ВГВ билан касалланган болаларда ОИВ коинфекциясининг ўзига хослиги

Л Аладова , Б Шукуров, Б Бегматов, Д Раимкулова, Ф Бабаджанова
Болалар орасида вирусли гепатитлар муаммоси ҳанузгача долзарблигича қолмоқда. Бу вирусли гепатитлар билан касалланишнинг юкори даражада эканлиги ва унинг нохуш оқибатлари билан асосланган. Сўнгги йилларда вирусли гепатитлар билан асосан мактаб ёшидаги болалар касалланмоқда, шунингдек ўсмирлар орасида парентерал гепатитлар билан касалланиш ортиб бормокда. Бир ёшгача бўлган болалар хам вирусли гепатитлар билан касалланади, аммо улар алохида гурухни ташкил этади, чунки уларда энтсрал ва парентерал юқиш йўлидан ташкари, гепатит В вируси билан перинатал зарарланиш мумкин. Кенг миқёсдаги эпидемиологик текширувлар натижаси чақалокларнинг ГВ вируси (HBV) билан перинатал зарарланиши юқори даражада эканлигидан далолат беради, бу холат Москвада 26,1%, Ўзбекистонда -39,2%га тенгдир.
24

Просмотров

16

Загрузок

hh-index

0

Цитаты