109
ФИТИН БИРИКМАЛАРИНИ ТОКСИК ГЕПАТИТДА ЖИГАР
ТЎҚИМАСИДА ГЛИКОГЕН ВА СУТ КИСЛОТАСИ
МИҚДОРИГА ТАЪСИРИ
Мирзаахмедова Камола Тохировна
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Фармакология,
физиология кафедраси доценти
Жигарнинг углеводлар алмашинувида қатнашиши, ўзига хос
аҳамиятга эга. Унинг асосий фаолиятидан бири бу гепатоцитларда
глюкозани гликогенга айлантириб тўплаш ва гликоген заҳиралари
камайганда уни қонга ажратиш ҳисобланади. Жигар касалликларида эса,
фермент системаларининг фаолликларини сусайиши ўз навбатида
гликоген ҳосил бўлишини камайишига, сут кислотасини миқдорини
ортишига олиб келиб углеводлар алмашинувини издан чиқишига сабаб
бўлади. Гепатопротектор хусусиятга эга бўлган дори воситаларини излаш,
самарали таъсирини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш долзарб
муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ишнинг мақсади: Фитин бирикмалари: фитин
-
С, фитат кобальт билан
биргаликда гепатопротектор силиборга таққослаб жигар тўқимасида
гликоген ва сут кислотасининг миқдорига бўлган таъсирларини ўрганиш.
Материал ва услублар: Текширилган моддалар: фитин бирикмалари:
фитин
-
С, фитат
-
кобальт, тажрибаларни солиштириш учун ўсимликлардан
олинган жигар касалликларини даволовчи биофлаваноид силибор моддаси
текширилган. Изланишлар вазни 120
-
150 г бўлган 30 оқ каламушларда
ўтказилди. Назорат гуруҳидаги оқ каламушларнинг тери остига
тетрахлорметан моддасининг 50% ёғли эритмасидан вазнга 0,8 мл/100 г
4 кун давомида юборилиб токсик гепатит Б.И.Левшин методи бўйича
чақирилди. Тажрибалар 5 та гуруҳда олиб борилди: 1
-
интакт гурухда
соғлом каламушларга кунгабоқар ўсимлигининг ёғи вазнга 0,4 мл/100 г
миқдорда 4 кун юборилди; 2
-
назорат гуруҳидаги оқ каламушларга тери
остига тетрахлорметан моддасининг 50% ёғли эритмасидан вазнга
0,8 мл/100 г миқдорда 4 кун юборилиб токсик гепатит чақирилган;
3-
5 гуруҳлардаги хайвонларга ўрганилаётган моддалар профилактика
мақсадида тетрахлорметан моддаси билан бир вақтнинг ўзида
10 кун давомида оғиз орқали юборилди, фитат кобальт 200 мг/кг, фитин
-
С
100 мг/кг, гепатопротектор
-
силибор 100 мг/кг миқдорларда оғиз орқали
юборилди. Изланишлар якунида лаборатор ҳайвонлар декапитация
қилиниб, жигар тўқимасида гликоген Seifter S., ва ҳаммуаллифлар ва сут
кислотаси Buchner
G.J. усуллари билан аниқланди. Олинган натижалар
статистик аниқ ҳисобланади.
110
Олинган натижаларнинг таҳлили. Изланишлардан
олинган
натижалар шуни кўрсатдики, назорат гуруҳидаги ҳайвонларга
тетрахлорметан моддаси 10 кун юборилгандан кейин жигар тўқимасида
гликоген миқдорини 43,7% камайиши ва сут кислотасини хажми 2,3 марта
ортиши аниқланди.
Тетрахлорметан
моддаси
билан
бир
вақтда
гепатитни
ривожланишини олдини олиш учун ўрганилаётган моддаларни берилиши,
жигар тўқимасида гликоген миқдорини кескин камайишидан ва сут
кислотасини кўпайиб кетишидан сақлаб қолганлиги кузатилади.
Профилактика мақсадида фитат
-
кобальт ва Фитин
-
С моддаларини
берилиши жигар тўқимасида гликоген миқдорини 44,7 ва 45,5% ошириб,
сут кислотасини 60% камайиши аниқланди. Гепатопротектор модда
силибор ҳам уларга ўхшаш таъсир кўрсатиб, гликоген миқдорини 46,6%
кўпайтириб, сут кислотаси миқдорини 56% камайтирганлиги кузатилди.
№
Дори моддалар
Ҳайвонлар
сони
Гликоген
г/л
Сут кислотаси
ммоль/л
1.
Интакт (соғлом каламушлар)
6
49,2±0,92
1,5±0,2
2.
Назорат гуруҳи CCI4 –
0,8 мл/100 г
6
27,7±1,1
5,0±0,76
3.
CCI4 + фитат
кобальт 200 мг/кг
6
40,1±1,15
2,0±0,14
4.
CCI4 + фитин
-
С 100 мк/кг
6
40,36±0,56
2,01±0,13
5.
CCI4 ± силибор 100 мг/кг
6
40,65 ±0,77
2,2±0,09
Эслатма: Р=0,05. N –
ҳайвонлар сони. * –
назорат гуруҳ кўрсаткичларига
ишончсиз.
Хулоса.
Тетрахлорметан билан ривожлантирилган токсик гепатитни
олдини олиш мақсадида, бизнинг фикримизча, умумий гепатотроп
таъсирнинг самарали бўлиши фитин бирикмаларини антигипоксант,
антиоксидант ва гепатопротектор таъсирларига боғлиқ бўлса керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Аминов
С., & Калдыбаева
А. (2014). Изучение гепатоиротекторное
действие стимусола при хроническом токсическом гепатите, in
Library, 7(1),
2-
8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17335
2.
Юнусов
А., Зияева
Ш., Мирзаахмедова
К., & Каримов
Р. (2021).
Применение
препаратов
при
экспериментальном
токсическом
поражении печени. in Library, 21(1), 206
-211.
извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17218
3.
Мирзаахмедова
К.
(2022).
Изучение
Фитина
–
с
на
желчевыделительную функцию печени при остром токсическом
гепатите,
in
Library,
22(1),
121
-
124.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17317
111
4.
Каримов
Р., Зияева
LU., & Мирзаахмедова
К. (2020). Влияние фитата
кобальта, фитата магния и силибора
на состав липидов сыворотки крови
при экспериментальном гепатите, in Library, 20(1'), 122
-
127. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17299
5.
Бабаджанова
Ф., Миралимова
С., Хамраева
О., & Крайнова
Д. (2021).
Аспекты дисфункции печени. in Library, 21 (4), 128
-
137. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17351