари асосан сўз, тасвир ҳамда ракамлардан ташкил топган филигран ва штемпелли когозларда ёзилганлигини кўрсатди. Филиграндаги реалиялар ва штемпелларни чукур ўрганиш орқали санаси кўрсатилмаган баъзи хужжатларнинг тахминий ёзилиш даврини аниқлаш мумкин.
8. Архив ҳужжатларини ўрганиш натижасида Бухоро амирлиги ва Россия императори сиёсий агентлиги девонхоналарида сақланган фабрика коғозларини ўзаро фарқлаш усулларини ишлаб чиқишга эришилди. Ушбу усул Ўрта Осиё минтақасида XIX аср охири - XX аср бошларида фойдаланилган Россия фабрика қоғозларининг тури ва ўзига хослигини аниқлашга кўмаклашади. Қоғозларни ўзаро фарқлаш усуллари эса фабрика коғозларида ёзилган шарқ қўлёзмаларининг палеографик таҳлилини амалга оширишга имкон беради.
9. Ёзишмалар ва уларнинг формуляри анъанавий манбашуносликда кам тадқиқ этилган масалалардан бири ҳисобланади. Уларни ўрганиш шуни кўрсатдики, амирлик ҳукумати ва империя маъмурлари ёзишмаларни тайёрлашда анаънавий ва замонавий усуллардан самарали фойдаланишган. Шарқ ва ғарб хужжат юритиш тажрибасининг бир манбада акс этиши Россия-Бухоро муносабатларига оид ёзишмаларнинг ўзига хос жихатлари мавжуд бўлганидан далолат беради. Бу нарса мазкур даврда ёзишмаларни тайёрлашнинг муайян тартиб ва қоидалари, қолаверса, муштарак конуниятлари шаклланганини кўрсатади.
10. Сиёсий агентлик ва амирлик кўшбегиси ёзишмаларига босилган муҳр ва штамплар ҳалигача ўзаро фаркланган ҳолда тадқик этилмаган. Ушбу тадқиқотда ёзишмалардаги қўшбеги ҳамда агентлик мухрлари, агентлик 
ходимларининг араб графикасидаги шарқона мухрлари ва амирлик кўшбегисининг Кирилл графикасидаги штамплари тегишли тартибда ўрганилди. Шунингдек, сиёсий агентлик ходимларининг ёзишмалардаги имзолари графологик усулда тадкик этилди.
11. Сиёсий агентлик ёзишмаларини ўрганиш Россия илмий жамоатчилик вакилларининг амирлик худудидаги фаолияти асосан геологик ва геодезик кузатувларни амалга ошириш, ботаника ва зоология соҳасида изланишлар олиб бориш, ўлкашунослик, археологик хамда тарихий ёдгорликларни ўрганиш ва бу ерда яшаётган халқлар тўғрисида этнографик маълумотларга эга бўлиш каби йўналишларда амалга оширилганини кўрсатди.
12. Амирлик ҳудудини тадкик этган жамиятлар ва уларнинг вакиллари Туркистон генерал-губернаторлиги худудидаги изланишлар дан фаркли ўлароқ, ўз тадқиқотларини амирлик конун-қоидалари доирасида ва ижтимоий эхтиёткорлик билан амалга оширганлар ва буни ёзишмалар тасдиқлайди. Таъкидлаш жоизки, ушбу тадкикотлар доимо амирлик ҳукумати назорати ва кузатуви остида бўлган.
13. Ёзишмаларда Бухоро амирлигида рус таълим тизими масалалари хам асосий ўринлардан бирини эгаллаган. Эски Бухоро ва Эски Чоржўй шаҳарларида ташкил этилган рус-тузем мактабларида амирликнинг асосан савдогар ва амалдор ахоли қатлами фарзандлари таҳсил олишган. Уларнинг рус тилини ўрганишга бўлган қизиқиши Россия империяси билан олиб борилган савдо, иктисодий муносабатлар заруратидан келиб чиққани ёзишмалар мазмунидан янада яққолроқ аён бўлади.
14. Тошкентдаги реал билим юрти ва кадет корпусида таъсис этилган стипендияларнинг Россия императори хонадони вакилларининг номи билан аталиши ушбу даврда Бухоро-Россия ўртасида дипломатик муносабатларда сезиларли даражада яқинлашув содир бўлганини кўрсатади. Ёзишмаларга кўра, стипендияларга муносиб номзодни танлашда амирлик хукумати номзоднинг ижтимоий келиб чиқиши, қайси дин ёки миллатга мансублигига караб эмас, биринчи навбатда иқтидори ва хулқини инобатга олган.
Тадқиқот якунида қўлга киритилган илмий хулосалар асосида куйидаги таклиф ва тавсиялар билдирилди:
1. Бухоро амирлиги девонхонасидаги мавжуд филигран ва штемпелли хужжатлар каталогини тузиш ва нашр этиш;
2. Давлат ва ўлкашунослик музейлари экспозицияларини янгилаш, уларда сақланаётган қўлёзма ҳужжатларни илмий тавсифлаш ва янги экспозициялар илмий консепциясини яратишда диссертацияда илгари сурилган хулосалардан фойдаланиш;
3. Қўлёзма ҳужжатларни таъмирлаш жараёнларини ўз ичига олган -тозалаш, холатини баркарорлаштириш, мавжуд ҳолатини мустахкамлаш, деформацияга учраган қисмларни тиклаш ва қоғозларни бири-биридан фарқлаш каби фаолиятни амалга оширишда ушбу диссертация маълумотларига мурожаат қилиш.

169-178 406 0

Роль цифровых технологий в развитии туризма и популяризации историко-культурного наследия Узбекистана

Yu Ergasheva

Глобализация и универсализация современной цивилизации в реалиях XXI века ставят новые задачи и порождают новые противоречия в функционировании и дальнейшем развитии каждого государства в целом и по отдельности. Любое государство заинтересовано в развитии интеллектуального и духовного потенциала страны. Ибо в эпоху глобализации образованность становится важнейшим компонентом экономического развития и накопления национального богатства страны, а высокий духовный уровень населения позволит органично формировать правовую культуру, способность нации жить и трудиться в свободном, демократическом государстве

166-169 136 0

Роль цифровых информационных технологий для научных исследований в Азербайджане

I Niftaliev

В настоящее время в мире быстрыми темпами идет процесс информатизации всех сторон жизни общества, развития и внедрения новых информационных технологий. Компьютерные технологии привели к впечатляющим изменениям в сфере промышленного производства и бизнеса, социальной жизни и образования, науки и культуры

197-200 115 0

Роль интернет-ресурсов при анализе художественного перевода

F Shukurova

В настоящее время проблемы перевода привлекают огромное внимание, что вызвано, прежде всего, быстрым ростом значения переводческой деятельности. Сегодня Интернет-технологии являются неотъемлемой частью повседневной жизни во всех ее сферах и проявлениях, в особенности их доминирующая роль проявляется в акселерации процессов межкультурной коммуникации. В процессе перевода язык изменяется согласно контексту и цели использования,именно поэтому приоритетной задачей переводчика является корректное обеспечение коммуникации, сохраняя при переводе эквивалентность сообщения и гарантируя эквивалентное восприятие адресатом текста оригинала

306-315 91 0

Роль интернет ресурсов при ведении научного исследования

Z Pardaeva

В последнее время ведение научного исследования без использования ресурсов Интернета немыслимо. Сеть Интернет несёт большой потенциал научно-исследовательского материала. Это и электронная почта, и электронные библиотеки, и поисковые системы,которые универсальны для всестороннего изучения разных проблем. Бесспорно, что массовая информационная сеть представляет собой массивный многообразный ресурс. Но, в то же время, данный ресурс неоднозначный,«разнокачественный», всегда обладающий уверительностью, но и в то же время противоречивый и требующий испытания его достоверности

146-154 155 0

Роль и место инновоционных технологий в исследоввании истории Казахстана

B Ayagan, A Satanov

Распад СССР и образование независимых государств повлекли за собой не только разграничение материальных ресурсов, установление новых границ между новыми республиками, но и глубокие изменения в исторической науке

675-679 138 0

Репрезентация персидской культуры в произведении Кутадгу билиг Юсуфа Хос Хаджиба

Shoira Isayeva

Данная научная статья исследует влияние персидских калек (заимствований) на содержание и структуру произведения "Кутадгу Билиг". В статье представлены результаты исследования, основанные на сравнительном анализе персидских и тюркских языков, а также на анализе сходств и различий между персидскими и тюркскими культурами. Возможными причинами использования персидских калек в "Кутадгу Билиг" считаются политические, социальные и культурные взаимодействия между тюркскими и персидскими народами в то время. Заимствования не только обогатили текст произведения, но и отражают культурные связи и взаимодействия между различными народами и языками в историческом контексте. В нашей статье мы используем фрагменты из произведения Кутадгу Билиг, переведенное на английский язык Р.Данкоффом, и на русский язык С.Ивановым.

396-400 115 0

Рақамли таълим ва Ўзбекистонда тадбиркор хотинқизлар фаолияти

M Baltaboeva

Бугунги кунда рақамли технологиялар дунё давлатларига, жамият ҳаётининг барча соҳаларига жадал кириб боряпти. Иқтисодиётни рақамлашуви тараққиётнинг муҳим омили бўлмоқда. Мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётни ривожлантириш энг муҳим вазифага айланган. 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг парламентга
қилган мурожаатномасида мамлакатни 2020 йил ва кейинги беш йилга ривожлантириш мақсадлари белгилаб берилди

94-98 171 0

Рақамли архивлаш хусусида

A Nazarov

Ўзбек халқи тарихини тадқиқ этишда архив ҳужжатларининг аҳамияти муҳим ўрин эгаллайди, чунки архив фондларида асосан ўрганилмаган тарихий маълумотлар мужассамлашаган

129-134 93 0

Радикализмнинг олдини олишда жаҳолатга қарши маърифат билан курашнинг моҳияти

Нигора Юсупова
Ушбу мақолада радикализм ва экстремизм илдиз отиб бораётган бугунги кунда жамиятимизда ёшлар тарбиясида аҳамият царапина лозим бўлган энг долзарб жиҳатлар санаб ўтилган, хусусан, мафкуравий иммунитет, жаҳолатга қарит маърифат, ёшлар ўртасида таълим, меҳнат, маданиятнинг моҳиятини англаш, ёшлардаги ҳуқуқий онг ва маданиятни ривожлантириш масалалари ўрганилган.
87-93 173 0

Проведения досуга городским населением Каракалпакстана в 1960-80 гг.

Gulnora Seydametova
Прежде, чем приступим к изложению проблемы досуга городского населения Каракалпакстана, хотелось бы определиться с самим понятием «досуг». Историк С.Ю. Малышева говоря о возникновении понятия, отмечает «представления о досуге как «времени отдыха», «праздном времени» связав с технологическими, экономическими и культурными изменениями XIX века, которые повлек за собой переход к индустриальной эпохе. Развитие промышленности, разделения и организации труда разрушили монополию характерного для традиционных обществ единого временнóго цикла чередования труда и отдыха, стимулировали разграничение этих двух сфер, способствовали появлению «важнейшей для модернизационного дискурса категории праздного времени» [Малышева, 2014].