
105
ФАРМАКОЭКОНОМИК ТАҲЛИЛНИНГ АҲАМИЯТИ
Агзамова Н.В., Маматова Н.М.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти. Тошкент, Ўзбекистон
Долзарблиги.
Фармакоэкономика йўналиши фан сифатида кундан кунга
ривожланиб бораётган бир пайтда, унинг фармакотерапия самарадорлигини
баҳолашдаги аҳамиятини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Мақсад ва вазифаси.
Фармакоэкономиканинг асосий мақсади –
арзон
дори воситаларини қидириш ва улардан фойдаланиш эмас, балки шу дори
воситаларига сарф бўладиган харажатларни хисоблаш, улар орқали зарур
бўлган дорининг етарли самарадорлигига эришиш ва сарф харажатларни
маьлум бўлган имкониятлар билан таққослашга йўналтирилган.
Фармакоэкономика бу –
касалликнинг алтернатив схематик давоси, уни
олдини олишга қаратилган ва шу касалликни даволашдаги дори
препаратларининг самарадорлиги, сифати ва хавфсизлиги, даволашда
қўлланиладиган дори воситаларининг ўртасидаги узвий боғлиқлиги ва
даволашга сарф бўладиган харажатларини ўрганувчи фан хисобланади.
Фармакоэкономиканинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: турли
хил тиббий дастурлар ва фармакологик дори воситаларини иқтисодий
бахолаш; соғлиқни сақлаш ресурсларидан рационал фойдаланишга
қаратилган тавсияларни ишлаб чиқариш ва амалга оширишдан иборат.
Кутиладиган натижалар.
Сарф харажат бирор тиббий муассасада
дори воситалари ва тиббий асбоб ускунларга бўлган талабни амалга
оширишда иштирок этувчи сарф харажат ва дори воситалари, тиббий асбоб
ускуналарнинг нарх навоси, улардан фойдаланишнинг ўзига хос нархи,
терпевтик мониторинги фармакоэкономиканинг асосий тамойил
тушунчаларидан бири ҳисобланади. Тиббий хизмат кўрсатишга қаратилган
сарф харажатлар бевосита ва билвосита турларига бўлинади. Бевосита сарф
харажатлар, кўрсатиладиган тиббий ва фармацевтик ёрдам билан
боғлиқликкка эга бўлган сарф харажатларини англатади, улар DS (Direct
Costs
–
бевосита сарф харажат).
Ушбу харажатлар ўз навбатида тиббий ва
тиббий бўлмаган (тиббиётга алоқадор бўлмаган) турларга бўлинади.
Тиббий сарф харажатлар даволаш муассасида беморларнинг сарф
харажатини қоплаш учун зарур харажатлар, профессионал тиббий
хизматлар, дори воситаларининг нарх навоси ва тиббий хом ашёлар,
санитар транспорт орқали беморни транспортировка нархи, тиббий
муолажаларнинг ва касалликни олдини олишга қаратилган дастурларнинг
нарх навосини қамраб олади.Тиббий бўлмаган харажатлар беморларга

106
тўғридан тўғри кўрсатиладиган нотиббий хизматлар нарх навоси
(ижтимоий хизмат турлари), транспорт хизматлари нархлари яьни хусусий
ёки умумий транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда кўчиришни ўз
ичига олади. Моддий бўлмаган сарф харажатларни пул билан ифода этиб
бўлмайди. Мисол учун: оғриқ, касаллик оқибатида юзага келувчи рухий
хавотир ва қайғуришлар, ижтимоий ёпиқлик яьни алоҳидаланиш,
дискомфорт ва бошқалар. Шу турдаги омиллар кўп холларда амалга
ошириладиган изланишларда кўпинча четда қолади, вахоланки охирги
вақтларда беморларинг ҳаёт сифатини белгилашда иштирок этувчи
мезонлардан фойдаланган холда, моддий бўлмаган харажатларни
баҳолашга ёрдам берувчи ёндашувлар тадбиқ қилинмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Karimova
G., Зияева
LU., & Mirzaakhmedova
K. (2021). Влияние
дармонала
и
соеденений
фитина
на
белковый
обмен
при
экспериментальном токсическом гепатите, in Library, 27(3), 212
-216.
извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17224
2.
Мирзаахмедова
К., Зияева
LU., Юнусов
А., Каримова
Г., & Каримов
Р.
(2020). Доклиническое исследование общей токсичности Препарат
«Фитин
-
С». in Library, 20(Т), 1217
-
1225. извлечено от
https://inlibrary.uz/
index.php/archive/article/view/17281
3.
Мирзаахмедова
К.,
&
Аминов
С.
(2016).
Противоязвенная
активность нового производного солодки кислота. in Library, 16(3), 77
-78.
извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17313
4.
Каримова
Г., Зияева
LU., & Мирзаахмедова
К. (2023). Влияние
дармонала
и
соеденений
фитина
на
белковый
обмен
при
экспериментальном токсическом гепатите. Журнал биомедицины и
практики, 7(3/1), 212
-216. https://doi.org/10.26739/2181-9300-2021 -3-32
5.
Каримов
Р., Зияева
LU., & Мирзаахмедова, К. (2020). Влияние фитата
кобальта, фитата магния и силибора на состав липидов сыворотки крови
при экспериментальном гепатите, in Library, 20(1'), 122
-
127. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17299
6.
Абзалова, Ш., Калдибаева, А., Икрамова, С., & Икрамова, Ш. (2014).
Морфологические паралели изменений печени при экспериментальном
ишемическом поражении головного мозга, in Library, 2(2), 350
-356.
извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17320
7.
Мустакимова
Ф., & Ахраров
X. (2019). Физиологические и
психологические изменения в жизни подростка, in Library, 79(1), 3
-8.
извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17451